PDA

Просмотр полной версии : Bahru-bayt


Страницы : 1 2 3 4 5 6 [7] 8 9 10 11

Nigora Jumaeva
03.11.2011, 17:02
Нега ўзим билан келишолмайман?
Нега юрагимнинг тили қисиқ -жим?
Нега ўлим билан олишолмайман,
Нега "нега"лардан иборат умрим?

Беҳзод Фазлиддин

Gulchehra Ibragimova
03.11.2011, 17:24
..Манфур, киркит ўйларинг-ла гулзоримни оралама,
Очиқ турган бўлса ҳамки эшигимдан мўралама
Дўст бўлмайсан юрагингда меҳр эмас, бўлса таъма,
Ниқобинг еч ҳар кимсага кўрсатмайин маймун нағма..
Г.Қурбонова

Nigora Jumaeva
04.11.2011, 11:58
Афсусим —
оғриган жойим жонимдир,
сен ҳақда ўйлашга ҳамон қодирман.
Кимга ташлаб кетсам экан ёдимни,
қандай кечсам экан
хотирдан.

Носир

Alisher Asror
04.11.2011, 12:16
н.

Нурсиз дунё, рангсиз гул,
Умр - ҳисоб, ҳаёт - пул,
Кўнгил етим, кўнгил тул...

Яшамоқдан толдиммикин,
Муҳаббатсиз қолдиммикин!?

Дилми яра қарамайман,
Айтгин қара қарамайман,
Тортгин наъра қарамайман,

Яшамоқдан толдиммикин,
Муҳаббатсиз қолдиммикин!?


Чалсам рубоб завқ кўринмас,
Куйламоқда шавқ кўринмас,
Хатто асал ҳам ширинмас,

Яшамоқдан толдиммикин,
Муҳаббатсиз қолдиммикин!?


Эй, нозанин, кел менга боқ,
Шароб келтир, қизилми оқ,
Кўнглимни ол, дилимни ёқ,

Сенсизликда толдиммикин,
Муҳаббатсиз қолдиммикин!?

(C)

Mahmud Jurat
05.11.2011, 18:53
Муҳаббатсиз қолдиммикин!?
***
Нақадар боши берк кўча бу ҳаёт,
Ишга бор, уйга кел, мақсад не, ҳайҳот.
Болалар, уй рўзғор, ивир, чивирлар!
Шуми бизга текган ўйноқи бисот.

Ҳаёт қани, ҳаёт, биз асир бўлган,
Ёшлик қайга кетди, бир халта орзу.
Қайга талпинаман, қўлим банд, ҳижрон,
Менга деб тайёрдир, тошу тарозу.

Мен учмоқ истайман озод қуш каби,
Бойлик, болаларим, боғламанг қўлим.
Озодлик мен учун ҳаёт меҳроби,
Боши берк кўчалар тўсмангиз йўлим.
(C)

pipicron
06.11.2011, 14:57
Боши берк кўчалар тўсмангиз йўлим.

Majnun, Farhod, Romeolar sevganmikin?
Chindan sevsa yosumanlar aldolmasdi.
Men ham sevdim: sevdim sabru vafo birla,
Ular mendek sevsa doston bo'lolmasdi.

Alisher Asror
06.11.2011, 23:51
Ular mendek sevsa doston bo'lolmasdi.

Istasang osondur yashamoq , o'tmoq,
Aqilli so'z aytmoq, g'azallar bitmoq.
Va likin mushkuldir o'zingla o'zing,
Yolg'iz qolib yana chin so'zni aytmoq.

(C)

Gulchehra Ibragimova
07.11.2011, 09:45
Қ

Қилғил тамошо қомати зебоси бирла оразин,
Гар кўрмасанг гул бўлғонин пайванд шамшод устина.

Нозу адоғу ғамзаси қасдим қилурлар дам-бадам,
Ваҳ мунча офатму бўлур бир одамизод устина?!.

Огаҳий

Nigora Jumaeva
07.11.2011, 13:07
Aрaзу гинaлaр энди ярaшмaс,
Сиз тoпгaн гўзaллaр мeндeк қaрaшмaс.
Муҳaббaт пирлaри бизни қaрғaшмaс,
Бу ҳижрoн кунлaри oсoн бўптими?

Рaшк илa aлaмли пaйкoн йўллaмaнг,
Сoғиндим, юкимни oсoн ўйлaмaнг.
Интиққaн бу қaлбгa ишқсиз йўлaмaнг,
Бу ҳижрoн кунлaри oсoн бўптими?

Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи

Gulchehra Ibragimova
07.11.2011, 18:00
Иши қизиқ экан дунё-ю, дуннинг,
Кимдир "пахта қўяр", кимдир "тош" отар..
Асли дили хаста, юраги хуннинг
Бу бежо ишлари кўнглимга ботар..

иши қизиқ экан кўхна дунёнинг..

Nigora Jumaeva
08.11.2011, 10:22
Гоҳо сизнинг борлигингиз унутдим,
Йўлларимда зорлигингиз унутдим.
Умидлари кесилган бу дунёда ,
Ёлғиз умидворлигингиз унутдим.
Ғаниматим-омонатим онажон.

Иқбол Мирзо

Alisher Asror
08.11.2011, 11:26
Ниҳоят келдилар –
чуқур олдим тин.
Юрак бир чайқалди.
Қўзғалдим секин...

Киринг, кулбамизнинг
тўри сизники,
Монов бечора дил
қўри сизники.

(C)

albatros
08.11.2011, 11:47
қўри сизники.


Ikkala qo'limda sening beshiging,
Ko'nglimda ko'zingdek shaffof qo'shig'ing.
Tunlarimga navo qaytar kunim bor,
Senga ardoq so'zim aytar kunim bor,
Qalbimni shudgordek haydar kunim bor.
Yig'lab yozdirmasang aylanay o'zim,
Biz hali hammadan o'tamiz qizim .

М. Yusuf.

Gulchehra Ibragimova
08.11.2011, 11:54
Инкорлар не учун, такаллуф кутмайhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Сани кулбанг сари бормоқчи бўлдим..
Мандин не ўтганин не билсин очун
Бу дардли қалбимни ёрмоқчи бўлдим..:cray:

Бормасдан, кўрмасдан сўзимдан қайтдим
Билганим, билмасим шу шеърда айтдим..
..Мен англаб етганим-кўнглинг банд экан,
Шундан юрагимга санчилди тикан..http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Шоира Қурбон

Alisher Asror
09.11.2011, 12:19
Nigohlar qoldilar cho'g'-o't tutgancha,
Yurakda portladi dunyocha olov,
Turibmiz ikkimiz bir so'z kutgancha -
Ikki dilga ko'prik, rishtali ulov.

(C)

Gulchehra Ibragimova
09.11.2011, 13:35
Ва лекин шул сўзни ким айтар, айт-чи,
На сенда журъат бор, ёки у дилда..
Ишққа чора борми, айтгин сен "байт"чи,
Фақат аросатми ёнган кўнгилда?!..

Шоира Қурбон

Nigora Jumaeva
09.11.2011, 14:50
Alamim, hasadim, ginam tufayli,
Ehtimol ustingdan kulmoqchi edim.
Sog‘insang, o‘rtansang, yig‘lasang mayli,
Men sening yodingda qolmoqchi edim

Ko‘zingni ko‘zimga bermading sira,
Ishondingmi, yo‘qmi, bilmoqchi edim.
Seni ko‘p o‘yladim. She’r yozdim qara,
Men sening yodingda qolmoqchi edim.

Iqbol Mirzo

Masud Mahsudov
09.11.2011, 16:09
...Mehr – yuzlaringda ko’rganim – quyosh,
Sehr – chashming aro mujassam jodu.
Ko’ngil – qo’llaringga tutganim - sirdosh,
Sevgim – yo’llarimiz yoritar yog’du...

(c)

Alisher Asror
09.11.2011, 16:15
Meni qiziqtirmas o'tkinchi hislar,
Asli ko'nglingdagin bilmoqchi edim,
Istardim bir dunyo qursak ikkimiz...
Men sening yoningda qolmoqchi edim.

(C)

Gulchehra Ibragimova
09.11.2011, 16:28
Мен билан олишса мардлар олишсин,
Қалбида журъати нақдлар олишсин.
Атак-чечакларга йўқ менда тоқат,
Сўзига собитлар, аҳдлар олишсин..

..йўқса йўлдан қочсин, йўлдан қочишсин..

Шоира Қурбон

Nigora Jumaeva
09.11.2011, 16:34
Nafasim – g‘animat, so‘zim – g‘animat,
Fojia – poyimdan uzilgan har iz.
Mening nigohlarim eng ezgu ne’mat,
Axir men bittaman, yagona, yolg‘iz.

Yaratganga borib aytaman seni!
O‘zi hukm etsin odil va xolis.
Men qaytib kelmayman, tushunyapsanmi?
Axir men bittaman, yagona, yolg‘iz...

Iqbol Mirzo

Gulchehra Ibragimova
09.11.2011, 16:45
"Замона зўрники", деганлар айтсин,
"Тамоша кўрники"-деганлар айтсин,
Асли шу сўзларда фалсафа, мантиқ..
Осмонга етганлар заминга қайтсин..

Тўғри сўз айтмоқни ўрнимас, бас, бас-
.."замон" кўтармайди, замон кўтармас..

Nigora Jumaeva
09.11.2011, 16:52
Севги менинг кечмишимдир, бугунимдир
Оловимдир, кулимдир, ҳам кукунимдир.
Бу йўлларда охир бир кун тўкилгумдир,
Севги менинг кўнглимдаги тугунимдир.

Сирожиддин Саййид

Alisher Asror
09.11.2011, 16:53
Zamonlar keladi yo'llar tutashgay,
Ko'zlar tutashadi, qo'llar tutashgay,
Sen bitta, men bitta dunyo chetida,
Albatta, sevguchi dillar tutashgay.

(C)

Alisher Asror
09.11.2011, 16:54
Ohooo , juda tezsizlar yeta olmayapman:)

Nigora Jumaeva
09.11.2011, 17:13
Йўқ гулим, гўзалим, малагим, моҳим,
Марварид кўзлигим, кўзим қароғим.
Асло ранжимагин мен бевафодан
Вафойимни висолингда сезасан чиндан.
Юракдан хоҳладим, бахтингни сени,
Юракдан йўлинга аланга ёқдим.
Фақат қарғамагин, қарғама мени
Сендан ҳар нигоҳда бир меҳр топдим.

Абдукарим Мирзаев

JUS
09.11.2011, 17:25
Сендан ҳар нигоҳда бир меҳр топдим

Мендан меҳр топгувчилар бисёр оламда,
Лек ўзим ташнаман анча меҳрга,
Баъзан шул меҳрни топгум қаламда,
Эй Шоира Қурбоним, бошланг сеҳрга. ;)

(Давом этса, опанинг меҳрларини кўрасизлар ҳозир :))

Gulchehra Ibragimova
09.11.2011, 17:29
Эй Шоира Қурбоним, бошланг сеҳрга. ;)

(Давом этса, опанинг меҳрларини кўрасизлар ҳозир :))

Агар бўлса менда меҳрдан бир тоғ,
Ани барин бирдан сенга бахш этгум.
Менинг қалбимда ҳам сен айтган шу доғ,
Мен ҳам унга ташна, менда ҳам шул оҳ!..

Шоира Қурбон

JUS
09.11.2011, 17:38
Мен ҳам унга ташна, менда ҳам шул оҳ!..

Ҳех парод қилдингиз Шоира Қурбон!
"Ҳозир йўқ, ўзим ҳам ташнаман," дебон.
Қуёш ҳам боқгайдур бир кун биз томон,
Ёдга олиб турарсиз, ул он, ҳар замон.

Gulchehra Ibragimova
09.11.2011, 17:44
,
Ёдга олиб турарсиз, ул он, ҳар замон.

На дейин, ўзимда бўлмаса ахир,
Кўчада ётсайди териб келардим..
"Меҳр"сиз биламан бу ҳаёт тахир..
Сиз айтган бу "Меҳр"..меҳрми..бу -СИР!

(..ҳа, эртага ойлик бўлармиш..яъни "меҳр")
Ш.Қ

JUS
09.11.2011, 17:50
Сиз айтган бу "Меҳр"..меҳрми..бу -СИР!

Ростдан ҳам конкрет қилдингиз парод,
Ахир кўриб турибди, қанчалар народ,
Шу савил меҳрни таржима қилиб,
Ижод ҳам тўҳтади бағримни тилиб.

Gulchehra Ibragimova
09.11.2011, 17:55
Ижод ҳам тўҳтади бағримни тилиб.

Бағрингиз бут бўлар, яна оз қолди,
Сиз айтган "народ" ҳам меҳрсиз толди..
Ошкора айтмоқлик бу ҳам бир мардлик,
Ул Шоира Қурбонда йўқдир номардлик!

Ш.Қ

JUS
09.11.2011, 17:59
Ул Шоира Қурбонда йўқдир номардлик!

Кўрамиз, келади, ўша даврлар,
Қўлда ҳам бўп қолар ўша "савиллар".
Мардлик, номардликни шунда кўрамиз-а?
Опажон, иккимиз қалин жўрамиз-а?!

Gulchehra Ibragimova
09.11.2011, 18:06
Опажон, иккимиз қалин жўрамиз-а?!

Аниқ билмадим-у, ул юзи иссиқ
Қургурда жозиба шунчалар "лиқ-"лиқ"..
"Айтилган гап", десам..қўрқаман чунки..
Қўлимга олволай, ёзамарман, тўлиқ?!..

(Камина)

Alisher Asror
09.11.2011, 18:38
Qulliq qilib "Kamina"ning so'zlariga,
So'zlaringga so'z qo'shishga jazm etdim,
To'rtta so'zni ulab birin birisiga,
She'rga o'xshash bitta to'rtlik - nazm etdim :)

Gulchehra Ibragimova
10.11.2011, 09:27
***
Menga oson tutma, sevgilim,
Hijron sira bo'lmadi sirdosh.
Kunlar mag'rur yashadim, biroq -
Tunlar Armon bo'ldi yostiqdosh.

"Kel", demoqqa aylanmas tilim,
Garchi dilim xuni biyrondir.
Ko'rsam...
Qaramasam...
Qarg'ama! -
Yurak yo'llaringda giryondir.

Islom Hamro

Alisher Asror
10.11.2011, 10:22
Rohi she'r - nazokat , ko'ngilga yo'ldir,
Nazmga ishqsizlar sahrodir, cho'ldir,
Qilib suhan bunda, etib guliston,
Dunyoni eng shirin orzuga to'ldir!

(C)

Nigora Jumaeva
10.11.2011, 11:16
Кечаги шаштингиз қаерда қолди Гулчеҳра опа. Бошқа шоирларнинг шеъридан кўра ўзларингизнинг ижодларингиздан сўз ўйини қилиб Алишер ака билан баҳру-байтни давом эттирсангиз қизиқроқ бўлармиди?! Ахир сизлар ижодкорсизлар-ку, биз эса шинавандамиз.

Alisher Asror
10.11.2011, 11:22
биз эса шинавандамиз.

Nigoraxon! Menimcha ko'pchilik bilan qiziqroq bo'ladi, turfa hil fikrlarni eshitish maroqliroq. Bahri-baytda bir o'zim Gulchehraga bas kela olmayman. :)

Gulchehra Ibragimova
10.11.2011, 11:33
Rohi she'r - nazokat , ko'ngilga yo'ldir,
Nazmga ishqsizlar sahrodir, cho'ldir,
Qilib suhan bunda, etib guliston,
Dunyoni eng shirin orzuga to'ldir!

(C)

Раҳмат, Нигора, ишонч учун, аммо оқлай оламизмикин, уриниб кўраман..Шунчаки кеча бир илҳом келувди-да..Сўз ўйини кеча "Меҳр" эди..Мавзуниям, мазмунниям шунга мословдик..ФОРУМ ҲАМ АНЧА СОВУГАНДАЙ НАЗАРИМДА..айрим мавзулар..Иштирокчилар ҳам "қочиб кетишгандай" гўё..Ё ҳаммада иш кўп..Аслида чалғиш учун кирамизда ўзи унга..

Рост сўзни сўзлабсиз, Алишер Асрор,http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
"Назм ишқсизларга" беобон, саҳро.
Кўнгилда не бўлса этгумдир нисор,
Ани ўқигонлар олсунлар баҳроhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Nigora Jumaeva
10.11.2011, 11:47
Nigoraxon! Menimcha ko'pchilik bilan qiziqroq bo'ladi, turfa hil fikrlarni eshitish maroqliroq. Bahri-baytda bir o'zim Gulchehraga bas kela olmayman.

Тўғри лекин баҳру-байтда биздан бошқа ҳеч ким йўқ, назаримда. Сизлар ижодкорсизлар, мен эса шеър ўқишни яхши кўраман, лекин ёза олмайман.

Alisher Asror
10.11.2011, 12:57
олсунлар баҳро

Orzularim og'ulab sen ketding asta-asta,
Bormoqdaman yohulab ortingdan hasta-hasta,
Gulga gul bergan oshuq qayda jazoga loyiq!?
Men nega gunohkorman gul tutib dasta-dasta?

(G'. Holmatov)

Alisher Asror
10.11.2011, 12:59
баҳру-байтда биздан бошқа ҳеч ким йўқ, назаримда

Yozishmasligi mumkun , lekin ko'pchilik kuzatib boradi.

albatros
10.11.2011, 13:45
Men nega gunohkorman gul tutib dasta-dasta?


- Azroilning yelkasida jim,
Ko'z yosh to'kib borayotgan kim?

- Qo'yni to'la hayajon, tuyg'u,
Uvol ketgan yosh bir yigit u.

- Sekin yursa bo'lmasmi da'yus,
Nima gunoh qildi, u mayus?

- Iblis chopsa bu haq tilagi,
Aybi - uning qaynoq yuragi.

- Azroilning avzoyi yomon,
U o'ljasin eltar qay tomon?

- Olloh loyiq ko'rib hurmatga,
Buyurganmish uni jannatga.

- Unday bo'lsa nega yig'layur?
- Yig'laydi-da. Axir u shoir!...

Muhammad Yusuf

Gulchehra Ibragimova
10.11.2011, 14:59
биз эса шинавандамиз.

Nigoraxon! Menimcha ko'pchilik bilan qiziqroq bo'ladi, turfa hil fikrlarni eshitish maroqliroq. Bahri-baytda bir o'zim Gulchehraga bas kela olmayman. :)

Бундай осон таслим бўлманг-да, шоир ака! Акс ҳолда.."..табака"га тушиб қоласизhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gifhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif "Билганлар Сизни спортчи, дейди, билмаганлар..зўр шоир дейишади-ку?!"http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Alisher Asror
10.11.2011, 15:13
Бундай осон таслим бўлманг-да, шоир ака! Акс ҳолда.."..табака"га тушиб қоласиз

Bosh ustina:) Bitta tabaka xalosmi!??

Alisher Asror
10.11.2011, 15:29
Axir u shoir!...

Rasmiyatchi bo'lmaydi shoir,
Neki bo'lsa bo'lsin chin dildan...
Tushlik mahal xatto tabaka
Yasay olgum qip-qizil guldan :)

albatros
10.11.2011, 15:45
Yasay olgum qip-qizil guldan :)

Nilufar-u, atirgul uzib,
Yasangiz-u undan guldasta,
Gulchehraxon opamizga deb,
Ta'zim etib uzating asta !:)

Gulchehra Ibragimova
10.11.2011, 15:58
Бундай осон таслим бўлманг-да, шоир ака! Акс ҳолда.."..табака"га тушиб қоласиз

Bosh ustina:) Bitta tabaka xalosmi!??

