Просмотр полной версии : [Без оффтопа] Шеър азиз олам аро...
Страницы :
[
1]
2
3
4
5
6
7
8
9
Masud Mahsudov
19.06.2008, 09:57
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин. "Шеърият" рукнидан фарқли ўлароқ, бу ерда қўйиладиган шеърлар баҳр байт кўринишида бўлмайди. Ушбу рукннинг очилишига ҳам асосий сабаб, "Шеърият" да кўпгина форумдош биродарларимиз, опа-сингилжонларими қоидаларга риоя қилишмаётганидир. Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз. Жумладан, ўзингиз ёзган шеърлар ҳақида бошқаларнинг фикрларини ҳам сўраб боришингиз мумкин. Бошқалар фикри эса, сизнинг истиқболдаги ижодингизга ижобий хисса қўшади, деган умиддаман...
Ҳурмат ила,
Фирдавс
Марҳамат, илк шеърни ўзим қолдирсам. Ушбу шеъри ва кейинги қўйиладиган шеърлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламан...
Meni “bevafo” deb,
ayblama, gulim,
“Mehringiz qattiq”,-deb
Solma yuzimga.
Toshga qiyoslama
tirik vujudim,
To’r solma
har kuni bosgan izimga.
Shirin o’ylaringni
qilma dasturhon,
Bu taom tuyular
misoli zaqqum.
Ko’zlaringga qarab
eziladi jon,
Sen-la qololmayman.
yo’q bunga haqqim!
Vijdonim yo’l qo’ymas,
qalbim qiynalar.
Dardim qanchaligin
bilmaysan, gulim.
Pichoqsiz so’yilar,
tig’siz tirnalar,
Ipsiz osiladi
notavon dilim.
Bo’ldi.
Ketayapman.
Umidingni uz!
Bir narsa to’siqdir
pok niyatingga:
Ko’ksimda ilk sevgim
yashaydi hanuz.
Men loyiq emasman
muhabbatingga.
Firdavs.... 2008 yil...Mart
Бу билан
Ushbu bo'limda har bir fodalanuvchi o'ziga yoqqan she'r yoki o'z nazmiy ijodi namunasini forumdoshlar bilan baham ko'rishi mumkin...
мана бунинг
Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз.
нима фарқи бор?
Айнан бир мавзуда яна бир топик очишга ҳожат бормикин? Агар форумдошлар биринчи топикда қандайдир қоидаларга(?) риоя қилишмаётган бўлишса, ўша топикнинг ўзида тартибга чақириб қўйиш имконияти бор деб ўйлайман...
Meni “bevafo” deb,
Яхши шеър экан.
Nigora Umarova
20.06.2008, 15:36
Umrimning yozidaman, qahrli sovuq ila,
Barglarim ham sarg'aydi, alamlar qila-qila.
Endi qaytmas bahorim, umrim esa o'tkinchi,
Eh, ushalmas orzular...
Xayollarim kechkinchi...
N. begim
Masud Mahsudov
24.06.2008, 11:30
Дилимдa тaсвирлaб бўлмaс бир сурур,
Ўзгaчa зaвқ бeрaр олгaн нaфaсим.
Зуҳро юлдуз мисол тaрaтгувчи нур
Тaбaссум юзлaргa кeлaр ҳaвaсим.
Борлиқ гўзaллигин aтрофгa сочгaн,
Ифорлaр кeлтириб эсaди нaсим.
Хаёлим ўғирлaб ойлaргa қочгaн,
Зулфинг торлaригa кeлaр ҳaвaсим.
Ўйлaниб қолaмaн...Гоҳ ўйим рўё,
Гоҳидa нуқтaгa тикилaмaн жим.
Ҳaётдaн миннaтдор, ҳaм мeҳридaрё,
Қaлби бутунлaргa кeлaр ҳaвaсим.
Юрaгим орзиқиб, ўртaнaр жоним,
Қувончли кунлaрим ёдгa солиб зум...
Бу ёруғ олaмдa ҳeч йўқ aрмони,
Бaхтли инсонлaргa кeлaр ҳaвaсим.
Юзлaндим нeчa бор минг турли кўзгa,
Зор бўлдим бир оғиз дaрмонли сўзгa,
Ҳaр eрдaн излaдим, топмaдим ўзгa,
Сeнинг кўзлaринггa кeлaр ҳaвaсим...
2006
Firdavs
Дилимдa тaсвирлaб бўлмaс бир сурур,
Ўзгaчa зaвқ бeрaр олгaн нaфaсим.
Зуҳро юлдуз мисол тaрaтгувчи нур
Тaбaссум юзлaргa кeлaр ҳaвaсим.
Борлиқ гўзaллигин aтрофгa сочгaн,
Ифорлaр кeлтириб эсaди нaсим.
Хаёлим ўғирлaб ойлaргa қочгaн,
Зулфинг торлaригa кeлaр ҳaвaсим.
Ўйлaниб қолaмaн...Гоҳ ўйим рўё,
Гоҳидa нуқтaгa тикилaмaн жим.
Ҳaётдaн миннaтдор, ҳaм мeҳридaрё,
Қaлби бутунлaргa кeлaр ҳaвaсим.
Юрaгим орзиқиб, ўртaнaр жоним,
Қувончли кунлaрим ёдгa солиб зум...
Бу ёруғ олaмдa ҳeч йўқ aрмони,
Бaхтли инсонлaргa кeлaр ҳaвaсим.
Юзлaндим нeчa бор минг турли кўзгa,
Зор бўлдим бир оғиз дaрмонли сўзгa,
Ҳaр eрдaн излaдим, топмaдим ўзгa,
Сeнинг кўзлaринггa кeлaр ҳaвaсим...
2006
Firdavs
Фирдавс, шеърларингиз шахсан менга жуда манзур келмокда. Уларни форумда такдим этиб келаётганингиздан хурсандмиз.
Малол келмаса, сизга ZiyoNET дан узингиз алохида сайт - ижодхона очишни тавсия килардим. Масалан, www.firdavs.zn.uz кабилида.
Унда ижод намуналарингизни такдим этиб бориш форумдагидан кура купрок самаралирок менимча. Масалан, танишинг ёш ижодкорнинг сайти: nosirjon.zn.uz
Masud Mahsudov
24.06.2008, 12:34
Фирдавс, шеърларингиз шахсан менга жуда манзур келмокда. Уларни форумда такдим этиб келаётганингиздан хурсандмиз.
Малол келмаса, сизга ZiyoNET дан узингиз алохида сайт - ижодхона очишни тавсия килардим. Масалан, www.firdavs.zn.uz кабилида.
Унда ижод намуналарингизни такдим этиб бориш форумдагидан кура купрок самаралирок менимча. Масалан, танишинг ёш ижодкорнинг сайти: nosirjon.zn.uz
OFF: Samimiy fikrlaringizdan mamnunman...Maslahat uchun rahmat... Inshaalloh, nasib qilsa, Siz bilan bog'lanaman... She'rlar ham bir kitobga sig'adigan darajada bor, lekin, shunchaki havasga yozilgani uchun ham matbuotda chiqarmayman...:-)... Balki, saytni ochishga vaqt topa olsak, ko'pchilik ham she'rlardan bahramand bo'lar edi...
Masud Mahsudov
26.06.2008, 09:31
Сени кутиб-кутиб чарчадим ғоят,
Соғинмасдан қўйдим висолингни ҳам.
Армонларни туйиб, мана, ниҳоят,
Тақдирга тан бердим. Кўзларимда нам.
Кўзим эмас, менинг йиғлайди қалбим,
Юрак ҳам бир меъёр урмайди сира.
Сенга аён эмас сўнгсиз дардларим,
Билмасдинг эканинг хислар бокира.
Севгандим...Иложсиз ишқимдан кечдим,
Ҳаётга қизиқиш йўқолди тугал.
Севганим – гуноҳим, умидим – айбим,
Ноумид хаёллар бошимда чигал.
Сен бошқа келмайсан – бу менга аён,
Сени эслаганда дардга тўламан.
Кун келиб сен мени қўмсаган чоғинг,
Хижрон азобида ўлган бўламан.
Firdavs
Masud Mahsudov
01.07.2008, 10:51
Узоқ бир нуқтага термулганча жим
Мўйсафид ногаҳон кўзларин ёшлар…
“Замон ўзгардими, одамлар… балким…
Не учун бебошроқ ҳозирги ёшлар?
Билмайди, оддий бир “салом” сўзини,
Қўллари кўксининг висолига зор.
Уялиш тарк этган чақноқ кўзини,
Маънисиз сериаллар айлаяпти хор.
Китоб дунёсидан йироқдир улар,
Навоийдан битта сатр билмайди…
Қизиқиб асарлар ўқишмас тунлар,
Насиҳатга асло қулоқ илмайди…
Вақт бекор ўтгандан ачинмайди ҳеч,
Аниқ мақсадидан йўқдир нишона…
Тушунар эканми бўлганини кеч,
Деворга урилган чоғда пешона?...
Узоқ бир нуқтага термулганча жим,
Мўйсафид кўзлари тўлади ёшга
Чин дилдан истайди, имконин топиб,
Айлашни насиҳат ҳар битта ёшга:
“Ёшсан…
Қувватинг бор…
Шижоат бисёр…
Билим ол!
Илм ўрган!
Оллоҳни тани!
Қалбингни пок айла, бўлмасин ғубор,
Эгам ҳам, ҳақ йўлда қўллар бандани…
Жигарим!
Авлодим!
Эртам, индиним!
Имонни бут айла,
Эътиқодни дўст!
Миллатнинг шаънини бошингга қўйиб,
Шу Юртга муносиб фарзанд бўлиб ўс!”
Мўйсафид узоққа термулар, бесас…
Firdavs
Masud Mahsudov
01.07.2008, 13:19
**'** ga
Баҳор гулларидек тўкилиб кетдим,
Қуёш нурларидан қовжирар танам,
Оёқ ости бўлдим... жизғанак бўлдим,
Лек қалбда битта хис, кўзда эса нам...
Сени соғиндим...
Ҳар кеча хижроннинг янги бир йили,
Охири йўқдайин тотли азобим.
Қийналиблар кетдим...
Бу умр йўлим - Шундаймикин-а,
Айтгин,
офтобим?
Сени соғиндим...
Хаёлим юради тунда тентираб..
Туби йўқ кўчанинг чиқар бошига.
Бақириб, чақириб, сизлаб, сенсираб...
Пойингни қидирар, излар, ошиқар...
Сенга.
Соғиндим...
Неча ойдан бери шу дардли изтироб,
дастидан бир зумга қалбим тинчимас
Атрофда одамлар...
Ҳаммаси сароб...
Қара, уларнимас,бошқаларнимас -
Сени соғиндим...
Чидайман... умидим висол лаҳзаси,
Юрагим осмоннинг энидан ҳам кенг,
Балки шудир асли ишқнинг лаҳжаси
Ажаб...ғалати...
Сен мени эмас,
мен -
Сени соғиндим....
Жуда соғиндим...
2008
Masud Mahsudov
07.07.2008, 17:50
Дўстлар мусибатда ёнингга келмас,
Ёринг азобларинг жилдан хис қилмас,
Олами боқийда ҳеч тенги бўлмас.
Дуо олганлардан дуо ол, болам.
Дунёнинг ташвиши адо бўлмайди,
Ҳеч кимса сен учун фидо бўлмайди,
Дуо олган шоҳ-ки, гадо бўлмайди,
Дуо олганлардан дуо ол, болам.
Фано ҳаммамизга азалий қисмат,
Кимга мансаб керак,кимгадир ҳурмат,
Қонимиз жон эмас, жондир охират,
Дуо олганлардан дуо ол, болам.
Яқинлар омонат, ошно омонат,
Омонатга асло этма хиёнат.
Зиёни улашиб яшаш матонат,
Дуо олганлардан дуо ол, болам.
Яхшилик бошингда ярқираган тож,
Ёмондан сақлангин, ёмонликдан қоч,
Оллоҳдан эзгулик сўраб қўлни оч,
Дуо олганлардан дуо ол, болам!
©
Aziza Abdunabiyeva
18.07.2008, 00:30
Kechagina hammani do’st deb bilardim,
Yomonlar “chiqmasdi” hech yo’llarimdan.
Bugun yaxshilarni izlab topolmay,
Aziyat chekaman dushmanlarimdan.
Kechagina osmonlarda uchib yurardim,
Hech bir tashvish tortmas edi o’z domiga.
Bugun endi kurashyapman parvozimni,
Almashmaslik uchun pastlik girdobiga.
Kechagina atrofga hayratda boqib,
Bitta rangda ko’rardim butun olamni.
Bugunchi , ko’rdim o’n besh yil hayot,
Ajrata olaman yaxshi – yomonni . . .!
Aziza To’lqin qizi
Masud Mahsudov
18.07.2008, 11:40
Сени эслайман-у, хўрсинаман жим,
Қалбимда куз фасли ҳукм суради.
Ҳаётдан зериккан хассос юрагим,
Билмайман қайдан куч олиб уради.
Умид юлдузларим милтирар элас,
Юзим-чи, хазон барг каби заъфарон.
Сен билган мен энди асло мен эмас,
Сен билган кошона кўнгил ҳам вайрон.
Ўзимни бахтиёр кўрсатиб, кулиб,
Тушкунлик хиссидан қочсам-да йироқ.
Дил аёзда қолган гул каби сўлиб,
Қиш томон тобора бўлар яқинроқ...
Кўнглим жуда совиб кетади баъзан,
Шунда мен аламим майдан оламан...
Гар шароб тугаса, билмайман ҳолим,
Менимча, совуқдан музлаб қоламан...
Кетаман мангуга... исинмоқ учун
©…2007 йил…
Хувиллаб колар дунё,
Агар аёл булмаса
Хаётда колмас маъно,
Агар аёл булмаса
Кун ботмайди, ой чикмас,
Сариштали жой чикмас
Эркаклардан бой чикмас
Агар аёл булмаса
Кераги йук атирнинг
Мазаси йук патирнинг
Кадри колмас кадрнинг
Агар аёл булмаса.
Эркаклар холига вой,
Кайнатиб ичолмас чой
Ботган коп-кора мой
Агар аёл булмаса.
Гуллар хам колар сулиб
Юраклар кетар тулиб,
Эркаклар колар кариб,
Агар аёл булмаса.
Aziza Abdunabiyeva
23.07.2008, 01:26
Dardlarimni yashirish-chun kulishdan ham charchadim,
Muammo ko'p ekan, uni bilishdan ham charchadim.
Yomon bo'lmay deb urindim, ammo, yaxshiligimni,
Bilmadilar, endi yaxshi bo'lishdan ham charchadim.
Masud Mahsudov
23.07.2008, 10:25
Киприкка тонг саҳар бехос қўнган нам,
Юрагу бағримни тиғсиз тиғлайди...
Ажаб, ҳеч нарсадан топмайин малҳам,
Қайдадир бир кўнгил унсиз йиғлайди.
Йиғлайди, йилларки ёлғизлигидан,
Атрофда ҳеч кимса бўлолмас далда.
Хатто ўз ўзини тушунмай қолган,
Меҳрга жуда ҳам ташна маҳалда.
У сузиб кетади хаёл кўкида,
Қушга айланишни ўйлайди гоҳи.
Ёлғонга кўмилган дунё кўшкида,
Чин ишқин қидирар ўтли нигоҳи.
У кутар...
У ютар изтиробларин,
Азобин ёстиққа тунлар сўзлайди.
Гарчи оҳларини эшитмаса-да,
Кўнгилчан ва дилкаш қалбни излайди.
Излайди, ўзига яқин жуфт кўзни,
Сабрдан жон ясаб, кўз ёшидан қон.
Ҳеч кимга айтмайди дилдаги сўзни.
Маюс қарашидан қийналади жон.
Йўқ, бундай қарама, дилим ўртанар!
Дийдамни юмшатма, дийдоринг йироқ.
Ичимда нимадир оловсиз ёнар,
Жудаям қийнади бу ўтли фироқ
Не қилай, тушда ҳам сени йўқласам?
Дардинг ҳам ўзиман, қувончинг ўзим.
Кўрасан, қачондир, худо хоҳласа,
Йиғлаган кўнглингдан топаман тўзим
© 2008 йил, июль
Aziza Abdunabiyeva
25.07.2008, 00:41
“ Birodar “ , senga so’zlarim. . .
O’zingni kim deb o’ylaysan , do’stim,
Hayotning ustuni bo’lmoqchimisan?
“Oxirat yo’q “ deya , o’limdan kulib ,
Hayotda abadiy qolmoqchimisan?
Savobdan gapirsa ensang qotadi,
So’z ochsa gunohdan silkiysan qo’ling.
Rahmon malagin dilingdan quvib,
Shayton ko’magida topasan yo’ling.
Shoshilmoq bilasan nafsing yo’lida,
Lek sabrni hech o’rganolmaysan.
Yeganing xarom , yedirganing ham,
Nahot halol yashamoqni uddalolmaysan?
Bir musulmon o’lsa tirjayasan-u,
Arzimas narsaga ko’zlaringda nam.
Bo’lar - bo’lmasga ham noliyverasan,
Hech shukur qilmaysan borligingga ham.
“ Kashfiyot qildim “ deb g’ururlanasan,
Jar solasan olamga yangilik yaratdim deb.
O’ylab ko’rmaysanmi “ dono ” birodar,
“ Aslida o’zimni kim yaratdi ? “ deb.
Xullas, seni hecham tushunolmayman,
Yoshingga yillar qo’shasan tinmay.
Yashaysan , yashayverasan , faqat ,
Umringga hayot baxsh etishni bilmay.
Aziza To’lqin qizi
Abduganiyev Murod
25.07.2008, 12:31
“ Birodar “ , senga so’zlarim. . .
O’zingni kim deb o’ylaysan , do’stim,
Hayotning ustuni bo’lmoqchimisan?
“Oxirat yo’q “ deya , o’limdan kulib ,
Hayotda abadiy qolmoqchimisan?
Savobdan gapirsa ensang qotadi,
So’z ochsa gunohdan silkiysan qo’ling.
Rahmon malagin dilingdan quvib,
Shayton ko’magida topasan yo’ling.
Shoshilmoq bilasan nafsing yo’lida,
Lek sabrni hech o’rganolmaysan.
Yeganing xarom , yedirganing ham,
Nahot halol yashamoqni uddalolmaysan?
Bir musulmon o’lsa tirjayasan-u,
Arzimas narsaga ko’zlaringda nam.
Bo’lar - bo’lmasga ham noliyverasan,
Hech shukur qilmaysan borligingga ham.
“ Kashfiyot qildim “ deb g’ururlanasan,
Jar solasan olamga yangilik yaratdim deb.
O’ylab ko’rmaysanmi “ dono ” birodar,
“ Aslida o’zimni kim yaratdi ? “ deb.
Xullas, seni hecham tushunolmayman,
Yoshingga yillar qo’shasan tinmay.
Yashaysan , yashayverasan , faqat ,
Umringga hayot baxsh etishni bilmay.
Aziza To’lqin qizi
Tasannolar bo'lsin sizga!
khikmatilla
26.07.2008, 10:40
Аллах инсоф берсин ва йулдан адаштирмасин.
Masud Mahsudov
30.07.2008, 10:36
Ўзга дунё қидириб...
Ўзимнинг оламим бир четда қолиб
Ўзга дунёларда яшамоқдаман.
Гоҳ узоқ қоламан ўйларга толиб,
Нимага қайтмайман ўзимга ҳамон?
Турли сарҳадлардан турфа дунёлар,
Янада сирлироқ кўринар қалбга...
(Бир юлдуз чақнаса бири йўқолар)
Кўнгил хоҳишини буюрманг айбга.
Аждодлар юртига кетаман гоҳи,
Бир миллат ҳақида ичдан куяман.
Букун ёшларининг нима гуноҳи,
Барини бир зумда дилдан туяман...
Улар чун Навоий бегона бир зот,
Ҳайёмдан рубоий ўқишмас тунлар.
Фузулий ғазалин этишмайди ёд,
Машрабни осгандан сўрашмас хунлар.
Чўлпон, Қодирийдан топишмайди ранг,
Муқимий Фурқатни эслашмайди бир.
Китоб қўлга олмас, минг сўкиб, терганг,
Барига айбдор “бечора тақдир”...
Келажак авлодлар олами томон,
Кейин хорғин тарзда юраман ҳафа.
Менга дуч келади сўнгсиз оломон,
Четроққа чиқаман айни шу даъфа.
У асло халқ эмас – бир гурух, бир тўп,
Қайга етакласа, кетар мақсадсиз.
Уларга боқаман сиқилиб, ёниб,
Қўрқаман, қолмаса саводсиз, хатсиз...
Ҳақиқат изласам айбдорман бугун,
Маломат тошлари “келар” номимга.
Шундан ўзим маюс, кўзларим ғамгин,
Шундан қайтолмайман ўз дунёимга...
© 2007 yil...
Muhayyo Turdialiyeva
01.08.2008, 11:31
Кунгилни кенг килинг
Кунгилни кенг килинг берманг эътибор
Бу ёлгон дунёнинг ситамларига
Доимо интилинг, интилиб яшанг,
Бир кун етишгайсиз кукламларига
Доимо интилинг, интилиб яшанг
Умидсизлик сизга булмасин йулдош
Зеро, бир кун келиб бахтли буласиз
Бир кун бошингизда порлайди куёш
Сизга бир кун кулиб бокканда омад,
Сиздан юз угирган дустлар кайтади
Сизни менсимаган севгилингиз хам,
Сизга бошин эгиб дардин айтади.
Бу дунёда купдир яхши-ёмонлар
Худойим барчани тенг килган эмас
Бу хаётда эркин яшамок учун:
Тушкунлик турига тушмасангиз бас.
Muhayyo Turdialiyeva
01.08.2008, 11:33
Orzu
Orzu - osmonlarga sig'magan oqqush,
Armon - orzularning singan qanoti.
Baxt - men ko'rolmagan go'zal-go'zal tush
Dard - shoir odamning yana bir oti.
Shodlik - tor kulbamning erka mehmoni,
Alam - yuragimni zarb etgan mezbon.
Poklik - umrimning gox ojiz tomoni,
Shuhrat - tomirimda oqmagan qon.
Hijron - oramizni buzgan yosuman,
Sevgi - men rangini anglolmagan gul.
Rashk - ishqim ko'kini qoplagan tuman,
Visol - men boshini topolmagan yo'l.
Masud Mahsudov
01.08.2008, 14:43
Orzu
Orzu - osmonlarga sig'magan oqqush,
Armon - orzularning singan qanoti.
Baxt - men ko'rolmagan go'zal-go'zal tush
Dard - shoir odamning yana bir oti.
Singlim...Iltimos, she'rni qo'yganda to'liq qo'yishga va muallifini ham yozib qo'yishga harakat qiling... Bu keltirilgan "Orzu" emas, balki Behzod Fazliddinning "Hayot" she'ridan parchadir...
Muhayyo Turdialiyeva
01.08.2008, 16:58
Hop buladi. Tugrisi notugri tushunibman uzimga yoqqan she'rdan parcha quysam bularkan deb uylabman bundan keyin bunday hatolikni qaytarmaslikka harakat qilaman.......
Masud Mahsudov
06.08.2008, 09:47
Оқлик...
Дунё юзин кўрсa чaқaлоқ,
Оқ йўргaккa уни ўрaймиз.
Қулоғигa чaқириб aзон,
Худойимдaн умр сўрaймиз.
Кўз олдидa ўсaди рaвон,
Онa сутин эмaди тўйиб.
Сут-лa ривож топaди иймон,
Ҳaқ мeҳр-лa боқaди суйиб.
Тeтaпоя қилaди aстa,
Тилaр чиқaр; сўзлaр поймa-пой.
Мaктaб ёшгa eтгaндa эсa,
Оқ кўйлaги бeрaркaн чирой.
Оқ истaклaр дилигa туйиб,
Дилдaн билим олaр ёш юрaк.
Кeлaжaккa қaдaмин қўйиб,
Ўсиб борaр қaлблaр жонсaрaк.
Етукликнинг ҳужжaтин олиб,
Дорилфунун чорлaгaн онлaр.
Сувдeк тиниқ ўйлaргa тўлиб,
Оқ йўл тилaр мeҳри жaҳонлaр.
Ҳaрир либос кийиб, қилиб ноз,
Куёв билaн кeлсa кeлинчaк.
Пойгa ёзиб оппоқ пояндоз,
Оқ фотиҳa ҳaмроз этлaжaк…
…Ҳaёт дaвом этaр. Ўтaр кун,
Оқ орзулaр поклик дунёдa.
Боқийликкa сaфaр этгaндa,
Оққa ўрaб кузaтaрлaркaн.
2005 йил...©...
Shohruh Rahmat
06.08.2008, 16:28
"Киши суз туфайли булади малик,
Ортик суз бу бошин килади эгик,
Тилингни авайла - омондур бошинг,
Сузингни авайла - узаяр ёшинг." Юсуф Хос Хожиб
Фурсат излаб эрийди музлар,
Бахор келиб турганда қулай.
Тинчлик бермас чаросдек кўзлар,
Сени севсам, мен нима килай!
Мастлик айби узумда эмас,
Севмок – асли, телбалик..., гулмай...
Ихтиёрим ўзимда эмас,
Сени севсам, мен нима килай!
Йиглашни хам унутдим баъзан,
Бугунгача яшадим кулмай.
Дарвешлигим яхши биласан,
Сени севсам, мен нима килай!
Изларингга термулиб мастман,
Изн бергил, изингда сўлай.
Гул эмасман, булбул эмасман,
Сени севсам, мен нима килай!
Фурсат келди. Эриди музлар,
Бахор ўтди ўзи ҳам билмай.
“Кайтиб келмас тол сочли кизлар”...,
Сени севсам, мен нима килай!
Соддаманми, журъатим камроқ,
Очолмайман кўнглимни гулдай.
Кечолмайман хам сендан бирок,
Сени севсам, мен нима килай!
Комил Ёриев 15.06.2005
Shohruh Rahmat
07.08.2008, 16:15
"Мени мен истаган уз сухбатига
аржуманд этмас,
Мени сухбатимга мушток булганни
кунглим бисанд этмас"
(Мир Алишер Навоий)
Masud Mahsudov
08.08.2008, 09:16
"Мени мен истаган уз сухбатига
аржуманд этмас,
Мени сухбатимга мушток булганни
кунглим бисанд этмас"
(Мир Алишер Навоий)
Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас.
Не баҳра топқамен ондинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрае ондин тилармен баҳраманд этмас.
Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,
Аён ул заҳрчашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.
Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,
Ичим ул чок-чок этмас, таним бу банд-банд этмас.
Керак ўз чобуки қотилваши мажнуншиоримким,
Бузуғ кўнглимдин ўзга ерда жавлони саманд этмас.
Кўнгул уз чархи золидин, фирибин емаким охир.
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.
Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,
Муҳаббат тухмудин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.
Komil Eriev
11.08.2008, 16:43
Жонимга ёқарди қизнинг таъмаси,
Жонимни ёқарди гулюз рухсори.
Мен севган қизларнинг бугун ҳаммаси,
Дилимни тарк этди оққуш сингари.
Тилим тишлаб ҳамон жимман, ҳамон лол,
Чиқиб кетолмайман тақдир изидан.
Келса ҳам зорман юракка малол,
Энг сўнгги умидим қўшни қизидан.
2006 йил
Nigora Umarova
12.08.2008, 13:31
Комилжон!
Муаллифлик шеърларингизни мавзуга куплаб куясиз деган умиддамиз.
Komil Eriev
12.08.2008, 22:50
* * *
Оёғим остида эзилган тупроқ,
Тақдири азалдан беради сабоқ.
Жаннат ё дўзахга кираринг гумон,
Юзимда жаннат бор, тўйиб-тўйиб боқ.
* * *
Атиргул юзини тикон тилармиш,
Атиргул тиконга иймон тилармиш.
Бахтингни тилайман Оллоҳдан, гулим,
Бир бахтда минг боқий ҳаёт бўлармиш.
* * *
Кўз ёш - ширин шароб - зулмат, энг хушбўй,
Йиғи - мен ёқтирган энг чиройли куй.
Бу туним базм бўлсин, созимни узат,
Хайёмнинг соқийси, шаробингдан қуй.
2005 йил
Komil Eriev
12.08.2008, 23:55
* * *
Баҳор кунлари эди.
Севардим!
Қандай севишим ўзимга маълум.
Йўқ эди боғда ҳеч инсон - мардум,
Сени кутардим интиқ ва мамнун.
Суйиб, эркалаб, баргини тараб,
Парвона эди капалак гулга.
Ҳавасим чексиз уларга қараб -
Сени кутардим: "Чиққандир йўлга".
Тун чўкди. Ой ҳам чиқди...
Тонг отди -
Қуёш кулгуси майсаларга зеб.
Ернинг кўкрагин алвонранг ёпди,
Сени кутардим, келиб қолар, деб.
Қанча кун кутдим, билмайман, алҳол,
Хушдан айрилиб, бўлдим телбакор.
Кўзимда нур йўқ, рўҳим ҳам беҳол,
Сени кутардим такрор ва такрор.
Туналар қайтди мағриб томонга,
Ҳайҳотдек фалак ҳам топди завол.
Илк томчи ёмғир тушгач хазонга
Мени тушунди фақат Мажнунтол.
Мажнунтолга бош қўйиб кутардим,
Нега келмайсан?!
Қанийди келсанг!
Юрагимдан чамбар ясаб тутардим,
Қанийди қандай севмоғим билсанг.
Мажнун Тол, боланг бўлиб кетайин,
Икков тайинли дарахт бўлайлик.
Дунё бетайин, ҳаёт бетайин,
Ўлсак, бағрингда бирга ўлайлик!!!
Баҳор кунлари эди.
Севардим...
Қандай севишим ўзимга маълум.
Йўқ эди боғда ҳеч инсон - мардум,
Сени кутардим интиқ, ҳам маҳзун.
Изғирин келди, ана титроғи,
Бора қолайин, таним увушди...
Кузнинг энг сўнгги хазон-япроғи
Менинг кўксимдан узилиб тушди.
Севардим!
Севгим толларга аён.
2004 йил
Aziza Abdunabiyeva
15.08.2008, 12:05
Bo'ronda quturgan dengiz misoli,
Yuragim notinchdir, bedor yuraman.
Ichimni it tirnab turgan bo'lsa ham,
Hech ne bo'lmagandek shodon kualman.
Kulaman, dardimni hech narsa, hech zot,
Sezmasin, ko'rmasin, bilmasin deya.
Yeg'lagim keladi, lek yeg'lamayman,
Dardi yo'q eshshaklar kulmasin deya.
Oxir yeg'lamoqqa qaror qildim men,
Chunki yurak g'amga bermadi bardosh.
E, voh, ne qilayki, dil yeg'lasa-da,
Ko'zimga kelmadi bir tomchi ham yosh.
"O'zim ham dardi yo'q eshshak bo'ldimmi?"
Degan bir hayolga bordim shu zahot.
Shunda angladimki, chorasizlikdan,
Majburlikdan kular ekan odamzot...
Aziza To'lqin qizi
Aziza Abdunabiyeva
15.08.2008, 14:53
Nimasan sen, otashmisan, gulxan, yo o't, muhabbat?
Tikanli gulmisan, maysa, yoki bir o't, muhabbat?
Sen tufayli yuragimda hech tuzalmas yara bor,
Endi meni tinch qo'y, yo'ldan qoch, chetga o't, muhabbat!
Aziza To'lqin qizi
Shohruh Rahmat
15.08.2008, 19:18
Unday dema aslo, visolimdan kechma
Ahir men sen uchun xech kim emasmu?
Azizam mensiz hech ishq sharobin ichma
Ahir biz ikkimiz bir jon emasmu?
Komil Eriev
15.08.2008, 22:09
...Yeg'lagim keladi, lek yeg'lamayman,
Dardi yo'q eshshaklar kulmasin deya....
Aziza To'lqin qizi
Ajoyib satrlar.
