Цитата:
Сообщение от bekww
анча йил олдин бир форумда Отабекка қарши билдирилган фикрни ўқигандим, Кумушнинг ўлимига у сабабчи , мўмин-мусулмон киши хар бир аҳду аёлига бирдай қараши керак эди деган.
|
Балки Отабек мусулмондир-у мўминмасдир, балки биз билмаган бошқа бир сабаби бордир... Аслида бу тортишувнинг ўзи аҳмоқлик. Тўқима образни муҳокама қилиш кулгили эмасми?
Оффтоп:
Баъзан ҳайрон қоламан. Нега диний илми борларнинг кўпчилиги бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатларини фақатгина ўз дунёқараши доирасида баҳолаб, уни нотўғри ҳатти-ҳаракатларда айблашади? Нега энди бошқаларни ҳам айнан ўзи тўғри деб билган принциплар асосида яшаши шарт деб ҳисоблашади?
ПС: Чунки бу энг тўғри йўл деган жавоб олишимни биламан ва тан оламан. Лекин нега энди бошқалардан ҳам ўзидагидай тақвони талаб қилишларига тушунмайман холос. Зиёли инсон ҳақидаги мавзудага тортишувлардан кейин шу нарсага аҳамият берадиган бўлиб қолдим.
ППС: Диний таълимотларни ҳам, Отабекнинг ишини ҳам, бошқа форумни ҳам бу ерда муҳокама қилмоқчимасман. Савол ҳеч кимга қаратилмаган. Уни риторик деб қабул қилиш мумкин.