"Шоир акамизга ҳурматимиз баланд, шунга қараб ҳимматлариниям чеки йўқдир, бу ёғи ўзларига хавола", дейишяпти манави "шпион"http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif қизларимиз..ва менhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Alisher Asror
10.11.2011, 16:17
"Шоир акамизга ҳурматимиз баланд, шунга қараб ҳимматлариниям чеки йўқдир, бу ёғи ўзларига хавола", дейишяпти манави "шпион" қизларимиз..ва мен

Vaqtini aytsalaring bo'ldi, men tayyor, juda xursand bo'lar edim:)

Gulchehra Ibragimova
10.11.2011, 16:47
"Шоир акамизга ҳурматимиз баланд, шунга қараб ҳимматлариниям чеки йўқдир, бу ёғи ўзларига хавола", дейишяпти манави "шпион" қизларимиз..ва мен

Vaqtini aytsalaring bo'ldi, men tayyor, juda xursand bo'lar edim:)

Ака, "шап-шап" дегунимизча,
"Шафтоли", деб қўя қолибсиз..
"Табака"ни егунимизча-
Бир сўзим бор, танти-ғолибсиз!http://uforum.uz/images/icons/icon7.gifhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Alisher Asror
10.11.2011, 17:00
Zudlik bilan o'zgartirdim satrni,
Bilsam yana qoidani buzibman,
Bo'sh kelmaslik uchun topib, tirmashib,
To'rtta so'zdan ikkita bayt tuzibman... :))

Nigora Jumaeva
10.11.2011, 17:20
Нигоҳим сочларинг тутқуни эди,
Кўзларим кўнглимнинг учқуни эди.
Муҳаббат умримнинг мазмуни эди...
Елларга совурдим изҳорларимни.

Азизбек Турдиев

Nigora Umarova
10.11.2011, 17:21
ФОРУМ ҲАМ АНЧА СОВУГАНДАЙ НАЗАРИМДА..айрим мавзулар..Иштирокчилар ҳам "қочиб кетишгандай" гўё..Ё ҳаммада иш кўп..Аслида чалғиш учун кирамизда ўзи унга..



Yonimizda komyuterimiz bo'lsa doimiy ravishda forumdamiz, biroq ko'chada ishlar bilan yurgan bo'lsak na chora....
Biz shu yerdamiz. Forumga qish fasli aslo ta'sir qilmaydi. :)

Gulchehra Ibragimova
10.11.2011, 17:23
Indamaysiz nega?
nimaga jimsiz?
Ishona olasizmi?
So’ragum...
Axir, qon yutib zor qarg’amoqqamas,
Sevmoqqa yaralgan yuragim!..
Axir,
nikohlandim nigohingizga,
Bilmaysiz,
bu sirni kimdan o’rgandim.

Zebo Mirzayeva

Nigora Jumaeva
10.11.2011, 17:25
Менинг муҳаббатим нимага арзир,
Нимага ҳам арзир ёниб-куйганим.
Меҳр бу суннатдир, меҳр бу фарздир,
Сени Худо суйсин менинг суйганим.

Эшқобил Шукур

Alisher Asror
10.11.2011, 17:54
Сени Худо суйсин менинг суйганим.

Men istar do`st – yorim borga o`hshaysan,
Ba`zida ishonib ko`nglim tiladi.
Ba`zida menga ham zorga o`hshaysan,
Asli kelmasliging hamma biladi.

Mo`jiza , bilaman, bo`lmagan g`avg`o,
Aqlim ikki dunyo sirin biladi.
Seni kelishlaring falakdan sovg`a…
Yosh bola eshitsa qotib kuladi!


(C)

Nigora Jumaeva
10.11.2011, 17:58
Istaysizmi-yo‘qmi, gardun aylana,
Istaysizmi-yo‘qmi, qaytib kelaman.
Sog‘inmagan ko‘zingizdan aylanay,
Istaysizmi-yo‘qmi, sizni sevaman.

Iqbol Mirzo

Alisher Asror
11.11.2011, 02:05
sizni sevaman.

Ne qilayin , gardun aylana,
Ketsam yana qaytib kelaman.
Ko'zingizdan o'zim aylanay,
Baribir men sizni sevaman.

Istaysizmi-yo'qmi, borim shu,
Sizdan ketib sizga yelaman.
Siz hayotim yoki dorimsiz,
Istaysizmi-yo'qmi sevaman!

:)

albatros
11.11.2011, 11:11
Istaysizmi-yo'qmi sevaman!:)

Neki tilak etsang sen bugun
Ijobatdir, niyating yana.
Aytayinmi sababi nechun:
Chunki bugun 11.11.11-sana.

(Aldarko'sa hikmatlaridan):)

albatros
11.11.2011, 11:19
Chunki bugun 11.11.11-sana.

(Aldarko'sa hikmatlaridan)

Buni qarangki ushbu "aldarko'sa himati" ham soat 11:11 da kiritilibdi(Lekin she'r kiritayotganda bunisiga e'tibor qilmagandim)

Gulchehra Ibragimova
11.11.2011, 14:08
Chunki bugun 11.11.11-sana.



Асрори азални сану ман билмасмиз,
Бу ҳарфи чигални сану ман билмасмиз.
Ҳар нечаки сўзладик, дедик парда оша,
Чу пардаки тушди, сану ман билмасмиз...


Умар Xайём

Alisher Asror
11.11.2011, 22:31
Zulm qilib, mendan yiroqlab ketma,
Ayro ketib, hijron-firoqlab ketma.
Bilasanku borlig'im shu muhabbat,
O'zga bog'dan uni so'roqlab ketma.

(C)

Mahmud Jurat
12.11.2011, 12:06
O'zga bog'dan uni so'roqlab ketma.

***
Агар саховатдан гап очилса гар,
Сенинг инъомларинг ёзиб ташлайман.
Сахийлик санъату сен унда заргар,
Қайбири қолди деб бошим қашлайман.

Ўз айбларим менга достондай аён,
Сендан айб излашга ҳеч кимда ҳақ йўқ.
Бош уриб тоғларга бормайин қаён,
Ўз тилим ўзимга отилгайдир ўқ.

Ҳаёт лаззатидан шароблар ичдим,
Бу сенинг азобинг, ситаминг эди.
Мен фақат ўзимдан чиқолмай қочдим,
Атрофда нодонлар “Сен аҳмоқ” , деди.

Майли мен ноҳақлик қурбони бўлай,
Фақат сен ҳақ бўлсанг бўлди, айланай.
(С)

Gulchehra Ibragimova
14.11.2011, 11:21
Yo'lda adashib yurgan bola kabidir holim,
Majnun dilidan chiqqan nola kabidir holim,
Arqonga madad bo'lmas tola kabidir holim,
Ohu ko'zida bitgan vola kabidir holim,
Umidi saodat yo'q, sen bo'lmasang yonimda.

Маъруф Жалил

Mahmud Jurat
14.11.2011, 11:34
Umidi saodat yo'q, sen bo'lmasang yonimda.
***
Асрлар расмидан жой олган,
Даҳшат худосининг чексиз сиймоси,
Кичкина оддий бир сўз бор,
Унинг тагида кўплар уввоси,
Бу сўз даҳшатлидир
Унинг номи дор.

Омма томошога талпинди шу он,
Унинг кўзларида қувонч ва туғён.

Замонлар ўзгариб ранглар ўзгарди,
Даҳшат худоси ҳам ўмбалоқ отди,
Ранглар жилосида дорнинг рангги ҳам,
Қилич ва кундага айландиб қотди.
Қиличда чопилди сўзлар жилоси,
Кундага урилди қоннинг уввоси.

Омма чапак чалди, дарё оқди қон,
Очкўз бу оммага керак эди нон.

Яна замон ўтди, ўтди асрлар,
Шоҳлар нон тарқатиб базм беришди.
Ўзини билмаган ландаҳур омма,
Яна томошога зимдан эришди.
Энди сўз судларда жонини берди,
Судларни уйида кўрарди ҳамма.

Очкўз омма алданди яна,
Энди у куларди уйда бачкана.

Дору қиличларни ихтиро қилиб,
Неларга эришдинг бани одамзод.
Бугун кун аслида Лондонда туриб,
Озод Африкани уриб йиқитдинг.
Наҳот сен шундайин абад қоласан,
Томошога ўч бир нодон боласан.

Ҳамон чапак чалар бу очкўз омма,
Ҳаммамиз кирамиз бу сўзга “ҳамма”.
(С)

Alisher Asror
14.11.2011, 11:45
Asiri domi ishqing o`lali sandan vafo go`rman,
Sani har qanda go`rsam, ahli darda oshno go`rman,
Vafo-u oshnoliq rasmini sandan ravo go`rman,
Go`zim, jonim, afandim, sevdigim, davlatlu sultonim!


Fuzuliy

Gulchehra Ibragimova
14.11.2011, 12:49
Мансури ҳаллождек ичиб шароби антаҳур,
Чарх уруб йиғлаб турурман ушбу дам дор олдида.

Ҳар киши бир журъае нўш айласа бу бодадин,
Ул қиёматда қилур арзини жаббор олдида.

Телба Машраб, қилмағил сиррингни зоҳидға аён,
Айтиб-айтиб йиғлайсан ошиқи зор олдида.

Alisher Asror
14.11.2011, 13:12
Agar, unutilgan hamda hayajon –
To’la kunlarimga qaytsam mabodo,
Shu azobga yana bo’lardim qalqon,
Sevolmasdim bundan o’zgacha, aslo.


M.Lermontov

Gulchehra Ibragimova
14.11.2011, 14:09
Ошиқ эрмасман юзингга якка бу Фарғонада,
Зоҳид истар Каъбаларда, барҳаман бутхонада.

Кимга дод айлай бу бедодингни ман, эй сангдил,
Ошно бўлдим десам, кўнглунг сени бегонада.

Муқимий

Alisher Asror
14.11.2011, 21:35
Ana, qizimni ham kuzatdim yo`lga ,
Uchoq qanotlari borar yuksalib…
Tangridan omonlik tilab qolaman,
Sog`inchning eng yangi kuyini chalib.


(C)

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 09:31
Ana, qizimni ham kuzatdim yo`lga ,

..Sog`inchning eng yangi kuyini chalib.

(C)

Бу фақат бир Сизнинг бахтингиз эмас,
Бутун ўзбек башари қилади дуо!
"Алишер Асрорнинг қизи у", демас,
Лек ўзбекка фахр деб яратган Худо!

..биз унга ғалаба тилаб қоламиз!!

Alisher Asror
15.11.2011, 09:48
..биз унга ғалаба тилаб қоламиз!!

Tilaklaringiz uchun tashakkurlar!

Zamin aylanadi, uchib boradi,
Yangi zamonlarni quchib boradi.
Yaxshilik qoladi, yaxshi so'z qolar,
Har ne yomon bo'lsa o'chib boradi.

(C)

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 14:04
Iymanib yashama
Xayol pinjida,
Yoyil,
Yayra jonim,
O'rtanma g'amda.
G'iybatlarga chida,
Tuhmatga chida,
Sen bittasan, axir,
Yorug' olamda.

Men esa
Oshig'ing sening -
Eng g'arib.
Tundan so'z
Qarz olib,
Tongga tutguvchi.
Sening yonimda ham
Seni axtarib,
Sening yoningda ham
Seni kutguvchi.

Ista,
Tiz cho'kaman
Hozir oldingda.
Sevdim,
Sevganimdan
Uyalmoq nechun.
Barcha farishtalar
Sening qalbingda
Ijarada turgan
Qizlar men uchun!..
Biz baxtli bo'lamiz
Xudo xohlasa.
Xudo xohlamasa,
Uchrasharmidik?!

Muhammad Yusuf

Masud Mahsudov
15.11.2011, 15:05
Куз...
Қалбда қандайдир жимлик ўй сурар,
Мудраб қолгандайин ҳаёт севгиси.
Деразам ортидан уйимга қарар
Кўчада баргларнинг хазонрезгиси.
Қуёш узоқлашиб борар заминдан,
Учиб кетаётган қушлар сингари.
Кундуз қисқа бўлиб боради тундан,
Дарахт либос ташлар кун ўтган сари.
Сойлар шарқирамай оқмоқдадирлар,
Тоғлар хоҳламайин кутади қорни.
Сариқликни кийган кўҳна адирлар
Лолани соғиниб қўмсар баҳорни.
Тонг билан туш вақтни ажратиш қийин.
Хаёлим мисоли тўзғир ер-осмон.
Шамол олиб келган ғуборни кейин
Ёмғир ювиб кетар аллақай томон...
Лекин кетармикин бу билан ғашлик?
Кўнгил маҳзунликка бўлганми сургун?
Ахир ғаниматдир бебаҳо ёшлик,
Кетдик, қалб, истиқбол тарафга юргин!

Атрофни эгаллаб олгани етмай,
Дилга ҳам ҳазинлик келтирмоқда куз.

(c)

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 15:20
..Zotan, siz sevgiga, ishqqa tashnasiz
Zotan, men mehrga muhtojman, zorman,
Bilmam: kimga do'stsiz, kimga oshnasiz
Bilmam: kimga yorman, kimga darkorman.

Kunora ko'raman, salom berasiz,
Hatto jilmayasiz, qilasiz karam.
Men sizni sog'ina boshlagan kundan,
Buyon siznikiman, sizga man qaram.

Bir shu'la ko'raman ko'zlaringizda,
"Kim yoqqan olov bu?"- xatarli so'roq.
Begona ism yo'q so'zlaringizda,
Mening ismimni ham aytmaysiz biroq.

Xadicha

Alisher Asror
15.11.2011, 15:35
Qarang, erimoqda kechagi muzlik,
Kechagi sovuqlik ketib bormoqda.
Jonimni qiynagan firoq – sizsizlik,
Visol hayrati-la ortda qolmoqda.

:)

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 16:37
.
Jonimni qiynagan firoq – sizsizlik,
Visol hayrati-la ortda qolmoqda.

:)

Афу, этинг, дўстим, биз гумроҳларни,
Вақт келар ювармиз бу гуноҳларни..
Чекинар, дегандик қалбдаги фироқ,
Минг битта баҳона мисоли қуроқ
"БИЗ СИЗДАН УЗРЛАР СЎРАЙМИЗ БИРОҚ..."
Узримиз қабулми, сўз сўнгги-"С Ў Р О Қ??!"

Maryam
15.11.2011, 16:43
Qarang, erimoqda kechagi muzlik,
Kechagi sovuqlik ketib bormoqda.
Jonimni qiynagan firoq – sizsizlik,
Visol hayrati-la ortda qolmoqda.

:)


eh, sal kech qolibman...

A ga

Pushkindan
Aqlimni band etib, o'zimni maftun,
Bu baxtsiz sevgimga ishonchim komil,
Ko'rmaysan, shovqinli gurungda butun
Suhbatga begona iztirobda dil, —

Tanholik hasratin chekaman tolib,
Mahrumman iltifot va shavqatingdan...
Ketmoqchi bo'laman: qo'rqib, yolvorib
Ko'zlaring qidirmas mening izimdan

Ishvali so'zlar-la qilmoq bo'lib rom,
Meni gapga tutib qolsa bir jonon. —
Sen beg'am, osuda, quvnoqsan mudom,
Bu ta'nang men uchun o'limdan yomon!

Gapirchi ne uchun mening raqibim,
Menu sen ikkovni ko'rarkan xilvat,
Senga nechun sirli qiladi ta'zim?..
Ayt-chi, kim beribdi bunga ijozat?

So'yla-chi! Ne uchun to'lg'anar rashkda,
Ne uchun oqarar jamoling ko'rib?
Ne uchun kun va tun o'rtasi paytda
Onangsiz, sen tanho olasan kutib?!

Lekin men sevimli... Men-la qolganda
Shu qadar munissan, shu qadar dildor1!
Bo'sang o't! sen ishqdan suhbat ochganda
Samimiy yuraging etilar izhor1!

Senga kulgilidir mendagi azob
Va lekin sevasan yetadi aqlim.
Azizim, qiynama, hech qolmadi tob.
Bilmaysan, naqadar kuchlidir ishqim,
Bilmaysan, qanday zo'r menda iztirob.

Maryam
15.11.2011, 16:45
.
Jonimni qiynagan firoq – sizsizlik,
Visol hayrati-la ortda qolmoqda.

:)

Афу, этинг, дўстим, биз гумроҳларни,
Вақт келар ювармиз бу гуноҳларни..
Чекинар, дегандик қалбдаги фироқ,
Минг битта баҳона мисоли қуроқ
"БИЗ СИЗДАН УЗРЛАР СЎРАЙМИЗ БИРОҚ..."
Узримиз қабулми, сўз сўнгги-"С Ў Р О Қ??!"

Q ga yana Pushkindan

Quvg'inlikning changida nursiz
G'amga to'lib kunlarim botdi;
Xudo, ilhom, ko'z yoshisiz,
Ishq, iztirob, hayotsiz oqdi.

Mana, qalbga oshno bo'ldi nay,
Ko'z oldimda bo'lding namoyon,
Go'zallikning sof parisiday,
Bir lahzalik ajib tushsimon.

Ruhim yana uyg'ondi bu dam,
Yana unda tirildi najot;
Yana dilda xudo va ilhom,
Ko'z yoshi-yu muhabbat, hayot.

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 17:02
Tatimaydi bu dunyo sensiz,
Yer yuzi tor, osmonlar ensiz,
Menda jon yo’q, sen yasha mensiz,
Sevgim mening, kechikkan sevgim

Abdujalil Qo'qonov qo'shig'idan

Alisher Asror
15.11.2011, 17:03
Ko'z yoshi-yu muhabbat, hayot.

Tasalli - uzrlar...ne derdim - qabul,
O'zgarishlar hosdir ayol zotiga.
Men-chi shoir bola, ko'ngilning quli,
Baxsh etgan muhabbat ham hayotiga.

Maryam
15.11.2011, 17:06
Ko'z yoshi-yu muhabbat, hayot.

Tasalli - uzrlar...ne derdim - qabul,
O'zgarishlar hosdir ayol zotiga.
Men-chi shoir bola, ko'ngilning quli,
Baxsh etgan muhabbat ham hayotiga.

qoyil!

Maryam
15.11.2011, 17:06
Tatimaydi bu dunyo sensiz,
Yer yuzi tor, osmonlar ensiz,
Menda jon yo’q, sen yasha mensiz,
Sevgim mening, kechikkan sevgim

Abdujalil Qo'qonov qo'shig'idan

Men sizga achinmayman, vafosiz sevgilarda
Behuda oqib o'tgan bahorimning yillari!
Men sizga achinmayman u otashin naylarda
Ehtiros-la kuylangan, ey tunlarning sirlari.

Men sizga achinmayman, bevafo do'st, jo'ralar,
Bazmlarning tojlari, davrada aylangan jom.
Men sizga achinmayman, xiyonotkor go'zallar,
Meni xayol band etgan, xursandchilik qilmas rom

Qayda, qayda qoldingiz, yoshlikdagi orzular,
Va qalbning sokinligi erkalatgan kezlari1!
Qani avvalgi otash, ilhom baxsh etgan zavqlar,
Keling, keling, mushtoqman, bahorimning yillari.

Pushkin

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 17:28
Ishonchimsiz mening, siz mening shubham,
Siz mening shodligim, mening g’amimsiz.
Tog’day quvonchimga qo’shilgan g’ussam,
Mening to’kisimsiz va bir kamimsiz.

Baxtimsiz-og’ular qo’shib baxtimga,
Ming yilki fikrimni bandi aylagan
Uyqu nima bilmas qorachug’imga
Abad muhrlangan, abad joylangan –

Ko’zyoshsiz, quvonchu g’amimga sherik,
Ko’nglim zulmatini yoritgan chiroq.
Bir siqim olovni qo’limga berib,
Umrimni kuydirgan firoqsiz, firoq.

hhura

Maryam
15.11.2011, 17:32
Ko’zyoshsiz, quvonchu g’amimga sherik,
Ko’nglim zulmatini yoritgan chiroq.
Bir siqim olovni qo’limga berib,
Umrimni kuydirgan firoqsiz, firoq.[/SIZE]

[/FONT]hhura




Zulfiya Ayani eslab...
Qani men kelganda kulib qarshilab,
Qo'shig'i mavjlanib bir daryo oqqan?
«Baxtim bormi deya», yakkash so'roqlab
Meni she'rga o'rab suqlanib boqqan?