Nigora Umarova
17.08.2008, 02:04
Oxir yeg'lamoqqa qaror qildim men,
Chunki yurak g'amga bermadi bardosh.
E, voh, ne qilayki, dil yeg'lasa-da,
Ko'zimga kelmadi bir tomchi ham yosh.
"O'zim ham dardi yo'q eshshak bo'ldimmi?"
Degan bir hayolga bordim shu zahot.
Shunda angladimki, chorasizlikdan,
Majburlikdan kular ekan odamzot...
Aziza To'lqin qizi
Qutlug' bir saharda ko'z ochdi buloq,
Yo'l soldi daryolar sari adashib.
Unga rahm etmoqchi odamlar shu choq,
Tog'u toshlar aro yaqin yo'l ochib...
She'rning davomini o'zingiz bilasiz...
Ijodingiz buloqdek jo'shib qaynasin-u, biroq hech qachon buloqdek ko'z yosh to'kmang.
Ojizlargina ko'z yosh to'kadilar/
Masud Mahsudov
19.08.2008, 12:05
Қайтгим келар болалигимга,
Сой сувидек беғубор, тоза.
Чанг кўчада югуриб, елиб,
Бахтим этар эдим овоза.
Дўстим билан ўйнардик чиллак,
Зув-зув, дея, кулишиб, яйраб
Гоҳ адирда учириб варрак,
Гоҳи қушдай чуғурлаб, сайраб.
Боғлар аро айлардик “сафар”,
Меваларга тўлдириб қўйин.
Боғбон билса, қувса Олапар,
Бизлар у –ла ўйнардик ўйин.
Зовурларда балиқ тутардик,
Капалакдан қилардим тўплам.
Тол шохидан от ясаб дик-дик,
Тулпор мисол босардик қадам.
Эрта тонгдан намозшом қадар,
Онажоним қидирар кўча.
Кенг даладан топиб мен “тўзим”,
Югурардим ҳолдан тойгунча.
Ёмғирларда обдон чўмилиб,
Усти-бошим хўлу шалоббо.
Гоҳ чаманда гулга кўмилиб,
Бошлар эдим яна бир ғавғо.
Суяр эдим ҳар бир япроқни,
Ялпиз ҳиди этар эди маст.
Сезмасдим мен чангу тупроқни...
Катталарга қилардим ҳавас.
...Йиллар ўтди, хотира –тарих,
Ҳаёт ўтар қайтмайди ортга.
Энди билдим, қалблар беғубор,
Энди дилим қўмсар болалик...
©
Masud Mahsudov
19.08.2008, 12:16
Сир
Мен Сизга изҳорим этмайман ошкор,
Юрак-юрагимдан кулмайман ортиқ.
Дунё юзин кўрмас беҳисоб ашъор.
Қучоқ гуллар бошқа қилмайман тортиқ.
Тушларим бугундан сизники эмас,
Тўлин ой кечалар келтирмас илҳом.
Кўзингиз сеҳрига қилмайман ҳавас,
Самимий сўзингиз этолмайди ром.
Маҳлиё бўлмайман ҳуснингизга ҳам,
Майли Сиз дунёда якка-ягона.
Дардингизга ҳатто қўймайман малҳам
Шу кундан бизлармиз буткул бегона.
Сабаби айтмайман...сўраманг асло,
Хиссиз кўнглингизги қийнаб нетаман?
Оллоҳим билгувчи бу сирни танҳо,
Ўзим-ла қабрга олиб кетаман...
©
Masud Mahsudov
21.08.2008, 09:17
Кимнидир ўйлайман. Хаёллар тубсиз
Жарликлар уммонин силсиласида,
Тинмай чарх уради излаб тоғлардан,
Тополмай ноумид берар акс садо.
Кимгадир юракдан ёзилиб, қувнаб,
Суҳбат қурмоқликни насиб этсайди.
Сўнг майли, руҳимни айириб тандан,
Мангу оламга-да олиб кетсайди.
Кимдандир умидвор бу қалбга наҳот,
Топилмас заррача юпанч каломи?
Ўтинч бўлолмасми тоабад менга
Беғубор кўнгиллар алик-саломи?
Кимнингдир юраги балки менингдек,
Бир оғиз ширин сўз, суҳбатга зордир.
Бир зум бир нуқтадан кўз олмай, жимжит,
Мени ҳам ўйлаган инсонлар бордир.
Мен уни кутганман, ҳамон кутаман,
Қанча умрим бўлса шунча чидагум.
Ҳаётим сўқмоғин дадил ўтаман,
Розини айтгунча мурғак юрагим.
2002 йил ...©
Komil Eriev
03.09.2008, 20:57
Ishqdan bo'lak ishim yo'qday, onajon,
Anov qizning yuzi cho'g'day, onajon.
Bir kun kelib sevib qolar o'sha qiz,
Degan so'zga ko'nglim to'qday, onajon.
Yuragimda dardlar yotar qatlanib,
Xayolimni bosar xazonlar to'kis.
Yashayapman bitta so'zga aldanib:
"Bir kun kelib sevib qolar o'sha qiz".
2006 yil
Masud Mahsudov
04.09.2008, 10:43
Маюс термуламан; кузак шамоллар,
Хазонрезги баргни айлар чирпирак.
Чалкашиб кетади орзу-хаёллар,
Ва бирдан йиғлашни бошлайди фалак.
Олислаб боради қушлар жаранги,
Қалбимдек хирадир осмоннинг ранги,
Умримнинг бошланди яна бир тонги,
Субҳидам нафасин туймайди юрак.
Қайдадир чалинар “Чўл Ироқ” куйи,
Теграмда чарх урар келажак ўйи,
Барглар тўкилмоқда сарғайган куйи,
Дардини айтолмай жони минг ҳалак.
Шудрингдан намланар томларнинг ости,
Яшилни сариқлик уммони босди,
Сиқилиб кетибсан, сўйлагин ростин,
Қайларда бўзладинг, малласоч малак?
...Ҳисларим ҳазон-ла уйғун: бемажол,
Само қовоқ уяр, қуёш ҳам беҳол...
Йўқолиб бормоқда кўкдаги ҳилол,
Меҳрга ташнадир у ҳам мен каби...
Маюс термуламан кузак шамолга...
©
2006 yil...
Anvar Latipov
05.09.2008, 18:36
AVTO BEKATIDA
O’sha – meni hech kim sog’inmagan shom,
Avto bekatida hayrona turdim.
Boshimni ko’tarib boqdim bir zamon,
Qarshimda bir yigit, bir qizni ko’rdim.
Yigitning paltosi... Yo’q, yodimda yo’q...
Aniq, ko’m-ko’k edi qizning paltosi.
Bellarini quchgan belbog’i ham ko’k,
Hatto ko’m-ko’k edi to’rtta tugmasi...
Yigitning ko’zlari... Eslay olmayman...
Oshkor jaranglatib pinhon o’yini,
Qizning ko’zlarida yoqardi gulxan,
Erkalik va ishqning ma’sum quyuni...
Yigitning yuzida bilmayman, nima...
Ammo qizning yuzi qarshimda ayon:
Uni ko’mgan edi gulgun shafaqqa,
Muhabbat – eng moviy pokiza osmon...
Qor bo’lsa yog’ardi, qizning boshidan,
Kumush tangalarni ayamay sochib.
Shamol titar edi – ko’zi, qoshiga,
Manglayiga tushgan bir tutam sochin.
Yigit... Yigit bilan qancha ishim bor!
Ammo qiz yigitni shunday suyardi –
Ki, goh termulardi hazin, beozor,
Goho qo’llarini ushlab qo’yardi.
Toshkentday shaharda, balki dunyoda,
Yagona – hammadan go’zal edi qiz.
Chiqmasa ham telba orzum ro’yobga,
Bo’zlab qarshisiga cho’kkim keldi tiz!
Yigit... Ammo seni nega o’ylayman,
Hozir ham havasdan muzlaydi etim...
Men qorli bekatda vayron turgan shom,
Sen mendan – hammadan baxtiyor eding.
P/S: Uzr, bu erga hamma o`z ijodidan namuna qo`yar ekan. Men shoir emasman, lekin yurak dardi soyasidagi misralarni ko`rganda o`zimni tutib tura olmayman.
Komil Eriev
06.09.2008, 22:12
* * *
Ey Sheriyat,
Bitta shirin yolg'on so'zga
Tars yorilgan yurakmisan?
Dardim uqmas sendan o'zga-
Onamdan ham kerakmisan?
Aso tutgan ojizlarning
Qo'ri bo'lmas. Basirmisan?
Dili bekik hur qizlarning
Nigohiga asirmisan?
Yurak yonar o'choqlarga
Sovuq solar ayozmisan?
Ikki otash quchoqlarda
Shivirlagan ovozmisan?
Bulbul tilin tishlab ketgan
Daydi, bedov nasimmisan?
Qizg'aldog'i tashlab ketgan
Menginaga nasibmisan?
Ey Sheriyat,
Kimligingni aytay o'zim,
Qaysar bo'lma, avval tinchi...
Barmog'imga asir tushgan
Qalamimning sen o'tinchi.
Har ne shirin kalomlarga,
Qoq bo'lingan yurak bo'lma!
Yuragi yo'q odamlarga
Xaschalik ham tirgak bo'lma!
Ey Sheriyat,
O'tinch dedim..., ayoz dedim...,
Kapalaksan guldan xushro'y.
Qanotingga salom yozdim,
Qizg'aldoqqa etkazib qo'y.
2006 yil
Komil Eriev
06.09.2008, 22:22
AVTO BEKATIDA
O’sha – meni hech kim sog’inmagan shom,
Avto bekatida hayrona turdim.
Boshimni ko’tarib boqdim bir zamon,
Qarshimda bir yigit, bir qizni ko’rdim.
...
Yanglishmasam, Bu - Shoir Usmon Azim satrlari!!! (Albatta, dilga yaqin, juda yaqin misralar.)
Aziza Abdunabiyeva
09.09.2008, 14:55
Tanbur nola qilmoqdadir, taratib mungli navo,
Tor atalmish sovuq simdan titramoqdadir havo.
Ingramoqda tanbur go'yo dardiga izlab davo,
Ammo, dardga befarq bo'lib, kular charxi-bedavo...
Bu dard balki yor qalbida qolgan hijron dardimi?
Balki Mashrab charxga qarshi qilgan isyon dardimi?
Yo Ulug'bek yuragida yongan armon dardimi?
Go'yo unga daxli yo'qday kular charxi bedavo...
Kutaverib sabr kosasi to'lganlarning dardi bu,
O'z elida yashab xor-zor bo'lganlarning dardi bu,
Gul bahorin ko'rolmayin o'lganlarning dardi nu,
Lek, latifa eshitganday kular charxi bedavo...
Bunday mungli kuydan hatto kesakdan chiqdi uchqun,
"Dod" degancha hatto toshlar yog'day eridi butun,
Hatto tog'lar bag'ri titrab bo'ldi-yu ostin-ustin,
Lekin hech ta'sir etmayin kular charxi bedavo...
Oxiri torlar uzildi, go'yo otilganday tosh,
Tanbur sindi bu dardlarga berolmayin hech bardosh,
Bu qayg'udan hatto so'qir ko'zlardan ham chiqdi yosh,
Ammo, hamon qah-qah urib kular charxi bedavo...
Aziza To'lqin qizi
Aziza Abdunabiyeva
09.09.2008, 15:05
Qaylarga yeladi bu tezkor zamon,
Manzili qayerda bu uchqur otning?
Ko'z ochib yumguncha ulgurolmayin,
Ko'p qismi qolibdi ortda hayotning...
Ey, shiddatli davr, dam olgin biroz,
Ixtiyoring bo'lsa qo'lingda agar.
Tin olmoq istayman, ey uchqur tulpor,
Kechagi kunimga tashlayin nazar...
Aziza To'lqin qizi
Masud Mahsudov
10.09.2008, 11:34
Кетяпман келажак остонасига,
Қўлда дард туфайли сарғайган дафтар
Кетяпман тақдирим кошонасига,
Яшаган кунимдан бўлиб минг мустар…
Кетяпман…
Ортимга қарагим келмас,
Йўлимда ғам-ташвиш – сочилган тикон.
Ҳаёт тўсиқлари асло кор қилмас
Изимдан изтироб йиғлаяпти қон…
Кетяпман, узоққа… бироқ ёнимдан
Оққан сув қадрини билмасдан, забун…
Исмим ҳам чиққандек бўлар ёдимдан,
Эсимга солади илоҳий бир ун.
Кетяпман…
Баҳорни ташлаб фироққа,
Ва сенга айтмасдан бирор оғиз сўз…
Кетяпман бу ердан жуда йироққа,
Шерикка олмасдан бирота ҳам дўст…
Кетяпман, сўргани умр – бу нима?
Сочимга оқ нега оралар бевақт…
Билгани ёлғоннинг уйин ким қурган?
Не учун мухтасар келар экан бахт…
Кетяпман…
кўзларим очиқ бўлса-да,
Кўрмасдан ёнимдан ўтган одамни.
Қолдириб ортимдан бир мисра шеъру,
Ёлғонга кўмилган нурсиз оламни…
Кетяпман…
яшашдан мақсад қидириб…
2007 йил
Masud Mahsudov
18.09.2008, 11:59
Sen menga keraksan,
Yuragim misol...
Ko'ksimda tinmayin urguvchi yonib.
Tun uyqu oldidan sendadir hayol
Tinchingni o'ylayman sahar uyg'onib,
Sen menga keraksan,
Bahor nafasi,
Qalbimdek yashnasa va ochsa chiroy.
Qirmizi lolalar qonimdek jo'shib,
Adirlar bag'rida qurganda saroy..
Sen menga keraksan,
Ko'klam sabosi,
Go'zal bog'-rog'larni sayr etganda.
Erta tong uzoqdan azon sadosi,
Samimiy qalblarga borib yetganda...
Sen menga keraksan,
Jannnatim o'zing,
Joningga payvasta bo'lsin shu jonim,
Yulduzim topadi albat yulduzing,
Judayam sog'indim, ey mehribonim...
Sen menga keraksan,
Issiq, sovuqda,
Baxtda ham, qayg'uda bo'lguvchi hamroh,
Qishdami, yozdami, borda yo yo'qda,
Taqdirlar birga shoddir, Insha Alloh.
Sen menga keraksan... judayam kerak...
2008 yil...Sentyabr
Aziza Abdunabiyeva
19.09.2008, 11:51
Ne sabab uyqumda yo'qdir halovat,
Hayolim har yerga olib qochadi.
Dardimni to'kkani hech kimsa yo'qdir,
Qora tun "kel" deya bag'rin ochadi.
Zimiston tun bilan qurdim men suhbat,
Dardimni tinglarmi deb o'ylab edim.
Dunyoning ishlari, do'stlik, hiyonat,
Muhabbat haqida men so'ylab edim.
Derdim, tun qa'riga singib ketardi,
Bilmadim, og'irlik qildimi unga...
Qop-qora chodirin yeg'ishtirdi-yu,
Tun asta o'rnini bo'shatdi kunga...
Aziza To'lqin qizi
Masud Mahsudov
01.10.2008, 18:53
Ҳар бошда чарх урар турфа муаммо,
Ҳар кўнгил хоҳишда ўзгача маъно...
Билмадим, кимлардир ёқтирар, аммо,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Билмайман, ким дўсту, ким эрур душман,
Бировга ўлжаман, кимга улушман,
Бозордан йироқда ҳур, эркин қушман,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Ким айтар, "шу экан замона зайли",
Кас нокас бўлди-ку, замон туфайли,
"Отанг, онанг бозор," десинлар, майли
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Ажаб, бешигини шайтон аллалар,
Тутруқсиз гаплар-у, ёлғон яллалар,
Залолатни кўпроқ ўйлар каллалар,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Кўзга тик қарашиб, алдайди сизни,
Сўкишлар, қарғашлар ол этар юзни,
Хуллас инсоният унутар ўзни,
Мен бозорни жуда ёмон ко раман.
Ҳалол луқма нима, билмас кўпчилик,
Харомни номлашар - бу “тирикчилик”
Раҳмонмас, шайтонни айлашар шерик,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Шарм йўқ, ҳаё йўқ пулнинг дастидан,
Оқибат бир чақа емиш қасдидан,
Ёлғон онт ичишар чақа устидан,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
“То рози” ҳукмидан кўнгиллар нари,
Кўз ўйнар тарози тоши сингари,
Алдашга интилар ҳам ёш, ҳам қари,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Ерга қарасангиз, кўзи маюслар,
Осмонда эса-чи, "мағрур" даюслар,
Тик боқишга йўл бермас номуслар,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Разолат ҳукм этган маконлар кўпдир,
Бири бошқасидан ўтадир, хўпдир,
Бунда-чи, барчаси, барчаси тўпдир,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Гарчи қорани-да, кўрсатади оқ,
Пок қалбдан қанчалар бўлса ҳам йироқ
Таажжуб... дунё унга интилар!?
Бироқ,
Мен бозорни жуда ёмон кўраман.
Ҳаммамиз ҳар куни шошилиб борган,
Лойини жаҳолат ҳокидан қорган,
Аёлу-эркакни бузиб юборган,
Бозорни жудаям ёмон кўраман.
Жудаям жудаям ёмон кўраман!
2008 йил
©
Nigora Umarova
02.10.2008, 16:57
...Мен бозорни жуда ёмон кўраман...
Бозор... Озор... Зор... Ор...
Хуршид Дустмухаммаддан
Бозорда хаёт кайнайди.... Мозор эса мархумлар макони...
Бозорда шох-шох, гадо-гадо. Мозорда эса шоху гадо баробар...
Бозорда шовкин тинмайди. Мозор эса сукунат маскани...
Бозор билан Мозор, бир-биридан накадар узок...
Лекин...
Акли расо одам хеч качон Бозорни бузмайди. Акли расо одам хеч качон Мозорни хам бузмайди...
Акли расо одам кай юртга бормасин, Бозорни айланади. Акли расо одам кай юртга бормасин Мозорни хам айланади.
Бозор билан Мозор бир-биридан накадар узок. Бозор билан Мозор бир-бирига накадар якин!
Уткир Хошимов "Дафтар хошиясидаги битиклар"дан
Тулки бозорга кирди,
Одамларнинг килмишин куриб,
Уялиб кетди узининг тулкилигидан.
Тохир Малик "Мехмон туйгулар"дан
Masud Mahsudov
16.10.2008, 12:39
Куз...
Қалбда қандайдир жимлик ўй сурар,
Мудраб қолгандайин ҳаёт севгиси...
Деразам ортидан уйимга қарар
Кўчада баргларнинг хазонрезгиси.
Қуёш узоқлашиб борар заминдан,
Учиб кетаётган қушлар сингари.
Кундуз қисқа бўлиб боради тундан
Дарахт либос ташлар кун ўтган сари.
Сойлар шарқирамай оқмоқдадирлар,
Тоғлар хоҳламайин кутади қорни...
Сариқликни кийган кўҳна адирлар,
Лолани соғиниб қўмсар баҳорни.
Тонг билан туш вақтни ажратиш қийин.
Хаёлим мисоли тўзғир ер-осмон.
Шамол олиб келган ғуборни кейин
Ёмғир ювиб кетар аллақай томон...
Лекин кетармикин бу билан ғашлик?
Кўнгил махзунликка бўлганми сургун?
Ахир ғаниматдир бебаҳо ёшлик,
Кетдик, қалб, истиқбол тарафга юргин!
Атрофни эгаллаб олгани етмай,
Дилга ҳам хазинлик келтирмоқда куз...
Mas'ud
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин.
Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз.
:188: СЕВГИ САДОСИ:188:
Гулим, меҳр кўзда дегани ёлғон,
Менинг дилимда ҳеч ўчмас ёлқинсиз.
Қанча кўришмасак шунча қадрдон,
Қанча олис бўлак — шунча яқинсиз.
Девона ошиқман, ман бир девона,
Айтинг, сиздан бўлак кимим бор яна?..
Сиз йўқ чоғимдаги дунем бегона,
Сиз йўқ боғимдаги гуллар ёқимсиз.
Сиз аччиқ қисматим, сиз изтиробим,
Сиз ширин дардимсиз, ширин азобим,
Сиз менинг кўклардан'топган офтобим,
Ерларда йўқотган кўзмунчоғимсиз.
Ёдимда кечаги шўхликларингиз,
Кўксимни қуйдирган киприкларингиз,
Сиз ўша орзуси ойдан ойдин қиз,
Сиз ўша — кулгуси қўнғироғимсиз.
Сиз ўша кўзимнинг кафтида юрган.
Сиз ўша кўнглимга кўнгли ин қурган,
Тўкилай деб тилни учида турган
Шеъримсиз, бир умр битмас оҳимсиз...
Муҳаммад Юсуф
ЎЗИНГДАН
ҚЎЙМАСИН,
ХАЛҚИМ ШЕЪРЛАР ТЎПЛАМИДАН
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин.
Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз.
Улфат кўп-у аммо бир дўсти ҳамроҳ —
Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ.
Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,
Олим тополмадим ундан олимроқ.
Бола юрагимда бебаҳо тилсим —
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.
Юзга кираман мен Худо хоҳласа -
Юз йилдан кейин, бир мўмин ўртоғим
Кўзим ёпиб-қўйса, жағим боғласа,
Сўнгги сафар сари отланган чоғим,
Фақат бир кимсадан бўлади қарзим,
Оддий муаллим-да оддий муаллим!
Муҳаммад Юсуф
ЎЗИНГДАН
ҚЎЙМАСИН,
ХАЛҚИМ ШЕЪРЛАР ТЎПЛАМИДАН
www.uzmu.zn.uz- O'zbekiston Milliy Universiteti to'g'risidagi blog bo'lib, universitet yangiliklari shuningdek boshqa yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatiga ega bo'lasiz.
www.uzmu.zn.uz blogiga marxamat!!!
Go'zal
Qorong'u kechada ko'kka ko'z tikib,
Eng yorug' yulduzdan seni so'raymen.
Ul yulduz uyalib, boshini bukib,
Aytadir:"Men uni tushda ko'ramen.
Tushimda ko'ramen, shunchalar go'zal,
Bizdan-da go'zaldir, oydan-da go'zal!..
Ko'zimni olamen oy chiqqan yoqqa,
Boshlayman oydan-da seni so'rmoqqa,
Ul-da aytadirki:"Qizil yong'oqqa
Uchradim tushimda, ko'milgan oqqa.
Oqqa ko'milganda shunchalar go'zal,
Mendan-da go'zaldir, kundan-da go'zal!..
Erta tong shamoli sochlarin yozib,
Yonimdan o'tganda so'rab ko'ramen.
Aytadir:"Bir ko'rib, yo'limdan ozib,
Tog'u toshlar ichra istab yuramen!
Bir ko'rdim men uni - shunchalar go'zal,
Oydan-da go'zaldir, kundan-da go'zal!..
Ul ketgach kun chiqar yorug'liq sochib,
Undan-da so'raymaen sening to'g'ringda.
Ul-da uyatidan berkinib, qochib,
Aytadir:"Bir ko'rdim, tushdamas o'ngda.
Men o'ngda ko'rganda shunchlar go'zal,
Oydan-da go'zaldir+ mendan-da go'zal!..
Men yo'qsil na bo'lub uni suyibmen?!
Uning-chun yonibmen, yonib-kuyubmen.
Boshimni zo'r ishga berib qo'yubmen,
Men suyub+men suyub+kimni suyubmen?
Men suygan "suyukli" shunchalar go'zal,
Oydan-da go'zaldir, kundan-da go'zal!!!
Cho'lpon
www.uzmu.zn.uz- O'zbekiston Milliy Universiteti to'g'risidagi blog bo'lib, universitet yangiliklari shuningdek boshqa yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatiga ega bo'lasiz.
www.uzmu.zn.uz blogiga marxamat!!![/QUOTE]
O' r t a r
Agar oshiqlig'im aytsam, kuyub jonu jahon o'rtar,
Bu ishq sirin bayot etsam, taqi ul xonumon o'rtar.
Kishiga ishq o'tidin zarraye yetsa, bo'lur giryon,
Bo'lub besabru betoqat, yurak-bag'ri chunon o'rtar.
Nechuk toqat qilay, do'stlar, bu dard ila bo'lub hayron,
G'amim boshqa, alam boshqa, yuragimni fig'on o'rtar.
Meni bexonumon tinmay kuyub har dam firoqingda,
"Nigoro!" deb oting aytsam, ki shavqingdin zabon o'rtar.
Qayu til birla, ey jono, sening vasfing bayon aylay,
Tilim lolu ko'zum giryon, so'ngaklarni nihon o'rtar.
Na qattig' kun ekan, dilbar, visolingdin judo bo'lmoq,
Mening ohim o'tig'a bul zaminu osmon o'rtar.
Yurakda dardu g'am qat-qatki, menda qolmadi toqat,
Agar bu zarrasin bul vaqt desam, ishqi bayon o'rtar.
Bu dard ila xarob o'ldum, kelib holimni so'rmassan,
Unum chiqsa yurakdin, bu tanu jon, ustixon o'rtar.
Bu Mashrab dardini, jono, ki hech kim boshig'a solma,
Agar mahsharda oh ursam, bihishti jovidon o'rtar.
Boborahim Mashrab ijodidan
www.uzmu.zn.uz- O'zbekiston Milliy Universiteti to'g'risidagi blog bo'lib, universitet yangiliklari shuningdek boshqa yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatiga ega bo'lasiz.
www.uzmu.zn.uz blogiga marxamat!!![/QUOTE]
Usmon Azim
16.10.2008, 17:04
Кузак хонамгача бостириб келди,
Ташкарига чикдим. Хазондан кочиб.
Умрим тугаяпти. Келгин. Кел энди,
Ёв енгган шахардай юрагим очик.
Куз боглар бошига не иш солмади,
Aна, дарахтларнинг сунгаклари "чуп"..
Сенга айтадиган сузим колмади,
Сенга айтадиган сукутларим-куп.
Узимга мен янги хаёт тукидим,
Тунлар бир вактгача газет укидим,
Телевизор курдим, дорилар ютдим,
Качон бошланади- футболни кутдим.
Базмларга бордим, туйларга бордим.
Бозорга югурдим, кирдим дуконга,
Куникмок истадим "ол-бер" замонга.
Кайдандир кузимни юмиб утдим мен,
Узимдан узимни кувиб утдим мен.
Хокларни курмадим, купларни курдим,
Очларни курмадим, тукларни курдим;
Баъзан сузларимни эзгим хам келди,
Хатто тилларимни кесгим хам келди.
Аммо исён этди дилда бир даъват:
"Узингга хеч качон килмагин шафкат!"
Шунда хатоларга назарим тушди,
Очу гадоларга назарим тушди.
Парча котган нонга зорларни курдим,
Кадри тупрокдан хам хорларни курдим.
Карадим: чархи дун- бу даври даврон
Ёлгондир, ёлгондир, ёлгондир, ёлгон!
Дунёга узимни унглаб карадим...
Бир чин суз ёзмокка охир ярадим.
Ёлгон олислардан бокди тарикиб...
Бир чин суз тарихи-дунё тарихи.
Ruboiylar
Har kimki vafo qilsa vafo topgusidur,
Har kimki jafo qilsa jafo topgusidur,
Yahshi kishi yomonlig' ko'rmagay hargiz,
Ha kimki yomon bo'lsa jazo topgusidur!
* * * * *
Taqdir yuki boshimga balolig' bo'ldi,
Har neniki ayladim hatolig' bo'ldi,
Oz yurtni qo'yib Hind sori yuzlandim,
Yo Rab netayin, bu ne yuz qarolig' bo'ldi.
* * * * *
Yod etmas emish kishini g'urbatda kishi,
Shod etmas emish ko'ngulni mehnatda kishi.
Ko'nglim bu g'ariblikda shod o'lmadi, oh,
G'urbatda sevinmas emish, albatta, kishi.
* * * * *
Ahbob, yig'ilmoqni farog'at tutungiz,
Jamiyatingiz borini davlat tutungiz.
Chun gardishi charx bu durur, tengri uchun,
Bir - birini necha kuni g'animat tutungiz.
Zahiriddin Muxammad Bobur
www.uzmu.zn.uz- O'zbekiston Milliy Universiteti to'g'risidagi blog bo'lib, universitet yangiliklari shuningdek boshqa yangiliklardan xabardor bo'lish imkoniyatiga ega bo'lasiz.
www.uzmu.zn.uz blogiga marxamat!!!
Masud Mahsudov
20.10.2008, 15:21
Куз...
Хазон япроқлар...
Булутли осмон...
Шамол хазонларни юзга уради.
Ўзини-ўзи ҳам тушунмай хайрон
Қайдадир бир инсон
Жим ўй суради.
Хаёли паришон
Кайфият тароқ,
Гўё хотираси ўчиб кетмоқда...
Ширин умидлари бўлишиб йироқ,
Бир-бир қушлар каби учиб кетмоқда...
Хазонрезги фасл баргларни тўкар,
Тўка олмайди у аммо дардларин...
Чангини енг билан артиб сўнг очар
Қайғудан сарғайиб кетган дафтарин...
Варақлаб кўради...
Ёзувлар ўша,
Аммо қалби унинг ўша-ўшамас,
Қачонлар ишқидан тўлиб-тоша
Ўзи ёзганига сира ўхшамас...
Ҳа,
Эслади
Унда навбаҳор эди...
Ундан сўнг хаттоки ёз бўлди меҳмон.
Энди мавҳумликка қалин дўст бўлиб...
Жим хаёл сурмоқда ўйчан бир инсон
Куз...
Хазон япроқлар...
Булутли осмон...
Mas'ud
Olim! Nazarimda ozgina bachkanalashib ketmadikmi?
Olim! Nazarimda ozgina bachkanalashib ketmadikmi?
Tanqidni to'g'ri qabul qilaman. Bilasizmi JasurBek Urinboev kimdir she'r yozadi kimdir yoq, lekin menga yoqqanlarini tushurdim xolos. O'ylaymanki buninng aybi bo'lmasa kerak.
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин.
Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз.
Tanqidni to'g'ri qabul qilaman. Bilasizmi JasurBek Urinboev kimdir she'r yozadi kimdir yoq, lekin menga yoqqanlarini tushurdim xolos. O'ylaymanki buninng aybi bo'lmasa kerak.
Olim, Мен ёзиш услубингиз ва шеърларнигизни кетма-кетлиги тугрисида тухталмокчи эдим. Бир вактнинг узида... Билмасам сахифа куриниши менга озгина галатирок куриндида:187:
Olim, Мен ёзиш услубингиз ва шеърларнигизни кетма-кетлиги тугрисида тухталмокчи эдим. Бир вактнинг узида... Билмасам сахифа куриниши менга озгина галатирок куриндида:187:
Bir xillikdan ko'ra forumda berilgan imkoniyatlardan foydalanish kerak deb o'ylayman. Бир вактнинг узида... deganda nimani nazarda tutayapsiz bilmadim. www.forum.uz ni ko'rib chiqdim menimcha g'alati xech narsani ko'rmadim .:204: Ketma- ketlikda qanday tushunmovchilik bo'lishi mumkin.:buba:
Nigora Umarova
21.10.2008, 16:16
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин. "Шеърият" рукнидан фарқли ўлароқ, бу ерда қўйиладиган шеърлар баҳр байт кўринишида бўлмайди. Ушбу рукннинг очилишига ҳам асосий сабаб, "Шеърият" да кўпгина форумдош биродарларимиз, опа-сингилжонларими қоидаларга риоя қилишмаётганидир. Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз. Жумладан, ўзингиз ёзган шеърлар ҳақида бошқаларнинг фикрларини ҳам сўраб боришингиз мумкин. Бошқалар фикри эса, сизнинг истиқболдаги ижодингизга ижобий [/[B]B]хисса қўшади, деган умиддаман...
Ҳурмат ила,
Фирдавс
Марҳамат, илк шеърни ўзим қолдирсам. Ушбу шеър ва кейинги қўйиладиган шеърлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламан...
Muhtaram Olimbek!
