Цитата:
Сообщение от OmoN
Саволларга жавоб беришингизга шубҳам йўқ. Ҳар томонлама исботлаб беришингизга ҳам ишонаман. Яна битта муҳим масала бор. Савол берувчи жавобни қабул қилиши. Ҳар қандай далил ва исботларни ҳам инкор қилувчилар бор.
|
Минг афсус бор бундайлар.
Мунозаралар "диний" деб алоҳида бўлим очмасдан, Илм-маърифат, маънавият, тарбия, оқибат каби мавзулар илгари сурилганда бевосита дин томондан ёндашиб ҳам жавоб беравериш кераклигини кўрсатмоқда.
Ўзи асли шу ўринда айтиб ўтиш керак. Ўзларимиз маънавият, зиё, таълим-тарбия ва шунга ўхшаш бир қатор мавзуларда бахс этишни ҳоҳлаймиз-у, лекин айни кўтарилган масалага жавоблар динда деб кўрсатилиб, мисоллар келтирилса, дарров шу одамни "Ислом тарғиботчиси", "ҳар нарсага динни аралаштирадиган" каби номлар билан атаймиз.
Мен бошида айни шу нарсалардан халос бўлиш учун бўлим очилишига қарши эмасдим.
Цитата:
Сообщение от OmoN
Яна ўша савол. Ёпиқ бўлимга қайси критериялар асосида аъзолар қабул қилинади?
|
Бунга жўяли жавобнинг ўзи йўқ. Виртуалда ҳамма ўзини сиз қўйган талабга мос қилиб кўрсатиши мумкин.
Масалани чуқур ўйлаб кўрилса, ёпиқ бўлим қилиб бўлим ташкил қилганнинг фойдаси йўқ.
Аввало сиз айтгандай унга аъзоларни танлашда муаммо юзага келса, саралаб олинган одамларга диний бўлимнинг ҳожати йўқ. Сабаби, ҳамма ўзи билган нарсани ўртага қўйиб муҳокама қилишни истамайди.