|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#31 |
![]() |
ва яна...
Янги адабиётимизда миллат учун "жон фидо" қилаётган "қаҳрамонлар" йўқ ҳисоби... аммо ҳаёт уларга тўла... уларни адибларимиз маҳоратли қаламлари ила талабгорларга тақдим эта олмаётганинг асл сабабини ўзимиздан излаб кўрсакимкан-а... бу талабга кўра таклиф эмасмикан..? Ўзимиз қандай бўлсак адибларимиз ҳам шундайдир, балки..? Шахсий ҳаёт, шахсий туйғуларга "ўралашиб" қолаётганлар, оилавий "икир-чикирлар"дан чиқа олмаётган "ижобий қаҳрамонлар" эса бисёр... Нега адибларимиз "жуда майда" мақсадларни нишон қилган тушуна олмайман... Соф муҳаббат, асл муҳаббат тараннуми фақат жинслар ароми энди...? Қани ҳақиқий муҳаббат, қани ҳақиқий мардлик... муҳаббат учун курашчи, қани у..? Ростан ҳам адибларимиз ҳақиқий муҳаббат, деганда бир фақир йигитнинг бой қизга бўлган севгисиними англайди... "арзимаган" севги учунми, ота-оналарга, урф-одатларга қарши боришни, қардриятларга қарши туришни жасорат ҳисоблайди... Асарларида бош ғоя сифатида соҳта идеаларни шаккиллантириб, ёшларга кўрсатма беришади... Бу нима ахир..? Ватан, Миллат, Динга холис хизмат ҳақида гапирилса "энсаси қотадиган"лар ҳали ҳам орамизда бор... буни биламан... аммо юксак туйғулар кўпчиликка бегона эмаслигини улар ҳам билсин... балки биз излаётган нарсаларга ҳали бордир... яна билмадим... мавзу нима ҳақида эди... ҳа, "Шайтанат" ҳақида экан, узр... чалғиб кетибман... |
|
Ответить |
![]() |
#32 | |
Цитата:
қаҳрамон, ҳақиқий муҳаббат, инсон, оила ва ҳ.қ. Масалан бир ярим ойча олдинги гаплар: Ҳозирда эса мен "Оҳиратини ўйламайдиган инсон бизга қаҳрамон бўлаолармикан?" деган бўлардим. |
||
|
Ответить |
![]() |
#33 |
адиблар, умуман зиёли ахли замондан камида бир кадам олдинда юриши шарт. якинда Хазрат Навоийнинг кароматлари хакидаги бир тадкикокни укиб колдим. энг замонавий кашфиётларни башорат килганлар. Биздаям кусур борлигига шубхам йук. аммо Уткан кунлар"дек асар ёзиш учун адиб камида Кодирийнинг "ярмича" булиши керак.
Последний раз редактировалось мафтун; 20.05.2011 в 07:07. |
|
|
Ответить |
![]() |
#34 |
Хурматли bekww. бу ерда максад бошкача: ушбу ибора Пулат Аламдарга тааллукли ва у кахрамонлик курсатиш учун иккиланмаслик керак, деган маънода айтган. биздаги куз куркок, кул ботир, деганга ухшаш.
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 20.05.2011 в 09:04. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#35 |
Оффтоп: Рус тилида ибора бор: "За деревьями не видеть леса".Мен ҳам шундай ўйлардим, лекин бундан анча йил олдин бир форумда Отабекка қарши билдирилган фикрни ўқигандим, Кумушнинг ўлимига у сабабчи , мўмин-мусулмон киши хар бир аҳду аёлига бирдай қараши керак эди деган. Шундан кейин амин бўлдимки адабиётда инсон образи фақатгина ижобий бўлиши мумкин эмас экан. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#37 | |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
Оффтоп: Баъзан ҳайрон қоламан. Нега диний илми борларнинг кўпчилиги бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатларини фақатгина ўз дунёқараши доирасида баҳолаб, уни нотўғри ҳатти-ҳаракатларда айблашади? Нега энди бошқаларни ҳам айнан ўзи тўғри деб билган принциплар асосида яшаши шарт деб ҳисоблашади?ПС: Чунки бу энг тўғри йўл деган жавоб олишимни биламан ва тан оламан. Лекин нега энди бошқалардан ҳам ўзидагидай тақвони талаб қилишларига тушунмайман холос. Зиёли инсон ҳақидаги мавзудага тортишувлардан кейин шу нарсага аҳамият берадиган бўлиб қолдим. ППС: Диний таълимотларни ҳам, Отабекнинг ишини ҳам, бошқа форумни ҳам бу ерда муҳокама қилмоқчимасман. Савол ҳеч кимга қаратилмаган. Уни риторик деб қабул қилиш мумкин.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
![]() |
#39 |
![]() |
Тоҳир Малик «Шайтанат» қиссасининг муқаддимасида шундай ёзади:
«Ҳаёт турфа ранг. Кўзни яшнатиб, дилга қувват бергувчи чиройли ранглар ҳам, кўнгилни вайрон қилгувчи қора ранг ҳам бор. Авваллари қора рангни ишлатишга бир томондан ижозат, иккинчи томондан журъат йўқ эди. Қоранинг ёнида албатта оқ, пушти, зангори... ранглар бўлиши шарт эди. Замона берган эркинликдан фойдаланиб, турмушимизнинг қора кўчаларига киришга жазм этдим...» |
|
Ответить |
![]() |
#40 |
Кодирий бобонинг максади Отабекни "оппок" килиб курсатиш эмас, балки у оркали тахликали Туркистоннинг йигитларини урисга карши курашга чорлаш эди. Устозимиз фф номзоди Рахмон Кучкоров таъкидлаганидек, асардаги "кипчок киргини"дан сунг Юсуфбек хожи "остонада урус килич кайраб турганда биз гофиллар бир-бирмизни кириб ётибмиз" (маъносини келтирдим) дейди. Мана шу гаплар Кодирий хазратларининг "хукмини укийди". Майда детал - Отабекнинг Зайнабга адолат килмай, Кумушнинг улимига сабаб булиши, АСОСИЙ детал эса --асар охирида -- бош кахрамоннинг урусга карши жиходга кетиши эди.
|
|
|
Ответить |
|