Iltimos, o'zingizga yoqqan she'rlarni "Dildagi satrlar" mavzusiga qo'ysangizda, bu rukn esa she'r yo'nalishida ijod qiluvchi forumdoshlarning sahifasi bo'lib qolsa...
Biz bu mavzuda ijodkor forumdoshlarimizning ijod namunalaridan bahramand bo'lib borayotgan edik.
Ассаламу алайкум, ҳурматли форумдош! Ушбу мавзуда Сиз ўзингизга ёққан шеърларни қўйиб боришингиз мумкин. "Шеърият" рукнидан фарқли ўлароқ, бу ерда қўйиладиган шеърлар баҳр байт кўринишида бўлмайди. Ушбу рукннинг очилишига ҳам асосий сабаб, "Шеърият" да кўпгина форумдош биродарларимиз, опа-сингилжонларими қоидаларга риоя қилишмаётганидир. Ўйлайманки, бу ерда Сиз ўзингиз ёқтирган ёки ўзингиз ёзган шеърларни қолдириб, бошқа форумдошларни ҳам ижод намуналаридан баҳраманд этасиз. Жумладан, ўзингиз ёзган шеърлар ҳақида бошқаларнинг фикрларини ҳам сўраб боришингиз мумкин. Бошқалар фикри эса, сизнинг истиқболдаги ижодингизга ижобий [/[B]B]хисса қўшади, деган умиддаман...
Ҳурмат ила,
Фирдавс
Марҳамат, илк шеърни ўзим қолдирсам. Ушбу шеър ва кейинги қўйиладиган шеърлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламан...
Muhtaram Olimbek!
Iltimos, o'zingizga yoqqan she'rlarni "Dildagi satrlar" mavzusiga qo'ysangizda, bu rukn esa she'r yo'nalishida ijod qiluvchi forumdoshlarning sahifasi bo'lib qolsa...
Biz bu mavzuda ijodkor forumdoshlarimizning ijod namunalaridan bahramand bo'lib borayotgan edik.
Demak...
Nigora Umarova
21.10.2008, 17:06
Demak...
Demak, Dildagi satrlar (http://uforum.uz/showthread.php?t=5657&page=8) ruknimizda siz yoqtirgan misralarni kutib qolamiz. ;-)
Demak...
Demak, Dildagi satrlar (http://uforum.uz/showthread.php?t=5657&page=8) ruknimizda siz yoqtirgan misralarni kutib qolamiz. ;-)
Raxmat!!! Albatta vaqt bo'lganida Dildagi satrlar (http://uforum.uz/showthread.php?t=5657&page=8) rukniga joylashtiraman.
Vosil Xaydarov
02.12.2008, 12:34
Бир куш мисол атрофингда учиб севдим,
Осмонингда ок булутдек кучиб севдим.
Севишимни айтолмасдан чучиб севдим,
Эй фариштам сени кандок севай яна.
Кумсаб сени кенг жахонни кезиб севдим,
Юрагим хам эзилгунча эзиб севдим.
Айриликнинг азобини сезиб севдим,
Эй фариштам сени кандок севай яна.
Мажнунтолдек тик каддимни букуб севдим,
Мухаббатнинг дарёсида чукиб севдим.
Мажнун каби куз ёшимни тукиб севдим,
Эй фариштам сени кандок севай яна.
Денгиз булсанг тулкинингда сузиб севдим,
Япрокдайин тукилгунча тузиб севдим.
Хатто буткул умидимни узуб севдим,
Эй фариштам сени кандок севай яна.
Илдиз отиб нихолдайин усиб севдим,
Ок когозим корайгунча уксиб севдим.
Жондан кечиб хаётимдан туйиб севдим,
Эй фариштам сени кандок севай яна.
Укубатни каро ерга кумиб севдим,
Орзуларнинг огушига чумиб севдим.
Улим кадар кузларимни юмиб севдим,
Эй фариштам сени кандок севай яна.
Максуд Атоев
Vosil Xaydarov
02.12.2008, 12:35
Бир гул йигламокда тиконим бор деб,
Дарахт йигламокда баргларим хор деб.
Кушлар йигламокда кенг олам тор деб,
Юрак йигламокда ишончим ор деб.
Тарих йигламокда шарафим шон деб,
Ер хам йигламокда битганим кон деб.
Ханжар йигламокда курганим кон деб,
Ажал йигламокда олганим жон деб.
Дарё йигламокда ирмогим кул деб,
Умр йигламокда кискадир йул деб.
Осмон йигламокда юлдузим мул деб,
Чупон йигламокда манзилим чул деб.
Куёш йигламокда нурларим шам деб,
Тоглар йигламокда тошларим кам деб.
Кузлар йигламокда кипригим нам деб,
Гунох йигламокда бошларим хам деб.
Дунё йигламокда кузларим кур деб,
Орзу йигламокда аламим гур деб,
Яна ким йигламокда пешонам шур деб,
Инсон йигламокда борарим гур деб.
Максуд Атоев
Farhodjon Chinberdiyev
15.12.2008, 10:14
...Siz menga juda ham keraksiz,
Men sizga juda ham keraksiz...
Shu yodimda qolgan, hatto shoirni ham eslolmayman.
Ozoda Umarova
15.12.2008, 10:48
Vosil Xaydarov ва MaxCmd, ушбу мавзу:
she'r yo'nalishida ijod qiluvchi forumdoshlarning sahifasi bo'lib qolsa...
Biz bu mavzuda ijodkor forumdoshlarimizning ijod namunalaridan bahramand bo'lib borayotgan edik.
Masud Mahsudov
16.12.2008, 16:17
Жўшқин ишқ эртаги деярли тинди,
Айрилиқ тобора чўзаяпти бўй.
Қалбимни мен сенга бергандим... Энди,
Юраксиз яшашни сен ўргатиб қўй...
Кўрсат, хаёлимни жамлайин қандай?
Қай тарз бош тортаман энди кетишдан...
Музга айланганинг равшан-ку, кундай,
Фойда бўлармикин энди кутишдан?
Хижрон-у, изтироб рангин йўқотди,
Бўшлиққа айланиб қолгандай танам.
Ўйлашга эринган бошим ҳам қотди,
Хазон муҳаббат ҳам бўзлар бетиним...
Шуми орзу-ҳавас,
Шуми оппоқ тонг?
Наҳотки мана шу биз кутган кунлар?
Ғафлатдан туришга чалинмайди бонг
Ялдо кечасидек узаяр тунлар...
...Шу тахлит вақт ўтиб, хотира ўчиб,
Мен тўзим топаман ҳурлар кўзидан...
Осмонларга сенсиз кетаман учиб,
Мени тополмайсан ернинг юзидан...
Ўргатма, майлига қандай бўлишни,
Ўзим билганимча яшай қоламан...
Масъуд
Masud Mahsudov
17.12.2008, 12:12
Яна қиш…яна қор…яна изғирин,
Дарахтлар ўй сурган маюс келинчак.
Қуёш ҳам эриниб сочади нурин,
Гўё ёруғликни қарз берган фалак.
…Ҳеч ким тушунмайди қалбим тилини,
Баъзида ўзим ҳам қоламан ҳайрон.
Қўлдамас белгилаш тақдир йўлини,
Бугун гуллаб турса, эртага вайрон.
Кўнглим бузилган уй, хароба мисол.
Ҳеч ким йўламайди… Ҳувиллаб қолган…
Гоҳи ўз-ўзимга бераман савол:
“Нимадир ҳаётим бу куйга солган?”
Билмам нима истар бу мўъжаз юрак,
Кимга у сабрсиз талпинар тинмай.
Ёлғизлик хиссидан ёки бу дарак,
Унум йўқ кунимда, нима иш қилмай.
Балки “соғиниш”, деб аташар буни,
Ёр васли шу кеча хаёлим олди.
Соғиниб, энтикиб кунию туни,
Танам ҳам юракка айланиб қолди.
Mas'ud
Nigora Umarova
17.12.2008, 17:01
...Юраксиз яшашни сен ўргатиб қўй...
Масъуд
Юраксиз яшайди баъзи одамлар,
Уйлайман калбсиз хам яшаш мумкинми?
Дилларни тошдайин эзган бу гамлар-
Бу тошларни кудукка ташлаш мумкинми?..
Н.У.
Masud Mahsudov
18.12.2008, 12:12
Ҳаққинг бор, Лайлидек ошиқ бўлишга,
Шириндек бўлиш ҳам ўз ихтиёринг.
Яшнаса яшнашга, сўлса сўлишга,
Ўлса ҳам ўлишга,беқарор ёринг!
Мен эса...билмадим, лойиқманмикин
Мажнундек куйгани, ишқингда беун?
Фарҳод ҳам чиқмайди мендан...Гапим чин,
Чунки қалбим қашшоқ, юрагим юпун!
Mas'ud
Masud Mahsudov
18.12.2008, 12:53
Qalbning turli sifatlari...
Qalb...ko'ngil...dil...rux...yurak...aslida nima?...ular qanday tusda?
...bir parcha et... xissiz tosh... hislar qabristoni...sirlar qudug'i... jumboqlar makoni...bag'ir...toshbag'ir...ezilgan bag'ir...vijdon...latofati rabboniya... bu buzilsa, butun badan buziladi...darcha...jon...isyonkor...osiy...aqlsiz ...ehtirosli...otashin...faqir..mayib...majruh...n ogiron...parcha-parcha...girdoblarga to'la...chuqur-chuqur vohalari bor...quvnoq...xursand...mamnun... baxtli...baxtsiz...bechora...beg'am...beg'ubor...g uborli...g'amnok...sirli...hadiksirab qolgan...qo'rqib qolgan... jasoratsiz... adashib qolgan... havotirga tushib qolgan... dovdirab qolgan... ishonchini yo'qotib qo'ygan... doimo bir narsani qidiradigan... nimani xohlashni bilmaydigan... doimo ikkilanuvchi...nozik...latif...nafis... xushro'y...muloyim... go'zal...chiroyli...noyob...nazokatli...va tushkun....
***
Mayli dilga bahor buyurmas tashrif,
Mayli hayollardan aylasin judo.
Bir umid ko'ngilda - yagona ilinj:
Yuraksiz yashashdan asrasin xudo...
Nigora Umarova
18.12.2008, 13:08
Ҳаққинг бор, Лайлидек ошиқ бўлишга...
Mas'ud
Лайли зотидан эрсам-да, дилда Мажнунча хаво,
Тогу тош кезгум келур ва лек йулим тусгай хаво...
Зебунисобегим
Билсанг гар Мажнуннинг ишки факат Хак,
Лайли-чи, у Хакнинг зарраси холос.
Дунёда гузаллик булганда бархак,
Шунда инсон кимгадир килгайдир ихлос.
Лайли булиш каминага ярашмас,
Аёл севишгамас севилишга яралган.
Илакишган тиконакка карашмас,
Гул ифори узокларга таралган...
Н.У.
Nigora Umarova
18.12.2008, 13:14
Qalbning turli sifatlari...
Qalb...ko'ngil...dil...rux...yurak...aslida nima?...ular qanday tusda?
QALB-INSON ruhiyatining Ka'basi.
Unda faqat va faqat -yagona Uning ismi yozilgan. Insonning hatti-harakatlariga qarab uning tusi o'zgaradi. Tusining o'zgarishi esa insonning Rahmon yo Shayton izmiga bo'ysunishiga bog'liqdir.
Masud Mahsudov
23.12.2008, 11:46
Сенсизликка, мана ўрганиб қолдим,
Сатрларим гувоҳ, айтади, сўра.
Қоғозу қаламдан аламим олдим,
Тушкунлик бағрида ётгандан кўра.
Қадрдон кўчани ёлғиз кезаман,
Қара, ўзгармабди мағрур чинорлар.
Таниш шабаданинг сасин сезаман
Сен ҳақда сўрайди сўнгсиз саволлар…
Кунлар ўтиб кетди биринма- кетин,
Ҳар куннинг ташвиши яккама дукка.
Энди висолингни ҳавас қилмайман,
Кўникиб ҳам қолдим эсламасликка.
Ҳафталар, ой, фасл, ўтсалар йиллар,
Битиб кетар экан ишқнинг яраси.
Енгиллик тортгандай бўлади диллар,
Вужудни забт этар ёшлик нафаси…
Умидларим тилаклардан зиёда,
Бу кун омад кулиб боқар йўлимдан.
Бахтлиман сен каби мен ҳам дунёда,
Сенсиз яшаш келар экан қўлимдан!!!
2006 йил...Масъуд
Masud Mahsudov
23.12.2008, 11:52
Ҳар тонг қуёш уфқдан чиқиб,
Нур улашса олам кулади.
Термуламан унга интиқиб -
Сизни жуда кўргим келади.
Соғинаман...хўрсиниб бесас,
Чарх уради бошда минг савол.
Гоҳ чақириб тушда уйғонсам,
Илинжимни учирар шамол.
Уйқу келмас саҳаргача то,
Хонам зулмат… чироқ ёқмайман.
Асаблар ҳам бўлгандир адо.
Энди бир зум мижжа қоқмайман.
Пешонамни қўлимга тираб,
Тунда узоқ ўтираман жим.
Қайлардадир унсиз тентираб
Талпинади Сизга юрагим.
Майли менга битта сўз айтманг,
Имо қилманг хатто кўз билан.
Ҳеч бўлмаса бегоналардек,
Дийдорлашгим келар Сиз билан.
Mas'ud
Masud Mahsudov
24.12.2008, 11:57
Yig'lab-yig'lab qo'yaringga joy
Topmay, menga keldingmi, gulim...
Azoblanma, ko'z yoshingni qo'y,
Xo'rsinsang ham sanchiydi dilim,
Yuragimda yig'layotgan qiz...
Avvaliga g'alat tuyulding,
O'zimni ham go'llika soldim,
Oxir borib shu qalbim kabi,
Senga juda o'rganib qoldim,
Yuragimda yig'layotgan qiz...
Xayolimni butkul band etib,
Egallading hayotimni ham.
Tinglayapman; musiqa misol,
So'zlaringdir jonimga malham...
Yuragimda yig'layotgan qiz...
Menga qilgan erkaliklaring,
Eslab suyay, erkalab suyay...
Sovg'a qilgan ro'molchang bilan,
Ko'zlaringni, kel, artib qo'yay,
Yuragimda yig'layotgan qiz
Ruhing mening izmimga tashlab,
Endi qayga shoshmoqdadirsan?
Soyning shoshqin suvlari misol,
O'zaningdan toshmoqdadirsan...
Yuragimda yig'layotgan qiz...
Mendan qochib, qanotin ochib,
Osmonlarga sig'mayotgan qiz,
Yuragimda yuragin quchib,
Bag'rimni zor tig'layotgan qiz,
Yuragimda yig'layotgan qiz...
Mas'ud
Masud Mahsudov
16.01.2009, 14:27
Сиқилиб, дардлардан бўлганда маҳзун,
Йўқолиб кетганда умид ҳисларим.
Бўлса тор йўлларим узундан-узун,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Армонлар дилимни тирнаган онда,
Дунёлар эшитмас бўлса сўзларим.
Меҳрга ташна бу фоний жаҳонда,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Ҳаётдан гўзаллик истайман холос,
Олтин тоғни ҳавас қилмас кўзларим.
Ҳар қачон, ҳар жойда Сиздан илтимос,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Сиз сабаб ногаҳон омадим кулса,
Офтобдек чароғон этса юзларим.
Мўъжаз бу юрагим қувончга тўлса,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Ҳаммамиз отлансак боқийлик томон,
Қалбларни безаса эзгулик иймон,
Жаннат гўзаллигин ҳис қилган замон,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Mas'ud
Umida Shodiyeva
16.01.2009, 19:25
Sog'liq
Hayotimiz qanchalik go'zal,
Dardsiz bo'lsa u doim agar .
Sog'lom bo'lish insonga orom ,
Tabiat eng go'zal in'om.
Dunyodagi boylikdir hayot ,
Jon insonchun totli bir san'at.
San'atdirki u shundayin bol,
Shirin ,asal sog'lom bunday hol.
Masud Mahsudov
17.01.2009, 16:00
Сени ўйлаяпман...
Сенда ҳам йўқ тинч...
Билинар билинмас,
кўзларингда нам.
Сен ҳақда ўйларим
ягона илинж,
Қанот етмай, ерда
қолган фариштам
Узоқ-узоқларга
термулиб,хаёл
Минг турли кўчага
бошлаб кетади.
Ўзингга тинмайин
берасан савол,
Юрагинг ақлингдан
жавоб кутади...
Сўнгсиз сўроқлардан
чарчаган қалбинг,
Ярамас хижронни
тинмайин қарғар.
Соғинч-чи, озгина
юпанч бўлай деб,
Эгасин қидириб
кезар дарбадар...
Мениям соғинчим дайдиб,
интизор
Сенинг овозингни
излаб юрибди...
Сен унда, мен бунда...
Бир-бировга зор,
Ким ҳам бу савдони
ўйлаб кўрибди...
Қўй,ундай қийнама
ўзингни ўзинг,
Эркингни берма ҳеч
қайғу изнига.
(Қизариб кетибди
Жуфт мовий кўзинг...)
...Бариси таваккал
Аллоҳ измига..
Сен борсан...
Жудаям бахтлиман бугун,
Дардинг қўй чеккага,
Кўтар бошингни...
Асраб қўй, азизам,
Иккимиз учун
Яхши кунга атаб,
қувонч ёшингни...
Бахтимиз орзулаб
Энтикиб, қувнаб,
Сени ўйлаяпман...
Масъуд
2009...Январь
Umida Shodiyeva
19.01.2009, 20:18
Do'stim omon bo'lsang shu mening baxtim,
sog'-salomat yursang shu mening baxtim.
Tark etmasin seni yaxshi kayfiyat ,
Doim kulib yursang shu mening baxtim.
Umida Shodiyeva
19.01.2009, 20:26
Balki bugun, yulduzimning o'chishi,
Balki bugun, yurakning so'ngi urishi.
Balki bugun,ko'zlarim yumilishi,
Balki bugun,dunyolarim ketishi.
Balki bugun,hayotimning so'nishi,
Balki bugun,balki bugun...
Har narsaning tugashi........ehtimol.
Umida Shodiyeva
19.01.2009, 21:07
Necha Cho'lpon,fitratlar o'tdi,
Sof o'zbekcha she'rlarni bitdi.
Sotilmadi molu-davlatga,
Chin do'st bo'lib elim deb o'tdi.
Endi qani undayin zotlar,
Topilarmi tillo,zarlarga.
Osmondayin musaffo zotlar,
Pushkindan ham ulug'vor ular!.
Shodiyeva Umida
Umida Shodiyeva
21.01.2009, 22:07
O’zbek bo’lib kelgan kunimga,
Dunyodagi eng sharafli shu nomimga,
Ezgulikdan ilm bergan elimga ,
Hayot ko’nikmasidan dars olgan Vatanga,
Ta’zimlar yetmas,bu yolg’on so’z ermas.
Umidaxon
Umida Shodiyeva
21.01.2009, 22:09
Yuz kunmi ,ming kunmi o’tib boradi,
Ammo Ona zaminimiz omon bo’ladi.
Chin farzanlik ,burchimiz ,qarzimiz,
Bizning maqsadimiz shul bo’ladi,
(Shodiyeva Umida)
Nigora Umarova
23.01.2009, 17:01
!!!!! Forumimizning ijodkor yoshlari diqqatiga!!!!Ijod namunalaringizni to'plab boring. Shu yaqin kunlarda Toshkent shahrimizda ham yosh ijodkorlar uchun "Mahorat maktabi" ochiladi. Maktabda adiblar: she'riyat yo'nalishida -shoira Halima Xudoyberdiyeva va nasr yo'nalishida yozuvchi Tohir Malik saboq beradilar.
Maktabda ta'lim olish uchun ijod namunalaringizni taqdim etishingiz kerak
Umida Shodiyeva
23.01.2009, 21:36
“Adabiyot” derlar millatning ko’zi,
Yurak torlarindin aytilgan so’zi.
O’zbejimning ilk sabog’ joziba yuzi,
Ko’zimdagi eng nozik gavharning o’zi.
Umidaxon
Заккумга айланди тутган ошлари
Энг якин кимсалар жафодор бўлиб!
Кўзидан ёмгирдек окиб ёшлари
Факат онам колди вафодор бўлиб!
(Уз ижодимдан)
Masud Mahsudov
06.03.2009, 01:48
***
Ёлғиз тунларимда ухламай чиқсам,
Тонгда қуёш кутиб босса ҳаяжон.
Меҳримни кўз ёшдан битталаб йиқсам,
Юборгим келади Сизга онажон!
Дилимда гапларим тўпланиб қолган,
Ҳеч кимга айтмаган сирларим бисёр.
Ҳаттоки юрагим уришдан толган,
У Сизга талпинар, мушфиқ онажон.
Дунё ташвишидан тўлди бардошим,
Қўл силтаб барига, кетайми, дейман.
Тиззангизга қўйиб сўнг дардли бошим,
Ухлагим келади, мунис, онажон
Меҳрибон табассум кўзим ўнгида,
Ухласам қулоқда аллаларингиз.
Ҳар қачон дуоим бош-у сўнгида,
Албатта, Сиз борсиз, азиз онажон.
Қалбингиз мисоли бир оҳанрабо,
Ўзингиз кўкдаги порлаган қуёш.
Овозингиз майин, саҳарги сабо,
Жудаям соғиндим, Сизни онажон.
***
Mas'ud
Masud Mahsudov
20.03.2009, 15:06
Yurtim bahoriga yetar fasl yo'q,
Olamda bunchalar ko'klam -asil yo'q...
Dunyo ishlaridan bo'shab qolsa qo'l,
Bizning o'lka tomon albat oling yo'l...
Duch kelib oqlikka burkangan boqqa,
Shukrona aytasiz Yaratgan Haqqa...
Qaldirg'ochlar ko'kda qilganda handa,
Ajib xis uyg'onar har bitta tanda.
Yalpiz hidlariga bo'lib qolib mast,
Musoffo havodan olganda nafas,
Tabiat ko'rsatsa o'zgacha husn,
Ko'ngilga to'ladi ajib bir fusun.
Sharros yomg'ir quyar, to'xtaydi zumda,
So'ngra kamalakni ko'rasiz shunda.
Tog'larni bezaydi go'zal shalola,
Na'matak guli-yu, binafsha, lola.
Boychechak gulini ko'zga surib shod,
Dillar beixtiyor bo'ladi obod.
Bolari zuvillab qo'nar gulma-gul,
Tonglari sayraydi qaydadir bulbul,
Sochpopok taqishib qizchalar shodon,
To'ptosh o'ynasharlar, kulishib xandon.
Sumalak qaynaydi har xonadonda,
Hayot jo'sh uradi shundayin onda...
Betakror mo'jiza bergani uchun,
Allohga aytamiz beadad shukur...
Yurtim bahoriga yetar fasl yo'q,
Olamda bunchalar ko'klam -asil yo'q...
Mas'ud
Masud Mahsudov
27.03.2009, 00:56
Субҳ сабоси хонамга кириб,
Сочларимни тортқилаб аста,
Ташна қалбим шикаста билиб,
Тонг меҳрига этди пайваста.
Қуёш нури кўнглимни очиб,
Кўклам хиди қилиб қўйди маст.
Дилдан барча ғуборлар қочиб,
Ўрик гули уйғотди ҳавас...
Ҳар куртакдан қидириб умид,
Ҳар чечакдан кўзларим яшнаб.
Осмонларга тикилиб, баҳор
Ёмғирига бўлибман ташна...
Кўзга суриб янги ялпизни,
Қувончларим кўкларга етди...
Ичдан туйиб ажиб бир хисни
Юрагим ҳам орзиқиб кетди...
Ҳаёт гўзал...
Ҳаёт серташвиш,
Узоқларга термуламан жим,
Бунча ҳам тез ўтади умр...
Мен баҳорни кўп кутган эдим...
Mas'ud
Masud Mahsudov
28.03.2009, 15:32
Майли, кулаверинг туйғуларимдан,
Мажнунга чиқаринг номим майлига.
Мен эса ҳеч кимга билдирмай зимдан,
Бош эгиб яшайман қалбим амрига.
Олган нафасимда шукрона айтиб,
Шу оппоқ кун учун ёд этиб Ҳақни.
Ҳар тонг умид ила қайта ва қайта,
Янгидан очаман оппоқ варақни.
Тирикман, илинж-ла яшайвераман,
Баҳор гулларига бўлиб маҳлиё.
Кўрасиз, бу хислар гуллайди чаман,
Туйғулар жўш урар мисоли дарё.
Яратган берган нур – йўлимда маёқ,
Бахш этган ғайрати – ёрқин машъалам.
Кўнглимда имоним тутиб ки байроқ,
Бир зумга бўлса-да тортмайман алам
(Яна ҳайрон бўлманг, бошқалар шеърим
Ғалати чиқди, - деб хандон кулсалар.
Тўгри-да, ишқ нима қаёқдан билсин,
Завқнинг нималигин билмас кимсалар.)
Афсус надоматдан йўқ энди зарра,
Изтироб, ғамларни кўмдим тупроққа.
Дарду азобимнинг устидан чизиб,
Қолган ҳаётимни кўчирдим оққа
Энди ишонч билан, нафосат билан,
Дилимда қуёшдек ҳарорат билан,
Юракда эҳтирос, тароват билан,
Олдинга қадамим ташлайвераман...
Мен барибир шодон яшайвераман.
Майли кулаверинг...
Mas'ud
Masud Mahsudov
03.04.2009, 23:14
Сени ўйинг билан
Ўтибди бир йил,
Тўрт фасл юмшатиб
Қўйибди дийдам.
Кунларим кетма-кет
Тугар бир зайл,
Жуда соғиняпман
Сени, азизам!
Ҳаққим йўқ, биламан,
Бундай дейишга,
Сенга ҳам керакдир
Ҳузур ҳаловат.
Не қилай, қўлларим
Бормаса ишга?
Тинчим эгаллаган
Афсус-надомат.
Сендайин тушунмас
Мени ҳеч инсон,
Иккинчи ўзимни
Топиб йўқотдим.
Бир жаҳон азобни
Ўзга олди жон,
Сўнг…жуфт йўл бошида
Тош каби қотдим.
Бири эсдаликка
Кўмилган олам,
Унинг охирида
Ғам-ғусор қасри.
Иккинчиси эса
Янги умидлар,
Ва янги ишқимнинг
Келажак асри.
Киши хотирадан
Кечолмас экан,
Чунки у дардларингни
Этар ифода.
Лекин хатоларим билиб,
Олиб тан,
Шу дамдан ўзимда
Топдим ирода.
Ҳаёт фалсафаси
Жуда мураккаб,
Мен мудом на гуллаб,
Ва на сўламан...
Бевафо дунёда
Қидириб вафо,
Кўрасан,
Сенсиз ҳам бахтли бўламан!
2-3 йил фввал ёзилган шеър экан... Ҳозир эски шеърларимни варақлаб, топиб олдим...
Aziza Abdunabiyeva
06.04.2009, 15:06
Xavotir soyasi nigohingizda,
Qadamim sasiga qalbingiz intiq.
Balogardon bo’lib gunohimizga,
Bizga o’z mehringiz etasiz tortiq.
Koinot shivirlar yuragingizda,
Jannatlar navosi – duolaringiz.
Ezgulik ulg’ayar tilagingizda,
Bizchi?! Xudbin, qalbi gadolaringiz…
Orzu alvonlanar dil shafag’ida,
Ko’zim ko’zgusida olovlar aksi.
Umrimning eng go’zal zar varag’ida,
Ehtiromga to’lgan hayajon raqsi.
Kutishlar to’kilar ostonamizga,
Bezovta dilingiz qaroqlaridan.
Boqmaymiz siz kabi parvonamizga,
Baxt izlab ro’yoning qirg’oqlaridan.
Poyingiz gardida behisht isi bor,
Vujudingiz etgan muhabbat makon.
Siz borsiz, hayotim hamisha bahor,
Siz mening eng ulug’ baxtim, Onajon!
Akrom Malikov
Lutfillo Tursunov
06.04.2009, 20:29
ОҚ КОПТОК
("Оқ тулпор" қўшиғига пародия)
Оқ коптогим бор эди
Зидан унга зор эди.
Тўп демасдим, у менга -
Ҳам дўст-у ҳам ёр эди.
Уйимизга бир оқшом
Қариндошлар келишди,
Тўй баҳона тўпимдан
Айирмоқчи бўлишди.
Отам: "Йигитсан, ўғлим:
Уйланмасанг - ор, - деди
- Хотин яхши тепишга
Тўпга нима бор", - деди.
Ёрдан кечдим, копток деб
Элга бўлдим эрмаклар.
Футбол қадрин билмайди-да,
Тўп тепмаган эркаклар!
Жасурбек Усмонов
Ulugbeck
07.04.2009, 17:02
ОҚ КОПТОК
("Оқ тулпор" қўшиғига пародия)
Оқ коптогим бор эди
Зидан унга зор эди.
Яна битта пародия:
Туйинг куни туйиб ош едим!
Туйинг куни туйиб ош едим,
(нима килай, корним оч эди?)
бахтимни хам кетгани рост эди,
аламига туйиб ош едим..
куёвнинг 2 кузи манда,
(бечораниям корни оч дейманда)
мани эс-хушим лаганда,
Аламимни оламан шундан,
Туйинг куни туиб ош едим... ))
уч лаганни бушатдим зумда,
(туй буляптими хар кунда?)
энди чойни хам беришсин хумда,
туйинг куни туйиб ош едим,
Хумордан чикип букиб ош едим ..
Даврабоши ман томон юрди,
(ошни еб булганимни билди..)
шунда манагям инсоф кирди
Дуога кул очдимку шунда
(туй буляптими хар кунда)
..омин, 2 ёш бахтли булишсин
ваъдасига ахдли булишсин
ували жували -тахтли булишсин
туйинг куни туйиб ош едим
ошни хам едим.чойни хам ичдим,
иззатим борида секин уйга кочдим
бундок карасам уйда хам бир узим,
ввойй..алло духтир..сизларда борми МЕЗИМ?
туйинг куни туйиб ош едим
Эй ёронлар сизга маслахат,
бошидан утказган билади факат
ошган босангиз ёнингизда МЕЗИМ булсин албат
туйинг куни туйиб ош едим
аламимдан букиб ош едим..
сал булмаса улиб колайин дедим..
:))))
Masud Mahsudov
09.04.2009, 00:26
Бинойидек юриш-туриши,
Суҳбати ҳам сермазмун жуда.
Гоҳи мафтун қилар кулиши,
Ром этади хатто уйқуда.
Киприкларин ёйи қалбингиз
Тўғри нишон олади бехос.
Кўнгли, - дейсиз - каттакон денгиз,
Дарёсидан қуйилади ноз.
Кокиллари мисли мажнунтол,
Қуёш янглиғ табассумлари.
Сўзидан чак-чак томади бол,
Гул баргида шабнам сингари.
Рўмолини қўймас бошидан,
Узун кўйлак қоматин безар.
Ўсма қўйиб етти ёшидан,
Буюк санъат асарин чизар.
Қултум сув-ла ютаман дейсиз,
Бунча гўзал бўлмаса, Худо!
Фақат битта айби бор, эсиз...
Унга юрак этмаган ато!
Mas'ud
Umida Shodiyeva
13.04.2009, 12:57
Kelar-ketar makonda ,
Kim bor, kim yo'q ertaga .
Hech kim o'zin tutolmas ,
Sarob sevar dunyo bu.
Nonni axlatga otib ,
Bozorda iymon sotib.
Hayo ustidan qotib ,
Tomoshabin dunyo bu .
O'yin -kulgi har kuni,
Doim o'ylarlar shuni .
Hatto bir harf uchun ,
Ajratmaslar bir kunni.
Bu ne qaboxat bo'ldi ,
Paymona ko'zlar to'ldi.
Ochilmagan gullarga ,
Gulqaychi bo'ldi dunyo.
Ba'zan bir chaqa uchun,
Qilding dilni poralar.