O'rik gullariga to'nmaydi nega
Yelda hilpiratib jingala sochin?
Nega men keltirgan sho'x na'shidaga
Peshvoz chiqmaydi u yozib qulochin?

Qani o'sha kuychi, xayolchan yigit?
Nechun ko'zingda yosh, turib qolding lol.
Nechun qora libos, sochlaringda oq,
Nechun bu ko'klamda sen parishonhol?»

Qanday javob aytay, loldir tillarim,
Baridan tutdim-u, ketdim qoshingga.
U ham gaming bilan kezdi aftoda,
Boqib turolmayin qabring toshiga.

Alamdan tutoqib daraxtga ko'chdi,
Kurtakni uyg'otib so'yladi g'amnok.
Sening yoding bilan yelib beqaror,
Gullar g'unchasini etdi chok-chok.

Gul-u rayhonlarning taraldi atri,
Samoni qopladi mayin bir qo'shiq.
Bu qo'shiq naqadar oshno, yaqin,
Naqadar hayotbaxsh, otashga to'liq.

Bahorgi burkangan sen sevgan elda,
Ovozing yangradi jo'shqin zabardast.
O'lmagan ekansan, jonim, sen hayot,
Men ham hali sensiz olmadim nafas.

Alisher Asror
15.11.2011, 17:41
Qani avvalgi otash, ilhom baxsh etgan zavqlar,
Keling, keling, mushtoqman, bahorimning yillari.

Ildizdur daraxtning chin ko'rki asli ,
Tik tutgan, hayot baxsh etgan to'rt fasli,
Daraxtning gulimas ildiziga boq,
Ustidagi bezak, ildizda nasli.

(C)

Maryam
15.11.2011, 17:52
Ildizdur daraxtning chin ko'rki asli ,
Tik tutgan, hayot baxsh etgan to'rt fasli,
Daraxtning gulimas ildiziga boq,
Ustidagi bezak, ildizda nasli.

(C)

Usmon Nosirdan

Itoat et!
Agar sendan
Vatan rozi emas bo'lsa,
Yoril,chaqmoqqa aylan sen,
Yoril! Mayli, tamom o'lsam!

Alisher Asror
15.11.2011, 18:00
Yoril! Mayli, tamom o'lsam!

Мудом қисмат ҳоким,
ҳасрат бор , тун бор,

Висолга жудолиқ
деган якун бор.

Уммон уммон эмас,
кўздан оққан ёш,

Буни идрок этган
жигари хун бор...


(C)

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 18:07
Руҳан тушкунликдан руҳ ҳам чалажон,
Умид бор кўксимда, умидсиз, нимжон.
Ул хира ойнадек хотиралардан
Қачондир йўл топиб бораман, ишон..

Сўнг яна андиша, ..ўйга толаман,
Манзилинг билсайдим, сени кўрсайдим..
Бугун шаббодага сирдош бўламан,
Сен бор кўчаларда сарсон юрсайдим.

Сени борлигингни ўзи бир таскин,
Сени ҳаёлларинг борим, юпанчим.
Биз нечун ажралдик бунчалар кескин,
Сендан қолган шу ишқ овунчим, ганжим..

Кўнглим хасратингдан парча-парчадир,
Кошкийди севмасни севдириб бўлса?
Қалбим сен томонга очиқ дарчадир-
Нажот- СЕНДАЛИГИН сездириб бўлса?!..

..биз нечун ажралдик ИШҚҚА етмасдан?!!
(с)

Maryam
15.11.2011, 18:10
Кўнглим хасратингдан парча-парчадир,
Кошкийди севмасни севдириб бўлса?
Қалбим сен томонга очиқ дарчадир-
Нажот- СЕНДАЛИГИН сездириб бўлса?!..

..биз нечун ажралдик ИШҚҚА етмасдан?!!
(с)

Navoiy Hazratlaridan

Ne kun o'lg'ayki, nigorim kelgay,
Bog'i umrumda bahorim kelgay.

Umr bog'ida bahor uldurkim,
Sarvqad lolauzorim kelgay.

Il gado jonig'a o't tushkaykim,
Olg'ali sham'i mazorim kelgay.

Ko'yida itti ko'ngul, vah, qachon ul
Masti devonashiorim kelgay.

Qani maykim, chu ichib mast o'lsam,
Ko'kka tuz boqqali orim kelgay.

Ey Navoiy, tilamon huru pari,
Shoyad ul bazmda yorim kelgay.

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 18:34
Ey Navoiy, tilamon huru pari,
Shoyad ul bazmda yorim kelgay.

Йиғи келмайди сира,
Ғазабдан қақраган кўз.
Бу йўлларнинг яхидек
Лабимда қотибди сўз...

Қошлар, киприклар қирон -
Юраман хушсиз, ҳайрон.
Қорним оч, эсга келмас
Халтамдаги ғиштдек нон...

Куйган уйларда увлар
Қиш қуюни бетиним.
Танҳо кезаман. Йиғлар
Юрагимда ВАТАНИМ...

Ойбек

Maryam
15.11.2011, 18:41
M harfiga...Jadidlarimizni xotirlab, ruhi-poklari shod bo'lsin deb...Cho'lpondan

QALANDAR ISHQI

Muhabbatning saroyi keng ekan, yo'lni yo'qotdim-ku,
Asrlik tosh yanglig' bu xatarli yo'lda qotdim-ku.

Karashma dengizin ko'rdim, na nozlik to'lqini bordir,
Halokat bo'lg'usin bilmay, qulochni katta otdim-ku.

Ajab dunyo ekan bu ishq dunyosi,ayo do'stlar,
Bu dunyo deb, u dunyoni bahosiz pulga sotdim-ku.

Uning gulzorida bulbul o'qib qon ayladi bag'rim,
Ko'zimdan yoshni jo' aylab, alamlar ichra botdim-ku.

Qalandardek yurib dunyoni kezdim,topmayin yorni,
Yana kulbamga qayg'ular, alamlar birla qaytdim-ku.

Muhabbat osmonida go'zal Cho'lpon edim, do'stlar,
Quyoshning nuriga toqat qilolmay yerga botdim-ku.

Gulchehra Ibragimova
15.11.2011, 18:54
Узум йиғлар,
йиғлар буралиб,
йиғлайверар қишгача дилдан,
биллур каби мўлдир турланиб,
кузда дўнар олтин шингилга.
Поёни йўқ куз оғушида
қандай гўзал йиғлайди узум!
Шундай бўлар ҳақиқий йиғи.
кўриб қўйгин,
эй, ношуд кўзим!

Шавкат Раҳмон

Mahmud Jurat
15.11.2011, 21:15
эй, ношуд кўзим!

Майли тошлар отсин ортимдан ахлоқ,
Майли мени диндорлар есин,
Ўзим атай танлайман тошлоқ,
Ахир бунга етади эсим.

Майли, қўлларимда танга турмасин,
Майли бойлар атасин аҳмоқ.
Фақат ҳеч ким қонда юрмасин.
Хоҳишингиз мени синамоқ.

Мен ўзимни тинмай синаб юраман,
Ўтга сувга ураман ўзим.
Безовтаман, тонгда тураман,
Гуноҳларим тилайди тўзим.

“Буюк”ларга билиб қўл бермай қўйдим,
Энди ўзим “буюк”ман, нетай.
Мени алқар ҳар бир гуноҳим,
Орт олдимда куйлайди “ҳай, ҳай”.

Кимлар савоб йиғиб атай жаннатга
Қурбон қўйга миниб боради.
Менчи миниб гуноҳларимга,
Жаннатидай кўнглим яйради.
(С)

Maryam
15.11.2011, 21:41
I harfiga Navoiydan

ISTANGIZ
Istaganlar, bizni sahroi baloda istangiz,
Vodiyi hijron ila dashti fanoda istangiz.

Vomiqu, Farhodu Majnundeklar ul vodiy aro
Bo'lsalar paydo, meni ham ul aroda istangiz.

Yuz alarning ishqicha dardu, balou g'ussag'a
Tolib el boshig'a kelgan mojaroda istangiz.

Eyki, istarsiz savodul vajh fiddorayidin,
Boxabar bo'lmoq meni yuzi qaroda istangiz.

Ko'nglim ul zulf ichradur, zinhor ishqim sharhini
Istamang men telbada, ul mubtaloda istangiz.

Nuqta yanglig'kim, vafo uzra qilur kotib raqam,
Ishq o'tining dog'ini ahli vafoda istangiz.

Og'zi shavqidin Navoiy o'tti, oni istar el,
Yo adam dashtida, yo mulki fanoda istangiz.

Mahmud Jurat
16.11.2011, 01:39
Yo adam dashtida, yo mulki fanoda istangiz.

***
Замон кечар мисли ўқ,
Ҳар бир одам бир чечак.
Ўлганларга ўтмиш йўқ,
Тирикларга келажак.

Осмон тешар юлдузлар,
Ой бир хамир зувала.
Тупроқ излар бу кўзлар,
Гўдак айтади алла.

Ҳайратга ҳеч ўрин йўқ,
Тош қайнайди ҳиссиёт.
Яшашданку кўнгил тўқ,
Битсак бўлади баёт.

Тарих, майли бор нарса,
Келажак мавҳум ва ёт.
Иккиси ҳам хунаса,
Биргина бордир ҳаёт.

Келажакка интилма,
Тарихдан сенга жой йўқ.
Ҳечкимни илоҳ билма,
Ўтарсан сен ҳам бир ўқ.
(С)

Alisher Asror
16.11.2011, 09:12
Қайрилма қошларинг, қаро қошларинг,
Мени соғинтирган бало қошларинг,
Раҳм-шафқат билмас дили тошларинг...
Кел букун, бир бора , Сен, кўнглимни оч
Менинг айвонимга қўнгил қалдирғоч.

Қишу совуғимдан безибми - кетдинг
Юрагим, юрагим эзибми кетдинг,
Барибир севишим сезибми кетдинг
Кел букун, бир бора , Сен, кўнглимни оч
Менинг айвонимга қўнгил қалдирғоч.

Жудолиқ жонимдан ўтди нарига,
Яқинларим кетди тупроқ қаърига.
Қандоқ чидаш мумкин заҳмларига!?
Кел букун, бир бора, Сен , кўнглимни оч
Менинг айвонимга қўнгил қалдирғоч.

Мен сўзлай озгина меҳринг билан боқ,
Озгина яқин тут, бўл дўсти-ўртоқ,
Майли ундан кейин қанотингни қоқ...
Кел букун, бир бора , Сен, кўнглимни оч
Менинг айвонимга қўнгил қалдирғоч.

Чарҳ уриб осмонни кесиб учасан,
Гоҳ пастлаб, гоҳида кўкни қучасан...
Мен учун барибир ўша-ўшасан.
Кел букун, бир бора , Сен, кўнглимни оч
Менинг айвонимга қўнгил қалдирғоч.

Ғарибни йўқлаган савоб бўлармиш
Ғарибни йўқлаган тавоб бўлармиш
Келмасанг бир дили кабоб ўлармиш.
Бир бора кел букун , Сен, кўнглимни оч
Менинг айвонимга қўнгил қалдирғоч.
2010-йил, июн.

(C)

Nigora Umarova
16.11.2011, 09:32
...Менинг айвонимга қўнгил қалдирғоч.
2010-йил, июн.

(C)

Чархнинг мен кўрмаган жавру жафоси қолдиму?!
Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси қолдиму?!
Мени хор эттию қилди муддаийни парвариш,
Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму!
Мени ўлтурди жафою жавр бирла ул қуёш,
Эмди тиргузмоқ учун меҳру вафоси қолдиму?..

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Gulchehra Ibragimova
16.11.2011, 11:18
Umidim bor hayotdan hali,
Tugamagan ko`nglimda bardosh,
Kel, bir nafas orom ol, qalbim,
Uxla, qo`yib yor ko`ksiga bosh,
Umidim bor hayotdan hali.
Zora taqdir boshimiz silab,
Saodatga yor etsa bizni,
Tole bulbul ovozi bilan
Allalasa pok sevgimizni,
Talpinma ko`p, devona ko`ngil.


Sergey Yesenin

Maryam
16.11.2011, 14:31
Demak, L harifga ekan...

Lablaringkim hayf erur teng tutmoq oni qand ila,
Sindirur yuz qand bozorini shakkar xand ila.

Toki hayronmen senga nomus ila itmish ko'ngul,
Telba yanglig'kim, qochar el g'ofil o'lg'ach band ila.

Odam ul soatki jannat ichra avlodin ko'rar,
Ne quvong'ay dam-badam sen nozanin farzand ila.

Qo'y nasihat, zohido, o'tlug' damimdin vahm qil,
Telba it imkoni yo'qturkim, sog'alg'ay pand ila.

Hojatingni elga arz etmakka hojat bo'lmasun,
Xush chiqishsang lahzani bu zori hojatmand ila.

Lablaring hajrinda yur parkandkim bo'lmish ko'ngul,
La'l erur mahlul qon o'rnig'a har parkand ila.

Chun Navoiy ko'ngli sindi, emdi lutfing ne asig'?
Kim ushatsa shishani bitmas yana payvand ila.

Nigora Umarova
16.11.2011, 17:02
...Kim ushatsa shishani bitmas yana payvand ila.

Ahd qildim, ishq lafzin tilga mazkur etmayin,
Til nekim, xomam tilidin dog'i mastur etmayin.
Barcha elga fitna bo'lgan ko'zga maftun bo'lmayin,
Har kishi nazzora aylar yuzni manzur etmayin.
Ishq kufri birla taqvo xonaqohin buzmayin,
But xayolidin ko'ngul dayrini ma'mur etmayin...
Gar chiday olmay, ko'ngul bersam birovga nogahon,
Bori el ichra chiday olg'ancha mashhur etmayin.
Ishqu may anjomi chun hajr o'ldi, qo'y, ey shayxkim,
O'zni bu iqboldin kuch birla mahjur etmayin.
Zulm ila el desa jonini o't yoqma, eykim, shohsen,
Gar desang do'zax o'tig'a jonni mahrur etmayin.
Garchi ma'zur o'ldi ma'mur, ey Navoiy, o'zni men
Do'st ma'mur aylagan xidmatda ma'zur etmayin.

Masud Mahsudov
16.11.2011, 17:18
... Нигоҳингиз маъюс, қарашлар маҳзун,
Кўзингиз афсусдан ҳеч кўрмасин нам.
Бахтни чиндан туйиб яшашингиз чун,
Қалбим керак бўлса, олинг, фариштам.

Ғам нима, қайғу-ю, дарднинг барчасин,
Унутиб шодликка сингиб кетар дам,
Ҳис қилиб қовурғам битта парчасин,
Ёнимда тоабад бўлинг, фариштам.

Ҳаёт хаёлотдан ўзга тушунча;
Баъзида тотли ҳам, баъзан аччиқтаъм.
Қанча умр берса, тинмай ўшанча
Ойдек, осмонимда тўлинг, фариштам.

Оҳим кўкларгами бормоқда етиб?
Ёки ниятларим тоза, саришта...
Зулматларни кундек чароғон этиб,
Тунимда қуёшдек кулинг, фариштам.

Соғдек кўринсам-да, шу дилим хаста,
Фақат ташрифингиз жонимга малҳам.
Саҳарги шабнам ё ёмғирдек аста,
Келинг, кипригимга қўнинг, фариштам.

(с)

Nigora Umarova
16.11.2011, 17:29
...Келинг, кипригимга қўнинг, фариштам.

(с)

...Man' etib, ey muhtasib, har dam boshimg'a kelmagil,
Bo'lsa, naylay, mast bo'lmay, maskanim mayxonada.
G'ofilo, fikr aylag'il, uqboni rohat istasang,
Shodlig' ko'z tutmakim, bo'lmaydi mehnatxonada.
Manzilimni so'rma, ey mag'ruri mulki dastgoh,
Dahri sahroyi junun uy bo'lmag'ay devonada.
Bulbul aylar nolalar yolg'iz, dema, ey gul'uzor,
Chug'zdek qilg'ay Muqimiy ham navo vayronada

Masud Mahsudov
16.11.2011, 17:34
Alvon-alvon yuzlaringda holing yo’qdir,
So’zlamaysan tilingda ham boling yo’qdir,
Bu dunyoda seni mendek zoring yo’qdir,
Armonlarga to’lib-toshgan lolaginam,
Har bahorda yo’qlab turgin lolaginam.

Seni qo’msab necha oylab kutar ko’nglim
Saratonning olovidek yonar ko’nglim.
Keng dunyoga sig’may qonlar yutar ko’nglim
Ko’nglimga o’t sololgan bir donaginam,
Har bahorda yo’qlab turgin lolaginam.

Sho’r peshonam sho’r ekan-da, netay endi,
Qandoq qilib senga qo’lim tutay endi?
Ruxsat bergin men uyimga ketay endi,
Meni kutib ko’zi tolsa onaginam,
Men uchun ham yo’qlab turgin lolaginam.

Ko’rmoq bo’lsang ko’kragimda dilzorim bor,
O’zga uyni obod qilgan gulzorim bor,
Yuragimni tirnab yotgan ozorim bor,
Har bahorda yo’qlab turgin lolaginam
Unutmagin meni oltin lolaginam

(с) Шавкат Раҳмон

Nigora Umarova
16.11.2011, 17:50
...Unutmagin meni oltin lolaginam

(с) Шавкат Раҳмон

...Muddate bo'ldi-bu yo'lda istirohat yo'q,
Kashfdin xoliduram-nuri karomat menda yo'q,
Loladek qalbimda dog'im bor- farog'at menda yo'q,
Rozi dil izhor qilurg'a ahli suhbat menda yo'q,
Rangi zardi qahrabo bo'lgan kishidin dard so'rang.

Mashrabo, zulmatga g'arq bo'ldi meni obu gilim,
Bu sababdin tang keldi boraturg'on manzilim,
Har zamon, har lahzada, har soat parishondur dilim,
Izlasam, yonimda yo'q bir g'amgusori qobilim,
O'rtanib qolg'an, ado bo'lgan kishidan dard so'rang.

Masud Mahsudov
16.11.2011, 17:53
Gulim, shukr borligingiz chun,
Yaxshiyamki tanishmiz bizlar.
Ko’rgim keldi judayam bugun,
Shundan yurak bahona izlar.
On sanaydi yuragim zarbi,
Xayollarga g’arq bo’lar boshim.
Sog’inchlardan dilim sarg’ardi,
Egilmoqda metin bardoshim.
Ketmoqdaman ko’nglingiz tomon,
O’zgalar-u, o’zimdan kechib
Taskin izlab qolar ekan jon,
Xijron, degan sharobdan ichib.
Manzilgacha qancha bor – bilmam,
Bilganim shu – sabrim bitmaydi.
Atrofimda ko’plar jamuljam,
Faqat… sizga qo’lim yetmaydi...
Tushga o’xshab bormoqda hayot:
Yugursam-da, uzayar yo’llar.
Hamrohimga aylangan sabot,
Har kunimda o’tmoqda yillar...
Vaslingizni xudodan so’rab,
Duolardan topgum panohim.
“Ikkimizni baxtlarga o’rab,
Suyganlardan qilgin, ilohim...”

(c)

Nigora Umarova
16.11.2011, 18:13
...Suyganlardan qilgin, ilohim...”

(c)

...Men bo'lay ovvora to ishqimdin aylab guftugo'y,
Oti oning har kishi og'zima mazkur o'lmasun.
Jonima bedodu zulmin, yo rab, ul miqdor qil,
Kim, aning oshiqlig'i har kimga maqdur o'lmasun.
Men xud o'ldum, lek har oshiqki, bordur pokboz,
Navha tortib, motamim tutmoqda ma'zur o'lmasun.
Pand ila ko'nglum uyin qilma imorat, ey rafiq,
Bizni buzdi, hargiz ul, yo rabki, ma'mur o'lmasun.
Kechalar ul gul chekar ermish qadah, ey tong yeli,
Voqif o'l, holimni aytur chog'da maxmur o'lmasun.
Yor vaslig'a quvondim- qovdi ko'yidin meni,
Ey Navoiy, hech kishi davlatqa mag'rur o'lmasun

Maryam
16.11.2011, 20:36
N harfiga davom etamiz..