Yuzginangni tillo deb,
Qaro qilgan dunyo bu.
"Jonim bolam" deb suyding,
Boshlaridan zar sochding.
Yillar o'tganda afsus ,
Qaram qilgan dunyo bu .
Umida Shodiyeva
Masud Mahsudov
14.04.2009, 22:39
Баҳор гулларига қиламан ҳавас,
Жамалак сочларга тақишса қизлар.
Баҳор гулларига қиламан ҳавас,
Тўйиб ҳидлаганда юзи қирмизлар.
Баҳор гулларига қиламан ҳавас,
Келинчак мисоли безанган гўё.
Оқ ҳарир либос, у - ипакдан эмас,
Кўкламой қўлида яралган зиё.
Баҳор гулларига қиламан ҳавас,
Оламни тўлатар муаттар ислар.
Мусаффо ҳавода оламан нафас,
Жунбушга келади яширин ҳислар.
Баҳор гулларига қиламан ҳавас,
Кўзларга бир фараҳ бахш этади у.
Ва кўнгил розига ҳеч бўйин эгмас,
Юрак туб-тубидан отилган туйғу.
Баҳор гулларига қиламан ҳавас,
Ифори тарқалар йироқ-йироққа.
Мўйсафид кўзига суртганича жим,
Шукрона айтади яратган Ҳаққа.
Баҳор гулларига қиламан ҳавас,
Бахтлидим ўхшолсам уларга шояд.
Юз минглаб дилларга шодлик улашиб,
Сўнг кетсам ҳаётдан, розийдим ғоят.
Баҳор гулларига қиламан ҳавас...
Mas'ud
Masud Mahsudov
14.04.2009, 22:42
Ўзга дунё қидириб...
Ўзимнинг оламим бир четда қолиб
Ўзга дунёларда яшамоқдаман.
Гоҳ узоқ қоламан ўйларга толиб,
Нимага қайтмайман ўзимга ҳамон?
Турли сарҳадлардан турфа дунёлар,
Янада сирлироқ кўринар қалбга...
(Бир юлдуз чақнаса бири йўқолар)
Кўнгил хоҳишини буюрманг айбга.
Аждодлар юртига кетаман гоҳи,
Бир миллат ҳақида ичдан куяман.
Букун ёшларининг нима гуноҳи,
Барини бир зумда дилдан туяман...
Улар чун Навоий бегона бир зот,
Ҳайёмдан рубоий ўқишмас тунлар.
Фузулий ғазалин этишмайди ёд,
Машрабни осгандан сўрашмас хунлар.
Чўлпон, Қодирийдан топишмайди ранг,
Муқимий Фурқатни эслашмайди бир.
Китоб қўлга олмас, минг сўкиб, терганг,
Барига айбдор “бечора тақдир”...
Келажак авлодлар олами томон,
Кейин хорғин тарзда юраман ҳафа.
Менга дуч келади сўнгсиз оломон,
Четроққа чиқаман айни шу даъфа.
У асло халқ эмас – бир гурух, бир тўп,
Қайга етакласа, кетар мақсадсиз.
Уларга боқаман сиқилиб, ёниб,
Қўрқаман, қолмаса саводсиз, хатсиз...
Ҳақиқат изласам айбдорман бугун,
Маломат тошлари “келар” номимга.
Шундан ўзим маюс, кўзларим ғамгин,
Шундан қайтолмайман ўз дунёимга...
Mas'ud
Masud Mahsudov
16.05.2009, 17:36
Шамол... Қуюқ булут... Кўркам хиёбон,
Майсада ўтириб ўйга толаман.
Кўзимни бир зумга юмиб, ногаҳон,
Узоқ-узоқларга кетиб қоламан.
Неча йил ғам билан ҳамхона бўлдим,
Ичим тимдалади армон қанча вақт.
Ҳар баҳор ундим-у, гулламай сўлдим,
Эшигимни қоқиб ҳеч келмади бахт.
Шамолдек шиддат-ла умр ўтмоқда,
Бир зум тўхтатишга сира йўқ илож...
Билмам, эрта мени нелар кутмоқда,
Эй, тақдир ёзиғи, сирларингни оч!
Қуюқ булутларга айланган қалбим,
Маъносиз ўтмишдан бўлгандек мажруҳ.
Мавҳум дунёлардан тўйиб кетиб, жим,
Тубсизлик тубига кетиб қолар руҳ...
..Хорғин ўйларимдан чарчаб кетиб сўнг,
Кўзларимни очдим...
Ором топди жон.
Ажиб хисларимни аста уйғотиб,
Нажотдек туюлди яшил хиёбон...
Шамол... Қуюқ булут... Кўркам хиёбон...
Масъуд
16 май... Лондон
Behzod Sulaymonov
22.05.2009, 18:29
Talaba hayoti...(hazil)
Choynakka to'lgan shamma,
Loyqasini sal tindir.
Yotoqxona:qotgan non,
Bechok chekmaydi kimdir.
Kechadan qolgan ovqat,
It yemaydi, sen yeysan.
Kiyinishing shohona,
Ministrga o'xshaysan.
Ko'kni tutib boshinga,
Poyingda aylanar yer.
Stipendiya oldingmi?
Yuzingda kulgu, gapir!
O, mazza-ya shanbalik,
Xaskash chertib kuylaysan.
Ikkinchi qavatdan ham,
"Besh" qiziga bo'ylaysan.
Sessiya o'tsa bo'ldi,
Dars bilan ishing yo'q.
Ko'ksingda cho'llar bahor,
Bisotingda qishing yo'q.
Bechok chekib fayada,
Kun o'tkazar "ministr".
Hozirda Jur.Fak.dagi,
Havaskor bitta shoir.
Bahodir Bahrom
Masud Mahsudov
07.06.2009, 18:32
Bu dunyoni sirga ko‘mib yashash kerak,
Qalbga sanchib she’riyatning pichog‘ini!
Usmon Azim.
Кўзларим кулади, кўнглим йиғлайди,
Атроф тўла қор-у, юрагимда қон...
Ҳар ёзган қаторим қалбим тиғлайди,
Мавҳумлик даштида кезаман сарсон...
Юзларимда кулгу, кўкрагимда ғам,
Тилим бол бўлса-да, заққум дилимда...
Ичим ёришмайди ёқилса-да шам,
Ўнгимда изтироб, алам сўлимда...
Дилим хуфтон бўлар ҳуфтон палласи,
Зоҳирим обод-у, ботиним пачоқ...
Ҳаммаси чалкашиб кетган...
хулласи
Қалбимга...
шеърият санчгандир пичоқ...
Mas'ud
Abror Qodirov
08.06.2009, 17:02
ЁМҒИР
Бир ёмғир истарлар...
чексиз зулматдай
чексиз ёғадиган ёмғир истарлар.
Ялаб соб қилмади буюк ғурбатда
очилган қонларни този итлар-да.
Бир ёмғир истарлар...
ювса ғассол сув
тақирдай ёрилиб ётган мозийни,
бузилган баҳрдай қўзғолмаса руҳ,
кўтариб милёнлаб қонсиз ғозийни.
Бир ёмғир истарлар...
келмас ул қайсар,
жимдир кўп синоат гувоҳи — осмон,
қуёшдан отилган милярд найзалар
ҳали тегмасидан пориллайди қон.
Ёнар қон...
ёнар қон...
ёнар фақат қон...
Ботқоқдай товланиб ёвуз чайқалар,
қўрқинчли сувратин қилур намоён
жаллод қароргоҳи бўлмиш салтанат.
Темир дарвозалар...
темир пардалар...
чўян кундатарни беркитган садлар,
хаёл дурбини ҳам етмас қаърларда
қонли тиллоларни ўйнар муртадлар.
Бўғилган ўрмонлар,
синган дарёлар
саслари шиддат-ла қилганда меърож,
тағин-да қизарар унган фарёддан
сўзамол ҳукмдорнинг бошида ол тож..
Бир ёмғир истарлар...
ғассол истарлар...
ювиб олмоқ учун қошш қўлларни,
қалъалар ғиштлари тағин бистарлар,
мармар зиналарда битган йўлларни.
Илтижо қилди кўп саноқсиз қассоб,
қолмасин мозийнинг бу қизил доғи.
Топди кўп синоат гувоҳи — осмон
қайси бир кунжидан озгина ёмғир.
Осмон тешилгандай... замин чайқалди,
бир неча кун ёғди ёққандай қўрга.
Дунёнинг ёмғир битта ҳайкалнинг
чанг босган юзини ювганди зўрға...
Shavkat Raxmon
Abror Qodirov
13.06.2009, 12:11
Меҳримдан асар йўқ шода гулларда,
Соҳталик беркиниб ётмиш дилларда,
Ҳаётимда шуни англадим, дўстлар:
Ватан севилмайди фақат тилларда!
Ҳар ким воҳасини гуллатар экан,
Ҳар ким соҳасини гуллатар экан,
Авлодин манзилга йўллатар экан
Ватан севилмайди фақат тилларда!
Тугади тўқима эртаклар даври,
Бошланди ҳақиқий эркаклар даври,
Яъниким фидоий юраклар даври...
Ватан севилмайди фақат тилларда!
Алданган, мудраган кўзни ёпингчи,
Хаёлда саодат асрин топингчи,
Бир зумга индамай кетмон чопингчи
Ватан севилмайди фақат тилларда!
Қўлларни қўлларга тутайлик энди,
Ғамни ҳам бир бўлиб ютайлик энди,
Амалда исботга ўтайлик энди,
Ватан севилмайди фақат тилларда!
Дунёга фош қилмай асрий сирингни,
Қўриқла мард бўлиб ёвдан ерингни!
Дўстим, тўхтатақол энди шеърингни
Ватан севилмайди фақат тилларда!
Muallif: uff.uz sati foydalanuvchisi Runi8
Вакти келиб хайдагани Мерс булар
ГАИшникни курса юзи терс булар
Тугилганда машинаси есть булар
Нексияда учиб юрган бой бола
Етмишдан кам юрмас энди бугундан
Правани олиб беринг тугундан
Дадасига шофёр булди бу кундан
Нексияда учиб юрган бой бола
Лётчик бола, шофёр бола, той бола
Нексияда учиб юрган бой бола...
Лётчик бола, шофёр бола, той бола
Нексияда учиб юрган бой бола...
Яшанг, кўпдан бери бунака мириқиб кулмагандим...:clapping:
Necha kunki yo'q oromim
Kelolmayman xushimga
Kechalari dekanimiz
Kirib chiqar tushimga
Qo'llarida zachetkam
Oy nurida yaltirar
Uni ko'rib oyoq qo'lim
To'xtamasdan qaltirar
Keltirarlar xvostichka
Ko'zlarida hayajon
To'lar payting bo'ldiku der
Chiqaraqol bolajon
Dadamga xat yozaman
"Jo'natinglar tezroq pul"
So'rama deb baqirarlar
"Qaydan topay senga pul?"
Kafedrada o'tiribman
Qovurilar tanda jon
Domlajonim bunday qilma
Bunday qilma domlajon
Axir o'zing der eding-ku
Olib bergan sovg'amni
Sessiyada yordam mendan
Ko'paytirma g'avg'oni
Afsus o'zing kamroq berding
Kamroq berding sovg'ani
Domlajonim bag'rim ezar
Qo'ymayman deb bahoni
Otchisleniya bo'lmay har kim
O'qib yursin dunyoda
Domlajonim har kim baho
Olib ketsin dunyoda
Garchi baho har kimsaga
Azaliy bir qismatdir.
Lekin, domla, stipendiya ham
Bilsang, yarim hikmatdir.
Lutfillo Tursunov
27.06.2009, 21:43
Garchi baho har kimsaga
Azaliy bir qismatdir.
Lekin, domla, stipendiya ham
Bilsang, yarim hikmatdir.
Қойил, қотирибсиз лекин...
Abror Qodirov
27.06.2009, 22:24
Garchi baho har kimsaga
Azaliy bir qismatdir.
Lekin, domla, stipendiya ham
Bilsang, yarim hikmatdir.
Qoyil-e! :-)
Masud Mahsudov
11.07.2009, 19:43
Men Seni bahtiyor ko'rmoq istayman,
Quvonchdan kulishing, yayrashing chindan.
Ko'nglimda barini bermoq istayman,
Ezgu niyatlarim aytib ko'ngildan.
Musaffo osmonning moviy rangini,
Va tunning malagi oyning yangini,
Tog'lar shalolasin sho'h jarangini,
Senda mujassamligin tuymoq istayman.
Ko'ngil ko'chalarim, yo'lim shahrimni,
Bag'ishlab dilimda bori sehrimni,
Bir aka bergancha berib mehrimni,
Uzimning singlimdek suymoq istayman.
Hayotning mushkulin yengib hamnafas,
Noumid o'ylarga qo'yib men qafas,
Baxtli insonlarga qilib chin havas,
Sen birla bir yo'ldan yurmoq istayman.
Doimo mast bo'lib baht sururidan,
Ajratib joy Senga yurak to'ridan,
Quyoshning eng aziz, yorqin nuridan,
Qalbingda jannatni qurmoq istayman.
Men Seni bahtiyor ko'rmoq istayman...
Mas'ud...
Fevral 2004, Frankfurt
Abror Qodirov
12.07.2009, 14:40
Жумладан, ўзингиз ёзган шеърлар ҳақида бошқаларнинг фикрларини ҳам сўраб боришингиз мумкин. Бошқалар фикри эса, сизнинг истиқболдаги ижодингизга ижобий хисса қўшади, деган умиддаман...
Ba'zida bir narsalar yozib turaman. Lekin ularni haqiqiy sh'er deb atab bo'ladimi yo'qmi... bilmadim. Shunchaki havas deb qabul qilasiz.
So’nggi visol
Yodimda o’sha kun, oxirgi visol.
So’nggi so’zlaring hamon yodimda
So’nggi bor tabbasum qilgan oningda
Boshqa ko’rmasligim qilmovdim hayol.
“Ko’rishguncha”, deya hayrlashganda
Ko’rishmoqqa bor edi buyuk bir umid.
O’ylamasdik “alvido”ga aylanishin
Lekin kim bilsin yana… shayton noumid!
Hijroning azob-u, visoling orzu
Ko’zlaring ko’rganda uyalar ohu.
Hayoldan ketmaydi oxirgi visol
Ajab, sensiz oy ham sochmaydi yog’du!
Sog’inib izlayman oydan men seni
Lek, chiroying oldida u ham hijolat
Mubolag’a emas, yolg’om emas bu
Yuzidagi dog’lari bundan dalolat!
Sog’inch qalbim qiynab tashladi, axir
Yigit ko’zim hatto yoshladi, axir
Havotirlar konglim ga’shladi, axir
Hayoldan ketmaydi oxirgi visol!
Boshqa ko’rmasligim qilmovdim hayol!!!
Abror
Masud Mahsudov
13.07.2009, 03:00
Бугун Сени кўрдим баногоҳ,
Шул он юрак тўхтади зумга...
Мунгга тўла эканми нигоҳ?
Ўтиб кетдинг боқмай кўзимга...
Ўн йил ортга қайтгандай ҳаёт.
Қийнар қалбни эски дардларим.
Айт-чи ростин, этмайсанми ёд,
Йўқотганинг ёшлик дафтарим?
Қайда қолди шод, ҳазилкаш қиз?
Қани ўша шўхчан табассум?
Қаён учди порлаган юлдуз?
Қани ўша қарашлар-маъсум?
Жиз этди-ю, ичимдан бир тор,
Хушим йиғмасимдан узилди…
Онда этиб дилимни абгор,
Кўнгилгинам ёмон бузилди…
Бугун Сени кўрдим баногоҳ,
Тўхтатгани топмам тоқатим...
Бошқа сафар учрармисан ё,
Кўришмасмиз, илк муҳаббатим?
(c)
Masud Mahsudov
13.07.2009, 03:46
Тунги сукунатдан толиққан хаёл,
Мудраган юракдан сўрайди тўзим...
Қалб-чи ёлғизликдан топиб минг завол,
Тақдир кўзларига термулмоқда жим...
Нечун қисматимда бунча имтиҳон?
Не сабаб тўсиқдан иборат умрим?
Қайда ибтидо-ю, қайда интиҳо?
Қай вақт сабр косаси бўлар экан лим?
Қачон бошқалардек одам бўламан,
Кимгадир керакли айларми ҳаёт?
Ёки шу дард билан энди ўламан,
Ғамларим чақирар эканми мамот...
Тунги рутубатдан сиқилиб кетиб,
Кейин қўлин силтаб бари-барига,
Бемажол танамни ғафлатга отиб
Руҳим сингиб кетди зулмат қаърига...
12 iyul, 2009 yil... London
Abror Qodirov
13.07.2009, 14:38
Hayol boshlar yana sen tomon
Yana hayol boshlar sen tomon,
Bu mahzun tun so’ngsiz tuyular.
Ko’ngil jomi dard bilan to’lar,
Balki bir kun unut ham bo’lar,
Hayolimdan ketmaysan hamon.
Yana hayol boshlar sen tomon,
Tushar yodga eng baxtli onlar,
Sening bilan o’tkazgan kunlar,
Sen-la sayr etganim, o’sha hiyobon.
Hayolimdan ketmaysan hamon.
Yana hayol boshlar sen tomon,
Nayzadayin kipriklar yodga
Tushsa zavqim oshar hayotga.
Men hali ham o’shandek yomon
Hayolimdan ketmaysan hamon.
Hayolimdan ketma hech qachon!
Abror
Behzod Sulaymonov
13.07.2009, 15:13
MUHABBATSIZ VISOL HAQIDA HIKOYA
Muhabbatsiz kechdi bu visol,
Men murodsiz maqsadga yetdim.
Tuni bilan yalindi ayol,
Kelaman deb aldadim – ketdim.
Yo‘lko‘rsatkich bo‘ldi xazonlar,
Daydibadar yelga aylandim.
O‘tdi oylar, o‘tdi zamonlar,
Yana o‘sha menga aylandim.
Yana bordim tilanib visol,
Hasratimni aytdim- aytmadim.
Meni itdek haydadi ayol,
Men vafodor itdek... ketmadim.
Tashna edim, ichim yonardi,
Loyqa bo‘lsin, suv kerak edi.
Shu kech faqat uni xohlardim,
Menga faqat u kerak edi.
U baribir qilmadi shafqat,
Qulflab oldi darbozasini.
Yulduzlarni quchguncha shafaq
Poylab yotdim ostonasini.
Tongda so‘kdim, bo‘ralab rosa,
Qasam ichib, qaytdim ortimga.
Bugun kimdir, farishta, desa,
O‘sha ayol kelar yodimga.
I. Mirzo (1994)
Gulnora Voisova
13.07.2009, 16:21
Zar bilan Xanjar
"Hamma narsa menikidir",-dedi zar;
"Hamma narsa meniki",-dedi xanjar.
Zar dediki:-"Barin sotib olaman";
Xanjar dedi:-"Barin tortib olaman".
A.S.Pushkin.
Nigora Umarova
13.07.2009, 18:15
Hurmatli Kumushoy va Behzodbek!
Ushbu mavzuda o'zingiz ijod qilgan nazmiy asarlaringizni qoldirishingiz mumkin. Mavzuning shartlari bilan tanishib chiqing.
Hurmat bilan N.U.
Masud Mahsudov
14.07.2009, 00:17
Сенсиз ҳам баҳорни кутиб олдим шод,
Завқ берар ранго-ранг кўклам гуллари.
Махзун ишқ чечагин этмай қўйдим ёд,
Умр чаманзорин кезган кунларим.
Сенсиз туйғуларим ҳали ўлмади,
Ёки ўз жонимга қилмадим-ку қасд.
Сабр косаси ҳам ҳали тўлмади,
Ё ичиб бир он-да бўлмадим сармаст.
Сенсиз, ўйловдимки, яшашим мушкул,
Дегандим қўлим ҳам бормайди ишга.
Ҳаёт мажбур қилиб қўяркан буткул,
Дардни дардсизликка алмаштиришга.
Сенсиз қадам босиш секин ўргандим,
Тетапоя қилган гўдак сингари.
Юрдим... йиқилдим, сўнг тик туриб қолдим.
Энди қалбим мағрур, қайғудан нари.
Сенсиз бахтлиликка бўлдим даъвогар,
Ёлвориб сўрмадим ортга қайтишни.
Чўлдек қақраб ётган қонсиз юракка,
Меҳрга йўғрилган бир сўз айтишни.
Ҳаёт тугамаган ғалат фалсафа,
Нолимам, экан, - деб – бевафо дунё.
Ишқсиз кун кечириш мушкул-ку, лекин,
Ёлғиз яшашда ҳам бор экан маъно!
(c)
Abror Qodirov
14.07.2009, 00:35
Esingdami
Esingdami, yomg’irli kunlarda
Birga sayr etgan o’sha ko’chalar?
Boshing qo’yib yelkamga sokin tunlarda
Shivirlaganlaring endi tushdek tuyular…
Esingdami, sochingni silab,
“Sevaman” degandim qulog’ingga?
Endi nahot bir umr visoling tilab,
Yashasam ko’nikib firoqingga?!
Eslaysanmi, men senga atab
Yozgan ilk she’rimni o’qigan oning?
Tabbassum aralash, ma’noli qarab,
Keyin sevinch yoshing berkitganlaring?
Sevgilim! Eslaysanmi, bormi yodingda
Mening ko’zlarimda o’zing ko’rganing?
Nahot unutgansan, sog’inganingda
Hech kimga bildirmay yig’laganlaring?
Balki yodingdadir anhor bo’ylari,
Suvga tikilgancha surardik hayol.
Endi yo’q anhorning bizga so’ylari,
Balki yodingdadir rayhon bo’ylari?
Men esa eslayman, mening yodimda,
Ko’z o’nggimda hali, o’y – hayolimda.
Mening bugunimning mazmuni – kecha,
Hayotim mazmuni, ma’nosi – kecha.
Chunki kechada men sen bilan birga.
Unda yo’q ayriliq, unda yo’q hijron.
Barcha uqubatlar makoni - bugun.
Kechagi kun go’zal bugundan, ishon!
…Esingdami, yomg’irli kunlarda
Birga sayr etgan o’sha ko’chalar…?
Abror
Gulnora Voisova
18.07.2009, 17:41
Олис кишлок,тупрок йул...
Мана уйим.
Хувиллаб ётади гарибгина хонам.
Айвонда
Ошхонада-
Дуч келган ерда.
Тинмай мени
Дуо килади онам.
Мен эса бепарво.
Мен эса осий.
Кечир мени она,кечир мени она!
Abror Qodirov
18.07.2009, 21:54
Eng baxtli…
Bilasanmi eng baxtli kim?
Mening qo’llarim!
Chunki ular silagan
Sumbul sochlaring!
Eng baxtli bilasanmi kim?
Mening ko’zlarim!
Chunki ular ko’rgan
Kamon qoshlaring!
Yana bilasanmi,bu dunyodagi
Eng baxtli lablar ham
Mening lablarim
Sababi ular tatigan
Eng totli boldan!
Sen tomon oshiqqan
Bu oyoqlar ham
Baxtlidir! Yo’q, eng baxlidir!
Sababki,boshlagan
Ular sen tomon!
So’zlaring tinglagan,
His qilgan zamon
Angladim, eng baxtil
Menman begumon.
Oshiqlar ichra man
Eng baxtli oshiq,
Baxti qarolarning
Eng baxtlisiman!
Abror
Masud Mahsudov
19.07.2009, 02:11
Ҳар тонг қуёш уфқдан чиқиб,
Нур улашса олам кулади.
Термуламан унга интиқиб -
Сизни жуда кўргим келади.
Соғинаман...хўрсиниб бесас,
Чарх уради бошда минг савол.
Гоҳ чақириб тушда уйғонсам,
Илинжимни учирар шамол.
Уйқу келмас саҳаргача то,
Хонам зулмат… чироқ ёқмайман.
Асаблар ҳам бўлгандир адо.
Энди бир зум мижжа қоқмайман.
Пешонамни қўлимга тираб,
Тунда узоқ ўтираман жим.
Қайлардадир унсиз тентираб
Талпинади Сизга юрагим.
Майли менга битта сўз айтманг,
Имо қилманг хатто кўз билан.
Ҳеч бўлмаса бегоналардек,
Дийдорлашгим келар Сиз билан.
(c).... Mas'ud.... 2008 yil...
Bahodir Bahrom
20.07.2009, 12:46
Ayriliq...
Xayr, xayr, bo'lingiz bardam,
Seskanadi shamoldan ro'mol.
Va "duv" etar moviy ko'llarda,
Cho'chib ketgan oqqushlarmisol.
Xayr! xayr! Bir to'da va'da,
Bir-biriga boqar qayrilib.
Bir to'p ro'mol uchar havoda,
-Uchar endi bir to'p ayriliq.
B.Bahrom
Bahodir Bahrom
20.07.2009, 12:54
Ota duosi...
O'pgin ota poyini,
Poyi jannat sanalur.
Tavof qilgin joyini,
Joyi jannat sanalur.
Bolam deya ardoqlab,
Bor mehrini bergan u.
Olloh bergan cheki yo'q'
Ota ne'mat sanalur.
Otasi bor zotlarning,
Qaddi bukilmagay hech.
Ota tirgak, suyanchiq,
Baxt-u omad sanalur.
Yo'l oldidan har inson,
Olar ota duosin.
Bilsan ota duosin,
Tole himmat sanalur.
Bahodir, do'stim, sen ham,
Otajoning e'zozla.
Asli inson dunyoda,
Bir g'animat sanalur...
B. Bahrom
Masud Mahsudov
20.07.2009, 21:07
Майли, кулаверинг туйғуларимдан,
Мажнунга чиқаринг номим майлига.
Мен эса ҳеч кимга билдирмай зимдан,
Бош эгиб яшайман қалбим амрига.
Олган нафасимда шукрона айтиб,
Шу оппоқ кун учун ёд этиб Ҳақни.
Ҳар тонг умид ила қайта ва қайта,
Янгидан очаман оппоқ варақни.
Тирикман, илинж-ла яшайвераман,
Баҳор гулларига бўлиб маҳлиё.
Кўрасиз, бу хислар гуллайди чаман,
Туйғулар жўш урар мисоли дарё.
Яратган берган нур – йўлимда маёқ,
Бахш этган ғайрати – ёрқин машъалам.
Кўнглимда имоним тутиб ки байроқ,
Бир зумга бўлса-да тортмайман алам
(Яна ҳайрон бўлманг, бошқалар шеърим
Ғалати чиқди, - деб хандон кулсалар.
Тўгри-да, ишқ нима қаёқдан билсин,
Завқнинг нималигин билмас кимсалар.)
Афсус надоматдан йўқ энди зарра,
Изтироб, ғамларни кўмдим тупроққа.
Дарду азобимнинг устидан чизиб,
Қолган ҳаётимни кўчирдим оққа
Энди ишонч билан, нафосат билан,
Дилимда қуёшдек ҳарорат билан,
Юракда эҳтирос, тароват билан,
Олдинга қадамим ташлайвераман...
Мен барибир шодон яшайвераман.
Майли кулаверинг...
(c) Mas'ud
Abror Qodirov
22.07.2009, 19:08
Sensiz
Vaqt qudratli kuchdir, jonim…
Yana o’yga toldim bugun.
Tugasa-da segi dostonim
Sensiz yashay oldim bugun.
Mayli, seni unutmasam,
Mayli, visolni kutmasam.
Mayli, senga she’r bitmasam
Sensiz yashay oldim bugun
Tushlarimga kirmagin, bas!
Bo’ldi, azoblar kerakmas.
Sen haqingda eshitmay sas,
Sensiz yashay oldim bugun.
Mahzun o’tsa o’tsin har tun,
Mayli, ma’nosiz bo’lsin kun.
Yaqinlarim baxti uchun
Sensiz yashay oldim bugun.
Tongni intiq kutmasam-da,
Jamolingni ko’rmasam-da,
Kunda holing so’rmasam-da,
Sensiz yashay oldim bugun.
Masud Mahsudov
24.07.2009, 00:26
Дилимда тасвирлаб бўлмас бир сурур,
Ўзгача завқ берар олган нафасим.
Зуҳро юлдуз мисол таратгувчи нур
Табассум юзларга келар ҳавасим.
Борлиқ гўзаллигин атрофга сочган,
Ифорлар келтириб эсади насим.
Хаёлим ўғирлаб ойларга қочган,
Зулфинг торларига келар ҳавасим.
Ўйланиб қоламан...Гоҳ ўйим рўё,
Гоҳида нуқтага тикиламан жим.
Ҳаётдан миннатдор, ҳам меҳридарё,
Қалби бутунларга келар ҳавасим.
Юрагим орзиқиб, ўртанар жоним,
Қувончли кунларим ёдга солиб зум...
Бу ёруғ оламда ҳеч йўқ армони,
Бахтли инсонларга келар ҳавасим.
Юзландим неча бор минг турли кўзга,
Зор бўлдим бир оғиз дармонли сўзга,
Ҳар эрдан изладим, топмадим ўзга,
Сенинг кўзларингга келар ҳавасим...
(c)
Gulnora Voisova
29.07.2009, 19:31
Ризк насибам териб тангрим кулидан
Нечун шайтонларга хизмат киламан.
Ожиз иймоним ла,аросатни йулидан,
Токай юраман.
Качон одам буламан?!
Masud Mahsudov
06.08.2009, 04:04
Qalbga sig’may olam dardlari,
Ba’zan chuqur o’yga tolaman
Juda xomush bo’lgan paytlarim,
Bolalagim eslab qolaman…
Eslayman-u, ichimda bir joy,
Jiz etadi.
O’rtanadi jon…
“Oymoma” deb atalgan ey, oy -
Qayerdasan, qayda, bolajon?
Zumga bo’lsa ham o’sha damga,
Bo’lar edim jon-jon deb qaytgan…
Ba’zan ketsam edi quvilib,
Quvlamachoq o’ynagan paytga…
Arg’imchoqqa o’tirib olsam,
G’ubor qolmas ruhda, ham tanda
“Katta bo’lsam…” degan xayolni,
Qilmay qo’yar edim o’shanda…
Bekinmachoq istagan ko’ngil,
Shamol kabi yeladi goho…
O’tib ketgan yillar ortiga
Yashiringim keladi goho…
Bolaligim, oh, bolaligim,
Shaloladan sho’x bolalagim
Qaytib kelmas beg’ubor davrim -
Gunohlari yo’q bolaligim…
Ketib qolding… juda ham erta,
Endi seni qaydan topaman?
Sening bilan qilgan orzuni,
Bugun g’amlar bilan yopaman…
Kattalikni qilmagin tilak;
Oxiri yo’q o’ylagan ishing…
Biri tugab-tugamay yana,
Boshlanadi boshqa tashvishing…
Qalbga sig’mas bo’lsa dardlarim,
Bolaligim eslab qolaman…
London... 5 Avgust... 23:58
Masud Mahsudov
16.08.2009, 13:59
G’alati she’r
Yuragimga qon kerak,
tomirda g’am oqmoqda.
Ruhimga-chi, jon kerak,
tanam olov yoqmoqda.
Dardlarimdan olam ham,
tor ko’rinar ko’zimga
Kundan kunga oxshamay,
borayapman o’zimga.
Gardanimga tap tortmay,
gunohlarni ortyapman.
Savob aravasini,
zo’rg’a-zo’rga tortyapman.
Borayapman, manzilim
abadiydek - beparvo,
O’zim totgan sharbatni,
o’zgaga ko’rmay ravo.
Boshqalar-la ishim yo’q,
menday xudbin bormikin?
Dushmanlar-ga oshno-yu,
do’stga dilozormikin?
O’tkazarman bugunim,
qulluq qilib gadoga.
Ertamni o’ylamayman -
tavakkaldir Xudoga.
Mana shunday bir kasman -
hammadan ham osiyroq.
Ko’nglimda mehr tanqis,
ishqdan ketganman yiroq.
Yuragimda qon yo’qdir,
bu tanamda jon yo’qdir,
barchasin tushunguvchi,
bitta mehribon yo’qdir…
Yolg’zioyoq yo’l uzoq,
yalang bosib o’taman.
Zulmat ichra quyoshni,
faqat Haqdan kutaman
Yorug’likka intilib,
nurdan topgum panohim.
Menga o’xshaganlarga
to’zim bergin Allohim…
(c) 14-16 Avgust… London
Javohir Mahmudjonov
16.08.2009, 14:03
She'rlarga, ijodga oid yanada ko'proq mavzular bo'lishini istar edik.
Abror Qodirov
17.08.2009, 11:36
Isming unitsam
Gulhanga yoqib agar unitib bo’lsa
Ismingni yoqar edim birinchi bo’lib.
Suvlarga oqizib unitib bo’lsa
Isming oqizardim hoziroq borib.
Unitib bo’lganda yashab uzoqda,
Bu yerda bo’lmasdim ayni shu chog’da.
Birgina ismingni unitmoq uchun,
Bir umr yashardim sendan yiroqda.
Yuragim tubiga yo’l topgan kunim,
Boriboq u yerdan isming o’chirgum.
Aytishsa bu uchun kech dunyodan deb
Aniqki, o’shal kun dunyodan kechgum.
Afsuski ilojisin topa olmadim…
Abror
Abror Qodirov
22.08.2009, 04:19
Maylimi?
Qo'limga qalam olib osuda tunda,
Yodimga olibon o'shal Laylini
Qog'ozlar qoralab bir nafas - zumda
Xotiralarimga ketsam maylimi?
Ba'zida ma'yus-u, ba'zida shodon,
Goho kulib turgan, gohida hayron…
Qorachig'i kabi bu qaro tunda
Ko'zlaring qa'riga ketsam maylimi?
Zulmatdek qarodir kamondek qoshlar
Ummonga aylandi tomgan ko'zyoshlar.
Mayli, hayot o'zi bir yo'lga boshlar.
Ko'zyosh ummoningga ketsam maylimi?
Husningni bezardi qilgan har nozing,
Qulog'imda jaranglar hanuz ovozing.
Unutolmay aytgan har bitta so'zing,
Ovozingga qo'shilib ketsam maylimi?
O'rtanar, qo'ymaydi endi bu ko'ngil,
Ne qilarin bilmaydi - talvasada dil...
Tinchlanmas, ko'nmaydi, tortmaydi yengil,
Nolayu-fig'onga ketsam maylimi?
...Sh'erimdan mantiqni izlamang, do'stlar.
Tushunmoq o'zimdan o'zgaga mushkul,
Bu kecha hayolga kelgan bu so'zlar
Faqat his-tuyg'ulardir, mantiqmas butkul.
She'rim-la men yolg'iz qolsam maylimi?
Abror
Masud Mahsudov
25.08.2009, 02:51
Atrof sariq tusda, xiradir osmon,
Yaproqlar shivirlab so'ylamoqda sir.
Sinoatga to'lgan shu fasli xazon,
Hassos yuragimning tarjimasidir.
Xayolim qush kabi uchib ketmoqda,
Ayro yo'llari yo'q shamol yo'lidan.
Taqdirga tan berib hayot o'tmoqda,
Tutib yolg'izlikning so'lg'in qo'lidan.
Huzur-halovatga begona ko'nglim,
Shikasta dillardan izlaydi najot.
Umid-la ko'z tikib, boshin egib, jim,
Qilarin bilmasdan boshlaydi ijod.
Xazin satrlardan qalbimni topib,
Mungli misralardan qidirib to'zim,
O'zim bemor qilib, ham bo'lib tabib,
To'lg'anib yozaman har bitta so'zim.
Daraxtlar sevinchi - ko'klam ilinji...
Men esa oromim qidirib tundan,
Ichimni kemirib, timdalab, yulib,
She'rlarim yozaman...
Shu qolar mendan.
Kuzgi barg sigari sarg'ayib, so'lib,
Uzilib, yo'q bo'lib ketmasam bo'ldi.
Bir-birovga muhtoj foniy jahonda,
Hech kimga keraksiz o'tmasam bo'ldi...
(c)
Masud Mahsudov
01.09.2009, 03:30
Assalom, mehribon, mehridaryo dil,
Ovozlari mayin, beg’ubor ko’ngil,
Sog’inchdan ko’ngilga sig’mayapti qil,
Tushungizga kirgim keldi, onajon…
Yoningizdan jilmay, quvonchga to’lib
Dunyolarga sig’may, qiyqirib, kulib,
Biz zumga bo’lsa-da, yosh bola bo’lib
Orqangizdan yurgim keldi, onajon…
Aytar gaplarim ham ko’pdan ziyoda,
Yig’lolmasdan yoshlar ichimda shoda…
Qo’ng’iroq qilibmas, faqat ro’yoda
Holingizni so’rgim keldi, onajon
Ichim jimirlaydi, havotir tinmas,
Bemehr o’glingiz qadringiz bilmas,
Har kun tavof aylab, rasmingiznimas,
O’zingizni ko’rgim keldi, onajon…
…Tunlar uxlolmasdan halak bu jonim,
Mehringizni qo’msab bir zumga tindi…
Qo’llari duoda - jon Onajonim,
Shu kecha Men Sizni juda sog’indim…
(c) London... 31.08.2009
pipicron
18.09.2009, 10:34
Ассалом алайкум ахли форумдош.
Анчадан буён форумга кирмаган эдим. Кумушойга рахмат, яна эсимга солди.
Сизларнинг эътиборингизга сунгги шеъримни хавола килмокчиман. Изохларингизни кутиб коламан.
Узбегим, буз куйлак кийиб усгансан.
Атласинг бор эди тахмонларингда.
Бир куни келинлик юзин очгани
Ок куйлак саклардинг жавонларингда.
Эндичи, ёкасиз, енгсиз, тугмасиз,
Калта тор куйлакка кунинг колдими?
Иффатинг берганинг, орингни олган
Даюслар сени шу куйга содими?
Бувимиз урарди катта ок румол,
Жон иссик, кафансиз колмайин дея.
Чимматинг ечганинг етмаганмиди?
Кийганинг уст-бошинг ташламас соя...
Узбегим, номахрам курмасди юзинг,
Курмасдак уйлансак килмасди алам!
Кучага чикканда майлига эди:
Акангни шимини кийиб юрсанг хам.
Ой попук такардинг сунбулларингга...
Эндичи? Такибсан сирга авратга...
Тиллакош кидирсам, нигохим тушди
Хилватга чизилган нозик суратга.
Узбегим, кенг курпа етмасди аввал
Иффатинг кузгудан яширмок учун.
Нахотки бир лахтак яшира олса
Бутун бир орингни дунёдан бугун?
На килай? Сингилжон, айбинг эркалик,
Бувам хам, отам хам, мен хам айбдор.
Киёмат юзимиз курмокчи булсанг,
Этагинг ёпиб ол, хали вактинг бор.
Masud Mahsudov
20.09.2009, 11:10
Майли, кулаверинг туйғуларимдан,
Мажнунга чиқаринг номим майлига.
Мен эса ҳеч кимга билдирмай зимдан,
Бош эгиб яшайман қалбим амрига.
Олган нафасимда шукрона айтиб,
Шу оппоқ кун учун ёд этиб Ҳақни.
Ҳар тонг умид ила қайта ва қайта,
Янгидан очаман оппоқ варақни.
Тирикман, илинж-ла яшайвераман,
Баҳор гулларига бўлиб маҳлиё.
Кўрасиз, бу хислар гуллайди чаман,
Туйғулар жўш урар мисоли дарё.
Яратган берган нур – йўлимда маёқ,
Бахш этган ғайрати – ёрқин машъалам.
Кўнглимда имоним тутиб ки байроқ,
Бир зумга бўлса-да тортмайман алам
(Яна ҳайрон бўлманг, бошқалар шеърим
Ғалати чиқди, - деб хандон кулсалар.
Тўгри-да, ишқ нима қаёқдан билсин,
Завқнинг нималигин билмас кимсалар.)
Афсус надоматдан йўқ энди зарра,
Изтироб, ғамларни кўмдим тупроққа.
Дарду азобимнинг устидан чизиб,
Қолган ҳаётимни кўчирдим оққа
Энди ишонч билан, нафосат билан,
Дилимда қуёшдек ҳарорат билан,
Юракда эҳтирос, тароват билан,
Олдинга қадамим ташлайвераман...
Мен барибир шодон яшайвераман.
Майли кулаверинг...
(c)
Abror Qodirov
21.09.2009, 10:17
Masud Mahsudov, She'rlaringgizni diqqat bilan o'qib borganim bois bu she'rni forumning ushbu mavzusida avval ham qo'yilgan (http://uforum.uz/showthread.php?t=5503&page=14)i yodimga tushib qoldi.
Masud Mahsudov
04.10.2009, 17:12
Kimdir qayerdadir,
Nigohingga zor,
So’zlashish ilinjda,
Izlar bahona.
Kimdir qayerdadir,
Bo’lib intizor,
O’zni qo’ygani ham,
Topmaydi xona.
Kimdir qayerdadir,
G’amlaring olib,
Bir olam quvonchni
Bermoq istaydi.
Niyatlaring qanday,
Orzular qanday
Barini erinmay,
So’rmoq istaydi.
Kimdir qayerdadir,
Isming qalamda,
Yozib qo’ymoqdadir
yurak she’riga.
Va uning o’zi ham
Balki shu damda,
Aylanib bormoqda,
Qalbing siriga.
Kimdir qayerdadir,
Seni topgandan,
Taqdirga beadad
Aytmoqda shukr.
Dilida ming umid
Milyonta havas:
Borliging uchun-da,
ming bor tashakkur…
© Oktyabr…2009
Abror Qodirov
04.10.2009, 17:46
Ne qilay?
Ne qilay, ayt go’zal, agar so’z
Ifodalay olmasa tuyg’ularimni?
Nigoh-la uqturolmasa bu ko’z
Dilim tubidagi qayg’ularimni…
Ne qilay?
Tushuntira olmasa sozanda sozi,
Anglata olmasa hofiz ovozi…
Qoralanmay qolsa shoir qog’ozi,
Ichimda qolsinmi bu qalb nidosi..?
Ne qilay?
Ko’ngil qilaversa tinmayin tug’yon,
Miyada ming xil o’y, fikrlar g’ujg’on,
Tarjima qilmoqqa ojiz gar zabon…
Men sendan so’rayman, yana takroran,
Ne qilay?
Abror
Malika Vahobzoda
16.10.2009, 02:02
Жуда хам ёкди ижодкорларнинг шеърлари.Менга хам шунлай жиз этадиган шеърлар керак.Мен хам ижодкорман, факат шунака чиройли, дардли, сузлари осон шеърларга мусика басталайман.Иложи булса кушикбоп шеърлардан ёзинглар.Зур буларди.
Masud Mahsudov
19.11.2009, 13:07
Биламан,
дардларга тўлган гул қалбинг,
Кимгадир ёрилмоқ истайди мудом.
Биламан, кимлардир билмади қадринг,
Ҳалиям азобинг этмоқда давом...
Биламан...
ҳаётга қарайсан бефарқ,
Ёлғиз фарзандинг чун яшаб юрибсан.
Кўзларинг қайғуга бўлишибди ғарқ,
Гарчи мардонавор кулиб турибсан.
Биламан,
бу дунё сенга зимистон -
Шам ёқиб, ёритиб бўлмайди ичинг.
Зиё авваллари этганди макон
Энди йўқолибди юздан кулгичинг.
Биламан, ҳаммасин... мен нима деяй,
Бу - тақдир, бу – қисмат ва бу пешона.
Жажжи қизалоғинг шўх табассуми,
Келажак бахтингдан эрур нишона.
Биламан...
бир четда ўй сураман жим,
Кўзимда аралаш бўлар кун ва тун
Умримни беришга ҳам тайёр эдим -
Битта хўрсинишинг билмаслик учун
Қанийди билмасам...
(с)
Tulqin Eshbekov
21.11.2009, 22:25
Маъсуджон!
Шеърларингизни топиб олганимдан қувониб кетдим. Энди мазза қилиб ўқийман ва албатта муносабатимни билдираман.
Сизга ижодий парвозлар тилаб қоламан.
Masud Mahsudov
27.11.2009, 05:09
Yomgirli o’lkaning mahzun tunida,
Xazon faslini ham kuzatmoqdaman…
Ichimda hukmron dardni qo’sh qo’llab,
U bilan uzoqqa uzatmoqdaman…
Ko’nglim yaproq yanglig’ sarg’arib ketgan,
Shirin azoblarim to’kilar izsiz…
Kech kuz bilagimdan bemajol tutgan,
Fikrimni jamlolmay yuraman so’zsiz…
Parishon xayolim ummonlariga,
G’arq bo’lib ketaman.
Jovdirar ko’zim.
Goh tushib ketaman g’urbat qa’riga
Tanimay qolaman o’zimni o’zim…
Bahorda ochilgan ajib tuyg’ular
Yerdagi barg misol toptalib ketdi…
Ertaning qaygusi yuragim tirnar,
Garchi bugunimni qanchalar kutdim…
Bu kun umidlarim ko’z yoshi bo’ldi,
Avval orzularim so’ngda armondir.
Sabab xazon emas…
Adashgan o’zim…
Asli mening qadrim suvdan arzondir…
Unsiz peshonamga qo’limni tirab
Uyqu yo’q,
bo’zlyman telba singari
Yurakka g’ulg’ula solar tentirab,
Menga tinchlik bermas kuz xayollari...
00:10...26 noyabr... London
Masud Mahsudov
02.12.2009, 22:33
Uzoq bir nuqtaga termulgancha jim
Mo’ysafid nogahon ko’zlarin yoshlar…
“Zamon o’zgardimi, odamlar… balkim…
Ne uchun beboshroq hozirgi yoshlar?
Bilmaydi, oddiy bir “salom” so’zini,
Qo’llari ko’ksining visoliga zor.
Uyalish tark etgan chaqnoq ko’zini,
Ma’nisiz seriallar aylayapti xor.
Kitob dunyosidan yiroqdir ular,
Navoiydan bitta satr bilmaydi.
Qiziqib asarlar o’qishmas tunlar,
Nasihatga aslo quloq ilmaydi…
Vaqt bekor o’tgandan achinmaydi hech,
Aniq maqsadidan yo’qdir nishona.
Tushunar ekanmi bo’lganini kech,
Devorga urilgan chog’da peshona?
Uzoq bir nuqtaga termulgancha jim,
Mo’ysafid ko’zlari to’ladi yoshga
Chin dildan istaydi, imkonin topib,
Aylashni nasihat har bitta yoshga:
“Yoshsan…
Quvvating bor…
Shijoat bisyor…
Bilim ol!
Ilm o’rgan!
Ollohni tani!
Qalbingni pok ayla, bo’lmasin g’ubor,
Egam ham, haq yo’lda qo’llar bandani…
Jigarim!
Avlodim!
ertam, indinim!
Imonni but ayla,
E’tiqodni do’st!
Millatning sha’nini boshingga qo’yib,
Shu Yurtga munosib farzand bo’lib o’s!”
Mo’ysafid uzoqqa termular, besas…
(c)
P.S. Yuqorida, usbu she'rim qo'yilgan bo'lsa, uzr so'rayman... Shunchaki, bugun mana shu she'rni forumdoshlar bilan baham ko'rgim keldi...
Masud Mahsudov
06.12.2009, 15:35
E’tiqoding ziynating emas,
Qadring minba’d qiymating emas,
Mo’minga xos xislating emas,
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Qalbda nurdan bo’lmaydi darak,
Zim-ziyodir quyoshli falak.
Kimga kerak undayin yurak -
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Jannat hidin abad tuymaysan,
Farz-sunnatni, xatto suymaysan
Mol-dunyoga balki to’ymaysan -
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Bandasi hech kelolmaydi bas,
Farzandlaring qilmaydi havas,
Sen nima-yu, nima yerda xas,
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Ajrlarni kutmagin zimdan,
Uzoq bo’lgin Qur’on Karimdan.
Mehr kutma Payg’ambarimdan,
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Rasulimning ummatimassan
Dilda borin tilda demassan,
Qalbda iymon bilan o’lmassan,
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Hadis kirmas bo’lar quloqqa,
Pokizalik ketar yiroqqa,
Tinch ketmaysan qora tuproqqa
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Amallaring qabul etmagay,
Daftaringga savob bitmagay,
Yaxshilikni hech kim kutmagay -
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Riyo seni egallab olar,
Xush ishlaring dunyoda qolar.
Tavhid shamsi butkul yo’qolar
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Duolaring ijobati yo’q,
Bu kasalning tabobati yo’q,
Ko’ngling sira bo’lolmaydi to’q -
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Kirar yo’ling bo’lar jaholat,
Ichingda in qurar razolat
Zalolatdan erur dalolat -
Dilda agar ixlos bo’lmasa…
Munofiqsan – muhlis ermasang,
Imoningni qoplab olar zang
Yuzingdan ham qochib ketar rang
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Vijdon tig’i ming bora tilsin,
Boshqalar ham eshitib bilsin,
Alloh senga kifoya qilsin,
Dilda agar ixlos bo’lmasa
Oqibatin o’ylagin biroz -
Tandan shayton bo’lmaydi xalos.
Namoz -tanga mashg’ulot xolos,
Dilda agar bo’lmasa ixlos…
Indalloni aytayin shu chog’,
Gap xullasi – ushbudir izoh:
Alloh Sendan bolmagay rizo,
Dilda agar ixlos bo’lmasa.
© 3 dekabr… London
Masud Mahsudov
10.12.2009, 06:19
Subhidam...
Tong asta yuzini ochib,
Qorong'ilik yorug' osmondan qochib
Quyosh ham nurlarin erinib sochib,
kun boshlanmoqda...
Kimga mukofot-u, kimgadir jazo
Allakim baxtli-u, kimdadir azob
Bir joyda tug'ilish, boshqada qazo...
kun boshanmoqda...
O’tgan kun yashnagan gul so’lgunicha,
Sekin ochilmoqda kechagi g’uncha
Har safar oq betni varaqlagancha
kun boshlanmoqda...
Tirikchilik, deya tinmaydi odam,
Dunyo abadiymas - bilmaydi odam
Har kunim oxirat sari bir qadam...
kun boshanmoqda...
Bu kunni kimlardir uyg’onish sanar
Boshqa dil bugun chun dilidan yonar,
Shu kundan har qalbda umid uyg’onar
Kun boshlanmoqda…
Bizni yetuklikka yetaklab asta,
Birov salomatu, boshqasi xasta…
Fanoni baqoga etib payvasta,
Kun boshlanmoqda…kun
(c)
Masud Mahsudov
11.12.2009, 02:46
Qalb – Mendan yashirgan dil daftaringiz,
Ko’ngil - Siz qizg’angan sirli tuguncha…
Ko’z yosh – yuragingiz g’arq etgan dengiz,
Orzu – niyatlardan yaralgan g’uncha.
Jimlik – Sizni jumboq aylagan asr,
Tabassum – chehrangiz abad mehmoni
Sabr – malikasi siz bo’lgan qasr,
Sevgi – Siz tuymagan tuyg’u ummoni
Subhidam – sizni ilk o’ylaganim vaqt,
Oqshom – xiralashib qolgan bir xayol.
Uyqu – men bilmagan o’zga halovat,
Bedorlik – meni ko’p qiynagan savol…
Nur – Sizdan taralgan ajib, chin yog’du,
Shabboda – sochingiz o’ynagan nasim…
Mehr –so’zingizda yashirin jodu…
Tundek ko’zingizga kelar havasim…
(c)...
Masud Mahsudov
12.12.2009, 15:51
Сиқилиб, дардлардан бўлганда маҳзун,
Йўқолиб кетганда умид ҳисларим.
Бўлса тор йўлларим узундан-узун,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Армонлар дилимни тирнаган онда,
Дунёлар эшитмас бўлса сўзларим.
Меҳрга ташна бу фоний жаҳонда,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Ҳаётдан гўзаллик истайман холос,
Олтин тоғни ҳавас қилмас кўзларим.
Ҳар қачон, ҳар жойда Сиздан илтимос,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Сиз сабаб ногаҳон омадим кулса,
Офтобдек чароғон этса юзларим.
Мўъжаз бу юрагим қувончга тўлса,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
Ҳаммамиз отлансак боқийлик томон,
Қалбларни безаса эзгулик иймон,
Жаннат гўзаллигин ҳис қилган замон,
Мени ёлғиз қўйманг, азиз дўстларим.
(c)
Masud Mahsudov
14.12.2009, 15:39
Siz uxlaysiz…
Qaydadir bir dil,
Tuni bo’yi
Sizni o’ylaydi.
Xayolida balki
U ko’ngil
Sirlarini
Sizga so’ylaydi…
Siz uxlaysiz,
Tinch ham osuda,
Tushingizda
xatto jilmayib.
Havasimni
keltirar juda…
Uyg’otmoqlik–
go’yo bir ayb…
Siz uxlaysiz,
Ma’sum, beg’ubor,
Osmonlarni,
Kezib ro’yoda
Ayni damda,
Qaydadir bedor,
Kimdir o’ylar
Sizni dunyoda…
Siz uxlaysiz…
Sezayapsizmi?
Oy ham so’nib,
Quyosh qaytmoqda…
O’sha kimdir,
Sizni topgan-chun,
Yaratganga
shukr aytmoqda…
Siz uxlaysiz…
kimdir uyqusiz…
Sizga alla aytar ichida…
(c)
Iymandar
18.12.2009, 20:54
Шеърларим
Мен шоир эмасман, аммо бу дилдан чиққан сатрлар.
Мақсадим ҳаётда қувониб яшаш,
Чек қўйиб гумонга суюниб яшаш.
Дарёдай тошиб, ҳам ёниб яшаш,
Келгуси баҳорлар умидим сенда.
Кунларни сен билан қарши олишга,
Тунларни кўзингдан суюб чиқишга,
Имконла доимо сенла бўлишга,
Отмаган саҳарлар умидим сенда.
Хоҳишим доимо яхши сифатла
Ўзаро бўлсайдик иззат-ҳурматла,
Сўрасам Аллоҳдан яхши ниятла,
Келганда хабарлар умидим сенда. (Узоқ сафарларда хабарлар кутганман).
Иншоллоҳ яхши кун бўлиб қолганда,
Кўнглимиз баридан тўла бўлганда,
Чин қалбдан розилик билдириб шунда
Айтилса шукрлар, умидим сенда
Ушбу шеърим битдим чин қалбдан деб,
Армонлар қолмасин кўнгилларда деб,
Келгуси шеърларим ҳам ўқирсан деб,
Ёзилса сатрлар, умидим сенда
Masud Mahsudov
21.12.2009, 23:16
Сен кимсан?
Ҳеч ҳисоб бердингми ўзинг
Ҳаққа - Яратганга...ё виждонингга?
Ё соқов бўлишга қилдингми қарор?
Тегдими олам ғамлари жонингга?
Сен Кимсан?
Туну кун тиним билмасдан,
Ишлайсан ўқийсан одамийликка.
Баъзида илож йўқ кўзни юммасдан,
Баъзан ҳақиқатга боқасан тикка...
Сен кимсан?
Тарихинг йиғлайди ортдан.
Чанг босган китоблар айланди гунгга.
"Зиё" каломи ҳам рангин йўқотган,
Оналар алласи айланди мунгга.
Сен кимсан?
Аёлни чиқариб бозор,
Орни ҳам бир йўла туҳфа этдингми?
Ёки даюсларга эгилиб xазор,
Номус дунёсидан чиқиб кетдингми?
Сен кимсан?
Тарбия аталмиш қонун,
Қўлланма бўлмайди ўғил-қизингга.
Шунчалар маккорми наҳотки, шайтон?
Хатто тик қарайди фарзанд кўзингга...
Сен кимсан?
Қўлингда қуръонинг борми?
Қалбингда бахт нури - имонинг борми?
Сени қийнамасми миллат тақдири?
Айт! Жавоб бер саволга!
Забонинг борми?
(c)
Gulnora Voisova
22.12.2009, 21:40
Сен кимсан? Узр, тўрт сатр Муҳаммад акадан кеп қолди.Менинг кимлигимни билмайди ҳеч ким
Мен бир ғалатиман мен алоҳида.
Гоҳи кўз ёшимни келади ичгим,
Тилимни чайнагим келар гоҳида...
Masud Mahsudov
25.12.2009, 15:58
Яна қиш…яна қор…яна изғирин,
Дарахтлар ўй сурган маюс келинчак.
Қуёш ҳам эриниб сочади нурин,
Гўё ёруғликни қарз берган фалак.
…Ҳеч ким тушунмайди қалбим тилини,
Баъзида ўзим ҳам қоламан ҳайрон.
Қўлдамас белгилаш тақдир йўлини,
Бугун гуллаб турса, эртага вайрон.
Кўнглим бузилган уй, хароба мисол.
Ҳеч ким йўламайди… Ҳувиллаб қолган…
Гоҳи ўз-ўзимга бераман савол:
“Нимадир ҳаётим бу куйга солган?”
Билмам нима истар бу мўъжаз юрак,
Кимга у сабрсиз талпинар тинмай.
Ёлғизлик хиссидан ёки бу дарак,
Унум йўқ кунимда, нима иш қилмай.
Балки “соғиниш”, деб аташар буни,
Ёр васли шу кеча хаёлим олди.
Соғиниб, энтикиб кунию туни,
Танам ҳам юракка айланиб қолди.
(c)
Gulnora Voisova
25.12.2009, 19:55
Балки “соғиниш”, деб аташар буни, Гуноҳлар ичида энг катта гуноҳ
Соғинмай яшамоқ...
Masud Mahsudov
30.12.2009, 23:29
Sokinlik dilimga o’rnashib olgan…
Jim xayol suraman tunda uyg’onib.
Yostiqqa botgan bosh o’ylashdan tolgan,
Mehr sharobidan ichmadim qonib.
Borgani ko’nglimdan o’zga makon yo’q,
O’zimga so’ylayman dardlarimni jim.
Tanamdan chiqishga sira imkon yo’q
Qushday chirqillaydi mahbus yurgaim.
Ko’zga ilingandek bo’ladi uyqu,
Seskanib kelaman yana xushimga.
Bir zum kipriklarim birlashsa tuyqus,
Kimsasiz sahrolar kirar tushimga.
Cho’chib uyg’onaman… Bedorlik yana
Boshlaydi ming xil o’y so’qmoqlariga.
Bariga qo’l siltab, dildan o’rtana
So’ng tushib ketaman g’aflat qa’riga.
Tong yaqin,
Bong yaqin,
Oppoq on yaqin,
Jimlik dunyosini men tark etaman
O’rgmchak misoli o’rangan to’rdan,
Istaru istamas chiqib ketaman…
Garchand tilim biyron,
Hayotim shovqin,
Sokinlik dilimga o’rnashib olgan…
Masud Mahsudov
02.01.2010, 13:56
Sokin tun…
Tipirlab tinch turmaydi jon,
Ko’nglim sahrosida quyundir tug’yon:
Arzimas bir nomam ila nogahon,
Sizni men uyg’otib qo’ymadimmikin?
Intiqish g’alati ekan odamda,
Jimligingiz tinglab to’ymaddimikin?
Tushingizga so'rmay kirib, shu damda,
Sizni men uyg’otib qo’ymadimmikin?
Har kun duo ila yig’ilarkan baxt -
Iqbol tog’iga tosh uymadimmikin?
Shirin uyqu’ngizni buzib yo bevaqt,
Sizni men uyg’otib qo’ymadimmikin?
Ko’ksimda bir dona – qalbim yagona,
Yo balki yuragim suymadimmikin?
Menda uyqu yo’q-ku, deya pinhona,
Sizni men uyg’otib qo’ymadimmikin?
Tilimda takrorlab, satrimda kuylab,
Ismingiz dilimga o’ymadimmikin?
Suhbat aylamoqchi bo’lib xayolan
Sizni men uyg’otib qo’ymadimmikin?
Yillar uyg’onmasdan yotgan qalbingiz,
Mabodo uyg’otib qo’ymadimmikin...
Masud Mahsudov
04.01.2010, 14:48
Seni o’ylab tugaydi tunim,
Kunim siymong ila o’tadi.
Bilmam qachon bo’ladi tinim,
Yana qancha tonglar otadi.
Oshiqadi seni ko’rmoqqa,
Bedorlikdan qizargan ko’zlar.
Ahvolingni dildan so’rmoqqa,
Qalbim yana bahona izlar…
Intiqdirman, ham holim g’arib,
Dardlarimni satrga soldim…
She’rlarimdan seni axtarib,
Xayolimdan so’ng topib oldim.
Jim turibmiz…
Ancha kutgandim,
Jimligingni tinglamoqlikni
Shu ongacha ichga yutgandim,
O’ylarimni o’nglamoqlikni…
Mayli…
shunday turaver so’zsiz,
Mayli kalom dema iymanib
Umidimdan ayirib qo’yma,
Xayolimdan ketmay uyg’onib…
Bu suhbatni qanchalar kutdim…
(c)
Gulnora Voisova
07.01.2010, 12:03
Seni o’ylab tugaydi tunim, Kunim siymong ila o’tadi... Шамолдай беқарор шоир севгиси
Унинг бор давлати - савлати... :-)
Masud Mahsudov
07.01.2010, 15:58
Шамолдай беқарор шоир севгиси
Унинг бор давлати - савлати... :-)
:-)... Men shoir emasman... oddiy havaskor,
Shu sababmi, balki, sevgim... barqaror... (Allohga shukr)
Bekmirzo
07.01.2010, 16:48
Шамолдай беқарор шоир севгиси
Унинг бор давлати - савлати... :-)
:-)... Men shoir emasman... oddiy havaskor,
Shu sababmi, balki, sevgim... barqaror... (Allohga shukr)
Havaskor har korga mudom yuz berar,
Shundanmi, sevgisi mudom o'zgarar...
:) ;)
Hoshimberdi
09.01.2010, 12:03
Хурматли форумдошлар!
Бу форум жуда ажойиб имкониятларга эга экан. Шуниг учун узим ёзган шеърлардан намуналар куйиш оркали Сизларнинг фикрингизни билмокчиман. Самимий таклиф ва мулохазаларингиз учун олдиндан рахмат!
Эгамов Х. (Тахаллус: Камолий).
Излама!!![/FONT]
Кўзимга тикилма умидвор,
Кўзимда севгимнинг нури бор.
Изимни излама изимдан,[/FONT]
Мен сени севгандим Гул баҳор!
Юрагим тўрида аксинг бор,
Сийратинг кўрмасам, бўлгумдир хумор.
Ўзингни излама сўзимдан,
Бўйнимга таққанман гўёки тумор.
Унутма севишим гўзал ёр,
Юрагим севгингла бўлгандир абгор.
Севгимни излама изимдан,
Ўзгинам бўлганман харидор.
Ноз ила олгансан сен бойлаб,
Севгингни қалбимга қўйгансан жойлаб.
Ўзгани излама изимдан,
Доимо юргумдир ишқингни куйлаб.
Севганим, суйганим ўзингсан,
Шеъримда маъноли сўзимсан.
Шоирни излама изимдан,
Оламга тикилар кўзимсан.
Мен сени ўзгага бермасман,
Қалбимни азобга қўймасаман.
Изингни ўзгага бостирмай,
Ҳуснингга ҳеч боқиб тўймасман.
Ўзга бир кимсани боғингдан,
Ҳаттоки сен юрган тоғингдан,
Қувлаган бўлардим изингдан,
Сўнг қайтмас бўлардинг сўзингдан!
Кўзимга тикилма умидвор,
Кўзимда севгимнинг нури бор.
Изимни излама изимдан,
Изимда севгимнинг изи бор!