Ne ajabkim, mast bo`libman
Ko`zlaringga termilib,
Yetti iqlimda bu yanglig`
May yo`gu mayxona yo`q.
Ishq g`amin aytsam qalamga
Ich-etin kuydirdi ul,
Sevgidek o`t yo`q jahonda,
Men kabi so`zona yo`q.
Oq qog`ozim, senga Erkin
Ochdi pinhon ishqini,
Sen boru men bor, qalam bor
O`rtada begona yo`q

E. Vohidov

p.s...Alisher aka, davom etamiz...

мафтун
16.11.2011, 21:22
Qaro tunning bag’rida,
Yorug‘ xayol qanday xush:
Bu dunyoda bir qiz bor –
Yostig’ining yarmi bo’sh.

Qaro sochi – jamalak,
Qaro zulfi qayrilgan.
Uning guldek xayoli,
Shabnamlarga chayilgan.

Seni suyib xayolda,
Ko’cha kezar qiynalib.
Suratlarga tushar u,
Sening uchun jilmayib.

Yostiqlar ham ko’p ekan –
Baxmaldan qurog’i bor:
O’zga soch bo’yog’idan,
Qolgan hidi, dog’i bor.

Odamlar ham ko’p ekan –
Tun zulmati cho’kkan payt.
Yostig’ining yarmini
Band etadi xiyonat.

Bir momo bor qaydadir,
Yostiq unga dil ranji –
Ochilmagan tunlardan,
Meros qolgan paranji...

Lekin, bag’rim, o’ksima,
Sen kuylayver xushnavo.
Bu dunyoda bir qiz bor –
Xayollari musaffo.

Paxta emas, par emas,
Mehrdandir bolishi.
Sen kechalar tinglagin,
Uning nafas olishin.

Bo’sh o’rningda pok yostiq,
Go’yo, kelgin, qani, deb.
Chorlar safarga tayyor,
Kemaning yelkanidek.

Mana, bo’sh uy, bo’sh stol,
Oppoq qog’oz, men yakka.
Sen shubhangni qo’y, aqlim,
Izn bergin yurakka.

Yurak, tovushga aylan,
Yurak, ishon, chorla, jo’sh.
Bu dunyoda bir qiz bor –
Yostig’ining yarmi bo’sh.

Mirzo Kenchabek

Maryam
16.11.2011, 21:33
H harfiga

Zulfiya Ayadan


Hayot kitobimni bexos varaqlab,
Men o‘tgan umrga achinmay qo‘ydim.
Tabassum o‘rnida kuldim charaqlab.
Suyish kerak bo‘lsa - telbacha suydim.

Kiyganim ipakmi, chitmi yo kimxob,
Yurak boyligidan qilmabman parvo.
Meni og‘ushlagan hayot naq oftob,
Yangi qo‘shiq talab unda har saboq.

Men o‘tgan umrga achinmay qo‘ydim,
Hech kimda ko‘rmayin umrimga o‘xshash:
Suydim,
Erkalandim,
Ayrildim,
Kuydim,
Izzat nima - bildim.
Shu-da bir yashash!..

Maryam
16.11.2011, 22:12
Yurak, tovushga aylan,
Yurak, ishon, chorla, jo’sh.
Bu dunyoda bir qiz bor –
Yostig’ining yarmi bo’sh.

Mirzo Kenchabek


Sh, harfiga ekan, uzr hammadan, men h harfiga yozib yuboribman


Zulfiya Ayadan

SOG’INIB

Shu kunlarda bahorga zorman,
Navjuvonlik o‘ti tanda yo‘q.
Kuz singari za’far ruxsorman,
Mevalar ham shoxlardan uzuq.

Shu kunlarda bahorga zorman,
Tanxastalik ezadi ruhim.
Tanho emas, qatorda borman,
Yana neni izlaydi suqim?

Shu kunlarda bahorga zorman,
Shaffof, yorqin kuy tilar ko‘ngul.
Yaxshiyamki, qalamga yorman,
So‘zlab turar bor dilimni ul.

Shu kunlarda bahorga zorman,
O’z bahorim kabi bemisol.
Bahor qaytmas, yonuvchi qorman,
Yo no‘noq qo‘l butagan nihol.

Shu kunlarda bahorga zorman..

Gulchehra Ibragimova
17.11.2011, 09:53
Наҳот ишқ, қисмати бунча бераҳм,
Бунчалар буюксан вафо шеваси.
Сенгадир ҳурматим, сенга шарафим,
Қаҳрамон жангчининг содиқ, беваси.

Сиз-чи эй, садоқат сатридан нолиб,
Надомат комида колганлар айтинг.
Ўзини минг битта бозордан олиб,
Минг битта бозорга солганлар, айтинг.

Шу чўлпон кўзларнинг буюк ҳурмати,
Шу ақиқ, лабларнинг рост сўзи дея,
Сўйланг-чи, вафонинг надир қиммати,
Сиз ҳам кутганмисиз бирор сония?!

А.Орипов

Mahmud Jurat
17.11.2011, 11:27
Сиз ҳам кутганмисиз бирор сония?!

* * *
Яшил мавжудотдан бир кўйлак кийиб
Араб саҳросига салом бераман.
Шу етмиш ёшимда балким мункайиб,
Кимгадир - намуна, кимга - қаҳрамон.

Синчил саҳройидай оламга қараб,
Ҳар бир барг дардини билиб оламан.
Минг бор бош урсам ҳам бўлмайман араб,
Шиддатли туркийман, шундай қоламан.

Авлод аждодларим суянган сўзга,
Эзгу Авестони дунё тан олган.
Яҳудий чўнтагин тўлдирган танга,
Аслида садақа, бизлардан қолган.

Ўйчан чўнтагимни ковладим ҳайрон,
Ундан чиқиб келди минг бир латифа.
Туркийда сўйларман ҳам охир замон,
Арабнинг Оллоси бўлмасин хафа.

Худо, Тангри, Оллоҳ ягона дерлар,
Аслида мен ҳамку эмасман Халлож.
Мен туркий, дунёга етган хабарлар,
Туркийлик Тангридан берилган илож.
(С)

Maryam
17.11.2011, 11:35
Худо, Тангри, Оллоҳ ягона дерлар,
Аслида мен ҳамку эмасман Халлож.
Мен туркий, дунёга етган хабарлар,
Туркийлик Тангридан берилган илож.
(С)

Jong’a chun dermen: «Ne erdi o’lmakim kayfiyati?»
Derki: «Bois bo’ldi jism ichra marazning shiddati».

Jismdin so’rsamki: «Bu za’fingg’a ne erdi sabab?»
Der: «Anga bo’ldi sabab o’tluq bag’irning hirqati».

Chun bag’irdin so’rdum, aytur: «Andin o’t tushti manga
Kim, ko’ngulga shu’la soldi ishq barqi ofati».

Ko’ngluma qilsam g’azab, ayturki: «Ko’zdindur gunah,
Ko’rmayin ul tushmadi bizga bu ishning tuhmati».

Ko’zga chun dermenki: «Ey, tardomani yuzi qaro,
Sendin o’lmish telba ko’nglumning baloyu vahshati».

Yig’lab aytur ko’zki: «Yo’q erdi manga ham ixtiyor
Ki, ko’rundi nogahon ul sho’xi mahvash tal’ati».

Ey Navoiy, barcha o’z uzrin dedi, o’lguncha kuy
Kim, sanga ishq o’ti-o’q ermish azalning qismati.

Mahmud Jurat
17.11.2011, 12:43
Kim, sanga ishq o’ti-o’q ermish azalning qismati.

* * *

Илм истаб айладим шитоб,
Чўққиларга интилиб ўтдим.
Шафқат билмай қиларди итоб,
Соҳир ҳаёт мен эса мужрим.

Тонг саҳарми ёки эрта кеч,
Титкиладим тинмайин шу тоб,
Учратмадим бу жаҳонда ҳеч,
Луғатлардан яхшироқ китоб.
(С)

Maryam
17.11.2011, 12:53
Тонг саҳарми ёки эрта кеч,
Титкиладим тинмайин шу тоб,
Учратмадим бу жаҳонда ҳеч,
Луғатлардан яхшироқ китоб.
(С)


Usmon Nosirdan

BAG’ISHLOV
(«Naxshon» dostonidan)

Boglarga namozgar
Salqini tushdi,
Gullar nam bargini
Qayirdi asta.
Oftob ham suv ichar
Tog‘lardan pastda,
Loladek qip-qizil
O’t shafaq o‘chdi.

Ko‘z tutdim
Ko‘zlarim nigaron bo‘ldi;
O, dilbar,
Simbarim, yuzlari qirmiz.
Kiprigi ko‘ksiga
Soya solgan qiz,
Ko‘z tutdim,
Yuragim to‘la qon bo‘ldi.

Shabboda bolariday
Gulzor uzra sho‘x Oy fonarini
Yokdi - qiz oqshom, Yasha!
Sen kelding,
Sevgilim, Naxshon,
Suv qizi - suvsarim,
Kipriklari o‘q.
Sen kelding,
Ko‘nglimga suv kabi okding.

Sen kelding -
Ruhimda yashash boshlandi,
Sevinchdan ko‘zlarim
Behol yoshlandi.
Sen kelding,
She’rimga chechaklar takding.
Sen kelding,
Va’daga vafodor malak,
Oppoq qo‘lingnimi
Siypalab o‘pay?
Qora sochingnimi
Siypalab o‘ray?
Va’da etayinmi,
Senga deb falak?

Arzirdi
Falakni etsam hadya,
Afsus...
Fazo menga hali qul emas,
Mayli... borimni
Aylay armug‘on.
Garchi u
Ajoyib, asl gul emas,
Naxshon, ey yoshligam,
Sevgalim, ma, ol!

Ishqimning eng oliy
Tuhfasi she’rim.
O’qi!
Lablaringdan to‘yib emgani,
She’rimga berkindi
Ataylab mehrim.

Gulchehra Ibragimova
17.11.2011, 13:36
,
She’rimga berkindi
Ataylab mehrim.

Men sirsiz hech nima qilolmayman,rost,
She'rlar meni biroz fosh qilar xolos,
Deylik,gul ko'kargan chuqur zaminda
Qolgan narsalarni ochgani kabi,
Yoki boshimizda suzgan oq bulut
Ochganday biz yetmas teranliklarni.
Men sirsiz hech nima qila olmayman.
Ko'nglimda yillar va yillardan buyon
Bir pinhona qayg'u boshpana topgan.
Ko'nglimni ochaman xuddi Yer kabi
Gullar va o'tlarning isyoni bilan.
Odamlar dil uyim ayvoniga to
Kirarlar - yo'l qo'yib beraman o'zim,
Lekin mehrobiga yo'l yo'q - hech qachon.


Desanka Maksimovich

Maryam
17.11.2011, 13:44
Kirarlar - yo'l qo'yib beraman o'zim,
Lekin mehrobiga yo'l yo'q - hech qachon.


Desanka Maksimovich

Cho'lpondan


Nafrat o‘lkasidan hijrat qilganman,
Ulfat diyoriga maskan qurganman,
Yuzimni o‘t emas, gulga burganman,
Samoviy zavqlarga to‘lib turganman
Bulbullar sevgini maqtagan damda!

мафтун
17.11.2011, 14:21
Samoviy zavqlarga to‘lib turganman
Bulbullar sevgini maqtagan damda!


Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан...

Мирзо Кенжабек

Mahmud Jurat
17.11.2011, 15:42
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан...



***
Негадир чайқалиб қулади осмон,
Хаёл оғушидан чиқди бир фарёд,
Тиз чўкиб Тангрига қилди қасамёд,
“Сен айбдор эмассан, эмассан замон.

Узилган лоладай эгилди бошим, -
Лаблар пичирлади сирли бир оят, -
Оллоҳим ато эт сен бир ҳидоят,
Барқ уриб қайтадан чиқсин қуёшим.”

Ҳижронли ошиқнинг бу оҳи эди,
Наҳот азоблари чин барҳам еди,
Энди у висолга қўяди қадам.

Қанийди илтижо қабул бўлсайди,
Яголар ажалсиз шу дам ўлсайди,
Умидвор, умидвор яшайди одам.
(С)

Gulchehra Ibragimova
17.11.2011, 17:30
Умидвор, умидвор яшайди одам.


Man yururman eldan elga,
Do`st so`rarman tildan tilga.
G`urbatda holim kim bilar,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.


Majnun bo`lubon yururman,
U yorni tushda ko`rurman.
Uyg`onib malul bo`lurman,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.


Rangim sariq, ko`zlarim yosh,
Bag`rim pora, jigarim tosh.
Holim bilgan dardli qardosh,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

YUNUS EMRO

Maryam
17.11.2011, 17:37
Bag`rim pora, jigarim tosh.
Holim bilgan dardli qardosh,
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

[/SIZE][/FONT]YUNUS EMRO


...Ishon, bunda seni doimo
Esga solar chiroyli tunlar,
Sho‘x yulduzlar, salqin saharlar,
Esga solar baxtiyor kunlar.

Toleimning oshinosi sen,
Sen sevgimning ko‘kargan bog‘i.
Sening bilan birga iqbolim,
Ishonchimning sen vafo tog‘i.

Meni qurshar salqin bir havo,
Suv ustidan tun quyuladi.
Shunda qancha-qancha gaplarni
Esga solib oy ham to‘ladi.

Kecha jim-jit, yolg‘iz to‘lqinlar
Pishqiradi bilmay tinimni.
Hiylagar oy, sehrgar dilbar,
Solib qo‘yding yodimga kimni?...

H.Olimjon

Gulchehra Ibragimova
17.11.2011, 18:55
Solib qo‘yding yodimga kimni?...




Ishongan tog‘ing ketdimi?
Yo nomu oring bitdimi?
G‘urbatda yoring qoldimi?
Nechun yig‘larsan bulbul, hey…

Gulistonlarda yayrarding,
Toza gullarni bo‘ylarding,
Ajib xonishlar aylarding,
Nechun yig‘larsan bulbul, hey…

Uyqudan ko‘zim uyg‘ondi,
Uyg‘ondi, qonga bo‘yondi,
Yondi, bu yuragim yondi,
Nechun yig‘larsan bulbul, hey…

Ne bo‘ldi, Yunusga ne bo‘ldi?
Daryoi ishqqa g‘arq bo‘ldi,
Yana bahoriston bo‘ldi,
Nechun yig‘larsan bulbul, hey…

YUNUS EMRO

Mahmud Jurat
17.11.2011, 19:12
Kel, ko`r, mani ishq nayladi.

***
Ишқ уфуриб турган юрагимни қўлимга олиб,
Ой музи парчасидан совуқ кафтга қўйдим.
"Бу нима", деган савол бўкириб турар эди унинг кўзида.
Сувни сув, ўтни ўт, лолани гул деб тушунтирмайдилар.
Мен ҳам, бу юрак, демадим.
Юрагим питирлаб жон берди унинг қўлида.

(О. Ж)

Maryam
18.11.2011, 15:51
Мен ҳам, бу юрак, демадим.
Юрагим питирлаб жон берди унинг қўлида.

(О. Ж)

ESHIT ARZIMNI, EY DILBAR

Azaldan to abad ko’nglum qutulmas ishq balosidin,
Yurokim rahnalar bo’ldi, bu ishqning mojarosidin.

Xayolimda sening vasling, topolmasman, meni hayron,
Magar vaslingga yetsam piri komilning duosidin.

Eshit arzimni, ey dilbar, yurak-bag’rim kabob o’ldi,
Raqiblar shodmon bo’ldi nigorimning jafosidin.

Sanam, sensiz bu dunyoda tiriklik qilmog’im mushkul,
Kel, ey ko’ngul, kecholi bu tiriklikning baqosidin.

Sanam, ishqing o’ti oxir meni bexonumon etti,
Kuyarman dam-badam tinmay bu dardi bedavosidin.

Xarob o’ldi mening ko’nglum, kishim yo’qturki, roz aytsam,
So’ngoklar raxnalar bo’ldi dilimning ohi bosidin.

Seni ishqing bila yig’lab, agar mahsharda oh ursam,
Kuyarlar mo’minu kofir bu Mashrabning navosidin.

Alisher Asror
18.11.2011, 16:22
Seni ishqing bila yig’lab, agar mahsharda oh ursam,
Kuyarlar mo’minu kofir bu Mashrabning navosidin.


Nihoniyga necha ahdu vafolar bog'lagan erdi,
Degil, ko'p qilmasun ahdini yolg'on, bir kelib ketsun.

Maryam
18.11.2011, 16:40
Nihoniyga necha ahdu vafolar bog'lagan erdi,
Degil, ko'p qilmasun ahdini yolg'on, bir kelib ketsun.

Ne g'urbatlarni chektim charx bebunyod dastingdin,
Mudom motamda qoldim, bo'lmadim dilshod dastingdin,
Tamomi xonumonim bo'ldi chun barbod dastingdin,
Qafasdin bo'lmadimki qumridek ozod dastingdin,
Hamma obod bol'di, bo'lmadim obod dastingdin
Ki men har qayga borsam, dod etarman, dod dastingdin.

Dilimning quvvati, ruhi ravonimdin ayirdilar,
Ko'zimning oqi yanglig' mehribonimdin ayirdilar,
Azizim, hamdamim, oromijonimdin ayirdilar,
Jahon gulzorida ul gulistonimdin ayirdilar,
Hama obod bol'di, bo'lmadim obod dastingdin
Ki men har qayga borsam, dod etarman, dod dastingdin.

Mashrab

Alisher Asror
18.11.2011, 22:26
Hama obod bol'di, bo'lmadim obod dastingdin
Ki men har qayga borsam, dod etarman, dod dastingdin.

Nargizchehra oromijon, ko'zlaringni yashirma,
Senga jonim bo'sin qurbon, ko'zlaringni yashirma.

Hamza

мафтун
18.11.2011, 23:44
Адолат деб ўлдим заҳархандадан,
Сас чиқди мен бошим қўйган кундадан:
Мавҳумни ахтариб хор бўлган эй зот,
Адолат тиланма ҳаргиз бандадан!

М. Кенжабек

Maryam
19.11.2011, 11:17
Demak, n harfiga...ekan...


...Nechuk toqat qilay, do’stlar, bu dard ila bo’lub hayron,
G’amim boshqa, alam boshqa, yuragimni fig’on o’rtar.

Meni bexonumon tinmay kuyub har dam firoqingda,
“Nigoro!” deb oting aytsamki, shavqingdin zabon o’rtar.

Qayu til birla, ey jono, sening vasfing bayon aylay,
Tilim lolu ko’zum giryon, so’ngaklarni nihon o’rtar.

Na qattig’ kun ekan, dilbar, visolingdin judo bo’lmoq,
Mening ohim o’tig’a bul zaminu osmon o’rtar.

Yurakda dardu g’am qat-qatki, menda qolmadi toqat,
Agar bu zarrasin bul vaqt desam, ishqi bayon o’rtar.

Bu dard ila xarob o’ldum, kelib holimni so’rmassan,
Unum chiqsa yurakdin, bu tanu jon, ustixon o’rtar.

Bu Mashrab dardini, jonoki, hech kim boshig’a solma,
Agar mahsharda oh ursam, bihishti jovidon o’rtar.

Alisher Asror
19.11.2011, 12:22
Roviylar ne uchun? Haq va Haqiqat!
Asirlik zanjirin parchalab tashla.
Vujudingni yoqsin alamli fikrat,
Ayon haqiqatga , haq yo'lga boshla.

Fursat o'tmakdadir. Vaqt bu - beamon,
Omonat dunyoda omonat odam -
Vijdon shevasi bor, mehrobi iymon -
Asl insonlarni chorlaydi bu dam.

Falakka sanchilib qolgan ko'zim bor,
Olovlar, chamanlar ichra o'zim bor.

Rauf Parfi

Maryam
19.11.2011, 12:47
Falakka sanchilib qolgan ko'zim bor,
Olovlar, chamanlar ichra o'zim bor.

Rauf Parfi


Usmon Azimdan R harifga she'r....


Rashk, g‘iybatning to‘lqinlarida
Kema misol chayqaldi xonam.
Endi bizlar hech uchrashmaymiz...
Xayr!

Tong otadi,
Sen yo‘q.
Kun botadi,
Sen yo‘q.

Stolimda sen yozgan xatlar,
Devordagi suratdan ham sen
Mehr bilan boqib turibsan.
Derazadan ko‘ringan osmon

Parchasiga shodmon boqardik,
Yulduzlari kulganida ham,
Oy shafaqqa to‘lganida ham...
Xonam, o‘zim, bu ulkan olam
Sendan qolgan g‘amgin xotira.

Tong otadi,
Sen yo‘q.
Kun botadi,
Sen yo‘q.

Uzoqlarda bepoyon yo‘lda
Yig‘lab ketib bormoqdasan sen,
Oyoqlaring tagidagi yer
To‘lqin otar monandi dengiz.
Oq chorlog‘im, uchib charchading –
Yiqilasan daqiqadan so‘ng,
Yiqilasan, to‘lqinlar yutar...

Tong otadi,
Sen yo‘q.
Kun botadi,
Sen yo‘q.

Chidab bo‘lmaydi.
Endi mendan ketdi ixtiyor!
Yuragimni qo‘yib kaftimga
Shivirlayman besabr, takror:
Qiblanamom, yo‘l ko‘rsat menga!

Alisher Asror
19.11.2011, 15:32
Alminnatulillo, yana ko'rdim yuzingizni,
Eshitdi quloq duru adandek so'zingizni.
Oyning na qora qoshi boru, na qora ko'zi,
O'hshatmag'ayman ul falakiga o'zingizni,
Ortiq yaratibdur hammadan yulduzingizni.

Atoiydan bo'lsa kerak, bolaligimda Ayamdan eshitganman

Maryam
19.11.2011, 15:51
I ga...

Ishq o'tiga o'rtanib, devona bo'lgan o'zginam,
Kuya-kuya kul bo'lib, biryona bo'lgan o'zginam.

Oshiqi diydorman, ey yor, bilmassan magar,
Mansuri Xallojdek dorga osilgan o'zginam.

Kuya-kuya kul bo'lib, dunyodin o'tkan bormikin,
Ishq yo'lida ming o'lib, ming bor tirilgan o'zginam.

Chok siynamni qilib mahsharda aylarman fig'on,
Ul kuni diydor deb mahsharni buzgan o'zginam.

Ul sirot al- mustaqim oldida barcha yig'lashur,
Ishqni rahbar qilibon andin o'tkan o'zginam.

Mashrab

Alisher Asror
19.11.2011, 16:56
Ishqni rahbar qilibon andin o'tkan o'zginam.

Mayli deyman, toshmi o`sha oynaga boq,
Mayli, rashkim sindiraman hammaga yoq,
Yonib turgin ko`z – ko`zlarga tushgani chog`,
Shunda sevay, qayta –qayta, bir o`zingni!

Bir kun kelib cho`p tutqizsa qo`lga dayr,
Kunim bitib yakunlanib qolsa sayr,
Shunda senga termulsamu demay xayr,
Faqat sevsam, qayta –qayta, bir o`zingni!


(C)

Maryam
19.11.2011, 18:21
Bir kun kelib cho`p tutqizsa qo`lga dayr,
Kunim bitib yakunlanib qolsa sayr,
Shunda senga termulsamu demay xayr,
Faqat sevsam, qayta –qayta, bir o`zingni!


(C)

I ga So'fi Olloyordan

...Ilkima bersang asoyi himmat, og'zima sano,
Ko'ngluma ishq otashin solsang, ko'zum yosh aylasang.

Bor umidim: gardi isyonimni yuvg'ay obi afv,
Harna yo'qdur chorasi qora tosh aylasang.

Chehrai jurmimni yopg'il pardai ismat bilan,
Onda mushkuldur gunohim xalq aro fosh aylasang.

мафтун
19.11.2011, 19:52
Гуллар оқшом чоғида, ўйга толар эмишлар,
Қуёш ботган тарафга, қараб қолар эмишлар.

Сўнг барчаси субҳидам, сал ийманиб, нозланиб,
Қуёшни кутар эмиш, шарқ томонга юзланиб.

Фақатгина атиргул, соғинч доғлаб кўксини,
Қуёши кетган йўлдан олмас эмиш кўзини.

Терс томондан кун чиққач, тўлиб шабнам – кўзёшга,
Ҳайрату араз билан қайрилармиш қуёшга.

...Мен бир – сафар одами, йўлда кечар ҳаётим.
Гулим, дилда ёнади бир илтижо, бир додим.

Бу дунёда йўл кўпдир, Гулим, умрим – хаёлдан:
Гоҳи жанубга ботиб, чиқадирман шимолдан.

Атиргулим – севгилим, мен қайларда елмайин,
Кетиб қайси кўчадан, қайси йўлдан келмайин.

Кўзларингни қадаб қол қуёш янглиғ дилимга,
Келгунимча қараб қол, жўнаб кетган йўлимга!..


Мирзо Кенжабек

Mahmud Jurat
19.11.2011, 23:50
Келгунимча қараб қол, жўнаб кетган йўлимга!..

* * *
Аждодим шумерлар қуёш фарзанди,
Турнинг авлодиман боболар машҳур,
Шу тупроқ, шу ерда яшаб келдик ҳур,
Фақат биз қуёшга асил арзанда.

Еру кўк осмоним туркнинг маскани,
Унинг қудратига андилар ҳайрон,
Бизга ҳавас билан қарайди жаҳон,
Тикла машҳурлигинг туркнинг аскари.

Бугун кун жаҳонда сиёсат базми,
Ҳар кимга ўзининг қондоши нозли,
Мана шу дунёда энг азиз ҳилқат.

Кўкмисан, оқмисан, аждодингку бир,
Сен буюк вакилсан, дунёйи кабир,
Бирикган ютади шулдир ҳақиқат.
(С)

Maryam
20.11.2011, 12:03
Кўкмисан, оқмисан, аждодингку бир,
Сен буюк вакилсан, дунёйи кабир,
Бирикган ютади шулдир ҳақиқат.
(С)

demak, T ga...

Telba Mashrab, qilmag'il sirringni zohidga ayyon,
Aytib-aytib yig'laysan, oshiqi zor oldida.

Alisher Asror
20.11.2011, 19:38
Aytib-aytib yig'laysan, oshiqi zor oldida.

Armon – uka, kuyunma ,
Nayrang kulib boryapdi.
Hiyonat sen suyunma ,
Tong ham otib qolyapdi.

Nima bo`lsa U shohid ,
Korib-bilib turadi.
Shubhangiz bormi yohud,
Kulgan oxir kuladi.

Muhabbat kel jigarim,
Jindekkina dardim bor.
Bir gul edi suyganim,
Bilsang unda o`zga yor.

Nima bo`lsa U shohid ,
Korib-bilib turadi.
Shubhangiz bormi yohud,
Kulgan oxir kuladi.

To`kilib ketdi qadrim…
Do`st deb yukingan edim,
Ortimda bor qoyam deb,
biroz chekingan edim…

Nima bo`lsa U shohid ,
Korib-bilib turadi.
Shubhangiz bormi yohud,
Kulgan oxir kuladi.

Aldashar yaqin olib,
Yolg`on - shirin, yolg`on...rost.
Foydani ichga solib,
Gunohni bo`yningga os!

Nima bo`lsa U shohid ,
Korib-bilib turadi.
Shubhangiz bormi yohud,
Kulgan oxir kuladi.

Armon - uka...


(C)

мафтун
20.11.2011, 22:36
Armon - uka...

Ayriliqni o‘ylasam,
Tomirimda muzlar qon.
Ko‘zlaring haqqi qasam,
Sensiz kun yo‘q, Qizlarxon.

Ichganim qasam ekan,
Quchganim tizzam ekan.
Qizlarxonning ko‘nglini
Koshki, bilmasam ekan.

Sovg‘a qilgan ro‘molin
O‘ramayman, debdi u.
Ko‘rishganda ahvolin
So‘ramayman, debdi u.

Qizim hali yosh-ku, deb
Otasi qo‘ymas ekan.
Balog‘atni, yaxshilar,
Yashirib bo‘lmas ekan.

Har bir bosgan iziga
Ta’na qilib o‘tadi.
Ro‘molini yuziga
Pana qilib o‘tadi.

Ayriliqni o‘ylasam,
Tomirimda muzlar qon.
Ko‘zlaring haqqi qasam,
Sensiz kun yo‘q, Qizlarxon.

Holvasidan totganman,
Sumalak yalamayman.
Qizlarxonni topganman,
Boshqaga qaramayman.

Birga bog‘ kezsak ekan,
Nok uzib esak ekan.
Sevgi yo‘q, deb aytganning
Og‘ziga kesak ekan!


Iqbol Mirzo

Maryam
21.11.2011, 00:07
Demak,N harfiga..Zulfiya ayadan

...
Nahot shuncha mas’um, shuncha pok
Sevishmoqda alam bor shuncha?
Bardosh bermas iroda, idrok,
Tamoman lol aql, tushuncha.

Tog’day bor deb bilgan yuragim
Qush boshicha qolmadi chog’i?
G’amni yengarman deganim sarim
Yana ortar alami, dog’i.

Erib ketmagandim sevgingdan,
Bo’lmaslik-chun baxtingdan judo,
Birga qolish uchun sen bilan
Kuyaman-u, bo’lmayman ado.

Gulchehra Ibragimova
21.11.2011, 09:29
Kuyaman-u, bo’lmayman ado.


Ошиқман, насиҳат ҳам панд чикора,

Заҳри ишқ қошида – бол-қанд чикора?

Кишанбанд айланг дер ғофил оломон

Девона дил учун минг банд чикора?

Жалолиддин Румий

Maryam
21.11.2011, 11:25
A ga...Mashrabdan..

Ajab majnun erurman, dasht ila sahrog’a sig’mamdur,
Dilim daryoyi nurdur, mavj urub dunyog’a sig’mamdur.

Shariat ham, tariqat ham, haqiqat mendadur mavjud,
Chu sultoni azaldurmanki, arshi a’log’a sig’mamdur.

Xaliloso bu yo’lda otashi Namrud – me’rojim,
Hamon durri haqiqatmanki, har dunyoga sig’mamdur.

Rizo mulkidaman, halqumni tuttum tig’I Akbarga,
Bu yo’lda siynai poki Zabunullog’a sig’mamdur.

Agarchande ziyorat qilmadim men Ka’bayi zohir,
Tariqat hojisidurmanki, Baytulloga sig’mamdur.

Gahi bo’ldum faqiru, gohi shohu, gah gadodurman,
Ajab devonaman, fardoki mahshargohg’a sig’mamdur.

Maqomi hayrat ichra gohi xudman, gohi bexudman,
Junun bozorida mastmanki, istig’nog’a sig’mamdur.

Gah o’rus, gohi cherkas, gohi mo’min, gohi tarsoman,
Ne kavnayni miyoni lou illollog’a sig’mamdur.

Mudom miskin erurman chun g’uloming – Mashrabingdurman,
Meni bechora bu dunyo bilan uqbog’a sig’mamdur.

albatros
21.11.2011, 14:47
Meni bechora bu dunyo bilan uqbog’a sig’mamdur

Rost so'zlashni o'zingga qil sen hamroh,
Lek yolg'onni rost dema og'ir gunoh.
Hatto shod etmoqqa ishlatsang yolg'on,
Kechirmagay, bu ishingni bil Olloh.

(c)

Maryam
21.11.2011, 15:08
Hamid Olimjondan...H harfiga...

...Husn balosiga kim etdi duchor?
Holbuki, busiz ham qanchalar alam,
Holbuki, busiz ham qizning boshida
So'ngsiz musibatlar,dunyo-dunyo g'am.

Holbuki, busiz ham qiynalardi jon,
Busiz ham yеtardi falokat, azob,
Faqat go'zal emas, hatto xunuk qiz
Ko'z ochib ko'rardi yolg'iz iztirob.

Orzung bor kuylashga, lеkin qalbingdan
Tarqalar bir ma'yus va g'amgin sazo.
Qo'yningda bir quchoq oq va nafis gul,
Lеkin ruhing to'la motam va azo.

Shundayin latofat, shu oq ko'krakka
Nahot munosibdir shu g'amgin libos.
Onang shuning uchun suyunganmidi -
Nahotki, shu sifat go'zallikna xos.


Hali sеvishmoqdan shumidir ma'no?
Faqat azob bordir qismatda, nahot?
Nahotki, sеvgiga shudir tamanno?
Nahot go'zal uchun faqat, faqat dod!..

Gulchehra Ibragimova
21.11.2011, 15:18
Nahot go'zal uchun faqat, faqat dod!..


Дарвешман - гадою шоҳнинг фарқи йўқ,

Дарвешман - офтобу моҳнинг фарқи йўқ.

Аҳли дил билан гумроҳнинг фарқи йўқ,

Қувончу ғам-кулфат, оҳнинг фарқи йўқ!


Паҳлавон Маҳмуд

albatros
21.11.2011, 15:25
Қувончу ғам-кулфат, оҳнинг фарқи йўқ!


Qilg'usi har ishda miyor bo'lsa gar,
Hattoki malhamdir bemorga zahar.
Boriga shukr qil, ko'pni ko'zlama,
Keltirur falokat oltin-u gavhar.

(c)

Maryam
21.11.2011, 16:05
R harfiga Mashrabdan....

...Riyozatsiz bo’lay desang, tanim ozod yuray desang,
Jahonni sayr etay desang, qalandar bo’l, qalandar bo’l.

Razolat kuyduray desang, zalolat o’lduray desang,
Hammasin supuray desang, qalandar bo’l, qalandar bo’l.

Bu taqvodin kechay desang, xonaqohdin qochay desang,
Haqiqatni ochay desang, qalandar bo’l, qalandar bo’l.

gofurov
21.11.2011, 16:22
qalandar bo’l.

Лола менинг аждодим, гулбоғларга сиғмайди,
Булбуллар макон этган хуш чоғларга сиғмайди.

Мажнунтоллар май ичиб тўлғонади маст-аласт,
Қизғонарми соҳиллар, қирғоқларга сиғмайди?

Кўзларимнинг уфқида унар алвон лолалар,
У ишқ нима билмаган қабоғларга сиғмайди.

Бир куни қуёш ботиб улар оқмоқ истаса,
Бағри кенг дарё керак, ирмоқларга сиғмайди.

Лолаларга айлангум, менга гулу боғлар хайф,
Менинг дардим дол бўлган сўроқларга сиғмайди.

Ў.Холдорова

Gulchehra Ibragimova
21.11.2011, 16:32
Лолаларга айлангум, менга гулу боғлар хайф,
Менинг дардим дол бўлган сўроқларга сиғмайди.



Ишқингда гар ғамим фаровон бўлгай,

Юз бора, минг бора гар чандон бўлгай,

Минг ғаминг мардона енгарман ёҳуд

Дарди ишқинг аро жон қурбон бўлгай.

Камолиддин Исмойил

Maryam
21.11.2011, 17:36
Ишқингда гар ғамим фаровон бўлгай,

Юз бора, минг бора гар чандон бўлгай,

Минг ғаминг мардона енгарман ёҳуд

Дарди ишқинг аро жон қурбон бўлгай.

Камолиддин Исмойил

Oybekdan

Yig'i kelmaydi sira,
G'azabdan qaqragan ko'z.
Bu yo'llarning yaxidan
Labimda qotipti so'z.

Qoshlar, kipriklar qirov,
Yuraman hushsiz, hayron.
Qornim och, esga kelmas
Xaltamdagi g'ishtdek non.

Kuygan uylarda uvlar
Qish quyuni betinim.
Tanho kezaman.Yig'lar
Yuragimda Vatanim.

Gulchehra Ibragimova
21.11.2011, 18:14
Yuragimda Vatanim.

Men qachon dedim: "Vafo qilg'il manga" zulm aylading,
Sen qachon deding: "Fido bo'lg'il manga" bo'ldim sanga.

Qay pari paykarga dersen telba bo'ldung bu sifat,
Ey pari paykar, ne qilsang qil manga, bo'ldum sanga.

Ey ko'ngul, tarki nasihat aylading ovora bo'l,
Yuz balo yetmaski, men ham bir balo bo'ldum sanga.

Jomi Jam birla Xizr suyi nasibimdur mudom,
Soqiyo, to tarki joh aylab gado bo'ldum sanga.

G'ussa changidin navoe topmadim ushshoq aro,
To Navoiydek asiru benavo bo'ldum sanga.

gofurov
21.11.2011, 19:02
To Navoiydek asiru benavo bo'ldum sanga.

Арилар ҳам турфадирким, ҳар маҳал
Биттаси заҳру бири йиққай асал.

Икки оҳу бир гиёҳ ер, сарҳисоб:
Биттасидин гўнг, биридин мушки ноб.

Ул қамишлар бир ариқдин сув ичар,
Биттаси бўм-бўш, бирида қанд, шакар.

Боқки, ўхшаш жону жонзот қанчалар,
Ўртада фарқу тафовут мунчалар.

Ж.Румий

Gulchehra Ibragimova
21.11.2011, 19:26
Боқки, ўхшаш жону жонзот қанчалар,
Ўртада фарқу тафовут мунчалар.



Ranjimoq yo‘qdur muhabbat maslagida — mayni quy,
Har kudurat bo‘lsa qam, topgay safoh ne bo‘lg‘usi?

Ishqbozlikda kerakdir sabru toqat, ey ko‘ngil,
Gar malol kelsa ne bo‘lg‘ay, yo xato, ne bo‘lg‘usi?

Bedavo g‘iybatchilardan turli g‘avg‘o qo‘zg‘alur,
Suhbat ahli qilsa hamki mojaro, ne bo‘lg‘usi?

Xonaqohdan ketdi Hofiz, zohido, ayb etmagil,
Topgusi erkin kishi har qayda jo, ne bo‘lg‘usi?

Hofiz Sheroziy

Maryam
21.11.2011, 20:23
I ga Zulfiya ayadan...

Ishqqa maskan yuragim,
Topib ber deb qistaydi.
Nima qilay, berahm-
Ruhim seni istaydi

мафтун
21.11.2011, 21:29
I ga Zulfiya ayadan...

Ishqqa maskan yuragim,
Topib ber deb qistaydi.
Nima qilay, berahm-
Ruhim seni istaydi

Иложи бўлса, шеърни тўлиқ келтиринг...

Maryam
21.11.2011, 21:49
Иложи бўлса, шеърни тўлиқ келтиринг...

SEN QAYDASAN YURAGIM
Qalb bo’lganda yiroqda
Iroda ekan ojiz.
Do’stlar ham ko’p atrofda,
Ammo men yakka-yolg’iz...
Birdan qalbim keksarib,
Qon ham qochdi yuzimdan.
Sen, sirdoshni axtarib,
Xayol ketar izingdan.
Qayga ketding, yuragim,
Bitdi bardosh va toqat.
Suhbatingdir tilagim,
Tilda hasratim qat-qat.
Ko’pdir aytajak so’zim,
O’gitlaringga zormen,
Yig’laysan deb do’stlarim
Ta’na qilar. Netay men?
Sovush bermaydi menga
Yoqib ketganing olov.
Netay, yetmayman senga,
O’rtaga tashlangan g’ov.
Ishqqa maskan yuragim,
Topib ber deb qistaydi.
Nima qilay, berahm-
Ruhim seni istaydi

мафтун
21.11.2011, 22:42
ИСТАЙСИЗМИ-ЙЎҚМИ

Истайсизми-йўқми, гардун айлана,
Истайсизми-йўқми, қайтиб келаман.
Соғинмаган кўзингиздан айланай,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Ой ботади – юлдузларнинг ҳабиби,
Тонг отади, таънаси йўқ самимий.
Табиатнинг қонунидек табиий –
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Қучоғига яширмайди хиёбон,
Ўртамизда удум отлиғ биёбон.
Сизга нима, куйсам ўзим куяман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Чақмоқ калит бўлди қулфи дилимга,
Тегмаган бир қизнинг зулфи дилимга.
Сиздан ўзга хон йўқ мулки дилимга,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман

Бошингизда япроқ бўлиб айтаман,
Пойингизда тупроқ бўлиб айтаман.
Тупроқдаям муштоқ бўлиб айтаман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.


Иқбол Мирзодан

мафтун
21.11.2011, 22:49
НАВРЎЗГУЛИ

Наврўзгули, бойчечагим, бормисан,
Мен сенга зор, сен ҳам менга зормисан?
Муз ичида асрадим мен кўнглимни,
Сен ўзингни асраб, бахтиёрмисан?

Омонлиқсан, тўтиёсан кўзларга,
Севги мактубисан маъсум қизларга.
Суйкаласан дудоқларга, юзларга,
Битта ўзинг бир бутун гулзормисан?

Ниначининг қанотидек баргинг бор,
Асал ва сут бўйи келар атринг бор.
Қадрим билиб йўқладингми, қадринг бор,
Ёлғизгинам, ёлғизларга ёрмисан?

Ай, кўнгилни қитиқлаган эрка гул!
Ай, оламни кўмган орзу-сирга, гул!
Қайга десанг, мен кетаман бирга, гул!
Сен ҳам мендек дардга харидормисан?

Ой ҳам кулча кўринармиш очларга,
Булут кўрпа бўлиб зор-муҳтожларга.
Ташна дилу руҳи яланғочларга –
Бирдек тансиқмисан, мададкормисан?

Жоним гулим, ўтинаман, сўлмай тур,
Дунё яшнаганда ҳазон бўлмай тур.
Мени етим қилма, кетма, ўлмай тур,
Сен ҳам мендек дунёдан безормисан?

бу ҳам И. Мирзодан....
Кимлардан ўқиб, сал таъсирланар, шаъмаю ишоратларни англар балки..

мафтун
22.11.2011, 00:56
НИМА ҚИЛАЙ

Нима қилай, баргдан гул кўп чаманзорда
Ўхшашингни тополмасам нима қилай?
Гулбаргича дил бўлмаса сен дилдорда,
Юрагингни ўполмасам нима қилай?

Нима қилай, қоракўзим, нима қилай?
Икки олом ора ўзим, нима қилай?
Қошларингдан пора кўксим, нима қилай?
Кўзларингни тутолмасам, нима қилай?

Дард берарда сахий, бахтга хасис менга!
Зардаларинг, аччиқларинг лазиз менга.
Сен турган жой пойтахт менга, азиз менга,
Фарғонамга кетолмасам, нима қилай?

Не сайёдсан, не жаллодсан, не золимсан!
Тиғида нур ярқираган ҳилолимсан!
Умидимсан, орзуимсан, хаёлимсан...
Ўйлаб, ўйга этолмасам, нима қилай?

Бир бандиман, сенки ҳурсан, нима қилай?
Кўкда бўлсанг, ерда юрсам, нима қилай?
Шу ҳолимга яхши кўрсам, нима қилай?
Ўхшашингни тополмасам, нима қилай?
2004
И.Мирзо

мафтун
22.11.2011, 00:59
Йўл юриб, мўл юриб келдим олисдан,
Минг йил ахтарганим ёнимда борсан.
Ёнимда борсану баттар ёлғизман—
Кошки юрагингга яқинроқ борсам.

Қўл чўзсам, зулфингга етар бемалол,
Балки қучишимни кутяпсан, зорсан.
Қўлларим ҳалвираб тушар бемажол,
Кошки юрагингга яқинроқ борсам.

«Қўй юрак, силтанма, ошиқма бекор.
Бунча шошқалоқсан, бунчалар торсан?»
Бунча бечораман, бунчалар ночор—
Кошки юрагингга яқинроқ борсам.

Қайси йўлдан борай, кимдан сўрай, айт?
Қайси тошга уриб бошимни ёрсам?
Сўраб-ку Маккани топарман бир пайт,
Кошки юрагингга яқинроқ борсам.

Gulchehra Ibragimova
22.11.2011, 10:01
.


"Дилдаги сатрлар"га кириб қолмадимми, мабодо?!..http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Яхши шеърлар экан..

Maryam
22.11.2011, 10:15
"Дилдаги сатрлар"га кириб қолмадимми, мабодо?!..http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Яхши шеърлар экан..

N da tugab qolgan. N harfidan boshlash kerak....davom etamiz...

Huvaydodan

Na qildim sango man, yorim, jamolingdin judo qilding,
Boshimda gardi g'amni chun charog'i osiyo qilding.

Hamisha kuydurub sham'i firoqing birla jonimni,
Mani parvonani xokistarini zеri po qilding.

Judolig' aylar ekansan, oyo Laylivashi Shirin,
Nе dеb avval o'zungg'a man g'aribni oshno qilding.

Gulchehra Ibragimova
22.11.2011, 11:13
Judolig' aylar ekansan, oyo Laylivashi Shirin,
Nе dеb avval o'zungg'a man g'aribni oshno qilding.


Gar qabuliyatg‘a qobil tushsa jon jonim sanga
Jonima minnat fido bo‘lsun, begim, jonim sanga. .
Gadoiy

Alisher Asror
22.11.2011, 12:49
jonim sanga.

Atoiy, yerga yel zulfin tegurmas,
Qaroerga sening bosh urmog'ing ne!?

Gulchehra Ibragimova
22.11.2011, 16:17
sening bosh urmog'ing ne!?

Yetgaymu dodim nozuk adoga,
Yorga yetar kun bormu, yoronlar?

Shum toleimdan ko’rdum jafoni,
Zolim raqiblar ko’rdi vafoni,
Holim so’r emdi, bergil davoni
Yorga yetar kun bormu, yoronlar?

Bulbuldayinkim faryod etarman,
Ishq daftarini bunyod etarman,
Ko’nlumni bir dam men shod etarman,
Yorga yetar kun bormu, yoronlar?..

Mashrab

Mahmud Jurat
22.11.2011, 22:39
Yorga yetar kun bormu, yoronlar?..

Бу дунё ўткинчи, уни
Эзгуликка сарф этинг.
«Бибихоним» обидаси
пештоқидаги ёзув

Ривоят қилишар қадим мозийдан,
Эҳромлар, масжидлар, буту калисо.
Тинмайин сиғинмоқ фақат лозимдай,
Ваҳий олиб келар Муҳаммад, Исо.

Тавба, саждамизни буюрган ўзи,
Ўлчаб қўйган ахир ризқу рўз, нонни.
Товуқ сўймоққа ҳам қўймайди кўзи,
Гумонлар комига отган иймонни.

Алҳол бу дунёни ўткинчи атаб,
Эзгулик боғига чорлайди хоним.
Сабоқ керак десак йўқ бирор мактаб,
Саждага бош қўйсам қайнар гумоним.

Ҳайҳот, бу дунёни ўткинчи дедик,
Аммо абадликнинг йўқдир иложи.
Кетмоқ мақсад бўлса биз нега келдик,
Ахир биз ҳаётнинг ердаги тожи.
(С)

Alisher Asror
23.11.2011, 10:06
Кетмоқ мақсад бўлса биз нега келдик,
Ахир биз ҳаётнинг ердаги тожи.

Illo, ketmak emas maqsad dunyodan,
Bitta bog', bir ezgu amal qolsin hech.
Inson kamoliga bir g'isht qo'ygan deb,
Zurriyotlar so'ngra esga olsin hech.

(C)

Nigora Umarova
24.11.2011, 09:05
Баходир кушаков!
Мавзуда хабар қолдирмоқчи бўлсангиз аввал мавзунинг қонун-қоидалари билан танишиб чиқинг. 9 та хабарингиз мавзу қоидаларига амал қилмаганингиз учун ўчирилди.

Nigora Umarova
24.11.2011, 15:49
Баходир ака кушаков!
"Баҳру-байт" қоидасига мувофиқ келтирилган сўнгги шеърнинг охирги сўзидаги охирги товушга биноан шеър давом этирилиши керак.
Шу сабабли қолдирган озирги уч хабарингиз яна ўчирилди.

Nigora Umarova
24.11.2011, 16:20
...Zurriyotlar so'ngra esga olsin hech.

(C)

Chiqti jon, qoshima jonon kirgach,
Kim halok o'lg'on ekin jon kirgach.
Keluringga yasadim ko'nglum uyin,
Yasalur kulba, chu mehmon kirgach.
O'zni asrarmenu ko'nglum chekar oh,
Nogah ul sarvi xiromon kirgach.
Ohdin shu'la yetishkandek erur,
O'qidin ko'ngluma paykon kirgach...

Alisher Navoiy

Masud Mahsudov
24.11.2011, 19:33
Chashmingizning ikki sohili,
Yomg’irlarning bo’lmish doxili.
Anduhingiz nedir oxiri?
Ko’zlaringiz bunchalar mungli?

(с)

gofurov
25.11.2011, 14:17
Ибрат кўзи бирла кўриб зебони,
Хунук нуқсон, камол, лафзу маънони,
Ғам асири кўриб марду донони,
«Малъун» деб кетишди ушбу дунёни.

Бедил

Баходир кушаков
25.11.2011, 18:27
Ибрат кўзи бирла кўриб зебони,
Хунук нуқсон, камол, лафзу маънони,
Ғам асири кўриб марду донони,
«Малъун» деб кетишди ушбу дунёни.

Бедил


Куримсиз деб,куриб гузал зебони,
Мазмунсиз деб,куриб сузда маънони,
Аклсиз деб,куриб марду донони,
<Мажнун> деб кетишди ушбу дунёни.

Баходир.

Nigora Umarova
25.11.2011, 18:33
Баходир кушаков, navbatdagi she'rni "i" tovushidan boshlash kerak. Oxirgi so'zning (дунёни) tovushi "I" da tugagan.

Баходир кушаков
25.11.2011, 18:42
Рахмат тушунарли.Эплолмасам хар калай шеърларимни сиз укиб турибсизу.хозир яна уриниб кураман.

Баходир кушаков
25.11.2011, 19:41
Ибрат кўзи бирла кўриб зебони,
Хунук нуқсон, камол, лафзу маънони,
Ғам асири кўриб марду донони,
«Малъун» деб кетишди ушбу дунёни.

Бедил
Илмсиз деб,куриб марду донони,
Мазмунсиз деб,куриб сузда маънони,
Куримсиз деб,куриб гузал зебони,
<Мажнун> деб кетишди ушбу дунёни.

Баходир.

Баходир кушаков
27.11.2011, 03:16
Nahot go'zal uchun faqat, faqat dod!..
Nahot go'zal uchun faqat, faqat dod!..

Дарвозамни кимдир таккиллатмокда,
Очиб карайинчи ким экан мехмон?
Оксокол турибди эшик ортида,
Танимадим,балки адашган инсон?
-Келинг,хуш келибсиз,мархамат киринг,
Йулдан хориб келибсиз,ёзай дастурхон.
-Айтмасанг хам кираман хонадонингга,
Мехмон хам буламан дастурхонингга.
Факат менинг ишим мутлако бошка,
Карилик таркатгум калбларга,ёшга.
Сенга хам етибди,шу фурсат углим.
Карилик гаштин сур,келмасдан улим.
-Тушундим Отахон кутгандим сизни,
Киринг, кираверинг,каритинг бизни.
Факат бир сузим бор тингланг Отахон,
Кунглингизга сузларим ботмасин ёмон.
Кариликни танамгина олаверади,
Калбим эса,ёшлигича колаверади.

БАХОДИР

Gulchehra Ibragimova
05.12.2011, 10:24
Кариликни танамгина олаверади,
Калбим эса,ёшлигича колаверади.



Игали овулида эшитганимдек,
Гўзал аёлни деб кавказлик ошиқ.
Учқур тулпорига берганича эрк,
Ўтармиш тоғлардан ел каби ошиб.

Дерларки, бир золим, буйруқпараст шоҳ
Сабаб бўлган эмиш дув-дув, миш-мишга-
У гўзал аёллар қошида ҳар чоғ
Бошини қуллардай эгар эмиш, ҳа.

Жавоб бергин ўзинг, холис ўқувчим,
Хассослик эмасми - севгида мардлик?
Гўзал аёлни деб рақиблар мамнун
Дуэлга чиққанлар қадни тутиб тик..

..Аёл ҳусни билан зебодир замин,
Файзнок - у сочган нурда, зиёда.
Ва мен шу нарсага бўлдимки амин,
Жозибасиз аёл йўқдир дунёда.

Расул Ҳамзатов

Mahmud Jurat
05.12.2011, 10:57
Жозибасиз аёл йўқдир дунёда.

***
Агар саховатдан гап очилса гар,
Сенинг инъомларинг ёзиб ташлайман.
Сахийлик санъату сен унда заргар,
Қайбири қолди деб бошим қашлайман.

Ўз айбларим менга достондай аён,
Сендан айб излашга ҳеч кимда ҳақ йўқ.
Бош уриб тоғларга бормайин қаён,
Ўз тилим ўзимга отилгайдир ўқ.

Ҳаёт лаззатидан шароблар ичдим,
Бу сенинг азобинг, ситаминг эди.
Мен фақат ўзимдан чиқолмай қочдим.

Атрофда нодонлар “Сен аҳмоқ” , деди,
Майли мен ноҳақлик қурбони бўлай,
Фақат сен ҳақ бўлсанг бўлди, айланай.
(С)

Gulchehra Ibragimova
05.12.2011, 11:44
Йиғлагинг келдими, майли йиғлаб ол,
Дардларинг тўкилсин кўз ёшларинг-ла.
Сенга қалб керакми, келгил унда қол,
Ундаги ғамларни дардга қўшиб ол..

Кўтара оласанми бу оғирликни?..

Mahmud Jurat
05.12.2011, 18:24
Кўтара оласанми бу оғирликни?..

Изладим изларинг сийпалаб,
Саробдан сув ичиб тўймадим.
Бахтимни тополмай ийманиб,
Адолат излашни қўймадим.
(С)

Gulchehra Ibragimova
06.12.2011, 09:44
Адолат излашни қўймадим.


Мағрурсан ҳа,
Сен фақат менга мағрурсан,
Бошқаларга ювош, ҳатто меҳрибон.
Йиллар ўтиб борар йиллар ортидан,
Сен эса қошимда мағрурсан ҳамон.

Жуда соз,
Ҳуш кўрмайман мен
Қаршимда бировнинг таслим туришин.
Лекин ўзгаларга шундоқ бўлгин сен,
Менга оғир ботар улар олдида
Мағрур юришинг.

Дилдан ўтинаман,
Мағрур бўл лоақал ёлғиз мен билан.
Мен сени севмасман ожиз, хафаҳол.
Йиллар учиб ўтар йиллар ортидан,
Барча мағрурлигинг сенинг - МЕН УЧУН,
МАҒРУР БЎЛИБ ҚОЛ!

Ўлжас Сулаймонов

Alisher Asror
06.12.2011, 10:06
Барча мағрурлигинг сенинг - МЕН УЧУН,
МАҒРУР БЎЛИБ ҚОЛ!


Латиф жамолингга истеҳком - ғурур,
Истеҳком пойида бир мажнун турур.
Қанча ишқ, изтироб , истак - пойимол,
Сенинг борлигингдан у эса масрур...

(С)

Gulchehra Ibragimova
06.12.2011, 10:18
Сенинг борлигингдан у эса масрур...


Розиман, ул ғурур бўйни узилсин,
Кўйингда кўз ёшим маржон тизилсин..
Минг битта армондан куймагин ёрим
Бўлишим шу асли, шу асли борим..

Шабнам

Mahmud Jurat
06.12.2011, 11:07
Бўлишим шу асли, шу асли борим..

***
Мана, булбуллар ҳам "Қуръон" ўқийди,
Уларнинг Қуръони муҳаббат мадҳи.
Ҳар бир қурт ўзича шеърлар тўқийди,
Улар ҳам ёнади дилида дарди.

Мен тиниқ осмонга тикилдим толиб,
Бутун вужудимда зангори оҳанг.
Ёнимда қизғалдоқ ҳайратда қолиб,
Этаги йиртилди, билсанг онажон.

Мен ҳам ўзимча бир мадҳия тўқиб,
Дилдаги пўртана расмин чизаман.
Туну кун қоридай шеърларим ўқиб,
Ўз қалбим торини ўзим узаман.

Бир гулнинг васфида китоблар битиб,
Умрим хазонига тож қўяй ибрат.
Менга гул дил берса ханжарлар ютиб,
Сенга мадҳ ўқийман яна муҳаббат.
(С)

Gulchehra Ibragimova
06.12.2011, 11:39
Менга гул дил берса ханжарлар ютиб,
Сенга мадҳ ўқийман яна муҳаббат.


..Турарди шай қабрлар аро
Ажал, ҳудди танобчига хос.
Боқиб жонсиз юзимга бежо,
У бўйимга чуқур ўлчар мос.

Тортар алҳол ҳамманинг ҳушин
Шу ўртадан бир овоз пойдор.
Янграр эди менинг товушим
Аввалгидек сокин, улуғвор:

"Алвидо, эй зарҳал ва нилий
Гумбазлари товланган эҳром.
Ёрлақагин караминг ила
Менга қисмат чалганида жом.

Алвидо, эй йиллар -ўксик, лол!
Рози бўл, ғам-ғуссага жонин
Туҳфа қилиб яшаган аёл!
Эдим муҳораба майдонинг.

Алвидо, эй руҳим сарвати,
Парвоздаги дамлар, алвидо.
Сўзга кўчган олам талъати,
ИЖОД ДАРДИ, ҒАМЛАР, АЛВИДО!"

Борис Пастернак

Alisher Asror
06.12.2011, 12:39
ИЖОД ДАРДИ, ҒАМЛАР, АЛВИДО!"


Орзу яқин сизни кўрмакдан,
Ҳаёлимни тута олсам бас...
Шунда бўлиб бахтга ёр , ҳамдам,
Бу ишқ ичра абад қолгум маст.

Оҳ, сиз мендан шунча узоқда,
Умрча йўл камлик қилса-я,
Интилсаму ета олмасам,
Ета олмай паймон тўлса-я.

Талпинаман ёлқин бир нурга:
Балки ўша нури-зиё - Сиз,
Юзингиздан тушган шуладир,
Балки боқиб турган кўзингиз !?


(C)

Gulchehra Ibragimova
06.12.2011, 13:27
Юзингиздан тушган шуладир,
Балки боқиб турган кўзингиз !?



Замин фарзандисан, не даркор осмон,

Инсон тафтин фақат олади инсон.

Остона - меҳвари жаҳон даврасин,

Мард бўлсанг, меҳварга фидо айла жон.

Шавкат Бухорий

Alisher Asror
06.12.2011, 15:16
Замин фарзандисан, не даркор осмон,

Инсон тафтин фақат олади инсон.

Остона - меҳвари жаҳон даврасин,

Мард бўлсанг, меҳварга фидо айла жон.


Ne desang yoningda, qara yaxshiroq,
Istaging shu yerda tuzikroq bir boq.
Senu mendan qolar g'urbatxonada,
Chaman bolib yasha , ko'ngillarni yoq!

(C)

Gulchehra Ibragimova
06.12.2011, 17:06
Senu mendan qolar g'urbatxonada,
Chaman bolib yasha , ko'ngillarni yoq!

(C)

..Қундуз телпак кийган чавандоз.
Учқур бўлар тоғ йигитлари,
Яна рашкчи уларнинг бари,
Сен улоқда ўзгил улардан,
Бир йигитдай рашк ҳам қиларсан?
Учқур бўлар тоғ йигитлари.
Огоҳ бўлгил яна бир сирдан,
Сен курашга тушарсан қирда,
Совриндорни йиқитганинг дам,
Отам сенга қилгайдир карам.
Сен курашга тушарсан қирда.
Шу шартларни бажарсанг, ўғлон,
Жайрон кўзга фидо бўлсин жон.
Сўнг рўмолим олсанг, майлига.
Бизнинг тоғда қолсанг, майлига,
Шу шартларни бажарсанг, ўғлон!

Халима Худойбердиева

Баходир кушаков
08.12.2011, 23:57
Шу шартларни бажарсанг,ўғлон!
Нихол каби нозик кулларинг,
Буйнимга печакдек чирмашиб олса,
Бахор гунчасидек ширин ва тотли,
Лабингдан лабларим бир буса олса,

Армон нелигини билмай утардим,
Бир умр ёнингда колиб кетардим.

Кузларинг мисоли жайрон кузлари,
Нигохинг тобида куйдирар жоним,
Жонгинам кел узинг,ошик сузлари,
Айтилса сен учун,булмай армоним,

Армон нелигини билмай утардим,
Бир умр ёнингда колиб кетардим.

Юракка буюриб,булмас десалар,
Азобинг хеч качон,битмас десалар,
Баходир,севганинг сотмас десалар,
То абад ёнингдан кетмас десалар,

Армон нелигини билмай утардим,
Бир умр ёнингда колиб кетардим.

Баходир.

Masud Mahsudov
09.12.2011, 09:07
Нихол каби нозик кулларинг,
Буйнимга печакдек чирмашиб олса,
Бахор гунчасидек ширин ва тотли,
Лабингдан лабларим бир буса олса,....

Баходир.


Адабиёт - одоблар хазинаси ҳисобланади... Бундай одобдан ташқари байтлар ёзиш ва эълон қилиш, фикримча, яхши эмас...

Nigora Umarova
09.12.2011, 10:11
Баходир.


Адабиёт - одоблар хазинаси ҳисобланади... Бундай одобдан ташқари байтлар ёзиш ва эълон қилиш, фикримча, яхши эмас...

Баходир кушаков, форумга ўз ижод намуналарингизни жойлаштиришингиз яхши, албатта. Бироқ "қоғозга ўралмаган", бемаъни "яланғоч" фикрли шеърларни ушбу жойда жойлаштириш шартмикан?!..
Ижод аҳллари "андиша" деган миллий туйғуларимиздан мосуво бўлишмаса яхши бўларди.
Интернет майдони-бу "хабарларнинг чиқит майдони" эмас.

albatros
09.12.2011, 12:52
Шу шартларни бажарсанг, ўғлон!

Nevaram quyunday otilib kirib,
Qalamim tagidan qog‘ozni yular .
Damda varrak yasab ko‘kka uchirib,
Izidan qop-qora ko‘zlari yurar,

Varrak tortar shekil, murg‘akni kuch-la
Oyoq tirab siltar dakani kibor
Ayrilib qog‘ozdan, she’rdan va hushdan
Boqaman varrakboz jonga baxtiyor,

Naq bobosi siyoq zehnday tiyrak,
Ko‘kish alangada yonar sochu qosh.
Borlig‘i ezgu bir o‘t bo‘lsa kerak,
Tomirlarda qonmas, kezadi quyosh.

Daka varrak tiniq zangori fazo
Tubiga intilar, sho‘ng‘ir naq xayol.
Talpingan ko‘ksingda, bolakay ne bor,
Sen iqbolga, senga ne tutar iqbol?

Nevara bo‘lmasa, odamzod albat,
O‘zi kashf etardi, kashf etganday baxt.

Zulfiya.

Gulchehra Ibragimova
09.12.2011, 13:53
Nevara bo‘lmasa, odamzod albat,
O‘zi kashf etardi, kashf etganday baxt.



Takovaringg'a bag'ir qonidin hino bog'la,
Itingg'a g'amzada jon rishtasin rasan qilg'il.
Firoq tog'ida topilsa tufrog'im, ey charx,
Xamir etib yana ul tog'da ko'hkan qilg'il.
Yuzung visolig'a yetsun desang ko'ngullarni,
Sochingni boshdin-ayog' chin ila shikan qilg'il.
Xazon sipohiga, ey bog'bon, emas mone'
Bu bog' tomida gar ignadin tikan qilg'il.
Yuzida terni ko'rub o'lsam, ey rafiq, meni
Gulob ila yuvu gul bargidin kafan qilg'il.
Navoiy, anjumani shavq jon aro tuzsang,
Aning boshog'lig' o'qin sham'i anjuman qilg'il.

albatros
09.12.2011, 14:48
Aning boshog'lig' o'qin sham'i anjuman qilg'il.

"L" harfi bilan odamni qiynab qo'yasizda, Gulchehra opa!

La’natlab bo‘lsa ham, qarg‘ab bo‘lsa ham
Har kun tilovatda aytilar nomi.
Uning bosh suqmagan joyi kamdan-kam,
Ichilgan har qadah uning ham jomi...

Deydilar, norasta go‘dakni hatto
Uyquda qitiqlab kuldirar emish.
Salgina g‘aflatda qolsang mabodo
Qilmagan ishingni qildirar emish.

Shaytonning hunari chindan rang-barang,
Sallani paytava qilib o‘ratgay.
Agar sidqidildan ko‘rsatsa nayrang
Nodonni shoh qilib, yurtni so‘ratgay.

Minoda Shaytonni qildik toshbo‘ron,
La’natga ko‘mildi badbaxt u lain.
Dedik, shuncha yukning ostidan Shayton
Ming yillar chiqolmay yotmog‘i tayin.

Shodumon yo‘l oldik Vatanga qarab,
Shayton qoldi, deya chuqurda-choxda.
Manzilga qaytgandik, Shayton, voajab,
Bizni kutib oldi tayyoragohda

A.Oripov

Gulchehra Ibragimova
12.12.2011, 10:30
Bizni kutib oldi tayyoragohda




..Ammo bildim.
Siz butkul boshqa!
Buloqdirsiz – sokin va beg’am.
Anglamaysiz, bir kuni aytmay,
Poyingizda suvsab o’lsam ham.

Yo’q, bu ishqni ko’tarolmaysiz,
Sizni ezar tahqir va ta’qiq.
Bu dunyoda eng go’zal sevgi,
Hamisha xor, mahkum, mustahiq!

Keting,
Sizga ehtiyojim yo’q!
Sevsam endi sevgum O’limni.
Yana ming yil yashasangiz ham
Tushunmaysiz, afsus, ko’nglimni…

Zebo Mirzo

Баходир кушаков
12.12.2011, 12:16
Адабиёт - одоблар хазинаси ҳисобланади... Бундай одобдан ташқари байтлар ёзиш ва эълон қилиш, фикримча, яхши эмас...

Минг бор узр.Биздан утибди.

Баходир.

albatros
12.12.2011, 14:47
Tushunmaysiz, afsus, ko’nglimni…


Izlab topolmayman birorta taftni,
Sensiz har qadamda urilib toshga.
Ko'ksimda hech narsa ildiz otmabdi,
Egallagan o'sha chechakdan boshqa.

Halima Hudoyberdiyeva

Gulchehra Ibragimova
12.12.2011, 17:53
SO'NGGI UCHRASHUV


Avval hayron qolding, quvonding, kulding,
Jim qotding. Ko’zingga yosh olding birdan.
So’ng begonaday menga termulding,
Yig’i nuqsi urgan nigohing bilan.

Xavotir ichida deding: „Men ketdim...“
To’xtading. Xo’rsinding. Jo’nading shitob.
Kuzgi chorbog‘ aro yo’qolding, yitding,
Atlas liboslarga belangan sarob.

Avval hayron qoldim. Beparvo kuldim.
Jim qotdim. Go’dakday yig’ladim birdan.
So’ngra begonaday ko’kka termuldim –
Men hanuz falakka begonadayman...


Usmon Azim

Mahmud Jurat
12.12.2011, 19:01
Men hanuz falakka begonadayman...

* * *
Никоҳ ўқилади арши алода,
Демак биз гуноҳга қодир эмасмиз.
“Севиб улгурмаган, қўйинг, болада”,
“Севиш болаликми, наҳот севмаймиз”?

Ўзингсан яратган эй қодир Худо,
Гуноҳлар дафтарин манглайга битиб.
Нега ялинтирдинг айт деб илтижо,
Мана яшаяпман тинмай ялиниб.

Кел жоним бағрингга сингиб кетайин,
Тангри буюрандир менга севишни.
Агар севишганлар бўлса бетайин,
Мен тинмай бажаргум бу гўзал ишни.

Яланғоч туғулдим бу ҳаёт сири,
Совугач танамни иситсин дўзах.
Жаннат деб аталмиш Тангрининг гули,
Мен ундан кулгайман, қилгайман мазах.

Дўзахда ҳаёт бор, тинмай ёнасан,
Севги онларини эслайсан ёниб.
Ҳурларда жинс ҳам йўқ, бари хунаса,
Мен яшаш истайман севгида ёниб.

(С)

Gulchehra Ibragimova
12.12.2011, 19:21
Ҳурларда жинс ҳам йўқ, бари хунаса


Маҳмуд ака! Аввало узр: Аммо, ушбу жумлалар манга умуман ёқмади!http://uforum.uz/images/icons/icon12.gif Ё балки тушунмадим..?? Булар аввал қаердадир ишлатилувди шеклилли,..изоҳ талаб қилинувди, чамамда?..Тўғри, уни Сиздан ўтказиб ҳеч ким изоҳлаб беролмайди.http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif


Лекин мана бу сатрлар учун жавоб ёзаман:


Мен яшаш истайман севгида ёниб.


Демак, "Б"ҳарфига:


Begona bo’lsa aql meni telbadin, ne tong,
Chun bo’ldi ul pariy sifatim oshno manga.


Ohu yoshimdin ortadurur za’f, ey tabib,
Bildim yarashmas emdi bu obu havo manga.


Dardim ko’rub mu’olajada zoyi’ etma umr
Kim, jonda dardi ishqdurur bedavo manga.


To yor kimni istaru ko’nglina kim yoqar,
Tashvishi bejihatdurur oxir sanga, manga.


Bobur bo’lubturur iki ko’zum yo’lida to’rt,
Kelsa ne bo’ldi qoshima bir-bir manga-manga.

Mahmud Jurat
13.12.2011, 09:12
Kelsa ne bo’ldi qoshima bir-bir manga-manga.

***
Асрлар расмидан жой олган,
Даҳшат худосининг чексиз сиймоси,
Кичкина оддий бир сўз бор,
Унинг тагида кўплар уввоси,
Бу сўз даҳшатлидир
Унинг номи дор.

Омма томошога талпинди шу он,
Унинг кўзларида қувонч ва туғён.

Замонлар ўзгариб ранглар ўзгарди,
Даҳшат худоси ҳам ўмбалоқ отди,
Ранглар жилосида дорнинг рангги ҳам,
Қилич ва кундага айландиб қотди.
Қиличда чопилди сўзлар жилоси,
Кундага урилди қоннинг уввоси.

Омма чапак чалди, дарё оқди қон,
Очкўз бу оммага керак эди нон.

Яна замон ўтди, ўтди асрлар,
Шоҳлар нон тарқатиб базм беришди.
Ўзини билмаган ландаҳур омма,
Яна томошога зимдан эришди.
Энди сўз судларда жонини берди,
Судларни уйида кўрарди ҳамма.

Очкўз омма алданди яна,
Энди у куларди уйда бачкана.

Дору қиличларни ихтиро қилиб,
Неларга эришдинг бани одамзод.
Бугун кун аслида Лондонда туриб,
Озод Африкани уриб йиқитдинг.
Наҳот сен шундайин абад қоласан,
Томошога ўч бир нодон боласан.

Ҳамон чапак чалар бу очкўз омма,
Ҳаммамиз кирамиз бу сўзга “ҳамма”.

(С)

Gulchehra Ibragimova
13.12.2011, 13:27
Ҳамон чапак чалар бу очкўз омма,
Ҳаммамиз кирамиз бу сўзга “ҳамма”.

Аз беадабон канора будан адаб аст,
Аз аҳли адаб сухан шунидан адаб аст.
Бар беадабон тарки адаб нест адаб,
Бо беадабон адаб намудан адаб аст.

Шайх Исомиддин Иброҳим

albatros
13.12.2011, 15:05
Бо беадабон адаб намудан адаб аст.



To'yganmidim shodlikni ichib,
Kelganmidi hatto ishq malol,
Aytolmadim: - Azizim, kechir...
Qichqirmadim: - Ketmasang-chi! Qol!

Yolg'izlikning ulkan zalvori,
Bozar - qalbim tortadi mayda.
Endi qaro tunga yolvorib,
Shivirlayman: - Qaydasan, qayda?

Endi beishq begonalarga
Oyoqosti bo'larkan jonim,
Men xushomad qilib ularga
Jovdirayman: - Iltimos, qoling...

Usmon Azim.

Mahmud Jurat
13.12.2011, 15:34
Jovdirayman: - Iltimos, qoling...

***
«Гадолардан сўраб садақа,
Бойларига бераман ўзим»
Айш, ишратдан юрагим зада,
Мусибатда тилайман тўзим.

О, халойиқ, беғам, бепарво
Юришларни ҳадя қил менга.
Ҳаёт ўзи минг дардга даво,
Гадоларга кераксиз танга.

Бир қошиқ қон тиладим сендан,
Ахир бу ҳам бир инсон хуни.
Тилаб олган пиёлам синди,
Пешонамда бир қулнинг куни.

Шоҳларига садақа бериб,
Гадолардан тиланиб ўтдим.
Аслин олсам меҳробдан туриб,
Оломоннинг қўлини ўпдим.

На бир меҳр, на бир шафқатни
Билмас асли ушбу оломон.
Ҳотамликдан юрагим қотди,
Ҳадя бермай ўтди бу замон.
(C)

Gulchehra Ibragimova
13.12.2011, 18:23
Ҳотамликдан юрагим қотди,
Ҳадя бермай ўтди бу замон.
(C)


Yig‘la, ko‘zim, yig‘la, kulmasman ortiq,
Ko‘ngul do‘sta ketar, kelmasman ortiq.

YUNUS EMROning ushbu satrlar bilan boshlanuvchi sheri bilan javob:

..Na g‘am bunda manga ming bor o‘lsam
Onda o‘lim bo‘lmas, o‘lmasman ortiq.

Yonsin jonim, yonsin ishqing o‘tina,
Oqsin qonli yoshim, bilmasman ortiq.
Mani irshod etgan murshidi komil,
Yetar, bir qo‘lni ham olmasman ortiq.

Borligim yo‘qlig‘a tenglashmish manim,
Bugun jona bunda qolmasman ortiq.
Fanodan baqora ko‘ch aylar bo‘ldik,
Yo‘naldim shul yo‘la, do‘nmasman ortiq.

Muhabbat bahrining g‘avvosi bo‘ldim,
Kerakmas Jayhuna cho‘mmasman ortiq.
Tilarman fazlingdan ayrilmasimni,
Tangrim sandin o‘zga sevmasman ortiq.

So‘ylar oshiq tilindan buni Yunus,
Qachon oshiq esam, o‘lmasman ortiq.

Alisher Asror
13.12.2011, 18:31
Қўлни тутинг ёғмоқда қор,
Ҳар донаси мендан салом .
Дилимдаги бу дард-асрор ,
Тафтингиздан эрир тамом.

Киприкларга қўнсин момиқ ,
Чақнаб турсин юлдузингиз .
Қўлни тутинг, оппоқ борлиқ
Безатади кундузингиз. .

Қўлни тутинг, кўз ёшларим,
Ёмғир эди, қор бўлибди.
Соғинчларда ўртанган дил,
Интиқ эди, зор бўлибди.


(C)

Gulchehra Ibragimova
13.12.2011, 18:39
Соғинчларда ўртанган дил,
Интиқ эди, зор бўлибди.



Istaganlar, bizni sahroi baloda istangiz,
Vodiyi hijron ila dashti fanoda istangiz.

Vomiqu, Farhodu Majnundeklar ul vodiy aro
Bo'lsalar paydo, meni ham ul aroda istangiz.

Yuz alarning ishqicha dardu, balou g'ussag'a
Tolib el boshig'a kelgan mojaroda istangiz.

Eyki, istarsiz savodul vajh fiddorayidin,
Boxabar bo'lmoq meni yuzi qaroda istangiz.

Ko'nglim ul zulf ichradur, zinhor ishqim sharhini
Istamang men telbada, ul mubtaloda istangiz.

Nuqta yanglig'kim, vafo uzra qilur kotib raqam,
Ishq o'tining dog'ini ahli vafoda istangiz.

Og'zi shavqidin Navoiy itti, oni istar el,
Yo adam dashtida, yo mulki fanoda istangiz.

(мабодо мазкур ғазалда айрим камчиликлар бўлса, аввалдан узр..)

Alisher Asror
13.12.2011, 18:45
Zamona kulfatidin bu ko'ngil dog' o'ldi, dog' o'ldi,
Bu charhi bemuruvvatdin ko'ngil dog' o'ldi, dog' o'ldi...

Uvaysiy

Nigora Umarova
13.12.2011, 18:54
...Bu charhi bemuruvvatdin ko'ngil dog' o'ldi, dog' o'ldi...

Uvaysiy

Iymonning nafasi,
shuurda to'lqin,
E'tiqod nigohi chorlaydi birdan.
Sarson ruh dunyodan kechishi mumkin,
Voz kechmas boqiylik-abadiy nurdan...

Akmal Tosh

Alisher Asror
13.12.2011, 19:07
nurdan.

На вақтда ҳаловат, на ором жонда,
На дилда суруру, на файз маконда,
Кетмоқчи бўламан ўзимдан қочиб,
На куч бор, на имкон, на шиддат қонда...


(С)

Gulchehra Ibragimova
14.12.2011, 09:19
На куч бор, на имкон, на шиддат қонда...



Ayollarni seving,
erkalang, avaylang,
Hey!
Do‘stlarim,
erkaklar —
Arslon yuraklar!
Sizga maslahat:
Bir umrlik
malika saylang,
Malikasiz na shohlik bor,
na saltanat...

...Do‘stlarim, erkaklar —
Arslon yuraklar!
Ayollarni avaylang,
e’zozlang,
baxtin so‘roqlang,
Hatto,
kerak bo‘lsa yoqlang,
Balolardan saqlang,
Seving,
ardoqlang!

Ramz Bobojon

Mahmud Jurat
14.12.2011, 09:32
ardoqlang!

***
Гулнинг ўз фасли бор баҳор аталмиш,
Обрўнинг тиланиб тургани ёмон.
Чирқираб куйлайди най бўлиб қамиш,
Донога нотавон келганда замон.

Золимлар ичида аслида золим
Вақт деб аталади билсанг эй инсон.
Нодон жоҳилни ҳам кечир илоҳим,
У ҳам бир дунёга чап келган меҳмон.

Фақат илҳомнинг ҳеч оғзин ёпмагин,
Дардини куйласин бу ожиз қалам.
Ожизлар дунёдан шафқат топмаган,
Бунга гувоҳликни беради олам.

Иффат тозалиги виждон муҳридир,
Қўрсликка менгзама ҳар бир ҳақ сўзни.
Тарих ҳақиқатни қилмайди таҳрир,
Баҳор, йиғлатмагин гул бўтакўзни.

(С)

Alisher Asror
14.12.2011, 10:02
Баҳор, йиғлатмагин гул бўтакўзни.

Изладим бир-бир жаҳонда ҳар неча бўлса китоб,
Кўрдиму хаттингни, дедим, муддао бу ердадур.

Зебунисо

Gulchehra Ibragimova
14.12.2011, 10:31
Изладим бир-бир жаҳонда ҳар неча бўлса китоб,
Кўрдиму хаттингни, дедим, муддао бу ердадур.


Rizo mulkidaman, halqumni tuttum tig’I Akbarga,
Bu yo’lda siynai poki Zabunullog’a sig’mamdur.

Agarchande ziyorat qilmadim men Ka’bayi zohir,
Tariqat hojisidurmanki, Baytulloga sig’mamdur.

Gahi bo’ldum faqiru, gohi shohu, gah gadodurman,
Ajab devonaman, fardoki mahshargohg’a sig’mamdur.

Maqomi hayrat ichra gohi xudman, gohi bexudman,
Junun bozorida mastmanki, istig’nog’a sig’mamdur.

Gah o’rus, gohi cherkas, gohi mo’min, gohi tarsoman,
Ne kavnayni miyoni lou illollog’a sig’mamdur.

Mudom miskin erurman chun g’uloming – Mashrabingdurman,
Meni bechora bu dunyo bilan uqbog’a sig’mamdur.

Alisher Asror
14.12.2011, 11:33
bu dunyo bilan uqbog’a sig’mamdur.

Ризо бўлсалар агар, кулбасин кужига сиғгайман,
Тақмоқ исташса, ўзни узук кўзига йиғгайман.

(С)

Gulchehra Ibragimova
14.12.2011, 11:53
ўзни узук кўзига йиғгайман.



Ne vafo umrumda ul jonu jahondin ko’rgamen,
Kim vafo jondin ko’rubdurkim, men ondin ko’rgamen. Ko’z yo’lidin ul sari husnun nazar aylar edim,
Qon yoshim ul yo’lni tutti, emdi qondin ko’rgamen.

ZAHIRIDDIN MUHAMMAD BOBUR

Alisher Asror
14.12.2011, 12:29
Ne vafo umrumda ul jonu jahondin ko’rgamen,
Kim vafo jondin ko’rubdurkim, men ondin ko’rgamen. Ko’z yo’lidin ul sari husnun nazar aylar edim,
Qon yoshim ul yo’lni tutti, emdi qondin ko’rgamen.

На вафоси, на жафоси, на ҳусни холи қолмагай,
На жудоси, на видоси, на қадди доли қолмагай.
Бир висоли , лафзи боли, айни дам билгил ғанимат,
Жон жоми етгач поёнга, юзда оли қолмагай.

(С)

Gulchehra Ibragimova
14.12.2011, 13:31
Бир висоли , лафзи боли, айни дам билгил ғанимат,
Жон жоми етгач поёнга, юзда оли қолмагай.



Йўл азоби-гўр азоби,
Йўловчи-ўзим.
Манзил эса анча узоқ
сендан - менгача..
Келгувчидан дарак йўқдир,
сарғайди кўзим,
Йўлни билмам, йўқми тузоқ
мендан - сенгача?...

(К)

Alisher Asror
14.12.2011, 13:48
Йўлни билмам, йўқми тузоқ
мендан - сенгача?..

Асири ишқ бўлган йўлга қарамас,
Тузоқлардан қўрқан ишққа ярамас.
Бекорга айтишмас , севги кўзи кўр,
Мушуклар, тулкилар шердек наърамас.

(С)

Gulchehra Ibragimova
14.12.2011, 14:19
Мушуклар, тулкилар шердек наърамас.

(С)
http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Севгидан сўйлабсан-Шер бўлиб,
Ошиқни пойингда ер билиб..
Таънангдан кўксимда дард тўлиб
Бағримни қўйдинг-а, оҳ тилибhttp://uforum.uz/images/icons/icon12.gif

Майлига зўр бўлгин, ўр бўлгин
Қолсанг бас, мард, жасур эр бўлиб..http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Alisher Asror
14.12.2011, 14:26
Бир кунгина руҳсоринг кўрсат,
Яширмайин сен боринг кўрсат,
Менга ҳам сал, саал зоринг кўрсат...
Безор бўлдим келмасларингдан.

Тупроқ бўлдим, чанг бўлдим - қара,
Самонларга ранг бўлдим - қара,
Борми умид? жиндек, ним зарра!?
Безор бўлдим келмасларингдан.
:)

(C)

Gulchehra Ibragimova
14.12.2011, 14:43
Безор бўлдим келмасларингдан.
:)



..Наҳот энди келмаслигинг рост,
Кўчалар ҳам қолса мунғайиб..
Асл юзинг кўрсатгиил, эй дўст
Наҳот қолгум мен яна ғариб..

Отилган ўқ қайтмайди ортга,
Хазонлардек қолсам сарғайиб..
Наҳот энди тушмайман ёдга,
Хижрон ёнда турар қаққайиб...

Хайр, дема, хайрлар видо..
Қалб тубидан сизар бир нидо.
Наҳот бизни айирмоқликчун
Ишқ йўлида танитган Худо?!..
(К)

Баходир кушаков
14.12.2011, 19:25
Тақмоқ исташса, ўзни узук кўзига йиғгайман.
Ноумид килмай гузал,кулбамга ташриф айласа,
Бу дарду аламларим,оловга ташлаб ёккайман.
Севгисин изхор этурга,мен гарибни сайласа,
Юрагимдан куз ясаб,кулига узук таккайман.

Баходир.

мафтун
15.12.2011, 03:19
Иқтибос:
Alisher Muminov дан хабар
Тақмоқ исташса, ўзни узук кўзига йиғгайман.
Ноумид килмай гузал,кулбамга ташриф айласа,
Бу дарду аламларим,оловга ташлаб ёккайман.
Севгисин изхор этурга,мен гарибни сайласа,
Юрагимдан куз ясаб,кулига узук таккайман.

Баходир.

Муҳтарам Баходир кушаков ака! Сиз бу ўринда О ҳарфи билан бошланадиган шеър келтиришингиз керак эди. Н га сал кеч қолибсиз-да, (тахминан 5 соатлар) Гулчеҳра опа келтириб қўйибдилар сиздан аввал.
Баҳру байтни бузмайлик, илтимос.
С дан келтириш шартмас

Alisher Asror
15.12.2011, 09:58
Ишқ йўлида танитган Худо?!..


Орзу яқин сизни кўрмакдан,
Ҳаёлимни тута олсам бас...
Шунда бўлиб бахтга ёр , ҳамдам,
Бу ишқ ичра абад қолгум маст.

Оҳ, сиз мендан шунча узоқда,
Умрча йўл камлик қилса-я,
Интилсаму ета олмасам,
Ета олмай паймон тўлса-я.

Талпинаман ёлқин бир нурга:
Балки ўша нури-зиё - Сиз,
Юзингиздан тушган шуладир,
Балки боқиб турган кўзингиз !?


(C)

Mahmud Jurat
15.12.2011, 10:44
Балки боқиб турган кўзингиз !?

***
Зорланиб дунёни мендан аядинг,
Мени аямадинг дунё дардидан.
Юрагимда кечган ҳар бир ҳаяжон,
Менга хабар ахир дунёвий сирдан.

Сенга сир керакмас, мен керак жоним,
Бу ташвиш сирларни биламан мен ҳам.
Ҳали чиқмас экан танамдан жоним,
Дунёнинг сирлари қалбимга малҳам.

Мени аямагин дунё дардидан,
Қўявер ҳисларим яйрасин ёниб.
Бу бозор дунёнинг ютиб заҳридан,
Юрак малҳами деб ичайин қониб.

Қўй, мени аяма дунё дардидан,
Оҳ-воҳлар аслида ёлғон бир садо.
Биргина жонимдир Оллоҳ маҳридан,
Қолган дардларимга мен ўзим даво.
(С)

Gulchehra Ibragimova
15.12.2011, 16:21
Биргина жонимдир Оллоҳ маҳридан,
Қолган дардларимга мен ўзим даво.


..Oy chiqar goh zaholi,
Do'stlar ko'pdir vafoli,
Hayot shundan safoli,
Lekin hech qachon chiqmas yodimdan
Sokin so'zlashlaring, pinhon izlashlaring.

Umr - yo'l, qayrilish ko'p,
Uchrashish, ayriliq ko'p,
Unutish, aytilish ko'p,
Lekin hech qachon chiqmas yodimdan
O'sha kulishlaring, o'sha kelishlaring...

Omon Matjon

Nigora Jumaeva
15.12.2011, 16:59
Гулларнинг туси бағир қонимдан,
Маст нози севгининг тонгидан.
Мен у билан айладим тараннум,
Ҳар сўзда қуёш қилур табассум

Ойбек

Gulchehra Ibragimova
15.12.2011, 17:07
Ҳар сўзда қуёш қилур табассум


Muncha g'amgin bo'lmasa o'ylar,
Hijron muncha bo'lmasa uzoq,
Meni o'yla, sog'inib o'yla,
Yo'lg'iz meni o'yla intizor,
Muncha g'amgin bo'lmasa o'ylar.


Hijron muncha bo'lmasa uzoq,
Holbuki, bir qadam o'rtada.
Oramizni kim buzdi, o'zi,
Inonkim, behuda o'rtadi.
Hijron muncha bo'lmasa uzoq...


Rauf Parfi

Masud Mahsudov
15.12.2011, 17:14
Қалб – мeндан яширган дил дафтарингиз,
Кўнгил - Сиз қизғанган сирли тугунча.
Кўз ёш – юрагингиз ғарқ этган дeнгиз,
Орзу – ниятлардан яралган ғунча.

Жимлик – Сизни жумбоқ айлаган аср,
Табассум – чeҳрангиз абад мeҳмони.
Сабр – маликаси сиз бўлган қаср,
Сeвги – Сиз туймаган туйғу уммони.

Субҳидам – Сизни илк ўйлаганим вақт,
Оқшом – хиралашиб қолган бир хаёл.
Уйқу – мeн билмаган ўзга ҳаловат,
Бeдорлик – мeни кўп қийнаган савол.

Нур – Сиздан таралган ажиб чин ёғду,
Шаббода – сочингиз ўйнаган насим.
Мeҳр –сўзингизда яширин жоду,
Тундeк кўзингизга кeлар ҳавасим.

(c)

Gulchehra Ibragimova
15.12.2011, 17:34
Men seni topgandim, ammo yaxshi qol,
Sen "yaxshi qol", degil, "ko'rishguncha"mas.
Bul quyosh hali ko'p ol bo'ladir, ol,
Bul oy ham umrimga ko'p qiladir qasd.

Sen sherik bo'lmaysan endi g'amimga,
Darvoqe, hech qachon sherik qilmadim.
Xayr endi, ma'zur tut ortiq-kamimga,
Men seni Layloday seva bilmadim.

O'rtanma, bu xato mushkullaridan,
Yo rabbiy, lahzada bor orzular puch.
Men ham qaydan bilay ishq yo'llarida-
Majnun emas, Senga kelarimni duch..

Halima Xudoyberdieva

Masud Mahsudov
15.12.2011, 17:52
Чархпалак мисоли тўхтамас ҳаёт,
Сувдeк тарқалади бошимдан ўйлар.
Қадамлаб, тарихим этганимда ёд,
Бугуним, эртамни ютмоқда йўллар.

Симёғоч кeтидан симёғоч кeлар,
Сўқмоғу, адирлар ортимдан елар,
Далалар ўрмонга алмашавeрар –
Умримни опичиб ўтмоқда йўллар.

Бир ташвиш битар-у, яна муаммо,
Ёруғ олам ғами тугамас асло.
Манзилим қай томон биламан, аммо,
Билмам, қай томонга кeтмоқда йўллар.

Кўзим мудроқ босиб,
Бирдан уйғониб,
Ичим ғалат бўлар, тушга ишониб.
Кeлажак бахтимдeк қизариб-ёниб,
Қуёш-ла уфқларга ботмоқда йўллар

Тонг отар, кун ботар – улғаяди дил,
Орзу-ҳавасларга ошуфта кўнгил ,
Қалб айтар: “Тақдирга нe ёзса, кўнгил”
Манглайга нeларни битмоқда йўллар?

Мeни яна кутмоқда қанча йўллар?

(c)

Gulchehra Ibragimova
15.12.2011, 18:01
Мeни яна кутмоқда қанча йўллар?



Ruhim ko‘taradi bayroqlarini...
Dunyo kambag‘alni kamsitib, g‘ajib
Tag‘in boyitarkan boyroqlarini
Ruhim olib qo‘yar boshimdan tojni

Halima Xudoyberdieva

Баходир кушаков
15.12.2011, 18:58
С дан келтириш шартмас
Мухтарам Алишербек!Аввало огохлантирганлигингиз учун миннатдорчилигимни ва хатоим учун узримни кабул килишингизни сурайман.Узи узбек ва рус тилларини яхши урганмаганлигим учунми,форум коидаларига яхши тушунмабман шекилли, айрим хатоларга йул куйяпман.Янги булганлигимиз учун соддалик килган булсак айбга буюрмайсизлар.Факат ОФФТОПни ёзиш шартмас эди деб уйлайман.шу ортикчадек туюлди.Яна бир бор каминани маъзур тутсинлар.Юксак хурмат ва эхтиром ила БАХОДИР.

мафтун
15.12.2011, 19:31
Факат ОФФТОПни ёзиш шартмас эди деб уйлайман.шу ортикчадек туюлди

Сизни яқин олганимнинг ишораси сифатида ҳазиллашгандим. Оғир олманг. Аслида офф. айнан вазиятни юмшатиш, сизни бездирмаслик учун қўйилганди. Ҳечқиси йўқ, биз ҳам бошида айрим тушунмовчиликларга йўл қўйганимизда "багаж"имизни - ларга керагича тўлдириб олганмиз. Ўзингизни бегона тутиб ҳар нарсани кўнгилга олаверманг, бизда ҳали бундан қаттиқроқ "муносабатар" ҳам бўлади, қувонарлиси эса ҳаммаси самимий ва беғараз. Форумга хуш келибсиз. Ижодингизга барака тилаб Абдулазиз.

Баходир кушаков
15.12.2011, 20:06
Ruhim olib qo‘yar boshimdan tojni
Интизорлик кийнагай жоним,ёрни курмок истарам,
Килмасин суз изхори,ёнида булмок истарам.
Зулфила чулгаб танамни,айласин жоним хору зор,
Майли ёрим илкида,гул каби сулмок истарам.

Билмайин колдим,бошима,не бало куюладур,
Тонг сабоси жонима,бурондек туюладур.
Юрак коним какшабон,томримда суюладур,
Малак йуклаб фалакдан,кувончга тулмок истарам.

Май ичиб,кунгилни хушлаб,ташрифин ёрни кутай,
Келмиш илхом бошима,зур ашъоримдин битай,
Дер Баходир бу сиротдан,кузимни боглаб утай,
Утмас эрсам синовдан,йикилиб улмок истарам.


Баходир.

Gulchehra Ibragimova
16.12.2011, 12:17
Утмас эрсам синовдан,йикилиб улмок истарам.



Майлими, ой чиққан шу ойдин кеча
Нафас олаверсам ютуниб, хурсанд,
Майлими, дунёнинг битта бурчида
Мен ҳам васлингизни қўмсаб ўтирсам.

..Майлими соғинсам ва тошса кўнглим.
Йиғласам майлими, майлими кулсам?
Ўкситмайманмикин сизни севгилим,
Агар мен шу кеча бехосдан ўлсам?.



(К.Б).

Mahmud Jurat
16.12.2011, 12:32
Агар мен шу кеча бехосдан ўлсам?.

***
Мен қуёш парчасин қадоқлариман,
Синиқ қатларимда ярқирар қуёш,
Оҳ менинг бағримга битилган армон,
Қотиб қолган инжу, марварид кўзёш.

Синиқ инжуларни топтаманг санам,
Осмон гумбазида ёнар мўъжиза.
Севиб ардоқлайди қуёш сизни ҳам,
Бахт ато қилади сиздайин қизга.

Фақат мен дилимда соғинчга ботиб,
Қуёш нурларига талпиниб ётгум.
Сиз эса қалбларга наштарлар отиб,
Севгида йиғлатмоқ атайсиз удум.

Балки асрларнинг чексиз излари,
Сиз айтган удумга инжудир санам.
Мен чекиб улгурган дардларнинг бари,
Бир кун ором берар балки менга ҳам.
(С)

Gulchehra Ibragimova
16.12.2011, 12:53
Мен чекиб улгурган дардларнинг бари,
Бир кун ором берар балки менга ҳам.


Муҳаббат, бу-ялт этган нигоҳ
Ва ҳаловат абас, дегани.
Муҳаббат, бу-ўзингни севмоқ
Ва ўзгага хавас дегани.

Ҳаёт иси келар исмидан,
Ҳаётингни кесса-да зимдан,
Муҳаббат, бу-куй тўла зиндон,
Атиргулдан қафас дегани.

У-қуёшдир, ета олмассан,
У-кўз ёшдир, тута олмассан.
Муҳаббат, бу-кета олмасдан-
Жон талашган нафас дегани.

..Тарихларни бузган қудрати,
Ёруғликдан ўзган суръати.
Муҳаббат, бу-бахтнинг суръати,
БАХТНИНГ ЎЗИ ЭМАС, ДЕГАНИ...


(Узр, муаллифини унутибман..)

Mahmud Jurat
16.12.2011, 15:01
БАХТНИНГ ЎЗИ ЭМАС, ДЕГАНИ..
***
Игнага ип бўлиб эргашдим сизга,
Маҳлиё бўлибман баётингизга,
Игна санчиб олди, баёт йўқолди,
Мен ҳамон харидор жодугар қизга.
(Ж)

Gulchehra Ibragimova
16.12.2011, 16:46
БАХТНИНГ ЎЗИ ЭМАС, ДЕГАНИ..
***
Игнага ип бўлиб эргашдим сизга,
Маҳлиё бўлибман баётингизга,
Игна санчиб олди, баёт йўқолди,
Мен ҳамон харидор жодугар қизга.
(Ж)

Ака, ул жодугурнинг макрига учманг,http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Сароб ҳаёлларни беҳуда қучманг.
Анча баланддасиз, эҳтиёт бўлинг,
Пастда тиканаклар..йиқилиб тушманг?!
http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Mahmud Jurat
16.12.2011, 16:54
Пастда тиканаклар..йиқилиб тушманг?!
***
Гулни деб тиконлар қучмоққа шайман,
Қалби уввос солган бечора найман,
Эвоҳ, тиконлар кўп, қамиш най эмас,
Эртага не бўлгай, ҳамон билмайман.
(Ж)

JUS
16.12.2011, 17:00
Эртага не бўлгай, ҳамон билмайман.

Найнинг ноласини тингламаса гул,
Оввора бўлмангиз, бўлманг унга қул,
Оҳлар чекканингиз билмаса ул гул,
Фойдасиз оҳингиз, бариси бир пул. ;)

Mahmud Jurat
16.12.2011, 17:08
Фойдасиз оҳингиз, бариси бир пул.
***
Лайлининг доғидан ширинроқ дард йўқ,
Гулнинг борлигидан менда кўнгил тўқ,
Севгида севмоқмас севилмоқ қийин
Унинг ғамзалари менга ёқар ўқ.
(Ж)

Gulchehra Ibragimova
16.12.2011, 17:25
Унинг ғамзалари менга ёқар ўқ.


Қия тушган нигоҳни армонга йўймагайсиз,
Қиз қалбига севмоқни осонга йўймагайсиз,
Қийнамангиз, у ўзи ўртангувчи бир бағир,
Бу бағирни кенгликда осмонга йўймагайсиз.

Сиз худдики Фарҳодсиз, Ширин қайдадир, бегим,
Орзуларим дилда-ю нолам найдадир, бегим.
Сиз десам бар тутқазмай сочилган ўйларимдай,
Бу тонг қаро сочларим майда-майдадир, бегим.

Сизни мен ўзимга ҳам лойиқ кўрмам, рости гап,
Ўзгага бермоқ эса тушимга кирмас ухлаб.
Ўзга билан кетсангиз, равон йўллар қолмасин,
Бегим, иккиланмасдан ер юзин ташланг михлаб.

Халима Худойбердиева