Gulnora Voisova
09.01.2010, 12:50
Юрагим севгингла бўлгандир абгор. Юрак севгидан абгор бўлмайди, аксинча "гуллаб яшнаши" мумкин айрилиқдан ёки ҳижрондан десангиз ўринли бўларди. Яна бир нарса. Одамларга кўрсатмоқчи бўлган нарсангиз янгилик бўлсин, бетакрор бўлсин. Ўқиганда юрак жиз этадиган бўлсин. Бунақа "стил"даги шеърларни ўқийвериб, шеърхонларимиз "пишиб кетишган".
Таниқли адабиётшунос олим Озод ака Шарофиддинов шундай деган экан: "Мунаққид танқид боғига болта эмас, токқайчи билан кириши керак".
ПС: Ишқилиб ҳеч "нима"ни болталаб қўймадимми :(
Masud Mahsudov
09.01.2010, 16:20
... узим ёзган шеърлардан намуналар куйиш оркали Сизларнинг фикрингизни билмокчиман. Самимий таклиф ва мулохазаларингиз учун олдиндан рахмат!
Эгамов Х. (Тахаллус: Камолий).
Xush kelibsiz!
Излама!!![/FONT]
Кўзимга тикилма умидвор,
Кўзимда севгимнинг нури бор.
Изимни излама изимдан,[/FONT]
Мен сени севгандим Гул баҳор!
Юрагим тўрида аксинг бор,
Сийратинг кўрмасам, бўлгумдир хумор.
Ўзингни излама сўзимдан,
Бўйнимга таққанман гўёки тумор.
Унутма севишим гўзал ёр,
Юрагим севгингла бўлгандир абгор.
Севгимни излама изимдан,
Ўзгинам бўлганман харидор.
Ноз ила олгансан сен бойлаб,
Севгингни қалбимга қўйгансан жойлаб.
Ўзгани излама изимдан,
Доимо юргумдир ишқингни куйлаб.
Севганим, суйганим ўзингсан,
Шеъримда маъноли сўзимсан.
Шоирни излама изимдан,
Оламга тикилар кўзимсан.
Мен сени ўзгага бермасман,
Қалбимни азобга қўймасаман.
Изингни ўзгага бостирмай,
Ҳуснингга ҳеч боқиб тўймасман.
Ўзга бир кимсани боғингдан,
Ҳаттоки сен юрган тоғингдан,
Қувлаган бўлардим изингдан,
Сўнг қайтмас бўлардинг сўзингдан!
Кўзимга тикилма умидвор,
Кўзимда севгимнинг нури бор.
Изимни излама изимдан,
Изимда севгимнинг изи бор!
Kumushoyning fikrlariga toliq qoshilgan holda quyidagilarni qo'shimcha qilmoqchiman... albatta, bu sohada mutaxassis emasman, shunchaki o'quvchi ko'zi bilan quyidagi izohlarni bermoqchiman:
- She'ringiz ma'lum vaznga to'liq tushmagan... ba'zi qatorlari 11 ba'zi aksariyat qatorlari 9 bo'g'indan iborat... Shu ketma ketlikni bir xil taxlit qo'yganingizda, yanada chiroyli chiqar edi;
- She'rning birinchi to'rtligida 3- va 4-qatorlari mantiqan bog'lanmagan, bu esa, misradan kelib chiqadigan ma'noni chalkashtirib yuborgan;
- she'rning ikkinchi misrasidagi ''xumor bo'lish" noto'gri ishlatilgan... o'zbek tilida odatda "xumori tutish" kabi ishlatiladi (fikrimcha shunday, mutaxassislar bo'lsa, bu haqda yozarsizlar);
- 2-misraning 3-4-qatorlari haqida ham birinchi misraga berilgan izoh, siz yorga "o'zingni so'zimdan izlama, men seni timor qilib taqib olganman," degan ma'no kelib chiqayapti.. Bu esa, ma'no jihatdan mantiqqa to'gri kelmaydi, shunday emasmi?
- 3-4-misralarda ma'noga va vaznga e'tiborni qarating... Ma'no ancha sayoz;
- 5-misrada - "she'rimda ma'noli so'zimsan", debsiz. She'rda ma'nosiz so'z ham bo'ladimi? Shuni boshqacharoq bersangiz bo'lmasmidi? Masalan "she'rimning ma'nosi sensan", yoki "she'rimga ma'no beruvchisan" degan ohangda;
- "sevish", "sevgi", 'o'zga", "qalb", "sen", "iz", 'bo'lmoq" kabi so'zlar sh'erda bir necha marta takrorlan uchun she'r o'z jozibasini yo'qotgan. G'afur g'ulomdan bir bayt keltirsam:
Bisyor bo'lsa agar bol ham beqadr,
Takror aytilganda rangsizdir kalom...
ya'ni, she'rda bir so'zni ko'p takrorlash she'rning sifatiga yomon ta'sir ko'rsatadi (albatta, radif so'z bundan mustasno).
- She'rdan xulosa qilinadigan aniq fikr yo'q... masalan, ona tilimiz grammatikasida "Gap tugallangan ma'noni bildiradi" degan qoida bor. huddi shunday, she'r ham tugallangan ma'noni bildirsa, uning jozibasi boshqacha bo'ladi... Fikri ojizimcha, she'ringizda mana shu narsaga to'la e'tibor qaratmagansiz.
Mening izohlarim hozircha shu. Yuqorida, singlimiz aytganlaridek, "boltani ko'p ishlatib yuborgan" bo'lsam, uzr so'rayman...
Umida Shodiyeva
11.01.2010, 11:30
Bisyor bo'lsa agar bol ham beqadr,
Takror aytilganda rangsizdir kalom...
Shu misralar kaminaga juda qadrdon...
Hoshimberdi
11.01.2010, 13:48
Менга берган самимий жавобларингиз (агар самимий булса) учун рахмат. Одатда шеъриятда кума маънода ишлатиладиган баъзи бир кочиримлар, усуллар ва шунга ухшаш усуллар кулланилади. Шеърни укиётганда хатони кидириш учун эмас, балки юракка якин келадиган жихатларини кидириб укилса максадга мувофик булар эди.
Юракка ишк тушганлиги учун у кучма маънода "абгор" булади.
Менимча севиш, севилиш, севишганларнинг юракларида мавжуд булган ички ва ошкора тугёнларни хис килиш хам узига хос махоратдир. Бунинг учун хамиша севиб яшамок керак. Агарда сени тушунишса, бундан катта БАХТ йук- деган эди бир файласуф.
Рахмат!!!!
Masud Mahsudov
11.01.2010, 14:22
Менга берган самимий жавобларингиз (агар самимий булса) учун рахмат. Одатда шеъриятда кума маънода ишлатиладиган баъзи бир кочиримлар, усуллар ва шунга ухшаш усуллар кулланилади. Шеърни укиётганда хатони кидириш учун эмас, балки юракка якин келадиган жихатларини кидириб укилса максадга мувофик булар эди.
Юракка ишк тушганлиги учун у кучма маънода "абгор" булади.
Менимча севиш, севилиш, севишганларнинг юракларида мавжуд булган ички ва ошкора тугёнларни хис килиш хам узига хос махоратдир. Бунинг учун хамиша севиб яшамок керак. Агарда сени тушунишса, бундан катта БАХТ йук- деган эди бир файласуф.
Рахмат!!!!
Og'ayni, agar samimiy bo'lmasa, bunga alohida vaqt ajratib, batafsil tahlil qilmasdan, "yaxshi chiqibdi she'r" deb, yuzaki izoh berib qo'ya qolar edim... Kelajakda shu xatolarni takrorlamang, deb yozdim xolos... agar uni amimiy emas, deb qabul qilsangiz, o'zingiz bilasiz... Men she'rni yurakka yaqin keldigan tomoni bilan birga, o'quvchiga xato bo'lib ko'rinadigan tomonlarini ko'proq ko'rsatib o'tdim... Siz aytayotgan qochirimlar yoki boshqa usullar, tabiiyki, ko'pchilikka tanish, faqat uni o'z o'rnida ishlata olsakina she'r chiroyli chiqadi... Faylasufning aytganidek Sizni tushunolmagan bo'lsak, unda, uzr... Biz she'riyatni Sizchalik tushuna olmas ekanmiz...
Hoshimberdi,
Haqiqatan ham,
Менимча севиш, севилиш, севишганларнинг юракларида мавжуд булган ички ва ошкора тугёнларни хис килиш хам узига хос махоратдир.
Shu bilab birga
O'zingiz aytgandek, samimiy mulohaza va takliflarga diqqat qilib, ulardan og'rinmaslik ham mahoratdir. Mas'udning gaplarida jon borligini ham tan olish kerak...
Mas'ud Mahsudov,
Sizni ijodingizni kuzatib boraman va hurmat qilaman. Bilasizmi, qachonlardir men ham yonib she'r yozardim. Garchi ularni hech qayerda e'lon qilmagan bo'lsam ham ular hozirgi "kitobchalar" da chiqaytgan she'rlardan yaxshi ekanligini bilardim.
Bir kuni she'riyat, adabiyotdan yiroq bo'lgan kamgap, kamsuqum sinfdoshim-qiz bola "sumkangga bir parcha qog'oz tashab qo'ydim, o'qib ko'r, fikringni ayt" dedi. Uyga kelib o'qidim. Unda na vazn, na turoq, na so'zlarning tanlanishida mutanosiblik bor edi. Lekin she'rni o'qib, hayajonga tushdim, U SEVIB QOLGANDI!
Shekspir sonetini oqiganda ham, M. Yusufdan zavqlanganimda ham, Mirtemirning erkin she'riyatidan bahra olganimda ham bunchalik to'lqinlanmagan edim, etim junjikmagan edi.
Tuyg'ularni har kim har xil ifoda qiladi. Ularni taftish qilishda keskinlashmaylik, axir tengdoshimiz shoirlikka da'vo qilayotgani yo'qku..
Masud Mahsudov
11.01.2010, 14:58
Mas'ud Mahsudov,
Sizni ijodingizni kuzatib boraman va hurmat qilaman. Bilasizmi, qachonlardir men ham yonib she'r yozardim. Garchi ularni hech qayerda e'lon qilmagan bo'lsam ham ular hozirgi "kitobchalar" da chiqaytgan she'rlardan yaxshi ekanligini bilardim.
Bir kuni she'riyat, adabiyotdan yiroq bo'lgan kamgap, kamsuqum sinfdoshim-qiz bola "sumkangga bir parcha qog'oz tashab qo'ydim, o'qib ko'r, fikringni ayt" dedi. Uyga kelib o'qidim. Unda na vazn, na turoq, na so'zlarning tanlanishida mutanosiblik bor edi. Lekin she'rni o'qib, hayajonga tushdim, U SEVIB QOLGANDI!
Shekspir sonetini oqiganda ham, M. Yusufdan zavqlanganimda ham, Mirtemirning erkin she'riyatidan bahra olganimda ham bunchalik to'lqinlanmagan edim, etim junjikmagan edi.
Tuyg'ularni har kim har xil ifoda qiladi. Ularni taftish qilishda keskinlashmaylik, axir tengdoshimiz shoirlikka da'vo qilayotgani yo'qku..
Rahmat, singlim... Samimiy fikrlaringiz uchun tashakkur...
Men hech ham vaziyatni keskinlashtirmoqchi emasman... Balki, ozimga bilinmagandir, chetdan yaxshiroq ko'rinar, bimadim. O'rinli taklifingiz uchun rahmat... Shunchaki, do'stimiz she'rlariga nisbatan fikr bildirishimizni iltimos qilgan ekanlar, shunga oddiy oquvchi nuqtai nazari bilan fikrimni yozdim xolos... Uning qanchalik to'gri yoki noto'gri ekanini, do'stimiz, ma'lum vaqt o'tganidan keyin yaxshi tushunib olsalar ajab emas... :)
Bekmirzo
11.01.2010, 15:00
... Tuyg'ularni har kim har xil ifoda qiladi. Ularni taftish qilishda keskinlashmaylik, axir tengdoshimiz shoirlikka da'vo qilayotgani yo'qku..Ammo, Hoshimberdi forumchilarning "Самимий таклиф ва мулохазаларингиз"ni so'ragan edi...
Shu gapni inobatga olgan holda, Mas'ud ham javob yozgan.
Sevgi esa to'g'ri ma'noda ham, ko'chma ma'noda ham yurakni abgor qilishi mumkin. Fikrimcha, Sevgi ham insonning xarakteri va taqdiri kabi har xil bo'ladi - yolg'onchi sevgi, sodiq sevgi, baxtli sevgi, baxtsiz sevgi, kuchli sevgi, yuzaki sevgi va hokazo...
Шеърни укиётганда хатони кидириш учун эмас, балки юракка якин келадиган жихатларини кидириб укилса максадга мувофик булар эди.
Шеър ўқишнинг бунақа усули борлигини билмас эканман.. Тасаввур қиляпман, тасодифан шеърда хатога дуч келиб қолгач, "Хато булса менга нима, юрагимга яқин жойлари чиқиб қолар..." деб бепарво ўтиб кетаверар эканмиз-да?!!
Sevgi esa to'g'ri ma'noda ham, ko'chma ma'noda ham yurakni abgor qilishi mumkin.
Фикри ожизимча, хаста, нотинч, безовта. бедор юрак дейиш мумкин. Аммо, абгор юрак дейиш сал ғалати туюлади. Абгор моддий веқеликка нисбатан қўлланилса табиийроқ чиқади - абгор аҳволдаман, абгор кўйдаман ва хоказо..
Masud Mahsudov
12.01.2010, 06:17
Boshingizga baxtdan toj bo’lsin,
Bahorlarni eslating doim.
Yarim oydek ko’nglingiz to’lsin,
Qish bo’lmasin dilda iloyim…
Tole’ingiz tog’ qadar baland
Uchib quchsin osmon zulfini.
Farishtaga tutining dilband,
Oching unga qalbning qulfini.
Tabassum-la beg’ubor yashnang,
Porloq iqbol ostonasida.
Qaygulardan yiroqroq yashang,
Hayotingiz koshonasida.
G’amdan ko’rmay ko’zingizda yosh,
Egilmasin kipriklar namdan.
Manglayda-chi porlasin quyosh,
Nur yog’ilsin yuzdan ming chandon.
Orzularga bexato yeting,
Faqat… meni qilmayin ilhaq,
Ovozingiz yo tashlab keting,
Yoki ketmang bunchalar uzoq…
(c)
Nigora Umarova
12.01.2010, 09:52
Sevgi esa to'g'ri ma'noda ham, ko'chma ma'noda ham yurakni abgor qilishi mumkin.
Фикри ожизимча, хаста, нотинч, безовта. бедор юрак дейиш мумкин. Аммо, абгор юрак дейиш сал ғалати туюлади. Абгор моддий веқеликка нисбатан қўлланилса табиийроқ чиқади - абгор аҳволдаман, абгор кўйдаман ва хоказо..
"Abgor" degan so'zni qo'llaganlarida Bekmirzo akamiz chilparchin degan ma'noni qo'llagan bo'lishlari mumkin. Hazrati Boburda shunday she'riy satrlar bor edi:
"....Jonim jismdan zoru, jism jondin abgorroq",-degan.
Bekmirzo
12.01.2010, 10:05
Фикри ожизимча, хаста, нотинч, безовта. бедор юрак дейиш мумкин. Аммо, абгор юрак дейиш сал ғалати туюлади. Абгор моддий веқеликка нисбатан қўлланилса табиийроқ чиқади - абгор аҳволдаман, абгор кўйдаман ва хоказо..
Ўзбек тилининг изоҳли луғатига кўра, абгор сўзи яраланган, мажруҳ, толиққан каби маъноларни беради. Фикримча, абгор юрак дейилганда, услубий хато ҳисобланмаса керак.
Masud Mahsudov
13.01.2010, 07:18
Oy kezadi yolg’iz samoda,
Shovullaydi daryo betinim.
Derazamni chertar shaboda,
O’tmoqdadir yana bir tunim.
Qora bulut osmonni kezib,
Yulduzlarga bermaganday tinch.
Xayollarim har yoqqa to’zib,
Yuragimdan qidirar ilinj.
Behol qalbim, qaltiroq qalbim,
Orziqadi seni o’ylasa.
To’lqin, shamol bo’lar edi jim,
Sabolardan salom yo’llasang.
Kiprik qoqmay mayli kutaman,
Tirqillagan oynaga qarab.
Nafasimni ichga yutaman,
Xudoyimdan baxtingni so’rab.
Qayerdadir omon bo’lsang bas,
Tinching bilsam menga yetadi.
Tabassuming ichda qilib his,
Xavotirim tarqab ketadi.
Oy kezadi yolg’iz samoda,
Shovullaydi daryo betinim.
O’yga cho’mgan xorg’in dunyoda,
Surmoqdasan sen ham xayol jim…
(c)
Nigora Umarova
15.01.2010, 11:58
Afandining she'rini tanqid qilishibdi:
- Shu ham she'rmi, hech jahonda "Hindiston" so'ziga "tandir" so'zi ham qofiya bo'ladimi?
- Sizlar she'rni tushunmas ekansizlar,- debdi Afandi achchiqlanib.-Nega qofiya bo'lmasin, u ham issiq, bu ham! ;-)
She'r yozishdan maqsad nima? O'zni anglamoqmi yoki ko'ngilga safar? yoki shoirlik, avvalo, Vatanni tanish baxtimikan?
She'rda so'zlar tovlanishi, olovlanadishi kerak. Buning uchun esa shoirning lug'at boyligi keng bo'lishi kerak. Kundalik muomalada kamdan kam ishlatiladigan so'zlar, she'rda o'z o'rnida shunday qo'ndirilishi kerakki, ular ajib musiqaviylik, ma'no aniqligi, lo'ndalik va qudrat kashf etishi kerak. boladay beg'uborlik, o'ta ko'ngilchanlik, donishmandona tafakkur, tuyg'ular samimiyati har bir she'rda yaltillab turuvchi belgilardan biri bo'lishi kerak.
Masud Mahsudov
15.01.2010, 14:21
Xavotirsan…
Ko’ksing to’la g’ash,
Bir g’ulg’ula tinchlik bermaydi…
Xayollaring boshingda uyqash
To tonggacha qalbing qiynaydi…
Ikkilanish…
Son’gsiz savollar,
Javobini topolmay halak.
Tilda aytmoq istagan so’zni,
Ne ajabki, xushlamas yurak…
Shubhalarga ko’milgan ko’ngling,
Ko’zing misol yumilgan ko’ngling,
Kelajakka ishonmas sira,
Yo’q to’siqqa urilgan ko’ngling.
Seni shuncha tashvishga solgan -
Ajratishga go’yo yo’q iloj,
Nam tufayli birlashib olgan,
Kokilmisol mujgonlarni och.
Uyg’on, Gulim,
Tushingga bugun,
Gumonlarni tashlab ketamiz,
Baxt atalmish ko’rkam zaminda
Orzularga birga yetamiz…
(c)
Masud Mahsudov
16.01.2010, 17:39
Ketaman, osmonni xo'ngrab yig'latib,
Hech kimga aytmasdan og'riq sirlarim.
Ketaman... dardimga bo'g'zim tig'latib,
Manguga -
Qaqshatib yozgan she'rlarim....
Ketaman... oy birla tunning qa'riga,
Quyoshdan yashrininb, bildirmay, zimdan,
Osmonning eng olis, sovuq yeriga
Izlarim qoldirmay titroq zaminda
Ketaman... Kuzlarni menchalik endi,
Intiqib hech kimsa kutolmas, yo rab.
Sezdirmay uzilib, yo'q bo'lb ketsam,
Xazon barglaridan yurmanglar so'rab...
Ketaman... dengizdek to'ldirib yoshga,
Hayotdan umidvor mayus ko'zlarim.
Shod yashang...
endi Siz ko'rmaysiz boshqa,
Mungli satrlarim, maxzun so'zlarim...
(c)
Hoshimberdi
20.01.2010, 12:19
Рахмат!!! Мени хам тушунадиганлар бор экан! Мен бу сузни кучма маънода ишлатганман. Одатда шундай холларда ниманидир назарда тутган холда нимадир ёзишади. Шунда на шу нимадир уз урнига тушгачЮ\, уни бошкаси билан алмаштиришнинг хеч иложи булмай колади.
Masud Mahsudov
20.01.2010, 16:24
Sen tomonga ketgan xayolim endi,
Qay zamon orqaga qaytar - bilmadim.
O’zimdan o’zga yo’q kimsasiz tunda,
Qalb dardin kimlarga aytar - bilmadim
Garchi ichlarimni kemirsa-da g’am,
Ustimga g’ussaning yukin olmadim.
Umrimda nech bahor mehmon bo’lsa ham,
Na gullab ketdim-u va na so’lmadim
Salga azob cheksang, ezilar dilim,
Hech kim chun bunchalar bag’rim tilmadim.
Hayot mazmuniga aylangan gulim,
Sen kulsang kuldim-u, sensiz kulmadim…
Gar xijron suv ersa, nimadir ummon…
Sog’inchdan lahzaga charchab, tolmadim.
Garchand xushim senda,
bilmayman hamon,
Men senga loyiqmi bo’ldim, bo’lmadim…
Sen tomonga ketgan xayolim endi,
Qay zamon orqaga qaytar - bilmadim.
(c)
Masud Mahsudov
22.01.2010, 19:33
Nega ko'nglingizga qo'nibdi g'ubor,
Yoki xomush bo'lish zamon zaylimi?
Sizga kichikkina iltimosim bor:
Bir shirin tabassum qiling, maylimi?
Faromush o’y surib, o’rtanmay g’amda,
Yashamoq kerakkan yorug’ olamda.
Hech nima demang-u, faqat shu damda,
Bir shirin tabassum qiling, maylimi?
Sizni o’ylayman-u, ko’nglim havotir,
Qalbingiz ochmaysiz, etib yuz-xotir,
Dilim hotirjammas, shu sabab hozir,
Bir shirin tabassum qiling, maylimi?
Mayli zamin uzra bo’lmasin bahor,
Ko’klamga umrbod bo’lay intizor,
Mushtoq yuraklarni aylamay zor-zor,
Bir shirin tabassum qiling, maylimi?
Umid mash’aliga bag’ishlab uchqun,
Ufqdan subhidamda chiqqandayin kun,
Shu onda, xabarim oqib, men uchun,
Bir shirin tabassum qiling, maylimi?
(c)
Masud Mahsudov
26.01.2010, 05:18
Bedor yana bir tun o’tib bormoqda,
Bir kunga qisqardi kutish onlari.
Yurak Yaratgandan to’zim so’rmoqda,
Tomirda umid-la oqar qonlarim…
Yillab yomg’irga zor qalb sahrosida,
Zo’rg’a qadam tashlar mehr karvonim.
Men najot istagan dil ma’vosida,
Manzilim – diydor-u, sabr – sarbonim.
Zulmat ham ziyoni pisand etmagan
Ko’zlar nigorondir fursat yo’lida.
Ko’zlagan maqsadga hali yetmagan,
Qancha armonlar bor xijron cholida…
Balki hikmatdir bu…
Shusiz visolning,
Qadri ham totsizdir,
Rangsizdir hayot.
Yashamoq - nimadir uning oldida,
Kutmoqlik azobdir, Kutmoqlik - mamot…
Eh kutish onlari, kutish onlari…
(c)
Masud Mahsudov
28.01.2010, 04:56
Kuz o’tdi…
Qish asta ketmoqda yiroq,
Ko’klam-u, saraton qoldirmadi iz…
Umrim karvoniga sarbondir firoq -
Hayot sahrosini kezaman yolg’iz…
Hijron kemalari bir-birin quvib,
Suv yo’lin to’lqinlar ketmoqda yuvib.
Gohi jadal bo’lib, goh joyda turib,
Cheki yo’q dengizda suzaman yolg’iz.
Dos’tlarning daldasi also yuqmaydi,
Yuragim siqaman - suvi chiqmaydi,
Qaniydi, sabr kosa sinib ketsaydi -
Qalbim anorini ezaman yolg’iz.
Ortimga ortgancha davrona yukin,
Bir zumga bo’lsa-da olmayapman tin,
Garchi qadamlarim bo’lsa-da sekin,
O'zimcha, o’zimdan o’zaman yolg’iz.
Dard sotib olaman, sotolmayman hech,
Yillar tizgini tutolmayman hech,
Balki erta-indin kech bo’ladi, kech –
Ba’zida hayotdan bezaman yolg’iz...
(c)
Masud Mahsudov
30.01.2010, 15:00
Uyqu ko’zlarimni tark etib ketgan,
Seni o’ylayman-u, dilim xavotir.
Jimjitlik dardlarim domiga yutgan,
Ruhim bezovtaroq yugurar zir-zir.
Balki xotiring jam uxlaysan shu on,
Balki bedorlikdan qizargan ko’zing.
Yo javob topolmay qiynalib chunon,
So’roq qilmoqdasan o’zingni o’zing.
Siqilib xayolga cho’masan gohi,
Ba’zan shodligingdan ichga sig’maysan
Go’shakdan tuyaman yuraging ohin,
Kiprikda yoshing yo’q…
ammo yig’laysan.
Xushim obi havo -
buluti Sensan,
Tonggi duolardan yaralgan quyosh,
Ham yangi oydeksan, yomg’irlarimsan…
Sabrimsan, toqatim, chidam va bardosh…
Seni o’ylayman-u, dilim xavotir.
Jonsarak jonim-chi, titraydi dir-dir…
(c)
Masud Mahsudov
31.01.2010, 14:37
Seni o’ylayapman,
o’ylayveraman,
Yuragim sen tomon
talpinsa netay?
Kechalar she’rlarim
so’ylayveraman,
Dardim sendan o’zga,
kimlarga aytay?
Huzur-halovatim,
Allaqachonlar,
Meni tashlab ketgan,
Bilmam qay tomon.
Hijron azobida,
Halakdir jonlar,
Nech zamon o’zimga,
kelmayman hamon.
Sog’inchdan yorilib
ketmasligim chun,
Tunda qo’lga olgum
qog’oz qalamni.
Axir nimadandir
Qiynalgan mahzun
qalbim
Olish kerak
Tuygan alamni…
Sen taraf tinmayin
Oshiqadi dil,
Yana o’ylayman-u,
Ko’nglim havotir.
Shundan balki
Bedor o’tmoqda tunlar,
Bo’lib qolgandekman
Parishonxotir.
Orziqib, intiqib,
ko’zlarim tinib...
chuqur xo’rsinib,
Seni o’ylayapman…
(c)
Masud Mahsudov
03.02.2010, 13:56
Zim-ziyo kechaning bir chekkasida,
Mayus o’y suraman intiqqancha jim.
Qaydandir bir najot topish qasdida,
Tun qa’riga singib ketadi ruhim…
Xayolim ko’kdagi oy kabi xira,
Shabnam qo’nib olgan kipriklarimga.
Chirog’in yo’qotgan kasdek tentirab,
Hecham yetolmayman mo’ljal yerimga.
Manzil ko’zlarimda uzayib borar,
Garchand qalb kun sayin yaqin bo’lmoqda.
Ertam rejalarim tizginin so’rar,
Bugunim tashvishi ortda qolmoqda.
Yuragim kemirar firoq gardishi,
Tinmay aylanadi charxi kajraftor.
Umrimning o’tmoqda yana bir qishi,
Yana varaqlanar sarg’aygan daftar.
Tongni uzoqlarga xaydab yo’limdan –
Bir qarich bo’lsa-da, zulmat zaboni
Umid o’rab olgan tomirlarimda,
Gurillab oqadi subhidam qoni…
Zim-ziyo kechaning bir chekkasida,
Mayus o’y suraman intiqqancha jim.
(c)
Masud Mahsudov,
sizning romantik qahramoningiz kayfiyati negadir tushkun, nimalardandir hafa bo'lgandek.. Ismingiz Mas'ud-Xursand, baxtli degani-ku! "Baxtliman" degan she'rlar ham yozib turing..
"Baxtliman" degan she'rlar ham yozib turing..
Одам хурсанд, кайфияти чоғ пайтида шеър ёзмаса керак :) (бу албатта ҳазил)
Masud Mahsudov
05.02.2010, 17:29
E'tiboringiz uchun rahmat, singlim...
Quvnoq ruhda yozilgan she'rlar, negadir yozganim yo'q oxirgi kunlarda... OmoN aka aytganlaridek, kishi xursand bo'lganda , kamdan-kam hollarda yozishga o'tiradi... Balki, menda shundaydir, lekin ko'proq shu ruhdagi she'rlar bilan ichimdagini chiqaraman shekilli... :-)
Siz aytgandek she'rlar ham yozilsa, albatta bu yerda o'rtoqlashaman, degan umiddaman... Ha, mana, esimga kelib qoldi, qachonlardir yozilgan she'r...
Dilni g'amga bermangiz, gulim,
Dilni dilga bog'lab qo'yayin.
Mehr to'la nigohingizni,
Yuragimga joylab qo'yayin.
Ezgulikka tashna vujudni,
O, qanchalar talpinib suyay.
Menga bering dardlaringizni,
Yuragimga yashirib qo'yay.
Men yasharman ko'zlaringizda.
Muhabbatga elitar yo'llar.
Qalbingizda ochilar bir kun,
Kaminaga atalgan gullar...
(c)
Masud Mahsudov
07.02.2010, 06:14
Mayus nigoh bilan oynaga boqib,
Xayol daryosida betinim oqib,
O’ychan bo’lsangiz-da, xabarim o’qib,
Shu onda men uchun bir kulasizmi?
Hijrondan gul kabi so’lgan yurakka,
Bir urib, bir urmay qo’ygan yurakka,
Orzu umidlarga to’lgan yurakka,
Mehmonga chaqirsam, Siz kelasizmi?
Aybga buyurmaysiz, so’rab keldim nur,
Va Sizga yagona iltimosimdur:
To tirik ekanman, qo’lingizga shu
Qalbim omonat bersam, olasizmi?
Issig’u sovuqda, quvonch qayg’uda,
Bedor tunimda-yu, shirin uyquda,
Foniy olamdami, yoki manguda
Umrbod birgalikda qolasizmi?
Siz birla monanddir o’zimga otim,
G’azalim, she’rlarim, bitmas bayotim,
Jumlai jahonim,
Go’zal hayotim
mazmunin ekaningiz billasizmi?
(c)
pipicron
09.02.2010, 11:59
Бу шеърга фикрингизни кутиб коламан.
Йигитлар ҳам айтар, ҳам қайтар деган,
Зўрни деб ғўрларни ошини еган,
Уйидан оч кетиб, қорни тўқ келган,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Бўйнига тиллодан занжир осилган,
Кўкси ё билакка сурат босилган,
Танаю, эгнига тақинчоқ илган
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Ўлдим деб, куйдим деб белбоғин ечган,
Суйдим деб отаю, онадан кечган,
Севгани ёр билан май, шароб ичган
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Менман деб ўзини бозорга солган,
Сепи деб қизларнинг сарасин олган,
Бировнинг номидан ноғора чалган
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Рўзғорни хотиннинг бўйнига илган
Пул топиб келганин миннат ҳам қилган,
Улфатни уйидан улуғ деб билган
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Йилда бир чўнтаги рўзғорга эриб,
Тўрвани хотиннинг қўлига бериб,
Пул санар бозорда кўксини кериб
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Аёлин жамолин мактаниб юрган,
Аёллар тўрида даврини сурган,
Аёлар касбидан қандини урган,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Ёрини уйида атаб ялмогиз,
Уйида сен деган, кўча-куйда сиз,
Уришган халоли туғиб берса қиз,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Отаю, онаси йўлларига зор,
Болаю-чақаси, завжаси бедор,
Кўчанинг хандони, уйидан безор
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Йигитлик шаънини ўйламасангиз,
Бу каби йигитлик айб демасангиз,
Шундайлар бор экан, қайтармасангиз,
Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг.
Masud Mahsudov
15.02.2010, 09:17
Salomimni Sizga so’ylagan,
Tong qo’shig’in suyib kuylagan,
Sochingizni asta o’ynagan,
Shabbodadan qizg’onaman men…
Ko’rsatmayin yulduzingizni,
Qizartirgan juft ko’zingizni,
Tunda bedor aylagan Sizni
Samolardan qizg’onaman men…
Bulutlardan qidirgan visol,
Sho’x, o’ynoqi, pok hamda zilol,
Tog’dan tushgan, sochingiz misol
Shaloladan qizg’onaman men…
Gulni kuylab sayrasa bulbul,
Behos tushar gulzorlarga yo’l.
Qo’lingizdan tushmas atirgul,
Ham loladan qizg’onaman men…
Qosh uchirib qilgan nozingiz,
Tabassum-la aytar rozingiz,
Sekin ovoz – mayin sozingiz,
Begonadan qizg’onaman men…
(c)
Masud Mahsudov
17.02.2010, 05:40
Ko’nglim ko’z yoshidek tinmaydi yomg’ir,
Quyoshga muhtojman…
bilmaydi yomg’ir
Tomchisi ko’zimga kirar yosh bo’lib,
Dardimga parvo ham qilmaydi yomg’ir…
Shivalab, to’xtamay, yog’ib o’tar u,
Dilimdek, saboni balki kutar u…
Zamin g’uborini yuvib ketar-u,
Qor kabi sochimga inmaydi yomg’ir…
Intiqqan kishilar g’amin yutsa-da,
Tomirda oqsa-da qon emas, zada.
Qalblar obi chashmga to’lib bitsa-da,
Chanqoqdan hech qachon qonmaydi yomg’ir.
Tunlar bedorligim bilarmikin yor?
Yo jonim havotir qilarmikin yor?
O’zining yog’ida o’zi qovrilib,
Yaxshiyam, men kabi yonmaydi yomg’ir.
Noma ilinjida titrar yuragim,
Allohdan o’zimga sabr so’ragum…
Ayvondan ko’z tikib, termulsam-da jim,
Sog’inchim zarra ham olmaydi yomg’ir.
(c)
Masud Mahsudov
18.02.2010, 05:33
Yangi oy osmonda kezadi,
Parishon boqaman unga jim…
Ichimni ming sog’inch ezadi,
Uyimni judayam so’gindim.
Men ketgach xayolin yig’magan,
O’g’lisiz hech qayga sig’magan,
Telefonda xo’rsinib yig’lagan,
Onaizorimni so’gindim.
Har yerda faxrim ham savlatim,
Suyangan to’gim ham, haybatim,
Boshimda eng aziz davlatim -
Padari buzurgim sogindim…
Biri sho’x, boshqasi hokisor,
Ichida kiri yo’q, beg’ubor,
Bolalik yo’limda izi bor,
Sinfdosh do’stlarim sog’indim
Kechayu kunduzda o’ylagan,
Dardlarin daftarga so’ylagan,
Dilining sozida kuylagan –
Menga ko’z tikkanni so’gindim
Kiprikda yosh bo’lib qotguvchi,
Farzandga borini tutguvchi,
Quchog’in lang ochib kutguvchi,
Shaharim, qishlog’im sog’indim…
Oxiri ko’rinmas dalani,
Xuv, o’sha mol boqqan bolani,
Tongdagi qatiqchi xolani…
Hammasin, hammasin so’gindim…
Yangi oy osmonda kezadi,
Parishon boqaman unga jim…
(c)... Fevral... 2010...London
Masud Mahsudov
19.02.2010, 04:51
Keraksan,
birga jim xayollar surgani,
Keraksan, baxt nima ekanin ko’rgani,
Keraksan
taqdirim qurgani,
Yashashning ma’nosin so’rgani…
Umrbod hayotning yo’lida yurgani…
Keraksan…
Yo’q,
Menga kerakmas boshqalar,
Seningdek men bilan
do’st emas boshqalar
Xijronlar yurakka o’t qalar,
Qo’zg’alar mushtdek jon o’rnidan
Yo’rg’alar,
Talpinar sen tomon…
Keraksan…
Bedorman - uyquyam kerakmas,
Hech nima, hech qachon
Sen kabi dilimni
To’latmas
So’zingdek dardimni
Qulatmas.
Qayg’uni yoniga yo’latmas.
Iqbolim shamini yorqinroq yoqqani
Keraksan…
Turibman chorasiz yiroqda,
Ko’nglim ham qiynalar,
Ungayam osonmas firoqda.
Qay zamon yoninga ketgumdir?
- Sabr yo’q
G’amlarim ko’mgani qabr yo’q.
Holimni tasvirlab bergani
ta’bir yo’q -
tilim ham so’roqda.
Turibman chorasiz yiroqda,
Shu damda judayam
Keraksan…
Keraksan… hamnafas bo’lgani,
G’urbatda sherik ham,
shodlikda kulgani,
Yarmini qidirgan
yarmimga to’lgani,
Gullasam ochilib,
Yulduzdek sochilib…
Va xatto,
Bu fano dunyodan
Gar so’lsam, so’lgani,
Keraksan…
Tabassum yarashar
Istara koni bor yuzingga,
Mushtoqman
Sahargi sabodek
Yangragan so’zingga,
Qaniydi, termulib o’tirsam
O’zimning aksim bor,
Ko’zingga…
Keraksan…
(c)
Masud Mahsudov
21.02.2010, 17:25
Begim, Sizni Xudoyim raso qilib yaratgan,
Kimlarnidir o'ychanu, Sizni kulib yaratgan...
Halima Xudoyberdiyeva
Gulim, Sizni Yaratgan
zebo qilib yaratgan,
Ham odobga andoza –
a’lo qilib yaratgan.
Duolarni ijobat,
niyatni ro’yob aylab,
Mazmunga zor hayotga
ma’no qilib yaratgan.
Yulduzlar –sirdoshingiz,
oy-chi, kichik singlingiz,
Qalbim uchun mehrga
kon bo’lib ulgurdingiz.
Tong kabi oq, musaffo,
shabnammisol ko’nglingiz,
Men uchun bir o‘zgacha
dunyo qilib yaratgan…
Men tomon qo’ysangiz poy,
Siz tomonga yugurgan,
Charchasayam umid-la,
Sizni eslab kun ko’rgan
Chap tarafda intiqib,
zo’rg’a duk urib turgan
Yuragimning parchasin
ko’ksdan yulib yaratgan.
She’rlarimda ilhomim,
qo’shig’imda torimsiz,
Yo’llarimga ko’z tikkan,
yolg’iz intizorimsiz,
Ajralmasim – qadrdon,
umrim bo’yi borimsiz
Taqdirimga ming shukr –
baxtim bilib yaratgan…
(c)
Majnuntol
22.02.2010, 08:55
Kerakdir...
Bu she'rlar kerakdir,
Uyqusiz tunlarda,yurakda
Maxzunlik bo'lganda kerakdir...
Qalbda ming tug'yon urganda
Sokinlik uchun ham kerakdir...
Kerakdir...
Ular juda ham kerakdir
Ko'zlarim yoshlansa,tonggacha
Bardoshli bo'lishchun ham kerakdir
Kutib-kutib xorigan zamon
Dil oromichun ham kerakdir...
Sizning she'rlaringiz haqiqatdan ham menga kuch bag'ishlaydi,hamisha sog' bo'ling va doim she'r yozing, ijodingizga baraka,yuqoridagi siznikichalik bo'lmasa ham biroq dilimdagilar...
Masud Mahsudov
23.02.2010, 01:15
Kerakdir...
Bu she'rlar kerakdir,
Uyqusiz tunlarda,yurakda
Maxzunlik bo'lganda kerakdir...
Qalbda ming tug'yon urganda
Sokinlik uchun ham kerakdir...
Kerakdir...
Ular juda ham kerakdir
Ko'zlarim yoshlansa,tonggacha
Bardoshli bo'lishchun ham kerakdir
Kutib-kutib xorigan zamon
Dil oromichun ham kerakdir...
Sizning she'rlaringiz haqiqatdan ham menga kuch bag'ishlaydi,hamisha sog' bo'ling va doim she'r yozing, ijodingizga baraka,yuqoridagi siznikichalik bo'lmasa ham biroq dilimdagilar...
Ajoyib misralar... Tashakkur :187:
samimiy tilaklaringiz uchun rahmat, singlim... Yozgan she'rlarim Sizni befarq qoldirmaytganidan xursandman. Sizning ham ijodingizga Alloh baraka bersin :)
Masud Mahsudov
24.02.2010, 03:12
Iltimos,
O'tirmay xayol pinjida,
Mehmon bo’lib ketgin, mayliga, zumga.
Boshim – osmon,
qilsang qadam ranjida
Ko’ksimda asragan shinam joyimga
Iltimos,
Ko’z tashla, nigohim tolgan,
Quvonch ham, yupanch ham yolg’iz firoqdir.
Intiqish tanamni zabt etib olgan -
Qalbimning hududi senga mushtoqdir…
Iltimos,
rozi bo’l, mensiz kechirgan,
Xijron azobining ozu ko’piga.
Kel birga boraylik qolish-chun abad,
Senga ko’rsatmagan dilim tubiga
Iltimos…
ichingda bog’lanib qolgan
Turli tugunlarni yechib kel, gulim.
Qo’l siltab bariga,
Bor-buding tashlab,
Mening yuragimga ko’chib kel, gulim…
Iltimos…
(c)
Masud Mahsudov
26.02.2010, 02:46
Ko’ngil yashillikka intiqqan chunon,
Yuring, bahorlarni kutaylik birga.
Ziyoga talpinib tipirlaydi jon,
Orzular yurtiga ketaylik birga…
U yerda asrdek chozilmaydi tun,
Kutish onlari ham bundan boshqacha.
U joyda har juftning yuragi butun,
Quyosh ham charaqlar shomdan tonggacha.
U yurtda sarobga aylanmagay ishq,
Vafo o’z manosin to’liq oqlaydi.
Fano biror kasga bo’lmaydi tashvish,
Hech kim xasad bilan ortdan boqmaydi.
G’amdan forig’ go’zal o’shal zaminda,
Armon, degan yovga qo’yishgan tuzoq.
Ishonch va sadoqat gurkirar unda -
Xijron azoblari judayam uzoq…
Oqibat bezaydi barcha shaharin,
Mehrdan yaralgan har bitta qishloq.
Azon boshlab berar erta saharin,
Insonlar qalblari qor misol oppoq…
Yuring,
o’sha yoqqa ketaqolaylik...
Mavhum dunyolarda nima qilasiz?
(c)
Masud Mahsudov
01.03.2010, 05:11
Urushi olamga taralgan yurak,
Shaklini yo’qotib, buralgan yurak,
Bedor kechalardan nur olgan yurak
Qatra mehrlardan yaralgan yurak,
Seni ko’rsaydi…
Har kuni yod etib, qalbing shod etib,
O’zi-chi, dod etib, ham faryod etib,
Labga kulgu, lekin dil barbod etib
So’ngsiz xijronlardan ezilgan yurak…
Zumga tinsaydi…
Ko’ngil iliqlikka moyil bir damda,
Orzular tugamas ekan odamda.
Hikmatni qidirib har bir qadamda
Olam havaslarga burkangan yurak.
Yo’lin topsaydi…
Chap tomonim senga ko’proq intizor,
Rasmingga termulish qilmayapti kor.
Har tongda duodan bo’lib umidvor.
Mitti umidlarga o’rangan yurak
Ilinj istaydi…
Choklari sitilgan… Ko’rkam zohiri,
Mengayam ayonmas ko’ksimning siri…
Ko’z tikib, intiqib, yig’lab oxiri,
O’zi ham sog’inchga aylangan yurak…
Visol qo’msaydi…
Ko’nglim nimtalangan – shundan kulmayman,
Yo gullab ketmayman va yo so’lmayman…
So’nggi oylar ichra,
nega bimayman –
Yarmini behosdan yo’qotgan yurak,
Yarmin tusaydi…
Sen bularni bilarmikinsan?
(c)
Masud Mahsudov, шеърларингизни ҳар доим кузатиб бораман. Зўр ёзасиз. Лекин Сизнинг шеърларингизда одамгарчиликдан асар ҳам йўқ :) Масалан айрим ижодкорлар ёзган тўртликларда ёки Булғағонийнинг шеърларида қофия қуйилиб келганда маъно одамгарчилик қилиб четга чиқиб туради. Сизда ҳаммаси бирга. Биронтаси одамгарчилик қилиб йўл берай демайди :)
ПС: Бу албатта ҳазил.
Masud Mahsudov
03.03.2010, 04:40
Sening fasling keldi
Derzangdan boq,
Ko’nglingdek oq gulga o’ralgan olam.
Men uni sendan ham kutgandim ko’proq,
Balki Yaratganga yetibdi nolam.
Sening fasling keldi,
Qara, tabiat
Bezanmish kelinchak misoli go’zal.
Allohga shukr-la, qilaman niyat:
Bahting ko’klam misol gullasin tugal.
Sening fasling keldi.
Dillar shod-xurram,
Istarang misoli isimoqda kun.
Boychechak gulining yuzlarida nam -
Qor ostida qolib, bo’lgandi zabun…
Sening fasling keldi;
Musaffo, nafis.
Tonggi havolardan yutaman qonib.
Qalbimning tubida yil bo’yi yotgan,
Eng nozik tuyg’ular chiqar iymanib.
Sening fasling keldi.
Orzu-havaslar
Endi aziz boshing uzra bo’lar toj.
Imkoni bo’lsa gar, topib bir iloj,
Shu bahor bahona yuragingni och…
Nega jimsan...
(c)
Masud Mahsudov
04.03.2010, 04:51
Ҳар тонг қуёш уфқдан чиқиб,
Нур улашса олам кулади.
Термуламан унга интиқиб -
Сизни жуда кўргим келади.
Соғинаман...хўрсиниб бесас,
Чарх уради бошда минг савол.
Гоҳ чақириб тушда уйғонсам,
Илинжимни учирар шамол.
Уйқу келмас саҳаргача то,
Хонам зулмат… чироқ ёқмайман.
Асаблар ҳам бўлгандир адо.
Энди бир зум мижжа қоқмайман.
Пешонамни қўлимга тираб,
Тунда узоқ ўтираман жим.
Қайлардадир унсиз тентираб
Талпинади Сизга юрагим.
Майли менга битта сўз айтманг,
Имо қилманг хатто кўз билан.
Ҳеч бўлмаса бегоналардек,
Дийдорлашгим келар Сиз билан.
(c)
Masud Mahsudov
05.03.2010, 05:30
Ko'z yumaman - xayolimda sen,
Erta turib seni o'ylayman...
Tushlarimga kirasan xatto –
To’yib-to’yib dardim so’ylayman.
Kuni bo’yi birgasan doim
Chap ko’ksimda olib yuraman.
Uxlasang ham she’rlarim bilan,
Tunda alla aytib turaman.
Yonimdasan, atrofimdasan,
Gapirmaysan… hafasan biroz…
Go’yo intiq qo’shni xonada,
Meni kutib, jimjitsan xolos.
Nozlaringni yaxshi ko’raman,
Tabassuming - jonimga malham.
Gulbog’larda gullagan gulim,
Azizlardan aziz, azizam…
Guborlarda yotgan ko’nglimni,
O’rgatding-ku, dildan kulishga…
Ayt, iltimos, qachondan beri
Ulgurding sen qalbim bo’lishga?
(c)
Masud Mahsudov
06.03.2010, 05:02
Sen borsanki, tunlarim yorqin,
Mazmunlidir har bir kunduzim…
So’nma aslo, boshimda turgin,
Taqidimga bitgan yulduzim…
Sen borsanki yurakdagi o’t,
Qorachiqda nur bo’lib porlar.
Ichimdagi ajib g’ulg’ula
Mehring tomon betinim chorlar…
Sen borsanki, orzu-havaslar
Yomg’ir kabi yog’ib boradi
Gupiradi niyat to’lqini,
Umidlarim ko’zi yoradi…
Sen borsanki, duolardagi
Zorim borib ko’klarga yetdi.
Gullariga burkangan bahor
Qalbim bilan tutashib ketdi.
Sen borsanki, ijod tugamas,
Tunlar kelgan ilhomi hursan.
Seni bilgan kunimdan beri,
She’rlarimga singib borursan…
Sen borsanki, hayotim go’zal,
Yoqimlidir ko’ksimda ohim.
Roziliging berganing uchun,
Rozi bo’lsin sendan Allohim
Sen borsanki, faqat sen so’zim –
Taqdirimga bitgan yulduzim…
(c)
Masud Mahsudov
07.03.2010, 14:53
“Shunchaki yozmoq-chi, ko’nglim to’lmaydi,
Shunchaki yozmoqqa bormaydi qo’lim…”
Halima Xudoyberdiyeva
So’ngsiz xijronlarning otashlarida,
Yonib, cho’g’larga-da aylansa tanam.
Ichim yig’lasa ham, ko’z yoshlarida,
Shunchaki kul bo’lib so’nib qolmayman
Baxt-iqbol jilmayib boqarmikin, deb,
Birovning ko’ngliga yoqarmikin, deb,
So’ng menga xushomad taqarmikin, deb
Shunchaki, miyig’da hecham kulmayman
Oniy go’zallikka, chaman ekan qul,
Qurigan gulbog’da sayramas bulbul…
Yuz ochib, so’ng xazon bo’lgan kabi gul,
Shunchaki ochilib, keyin so’lmayman…
Bir tanda ikki qalb ko’pdir dunyoda,
Yarimta yuraklar undan ziyoda,
Xozircha, mayliga ko’ray ro’yoda,
Sensiz men, shunchaki, butun bo’lmayman
Mening bosganlarim - shunchaki yo’lmas,
O’lish chun kun ko’rish - insonga elmas
Shunchaki hayotmi? – qo’limdan kelmas -
Yo’q, aslo shunchaki yashay olmayman…
Shunchaki yozmoq-chi, ko’nglim to’lmaydi,
Shunchaki yozmoqqa bormaydi qo’lim…
Sen bor – she’rim tirik – to’qib tolmayman.
Shunchaki ijod bu – o’limdir, gulim…
(c)
Masud Mahsudov
10.03.2010, 04:26
Yuragimni sog’inch timdalar,
Xayolimda muzlaydi xijron.
Ko’ksim nedir aridek talar,
Tomirimda zo’rg’a oqar qon…
Ko’zlarimda qotib qolgan yosh,
Tanam jonsiz qolgandek go’yo.
Tugagandek bo’ladi bardosh,
Ko’rganlarim misoli ro’yo…
Ko’klamlarni sezmaydi qalbim,
Bahorimda gullamas daraxt.
Chechaklarim qovjirab qolgan,
O’tiribman bosh ushlab karaxt.
Nimanidir yo’qotgandayman,
Izlab, tunga ketaman singib.
Ruhim o’sha zulmat qa’ridan,
Chiqolmaydi dardimni yengib..
Soat mili aylanar tinmay,
Qulog’imda yangrar ovozi…
Sovuq bo’lib qolgan xislarim,
O’tgandayin ko’nglimning yozi…
Sog’inaman…
Yonib, o’rtanib,
Bildirmasdan yorga o’z sirim…
Peshonamda chorasiz turar,
Firoqni do’st tutgan taqdirim…
Hali zamon tong ham otadi,
Yurakni-chi, sog’inch timdalar…
(c)
Masud Mahsudov
11.03.2010, 05:06
Jimsiz…
Dunyo sokin…
Jimlik hukmron,
Quloqqa kirmaydi oz’ga sadolar.
Sukunatga oshno - aylanmas zabon,
Sizga yetmas bo’ldi so’zsiz nidolar…
Jimsiz…
Qalbimda-chi, momaqaldiroq,
Yashin xislarimga o’t yoqib qo’ygan.
Faqat… tilim sokin, tanamda titroq,
Sabrimning kosasi limmo-lim to’lgan…
Jimsiz,
Indamaysiz,
Qiynab odamni,
Sassiz o’tiribman, yurak hovuchlab,
Xo’rsinish o’chirib qo’yadi shamni,
Umidim qo’limda bo’lmaydi ushlab…
Jimsiz…
Ne sinoat yashringan, ayting ,
Go’yo nurdan bo’lgan nozik vujudga?
Taqdir qanchalardan beri olmay tin,
Sizni uchratishni qanchalar kutgan…
Jimsiz…
Men ham sizdek o’ylarga tolsam,
Mavhum siringizni, xo’p, etmangiz fosh.
Nogoh tushingizda yo’q bo’lib qolsam,
Aslo ko’zingizdan qalqimasin yosh…
Jimsiz…
uxlayapsiz haliyam balki,
Sizni uyg’otishga bardosh yetmadi…
(c)
Masud Mahsudov
12.03.2010, 13:35
Bilmam, nima,
Sen tomonga
xayolimni buradi,
“topib ber -, deb –
quvonchimni”,
Ahvolingni so’radi.
Bilmam, nima,
Xislarimni
uyg’otishni boshladi,
Kunim nursiz,
Tunlarimni bedor qilib
Tashladi.
O’sha narsa
Bir zumgina
Nigohingni tutsaydi,
O’yim bilan
O’zimniyam
birga olib ketsaydi…
Bilmam, nima,
g’ijimlaydi
Chap tarafim tinmasdan.
Qaysar juda,
Tinch qo’ymaydi,
zorimgayam
Ko’nmasdan…
Bilmam, nima,
Orzu, havas,
niyatlarni to’ldirar,
Yuzimga dam g’am soladi,
Dam beg’ubor kuldirar.
Bilmam, nima,
bir umrga
Mehrlaring qistaydi,
Shu davrda seni faqat,
Xursand ko’rmoq istaydi,
Bilmam, nima,
Undamoqda
she’r yozishga qalbimni.
Nima qilay,
Kerak so’zni
Topolmasam - aybimmi?
Bilmam, nima,
Xijronga yov –
Visolga-chi, mushtarak.
Zir yugurar,
Lek joyidan,
Siljimaydi bu yurak…
Bilmam, nima,
Yolvormoqda,
Poylarimga cho’kib zor,
So’ng jimgina,
Sen tarafga,
Ko’z tikadi,
Intizor…
Bilmam, nima –
Sog’inchmikin?
(c)
Masud Mahsudov
14.03.2010, 04:19
Hijronning tuganmas qoq sahrosida,
Ajib tuyg’ularing pok dunyosida,
Shirin orzuga boy dil ma’vosida
Jimjit turishingda ne sir, malagim?
Faqat shodlik emas, alamda, g’amda,
Boshimni devorga tiragan damda,
Bir chimdim mehrga zor bu olamda,
Men senga kerakmi, aytgin, keragim?
Har bir suhbating chun bahona izlab,
Tuganmas orzu-yu, havasim so’zlab,
Tongdan duo aylab, baxtingni ko’zlab,
Allohdan har qachon tinching so’ragum.
Sen borki – har doim xursand yuraman,
Ming bora shukr aytib, ko’krak keraman.
Qalbimni so’rading - qanday beraman?
Axir Sen o’zingsan yongan yuragim…
(c)
Masud Mahsudov
17.03.2010, 05:12
Shukrona aytiblar har tongga,
Duo-la baxtimiz ko’zlayman,
Yangi oy chiqqanda
Osmonga
tikilib, men seni izlayman…
Sig’indi yurakni xo’b siqib,
Orziqib, ilinj-la intiqib,
O’ngimda sog’inib, ko’z tikib,
Tushimdan men seni izlayman…
Xijronning sasiga cho’lganib,
Ismingni aytaman, uyg’onib,
Kiprigim tushganda, quvonib,
Ko’zimdan men seni izlayman…
Rasmingga termulib qolsam gar,
O’ziga nur tortar ko’zgavhar.
Qalbimning tubidan chiqqan har
so’zimdan
men seni izlayman
Xazonlar yopsalar izimni,
Tabassum tark etsa yuzimni,
Yo’qotib ba’zida o’zimni -
O’zimdan men seni izlayman…
Mayliga tinchingni buzmayman,
Yosh bo’lib chashmingdan sizmayman...
Umidim hech qachon uzmayman,
Indamay, sezdirmay, izlayman…
(c)
Masud Mahsudov
19.03.2010, 04:33
Xijronda yutganim, yutmaganlarim,
Ko’nglimda tutganim, tutmaganlarim,
Qatorda bitganim, bitmaganlarim -
Shirin azoblarim – barisi senga
Bahorda ko’kargan, kuzda sarg’aygan,
Ba’zida yongan-u, ba’zan cho’glangan,
Go’zallikdan bahra olib ulg’aygan,
Orzu-havaslarim - barisi senga
Bedor tunlarimda so’rab Xudodan,
Bizlarni asra, deb, mash’um judodan,
Dilimning tubidan chiqqan sadodan -
Ezgu tilaklarim - barisi senga
O’smon qadar baland, tog’dek serviqor,
Tonggi shabnamdayin shaffof, beg’ubor,
Yulduzdek, ichimda chaqnoq izi bor -
Bitmas umidlarim – barisi senga…
Bo’gzimdan to’lqindek gupirib toshgan
Quvonchdan semirib, g’amlardan ozgan,
Nimam bor dunyoda – mana shu yozgan -
Qalbimning nolasi - She’rlarim senga…
O’ylagan o’ylarim, kuylagan kuylarim,
So’zlagan so’zlarim, quvnagan ko’zlarim,
Uyqusiz tunlarim, umidvor kunlarim,
Iztirob onim ham, shu kichik jonim ham,
Ilinj-la oquvchi tomirda qonim ham,
Zulmatda chirog’im, yaqin-u yirog’im,
Duoyim, dunyoim, kulbayu-saroyim,
Tuganmas bayotim va ko’rkam hayotim…
Hammasi, hammasi, hammasi senga…
(c)
Masud Mahsudov
20.03.2010, 05:35
Xayolsan – bir zumga tark etmaguvchi,
Savolsan – javobing izlayman hamon…
Bahorsan – qalbimdan hech ketmaguvchi,
Nahorsan – ko’zlarim ochganim zamon.
Nursan – sendan doim bahra olaman,
Hursan – faqat Xudo qanot bermagan.
Dunyosan – so’ng nafas senda qolaman,
Ro’yosan – ming uxlab tushga kirmagan.
Torimsan – dilimning kuyiga monand,
Zorimsan – quloqqa borib yetmagan.
Yo’limsan – baxtimga etilgan payvand,
Gulimsan – hech kimga bandin tutmagan.
Sadosan – xislarim turtib uyg’otgan,
Sabosan – sochimni tongda silaysan …
Ko’z yoshsan – sog’inchda kiprikda qotgan,
Quyoshsan – mehringni sochib, siylaysan…
Go’zallikning, asli, andozasi – sen,
Ko’klam bog’lar ichra ko’rkam borlig’im.
Yuragim shamining parvonasi – sen
Taqdirimga tuhfa – faxriy yorlig’im…
(c)
Masud Mahsudov
22.03.2010, 04:13
Yurtim bahoriga yetar fasl yo'q,
Olamda bunchalar ko'klam -asil yo'q...
Dunyo ishlaridan bo'shab qolsa qo'l,
Bizning o'lka tomon albat oling yo'l...
Duch kelib oqlikka burkangan boqqa,
Shukrona aytasiz Yaratgan Haqqa...
Qaldirg'ochlar ko'kda qilganda handa,
Ajib xis uyg'onar har bitta tanda.
Yalpiz hidlariga bo'lib qolib mast,
Musoffo havodan olganda nafas,
Tabiat ko'rsatsa o'zgacha husn,
Ko'ngilga to'ladi ajib bir fusun.
Sharros yomg'ir quyar, to'xtaydi zumda,
So'ngra kamalakni ko'rasiz shunda.
Tog'larni bezaydi go'zal shalola,
Na'matak guli-yu, binafsha, lola.
Boychechak gulini ko'zga surib shod,
Dillar beixtiyor bo'ladi obod.
Bolari zuvillab qo'nar gulma-gul,
Tonglari sayraydi qaydadir bulbul,
Sochpopuk taqishib qizchalar shodon,
To'ptosh o'ynasharlar, kulishib xandon.
Sumalak qaynaydi har xonadonda,
Hayot jo'sh uradi shundayin onda...
Betakror mo'jiza bergani uchun,
Allohga aytamiz beadad shukur...
Yurtim bahoriga yetar fasl yo'q,
Olamda bunchalar ko'klam -asil yo'q..
(c) 2009
Masud Mahsudov
23.03.2010, 05:51
Yana uyqu kelmas – xayolim senda,
Jimliging o’ylasam buzilar tinchim.
Men kabi oy ko’kda bo’zlagan tunda,
Ichimni timdalar tilsiz sog’inchim…
Ovozing sog’inib, raqam teraman,
Keyin, o’chiraman - uyg’otolmayman…
U yoqdan bu yoqqa o’ychan yuraman,
Xijron daryosini hech kecholmayman.
Intiqib, ko’z tikib, orziqib yashash,
Menga odatga ham aylanib qoldi…
Umidim nurini berguvchi quyosh,
Bilmam, qayerlarga ketib yo’qoldi…
Kutaman…
Yutaman ming alamlarni,
Kutish onlari ham balki kerakdir…
Dardimga sababchi asli mana shu,
Ko’ksimda tinmagan xassos yurakdir.
Seni o’ylayversam, xotirim ham jam,
Seni o’ylamasam, og’riydi dilim.
Sen - bedor tunimda yagona hamdam,
Sen - qalbim quyoshi, nurimsan, gulim…
Yana uyqu kelmas – xayolim senda,
Ichimni timdalar tilsiz sog’inchim…
(c)
Masud Mahsudov
25.03.2010, 05:25
Qayerdadir notinch kezar xayolim,
Nimadir yo’qotib qo’ygandek bejo…
Tumanlardan boshi garang iqbolim,
Ziyoni qidirib, qilar iltijo…
Qayerdadir qismat yulduzim porlar,
Garchi ko’zlarimdan judayam yiroq.
Bilmadim, qachon u o’ziga chorlar…
Bilganim – oxiri ko’rinmas firoq…
Qayerdadir mayus kezar darbadar,
Mehrsirab qolgan oshufta ko’nglim.
Kimdandir kutgancha sog’inchli xabar,
Taqdir yo’llariga termulmoqda jim…
Qayerdadir bahor gullarin ochib,
Yo’limga poyondoz etmoqqa tayyor…
Minglab qahratondan necha yil qochib,
Umrim ko’klamlarga bo’lgan intizor.
Qayerdadir meni izlab, intiqib,
Ba’zan o’ychan,
baz’an parvoyi palak - .
Ba’zida siqmagan jonini siqib,
Hadik ham sog’inch-la urar bir yurak…
Qayerdadir, xayol iskanjasida,
Ruhim sog’inchlarga ko’milib ketdi…
(c)
Masud Mahsudov
27.03.2010, 00:39
Бул кеча бўзлаб неча, соғиниб ёр изладим,
Топмайин кўз гавҳаримни, оҳ чекиб, зор изладим.
Хаста дил, пайваста дил бунча ҳам дийдорталаб,
Оразин кўрмоқ илинжда, қанча гулзор изладим
Қон ютиб, жондин ўтиб, юз тутиб ағёрима,
Бу фано дунёда кечмас дўсту вафодор изладим.
Бесадо, айтмай видо кетмагайман бенаво,
Изтиробим басталовчи най ила тор изладим.
Тонг қадар, азон қадар кўрмайин гул юзлигим,
Таркидунё этгали тор, кимсасиз ғор изладим.
Танг ҳолим, зангранг ҳолим англагувчи оз экан,
Мен каби қалбида дарз, умри афгор изладим.
Хўб безиб, дунё кезиб, боргали тақдир томон,
Йўлга ҳамроҳ, қўлга хасса, белга зуннор изладим
Уриб фарёд, бўлган барбод кўнглим ҳеч масъуд эмас,
Не ажаб, йўқ меҳрибоним, гарчи минг бор изладим.
(c)
Masud Mahsudov
28.03.2010, 14:54
Sog’inch – men to’ymagan xushta’m musallas,
Hijron – yuragimni teshgan qora o’q.
Kutish – har on chuqur olganim nafas,
Umid – zulmat ichra miltiragan cho’g.
Alam – sochlaringni silolmagan qo’l,
Azob – do’st tutingan ichki dushmanim.
Iztirob – oxiri yo’q tuganmas tor yo’l
Dard – bedor tunlarda she’rlarim manim.
Ro’yo – sendan iborat ajib tasavvur,
Xayol – istaklarim oyna jahoni…
Orzu – duolardan yaralgan oq nur,
Havas – yaxshilarning qilgan ehsoni.
Soniya – yilga teng bo’lgan sabrlar,
Kunlar – kundalikda o’chmas sahifa.
Oylar – visolingga intiq jabrlar,
Umr – bizlar uchun tuhfa-sharifa…
Qalb – qo’lda tutganim – omonatingdir,
Quyosh – yuzlaringda porlagan nusrat.
Mehr – o’rtamizda rishtai taqdir,
Sevgi – tuyg’ularim jamlagan hilqat…
(c)
Masud Mahsudov
30.03.2010, 04:30
Qalbimsiz,
Dardimsiz – ko’ksimda mezbon,
Qadrimsiz, Siz bilan fahr tuyaman…
Aybim, ko’nglingizni aylamoq osmon,
Ne qilay, o’zimdan ortiq suyaman…
Qalbimsiz,
Hech tinmay urib turasiz,
Mavjud ekaningiz eslatib onda.
Ayting, nimalarni yaxshi ko’rasiz,
Siz uchun eng aziz nedir jahonda?
Qalbmsiz,
Qonimni mehrga o’rab,
Tanamga behisob sochganim – sizsiz…
Bahor kabi ko’rkam, gul qadar nafis,
G’uborlardan yiroq beg’ubor qizsiz…
Qalbimsiz,
Holimni tushunmay qolsam,
Meni o’zimdanam yaxshi bilguvchi…
Hafasiz, nogahon o’ylarga tolsam,
Tabassum aylasam, birga kulguvchi…
Qalbimsiz,
Yuragim ko’rpa qatiga,
Buklab yashirganim – ajoyib sirim…
Bitmas xijronlarning otashi ichra,
Ne baxt, siz manglayga bitgan taqdirim…
(c)
Masud Mahsudov
02.04.2010, 05:27
Kut meni…
Bahorni kutganing misol,
Qalbingdan nish urib chiqsin binafsha.
Sabrning sovg’asi bo’lganda visol,
Tabassum yuzingni etsin nurafshon.
Kut meni… qaytaman,
o‘zim-la birga,
Mehrdan qo’limga olib guldasta.
Behudud shukrona aytib taqdirga,
Kelaman bildirmay, yoninnga asta…
Kut meni…
Hech kimga darding so’ylamay,
Ko’z yoshing yashirib, jimib, intiqib,
Chekkan azoblaring hecham o’ylamay,
Parishon sochingdan ro’molcha to’qib…
Kut meni,
Xijronning tuganmas, uzun,
Uyquni quvlagan tunlari ichra…
Faqat… nigohingni aylama mahzun,
Sovuqda qolmasin nurli istara…
Kut meni,
Kun qadar – quyoshni kutgan,
Daraxt uyg’onishga ko’zin tikkandek…
Polapon uchishga azm etgandek…
Ko’klam bodom kurtaklarin tukkandek…
Kut meni…
Sog’inchim yo’limga sochib boryapman,
Orziqib, ko’nglimni ochib boryapman,
Ming yillik qiynoqdan qochib boryapman,
Sabr qanotida uchib boryapman,
Bor-budimni olib, ko’chib boryapman,
Qalbingga…
Kut meni…
(с)
Masud Mahsudov
03.04.2010, 04:59
Ko’klamlarni ko’p kutgan edim,
Chiqqan ekan siz bilan yo’lga…
Qo’sha-qo’sha yayradi ko’nglim,
Poylaringiz to’lganda gulga.
Yalpiz hidin tuyganda dunyo,
Tutdingizmi chaman baridan?
Go’zallikni oldingizmi yo,
Na’matakning chechaklaridan?
Libosiga rang berish uchun,
O’rik sizdan oqlik so’rabdi.
Mehringizdan qo’shib beribsiz,
Mahorat-la o’zga o’rabdi…
Quvonchingiz yoshini terib,
Yig’lab bersa ko’kdagi bulut,
Qahratonning zalvori ketdi,
Sovuq kunlar bo’ldilar unut…
Tongda qirning ajib kuyiga,
Nasib etsa, eshik ochingiz.
Barakali qalbim uyiga,
Inin qursin qaldirg’ochingiz…
Tog’da alvon bo’lganda lola,
Sho’x-u, o’ynoq oqqanida soy,
Ovozingiz uyg’unligi-la,
Suvda ko’rdim o’zgacha chiroy…
Ko'klam keldi…
Siz ham keldingiz…
Bo’lsin dillar hamisha so’lim.
Gullayotgan hayotimdagi
Ko'p kutganim - bahorsiz - , gulim…
(c)
Masud Mahsudov
05.04.2010, 22:57
Неча замон кўрдинг,
неча хон кўрдинг,
Қанча инсонларга бердинг бошпана...
Ўзинг ҳоким юртда, ўзгадан сўрдинг
Қандай бўлишингни; секин, иймана...
Қанча заққум ютдинг,
индамай, чидаб,
Пайконлар танангни тилиб ташлади...
Соқов бўлдинг атай,
кар бўлдинг; ажаб,
Икки дарёнг кўзинг зўрға ёшлади...
...Бугунчи, турибсан...
яна хомушсан...
Яна дардинг айтмай, ичга ютасан...
Гўё қанотлари кесилган қушсан,
Эртани умидлар билан кутасан...
Ёшларинг зиёдан кетишди йироқ,
Имон зардафтари эмас қўлланма...
Қарони тап тортмай дейишади оқ,
Олдига қўймаган аниқ йўлланма...
Қалбида учқун йўқ,
буруқсар тутун,
Ватан туйғусидан йўқдир нишона
Афсус этмасмикин, ўшалар бир кун,
Деворга тақ тегиб кетса пешона...
Ватангадоликдан асрасин Худо,
Сенсиз қуёш хатто дилга татимас,
Севувчи авлодлар айлар жон фидо,
Сени севмаганлар сеники эмас...
(c)
Masud Mahsudov
07.04.2010, 03:39
Sog’ingan dil – qorong’u tundek,
Tong otishi bunchalar yiroq.
Yuzingizdan nur bering jindek,
Men ichimga yoqayin chiroq…
O’ylayverib charchaydi yurak,
Mehrlarga tashna bo’laman.
Xayollarim boshda chirpirak,
Majnunlarga oshna bo’laman…
Bedor ruhim kezar darbadar,
Borar joyin bilmay tentirab.
Zulmat ichra qidirar shu’la,
Toqati toq yurar kunsirab…
Dard qulog’im qilmoqda garang,
Keltirmaydi xijron xushimga,
Uxlagani ko’z yumsam arang
Qoq sahrolar kirar tushimga…
Har bir ohim ko’ngulda yaro,
Azoblarim bilmaydi hudud
Aralashu quralash aro,
Shukrlarkim, bir umid mavjud…
Yaxshiyamki siz bor – kutaman,
Diydorlashish – go’zal onimni…
Hovuchlagan kuyi tutaman,
Hadiksirab qolgan jonimni…
Sog’ingan dil – qorong’u tundek,
Tong otishi bunchalar yiroq.
(c)
Masud Mahsudov
09.04.2010, 03:58
Qiynaladi yuragim,
Oshiqqancha sen tomon,
Xayol iskanjasidan
chiqa olmay o’rtanar.
Qiymalandi yuragim,
Xijronlardan shu zamon,
Va… jimlikning sasidan,
Sokinlikni o’rganar.
Timdalaydi yuragim
Ichlarimni tinmasdan,
Keng dunyoni istaydi,
Tor joyiga sig’masdan.
O’z o'rnida urmasdan,
Chiqib yursa, qaniydi.
Sendagi yarmisidan
Ahvol so’rsa, qaniydi…
Iymanadi yuragim,
Aytolmayin gapini,
Axir kimga ochardi,
Dardi to’la qopini?
Xorsinadi, uf tortib,
Har bir olgan nafasda.
Bulbul ham sayrolmaydi,
Tutqunlikda – qafasda…
Indamaydi yuragim -
Gung bo’lish havasmidi?
Xislarini olamga,
Jar solsa, bo’lmasmidi?
Tilin yutgan; bir marom
Yo’rg’alaydi bechora.
Balki sabr kerakdir,
Yo’q boshqa yo’l, nachora.
Talpinadi yuragim,
Senga atab borini.
Ko’rishguncha kun sanar,
Faqat aytmas zorini.
Ba’zan o’ylarga cho’mib,
Yorolmasam ko’ksimni,
“Yolg’iz ekanman” , deya
Gulim, aslo o’ksinma…
Asli, yuragim – sensan,
Mehring - hayot rishtasi.
Ko’nglim bog’in egasi,
Erkasi, farishtasi…
Hech qiynalma, yuragim…
(c)
Masud Mahsudov
12.04.2010, 04:33
Necha zulmat kechadan so’ng kelgan nahorimsiz mening,
Qahratondan bosh ko’targan gulgun bahorimsiz mening.
Mehr istab kezib olam, topolmayin yurganimda,
Quyosh yang’lig’ nur ulashgan bir mehribonimsiz mening.
Ko’ngil xijil, qalbim yaro, yuzum so’lg’un, kunlar qaro,
Shukrlarkim, tasalli bor – yakkash qadrdonimsiz mening
Kelib ko’klam, bo’lib ko’rkam, gulga burkab shu olamni,
Chamanlarni makon etgan go’zal gulzorimsiz mening
Dilim xushnud, tilim burro, viqorlarga to’la ko’ksim,
Yuragimni bezab turgan bitmas ohorimsiz mening.
So’zingizda sehr hokim, hukumatdir shirin suhbat,
Kalomingiz – eritguvchi, boli zabonimsiz mening.
Yiroqlarda, firoqlarda, hech tuganmas xijron aro,
Yo’llarimga ko’zin tikkuvchi intizorimsiz mening.
Jon chekib foniy jahonda, intiqib xo’b kutganim -
Yaratganning mukofoti – ham jonajonimsiz mening
(c)
Masud Mahsudov
16.04.2010, 03:15
Ko’ksim to’la sabr, ko’zimda umid,
Kunlarim sog’inchga aylanib qoldi.
Ishim o’ylarimdan tamoman yaxlit,
O’zimda tinch degan narsa yo’qoldi.
Xijron soniyasi mengzar yillarga,
Kutish onlariga singib ketaman
Umrimni baxshida etib yo’llarga,
Toqatim tog’ini qo’lda tutaman.
Gohi dilga sig’mas do’stning xazili,
Yolg’izlik qa’riga tushgim keladi.
Goh qanot chiqarib, parvona bo’lib
Quyosh atrofida uchgim keladi…
Sabrim kosasining chegarasi yo’q,
Yuragim kengayib bormoqda asta…
Qishlar jazirama, yozlarim sovuq,
Kuz esa dardlarim bilan payvasta…
Ko’klam kurtaklarda ko’ringanida,
Seni eslayman-u, o’rtanar qalbim…
Hayotning g’amgin, ham shodon onida,
Bahorni... va seni ko’p kutgan edim…
Gulim – umrbodim,
So’ngsiz murodim,
Tushlarimga bir bor nazar solib ket…
(c)
Masud Mahsudov
17.04.2010, 04:44
Yana yangi oyni ko’rdim-u, ko’kda
Yuragim o’rtanib Sizni esladim…
Ul oydek qoshlari kamonim, hamda
Jannatdan nishona yuzni esladim…
Bilmam, nelar meni o’ylarga solgan;
Nigohim osmonga qadalib qolgan.
Tunning qarosidan rangini olgan,
Samimiy boquvchi ko’zni esladim
Bulut berkitganda hilol suratin,
Bilib bo’lmas ekan uning siyratin.
Xayollarga cho’mib, birpas olib tin,
Ishva, karashma-yu, nozni esladim
Shab’i zimistondan nurga eltguvchi,
Qalbning tub-tubiga borib yetguvchi,
Dilimning torini bilib chertguvchi,
Sabodek mayin, xush so’zni esladim
Zuhro yulduzining ajib sehri bor,
Chehrada istara qurgan shahri bor,
Alloh mukofoti – bitmas mehri bor,
Ochiqko’ngil sarafrozni esladim
Yangi oyni ko’rib, baxtdan pichirlab,
Sog’inchlarga to’lib, Sizni esladim…
(c)
Masud Mahsudov
19.04.2010, 01:07
Тунги сукунатдан толиққан хаёл,
Мудраган юракдан сўрайди тўзим...
Қалб-чи ёлғизликдан топиб минг завол,
Тақдир кўзларига термулмоқда жим...
Нечун қисматимда бунча имтиҳон?
Не сабаб тўсиқдан иборат умрим?
Қайда ибтидо-ю, қайда интиҳо?
Қай вақт сабр косаси бўлар экан лим?
Қачон бошқалардек одам бўламан,
Кимгадир керакли айларми ҳаёт?
Ёки шу дард билан энди ўламан,
Ғамларим чақирар эканми мамот...
Тунги рутубатдан сиқилиб кетиб,
Кейин қўлин силтаб бари-барига,
Бемажол танамни ғафлатга отиб
Руҳим сингиб кетди зулмат қаърига...
(c) 2008
Masud Mahsudov
19.04.2010, 22:33
Balki bu soginchning so'nggi lahzasi,
Balki dard nomasin so'ng bor bitaman...
Mana shu bo'lsa gar ishqing lahjasi,
Bo'ldi...
Tugataman...
Sendan ketaman...
Qalbimda quyoshni ko'rmaysan boshqa,
Shirin so'zlarimni ichga yutaman...
Axir chegara bor sabr-bardoshga,
Yolvorma...
Endi kech...
Sendan ketaman...
Endi tunlaring ham oysiz, yulduzsiz,
Nursiz ko'ngling uzra qolib netaman...
Iznsiz,
indamay,
gapirmay,
so'zsiz,
Ortimga qaramay,
Sendan ketaman...
Endi o'ylarim ham sendan yiroqda,
Yuragimni yolg'iz qo'lda tutaman...
Mayli kuyib ketay otash-firoqda,
Baribir, butunlay
Sendan ketaman...
Orzu-havaslaring siylov o'zingga,
Taqdir yo'lagidan yakka o'taman...
Qarshimdan chiqsang ham,
boqmay ko'zingga,
Qayrilib, manguga
Sendan ketaman...
(c)
Izoh: Bir qo'shiqni eshitib yozilgan she'r.
Muhayyo Turdialiyeva
20.04.2010, 14:09
Menimcha esa baxslarni hech qayerga ko'chirmasdan butunlay o'chirib tashlash kerak... Pop-korn bilan o'qisam ham kayfiyatimni buzdi
Odamlar bu mavzu men MODERATORimizdan so'rab olganmana, bu yerda faqat she'rlarni o'qib ozgina bo'lsada baxslardan chetlanish bo'ladi deb o'ylagandim. Domlamizga esa bir marta dam olganlari kamlik qilganga o'xshaydi. Ma'sud Maqsudovga qancha gapingiz bo'lsa lichkaga yozaveringlar.
Nigora Umarova
20.04.2010, 15:48
Menimcha esa baxslarni hech qayerga ko'chirmasdan butunlay o'chirib tashlash kerak... Pop-korn bilan o'qisam ham kayfiyatimni buzdi
Odamlar bu mavzu men MODERATORimizdan so'rab olganmana, bu yerda faqat she'rlarni o'qib ozgina bo'lsada bahslardan chetlanish bo'ladi deb o'ylagandim. Domlamizga esa bir marta dam olganlari kamlik qilganga o'xshaydi. Ma'sud Maqsudovga qancha gapingiz bo'lsa lichkaga yozaveringlar.
Taklifingiz inobatga olindi.
Masud Mahsudov
22.04.2010, 04:44
Yuragim oshiqar sen tomon,
Yarim tun…
Uyqu yo’q ko’zimda.
Xijroning yukini tortaman,
Dunyoning azobi o’zimda.
Nimadir ko’ksimda tipirlab,
Sog’inchga aylangan pallalar.
Ichimda mehr-la pichirlab,
Men senga aytaman allalar.
Dunyoning ishidan bo’sh qolib,
Intiqib, orziqib ketgan dam.
Qaniydi, yoningga borvolib,
Yuzingga termulib o’tirsam.
Diydorga tashna bu ko’ngilni,
Ayt menga, nima deb ovutay?
Olovga aylangan bu dilni,
So’ylagin, qandayin, sovutay?
Sog’indim -
boshqa so’z kelmaydi,
O’ylardan charchagan xayolga.
Yuzim ham sensiz hech kulmaydi,
Qay zamon yetkazar visolga?
Qanaqa bo’ladi baxt rangi?
U qanday qog’ozga o’ralgan?
Eshitsa bo’larmi jarangin?
Muhtasham uymi u qurilgan?
Savollar…
Savollar, tinch qo’ymas,
Javobi – yakashim – o’zingsan.
Taqdirda bitganim, peshonam,
Umrbod dardkashim – o’zingsan.
Tinch uxla…
Sen uchun men bedor,
Nigohim tushingdan umidvor…
Yuragim oshiqar sen tomon,
Yarim tun…
Uyqu yo’q ko’zimda…
(c)
Masud Mahsudov
26.04.2010, 02:59
Quyosh xonangizga mo’ralab boqib,
Yuzingiz qitiqlab uyg’otgani dam,
Ko’z yoshi – shabnamdan kiprigin qoqib,
Kelgan tong muborak bo’lsin, azizam…
Qalbingiz poklikka burkansin behad,
Qayg’u ne, bilmasin kulgan yuzingiz.
Baxtni chin dugona aylang toabad,
Mehringiz chashmasi to’ldirsin dengiz.
Umr, deb atalmish ko’rkam daftarni,
Shodlik nomasiga to’ldirib tashlang.
Tole gullariga to’latib barni,
Ko’nglingiz gurkirab, ochilib, yashnang
Iqboldan toj yasab, orzu-havas-la,
Aziz boshingizga qo’yay kiydirib.
Ich-chdan his qilib saodat vaslin,
Nasib etsin yashash –suyib, suydirib…
Men mushtoq,
Siz intiq,
Dillar intizor,
Mahtal yuraklarga nomalar dalda…
Istagim, tabassum etingiz bir bor,
Chuqur xayollarga cho’mgan mahalda…
…Quyosh xonangizga mo’ralab boqib,
Kelgan tong muborak bo’lsin, azizam…
(c)
Masud Mahsudov
26.04.2010, 03:00
Yana keldim osha xiyobon tomon,
Ko’nglim bilan birga sayr qilgani.
Yashillik qalbimga kelar ne zamon,
Qachon taqdirda tong otar, bilgani.
Qushlar atrofimda girdikapalak,
Subhidam tilida so’zlashmoqdalar.
Sahardan nimaga jonlari halak?
Balki tolelarin izlashmoqdalar.
Siydam bulutlar-chi, parishon mendek,
Ochmaydi dardlardan to’ygan qalbini.
Zulmat kechalarda kutilgan kundek,
Menimcha, oshirmoq istar qadrini…
Maysalar yomg’irning visolin qo’msar –
Ular ham men kabi intiq intizor,
Sarg’ayib, qovjirab, so’lib, on sanab,
Bahorga qanchalar bo’lishgandi zor…
Qushlar – ilinjlarim ajib sadosi,
Bulut – tarqayotgan mujmal xijillik.
Maysa – ko’klamlarga jonim fidosi,
Subh-chi, ko’z tikkanim – orzum ming yillik…
O’chgandek bo’ladi yuragimda dog’,
Ko’nglim ko’chalari emas biyobon.
Yana xayollarim elitib uzoq,
Yana umidimga to’lar xiyobon…
Sahar…
Siydam bulut…
Ko’rkam xiyobon…
(c)
Umida Abduazimova
29.04.2010, 18:19
Хўб безиб, дунё кезиб, боргали тақдир томон,
Йўлга ҳамроҳ, қўлга хасса, белга зуннор изладим
Уриб фарёд, бўлган барбод кўнглим ҳеч масъуд эмас,
Не ажаб, йўқ меҳрибоним, гарчи минг бор изладим.
(c)
Масъуднинг сатрлари оҳанги билан қалбимга муҳрланди. Бу оҳангда ёлғизлик, тақдирга ёзғиришлик, ўзини англаган инсон МЕНига таалуқлидир. Менда ҳам шундай ҳолатлар боз-боз пайдо бўлиб туради. Қачонки- дўстдан дакки эшитганимда, ҳамхонам-ўз ёримдан тутки англаганимда. Эғтимол, аслида бундаймасдир. Дўстим дўстона суҳбатга киришгандир. Ўз ёрим ўзимга яхшилик истагандир. Лекин нима қилай?!.. Чунки мен кўнгил қулиман, Масъуд ҳам ана шу ёлғиз кўнгилга асир банда. Бу банданинг соғинчи беҳад, овунчи қалам ва қоғоз. (Эҳтимол, компьютер).
Мен Масъуджонни мен кабиларга манзур бўладиган шеърияти билан табриклайман. Унинг ёзганларида САНЪАТ бор.
Шеърият бир бино бўлса, эшик, дераза ва томи мукаммалдир. Бирор ғишти кўчса, меъморлигига путур етади. Меъмор шоир, бедор шоир, бетакрор шоир Масъуджон соғинчлар аро қоврилиб тўкис-тугал ўз шеъриятини яратсин, маҳоратини оширсин. Ана шунда шоирман деб маъно топса эшик -деразаси йўқ, бири боғдан, бири тоғдан келувчи қофия ва туроқ билмаган "ижодкорлар"га ўрнак бўлади, ўзини кўрсатади.
Биз нима учун мумтоз шеъриятга (Навоий, Бобур, Машраб) мурожаат қилаверамиз? Чунки улар чинакам САНЪАТКОРЛАР!!!
Фикримга фикр билдирувчилар учун электрон почтам umida_0178@mail.ru
Masud Mahsudov
29.04.2010, 21:29
Масъуднинг сатрлари оҳанги билан қалбимга муҳрланди. Бу оҳангда ёлғизлик, тақдирга ёзғиришлик, ўзини англаган инсон МЕНига таалуқлидир. Менда ҳам шундай ҳолатлар боз-боз пайдо бўлиб туради. Қачонки- дўстдан дакки эшитганимда, ҳамхонам-ўз ёримдан тутки англаганимда. Эғтимол, аслида бундаймасдир. Дўстим дўстона суҳбатга киришгандир. Ўз ёрим ўзимга яхшилик истагандир. Лекин нима қилай?!.. Чунки мен кўнгил қулиман, Масъуд ҳам ана шу ёлғиз кўнгилга асир банда. Бу банданинг соғинчи беҳад, овунчи қалам ва қоғоз. (Эҳтимол, компьютер).
Мен Масъуджонни мен кабиларга манзур бўладиган шеърияти билан табриклайман. Унинг ёзганларида САНЪАТ бор.
Шеърият бир бино бўлса, эшик, дераза ва томи мукаммалдир. Бирор ғишти кўчса, меъморлигига путур етади. Меъмор шоир, бедор шоир, бетакрор шоир Масъуджон соғинчлар аро қоврилиб тўкис-тугал ўз шеъриятини яратсин, маҳоратини оширсин. Ана шунда шоирман деб маъно топса эшик -деразаси йўқ, бири боғдан, бири тоғдан келувчи қофия ва туроқ билмаган "ижодкорлар"га ўрнак бўлади, ўзини кўрсатади.
Биз нима учун мумтоз шеъриятга (Навоий, Бобур, Машраб) мурожаат қилаверамиз? Чунки улар чинакам САНЪАТКОРЛАР!!!
Фикримга фикр билдирувчилар учун электрон почтам umida_0178@mail.ru
Avvalo, sahifaga xush kelibsiz!
Tashakkur, Umida opa!
Sizning bu qadar maqtovlaringizga arzimas bo'lsa-da, she'rlarim uchun bildirgan iliq fikrlaringiz uchun xursandman.
Opajon, kelgusida ushbu sahifada Sizning ham she'rlaringizdan bahramand bo'lamiz, deb umid qilaman. Qolaversa, shu yerda qo'yilayotgan she'rlarga o'z fikrlaringizni bildirib borishingizga ishonaman.
Avval ham aytganimdek, shoirlikka da'vo qilmayman, yozganlarim ko'ngil so'zlarining qatorga solingan shakli xolos... Ulardan kimdir qanchadir bo'lsa-da ma'naviy ozuqa olsa - o'zimni maqsadga erishgan hisoblayman.
Mumtoz she'riyat haqidagi fikringizga qo'shilaman. Ularni o'qiganda kishi boshqacha bir zavq tuyadi, rohatlanadi. Ishdan, o'qishdan charchab kelib ularni mutoalla qilib inson ruhiyati dam oladi. Afsuslarkim, oxirgi paytlarda adiblarimiz aruzdan yiroqlashib bormoqdalar; g'azallar yozishmay qo'yishdi...
Haqiqiy she'r zamon va makon tanlamaydi, xuddi shunday ma'nisiz she'rlar vaqt o'tishi bilan yo'qolib ketadi. Ma'nosiz yozishdan Yaratganning o'zi asrasin...
Masud Mahsudov
29.04.2010, 21:33
Dil notinch…
Uyqu yoq sog’inch komida,
Xayol girdobiga tushib ketaman…
Oydin shu kechaning har bir onida,
Sening suhbatingni intiq kutaman.
Kutaman,
tiz cho’kib tuyg’ularimga,
Mehrim g’unchasidan yasab guldasta,
Ilinj-la, ko’z qoqmay, mayliga zumga,
Ismingni tilimga etib payvasta…
Gohida ko’nglim g’ash, gohi bo’lib shod
Gohda-chi, pichirlab, goh aylagum dod,
Umidlar ko’chasin etiblar obod,
Faqat uzun tunlar emas, umrbod,
Kutaveraman…
Xijron halovatim tortqilar tinmay,
Visol uzoqlashib boradi go’yo.
Peshonam yozig’in bilibmi, bilmay,
Meni tashlaydimi o’tlarga dunyo?
Otashi kuydirmas, kul qilar xolos,
Pichoqsiz so’ymas-u, ming tilar xolos,
Yuragim uzoqdan qo’lga olvolib,
So’z demay, indamay, jim silar xolos…
Sog’inib yashashga yashringan hikmat -
Ko’rgim kelaverar o’ylagan sari…
Hislarim majmui – ajoyib hilqat,
Baxtimga salomat-sog’ bo’l, dilbarim…
(c)
Masud Mahsudov
30.04.2010, 20:51
Anchadan beri ushbu she'rni tugatolmay yurgandim, kecha kechqurun tugallab, bugun forumga qo'yish nasib qildi...
Ўсма суви кириб кўз ачишмаган,
улолари район висолига зор.
Сочини орага майда сочмаган,
Сурмани сурмаган, билмаганлар бор.
Улар нени ўйлар, нималар излар? -
оши ораймасдан бўянган излар.
Кўзгавар тик араб, файзин йўотган,
Билмайсиз, бормикин юзда кулгучи.
Гулзорда жилмайиб, очилиб ётган
Гулларни кўрса ам, олмайди учиб.
Юзига истара тафти бегона,
Аслий гўзаллиги йилаган излар.
Овози йигитлар овозин тутар,
Шаралаб кулишар жамоат жойда.
Ўзидан бошани буткул унутар,
Гўё санайдилар ўзларин ойда.
Барчага ер макон, бўлинг хокисор,
Кўкларга саёат айлаган излар.
Миллийлик жудаям ноёб топилма,
ар битта гапида бўзлайди тили.
Ибо арорати еч таъсир илмас,
Зоири рангидек эмас ботиHи.
Диллари заъфарон, алблари ашшо,
Болдек бахтларини болаган излар...
Йў-ку, районингиз улоингизда,
Ўзбегим урлари, аердасизлар?
Тушдингизми ёки замон изидан
Атлас жилосини унутган излар!
(c)
Anchadan beri ushbu she'rni tugatolmay yurgandim, kecha kechqurun tugallab, bugun forumga qo'yish nasib qildi...
Менимча қ, ғ, ҳ ҳарфлари тушиб қолган шекилли. Сўроқсиз тўғрилаганим учун узр. Мухлислар шундай шеърни юқоридаги ҳолда ўқишларини истамадим.
Ўсма суви кириб кўз ачишмаган,
Қулоқлари райҳон висолига зор.
Сочини орқага майда сочмаган,
Сурмани сурмаган, билмаганлар бор.
Улар нени ўйлар, нималар излар? -
Қоши қораймасдан бўянган қизлар.
Кўзгавҳар тик қараб, файзин йўқотган,
Билмайсиз, бормикин юзда кулгучи.
Гулзорда жилмайиб, очилиб ётган
Гулларни кўрса ҳам, олмайди қучиб.
Юзига истара тафти бегона,
Аслий гўзаллиги йиғлаган қизлар.
Овози йигитлар овозин тутар,
Шарақлаб кулишар жамоат жойда.
Ўзидан бошқани буткул унутар,
Гўё санайдилар ўзларин ойда.
Барчага ер макон, бўлинг хокисор,
Кўкларга саёҳат айлаган қизлар.
Миллийлик жудаям ноёб топилма,
Ҳар битта гапида бўзлайди тили.
Ибо ҳарорати ҳеч таъсир қилмас,
Зоҳири рангидек эмас ботини.
Диллари заъфарон, қалблари қашшоқ,
Болдек бахтларини боғлаган қизлар...
Йўқ-ку, райҳонингиз қулоғингизда,
Ўзбегим ҳурлари, қаердасизлар?
Тушдингизми ёки замон изидан
Атлас жилосини унутган қизлар!
Masud Mahsudov,
Masud Mahsudov
01.05.2010, 17:40
Rahmat... Sog' bo'ling
Kecha she'rni qo'yganimda, menga ko'ringan edi, hayronman, nega yo'q bo'lib qoldi ekan, q, g', h, xarflari...
Masud Mahsudov
01.05.2010, 21:00
Yaxshiyam xijron bor,
Visolning qadri,
Quyosh misol aziz, tog' qadar baland.
Yaxshiyam intiqqan yuraklar satri,
Ketmaydi dillardan, o'chirmang harchand.
Yaxshiyam, dardkashim qog'oz va qalam,
Sog'inch kalomini she'rga solaman.
Agar bir zumgina sog'inmay qolsam,
Shubhasiz, men soqov bo'lib qolaman.
Yaxshiyam, xayolim Siz bilan birga,
Soyadek, izingiz quvlab yuradi.
Har onda shukrona aytib taqdirga,
O'ychan ko'zingizga boqib turadi.
Yaxshiyam, tun holim eshitguvchidir,
Garchand bedorlikka mahkumdir ko'zim.
Tole' ana shudir, iqbolim shudir,
Oyingiz ham o'zim,
Yulduz ham o'zim.
Yaxshiyamki, borsiz - hayotim xursand,
Axir bu kunlarni qanchalar kutdim.
Sabodek mayin, ham navodek sho'xchan,
Ovozingiz juda sog'inib ketdim...
(c)
Masud Mahsudov
02.05.2010, 11:05
Meni zor aylagan xijron hamon qalbim muammosi,
Ketar zoe yurakimning iltijo-yu, tavallosi.
O'zim hayron, netay vayron bo'lib bitdi baz'or qurgan,
Muhabbatni makon etgan oshufta ko'nglim ma'vosi.
Turib bedor,qolmay mador, ozib yozib ko'zim ketsa,
Tushlarimda ayon ermish tuzalmas dardim davosi.
Kuyib jonim, xonumonim kuyib bitdi, ado bo'ldi,
Magar dildor nazar qilmas, kelmas bo'ldi hech parvosi.
Rutubatdan, uqubatdan zahga bosgan ko'ksim uzra,
Paykon misol qadalmishdir, karam, ishva, tamannosi.
Tiqib boshim, to'kib yoshim, yorug' chehram qaroyir, voh,
Nedan menga kerak erdi, ajab, ishqning bu g'avg'osi?
O'tar kechmish, bo'lar o'tmish, umid mas'ud zamonimdin,
Vale chiqmas xayolimdin halovotim shum yag'mosi.
(c)
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot