PDA

Просмотр полной версии : Dildagi satrlar


Страницы : 1 2 3 4 [5] 6 7 8 9

Hero
26.04.2011, 10:37
Hali meni ko’p eslaysan, Yolg’iz uzing qolgan damlar.
Hali meni ko’p eslaysan, Qalbingni urtasa g’amlar.
Hali meni ko’p eslaysan, Boshinga kulfat, g’am tushsa.
Hali meni ko’p eslaysan, Kuzyoshlaring yuzing yuvsa.
Hali meni ko’p eslaysan, Yangi oy chiqqan xar kecha.
Hali meni ko’p eslaysan, Payvasta sog’inch bag’rida.
Hali meni ko’p eslaysan, Diydor xam kuylagin yechganda. Hali meni ko’p eslaysan, Yurgan yullarimizdan yursang. Hali meni ko’p eslaysan, Ko’ngling meni tilab tursa.
Hali meni ko’p eslaysan, O’zga yorlar desalar ket.
Hali meni ko’p eslaysan, Vafodorim qani U DEB!!!
Hali meni ko’p eslaysan, Hali meni ko’p eslaysan,!!!

Ziyonet tarmog'idan

Hero
26.04.2011, 10:44
(Bu hayotiy hikoya)«Onlayn»даги «Qaysar_qiz»

Бу вокеага якинда роппа-роса бир йил булар экан, дея гап бошлади Султон исмли кахрамонимиз. Ушанда ёшим йигирма саккизда эди. Мен одатдагидай ишга шошилиб турдим. Хатто аёлим тайёрлаган эрталабки чойни ичмай:
- Нилуш хафа булма, ишга кеч коляпман. Тагин хамкасбларим, «Рахбаримиз булиб кеч келади» деб карашларини хохламайман…
Аёлим огироёк. Ойимларни хай-хайлашларига карамай сахарлаб туради. Уйдагилар дастурхон атрофига йигилгунича эрталабки чойни тайёрлайди. Ойимлар билан дарвозахонага чикиб, йулим хатарсиз булиши учун кулини дуога очади. Хуллас Худога шукрки, оиламдан кунглим хотиржам…
Ишим эса реклама хизматлари билан боглик. Икки йилдан бери реклама агентлигида бошкарувчи лавозимида иш юритаман. Шунинг учун рулда булсам хам, хаёлан олинган буюртмаларимга ранг бераман. Хамкорларим шартнома тузишса, нималар дейишимни уйлайман, кискаси кандай килиб офисга етиб келганимни сезмайман.
Хонамга киргач одатдагидай шахсий компьютеримни интернетга улаб, «Mail Agent» программасини очдим. «Сизга хат». Яна буюртмани кабул килдим. Кун буйи телефон жиринглайди, интернетдан реклама дизайни учун расмлар карайман, тайёр буюртмаларнинг камчиликларни айтаман, вакти келганда асабийлашиб, соат олти булганини сезмай чарчайман…
Офисда кадам товушлари камайгач, «Мой мир»га кирадим. Келган хатларга жавоб бериб булгач, «Мои гости» сахифасини очдим. Сахифа очилиши билан, «Qaysar_qiz» «nickname» сохибаси негадир диккатимни тортди. Мен хам иккиланмай унинг оламига ташриф буюрдим. Анкетадан йигирма уч ёшлиги курдим. «Коротко о себе» дарчасида: «Хамма билан самимий, очик булишга харакат киладиган оддий кизман. Аммо узимдаги барча хиссий, инсоний фазилатларни мужассамлаштирган холда сизга сирли туюлишим мумкин…». Беркитмайман, бу сузларни мени бефарк колдирмади. «Фото со мной» папкасини очишга шошилдим. Кош-кузлари кора, истарали, кулгичлари узига ярашган кизалок компьютердан менга жилмайиб турарди. Ишонасизми шу тарика канча вакт утирганимни билмайман. Астафируллох дейман узимга-узим, интернетдаги севгига ишонмасдинг-ку, булмасам бу ерда канчадан-канча кизларни курганман. «Qaysar_qiz» нимаси билан мени узига тортаётган экан? Ёки истаралилигими? Уйда гулдай аёлим кутиб утирганида, хаёлларим бир тарафдан узимга кулгилидай туюлди.
Коровул билан хайрлашиб машинамга утирдим. Йулда кетяпман-ку, хаёлларим уша кизда. У билан куришмаган, гаплашмаган булсам нимасини уйлайман? Хозир нима килаётган экан? Соат хам, алламахал булиб колган. Ухлаяпти, эртага укишга боради. Кизика, ернинг кайсидир бурчагида бир инсон, сиз хакингизда уйлайдию, сиз эса хеч нарсани хис килмайсиз…
Хаёллар хам кизик. Мен канчалар уни уйламай десам, янада купрок унга богланаётганимни сездим. Эртаси куни интернетга кириб «Mail Agent» программасини очдим. «Qaysar_qiz» «onlayn»да утирган экан. Сирли кизга ёзишни бошладим. Аммо хаммаси шунчалик жиддий тус олиб кетишини хаёлимгаям келтирмаганман. Салом-аликдан сунг:
-Балки якиндан танишармиз?-дедим мен.
-Майли, факат бир-биримизга сирли буламиз.
-Нимага сирли?
-Канчалик сирли булсангиз, шунчалик инсонни кизиктирасиз. Кейин интернетда кузим кузизга тушмайди. Муносабатларнинг хаммаси хаёлий.
-Исмингиз нима?
-Узини «овотти» деб уйламангу, сир була колсин.
-Майли, унда исмингиз вактинчалик «Ча» була колсин.
-Нимага «Ча»?
-«Ча» хамма нарсага «ча» кушимчасини кушсангиз, уша айтаётган нарсангизни кичкинаси булади. Мен хам сизни каттамас, кичкинарок тасаввур киламан,-деб хазиллашдим.
-Мен кичкина эмас, катта булсамчи? Унда канака исм куясиз?
-Хоп, унда сизни опоки дейман буладими?
-Вой, кичкина опокила хам булади. Сизга коил, мантикан, сухбатдошингизни сирли булишига карамай, сузидан ушламокчимисиз?
- Жуда хам шаддод экансиз-ку.
-Исмим Рухсора, танишганимдан хурсандман :)
Биринчи сухбатимиз ана шундай кизик хазиллар билан бошланганди. Бора-бора унга урганиб колдим. Рухсоранинг ташки гузаллигиданам, ички олами мени кундан-кунга хайратга соларди. Гап-сузлари, дунё карашининг кенглиги. Оллохга булган мухаббати, самимий тилаклари, дуо килиши хамма-хаммаси…Энди хонамда соатлаб уни «onlayn» булишини кута, тушликни хам эсдан чикарардим. Уйга машинада кетаётиб, иш билан «параллельно» Рухсорани уйлайман. Лекин виждоним икки ут орасида кийналарди. Оилали инсонман. Аёлим огироёк. Нилушга бор мехримни берсам-да, кузига карашга кийналардим. Рухсорани эса бундан хабари йук. Уни хам менга бефарк эмаслигини сезганман. Аммо Рухсорани йукотиб куйишдан жуда-жуда куркардим. Бир куни иккимизнинг сухбатимиз учун янги номер олдим. Иккита кул телефоним булса, бири чунтагимда турарди. Иккинчисини эса, компьютер колонкалари ёнига куйиб куярдим. Сабаби Рухсорадан смс келса, колонкалардан «помех» кетарди. Шунда юрагимнинг уриш пульсини, бармокларимгача хис килардим. Чунки «Рухсорадан смс келяпти»…
Бир хафта, мени хаётимни тубдан узгартириб юборди. Ёшим ундан катта булсада, сухбат оркали Рухсорадан куп нарсаларни ургандим…Кейин учрашувга таклиф килдим. Бошида рад этди. Аммо юрагимдаги мухаббатим рост эканлиги, хеч булмаса бир бора куришишимизни илтимос кила кундирдим. Биз учрашдик. Хаётдаги Рухсора расмдаги Рухсорага ухшамасди. У хаётда чиройлирок экан. Кузимиз-кузимизга тушганда хаяжонланиб кетсакда, бир-биримизга бирдирмасликка харакат килардик. Кафега кирганимизда хам мендан кура у куп гапирар, харакатларини, кош чимиришини томоша кила жилмаярдим. Куриниши жиддий булгани билан, жуда шух ва шаддод киз эди. Энди биз тез-тез учрашардик. Куз фасли булгани учун бир зумда кеч тушади. У билан бирга булсам хамма нарсани эсдан чикарардим. Катта шахарни кечгача бирга айланиб, хазиллаша, бакириб кулардик…Бу бахт узокка чузилмаслигини билсамда, хакикатни очиш вакти хали келмади деб нотугри уйлаган эканман…
Офисда мажлисни тугатиб, ташкаига чикдим. Кул телефоним жиринглади. Карасам Ойимлар! «Углим табриклайман, кизли булдинг…» Хурсандлигимдан кандай килиб югуриб машинага утирганиму, гул олганимни билмайман. Тезлик билан касалхонага етиб бордим. Палата эшигини очганимда Нилуш хам, хамшира киз хам, кириб келганимни сезишмади. Уларнинг сухбати авжида экан:
- Султон акамлар киз тугилса, исмини Рухсора куямиз деганлар…Ия ана узлари хам келдилар-ку…
Кулимдаги гулни караватнинг бир четига куйиб кизимга кардим. Кизим, менинг кизим! Нилушнинг кулларида ухлаб ётган жажжигина чакалокнинг кулларидан упдим. Кизим ширин ухлаб ётарди. Кейин нимадир демокчи булиб, хамшира кизга юзландим. Юзландиму, ер устида турганим эсимдан чикиб кетди. Не куз билан карайки, каршимда Рухсора турар эди. Нигохларимиз тукнашди. Хаёлларим остин-устун булиб кетди. Рухсоранинг кузлари ёшга тулишни бошлаган булса-да, негадир узини йукотгани йук. «Сизларни холи колдираман», дея ташкарига отилди. Аёлим эса Рухсорани мактай бошлади. Кизим дунёга келаётганида бош шифокорга ёрдамлашгани, кули енгиллиги, албатта мен хам «рахмат» деб куйишим кераклигини айтди. Ичимдаги огрикни, кандай холатга тушганимни сизга сузлар билан таърифлаб бера олмайман…

Hero
26.04.2011, 10:45
Касалхонадан чикиб кетаётиб, Рухсора утирадиган хонани топиб эшигини такиллатдим. Хеч ким жавоб бермагач, узим хонага кириб бурчакда йиглаб утирган Рухсорани куриб, шундайин галати холга тушдимки…у эса бошини кутармай, пичирлаб факат бир гапни кайтарарди «Илтимос кетинг…»
…Эртаси куни эса почтамда шундай хат турарди: «Мени севасизми? Унда аёлингизни кунглини олинг. Кизингиз Рухсорани гулдай устириб, бахтини куринг. Сиз узингиз муносиб мехрибон умр ёлдош топган экансиз. Уша куни ховликиб палатага кирганингизда, кузларингизда бахт, юрагингизда оталик туйгуси барк урарди. Сиз ота булдингиз! Худо сизларга фарзанд ато этди. Оллохим мархамат этган эканки, фарзандингизни дунёга келишини курдим. Кизингизни нозик бармокчаларини, кулчаларини упаётганингизда сизларга жудаям хавасим келди. Кейин менга юзланиб нимадир демокчи эканлигингиз эсимда, бирдан нигохларимиз тукнашди. Ичимдан «Сиз?» деган садо отилиб чикмокчи булганида, узимни зурга ушладим. Сиз хайратлана менга тикилиб турардингиз. Аллакачонок узилган риштани сеза, кузим ёшга тулди. Мен кузимни юмишни истамадим. Ташкарига отилиб чикишни хохлардиму, узимни яна тийдим. Аёлингиз нигохларимизни сезмасин дея палатани аста тарк этдим. Хонамга етиб олгач, боядан бери томогимни занжирлаган огрикни куйиб юбордим. Мен йиглардим, туйиб йиглардим. Бу алам ва севинч ёшлари эди…
Бошка сиз билан хатлашмайман, сиз хам хаммасини унутинг. Аёлингизни урнига узимни куйиб курдим. Качондир мен хам кимнингдир аёли буламан. Бу дунё кайтар дунё. Кайтишидан куркаман…Бахтли булинг Султон ака… »
Бу киз инсонми ёки инсон киёфасига кирган фаришта? Хакикатдан хам хаётда севги, мухаббат туйгулари узгача, аммо унданда масъулиятни хис этадиган оила ва фарзанд бор. Мен эса иккисини адаштира Рухсорани дилини огритдим. Минг огрик билан охирги хатимни унга ёлладим:
«Кечир мени Рухсора. Нега такдир мени шундай синади? Нега сени олдинрок учратмадим? Биласанми сен билан танишганимдан сунг юрагимда сен…кучогимда эса аёлим буларди. Унга вафоли умр йулдош булишга, доимо кулиб туришга харакат килардим. Караб турардиму, ичимдаги огрикдан дод деб бакириб юборгим келарди…Гуё дилим тубида ухлаб ётган энг огир мухаббат тулкини хозир куз ёши билан ташкарига отилиб чикадию…Тамом! Хаётимни остин-устун килиб ташлаши хеч гап эмасдай. Эсингдами, шахар шовкинини согиниб, иккаламиз катта кучаларни кечгача айланардик. Сени жахлингни чикаришни жудаям ёктирардим. Кузларингга караб туймасдим. Бугун иш билан шахарда юрсам, хар бир бурчакдан сенинг овозинг келаётганга ухшади. Овозингни кумсаяпман. Ёлгиз колдим дегунча эса, хаёлимда тинмай сенинг суръатинг гавдаланаверади. Ёнимда тургандай буласан гуё. Каердандир шух овозингни эшитаман. Кузларинг, жилмайишинг…Ё Худо жинни булдимми дейман гохо. Ишон, телба булишнинг масофаси унчалик хам узок эмас экан…Юрагим биргина сени ширин сузингга канчалар талпинишини тасаввур эта олмайсан. Балки яна учрашармиз, армон булган мухаббатимизни такдирнинг буюрган синовларида яна эслармиз. Аммо унутма, сен мени хаётимни ёритган юлдузисан. Сен мени севишга ургатдинг. Биламан хозир йиглаяпсан. Шу сузларни яна бир бор такрорлашимга ижозат бер. Гузалгинам, эркатойим йиглама! Йигласанг, хидоят йулига бошловчи, Раббимиз учун ЙИГЛА…Илтимос мендан рози бул…»
Биласизми, мен ушанда Рухсорани севсамда, аёлим билан кизимни калбини ярим килиб кета олмасдим. Менинг айбим билан мухаббат армонга айланди. Азоблана кўз ёш тўккан севги, аллақачоноқ жон берган булса-да, Аллоҳдан бир ниятим ижобат булишини доимо сўрардим. Эртага у турмушга чикади… шунда у борган кошона нурга тўлишини жудаям хоҳлардим.
…Кайси куниям укамнинг монтаж хонасига шошилиб кирдим. Стол устида ёйилиб турган суратлар орасида, ок либос соҳибасига кўзим тушди. Маликасини қўлида кутариб турган шаҳзода ва умр ёлдошига табассум ҳадя этаётган келинчак… У гўзал кўзларнинг ширин эгаси, Рухсора эди. Юрагим яна бошкача уришни бошлади. Рухсора жудаям чиройли келин булибди! Кулимда бахтли никоҳ қрган икки ёшнинг расмини ушлай яна ният килдим: «Уларни, Аллоҳ паноҳида асрасин…»

Сурайё Кодирова

Gulchehra Ibragimova
27.04.2011, 00:46
ЖИЙДА ГУЛИМ

Жийда гулим, жийда гулим,
Жийдалари майда гулим.
Онам бағрин соғиндим мен,
Онамдай бир суй-да, гулим.

Йўлимга кўз тикар эди,
Пойимга дил тўкар эди,
Онам райҳон экар эди,
Кўнглим ўшал бўйда гулим.

Куйгулиги кунда эди,
Бир оҳ десам, шунда эди,
Онам дарди менда эди,
Менинг дардим куйда, гулим.

Кўнглим чўкса ҳозир эди,
Эркалаши ҳузур эди.
Она, десам, "жон", дер эди,
Энди "жон"лар қайда, гулим?

Жийда гулим, жийда гулим,
Ҳушбўй гулим, майда гулим,
Онам исин соғиндим мен,
Онамдай бир суй-да, гулим...
..жийда гулим


Ш.Ахророва шеъри.
(О.Назарбеков ижросидаги севимли қўшиқлардан)

Hero
27.04.2011, 10:35
Хикоя

Эркакларда нима кўп? Чойхона! Курсдошлар билан, синфдошлар билан... Сентябрнинг бошлари булгани учун, энг якин курсдошларим билан йиғилдик. Гап авжига чиққанида қўл телефоним жиринглади. Менга нотаниш рақам.
- Эшитаман.
- Ассалому алайкум. Безовта қилганим учун узр, менга Шахноза керак эди.
- Адашдингиз.
- Лекин, Шахнозани ўзи менга шу номерни берди-ку?
- Яхши қиз бу менинг номерим.
- Узр. Саломат бўлинг...
Телефонимни стол устига кўйиб, тўлдирилган бакални “кўтардим”. Боядан бери ҳаракатларимни кузатиб утирган дўстим Алижон гап қотди:
- Овози фаришталарникига ўхшаркан а? Қайтиб қил. Танишармикан?
- Жиннимисан? “Ўраладиган” қиз эмаслиги билиниб турибди-ку.
- Ҳўп, телефон килиб кур сендан нима кетди...
Беихтиёр унинг номерини тердим.
- Лаббай?
Ҳаёлимга биринчи келган фикр шу эди: “ҳақиқатда ширали овоз!”.
- Яхши қиз менга овозингиз ёқиб қолди. Балки танишармиз?
- Йўқ танишмайман. Сиз мени нотўғри тушундингиз .
- Ёмон бола эмасман. Яхши ниятда танишмоқчи эдим.
- Мени бошқа безовта қилманг. Соғ бўлинг!
Кескин жавобни эшитиб, довдираб қолдим. Яна қайта қўнғироқ қилганимда, у телефонни кўтармади. Алижон мени юпатгандай:
- Аҳамият берма Элёр, хаётда шунақаси ҳам бўлиб туради... –деди жилмайиб.
Шунақаси ҳам бўлиб туради? Кизлардан бундай жавоб эшитмаганим учун, юзимга тарсаки туширилгандай булди...
Орадан уч кун вақт ўтди. Ширали овоз соҳибасининг овози эса ҳеч қулоғимдан кетмасди. Нотаниш киз билан ҳаёлда гаплашардим. Шартаки жавобларини эшитгим келарди. Кейин ниманидир устида тортишиб колардик. Ташкаридан кулгили, аммо унга узимча кўриниш берардим. Атрофимда шунча гузал киз турганида, нотаниш кизнинг нимаси мени узига шунчалик жалб этди? Овозидаги жозибами ёки кескин жавоблар? Тугри, кизларнинг психологиясидан анча-мунча хабарим бор. Сиз узингизни ундан олиб кочсангиз, якинлашади. Якинлашсангиз, узоклашади. Эркак кишининг хам психологияси кизик. У мени узидан канчалик итарса, мен унга шунчалик якинлашаман. Ишдан бушаб, «бошимни айлантирган» рақамни тердим. Жавоб бўлмади. Кўтармагунича теравердим.
- Алло...
-Ассалому алайкум.
- Воалайкум ассалом! Инсофингиз борми? Нега мени яна безовта қиляпсиз? Айтдим-ку, мен ушанда ростдан адашиб тушган эдим!
- Хаммага шунака шартакимисиз?
- Буни сизга алокаси йук!
- Нега алокаси булмас экан? Танишмаслигингизни сабаби борми?
- Киз боланинг никохсиз холда бошка эркак билан гаплашиши гунох. Бекорчи нарсаларга вакт кетказгандан кура, дуо килин!
- Унда менга дуо килишни ургатинг. Ёшим йигирмада булса хам, дуо килишни билмайман. Сизга савоби тегарди.
У жим булиб колди. Орадаги сукут яна бир оз давом этишини хохлардим.
- Майли, факат битта шартим бор. Менга кунгирок килмайсиз.
- Унда кандай килиб гаплашамиз?
- Смс оркали.
- Рахмат, мени хурсанд килдингиз…
Гушакни куйиб смс ёздим: «Узр исмингизни, ёшингизни билмайман. Сизга мурожаат этганда, нима деб чакирай?». Жавоб келди: «Мубина. Ёшимга келсак, дуо килишингиз учун ёшимни билишингиз шарт эмас». Иккинчи хатни ёзишга киришдим: «Тугри. Лекин кизикишим устунлик киляпти». Мубина хам буш келмасди. «Куп кизиксез тез карисиз ». Кизик жавоб булди-ку: «Исмим Элёр. Сизнинг ёшингизни билиб кариб колмайман-ку ». Мубинанинг кейинги смсини узок кутдим. «Колганини вакт курсатади. Яхши дам олинг» деди у.
Кизик киз экан-ку. Мубинадан келган смсларни кайта укиб кулиб юбордим. У укитувчининг кизи ёки укишидаги биринчи партага хеч кимни якинлаштирмайди. Зоримиз бор, зуримиз йук. «Яхши тушлар куринг» деб смс йулладим.
Октябр якинлашиши билан, дарахт барглари саргайиб калблар куз ифорига тулди. Дераза ортида сирли фаслнинг гамли дакикалари, кучадаги сокинликни томоша кила хаёлга чумаман. Мубинадан куп дуо ва саловатларни ургандим. Ёши ун саккизда булишига карамай, илм ва китобларга куйган ихлоси мени хайратга соларди.
«Сиз хаётда канчалик куп гунох иш килсангиз, юрагизда кора дог пайдо булади. Кора догни йукотиш учун тавба килинг. Нафс кулига айланиб, ёмонликларни купайтирсангиз, дог бутун калбингизни эгаллайди. Яратганга истигфор айтинг. Шунда Роббимиз: «Бандам гунохини авф этувчи ёки жазо берувчиси борлигини билар экан. Мен уни афв этдим»,-деб мархамат килади. Чулда кетаётган одам туяси ва озик-овкатини йукотиб, сунг топиб олганида канчалик севинса, Аллох хам тавба килган бандасидан шунчалик хурсанд булади», дерди у.

Hero
27.04.2011, 10:36
Мубина билан муносабатларимиз чукурлашиб кетди. Кунига бир марта унинг овозини эшитмасам, кулим ишга бормасди. Мени кийнаётгани; битта шахарда туриб уни курмаганим, таклиф килган учрашувларимнинг рад этилиши эди. У одамнинг ташки куринишини эмас, калб гузаллигини биринчи уринга куярди. Овозидаги болаларча бегуборлик, мени узига бутунлай асир этиб булганди.
Кунларнинг бирида Алижон билан Мубинага айтмай колледжга бордик. Купчиликдан сураб кидирдик. Лекин хеч ким аник жавоб бермади. Шу даражада телба холига борибманки, истарали кизларнинг бари кузимга у булиб куринарди.
Сунгги сухбатларимизда Мубинанинг овози бугила бошлади. Буни бир неча марта беркитишга харакат килса хам сезиларди. Сабабини сурасам, «Оддий шамоллаш, хеч киси йук утиб кетади», деб мени юпатарди.
- Мубиш… - дедим бир куни мен.
- Лаббай?
- Осмонга кара. Анави, энг катта ажралиб турган юлдуз бор-ку.
- Зухро юлдузини айтяпсизми? Ха, куряпман.
- Кара, иккаламиз битта юлдузга караб турибмиз. Ажойиб а? У индамай колди. – Мубиш мени эшитяпсанми?
- Бари бир уша юлдуз хам бир куни сунади…- деди у.
Эртасига ундан смс келди. «Элёр ака мени унаштиришяпти». Мубинага кунгирок килганимда, зурга гапирарди. Акасининг энг якин дустига унаштирилаётганини эшитиб, газаб отига миндим. Шу даражада дунё кузимга тор куринганидан, гапини охиригача эшитмай телефонни учирдим.
Бир неча кун узимга келолмадим. Куримсиз тубанликка чукаётгандай эдим гуё. Мубинага кунгирок килганимда, телефони учирилганиди. Бу холат узок давом этди. Уни кидирай десам уй манзилини билмайман. Бир хафта вакт утгач, нотаниш ракамдан смс келди: «Кечирасиз, мен Мубинанинг энг якин дугонаси Нодираман. Сизга буни кандай айтишни билмаяпман. Мубина упка саратонидан оламдан куз юмди. Улимидан аввал шу смсни сизга юборишимни илтимос килганди: «Элёр ака…мен сиздан Аллох учун воз кечдим. Гаплашганимиз гунох деган эдим-ку. Илтимос гунохли ишлардан воз кечинг. Омон булинг мехрибоним. Мен сиздан мингдан-минг розиман. Аллох барчамизга хидоят берсин…» Шифокорлар бир ой умри колганини айтишганида, «Хеч кимга билдирмай, иродамни егиб яшайман!» деганди. Сизга яна битта хат ташлаб кетган. Уни сиз билан учрашганимизда бераман… »
Кузларимга ишонмай мактуб ичидаги сунгги мактубни кайта укидим. Холатимни тасвирлай олмайман. Йиглагим келардию, йиглай олмасдим. Нимага мен унинг овозига ахамият бермадим? Сунгги сухбатда унга купол муомала килдим. Огир кунида ёнида тура олмаганимни уйлаб, узимни айбдор хис килардим. Гапимга ишонинг, айрилик азобидан сунг, йукотган мехрибонингизни кадрига етаркансиз. Улим хак эканлигини биламиз-у, якинларимиз ёнимизда булганида уни эсламаймиз. Бутун умр хаёт кечирадигандай яшаймиз. Инсон узи шунака экан-да, хар сонияда улими якинлашиб келаётганини сезиб, ёругликка интилади. Ёки аксинча, бировларнинг ризкини еб, каргиш егади. Омонат дунёнинг, омонат ишларига кул уради. Мубиначи? У узининг хаётини яхшиликка багишлади. У менга канчалик кадрли булганини, мана энди сеза бошлагандим…
Нодира билан кабристон олдида учрашдик. У кетганидан сунг, Мубинаниг сунгги мактубни укиб, узок йигладим. Сукутга чумган кабристоннинг бир бурчагида унинг…Менинг Мубинамнинг кабр тоши турарди.
«Мен келдим Мубиш… Эшитяпсанми? Куз нихоясига етиб колганида сени куришга келдим. Мени кечир. Огир кунингда ёнингда була олмаганим учун кечир. Йук, йиглаётганим йук…
Эсингдами, юлдузли осмонга караю гаплашардик. Кулишларинг, овозинг…Тугриси, сени жудаям согиниб кетдим. Мени кечир…Сени эркалаб чакиришни истардим. Лекин, нотугри тушинишингдан куркиб эркалолмасдим. Бу сузни сенга айтолмаганим алам киляпти. Мубина мен сени севаман. Мен сени жудаям яхши кураман. Айтар булсам сузларим жуда куп. Сен менинг энг ширин армонимсан. Доимо куз олдимда ва хаёлимда буласан. Аллох даргохида юзинг ёруг булсин. Мен сендан мингдан-минг розиман Мубина…
Дардли нолани тугатишим билан куз шамоли уз кучини курсатди. Эхтимол, бу Мубинаниг менга берган жавоби, хурсанчилигидир. Киш якин булгани учун, дарахтдан барглар тукила бошлади. Хаводан туйиб-туйиб нафас олдим. Бу кузнинг сунгги барглари эди. Начора, бизни таништирган куз, Мубинани мендан айира олди. Баргларнинг нозик ракс харакатларини томоша килиб умр абадий эмаслигини билсам хам, Мубинаниг номи мен учун доимо хаёт булиб колади…

Сурайё КОДИРОВА

Hero
27.04.2011, 11:23
DO'ST
«Yaxshi bo'lib ketar, yaxshi bo'lib ketar»,
Bu dardsiz so'zlardan yurak to'lib ketar.
Gar do'stim ekansan, bugundan so'zla,
Yaxshi bo'lguncha to, odam o'lib ketar.
G'amxo'rlik qilishga o'zga so'z yo'qmi?
So'niq ko'zlarimni ko'rar ko'z yo'qmi?
Siniq toqatimni tiklay olmasdan,
Abgor turganimdan yo ko'ngling to'qmi?
Hol so'rab kelganda do'stning oldiga,
Do'st degan tushadi do'st ahvoliga.
Bir nafas o'tirgay, birga xo'rsinib,
Qarar ming bir yonib o'chgan holiga.
Hech qachon so'zlama yolg'on so'zlardan,
Bo'lmagin begona, yomon do'stlardan. ...
Do'st bo'lsang, o'lmasman, umid shamimni
Ming birinchi bora yoqmay so'nma man.

Muhammad Ismoil

Samarqand-uz
27.04.2011, 14:07
Kamtarin bo'l,ammo kamtarlik orqasida g'ururing yaqqol sezilib tursin!
Andishali bo'l, ammo andishasiz oldida hech qachon tilingni qisqa qilma! Ikki bukulib ta'zim qilganga uch bukulib ta'zim bajo ayla. Ammo qarshingda tog'dek keriladiganlar oldida o'zingni osmon qadar tut! Bir yuzingga ursalar, ikki yuziga urib javob qil! Shunda sen bilan hisoblashadigan bo'ladilar!

****
Hech qachon osmonga tupurma! Osmon qahrli. Tupuging yuzingga qaytib tushadi!
Hech qachon yerga tupurma! Yer mehrli, tupuging yuzingga sachramaydi. Ammo shu Yer seni ko'ksida ko'tarib yuradi.

O'tkir Hoshimov.

Hero
28.04.2011, 08:25
IKKI DIL DOSTONI
Samo kitobida ming yillar buran
Taqdir deganlari yozilsa agar
Sening ham taqdiring demak men uchun
Azaldan jonajon ekan muqarrar.
Kimlar shaharlarni zabt etdi — qismat,
Kimlar qurib bitdi, mangulik qasr.
Mening peshonamga yozilgan ziynat,
Sening yuragingga bo'lmoqlik asir.
Yer uchun Quyoshni yaratdi Xoliq,
Yulduzlar ham tunni yoritmish masrur.
Men uchun sen holding nurafshon borliq,
Umrimni yoritdi ko'zingdagi nur.
Yillar to'zonida men kimman — xasman,
U kun xas tanimdan qolmasa nishon.
Qayta yashamoqni orzu qilmasman,
Seni asramoqni qilarman armon.
Derlar, u dunyoda tole chopsa gar,
Chin do'st-u yor yana bo'lgay jamuljam.
Zero, shuning uchun jannat munawar,
Qo'lingdan tutgancha yugurib yursam.
Baxtliman, shu yelar, emasman hayron,
Kecha kelgan edim, erta ketarman.
Inson o'lmas, faqat tark etadi jon,
Shu boqiy jon bilan seni sevarman.

M.Ismoil

Hero
28.04.2011, 12:01
Nega hayot degan dilbarni sevdim,
Bo'ldim bolalikdan husniga shaydo.
Nuqraday ekaning bilmagan edim,
Zamin o'n sakkiz ming sayyora aro.
Zamin bir zarradir keng koinotda.
Lekin inson ekan mangu o'lmas ot.
Yasharkan foniy va boqiy hayotda
U Tangriga qul va banda umrbod.
Har kimning har kuni, bar bir soati,
Har oni awaldan o'lchangan ekan.
Tangrim, senga bo'lsin bor ibodatim,
Tangrim, bandang bo'lay doim sen sevgan.
Iymon nuri yonib tursin bag'ringda,
Adashtirma aslo to'g'ri yo'llardan.
Baxt ber, halo vat ber tushkun qalbimga,
Ber, yaxshi hayot va umr o'nglangan.
Solih farzandlar ber, diyonati bor,
Uyimdan ketmasin fayz-u farog'at.
Bergin iffatli yor, sadoqati bor,
Va ota-onamni qilgin salomat.
Tangrim, sen buyuksan, tengsiz akbarsan,
Poyingda qo'l cho'zib, duodadirman.
Arzim ko'p, men faqat sendan so'rarman,
Sensiz yashay olmas dunyodadirman.
Yashash zavqi bir on tashlab ketmaydi,
Har on xayolimni yashaydi charxlab.


Qancha sevsang, unga shuncha yetmaydi,
Tangrim, menga bergin dunyoni sharhlab.
Omad ber, omon et tahlikalardan,
Balolardan asra titroq jonimni.
Yorqin iste'dod ber, alangalangan —
Elga aytadigan dil tug'yonimni.
Muhabbat ber qalbda yonguvchi abad,
Do'stlik ber, do'st bo'lsin ko'z qarog'ida.
Zafar ber, ber menga g'oliblik faqat,
Qadr ber, qo'llasin el ardog'ida.
Ber, bemor chog'imda shifoi komil,
Ber, ikki dunyoning saodatini.
G'animlar oldida o'zing bo'l odil,
Ber, to'ymas nafsning qanoatini.
Imkon ber, qondiray ehtiyojimni,
Yana bir on bilmam, yasharmanmi, yo'q?!
Sen bir on bergan bu ixtiyorimni
Bir ondan so'ng yana toparmanmi, yo'q?!
Yana milyon-milyon istaklarim bor,
Yana milyon-milyon umidvor inson.
Yana milyon-milyon sayyoralar zor,
Sendan najot kutar, ey buyuk Xoqon.
Poyingda samovot, Yer ila osmon,
Xalqlar-u maxluqlar, ruh-u malaklar.
Senga sajda aylar to oxir zamon
Muhabbating bilan yorug' yuraklar.
O'zhig najot bo'lgin, o'zing bo'l panoh,
Ishonganimiz sen yakka-yagona.
Zotan sen istasang biz bormiz, Olloh,
Yuz bursang yer-ko'kdan qolmas nishona.

Bobir Samadov
28.04.2011, 19:02
Менга улим тилама-улиб булган одамман,
Хазонимни кутмагил-сулиб булган одамман,
Нафрат кузингни мендан-яширма ва уринма,
Кузингни ва дилингни куриб булган одамман.
Алам кузгин булгану-юрагимни еб куйган,
Ёмонлар нурдан тоза-Тилагимни еб куйган,
Такдир аччик хакикат-Эртагимни еб куйган,
Юрагим урнига тош-куйиб булган одамман.
Дармони йук танамда-виждоним хаста булди,
Тикон устида ётдим-иймони алла булди,
Согинганим болалик-бегубор палла булди,
Кунгли кир инсонлардан туйиббулган одамман.
Яна озрок чидасам-Жаннат эшик очади,
Куёш осмондан эмас-кузимдан нур сочади,
Бу оламга мен кадам куйиб булган одамман.

Mobeen
28.04.2011, 20:09
(Bu hayotiy hikoya)«Onlayn»даги «Qaysar_qiz» Бу вокеага якинда роппа-роса бир йил булар экан, дея гап бошлади Султон исмли кахрамонимиз. Ушанда ёшим йигирма саккизда эди. Мен одатдагидай ишга шошилиб турдим. Хатто аёлим тайёрлаган эрталабки чойни ичмай: - Нилуш хафа булма, ишга кеч коляпман. Тагин хамкасбларим, «Рахбаримиз булиб кеч келади» деб карашларини хохламайман… Аёлим огироёк. Ойимларни хай-хайлашларига карамай сахарлаб туради. Уйдагилар дастурхон атрофига йигилгунича эрталабки чойни тайёрлайди. Ойимлар билан дарвозахонага чикиб, йулим хатарсиз булиши учун кулини дуога очади. Хуллас Худога шукрки, оиламдан кунглим хотиржам… Ишим эса реклама хизматлари билан боглик. Икки йилдан бери реклама агентлигида бошкарувчи лавозимида иш юритаман. Шунинг учун рулда булсам хам, хаёлан олинган буюртмаларимга ранг бераман. Хамкорларим шартнома тузишса, нималар дейишимни уйлайман, кискаси кандай килиб офисга етиб келганимни сезмайман. Хонамга киргач одатдагидай шахсий компьютеримни интернетга улаб, «Mail Agent» программасини очдим. «Сизга хат». Яна буюртмани кабул килдим. Кун буйи телефон жиринглайди, интернетдан реклама дизайни учун расмлар карайман, тайёр буюртмаларнинг камчиликларни айтаман, вакти келганда асабийлашиб, соат олти булганини сезмай чарчайман… Офисда кадам товушлари камайгач, «Мой мир»га кирадим. Келган хатларга жавоб бериб булгач, «Мои гости» сахифасини очдим. Сахифа очилиши билан, «Qaysar_qiz» «nickname» сохибаси негадир диккатимни тортди. Мен хам иккиланмай унинг оламига ташриф буюрдим. Анкетадан йигирма уч ёшлиги курдим. «Коротко о себе» дарчасида: «Хамма билан самимий, очик булишга харакат киладиган оддий кизман. Аммо узимдаги барча хиссий, инсоний фазилатларни мужассамлаштирган холда сизга сирли туюлишим мумкин…». Беркитмайман, бу сузларни мени бефарк колдирмади. «Фото со мной» папкасини очишга шошилдим. Кош-кузлари кора, истарали, кулгичлари узига ярашган кизалок компьютердан менга жилмайиб турарди. Ишонасизми шу тарика канча вакт утирганимни билмайман.

Agar shu adabiyot bo'lsa, bu adabiyot xarob bo'libdi. Sirtdan odamni tarbiya, ogohlikka chaqiradiganday ko'rinsa ham, zimdan aksini targ'ib qiluvchi, kishida MAIL AGENT ga havas uyg'otadigan asar. Odamlarga hayron qolasan o'zi nimani o'qishyapti? Oiladagi turmush 5-darajaga tushirilib, qayoqdagi agentdagi tanishuv MUHABBAT deb ko'rsatilibdi. Asl asarlarning farqiga borish uchun mutaxassis bo'lish talab etilmaydi. Tafakkur qilish kerak.

Hero
29.04.2011, 11:13
[
Tafakkur qilish kerak.[/QUOTE]
Taffakurli insonlar shu orqali ham baxtini topganlar ham bor to'g;rimi

Mobeen
29.04.2011, 13:09
Taffakurli insonlar shu orqali ham baxtini topganlar ham bor to'g;rimi

Tafakkurli kishilar baxtini Agent pochtadan izlamaydilar. Agar BAXT degan narsani internetda ekib qo'ygan bo'lsa, unda bu dunyoda hamma BAXTLI ekanda. Sizni aybdor demoqchimasman, lekin u qo'yilgan hikoya yaxshilikka xizmat qilishdan yiroq nazarimda. Asar bilan "asar"ning farqiga boringlar!

Samarqand-uz
29.04.2011, 13:25
G'alati zotlar bor yorug' olamda,
Deylik, salomingga alik olmaydi.
Salomin aliksiz qoldirgan damda
Bu holni malomat qilmay qolmaydi.

Ular bu dunyoning go'yoki naqshi,
Jim boqar savlati qo'rquvga solar.
Ularning gapirmay yurgani yaxshi,
Chunki nodonligi bilinib qolar.

Ular tashlab yurar yelkaga to'nni,
Kibr belgisidir bu ham begumon.
Demishlar: hoy banda, kiyib ol uni,
Yo'qsa, tuynugidan kirgaydir Shayton.

Abdulla Oripov.

Hero
30.04.2011, 08:47
Tafakkurli kishilar baxtini Agent pochtadan izlamaydilar. Agar BAXT degan narsani internetda ekib qo'ygan bo'lsa, unda bu dunyoda hamma BAXTLI ekanda. Sizni aybdor demoqchimasman, lekin u qo'yilgan hikoya yaxshilikka xizmat qilishdan yiroq nazarimda. Asar bilan "asar"ning farqiga boringlar![/QUOTE]
To'gri bu asarni farqi bor lekin uni mazmuni haqida o'ylab ko'ring

Hero
30.04.2011, 08:49
Asqad Muxtor
Hafta
HAFTA
,,Hafta" degani — yettidir,
Oilada yettimiz.
Oyga, yilga nisbatan
Biz, albatta, mittimiz.
Ammo-lekin biz bo'lmasak,
Na oy bor-u, na yil bor.
Bizdagi mazmun bilan
Odamning umri dilbar.
Yettovlonmiz, yetti o'g'lon,
Yetti og'ayni botir.
Ana, birinchi bo'lib
Yakshanba kelayotir.

Hero
30.04.2011, 08:49
YAKSHANBA
,,Yak" degani—bir degani,
To'ng'ichiman haftaning.
Yak bo'lsam ham, yakka emas,
Bir jangovar safdaman.
Vazifam bor — dam beraman
Mehnat qilgan kishiga.
Har haftasin bezayman,
Yakun yasab ishiga.
Mehnatkashning vijdoni pok,
Rohat qilib uxlagan.
Bolalarni ergashtirib,
Yor-u do'stin yo'qlagan.
Dars ham yo'q, ish ham yo'q,
O'yin-kulgi, tomosha.
To'y ovozi — karnay-surnay,
Devor osha, torn osha...
Katta yo'lning gulshaniman,
Orom oling gulshanda.
Har haftada mehmonimsiz,
Mening otim Yakshanba.
Yettovlon, yetti o'g'lon,
Yetti og'ayni botir.
Ana, ikkinchi bo'lib
Dushanba kelayotir.

Hero
30.04.2011, 08:50
DUSHANBA
,,Du" degani ikkidir,
Mehnat bizning zotimiz.
Yakshanbaning ukasiman,
Qofiyadosh otimiz.
Yoqtirmaydi meni yalqov,
Og'ir, deb urushadi.
Ammo bugun ish yurishsa,
Bir hafta yurishadi.
Hordiqdan so'ng lanjlikni
G'ayrat bilan yenginglar,
Yangi kuch-u havas bilan
Bel bog'laydi ming-minglar.
Mehnat mendan start olar,
Men ochaman haftani.
Mehnat esa yurgizadi Zavod,
dizel, shaxtani. Men!
tanir bolalar ham
Tongim sabolaridan,
Maktabdagi qo'ng'iroqning
Kumush sadolaridan.
Yettovlonmiz, yetti o'glon,
Yetti og'ayni botir,
Ana, uchinchi bo'lib
Seshanba kelayotir.

Hero
30.04.2011, 08:50
SESHANBA
,,Se" degani — uch degani,
Hafta uchga kiradi.
Hammajoyda, hammajoyda
Mehnat kuchga kiradi.
Ajrab turgan joyim yo'q,
Oddiygina bir kunman.
Ammo shon-u shuhratdan
Toj kiyishim mumkin man.
Bilasizmi, Gagarin
Seshanba kun uchgandi.
Sirdaryoning Farhod GESi
Shu kun ishga tushgandi.
Tasodifmi? Bo'lsabordir.
Shunisi qonuniyki,
Bir haftada nima bo'lsa,
Beshdan biri — meniki.
Ha, oddiyman, ko'p qatori,
Hech: ,,Men — buyukman" demasman.
Ammo ko'rib turibsizki,
Uncha oddiy emasman.
Yettovlonmiz yetti o'g'lon,
Yetti og'ayni botir.
Ana, to'rtinchi bo'lib
Chorshanba kelayotir.

Hero
30.04.2011, 08:51
CHORSHANBA
,,Chor" degani — to'rt degani,
To'rtinchiman safda men.
Yarim yo'lga yetdingiz,
Qoq beliman haftaning.
Bir-birining davomi-da,
Bel bo'lmasa bosh qani?!
Men kattaman demagin hech,
Kamsitmagin boshqani.
Biz shunaqa — bir butun,
Bamisoli zanjirmiz.
Birimizda ish unmasa,
Hammamiz ham ranjiymiz.
Xuddi shunday shaharlar ham,
Xuddi shunday — odamlar,
Sinfdagi do'stlaringiz,
Zavoddagi dadanglar.
Hammasi ham bir-birisiz
Bosolmaydi ilgari.
Bog'liq ekan bir-biriga
Hayot-mamot singari.
Yettovlonmiz, yetti o'g'lon,
Yetti og'ayni botir.
Ana, beshinchi bo'ltb
Payshanba kelayotir.

Hero
30.04.2011, 08:51
PAYSHANBA
,,Pay" degani — ,,panj"dan chiqqan,
Panj, ya'ni beshinchi.
Otim g'alat, ammo birov
Mуni no'noq desin-chi!
Yoqtirmayman — kimda-kim
Meni bekor oldirsa.
Yoki meneng ishimni
Juma kunga qoldirsa.
Bo'lsa deyman ma'noli
Daqiqamning barchasi,
Nega desang men ham sening
Umringning bir parchasi.
Qalbingni men ham jindak,
Boyitaman galimda,
Zimdan hisob so'rayman
Aylanib kclganimda.
Sizning kami-ko'stingizdir —
Bizning kami-ko'stimiz.
Bizning yutuq — sizning yutuq,
Biz odamning do'stimiz.
Yettovlonmiz, yetti o'g'lon,
Yetti og'ayni botir.
Ana, oltinchi bo'lib
Juma ham kelayotir.

Hero
30.04.2011, 08:52
JUMA
Olti — asli ,,shash" bo'ladi.
Qofiyasiz yuraman.
,,Shashshanba"ni aytish qiyin,
Shuning uchun Jumaman.
Juma degan bola ham bor,
Juma kuni tug'ilgan.
U ginamas, hammangiz
Mehrim bilan yo'g'rilgan.
Har biringga baxt keltiray,
Ilhom solay dilingga.
Kunlar qadriga yeting,
Ixlos qo'ying bilimga.
Kunlar to'plab misqollab
Bayrarnlar shodligini.
Kunlar bunyod etadi
Umring obodligini.
Umr o'zi kunlardandir,
Shu kunlarning biriman,
Men oxirgi mehnat kuni,
Haftaning taqdiriman.
Yettovlonmiz, yetti o'g'lon,
Yetti og'ayni botir.
Ana, yettinchi bo'lib
Shanbavoy kelayotir.

Hero
30.04.2011, 08:53
SHANBA
Yak, du, se, chor, panj... emas,
Men shunchaki Shanbaman.
Ish haftasi bekildi,
Men misoli tambaman.
Ammo maktablar ochiq,
Dam kuni deb ovunmang.
Ishchi ko'proq dam olsin deb,
Yakshanbaga muovinman.
Teatrga, ovga borsin,
Ko'proq o'qisin kitob.
Sog'ligiga madad bo'lsin
Sof havo, suv, oftob.
Shunday hurmatga loyiq
Bizning elda ishchilar.
Butun boylikni yaratgan
Eng tabarruk kishilar.
Shunday qilib, biz mehnatda,
Yetti og'ayni botir.
Quloq soling: bir zvenodek,
Haftangiz kelayotir!
,,Haft" degani — yettidir,
Oilada — yettimiz,
Oyga, yilga nisbatan
Biz, albatta, mittimiz.
Ammo-Iekin biz bo'lmasak,
Na oy bor-u, na yil bor.
Bizdagi mazmun bilan
Odamning umri dilbar.

albatros
30.04.2011, 11:39
ОНА

Каъба қопқасида турган, эй посбон,
Аввал оналарнинг очгин йўлларин.
Оналар пойига тиз чўк ўшал он,
Тавоф қил, кўзга сурт, ўпгин қўлларин.

Ҳожар онамизнинг нидоси сабаб
Каъбада кўз очган оби зам-зам ҳам.
Бир умр талпинмиш онага қараб,
Не-не пайғамбарлар, кўзларида нам.

Қавмимни ранжитиб қўймайин, аммо
Тобут ясаб келган эр зоти доим.
Оналар бағрига фақат бешик жо,
Ҳаётбахш аллалар айтган, мулойим.

Шўрлик одамзоднинг толеи учун
Энг аввал оналар қилсин ибодат.
Зора, гуноҳлардан пок бўлгай очун,
Оналар ўтинчи топиб ижобат.

Каъба қопқасида турган эй, посбон,
Аввал оналарнинг очгин йўлларин,
Оналар пойига тиз чўк ўшал он,
Тавоф қил, кўзга сурт, ўпгин қўлларин.

А.Орипов

albatros
30.04.2011, 11:40
ИБОДАТ

ДУНЁДАН РОЗИМАН ДЕМА ХЕЧ КАЧОН,
ДЕСАНГ ХАМ, СЎЙЛАГИЛ САХРОГА, ТОККА.
ЧУНКИ СЕНИ ТИНГЛАБ, КИМДИР ЎША ОН.
НЕГА РОЗИСАН, ДЕБ ТУТГАЙ СЎРОККА.

ДУНЁДАН НОРИЗО БЎЛСАНГ ХАМ АГАР.
СЎЗ ДЕМА, БАРДОШ КИЛ АЗОБ, ФИРОККА.
ЧУНКИ СЕНИ ТИНГЛАБ, КИМЛАРДИР БАТТАР,
НЕГА, ДЕБ АЛБАТТА, ТУТГАЙ СЎРОККА.

ДУНЁ ИШЛАРИГА БОКМА ХЕЧ ХАЙРОН,
ЖИМГИНА НАЗАР СОЛ КЎХНА БУ КОРГА.
ОЛИС КЕЧАЛАРИ ЁЛГИЗ КОЛГАН ОН,
ДИЛИНГНИ ОЧ ФАКАТ ПАРВАРДИГОРГА.

А.ОРИПОВ

albatros
30.04.2011, 11:41
VATANIM

Men dunyoni nima qildim,
O`zing yorug` jahonim,
O`zim xoqon,
O`zim sulton,
Sen taxti Sulaymonim,
Yolg`izim,
Yagonam deymi,
Topingan koshonam deymi,
O`zing mening ulug`lardan
Ulug`imsan, Vatanim…

Shodon kunim gul otgan sen,
Chechak otgan izimga,
Nolon kunim yupatgan sen,
Yuzing bosib yuzimga.
Singlim deymi,
Onam deymi,
Hamdardu hamxonam deymi,
Oftobdan ham o`zing mehri –
Ilig`imsan, Vatanim.

Sen Mashrabsan,
Xalqda tumor,
Balxda dorga osilgan,
Navoiysan, shoh yonida
Faqirini duo qilgan.
Yassaviysan, meniki deb,
Ko`ringan da’vo qilgan,
Ming bir yog`i ochilmagan
Qo`rig`imsan, Vatanim.

Sen Ho`jandsan,
Chingizlarga
Darvozasin ochmagan,
Temur Malik orqasidan
Sirdaryoga sakragan,
Muqannasan qorachig`i
Olovlarga sachragan,
Shiroqlarni ko`rgan cho`pon
Cho`lig`imsan, Vatanim.

Kim Qashqarni qildi makon,
Kim Enasoy tomonda,
Jaloliddin – Qurdistonda,
Boburing – Hindistonda,
Bu qanday yuz qarolig` deb
Yotarlar zimistonda,
Tarqab ketgan to`qson olti
Urug`imsan, Vatanim…

O`g`lim desang osmonlarga
G`irot bo`lib uchgayman,
Chambil yurtda Alpomishga
Navkar bo`lib tushgayman,
Padarkushdan pana qilib
Ulug`beging quchgayman,
G`ichir-g`ichir tishimdagi
So`lig`imsan, Vatanim…

O`tgan kuning – o`tgan kundir,
O`z boshingga yetgan kun,
Qodiriyni bergan zamin,
Qodiriyni sotgan kun.
Qo`lin bog`lab,
Dilin dog`lab,
Yetaklashib ketgan kun,
Voh bolam! deb aytolmagan
Dudug`imsan, Vatanim.

Yoningda qon yig`lagan bir
Shoiringga qarab qo`y,
Gar Qo`qonga yo`ling tushsa,
Detdomlarni so`rab qo`y.
Hech bo`lmasa Usmon hokin
Keltirmoqqa yarab qo`y,
Olislarda qurib qolgan
Qudug`imsan, Vatanim…

Sen – shoxlari osmonlarga
Tegib turgan chinorim,
Ota desam,
O`glim deb,
Bosh egib turgan chinorim,
Qo`ynimdagi iftixorim,
Bo`ynimdagi tumorim,
O`zing mening ulug`lardan
Ulug`imsan, VATANIM !

Muhammad Yusuf

albatros
30.04.2011, 11:42
ОНА

КИМДИР САВОЛ БЕРДИ: — АЙТГИЛ, МУХАММАД,
ЁЛҒИЗ СЕН РАСУЛСАН БУТКУЛ ОЛАМГА.
КИМГА КЎП ЯХШИЛИК АЙЛАЙ, ЎЗИНГ АЙТ,
ОТА-ОНАМГАМИ? ЁХУД БОЛАМГА?

РАСУЛ ЖАВОБ КИЛДИ: — ТИНГЛА БИРОДАР,
ГАПИМНИ УЧ БОРА КУЛОККА ИЛГИЛ.
ИМКОН ТОПА ОЛСАНГ ДУНЁДА АГАР
ЭНГ АВВАЛ ОНАНГГА ЯХШИЛИК КИЛГИЛ. »

БУ ХИКМАТ ШАРХИНИ ЎЙЛАДИМ УЗОК
РОСТДАН ОНА ЭРУР КИБЛАИ ОЛАМ.
ГАРЧИ БАРЧАМИЗ ХАМ ПАДАРМИЗ, БИРОК
ОНАДАН ТУГИЛГАН ПАЙГАМБАРЛАР ХАМ.

А.ОРИПОВ

albatros
30.04.2011, 12:09
MUHABBAT

Muhabbat, ey go`zal iztirob,
Ey ko`hna dard, ey ko`hna tuyg`u.
Ko`kragimga qo`lingni tirab,
Yuragimni to`kib qo`yding-ku.

Qancha ko`zlar menga zor edi,
Na g`am, na anduhim bor edi.
Qushday yengil ruhim bor edi,
Chok-chokidan so`kib qo`yding-ku.

Ne qilarding menga tegib sen,
Yengilmagan edim — yengib sen,
Boshlarimni yerga egib sen.
Qomatimni bukib qo`yding-ku.

Sen men uchun bir xayol eding,
Yaxshi bor yo yaxshi qol eding,
Jon kerakmi — mana ol endi,
Qiynar bo`lsang qiynab to`yding-ku.

Bilmam, nima edi maqsading:
Menga bir juft guling asrading,
Birin otin Kumush atading,
Birin ismin Zaynab qo`yding-ku!

Muhabbat, ey go`zal iztirob,
Ko`chang kezdim sarson, dovdirab,
Yuzlarimga yuzlaring tirab,
Ko`zlarimni boylab qo`yding-ku!..

M.Yusuf

albatros
30.04.2011, 12:10
ОТА

ОТА-Ю ОНАНИНГ КАЗОСИ МЕРОС,
ОЛДИН КЕЛГАН ОДАМ ОЛДИНРОК КЕТСИН.
ФАРЗАНД ФАРЗАНД БЎЛСИН ФАРЗАНДЛАРГА ХОС,
АВВАЛО ТИРИКЛАР КАДРИГА ЕТСИН.

БИР КУН СЎРАДИЛАР РАСУЛУЛЛОҲДАН,
— ТАКДИР ХУКМИ ЭКАН БЎЛГАНИ БЎЛДИ.
ЗАРРА ФОЙДА ЙЎКДИР ГАРЧИ ОХ-ВОХДАН
АЙТИНГ, МЕН НЕТАЙИН, ПАДАРИМ ЎЛДИ.

РАСУЛУЛЛОҲ ДЕДИ: — ЎЛИМ МУКАРРАР,
ЭНДИ ИРОДАНГНИ БАРДОШ ТОМОН БУР.
ОТАНГНИНГ ТИНЧИНИ ЎЙЛАСАНГ АГАР.
УНИНГ ДЎСТЛАРИДАН ХАБАР ОЛИБ ТУР.

А.ОРИПОВ

albatros
30.04.2011, 12:10
ФАРЗАНД

БИР КУНИ РАНЖИТДИ ОТАНИ ФАРЗАНД,
ОТА ЎЗ УЙИДАН БОШ ОЛИБ КЕТДИ.
ЛЕКИН АЛЛОХ МЕХРИ БЎЛИБ САРБАЛАНД,
ОТА МАККАТУЛЛОХ ВАСЛИГА ЕТДИ.

ОТА ФИГОН ЧЕКДИ КАЪБА КОШИДА,
ГЎЁ УНУТ БЎЛГАЙ АЛАМЛАР БАРИ.
НАЖОТ ЧАРХ УРСА ХАМ ГАРЧАНД БОШИДА,
СИРА КЕТОЛМАДИ БИР ГАПДАН НАРИ.

КАЪБАГА СИГИНАР ЭКАН КЕКСА ЧОЛ
АРМОНИН ОШКОРА АЙТДИ ОЛАМГА.
ДЕДИ: — ИБОДАТИМ БЎЛСА ХАМ УВОЛ,
ФАКАТ САОДАТ БЕР ЎША БОЛАМГА.

А.ОРИПОВ

albatros
30.04.2011, 12:11
SEVGI SADOSI

Gulim, mehr ko`zda degani yolg`on,
Mening dilimda hech o`chmas yolqinsiz,
Qancha ko`rishmasak shuncha qadrdon,
Qancha olis bo`lsak, shuncha yaqinsiz.

Devona oshiqman, men bir devona,
Ayting sizdan bo`lak kimim bor yana?..
Siz yo`q chog`imdagi dunyom begona,
Siz yo`q bog`imdagi gullar yoqimsiz.

Siz achchiq qismatim, siz iztirobim,
Siz shirin dardimsiz, shurin azobim,
Siz mening ko`klardan topgan oftobim,
Yerlarda yo`qotgan ko`zmunchog`imsiz.

Yodimda kechagi sho`xliklaringiz,
Ko`ksimni kuydirgan kipriklaringiz,
Siz o`sha — Orzusi oydan oydin qiz,
Siz o`sha — kulgusi qo`ng`irog`imsiz.

Siz o`sha ko`zimning kiftida turgan,
Siz o`sha ko`nglimga ko`ngli in qurgan.
To`kilay deb tilim uchida turgan
She'rimsiz, bir umr bitmas ohimsiz...

M.Yusuf.

albatros
30.04.2011, 12:11
ONAMGA

Oh, mening ortimdan ovvora onam,
Bir parcha yuragi ming pora onam.
Bir baloni ko`rib yorug` dunyoda,
Toshkanni ko`rmagan bechora onam,
Bolang bo`lib bir bor boshlab keldimmi,
Endi men ham senga o`g`il bo`ldimmi!..

Garchi bisotingda "bayram" so`zi yo`q,
Bilaman, kutasan sandal to`la cho`g`,
Menda yurak deganlarin o`zi yo`q:
Men sovg`a bermagan qiz yo`q bu oqshom,
Senga na gul berdim, na shirin kalom,
Endi men ham senga o`g`ilmi, onam?..

Deysan: olislarda omon yursang bas,
Yodingga tushsam goh yo`qlab tursang bas,
Bolam, senga hamma qiladi xavas...
Axir, mening dardim She'r emas faqat,
Men mashhur shoirmas — mashhur beshafqat,
Endi men ham senga o`g`ilmanmi, ayt?...

Sha`ningga she'r bitdim. U seni topsin,
Poyingga tiz cho`kib, qo`lingni o`psin.
Undan ham ulug`im borligin ko`rsin,
Men uchun ham aziz holingni so`rsin,
Sensiz g`arib ko`nglim ko`ngilmi, onam,
Endi men ham senga o`g`ilmi, onam!..

M.Yusuf.

albatros
30.04.2011, 12:12
TAVALLO

Oq yo`rgakka o`ragansan o`zing bizni,
Ham oq yuvib-taragansan o`zing bizni.
Beshigimiz uzra bedor ona bo`lib,
Kunimizga yaragansan o`zing bizni.
Fidoying bo`lgaymiz seni, O`zbekiston,
Hech kimga bermaymiz seni, O`zbekiston!..

Qalqoning bor, kim qasd qilsa gar joningga,
Alpomishlar ruhi yor har o`g`loningga.
Asragaymiz giyohing ham gulday o`pib,
Yovlar yaqin yo`lolmagay qo`rg`oningga.
Adoying bo`lgaymiz seni, O`zbekiston,
Hech kimga bermaymiz seni, O`zbekiston.

Tuzing totib, unutganlar xor bo`ladi,
Ko`zlariga ikki dunyo tor bo`ladi.
Shodon daming ko`rolmagan yurtfurushlar
Bir kun bir kaft qumlog`ingga zor bo`ladi.
Yoningda turgaymiz seni, O`zbekiston,
Hech kimga bermaymiz seni, O`zbekiston!..

Gul ko`ringan dashtingdagi giyoh-xasdir,
Soddadilu ulug`vorlik senga xosdir.
Sevamizki, cho`llaring ham bizga jannat,
Tuprog`ing ham Makka misol muqaddasdir.
Onadek ko`rgaymiz seni, O`zbekiston,
Hech kimga bermaymiz seni, O`zbekiston!

M.Yusuf.

albatros
30.04.2011, 12:13
Kaminaning ayrim she'riy ijod namunalari bilan http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=4167&Itemid=217 orqali tanishishingiz mumkin.Baho bering, kamchiliklarini ayting.(Xursand bo'laman)

albatros
30.04.2011, 12:14
ONAMDAN XAT

O`g`lim, jigargo`sham, anytgin-chi, nahot,
Achinmaydi joning onang holiga.
Meni to`shaklarga mixlab qo`ydi bod,
Kelsang bir ko`rsamu… o`lsam mayliga.

Chakka o`tgan eski tomga o`xshayman,
Ko`zimdan yomg`irlar to`kilar tinmay.
Bu yorug` dunyoda bormi, bilmayman,
O`z o`g`li yo`liga intizor menday…

Hayhotdek hovlida qoldim bir o`zim,
Nima xayollarga bormasman ba’zan.
Sog`misan ishqilib, qo`rqaman, qo`zim,
Podsholar haqida she’rlar yozasan.

O`ynashib bo`larmi shohlar bilan, ayt,
Qishloqi joningga she’rdan ne huzur?
Zeriksang — bepoyon yaylovingga qayt,
Siqilsang — dashtlarda ot choptirib yur!

Faqat xayolingdan chiqargin she’rni,
(Kimgadir yoqmasmish chinmi-yolg`omni),
Axir, sen yozmasang o`sha Boburni,
Shoirning urug`i qurib qolganmi?..

O`g`lim, jigargo`sham, aytgin-chi nahot,
Achinmaydi joning onang holiga?
Meni to`shaklarga mixlab qo`ydi bod,
Kelib bir ko`tarib chiqqin hovliga.

Qo`lingda jon berib o`lsam mayliga…

M.Yusuf.

albatros
30.04.2011, 12:15
IQROR

O, ota makonim.
Onajon o‘lkam,
O’zbekiston, jonim to‘shay soyangga.
Senday mehribon yo‘q,
Seningdek ko‘rkam.
Rimni alishmasman bedapoyangta.

Bir go‘sha suv bo‘lsa, bir go‘sha qirlar,
Qancha yurtni ko‘rdim, qancha taqdirlar.
Qayga borsam suyab, boshni tik tut deb,
Tog‘laring ortimdan ergashib yurar.

Ko‘rdim suluvlarning eng faranglarin.
Yo xudbinman men yo bir sodda kasman men –
Parijning eng go‘zal restoranlarin, B
itta tandiringga alishmasman men.

Na gapga ko‘nayin,
Na til bilayin,
Ko‘zdan uyqu qochdi, dildan halovat -
Uch kunda sog‘insam nima qilayin,
Chala qolar bo‘ldi hamma sayohat.

Bildimki, baridan ulug‘im o‘zing,
Bildimki, yaqini shu tuproq menga.
Bahorda Baxmalda tug‘ilgan qo‘zing,
Arab ohusidan azizroq menga.

Sen bilan o‘tgan har kun bayram - bazm,
Sensiz bir on qolsam vahmim keladi.
Seni bilganlarga qilaman ta’zim,
Seni bilmaslarga rahmim keladi.

M.Yusuf.

albatros
30.04.2011, 12:16
ТАВБА

СЕН ГУНОХ КИЛДИНГМИ, БЕЧОРА БАНДА,
СЕН ШАЙТОН МАКРИГА УЧДИНГМИ НОГОХ.
ТИНЧИНГ КОЛМАДИМИ РУХ ИЛА ТАНДА,
ЭНДИ НАДОМАТЛАР БЎЛДИМИ ХАМРОХ.

ЭНДИ ЧОРА ИЗЛАБ, АХТАРИБ НАЖОТ,
КЕЗУРСАН, ДАСТИНГДА НА ИМКОН, НА ЭРК.
ГУНОХКОР КИМСАНИНГ КОШИДА НАХОТ,
ҚОПҚАЛАР ЁПИЛГАЙ, ОСТОНАЛАР БЕРК.

ЙЎК, ХАЛИ ОЛАМДА МАВЖУДДИР ШАФКАТ,
ЙЎК ХАЛИ ТЕБРАНУР МЕХР БЕШИГИ.
ТАВБА КИЛ, ТАВБА КИЛ, ТАВБА КИЛ ФАКАТ,
СЕНГА ОЧИК ФАКАТ ТАВБА ЭШИГИ.

А.ОРИПОВ

albatros
30.04.2011, 12:17
КИЁМАТ

БИР КУН МУХАММАДГА БЕРДИЛАР САВОЛ:
— АЁ, РАСУЛУЛЛОХ, АЙТИБ БЕР БУНИ
КАЧОН ФОНИЙ ДУНЁ ТОПГАЙДИР ЗАВОЛ,
КАЧОН СОДИР БЎЛГАЙ КИЁМАТ КУНИ?

ГАРЧАНД БИРУ БОРГА СОМЕДИР ИНСОН,
ИБЛИС КУТХУСИ ХАМ ХАР КАЙДА БОРДИР.
КИМНИНГДИР ДИЛИДА СОБИТДИР ИЙМОН,
КИМГАДИР ШАЙТОНИЙ ВАСВАСА ЁРДИР.

РАСУЛУЛЛОХ ДЕДИ: — УМИД КИЛ, БАНДА,
КЎЧМАСИН ДУНЁДАН ИНСОФ, ДИЁНАТ.
НОПОК ОДАМЛАРГА КУНИНГ КОЛГАНДА,
БИЛГИЛКИ, ЎША КУН КЕЛГАЙ КИЁМАТ!

А.ОРИПОВ

albatros
30.04.2011, 12:18
YAXSHILIK

O’z umringda bitta yulduz yoq,
Bir yulduzki, nurli va porloq.
Hech bo‘lmasa bitta chiroq yoq,
Qorong‘ilik siljisin yiroq!

O’z umringda bitta ariq och,
Shoyad topsa bir nihol rivoj!
Hech bo‘lmasa, ey baxti suluv,
Gullarga quy biron kosa suv!

O’z umringda bitta ko‘chat ek,
Yashnab tursin kulgan baxtingdek.
O’z umringda och bitta qalam,
«Tinchlik» so‘zin yozsin bu olam!..

...Gar yaxshilik kelmas qo‘lingdan,
Yaxshi niyat qilgil dilingdan!

Shuhrat

albatros
30.04.2011, 12:18
MUQADDAS AYOL

Oshiqlaring poyingta gul otib ham bo‘ldi,
Xilvatlarda labingdan bol totib ham bo‘ldi,
Va bu haqda kimlargadir sotib ham bo‘ldi,
Sen bari bir muqaddassan,
Muqaddas Ayol!

Avval: «Kel-ey, quchog‘imga to‘l, balq», dedilar,
Unamading, ayol o‘zi ters «xalq», dedilar,
Icholmagach yuz o‘girib, sho‘r, talx, dedilar,
Sen bari bir muqaddassan,
Muqaddas Ayol!

Sen daryosan, o‘pganini qirg‘oq yashirar,
Juftim bo‘l, - deb chopganini har toq yashirar,
Jannatim, - deb quvonmasdan qumloq yashirar,
Sen bari bir muqaddassan,
Muqaddas Ayol!

Asli bu bor ermaklarning borar yeri Sen,
Rostu yolg‘on ertaklarning borar yeri Sen,
Asov otday erkaklarning borar yeri Sen,
Sen bari bir muqaddassan,
Muqaddas Ayol!

Chorlashganda sen kelsang, goh bekor kelsang-da,
Mast davraga bir sarin yel, bir tor kelsang-da,
Xor kelsang-da, nomardlarga goh xor kelsang-da,
Sen bari bir muqaddassan,
Muqaddas Ayol!

Qimtinasan, astagina ko‘tarasan bosh,
Ming yillikdir ko‘zingdagi javdiragan yosh,
Gunohkorlar mingu bitta Senga tegar tosh,
Sen bari bir muqaddassan,
Muqaddas Ayol!

Harir, xushbo‘y badaningda toshlar izi bor,
Ko‘kragingda egilgan ne boshlar izi bor,
Quyosh izi, kuydirgan quyoshlar izi bor,
Sen bari bir muqaddassan,
Muqaddas Ayol!

Halima Xudayberdiyeva

albatros
30.04.2011, 12:19
KAR

Kar karni kar qozining hukmiga to`g`riladi,
Kar dedi: Bu kar mening molimni o`g`irladi.
Kar karga javob berdi: Bekor aytibsan, ey kar,
Sen aytgan u qo`riqqa yetti pushtim don ekar.
Kar qozi hukm qildi, pok ish bulsin, bir yo`l bor,
Yigitni uylantiring, qiz bo`lsa ham gunohkor.

A.S.Pushkin

albatros
30.04.2011, 12:19
BAHOR KELDI SENI SO’ROQLAB

Salqin saharlarda, bodom gulida,
Binafsha labida, yerlarda bahor.
Qushlarning parvozi, yellarning nozi,
Baxmal vodiylarda, qirlarda bahor.

Qancha sevar eding, bag’rim, bahorni,
O’rik gullarining eding maftuni.
Har uyg’ongan kurtak, hayot bergan kabi
Ko’zlaringga surtib o’parding uni.

Mana qimmatligim, yana bahor kelib,
Seni izlab yurdi, kezdi sarsari.
Qishning yoqasidan tutib so’radi seni,
Ul ham yosh to’kdi-yu, chekildi nari.

Seni izlar ekan, bo’lib shabboda,
Sen yurgan bog’larni qidirib chiqdi.
Yozib ko’rsatay deb husn-ko’rkini,
Yashil qirg’oqlarni qidirib chiqdi.

Topmay sabri tugab bo’ron bo’ldi-yu,
Jarliklarga olib ketdi boshini.
Farhod tog'laridan daraging izlab,
Soylarga qulatdi tog'ning toshini.

So’ngra jilo bo'lib kirdi yotog'imga,
Hulkar va Omonning o'pdi yuzidan.
Singib yosh kuydirgan zafar yonog’imga
Sekin xabar berdi menga o'zidan.

Lekin yotog'imda seni topolmay,
Bir nuqtada qoldi uzoq tikilib.
Yana yel bo'ldi-yu, kezib sarsari,
Mendan so'ray ketdi qalbimni tilib:

«Qani men kelganda kulib qarshilab,
Qo'shig'i mavjlanib bir daryo oqqan?
«Baxtim bormi deya», yakkash so'roqlab
Meni she'rga o'rab suqlanib boqqan?

O'rik gullariga to'nmaydi nega
Yelda hilpiratib jingala sochin?
Nega men keltirgan sho'x na'shidaga
Peshvoz chiqmaydi u yozib qulochin?

Qani o'sha kuychi, xayolchan yigit?
Nechun ko'zingda yosh, turib qolding lol.
Nechun qora libos, sochlaringda oq,
Nechun bu ko'klamda sen parishonhol?»

Qanday javob aytay, loldir tillarim,
Baridan tutdim-u, ketdim qoshingga.
U ham gaming bilan kezdi aftoda,
Boqib turolmayin qabring toshiga.

Alamdan tutoqib daraxtga ko'chdi,
Kurtakni uyg'otib so'yladi g'amnok.
Sening yoding bilan yelib beqaror,
Gullar g'unchasini etdi chok-chok.

Gul-u rayhonlarning taraldi atri,
Samoni qopladi mayin bir qo'shiq.
Bu qo'shiq naqadar oshno, yaqin,
Naqadar hayotbaxsh, otashga to'liq.

Bahorgi burkangan sen sevgan elda,
Ovozing yangradi jo'shqin zabardast.
O'lmagan ekansan, jonim, sen hayot,
Men ham hali sensiz olmadim nafas.

Zulfiya

albatros
30.04.2011, 12:20
KO'RGANMIDING KO'ZLARIMDA YOSH

Sog'inganda izlab bir nishon,
Qabring tomon olar edim yo'l.
Keltirarding menga bir zamon,
Endi har chog' men eltaman gul.

Keldim. Uzoq qoldim men sokin,
Sening aziz boshingda yolg'iz,
Osmon tiniq edi va lokin,
Parcha bulut yetib keldi tez.

Ko'kda mening boshimda turib,
Go'yo yuragimda qalqdi u.
Kozimdagi yoshimni korib
U ham to'kdi yoshini duv-duv.

Biz yig'ladik tepangda shu kun,
Keldingmi deb ko'tarmading bosh.
Ayt-chi, senla baxtiyor onlar
Ko'rganmiding ko'zlarimda yosh?

Zulfiya

albatros
30.04.2011, 12:20
ENG GULLAGAN YOSHLIK CHOG'IMDA...

Eng gullagan yoshlik chog'imda,
Sen ochilding ko'ngil bog'imda.

Shunda ko'rdi ko'zim bahorni,
Shunda qalbim tanidi yorni.

Qushlar sayrar jonimga payvast,
Men sevgining bo'yi bilan mast.

Kuni bilan dalada qoldim,
Lolazorlar ichra yo'qoldim.

Quchoq-quchoq gullar terganim
Va keltirib senga berganim

Kechagiday hamon esimda,
Har soniya, har on esimda.

Shundan beri tilimda oting,
Shundan beri dilimda oting.

Eng gullagan yoshlik chog'imda,
Sen ochilding ko'ngil bog'imda.

H.Olimjon.

albatros
30.04.2011, 12:21
INSOF

Alloh bandasiga Qur’on tushirgach,
Saodat yo‘liga undadi bizni.
Shayton bu savdoga tiqilib kirgach,
Bugun ko‘ring endi hayotimizni...

Bunda na ma’no, na mazmun qoldi, oh,
Ko‘zlarda fitnalar qotib qolmishlar.
Ming yillik chinorlar, malaklar guvoh,
Bizni haqqa undab, tamom tolmishlar.

Biz go‘yo osmondan tushgan insonlar,
Misoli ko‘klarda uchgan kabutar.
O’ylaymiz, ertaga Pok Parvardigor
Amallarimizga bermas javoblar.

Bugun biz tinmasdan tinglaymiz hadis,
Qur’on oyatlarin o‘qiymiz go‘zal.
Lek Alloh rasuli tashlab ketgan iz
Biror ishimizda ko‘rsatmas asar.

Sahobalar uchun aytib ofarin
Shudir deymiz asli eng to‘g‘ri hayot.
Aslida Umarning tutgan yo‘llarin
Qaysidir ertak deb o‘ylaymiz, hayhot.

Biz nega shunchalar harobmiz ayting,
Qur’onni hayotga joriy qilolmay.
Agar rostgo‘y bo‘lsak, bo‘lsangiz, qayting
Bu tuban va chirkin tuzumda qolmay.

Bugun men, siz va biz - iymonga muhtoj,
Dunyoning safsata yo‘lidan bezib.
Nahot shundan keyin topmasak iloj,
Turfa xil yo‘l tutgan besh qit’a kezib.

Agar Alloh yo‘lin sof yo‘l desangiz,
Qur’onni manhaj deb biling hotirjam.
Rasulullohni agar haqqon sevsangiz
U zotning yo‘llarin ushlangiz mahkam.

Bugun shu oddiy bir haqiqatni biz
Qalbimiz tubida tan ola bilsak,
Bilingki, dunyoda emasmiz yolg‘iz,
Bilingki, bizda bor eng asl tirgak.

Bu Alloh kalomi Qur’ondir shaksiz,
So‘ng Rasuldan qolgan jamiki hadis.

Xayrulla Hamidov

albatros
30.04.2011, 12:22
HAZIL

Navoiyga o'xshash-chun
Patdan qalam yo'ndirdim.
Chopon kiydim sal uzun,
Boshga salla qo'ndirdim.
Sotib oldim bir juft sham,
Vazirbop par yostiqcha...
Endi faqat talant kam
Va... xotin ham ortiqcha.

Anvar Obidjon

Hero
30.04.2011, 12:30
Kapalak
Hoy, kapalak, kapalak
Qanoting ipakdak
Muncha shoshib uchasan
To’zta, so’zlayin andak
Uchrataman har kuni
Seni har kim bog'chamda,
So'rib gullar sharbatin
O'ltirasan olchamda,
Borib ushlay deganda
Shoshib darhol uchasan.
Sira tutqich bermasdan
Guldan gulga ko'chasan.
Mendan aslo qochmagin,
Do'st bilaman o'zimga.
Pildir-pildir uchishing,
Oh, yoqadi ko'zimga.
Uch, uchaver, uchaver,
Go'zal bog'cham — gulshanda.
Sira ozor bermayman Sevgim,
fikrim bor senda. Kapalakjon, kapalak,
Qanotlaring ipakdak.
Do'st bo'laylik ikkimiz,
To'xta, so'zlayin andak!

Zafar Diyor

Hero
30.04.2011, 12:31
Yahshe sharlar ekan

albatros
30.04.2011, 12:34
YOLG`IZLIK IZIDAN QUVIB YASHAYMAN,
ORZUGA AYLANDI ISHQ HAM HAYOT HAM
MEXRU MUHABBATGA JUDA TASHNAMAN,
MENI ISITOLMAS XATTO OFTOB HAM
XOTIRALAR QIYNAR RUHIMDA QALQIB,
YOMG`IRDAY KO`Z YOSHIM TO`KILMAS GARCHI
KO`KDAGI QO`L YETMAS OY KABI BALQIB,
MENI ALDAB QO`YDI BAXTNING SOG`INCHI !!!

Bu she'r manimcha Iroda Umarovani ijod namunalaridan bo'lsa kerak

albatros
30.04.2011, 12:40
Xazon fasli kelsada ammo,
Xazon bo'lmas orzu va tilak.
Birovlarga ishonma ammo,
Mehribon yo'q Ollohdan bo'lak.

Goho do'sting, aldaydi pinhon,
Gohida aldaydi bu yurak.
Qadrdonim so'zimga ishon,
Mehribon yo'q Ollohdan bo'lak.

Muallifini aniq bilmayman-u shu she'rni juda yaxshi ko'raman.

Hero
30.04.2011, 12:40
QUYOSH KULGISI
So'lim bog'larga
Zavqli yoz keldi,
Bizni chorlagan
Sho'x ovoz keldi.
Tonglar g'uborin
Shudringlar yuvdi,
Ko'zlarim bog'da
Kamalak quvdi.
Tilimda qoldi
Qovunlar toti,
Erkalab o'tdi
Shamol qanoti.
Tutdim quyoshning Bog'ichlarini,
Tuydim bolalik Sog'inchlarini.
Nurullo Ostonov

albatros
30.04.2011, 12:43
KAMTARLIK HAQIDA

Garchi shuncha mag`rur tursa ham,
Piyolaga egilar choynak.
Shunday ekan, manmanlik nechun,
Kibru havo nimaga kerak?

Kamtarin bo`l, hatto bir qadam
O`tma g`urur ostonasidan.
Piyolani inson shuning-chun
O`par doim peshonasidan.

Erkin Vohidov

Hero
30.04.2011, 12:47
YOMG'IR
Tunlari kuladigan
Gullar ekan yulduzlar.
Ko'zga ko'rinmas ekan
Shu boisdan kunduzlar.
Oftob bilan Oymoma
Ota~yu ona ekan.
Bolalarin boshida
Doina parvona ekan.
Bolalari kim dersiz
Kun va Oyni sizlar ham.
Menga ishonavering,
Ular Bulutlar desam.
Bulutlar ham bizlardck
O'ynar, uxlar, tush ko'rar.
Dengiz-u ummonlarda
Cho'milmoqni xush ko'rar.
Bas, suvdan chiqing,
deya Koyimasa ham hech kim,
Yuvar yuz-qo'llarini
Ular goh chala-yarim.
Bundan ranjib Oftobjon
Egniga peshband tutar.
Farzandlarin bir joyga
To'planishlarin kutar.
Bulutvoylar g'o'ldirab,
Yo'talishsa ham ,,quv-quv",
Ularning ust-boshidan
Quyosh quyar tinmay suv.
Ko'ngli to'lsa-ku xo'p-xo'p,
Yo'qsa quyar tunda Oy.
Natijada tevarak Bo'lib ketar ho'I va loy...
Uydan chiqmay shu kezlar
Derazadan bo'ylaymiz.
Eng qizig'i, bu suvni
Biz yomg'ir deb o'ylaymiz.

Abdurahmon Akbar

Hero
30.04.2011, 12:52
TURNALAR
Dovul turib dengizda
Havo tamom buzildi,
Kechga borib turnalar
Safi bexos uzildi.
Qolib ketdi bir turna
Dosh berolmay jalaga.
Qirrovlari yetmadi
Be e'tibor dalaga.
Xavotirda onasi
Safdan chiqar qayrilib.
Qayoqqa ham borardi
Dilbandidan ayrilib.
Qushlar charchab-horigan,
Tugab borar kuch-sabot.
Tortmoqchiday domiga
To'lqinlar sapchir bot-bot.
Azoblardan qushchaning
Ko'zlarida yosh qotdi.
—Chidolmayman, onajon,
Qanotlarim tosh qotdi
Netardi onayiezor
Yuragin o'rtar bu pas:
—Yana biroz sabr qil,
Sabr qil, bolam, birpas.
Ko'p o'tmay ufq bo'zarib
Jala ham tindi asta,
Alg'ov-dalg'ovli borliq
Tinchib qoldi birpasda.

Hamza Imomberdiyev

albatros
30.04.2011, 12:54
Ushbu sahifada o'z ma'lumotlarini kiritayotgan har bir forumchilar mualliflarini ham qayd etib o'tsa yaxshi bo'larmidi.

Hero
30.04.2011, 12:58
BAHOR
Avval bahor bo'lsa, kulur chamanlar,
Bargak yozur gullar, g'uncha dahanlar.
Barcha qushlar uchar, o'qur chamanda,
Bog'-u bo'ston, tog'-u sahro, o'rmonda.
Yaylovlarda qo'zichoqlar mag'rashur.
Ovozlari yuraklarni dog’lashur.

Har tarafdan suvlar shildirab oqar,
Shildiragan tov (u)shi odamga yoqar.
G'ir-g'ir shamol yelpillatur gullarni,
Gul tebranub sayratur bulbullarni.
Har narsada shodlig' asar ko'rilur,
Ko'kmak bo'lub beda-pichan o'rilur,
Ekinchilar har xil oshliq ekarlar,
Tuxumlarin yerni haydab tikarlar.
Dangasalar bo'lar-ketar, deb yotur,
Qish kunida ot-u to'nini sotur.
Ko'b ishlagan ko'b olur, oz ishlagan — oz,
Qish kuni rohatdadur, kim ishlasa yoz.
Har kim nima eksa, albatta, shuni o'radur,
Ekmaganlar o'zgalarg'a muhtoj bo'ladur.
Keling, biz ham ekinimiz boshlab ekamiz,
Imtihonda ekg'animiz o'rib-yig'amiz.
Har kim avval bahorini o'tkarsa bekor,
Yoz kelganda Hijron bo'lur, ul—tangri bezor.

Abdullo Avloniy

albatros
30.04.2011, 12:59
BIRINCHI MUHABBATIM
Kecha oqshom falakda oy bo`zarib botganda,
Zuhro yulduz miltirab, xira xanda otganda,
Ruhimda bir ma'yuslik, sokinlik uyg`otganda,
Men seni esga oldim, birinchi muhabbatim.
Eslab xayolga toldim, birinchi muhabbatim.
O`tdi yoshlik zavq bilan, gohi to`polon bilan,
Gohida yaxshi bilan, gohida yomon bilan,
Ayri ham tushdim ba'zan qalb bilan, imon bilan,
Lekin seni yo`qotdim, birinchi muhabbatim,
Mangu g`aflatda qotdim, birinchi muhabbatim.
Dunyo degan shundayin anglab bo`lmas sir ekan,
Goh keng ekan, gohida tuynuksiz qasr ekan.
Lekin inson hamisha bir hisga asir ekan...
Nechun bilmovdim avval, birinchi muhabbatim,
Parvo qilmovdim avval, birinchi muhabbatim.
Holbuki orzulardan judo ham bo`lganim yo'q,
yulduzday kulganim yo`q, oy kabi to`lganim yo'q.
Erta xazon gul kabi sarg`ayib so`lganim yo'q,
Seni eslab yig`layman, birinchi muhabbatim,
Eslab bag`rim tig`layman, birinchi muhabbatim.
Yo`lin yo`qotsa odam - muhabbatga suyangay,
G`ussaga botsa odam - muhabbatga suyangay.
Chorasiz qotsa odam - muhabbatga suyangay,
Men kimga suyangayman, birinchi muhabbatim.
Faqat eslab yongayman, birinchi muhabbatim.
Nido bergil, qaydasan, sharpangga quloq tutdim,
Sirli tushlar ko`rib men bor dunyoni unutdim.
Tongda turib nomingga ushbu she'rimni bitdim,
Dildagi ohim mening, birinchi muhabbatim,
Yolg`iz Ollohim mening, birinchi muhabbatim.

A.Oripov.

albatros
30.04.2011, 13:01
SHOIR YURAGI
O'tar bu ko'prikdan jamiki jonzod,
Chumolidan tortib fillar ham o'tar.
Sultonlar o'tadi goh shod, goh noshod,
Zanjirlarin sudrab qullar ham o'tar.
Elchilarga o'xshab turfa zamondan,
Shaloq aravalar, "mers"lar o'tadi.
Ro'baro' kelishib ikki tomondan,
Bir-biriga tamom terslar o'tadi.
Suyishganlar o'tar suyab bir-birin,
Buzuvchilar o'tar, o'tar ustalar.
Hushyorlar o'tadi tejab ko'z qirin,
O'tadi emaklab piyonistalar.
O'tib borayotir ana juft guruh,
Biri sh'o'x, birovin ko'zlarida nam.
Yetaklab bormoqda birini shukuh,
Boshqa birovini yetaklagan g'am.
Oliftalar o'tar g'arib siyrati,
Botirlar o'tadi - qalbida o'tlar.
Beshiklar o'tadi - dunyo ziynati,
O'tadi lapanglab, vazmin tobutlar.
Muttasil bu yo'lda keladi to'qnash,
Nur bilan zulumot, o'lim va hayot.
Bu ko'prik olamning o'ziga o'xshash,
Bir farqi - sohibi ixtiyorsiz zot.
Ko'prik ostidagi jo'sh urgan daryo,
Suv emas - o'tganlar taxir ko'z yoshi.
Har neni ko'targan bir o'zi tanho,
Bor na ta'mirchisi, na bir yukdoshi.
Bu ko'prik, bu ko'prik qulasa agar,
Ne hislar qolardi sarson - sargardon.
Garchi qismatida bor qancha xatar,
Har nechuk bariga u balogardon...

A.Oripov

albatros
30.04.2011, 13:04
INSON

Oldiga kelganni qaytarmay yemoq,
Aslida, akli yo‘q hayvonning ishi.
Og‘ziga kelganni qaytarmay demoq,
Notisu befahm, nodonning ishi.

Tavajjuh ayladi tangri taolo,
Muqaddas sanaldi inson degan nom.
Insonni e’tirof etmagan asno
Iblis ham quvildi Arshdan batamom.

Ko‘zingning o‘ngida o‘sgandek ekin
Rabbim ham ogohdir har zum har ishdan.
Ro‘zayu parhezda muddat bor, lekin
Hamisha hazar harom-harishdan.

A.Oripov

albatros
30.04.2011, 13:05
HADIS

Bu ulug‘ dargohda mehmonman men ham,
Mening ham dilimda oshiqlar ohi.
Hadischi bobolar degandek u dam,
Tavbamni qabul et o‘zing, Ilohi.

Ulg‘aydik va lekin oldda ko‘p gap bor,
Davr shamollari esib o‘tgaydir.
Inongum, e’tiqod o‘zi bo‘lib yor
Bizning ham qo‘limiz bir kun tutgaydir.

Ibodat bor edi, u etgay davom,
Qirq bilan yopmasmiz bu uyning tomin.
Bizni tinglaganga hamisha salom,
Yana ko‘rishguncha sog‘ bo‘ling! Omin!

A.Oripov

albatros
30.04.2011, 13:07
XATO QILISHINGNI KUTARLAR

Shundaylar bor, senga lutf aylab,
Do'stman, deya qo'lin tutarlar.
Lekin har zum qadaming poylab,
Xato qilishingni kutarlar.

Xato qilsang, ularga bayram,
Yo'qsa, zahru zaqqum yutarlar.
Mayli, jindek, zarra bo'lsa ham,
Xato qilishingni kutarlar.

Xatolaring kerak ularga,
Shox-novdangni darhol butarlar.
Tag'in kunni ulab tunlarga,
Xato qilishingni kutarlar.

Axtarurlar hamisha illat,
Etti pushting go'rin titarlar.
Faqat unma, ulg'ayma faqat,
Xato qilishingni kutarlar.

Ular senga bir umr yo'ldosh,
Sodiq hamroh kabi o'tarlar.
Qabring uzra egsalar ham bosh,
Xato qilishingni kutarlar.

A.Oripov.

albatros
30.04.2011, 13:08
IKKI SONIYA

Uyda tinchi bo'lsin yigitning avval,
So'ngra butun bo'lsin do'stning imoni.
Inson Yuragini tilkalar azal,
Shu ikki narsaning buyuk armoni.

Biridan boshlanar shu yorug' olam,
Dunyoga qo'yilgay ostonadan ot.
Uydan boshi egik chiqdimi odam,
O'sha kun tor unga butkul koinot.

Yigitning bir umri do'st bilan butun,
Do'st bilan shirindir zaqqum hayoti.
Do'stdan pand egan chog' ne bor uning-chun!
Bad unga hattoki bor inson zoti.

Buyuk shiddat bilan jo'sharkan hayot,
Shu ikki narsaga biz goh beparvo,
Shu ikki soniya hamdam bo'lgan zot,
Mening nazarimda, eng aziz siymo.

A.Oripov

albatros
30.04.2011, 13:10
HIDOYAT YO‘LI

Islomning muqaddas arkonlari bor,
Haj, ro‘za, namozu zakot va jihod.
Ular bog‘liq erur iymonga poydor,
Bajargan har mo‘min topgaydir najot.

Ro‘za va namoz-ku hamrohdir doim,
Zakot ham topilgay ba qadri imkon.
Imoning to mahshar bo‘lsin but, qoim,
Lekin jihod nedur? Nahot jang va qon?

Qay mo‘min hidoyat yo‘lini bilsa,
Hirsu nafs hujumin etolsin barbod.
Rasululloh demish: — Kimki haj qilsa,
O‘shadir dunyoda eng yaxshi jihod.

A.Oripov

albatros
30.04.2011, 13:11
IBRAT

Dunyoning ajoyib ibratlari bor,
O‘sha boshqaradi umr kemasin.
Do‘stiga mehrini etganda izhor,
Hech kim ko‘kragidan tepki yemasin.

Qanchalik balandga chiqmasin odam,
Aslo unutmasin Halloq — egasin.
Mayli gunohiga iqror bo‘lsa ham,
Savob ishin esa qildim demasin.

A.Oripov.

albatros
30.04.2011, 13:14
FARHOD VA XISRAV AYTISHUVI

Dedi: qaydinsen ey majnuni gumrah?
Dedi: majnun vatandin qayda ogah.

Dedi: nedur senga olamda pesha?
Dedi: ishq ichra majnunliq hamisha.

Dedi: bu ishdan o'lmas kasb ro'zi,
Dedi: kasb o'lsa basdur ish so'zi.

Dedikim: ishq o'tidin de fasona!
Dedi: kuymay kishi topmas nishona.

Dedikim: kuymakingni ayla ma'lum!
Dedi: andin erur joh ahli mahrum!

Dedi: qay chog'din o'ldung ishq aro mast?
Dedi: ruh ermas erdi tang'a payvast.

Dedi: bu ishqdin inkor qilg'il!
Dedi: bu so'zdin istig'for qilg'il!

Dedi: oshiqqa ne ish ko'p qilar zo'r?
Dedi: furqat tuni ishqi balosho'r.

Dedi: ishq ahlining nedur hayoti?
Dedi: vasl ichra jonon iltifoti.

Dedikim: Dilbaringning de sifotin!
Dedi: til g'ayratidin tutmon otin!

Dedikim: ishqig'a ko'nglung o'rundur?
Dedi: ko'nglumda jondek yoshirundur.

Dedi: vaslig'a borsen orzumand?
Dedi: bormen xayoli birla hursand.

Dedi: no'shi labidin topqay el bahr?
Dedi: ul no'shdin el qismidur zahr.

Dedi: joningni olsa la'li yodi?
Dedikim: ushbudur jonim murodi.

Dedi: ko'ksungni gar chok etsa bebok?!
Dedi: ko'nglum tutay ham ayla deb chok.

Dedi: ko'nglung fido qilsa jafosi?
Dedi: jonimni ham aylay fidosi.

Dedikim: ishqdin yo'q juz ziyon bud.
Dedi: bu kelsa savdo ahlig'a sud.

Dedi: bu ishq tarki yaxshiroqdur!
Dedi: bu sheva oshiqdin yiroqdur!

Dedi: ol ganju qo'y mehrin nihoniy,
Dedi: tufroqqa bermon kimyoni!

Dedi: joningg'a hijron kinakashdur,
Dedi: chun bor vasl ummidi xushdur.

Dedikim: shahg'a bo'lsa shirkat andesh!
Dedi: ishq ichra tengdur shohu darvesh!

Dedi: joningg'a bu ishdin alam bor,
Dedi: ishq ichra jondin kimga g'am bor?!

Dedi: kishvar beray, kech bu xavasdin!
Dedi: bechora, kech bu multamasdin!

Dedi: ishq ichra qatling hukmi etkkum!
Dedi: ishqida maqsudimg'a yetkum.

Dedi: bu ishda yo'q sendin yiroq qatl,
Dedi: bu so'zlaringdin yaxshiroq qatl.

A.Navoiy

Hero
30.04.2011, 13:14
LOLA
Lola bog'chaga chiqib
Kechga qadar gul terdi.
Etak-etak to'pladi,
Har kungidan mo'l terdi.
Sochiga gul bog'ladi,
Chekkasiga taqdi gul.
Yelkalaridan tashlab,
Gulga ko'mildi butkul.
So'ngra uyga keldi-yu,
Birpas yotib dam oldi.
Kiprigi yumildi-da,
Gul kabi uxlab qoldi.


Hamid Olimjon

albatros
30.04.2011, 13:15
QIYOMAT

Qiyomat yaqinlab qolgani ayon,
Ayollar erlarning libosin kiymish,
Avrat-u, xayoning ko‘chasin toptab
Xatto mayin bo‘lib so‘zlamay qo‘ymish.

Rasululloh bir kun qo‘rqib so‘zlagan
Kunlar boshimizda turibdi qarang.
Atrofning yalong‘och turgan holiga
Ko‘taramiz xatto boshimiz arang.

Tuyaning o‘rkachin tasvirlab go‘yo
Jannatning hididan voz kechgan ayol
Nahot umri bo‘yi vaqt topib bir tun
O’ziga bir bora bermagan savol:

"Xoy, men kim o‘zi, jinsim ne erur,
Yarasharmi menga shu yovuz xilqat?
Ayollik libosin bir chetga otib
Asl go‘zallikdan ayrildim faqat,

Bolamning nigohi menga yovqarash,
Erimning ko‘nglida yo‘qolgan xohish.
Men qancha urinmay, aslimdan shuncha
Uzoqlashib ketdim, tingandek tovush...

Ovozim erkakcha, yurishim g‘alat,
Shimning o‘rtasida yig‘laydi hayo.
Ajabo, shunchalar xorlik bo‘lurmi,
Tubanlik bo‘lurmi, do‘stlar, ajabo???"

Ayolning ko‘nglida insofi bo‘lsa,
Ushbu savollarni berardi bir tun,
Hech qursa o‘zidan qochib boryotgan
O’g‘illari uchun, qizlari uchun...

Afsus, ushbu holga faqat ayolmas,
Balki erlarning ham ayblari mavjud.
Rashk o‘tin o‘chirgach zino-yu faxsh-la,
Dayuslik kasbiga ko‘rar taraddud.

Nardadan boshini ko‘tara olmay,
Ayollarga turmush yuklagan qopin
Odamdan yaxshilik ko‘rmoqchilarga
Ayturmiz olimlar qilgan xitobin:

"Ular o‘zlarini erkak desalar,
Dunyoda eng katta bo‘lurlar kazzob,
Chunki nikoh kuni bergan ahdiga
Qilmishlar hiyonat, berolmay javob.

Ularda mag‘rurlik asli yo‘q xislat,
Ularni iymon ham aylamish xalos.
Ularning egnidan joy olgan ko‘ylak
Faqatgina tashqi ko‘rinish, xolos.

Hayxot, bu dunyoning ishi ters bo‘ldi,
Yaxshilar ko‘ngildan yig‘lab o‘tmishlar
Ayolin ko‘chaga qo‘yganlar bugun
Ertaga bolaga ko‘krak tutmishlar,

Hali bu ketishda vazifalar ham
O’zgararmi ayol, er nasli uchun,
Go‘yoki quyoshning tunda chiqishi,
Oyning otishi-la ochiladi kun...

Yo‘q, do‘stlar, iymon bor, ishonch bor ekan,
Bunga yo‘l qo‘yilmas hech qachon, hech vaqt.
Har kim o‘z fitrati, o‘z tabiati
Amriga binoan yashamoqlik - baxt".

Hadisdan oddiy bir xulosam shulki,
Ko‘r qilar bu ko‘zni qamashtirganlar
Aslida qiyomat kunin tezlatar
Ana o‘shanday jins almashtirganlar.

Xayrulla Hamidov

albatros
30.04.2011, 13:16
MUALLIFI NOMA’LUM BITIKLAR

Yaqin nima?
Yaqin qiyomat.
Yaqinroq-chi?
O’limdir albat.
Ajab nima?
Tug’ilgan go’dak.
Ajabliroq?
Foniyni sevmoq.
Shirin nima?
Farzand, arjumand.
Shirinroq-chi?
Tanda issiq jon.
Mehribon kim?
Otam, volidam.
Mehribonroq?
Yaratgan Egam.
Go’zal nima?
Odamzot shakli.
Go’zalroq-chi?
Allohning vasli.
Lazzat nima?
Nafsni qondirmoq.
Lazzatliroq?
Jannatga kirmoq.
Hayrli ish?
Alloh nazdida ibodat-la halol kasb qilmoq
Hayrliroq?
Birov baxtiga hasad qilmay, dildan sevinmoq.

* * *

Dinimizdan uzib olib dunyomizni yamadik,
Ha, dinni ham, dunyoni ham boy berishga yaradik.

***

Onamdan tug’ildimu bordim bozorga,
Kafanlik oldimu kirdim mozorga.

***

“Tavakkaltu ‘alalloh” ni degin er,
Na talqonning, na qalqonning g’amin yer.

SEN BOQIYDA NIMALAR TOPDING?

Dunyo deb tinimsiz to’rt tomon chopding,
Ne topsang nazardan panaga yopding.
Neki sen g’amlading, foniyda qoldi,
Ayt-chi, sen boqiyda nimalar topding?

Bola-chaqa qilding dunyoga kelib,
Molu dunyo yig’ding yugurib-yelib.
Mulohaza qil-chi, bir o’ylab ko’rib,
Ayt-chi, sen boqiyda nimalar topding?

avlodlaring o’zin yo’lidan ketar,
balki sening xizmatlaring unutar.
Hisob-kitob kuni senga ham yetar,
Ayt-chi, sen boqiyda nimalar topding?

Sen ham bobolaring yo’lidan yurgin,
Islomning yo’lining haqligin bilgin.
Umringning har damin ga’nimat ko’rgin,
Ayt-chi, sen boqiyda nimalar topding?

To’g’ri yo’lda bo’lsang shodlan, quvongin,
Shaytoniy hislardan voz kechgin, uyg’ongin.
Biror kas yuzinga ayta olmasin –
Ayt-chi, sen boqiyda nimalar topding?

N.Rustamov

* * *

Oy va yulduzlarga limmo-lim osmon,
Tur, ko’zlaringni och, boqsang-chi inson!
Sanama-behuda! Fikr qil bir on,
Haqning buyukligi unda namoyon!

* * *

Agar Alloh xohlasa
Toshdan gul unar, ishon!
Jaholat muzi erib,
Qalbda gul ochsin iymon!

* * *

Dunyoda bir tuyg’u bor, ey yor,
Doimo bo’l sen undan nari.
U hasaddir, vujudingni yer,
Zang temirni yegan singari.

www.ziyouz.com (http://www.ziyouz.com/) dan olindi.

Hero
30.04.2011, 13:17
OQQUSH
Ko'rganmisiz oqqushning
Suv yuzida oqishin?

Asta oqib yuradi,
Ba'zida jim turadi.

Oqar, suzar, xotirjam,
Cho'chimasdan sira ham,

Chunki yo'qdir dushmani,
Vatanimiz — vatani.

Aziz Abdurazzoq

albatros
30.04.2011, 13:18
ONA DUOSI

Biring ikki bo‘lsin nima ushlasang,
Yo‘llaring oq bo‘lsin tog‘lar qoricha.
Sen yorug‘ dunyoda tinch yurar bo‘lsang,
Men duo qilarman umrim boricha.

Ko‘zingda ko‘rmasam alam ranjini,
Boshingda ko‘rmasam tumonot savdo.
Olib bermasang ham olam ganjini,
Sendan onaginang rizodur, rizo!

Hayoting bema’no tuyulsa, bolam,
Qorong‘u ko‘rinsa bu ko‘hna dunyo.
Ketsin deb qalbingdan yer yutkur alam,
Yorishsin dunyo deb aylarman duo.

Yuraging qisilsa takroru takror,
Kenglikka chiqqin-da, aytgin sho‘x o‘lan,
Bu ham hasratingta kelmasa bakor,
Ko‘nglingni bo‘shatgin she’r yozmoq bilan.

Qadim ertaklarni tinglash sozdir xo‘p,
Oltin umrlarni unda ko‘rarsan.
Sehrli hayotga mahliyo bo‘lib,
Bevosh o‘ylaringni aldab yurarsan.

Yetishsang, to‘y bersang yurtga mabodo,
Jamshid havas qilsin sening bazmingta.
Noming doston bo‘lib yursang el aro,
Murod-maqsadingta yetsang, bas, menga.

Yomonlar yo‘lini tutmagil minba’d,
Fisqu fasodlardan yiroq bo‘l, to‘xlim.
Olginu oldirma, unib-o‘s, faqat
Yuzimni yerlarga qaratma, o‘g‘lim!

Muhammad Ali

albatros
30.04.2011, 13:20
MO’JIZA LAHZALARI

Umrim bo‘g‘otiga qor tushdi necha,
Laylak qorlar yog‘di afsona aytib.
Hayotimga yangi yil kirgan kecha
Har gal bolaligim uchratdim qaytib.

Kumush teraklarning qir uchlarida
Tilla isirg‘aday qolgan varraklar,
Bir hovuch nur o‘ynab kulgichlarida
O’smirligim kelar har yil daraklab.

Allohdan mo‘‘jiza kutgan go‘dakday
Tutsam ona taqdir etaklaridan,
Qor bosgan tog‘lardan sayrab kaklikday
Yillarim chiqar qish ertaklaridan.

Ko‘zim-la erkalab g‘uncha qizlarni,
Dilbar singillarim manglayin o‘pdim.
Shamolday aylanib dala-tuzlarni,
Gullar yaprog‘iga shudringlar sepdim.

Qorxat olib kelgan kemshik bolakay –
Ostonamda turar shoshqaloq elchi.
Anhor sukutida chalib oqar nay
Vaqt degan g‘animat g‘aroyib yo‘lchi.

Yog‘och darchalarning zulfinlarida
Murg‘ak qo‘llarimning tafti tovlanar.
Ko‘kka o‘rlagan tut ajinlarida
O’n to‘rt kunlik oy o‘tovlanar.

Qiziydi gap-gashtak, hangoma, gurung,
Tanchada biqirlab qaynaydi qumg‘on.
Kimdir «Kuntug‘mish»dan o‘qiy boshlar so‘ng,
Yerning ildiziga tutashadi jon.

Borliqni chulg‘aydi jannatiy ifor,
Oppoq kamalakdan qamashadi ko‘z.
Zamin sukutida guvlaydi bedor
Yurak - kul ichida tirilgan Qaqnus.

Oydin Hojiyeva

albatros
30.04.2011, 13:22
ORZU

Oppoq bulutlardan belanchak qilsam,
Hilol ipagidan halinchak qilsam.
Bobotog‘ kelbatli kuyov bo‘lsamu
Bahorni o‘zimga kelinchak qilsam.

Shafoat Rahmatullayev

Hero
30.04.2011, 13:24
MUHABBAT
Muhabbat oilaning
Kenja qizi — shirin.
Nega bunday ekanin
Aytib beray sirini.
Akasi~yu opasi
Ketishgach o'qishlga,
Yordamlashar yo'q demay
Buvijonin ishiga.
Chelakchada suv sepib,
Hovlini supuradi.
Tuproqning nondek isi
Dimoqqa uftiradi...
Dastro'molini yuvib
Quritadi so'rida.
Buvisi esa maqtar
O'tirib uy to'rida.
Zeriktirmasdan hatto
Qo'shiq aytib beradi.
Buvijoniga yoshlik
Paytin qaytib beradi.
Ulgurar qo'g'irchog'in
Allalab uxlatishga.
Hatto gazga choy qo'yar
Oyijoni qaytishga!
Hammani qarshi olar
Bir-bir ,,salom", ,,salom"
Erka qiz bo'lib qolar
Dadasini achomlab..-


Umida Abduazimova

JUS
30.04.2011, 14:12
Душанба куни 10 та шоирнинг барча китобларини олиб келиб, эрталабдан кечгача (керак бўлса ҳафталаб) шу ерда кўчириб ўтираман. Натижада бир мавзуни бир ўзим эгаллайман. :)

Hero
30.04.2011, 14:26
Душанба куни 10 та шоирнинг барча китобларини олиб келиб, эрталабдан кечгача (керак бўлса ҳафталаб) шу ерда кўчириб ўтираман. Натижада бир мавзуни бир ўзим эгаллайман. :)

Farqi yoq aka birlashamiz
dushanba kuni esisdan chiqmasin

Gulchehra Ibragimova
30.04.2011, 19:34
Душанба куни 10 та шоирнинг барча китобларини олиб келиб, эрталабдан кечгача (керак бўлса ҳафталаб) шу ерда кўчириб ўтираман. Натижада бир мавзуни бир ўзим эгаллайман. :)


Албатта-да, жаноб Ўринбоев. Энди Сиз буни эплайсиз, кечаги "101" та шоир-ёзувчилар билан бўлиб ўтган ҳангома-ю, учрашувлардан сўнг!http://uforum.uz/images/icons/icon7.gifhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Нафақат бошқалар ёзганини "кўчириш", Маҳмуд Журъат яна бир марта "шунақа" юзма-юз учрашув ташкил этсалар, эртага ўзингиз ҳам ҳақиқий "Жўқи"лар қаторидан жой олсангиз ҳам ажабланмайманhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Mahmud Jurat
30.04.2011, 20:41
Шоир Абдулла Шер айтганидай "бизга "жўқилар" ҳам керак". Сизларни яна ва яна таклиф қиламиз ҳали, чунки бизнинг шоирларимиз ҳали ҳамон компютер ва интернет билан сизлаб гаплашиб, ҳатто чўчиб гаплашмай ҳам юришипти. Демак, уларни интернетга ва у орқали жаҳонга чиқаришга ёрдам берасизлар деган умиддамиз. Кечаги ўтказган суҳбатларингиз ва кўрсатган ёрдамларингиз учун барча суҳбат қатнашчилари номидан миннатдорчилик билдираман. Абдурашидга алоҳида, Гулчеҳранинг интернетча айтганда қўлларини ўпиб, Ж. Ўринбоевга таъзимлар билдириб ташаккур демоқчиман.:buba:

Mahmud Jurat
30.04.2011, 21:08
"Шеър азиз олам аро" мавзусига эътибор берган бўлсангиз асосан муаллифлар ўз ижод наъмуналаридан жойлаштириб келмоқдалар.

Психолог олим сифатида бир фикр билдириб ўтай, инсонлар биринчи ўринда, шоирлар эса албатта асосан биринчи ўринда ўзларини яхши кўришади. Шунинг учун улар ўзларининг шеърларини қўйишмоқда, шекилли. Бу табиатан сир эмас. Бошқалар шеърига келсак менга мана бу шеър жуда ёқади. У Абдулла Шернинг 1990 йилда ёзган шеъри:

ШОИРЛАР КЕРАКМИ ЎЗБЕКИСТОНГА?

Бир тишлам нон бериб комингга, ўзбек,
Чиқиб бақирарлар томингга, ўзбек,
Илтижо қиламан номингга, ўзбек,
Шоирлар керакми Ўзбекистонга?

Бошларни тик тутиб сўраймиз қачон?
Инсонлик қадрини ўйлаймиз қачон?
Биз ҳам Эрк қўшиғин куйлаймиз қачон?
Шоирлар керакми Ўзбекистонга?

Коммунист, шўролар мақталар - керак!
Қулхўжа депутат-ахталар - керак!
Қум-шағал, қорамой, тахталар - керак!
Шоирлар керакми Ўзбекистонга?

Жавоб бер не учун Туркистон бобо,
Халқинг тўқ, устинг бут ва лекин гадо?
Шу халқ деб Абдулло бўлди-ку адо!
Шоирлар керакми Ўзбекистонга?

Hero
02.05.2011, 08:42
GULIAGAN OLCHA
Olcha sevar gullashni,
Yashnab erta bahorda
—Ziynatini olamga
Ko'z-ko'zladi nahorda!
Shamol esa qasdlashib,
Bilgani yo'q haddini
— To'kdi uning gullarin,
Egib zaif qaddini!
Zabun edi ahvoli,
Ko'rgan afsus etardi.
Axir, asray olmasa,
Olcha gullab netardi?!

Rustam Nazar

Hero
02.05.2011, 11:06
КЎЗЛАР
Кўнглимда турилса ноўрин
Одамлар йул-йуриқ қилади тухфа,
Дуст дустнинг кўзига солганда назар,
Кураркан қалбининг тубига қадар.
Агар малол келса сурамоққа гап,
Билиб ол кўзннинг холига қараб,
Ёш ғилтиллаб турса юпатмоқ учун
Бегунох кўзларга тикилмай нечун?
Кулиб хаё билан қараган кўзлар
Аминман, кўзимдан табассум килар.
Олам-олам сирни беғараз кўмиб,
Танхо ўтирганда хаёлга чумиб,
Мени умид билан кўтаркан муштоқ,
Тургандай эмасми йулимда чироқ
Фарқ қилнш кунглнмда булгандан пайдо
Мехрибон кузларга шайдоман, шайдо!
Боқишга бир умр ёки бир нафас,
Муғомбир кўзларни қилмайман хавас.

Маъруф Жалил

Hero
02.05.2011, 13:22
TOG' BAHORI
Ulkan tog'lar bag'rida bahor,
Chayqaladi ajib shalola,
Chiroy ochib shunday betakror,
Sollanadi qip-qizil lola.

Haroratli ulkan xarsangtosh,
Mag'rur turar zalvorli qoya.
Daydi esgan shamollar bebosh.
Oq qush — bulut qiladi soya.

Daralarda ko 'klam nafasi.
Dimoqlarni qitiqiar islar.
Gulzorlarda qushlarnig sasi,
Entiktirar bahoriy hislar.

Ko'ksin kerar qoya ulug'vor,
Buloq aytar betakror bayot.
Do'stim,tog'ga kelibdi bahor,
Demak, davom etadi hayot.

Bobomurodova Guli

JUS
02.05.2011, 16:59
Демак, уларни интернетга ва у орқали жаҳонга чиқаришга ёрдам берасизлар деган умиддамиз.

Маҳмуд ака, бир акамизнинг "Она тилим", "Тошкентларга кетиб қоламан", "Тошкентларга кетманг дадаси" шеърларни қандай қилиб олсам бўлади. Муаллиф Қашқадарёларга кетиб қолмадиларми? :)

Шу шеърлар бўлганида сразу Интернетга чиқарардим. Илтимос, бирор йўлини қилайлик!

Hero
03.05.2011, 09:09
Сен осмон сингари узоқ эмассан
Сен осмон сингари узоқ эмассан,
Яқин хам эмассан дастурхон каби.
Шу нотинч дунёда борми демассан,
Қачондир мен турган хонадон каби.

Бахтиёр қиласан баъзан тушимда,
Сирли юрагингни бир менга очиб
Гох. мадад берасан огир ишимда,
Кул етмас жойга сунг кетасан қочиб.

Маъруф Жалил

Hero
04.05.2011, 08:25
"Мет қалбимгага"

Мен қалбимга тасалли излаб
Ғийбатлардан қочарман нари.
Юрагимдан учади юзлаб
Диёнатнинг оқ каптарлари,
Мен қочарман дарёдай тошиб
Ва денгизда топарман панох.
Уфқлардан дарвоза очиб
Булут бўлиб отарман тармоқ
Тополмасмак унда хам қарор.
Ёмғир бўлиб қочарман ерга.
Ерда менинг тақдирим, сен бор,
Бўлай дейман сен билан бирга.
Шарт мингашиб умрим отига,
Хайда, дейди тақдирим, хайда!
Мен ундан хам қочарман, аммо,
қочай узимдан, қайга?!

Маъруф Жалил

albatros
04.05.2011, 15:23
XAVOTIR

Qo`rqaman, ertaga men o`lib ketsam,
Yotar bo`lsam 1qumga botib ko`zlarim,
Ko`nglimni ko`chkiday bosadi bir g`am –
Yig`lashni ham bilmas mening qizlarim…
Eng yaqin do`stlarim g`iybatim qilar,
Eng zaif dushmanim ustimdan kular.
Ular-ku, ne qilsa o`zlari bilar,
Yig`lashni ham bilmas mening qizlarim…
Shoir o`lsa kim ham kuyinar deysiz,
Madhoyaboz hozir suvarakday ko`p.
Ular misli qishda tarnovdagi muz,
Barmoq tegsa yerga to`kilar to`p-to`p…
Tildan qolsam ko`zda qotib yoshlarim,
Ko`nglimdan boshqa bor axir, ne zarim?
Yerlarga egilgan kuni boshlarim,
Yig`lashni ham bilmas mening qizlarim…
Ular yosh. O`limdan qo`rqaman yomon,
Chunki, dardiga hech quloq solmadim.
Qabrimning ustida yig`lasin debon,
Qizlarim ko`zyoshin asray olmadim!


Muhammad Yusuf

Feruza Xodjayeva
04.05.2011, 15:54
Дуо қилинг

Осмонлардан бағрингиз кенг, онажоним,
Дунёларга меҳрингиз тенг, онажоним.
Болам юзга киргин, ўшал кунларингда,
Мен ҳам бўлай ёнингда, денг, онажоним.

Дуо қилинг, дуойингиз - паноҳ она,
Сиздан дуо олмаслик бу - гуноҳ она

Дастурхоннинг кўрки ширин нонлар билан,
Ҳаёт гўзал шоду - хуррам онлар билан.
Эртаю кеч умримизга умр тилаб,
Уйнинг файзи сиздай меҳрибонлар билан.

Дуо қилинг, дуойингиз - паноҳ она,
Сиздан дуо олмаслик бу - гуноҳ она

Қайда бўлмай, сиз ҳолимдан огоҳимсиз,
Кулсам кулиб, дард чекканда оҳ-воҳимсиз.
Қўлингизни кўкка чўзиб, мени алқаб,
Дуолари намозидан кўпроғимсиз.

Дуо қилинг, дуойингиз - паноҳ она,
Сиздан дуо олмаслик бу - гуноҳ она

Б. Эргашев

Feruza Xodjayeva
04.05.2011, 16:25
"Йигитларбоп" шеър экан http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Наҳот, Кумуш бўлмаса?

Китобдан бош кўтартирмай қўйдингиз,
Марғилоннинг сулув қизи, жанони,
"Бегим" дебон вужудларни ўйдингиз,
Отабекнинг бенасиби - армони.
Наҳот сиздай бошқа Кумуш бўлмаса?
Қанийди, У бор бўлса-ю, ўлмаса.

Сиздай қизни кўзларим ҳамон излар,
Танноз чиқди топганим ул наргизлар,
Бутун юртни ахтариб чиқдим ҳатто,
Топилар, деб сиздай оқила қизлар.
Наҳот сиздай бошқа Кумуш бўлмаса?
Қанийди, У бор бўлса-ю, ўлмаса.

Бегингиздек менинг ҳам бўй-у қаддим,
Сиздек қизни топмоқ эди мақсадим,
"-Сиз ўшами? - деган хушнуд чоғингиз
Отабекка келди ҳатто ҳасадим.
Наҳот сиздай бошқа Кумуш бўлмаса?
Қанийди, У бор бўлса-ю, ўлмаса.

Ботир Эргашев

Gulchehra Ibragimova
04.05.2011, 18:09
Наҳот, Кумуш бўлмаса?
..Наҳот сиздай бошқа Кумуш бўлмаса?
Қанийди, У бор бўлса-ю, ўлмаса.


Феруза ушбу шеърни ёзган шоиримиз Ботир Эргашев яна бундай шеър битибдилар:

Дўстлар, сизга тилайман сабр,
Кумушбиби яшашдан толди.
Қучоғига олгач шум қабр,
ЗАЙНАБЛАРга кунимиз қолди..

Зайнабларга бағишлаб ўзни,
Яшамасдан нетамиз энди.
Кумушларга аталган сўзни,
Зайнабларга айтамиз энди.

Юрадирмиз мана шу кўйда,
Умр бўйи зардамиз қайнаб.
Энг даҳшати-бизларни уйда,
Ишдан кейин кутади Зайнаб..

Бу Зайнаблар жудаям доно,
Билар нени сўйлашимизни,
Улар билиб туришар, ҳатто
Кумушларни ўйлашимизни.

Улар мудом парвона бизга,
Бизлар учун ҳеч толмайдилар.
Кирсалар ҳам қучоғимизга,
Кўнглимизга киролмайдилар.

Қўшилсангиз келиб Ботирга,
Йўқ қилардик дилнинг доғини.
Сўнг Худодан сўрардик бирга
Қайта КУМУШ туғилмоғини.
http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif

Hero
05.05.2011, 08:27
Armon

Tun bo'yi halovat bilmadim dengiz,
O'qirib talpindi derazam tomon
Zulmat quchog'ida to'lga'ndi yo'lg'iz,
Men-chi bo'lomadim dardiga darmon

Ma'ruf Jalil

albatros
05.05.2011, 13:26
Talaba qachon-u qayda bo'lmasin,
Qalamu qog'ozni qo'ldan qo'ymasin.
Foydali har so'zni eshitgan zamon,
Qog'ozga tushirib olsin u ravon.
Chunki ilm hurkib qochuvchi ovdir,
Yozib qo'ymoq esa unga boylovdir.

M.Hasaniy.

Hero
05.05.2011, 13:43
Тонгда

Салом денгиз!
Негф жимсаг?
Хаёл суриб қолдингми.
Тунинг жуда зулмат экан
Қороғонида толдингми?

Ё субхидам таровати
Этди ўзига шайдо?
Ё беқарор хаёлингда
Бир шумлик бўлди пайдо

Ё субхидам бошинг силаб
Айтмоқдами тарона?
Сукут сақлаб туришинг хам
Денгиз, бун мардона

Маъруф Жалил

Alisher Asror
05.05.2011, 15:14
Дўстлар, сизга тилайман сабр,
Кумушбиби яшашдан толди.
Қучоғига олгач шум қабр,
ЗАЙНАБЛАРга кунимиз қолди..

Зайнабларга бағишлаб ўзни,
Яшамасдан нетамиз энди.
Кумушларга аталган сўзни,
Зайнабларга айтамиз энди.

Юрадирмиз мана шу кўйда,
Умр бўйи зардамиз қайнаб.
Энг даҳшати-бизларни уйда,
Ишдан кейин кутади Зайнаб..

Бу Зайнаблар жудаям доно,
Билар нени сўйлашимизни,
Улар билиб туришар, ҳатто
Кумушларни ўйлашимизни.

Улар мудом парвона бизга,
Бизлар учун ҳеч толмайдилар.
Кирсалар ҳам қучоғимизга,
Кўнглимизга киролмайдилар.

Қўшилсангиз келиб Ботирга,
Йўқ қилардик дилнинг доғини.
Сўнг Худодан сўрардик бирга
Қайта КУМУШ туғилмоғини

Бир шеърим бор эди шу маънода...


Отабеклар илтимосим,
Битта оғир юмуш қилинг!
Кўнгил қўйиб, меҳр тутиб,
Зайнабларни Кумуш қилинг!

Биламан бу қийин савдо,
Бунга керак иштиёқ,
Кўнгил қўйиб, меҳр тутинг,
Дилингизда қолмас доғ.

Хато қилар ҳар бандаси,
Сиз уларни кечиринг,
Кумуш учун Зайнабларга ,
Асал чойлар ичиринг.

Тарбиятлаб яхшиликдан,
Дарс беринг Ҳақ сўзидан,
Бир кун келиб бу мўжиза,
Хосил берар ўзидан.

Шунда ҳайрат-ла боқарсиз,
Орқангизга сурилиб,
Кумуш келар ёнингизга,
Кумуш келар тирилиб!


(С)

bekww
06.05.2011, 07:57
***

Yulduzlarga men ham qarayman,
Yulduzlar - samoviy bir xayol.
Men ko'proq zaminga yarayman,
Menga kerak yerdagi hayot.

Yulduzlarga men ham qarayman,
Yulduzlar - chaqnagan orzular.
Huv miskin kezadir bir odam -
Ko'ksida yonmagan yulduzlar.

Yulduzlarga men ham qarayman,
Ba'zida keladir havasim.
Ba'zida bosadir og'ir g'am,
Ba'zida yetmaydir nafasim.

Rauf Parfi

Hero
06.05.2011, 08:17
ЁМҒИРЛИ КУНЛАР

Неча кунки хаво очилмас,
Неча кунки очилмас кўнглим,
Табиат хеч илтифот қилмас.
Кайфиятим билмайди қўним.

Гох майдалаб ёғади ёмғир,
Гох муралаб бекинар қуёш,
Китоб ўқиб, қиламан сабр,
Гох унга хам қолмайди бардош.

Булут босган тоғларни кўриб,
Исён қилар эринчоқ хислар.
Қўл-оёгим кишансиз туриб,
Тутқин холи бошимга тушар.

Сарвиқомат дарахтлар кулиб,
Яшнаб турар, ювиб сочини.
Туймас эдим аввал тикилиб,
Келтиради энди ғашимни.

Деразадан қарайман дилгир,
Шовуллайди денгиз, чорлайди.
Аммо ҳамон ёғади ёмгир,
Юраккинам унсиз чорлайди.

Маърув Жалил

Samarqand-uz
06.05.2011, 09:01
Bir kuni ranjitdi otani farzand,
Ota o'z uyidan bosh olib ketdi.
Lekin Olloh mehri bo'lib sarbaland
Ota Makkatulloh vasliga yetdi.

Ota fig'on chekdi ka'ba qoshida,
Go'yo unut bo'lgay alamlar bari.
Najot charx ursa ham garchand boshida,
Sira ketolmadi bir gapdan nari.

Ka'baga sig'inar ekan keksa chol
Armonin oshkora aytdi olamga.
Dedi: Ibodatim bo'lsa ham uvol,
Faqat saodat ber o'sha bolamga.

Abdulla Oripov.

JUS
06.05.2011, 14:59
Қўлим қичиб кетди, айбга буюурмайсизлар... ;)

Мен Тошкентга кетиб қоламан.

Жаврашингни бас қилгин хотин,
Буғдой топ деб, опке деб ўтин,
Фиғонингдан чиқариб тутун,
Мен Тошкентга кетиб қоламан.

Жонга тегди қишлоқда яшаш,
Гўнг тозалаш, молга ўт ташлаш,
Ёрим, энди мен билан хўшлаш,
Мен Тошкентга кетиб қоламан.

Оқ тунука уй ҳам сеники,
Қўтондаги қўй ҳам сеники,
Фақат қоғоз, қалам меники,
Мен Тошкентга кетиб қоламан.

Бекор қўйма далаларингни,
Зориқтирма болаларингни,
Эшитмасдан нолаларингни,
Мен Тошкентга кетиб қоламан.

Ана устоз Абдулла Ориф,
Шоир бўлди Косондан бориб,
Шеър ўқийди қалбини ёриб,
Мен Тошкентга кетиб қоламан.

Марҳаматлик Муҳаммад Юсуф,
Шоир бўлди Тошкентда ўсиб,
Мен-чи, бунда ётибман пусиб,
Мен Тошкентга кетиб қоламан.

Кетма, дейди кексайган онам,
Юрагида аллақандай ғам,
Кўзларига кела бошлар нам,
Мен Тошкентга кетиб қоламан.

Кетма дейди олма, анжирлар,
Олти бола, - олтин занжирлар,
Сўзларимдан қалбинг зир-зирлар.
Қўрқма гулим, сени биламан,
Мен Тошкентга бориб, келаман,
Шеъларимни бериб келаман. :)

Жонимқул Тўра

JUS
06.05.2011, 15:00
Тошкентга кетманг, дадаси

Кечиргайсиз мени, отаси,
Ҳар банданинг бўлар хатоси,
Аёлларнинг менман биттаси,
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Жаврашимни энди бас қилай,
Сиздай эрни ярим пир билай,
Шоирсиз-да, яхши шеър тилай,
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Шеърлар ёзинг, оққа кўчирай,
Сув ўрнига шарбат ичирай,
Гуноҳингиз бўлса кечирай,
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Оч қолсангиз шўрва қилайин,
Ноз-неъматни турфа қилайин,
Совқотсангиз кўрпа бўлайин,
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Қошларимга ўсмалар қўяй,
Кўзларимга сурмалар сурай,
Ёстиқ бўлиб, ўзгинам суяй,
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Сизсиз ахир уйни нетаман,
Қўтондаги қўйни нетаман,
Изингиздан излаб кетаман,
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Кетманг ахир бизларни доғлаб,
Юрмайин мен сизни сўроқлаб,
Қўйвормайман сочимга боғлаб,
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Ҳар бир сўзингизга кўнайин,
Йиғламасин кичик Хумоюн,
Илтимосим, сиздан, хўжайин,
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Олдингизда сувдай оқаман,
Болаларни қандай боқаман,
Қандай қилсам сизга ёқаман?
Тошкентларга кетманг, дадаси!

Жонимқул Тўра

OmoN
06.05.2011, 15:05
Қўлим қичиб кетди, айбга буюурмайсизлар...Қўлингиз яхши қичир экан :)

JUS
06.05.2011, 18:44
Яна қичиди... :)

Пиёниста куёв

Кайвони чиқди айвонга,
Қўймасдан ҳоли жонга,
Қичқириб тўрт томонга,
Эҳей нималар демади,
Куёв эса ош емади.

Қайнотаси, қайнотаси,
У ҳам энди бир отаси,
Битта "Нексия" атасин,
Яна нималар демади,
Куёв эса ош емади.

Қайнонаси, қайнонаси,
Сиз ҳам энди бир онаси,
Сигир атар, ҳам танаси,
Эҳей нималар демади,
Куёв эса ош емади.

Сўрар кичик акасидан,
У ҳам кечди такасидан,
Қўчқор атар орқасидан,
Эҳей нималар демади,
Куёв эса ош емади.

Опасидан, момосидан,
Холасидан, аммасидан,
Бир-бир сўрар ҳаммасидан,
Улар нималар демади,
Куёв эса ош емади.

От атади оғалари,
Хўкиз берди тоғалари,
Чарчар кайвони жағлари,
Эҳей нималар демади,
Куёв эса ош емади.

Сўрар одамнинг зўридан,
Катта акаси Бўридан,
Жавобсиз қолмас сўроқ,
Атабди бир жуфт ароқ,
Ҳамма ҳайрон қолибди,
Куёв ошдан олибди. ;)

Жонимқул Тўра

Gulchehra Ibragimova
07.05.2011, 13:12
Жасурбек, ваъдага биноан хайрли иш қилибсиз. Хуллас, топган кўринасиз Жонимқул Бегимнинг китобини. Агар китоб қўлингизда бўлса, бахраманд этиб турарсиз, деган умиддамиз. Ўшу кунги "Ижодий учрашув"га шоирнинг шеърлари ҳақиқатдан ҳам файз бағишлади.
***

Чекмай қўйдим, эл учун қайғу,
Вужудимда ҳокимдир уйқу.
Қайга кетди илоҳий туйғу,
ЮРАГИМГА НИМА ГАП БЎЛДИ?

Кеча-кундуз бўламан карахт,
Ишқсиз одам-мевасиз дарахт,
Наҳот мени тарк этади бахт,
Юрагимга нима гап бўлди?

"Ялқовликни касб қилдинг, болам,
Одам бунча бўлмайди беғам",
Куюнади меҳрибон онам,
Юрагимга нима гап бўлди?

Қўрқар эди кўрса олчоқлар,
Бугун эркин келиб қучоқлар,
Ҳайҳот, мени ёлғон ардоқлар,
Юрагимга нима гап бўлди?

Ажратмайман ҳақни ноҳақдан,
Фарқламайман қорани оқдан,
Бундайин ҳол келди қаёқдан,
Юрагимга нима гап бўлди?

Кучга тўлган экан билагим,
Юртга ҳардам бўлсин керагим,
Мудрамоқни бас қил юрагим,
УЙҒОН, УЙҒОН, УЙҒОН ЮРАГИМ!!

Жонимқул Тўра

Nigora Umarova
07.05.2011, 14:30
Вақт

Ғунча очилгунча ўтган фурсатни
Капалак умрига қиёс этгулик,
Баъзида бир нафас олғулик муддат-
Минг юлдуз сўниши учун етгулик.

Яшаш соатининг олтин капгири
Ҳар бориб келиши бир олам замон.
Коинот шу дамда ўз куррасидан
Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон.

Ярим соат ичида туғилиб, ўсиб,
Яшаб, умр кўриб ўтгувчилар бор;
Кўз очиб юмгунча ўтган дам-қиммат,
Бир лаҳза мазмуни бир бутун баҳор.

Бир оннинг баҳосин ўлчамоқ учун
Олтиндан тарозу, олмосдан тош оз.
Нурлар қадами-ла чопган секунднинг
Барини тутолмас айҳаннос овоз.

Йигит термулади қизнинг кўзига,
Киприк сузилиши, майин табассум...
Қўша қаримоққа муғр бўлади
Ҳаётда икки лаб қовушган бир зум.

Яшаш дарбозаси остонасидан
Зарҳал китоб каби очилур олам,
Тириклик кўркидир меҳнат, муҳаббат,
Фурсатдир қилгувчи азиз, мукаррам.

Бебаҳо дамларнинг тирик жони биз,
Ҳар они ўтмишнинг юз йилига тенг.
Ўзбекнинг барҳаёт авлодларимиз,
Ҳар нафас мазмуни фазолардан кенг.

Қатрада осмон акс этганидек
Жаҳондай маънодор қорачиғимиз.
Ғолиб асримизга қуёшдан машъал,
Замон қўрасининг олтин чўғимиз.

Замона соати занг урар мудом,
Минглаб ҳодисалар минутларга қайд,
Қаҳрамон туғилди, шаҳар олинди,
Бир гигант қурилди шарафли бу пайт.

Рейхстаг устига ғалаба туғин
Қадашда отилган адолат ўқи-
Ялт этган умри-ла барқарор қилди
Башарнинг муқаддас, олий ҳуқуқин.

Ғалаба амри-ла, мағлуб немиснинг
Генерали қўл қўйди. Уч секунд фақат...
Шу малъун имзода одамлар ўқир
Миллион йил фашистнинг умрига ланъат.

Азиз асримизнинг азиз онлари
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоғ сатрлар-ла
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.

Шуҳрат қолдирмоққа Геростратдек
Диана маъбадин ёқмоқ шарт эмас.
Кўпларнинг бахтига ўзликни жамлаб,
Шу улуғ бинога бир ғишт қўйсак бас.

Ҳар лаҳза замонлар умридек узун,
Асрлар тақдири лаҳзаларда ҳал,
Умрдан ўтажак ҳар лаҳза учун
Қудратли қўл билан қўяйлик ҳайкал.

Ҳаёт шаробидан бир қултум ютай,
Дамлар ғаниматдир, умрзоқ соқий.
Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди,
Умримиз боқийдир, умримиз боқий.

Ғафур Ғулом

Mobeen
07.05.2011, 15:42
Азиз асримизнинг азиз онлари Азиз одамлардан сўрайди қадрин. Фурсат ғаниматдир, шоғ сатрлар-ла Безамоқ чоғидир умр дафтарин.

Болалик йилларимда ёдлаган шеър эди. Мана шу сатрлар эсимда қолган экан. Алоҳида раҳмат!

Bobir Samadov
07.05.2011, 21:18
Кунгил сен бунчалар нега, кишанлар бирла дустлашдинг?...

Чулпон

Alisher Asror
08.05.2011, 00:26
Ғафур Ғулом

Зўр карвон йўлида етим бўтадай,
Интизор кўзларда қатра-қатра ёш....

(Ғафур Ғулом)

Соғинчни таърифлаш мана бундай бўлибди!

Hero
10.05.2011, 08:33
Орзу

Ўн етти бахорни қаршилаб дилдан,
Хаёт яинасида турибман дадил.
Орзулар йиғилиб хар ўн етти йилдан
Кўрсатарлар бари нурли бир манзил

Истак, умидларим биёр қалбимда,
Фикр-у хаёлларим айланар ғижғон.
Порлоқ келажагим хали олдинда
Хали илхом билан сирлашгум обдон

Розия Шерматова

Gulchehra Ibragimova
10.05.2011, 10:50
Порсо Ҳошим рубоийларидан:

Устозим бор эди фариштасимон,
Ўгитлар берарди ба ҳаққи иймон.
Ажаб, одамийлик гали етганда
Иблис қиёфаси бўлди намоён?!
**
Қалбимнинг бўстони сен эдинг, сенсан,
Тенгсиз гулистони сен эдинг, сенсан.
Боғбонсиз на бўстон, на гулистон бор,
На боғбон султони сен эдинг, сенсан.
***
Эй соқий, қадаҳни тўхтатма бир дам,
Дўстлар даврасида тенг бил мени ҳам.
Худо эмассанки, сунсанг саралаб,
Бировга кўпроғу бошқасига кам.

***
Бир гуруҳ дейдики, бедорлик-борлиқ,
Бир гуруҳ дейдики, борлиқ-бедорлик.
Кел, жоним ишонма ҳар иккисига,
Ҳаётнинг талаби ишқда беморлик!
***
Кўзада жим турган жонона шароб,
Жомга қуяр чоғи айлади хитоб:
Кимки мафтун бўлса болу ҳуснимга
Ақлдан оздириб айларман хароб!
***
Ғаройиб яралмиш инсоний муҳит,
Дарахтга қиёслаш мумкиндир ёҳуд.
Ниҳолдан улғайиб етилгач, ундан,
Биров бешик ясар, бошқаси тобут.
**
Ўлимни ўйлаю ўлиб қолмагин,
Тириклай мурда ҳам бўлиб қолмагин.
Ичини қурт еган дарахт сингари,
Қипиғу фасодга тўлиб қолмагин.
***
Кўрдим, тонг чоғида ғунчагина гул,
Кўзида ёш қалқиб турарди маълул.
Сўрадим: "Не боис куюнмоқдасен?"
Деди: "Қарға билан тил топди булбул!"

***
Тақдир эга қилса жаҳон созига,
Ҳаёт қўшиғию ишқ парвозига.
Садақа қилардим онажонимнинг
Болам деб, йўқлаган битта розига.

***
Ота-она розин жисму жон билдим,
Жисму жон мулкида шараф-шон билдим.
Икки жаҳон аро мавжуд эканман,
Икки жаҳон тожин икковлон билдим.*

*(жорий йилнинг 29 апрель куни ижодкорлар билан ўтказилган учрашувда ўқилган шеърлардан)

JUS
10.05.2011, 14:02
Жасурбек, ваъдага биноан хайрли иш қилибсиз. Хуллас, топган кўринасиз Жонимқул Бегимнинг китобини. Агар китоб қўлингизда бўлса, бахраманд этиб турарсиз, деган умиддамиз.

Ҳа, албатта баҳам кўрамиз опажон! ;)

Шоирнинг ўзи ҳам жуда беғубор одам экан. Шеърлари ҳам ёқди.

Nigora Umarova
10.05.2011, 14:22
Зўр карвон йўлида етим бўтадай,
Интизор кўзларда қатра-қатра ёш....

(Ғафур Ғулом)

Соғинчни таърифлаш мана бундай бўлибди!

Бугун ўзбек халқининг ардоқли шоири Ғафур Ғуломнинг туғилган куни. Ғафур Ғулом 1903 йили Тошкентнинг Қўрғонтеги маҳалласида таваллуд топган. Ғафур Ғулом ёшлигида ниҳоятда қийналганлиги, дурустроқ илм ололмаганлиги ҳақида кўпчилик биографик мақолаларда ёзилади. Ғафур Ғуломнинг асарларини ўқиган одамда ғалати ҳолат пайдо бўлади: наҳотки, дурустроқ билим оломаган одам шу даражада сермулоҳаза, қомусий билим, қувваи ҳофизага эга бўлса...
Ғафур Ғуломнинг 90 йиллиги муносабати билан эълон қилинган материалларда ёзилишича, академик шоир Бароқхон мадрасасида таҳсил олган, мударрис Саидаҳрор Махсумдан форсийдан сабоқ тинглаган экан.

Nigora Umarova
10.05.2011, 14:34
Соғиниш


Зўр карвон йўлида етим бўтадай,
Интизор кўзларда қатра-қатра ёш....

Энг кичик заррадан Юпитергача
Ўзинг мураббийсан, хабар бер, Қуёш!

Узилган бир киприк абад йзқолмас,
Шунчалар мустаҳкам хонаи хуршид.
Бугун сабза бўлди қишдаги нафас,
Ҳозир қонда кезар эртаги умид.

Хоки анжир тугаб, қовун ғарқ пишган
Бахтли тонг отар чоғ уни кузатдим,
Бир малъун гулшанга қадам қўймишкан,
Жони бир жондошлар қолармиди жим!

Унда етук эди мерос мард ғурур,
Остонани ўпиб, қасамёд қилди.
Укаларин эркалаб, ўзимдай мағрур,
Яъни обод уйимни у дилшод қилди...

Иблиснинг ғарази бўлган бу уруш
Албатта, етади ўзин бошига.
Ўғлим омон келар, ғолиб, музаффар,
Гард ҳам қўндирмасдан қора қошига.

Не қилса отамен, мерос ҳиссиёт...
Жондан соғинишга унинг ҳаққи бор,
Кутаман, узоқдан кўринса бир от,
Келаяпти, дейман кўринса ғубор.

Баҳор новдасида бўртган ҳар куртак
Соғинган кўнгилга берар тасалли.
Кўчатлар қоматин эслатганидек,
Нафасин уфурар тонг отар ели.

Кечқурун ош сузсак бир насиба кам,
Қўмсайман бировни-аллакимимни,
Доимо умидим бирдам бўлса ҳам,
Баъзан васвасалар босар дилимни...

(Давоми бор)

Ғафур Ғулом

Nigora Umarova
10.05.2011, 15:09
...Балки бир ғалат ўқ ё хавфу хатар
Хазинам умримдан йўқотди олмос...
Йўқ, у ўлмас, қадами олам яратар,
Ҳаётий бу олам сизу бизга хос.

Тонг отар чоғида жуда соғиниб,
Бедил ўқир эдим, чиқибди офтоб.
Лойқа хаёлотлар чашмадай тинди,
Пок-покиза юрак бир қатра симоб.

Ўроғу, гулқайчи, истак кўтариб,
Ҳовримни босишга боғга жўнадим.
Ҳашарчи қўшни қиз-унинг севгани,
Маъюс босар эди орқамдан одим.

Боғда сарвинозим йўқ эди гарчанд,
Кўмакчим арғувон ёринг Нафиса,
Сени соғинганда қилдим гул пайванд-
Бу баҳордан ҳаёт оларди бўса.

Дур бўлиб тақилур ёринг бўйнига,
Садафдай кўзимда, беҳуда бу ёш.
Икковинг икки ёш, лабинг лабига
Қўяр, васвасамдан кулади қуёш.

Асапдан ажраган мумдай сарғайиб,
Ини йўқ аридек тўзғиганим йўқ.
Улуғ эътиқодда ўламан қариб,
Абаддир мендаги падарий ҳуқуқ.

Сизларни келди, деб эшитган куни-
Ўзинг тўқиб кетган катта савтда
Тўлатиб шафтоли узиб чиқаман,
Ғалаба кунлари яқин, албатта.

Яёв, кўксим очиқ, бошда шафтолу,
Худди муйлабингдек майин туки бор,
Ҳар битта шафтолу мисоли кулгу,
Шафақдай нимпушти, сарин, беғубор.

Суйганинг лабида реза тер каби
Унда титраб турар сабуҳий шабнам.
Мунчалик мазани топа олмайди
Уйқуда тамшанган чақалоқлар ҳам.

Ё ўғлим, жонгинанг саломат бўлсин,
Ўз боғинг, ўз меванг, данагин сақла.
Шу мерос боғингни ўз қўлингга ол,
Менга топширилган меросий ҳақ-ла.

Боғда товус каби хирамон бўлиб,
Умид данагини бирга экингиз,
Ғолиб келажакни сайр қилайлик,
Мушфиқ онагинанг билан иккимиз.

Ғафур Ғулом

Behzod Sulaymonov
10.05.2011, 15:20
Бугун ўзбек халқининг ардоқли шоири Ғафур Ғуломнинг туғилган куни. Ғафур Ғулом 1903 йили Тошкентнинг Қўрғонтеги маҳалласида таваллуд топган. Ғафур Ғулом ёшлигида ниҳоятда қийналганлиги, дурустроқ илм ололмаганлиги ҳақида кўпчилик биографик мақолаларда ёзилади. Ғафур Ғуломнинг асарларини ўқиган одамда ғалати ҳолат пайдо бўлади: наҳотки, дурустроқ билим оломаган одам шу даражада сермулоҳаза, қомусий билим, қувваи ҳофизага эга бўлса...
Ғафур Ғуломнинг 90 йиллиги муносабати билан эълон қилинган материалларда ёзилишича, академик шоир Бароқхон мадрасасида таҳсил олган, мударрис Саидаҳрор Махсумдан форсийдан сабоқ тинглаган экан.

Bu kabi ma'lumotlarni qoldirish uchun mana bu (http://uforum.uz/showthread.php?t=10722&page=107) mavzu ma'qulroqmasmi! Shunchaki taklif-de ;)

Nigora Umarova
10.05.2011, 15:24
Bu kabi ma'lumotlarni qoldirish uchun mana bu (http://uforum.uz/showthread.php?t=10722&page=107) mavzu ma'qulroqmasmi! Shunchaki taklif-de ;)

Alisher Asror G'afur G'ulomning she'riy san'at qo'llash uslublariga ushbu mavzuda tahsin aytganliklari uchun xabarimni ushbu yerda qoldirmoqlikni joiz deb topdim. Gapni o'rnida qoldirdim.;) :)

Gulchehra Ibragimova
10.05.2011, 18:12
***
Жавлон уриб ўйнаб қол, танг, тор кунлар келгунча,
Ғаддор овчи кийикка етар кунлар келгунча,
Узангидан оёғинг узилмасин, азиз дўст,
Бир куни ёғоч отда кетар кунлар келгунча.

***
Қийналиб еб-ичаётган дўстдан хабар ол,
Қайтмас бўлиб учаётган дўстдан хабар ол.
Сену биздан сал олдинроқ йўлга отланган-
Чин дунёга кўчаётган дўстдан хабар ол.

***
Кўрдим боғ-хас бўлган кунни,
Баландлар паст бўлган кунни,
Ҳақ юзига чангал солиб
Номард йўлбарс бўлган кунни.

***
Тўдани кўр, аҳмоқлари ўр бўлиб олган.
Ҳар пучмоқни эгаллаган, зўр бўлиб олган.
Фозиллари аралашмас майда ишларга,
Оқиллари кўрмайди ҳам...кўр бўлиб олган.

***
Умримга киринг,-- деб ёзиб юбордим,
Янчилдим, теринг,-- деб ёзиб юбордим,
Мени чорланг. Ёки... ёки ўзингизни
МУНГА КЕЛТУРИНГ, --деб ёзиб юбордим..

***
Шеърни мендек ёдламоқчи бўласан, эй дўст,
Қайга борсам отланмоқчи бўласан, эй дўст,
Менга теккан қамчин сенга нотаниш, ахир,
Нечун мендек ДОДЛАМОҚЧИ бўласан, эй дўст?!

***
Ютдирган-у, ютганимиз нимага арзир,.
Ўтмагану, ўтганимиз нимага арзир.
"Бошин олиб бир сориға" кетганда Бобур,
Сиз-у, бизнинг кетганимиз нимага арзир?!

Шоира Халима Худойбердиеванинг фалсафий йўналишдаги тўртликларидан

Hero
11.05.2011, 08:16
Мухаббат

Нима қилай айтинг
Қалбим титроқда
Илк дардим, илк севгим
Мени қидирса!!!!

"Қиш санатасидан"

Masud Mahsudov
11.05.2011, 09:18
Замину осмонлардан Сени севдим, Сени севдим,
Аёну ноаёнлардан Сени севдим, Сени севдим.

Жаҳонни сарбасар кездим, сабодек дарбадар кездим,
Муқаддас ошёнлардан Сени севдим, Сени севдим.

Умидинг бирла кун ўтди, хаёлинг бирла тун ўтди,
Саҳарлардан, азонлардан Сени севдим, Сени севдим.

Неча юз боғни айландим, Сенинг атрингга боғландим,
Муаттар бўстонлардан Сени севдим, Сени севдим.

Муҳаббат ошкородир, Самарқанду, Бухородир,
Валекин мен ниҳонлардан Сени севдим, Сени севдим.

На Райдансан, на Ясрибдан, на Машриқдан, на Мағрибдин,
Магарки, Каҳкашонлардан Сени севдим, Сени севдим.

На май қолди-ю, на соғар, на девон қолди, на Жаъфар,
Қай онларда қаёнлардан Сени севдим, Сени севдим.

(с) Жаъфар Муҳаммад

Hero
11.05.2011, 09:29
Ona degan nom
Deydilar, qahrli bahodirlar ham
Janglarda jon berar chog’I mardona
Behad azoblarga chidab so’nggi dam
Bitta so’z demishlar shivirlab: Ona
Ulug’ bir donishmand olamni sharhlab
Axiyri tanibdi tuqqan elini
Zabon baxsh etganga ehtirom saqlab
Ona,deb atabdi ilk bor tilini
Bisyor bo’lsa agar bol ham begadr
Takror aytilganda rangsizdir kalam
Bu yorug’ olamda Vatan bittadir
Bittadir dunyoda Ona degan nom

MB

Hero
11.05.2011, 09:58
Bahor

Nafis gullar fasli Bahor, assalom
Ko'zlarning quvonch-go'zallik , salom!
Sendagi bor husun -bu yoshlik fasli,
Alvonrang gullaring-kelinchak asli

Mayin esa boshlar bahor shamoli
Hilpirar qizlarning guldor ro'moli
Yomg'irlar yo'g'adi asta shivirlab
Entikib eshitar yurak jimirlab

Sen kelib, uyg'oting nozik hislarni
Orzuga dugona qoiding qizlarni
Kela qolgin yana sevgi bahori
Baxt bilan go'zaldir umr nahori

MB

Gulchehra Ibragimova
11.05.2011, 10:48
СИЗНИ СЕВГАЧ

Сизни севгач, мен чаманлар, лолаларга учрагум,
Омад келгай, аълолардан аълоларга учрагум.
Билмадим, бу ишқ олами бахтмидур ё мусибат,
Қўрқаменким, тағин қанча балоларга учрагум.

Тосдай қора сочларимни қилиб тол-тол ўрдим мен,
Занжир-занжир тўлқинидан ўзим ҳам лол, ўрдим мен.
Болалигу балоғатим тўқиган бу занжирни
Боғлаб қолса, ногоҳ узиб қилманг увол, ўрдим мен.

Сиз ногоҳда дуч келсангиз дод айлагай минг санам,
Бир боқсангиз ўз кўнглини шод айлагай минг санам.
Сиз кетурсиз, қаршингизда ўзга кўча, сулувлар,
Бул кўчада бир умрга ёд айлагай минг санам.

Минг санамнинг додин тинглаб бағрим менинг ўт бўлур,
Кўз ёшларим тошар дарё, оҳларим булут бўлур.
Минг санамнинг ҳар нигоҳи бир ўқ отса бағрима,
Ким айтади минг ўқ еган бағрим менинг бут бўлур.

Оҳ, қўрқаман, ишқим менинг рашку орга айланур,
Тўлқин урган занжир-занжир сочим дорга айланур.
Ва қалбим ҳам, лолаларга учраган шу бахтли қалб,
Ўз қонига бўялар-у лолазорга айланур....

Сизни севгач, мен чаманлар, лолаларга учрагум.


Халима Худойбердиева

albatros
11.05.2011, 12:35
Kechagi kuningni aylamagin yod,
Ertang kelmay turib, etma ko'p faryod.
O'tgan, kelmaganga qayg'urmoqni qo'y,
Quvnoq bo'l,umringni etmagil barbod.


Umar Xayyom.

Hero
11.05.2011, 13:13
Бахор

Қахратон совуқдан чарчаган ерлар
Орзиқиб кутяпти кўклам бахорни
Қиш ўрнин сира хам бермайман дейди
Бахорим қайдасан дарак бер энди

Қўрқманг майсалар кўтаринг бош
Бошигиз силайди кўкдаги қуёш
Қушлар хам бошлашар бахор қўшиғини
Сойларнинг сувлари уларга йўлдош

МБ

Gulchehra Ibragimova
11.05.2011, 13:44
***

Осмон ўша…
Қадимий осмон…
Юлдузлар ҳам ёнар тўкилмай…
Одам бўлмас ҳеч ким ҳеч қачон
Буюк Қуръон сўзин ўқимай!..
Гарчи каждир чарх –
Бордир омон
У айланар азал шу йўсин…
Одам бўлмас ҳеч ким ҳеч қачон
Навоийнинг ўқимай сўзин!..
Ер айланиб турар ҳар қалай
Кўтарганча инсон зотини
Одам бўлмас ҳеч ким ўқимай
Мавлононинг Куллиётини!..
… Сўз ўлмайди!
Ўлдириб бўлмас!..
Сўз жони ҳам Оллоҳ қўлида!..

Асқар Маҳкам

Gulchehra Ibragimova
11.05.2011, 14:21
Эй қоронғу кечани шамъи шабистон этган,
Бир лаҳзада оламни гулистон этган.
Бас мушкул ишим тушубдур, осон этгил,
Эй барчанинг мушкулин осон этган.

Аҳмад Яссавий

albatros
11.05.2011, 15:09
GO`ZALLIK MOHIYATI

Bir kun tangriga shundoq, savol qildi go`zallik:
«Nega meni etmading mangulik va azallik?»
U shunday javob berdi: «Olam bir suratxona,
Tun bilan kun bo`lmasa — xayot o`zi afsona.


Borliq, axir har lahza o`zgarishdan iborat,
Odamzodni band etar — neki bo`lsa omonat».
Oy bu so`zni tinglagach, g`amgin bo`ldi, bo`zladi,
O`z dardini tongotar yulduziga so`zladi.


Zuhro tongga so`yladi, tong so`yladi shabnamga,
Bu nidodan g`amginlik, sukut cho`kdi olamga.
Gul yoqasin chok etib, asta egdi boshini,
G`uncha barri kon bo`ldi, shabnam to`kdi yoshini.


Chamanlarni tark etdi armon bilan gul ko`klam,
Ketdi gulshanga shodlik izlab kelgan yoshlik ham.



Muhammad Iqbol(Hind shoiri) Erkin Vohidov tarjimasi

albatros
11.05.2011, 15:15
BAHOR KELDI SENI SO’ROQLAB

(http://zulfiya.edunet.uz/s/bahorkeldi.mp3)
Salqin saharlarda, bodom gulida,
Binafsha labida, yerlarda bahor.
Qushlarning parvozi, yellarning nozi,
Baxmal vodiylarda, qirlarda bahor.
Qancha sevar eding, bag’rim, bahorni,
O’rik gullarining eding maftuni.
Har uyg’ongan kurtak, hayot bergan kabi
Ko’zlaringga surtib o’parding uni.
Mana qimmatligim, yana bahor kelib,
Seni izlab yurdi, kezdi sarsari.
Qishning yoqasidan tutib so’radi seni,
Ul ham yosh to’kdi-yu, chekildi nari.
Seni izlar ekan, bo’lib shabboda,
Sen yurgan bog’larni qidirib chiqdi.
Yozib ko’rsatay deb husn-ko’rkini,
Yashil qirg’oqlarni qidirib chiqdi.
Topmay sabri tugab bo’ron bo’ldi-yu,
Jarliklarga olib ketdi boshini.
Farhod tog'laridan daraging izlab,
Soylarga qulatdi tog'ning toshini.
So’ngra jilo bo'lib kirdi yotog'imga,
Hulkar va Omonning o'pdi yuzidan.
Singib yosh kuydirgan zafar yonog’imga
Sekin xabar berdi menga o'zidan.
Lekin yotog'imda seni topolmay,
Bir nuqtada qoldi uzoq tikilib.
Yana yel bo'ldi-yu, kezib sarsari,
Mendan so'ray ketdi qalbimni tilib:
«Qani men kelganda kulib qarshilab,
Qo'shig'i mavjlanib bir daryo oqqan?
«Baxtim bormi deya», yakkash so'roqlab
Meni she'rga o'rab suqlanib boqqan?
O'rik gullariga to'nmaydi nega
Yelda hilpiratib jingala sochin?
Nega men keltirgan sho'x na'shidaga
Peshvoz chiqmaydi u yozib qulochin?
Qani o'sha kuychi, xayolchan yigit?
Nechun ko'zingda yosh, turib qolding lol.
Nechun qora libos, sochlaringda oq,
Nechun bu ko'klamda sen parishonhol?»
Qanday javob aytay, loldir tillarim,
Baridan tutdim-u, ketdim qoshingga.
U ham gaming bilan kezdi aftoda,
Boqib turolmayin qabring toshiga.
Alamdan tutoqib daraxtga ko'chdi,
Kurtakni uyg'otib so'yladi g'amnok.
Sening yoding bilan yelib beqaror,
Gullar g'unchasini etdi chok-chok.
Gul-u rayhonlarning taraldi atri,
Samoni qopladi mayin bir qo'shiq.
Bu qo'shiq naqadar oshno, yaqin,
Naqadar hayotbaxsh, otashga to'liq.
Bahorgi burkangan sen sevgan elda,
Ovozing yangradi jo'shqin zabardast.
O'lmagan ekansan, jonim, sen hayot,
Men ham hali sensiz olmadim nafas.


Zulfiya

Hero
12.05.2011, 08:04
Nechun kelmading...???

Nechun kelmading...???
Seni kutdim, kutdim ko’p uzoq
Yo’llaringga ko’zlarim mushtoq
Kelishingdan aylabon ogoh
Bevafo yor nechun kelmading?
Yuragimni qilding ming pora
Nechun ko’ngling bo’ldi qop-qora
Topildimi sevgiga chora
Bevafo yor nechun kelmading?

Va’dangga sen vafo qilmading
Senga bo’lgan sevgim bilmading
Yuragimni yondirib o’tda
Bevafo yor nechun kelmading?

Yuragingda bormi o’zga yor
U bo’larmi senga vafodor?
Qora tunlar o’tdiku bedor
Bevafo yor nechun kelmading?

Kutib, kutib toldi ko’zlarim
Armon bo’lib qoldi soz’larim
Pinhon yotar dilda bo’zlarim
Bevafo yor nechun kelmading?

MB

Hero
12.05.2011, 08:06
Ikki qalb

O’tsa umr yo’llarim ham
Etmasa har yo’llarim ham
Tutmasa gar qo’llarim ham
Sevaman bari-bir sevaman

Oshsahamki yuzdan yoshim
Tinmasa bu ko’zda yoshim
Ishqdan aylansa bu boshim
Sevaman bari-bir sevaman

Kunda tunim kulmasaham ham
Tunda tinchim bo’masa ham
Hatto bahtim kulmasaham
Sevaman bari-bir sevaman

MB

Hero
12.05.2011, 08:07
Dunyo

Dunyoning ishlari ko'p qiziq ekan:

Adog'siz yo'li ko'p, kutganing - sarob.

Yo'qtirgan kishingning xayoli boshqa.

Necha kishi bu yoqda seni deb sarson.

Qadaming kutarlar, so'zingga ilxaq.

Sen deb o'tga-cho'qqa urarlar o'zin...

Qalbingda ularga BAXT tilasang-da,

O'shal olis yulduz kuydirar ko'zing...

Bugun asta bordim yoningga...

Mahkam quchib oldi o'tmishlar.

Istagancha so'roqqa tutdim,

Qochdi qo'rqib bizdan mish-mishlar...

Tobora keng bo'lardi o'yim,

Nigohingdan o'sardi bo'yim.

Baxtimizni tarannum etdi

Sen-chun atay to'qigan kuyim.

Tun bilan bir tarqadi bari -

Tushim ekan, orzularga boy.

Intilganim og'ushi tomon

Qoldi menga baxtdan kuyuk joy

MB

Gulchehra Ibragimova
12.05.2011, 15:52
Онамнинг калишлари

Бунча ҳам қаттиқ экан
Қисматнинг болишлари.
Кўз олдимдан кетмас ҳеч
Онамнинг калишлари.

Улар остонасида
Турар бир жуфт абгордай
Кўзимга бутун дунё
Кўринади айбдордай.

Яшайдирман гарчи қўл,
Юзларини соғиниб.
Калишлари дахлизда
Тураверар оғриниб.

Дардимни яширгайман
Онам ҳолим сўрганда.
Калишлари ва лекин
Барин билиб тургандай.

Гарчи тилсиз забонсиз,
Ҳомуш беозордайлар.
Бор дарду ҳижронимдан
Улар хабардордайлар.

Онамнинг кўз ёшидан
Бўлса болишлари нам.
Назаримда кечалар
Йиғлар калишлари ҳам.

Улар ҳам гўё мени,
Ўртаниб ўйлагайлар.
Бахту бахтсизлигимдан
Қиссалар сўйлагайлар.

Соғинчнинг деворлари,
Ёмғирларда емирилгай,
Улар ҳам онам каби
Йўлларимга термулгай.

Мол йиғмадим мен аммо,
Сув сўрганга сой бердим.
Бир кўнглим бор эди лек,
Мен уни ҳам бой бердим.

Бу дунёда ниҳоят
Бир ҳикматни илғадим.
Калишларни юзимга
Босиб келар йиғлагим.

Онамнинг калишлари...
Бир умрлик қарзимдай.
Патакларин кўзимга,
Суртиб ўлсам арзигай.

Сирожиддин Саййид

Hero
13.05.2011, 07:57
ОНАМГА
Она бугун билдим қадрингиз,
Хар лахза ўтказган андухларингиз.
Достонлар битмакка арзир сабрингиз,
Хеч хам унутмасман ширин сўзингиз,

Онажон, сиз томон талпинар қалбим,
Хамон болаларча сизни қумсайдир.
Қилган дуонгиздан ёришгай йулим,
Кўнийди, мен сизни хар кун курсайдим.

МБ

Hero
14.05.2011, 08:04
ОНАЖОН

Онажоним, юрагим менинг,
Хар сония керагим менинг.
Мунисгинам, хам мехрибоним,
Кунгли оппоқ малагим менинг.
Майса булиб унай изингда
Рози бўлгин нону-тузингга.
Токи умрим поёнигача
Садқа бўлмоқ тлагим менинг.
Бошгинагга ёққан қировни,
Мехри дарё, хам ширин сузим,
Мехр тўла юрагим менинг.
Фарзанд булиб нимақ цилибман,
Хад-хисобсиз чеккан жабрингга?
Сенга мудом интизор эрур,
Жон поёндоз юрагим менинг,

МБ

bekww
14.05.2011, 11:29
***

То тирикман номингни осмонларга кўтаргум,
Гарчи номинг осмондан юксакларда тургайдир.
Дарагингни юртингнинг ялпизлари сўргайдир,
Назминг исин аларнинг димоғига еткаргум.

То тирикман сен бўлиб қайтмоғим бор дунёга,
Айтмаган гапларингни айтмоғим бор дунёга.
Орзуларинг, армонинг меникидир энди ёр,
Зулматларга топингум сен қолдирган зиёга.

Назира Саломова

albatros
14.05.2011, 12:10
Kechagi kuningni aylamagin yod,
Ertang kelmay turib, etma ko'p faryod.
O'tgan, kelmaganga qayg'urmoqni qo'y,
Quvnoq bo'l,umringni etmagil barbod.

Umar Xayyom.

Nigora Umarova
14.05.2011, 12:48
Yosh shoirlarga...

"Oh sening yoshliging menda bo'lsaydi..."
Hamid G'ULOM

Katta shoirlarga qilmangiz havas,
Sizga havas qilsin katta shoirlar.
chunki she'r baxtiga ustozlar emas,
Muyassar bo'ladi ko'proq shogirdlar.

Hali yoshsiz,
Hali she'ringiz go'ra,
Elning nazaridan hali yiroqsiz,
Lekin
Yurtga mashhur shoirdan ko'ra,
Bilingki, yuz chandon siz shoirroqsiz.

She'r sizga havasdir,
Hali emas ish.
Siz, she'rga sidqidil ko'ngil berganlar.
Ov chog'i o'zini qilmay namoyish,
Panada bo'ladi doim merganlar.

Tanholik-shoirga dil ehtiyoji,
xayolga oshnolik-buyuk baxtingiz.
Qo'ngach boshingizga shuhrat gultoji,
Tashbeh izlamoqqa qolmas vaqtingiz.

U payt ko'p bo'ladi hamdamu jo'ra,
Obro', martabada yuksak bo'lasiz.
Siz unda daftaru qalamdan ko'ra,
Majlislarga ko'proq kerak bo'lasiz.

Qayerga bormangiz, ana shoir, deb
El kuzatar har bir qadamingizni.
Siz inson qalbini o'rganmoq qolib,
O'rgana boshlaydi odamlar sizni.

Bir kun omadingiz kelsa be ajab,
(Omad fegani ham bor-ku dunyoda)
Donishmand odamlar aytar:
Bu ne gap,
Nahot, shunday odam yursa piyoda!

Amaldor bo'lasiz,
Kursingiz balanf,
Xizmatingiz qilar mashina har kun.
Tongda olib ketib mag'zingiz bilan,
Po'chog'ingiz tashlab ketar kechqurun.

Bir marta tushgansiz elning ko'ziga,
Endi ko'zdan ketmaysiz bir dam.
Faxriy a'zo qilar sizni o'ziga
Kalamushtutarlar jamiyati ham.

Beorom qushlardek siz uchib-qo'nib,
Hay'atdan hay'atga parvoz etasiz.
Tunlar she'r qalamin ohista yo'nib,
Ertangi majlisga doklad bitasiz.

Sizda har narsa bor,
Yo'q sizda yog'i,
Yetgansiz, har qalay, tilagingizga.
Lekin yozilmagan she'rlarning cho'g'i
Kul bo'lib t6o'kilar yuragingizga.

Bir kun tongda
oppoq sochingiz tarab.
Di8lingiz shogirdlik vaqtin qo'msaydi.
Aytasiz havaskor o'smirga qarab:
"Oh, sening yoshliging menda bo'lsaydi..."

Katta shoirlarga siz qilmang havas,
Sizga havas qilsin katta shoirlar.
Chunki she'r baxtiga ustozlar emas,
Muyassar bo'ladi ko'proq shogirdlar.

Erkin Vohidov

Nigora Umarova
14.05.2011, 12:57
"Mana men Lermontov yoshiga yetdim,
Bir shoir umrini yashadim chindan".
Qancha qog'ozlarning boshiga yetdim
va lekin Lermontov chiqmadi mendan.
Do'stlarim, ortiqcha kamtarlik nega,
Kelajak o'n yilni ko'rdim oldindan.
Vaqt kelar, yetarman Pushkin yoshiga,
O'shanda... Pushkin ham chiqmaydi mendan...

Erkin Vohidov

Alisher Asror
14.05.2011, 13:47
Aldangan edimmi senga, bilmayman,
Yo meni masxara qilgansan chog’i,
Ammo ont ichaman: o’zim sevganman,
Qoldi menda o’sha muhabbat dog’i.
O’tinaman osmon, bor bisotim-la
Va bor qaytib kelmas narsa hurmati,
Ham hali noma’lum saodatim-la,
Kechir, senga tushgan dil muhabbati.

Samimiy so’zimga sen ishonmaysan,
Ammo, vaqti kelar, bu sahifalar
Anglatarlar senga mehrimni ravshan
Rad etgan kishingdan beradi xabar.
Shunda, balki, o’ksib bir oh tortarsan,
Yoshga to’lar yorqin ko’zlaring shunda.
U choq sen hechkimni topaolmaysan
Sherik bo’lsa g’am u ko’z yoshlaringga.

Ko’rmaydi mutlaqo bu sovuq olam:
Yosh va erkin qalbning umidlarini,
Istaklarini ham, g’amlarini ham,
Ko’rmaganing kabi sen ham bularni.
Agar, unutilgan hamda hayajon –
To’la kunlarimga qaytsam mabodo,
Shu azobga yana bo’lardim qalqon,
Sevolmasdim bundan o’zgacha, aslo.


Lermontov.

Nigora Umarova
14.05.2011, 14:03
Яхши. Бу дунёда нақ нақдли бўлсанг
Ёвқур арслондай шиддат, шаҳдли бўлсанг.
Аммо шу дунёнинг дарахти бўлсанг,
Ким бахтли бўпти-ки, Сен бахтли бўлсанг.

Бахт қуши қўнди
Деб яйрарлар бахт ёр.
Шунда учмоғига ҳам ишора бор.
Келиб қўнса қўнар, юрагинг ёрма
Учиб кетса кетар, ортидан борма.

Парво қилма гадо, ё тахтли бўлсанг
Ким бахтли бўпти- ки, Сен бахтли бўлсанг.

Буз ва уз қафасу, занжирчаларни
Нима етсин, ўзни тиклаб, шайларга.
Озодлик найларин кимлар чалади,
Ҳеч ким бас келолмас тоқ тўрғайларга.

Томчи кўз ёш тўкма, денгиздай тўлсанг,
Ким бахтли бўпти-ки, Сен бахтли бўлсанг.

Севганлар ёлғиздир, ёлғиз севилган
Озорда ошиқлар жонлари ҳали.
Бир севги менинг ҳам дилимни юлган
Чак-чак томиб турар қонлари ҳали.

Агар шу дарёнинг дарахти бўлсанг
Ким бахтли бўпти-ки, Сен бахтли бўлсанг.

Ҳалима Худойбердиева

Nigora Umarova
14.05.2011, 14:09
Фақат омад камдан-кам жуда
Юрамиз биз топиб, йўқотиб.
Гоҳо ясоғлиқ от устида,
Гоҳ, пиёда, чангларга ботиб.
Яшилланар умр дарахтимиз,
Сарғаяр ҳам бевақт ёғса қор.
Шундай, гоҳо тожу-тахтлимиз,
Гоҳ кечириб бўлмас гуноҳкор.
Изҳори дил қиладир қушлар,
Биз уларни этмасмиз писанд.
Овунтирар бизларни тушлар,
Оҳ, у тушлар гоҳ берадир панд.
Гоҳ қип-қизил гулларга кўмиб,
Бир олам бахт йўллайдир олам.
Сипқорармиз кўзимиз юмиб,
Зардоб тўла қадаҳларни ҳам.
Гоҳ кулиб, гоҳ қўл силтаб, куйиб
Ўтказармиз бунинг барини.
Ҳаётнинг шан марҳамати-ю
Рутубатли алдоқларини.
Оқарганда сочлар эслаймиз,
Сархуш баҳор, куз ўтганини.
Кимларнидир рад этганмиз биз
Кимлар бизни рад этганини.

Ҳалима Худойбердиева

Alisher Asror
14.05.2011, 14:10
Уйғон , эй, малагим, тур ўрнингдан, тур,
Оташин музларда исинайлик. юр.

Ёнғинли дарёда қулоч отайлик,
Бу ердан кетайлик, фақат кетайлик.

Ундан ҳам олисроқ кетармиз ҳали,
Ундан ҳам олисроқ , менинг гўзалим.

Қарагил, энг ёрқин бир юлдуз ёнар,
Ёруғ бир чаман бу ... кетармиз яна.

Бугун шоҳ эрурман, тилак тилагил,
Бугун мен гадоман, тингла, малагим.

Рауф Парфи

Nigora Umarova
14.05.2011, 14:26
Мен ишқимни айтолмасам ўзингга,
Булутларга топшираман қалбимни.
Улар кўзинг осмонида безовта —
Чақмоқ тахлит нақш этсинлар дардимни.

Мен ишқимни айтолмасам ўзингга,
Баланд тоққа бориб солар ҳаё-ҳу!
Пойинг узра дарё бўлиб тўлғонсин,
Чўққиларнинг бошидаги оқ уйқу.

Мен ишқимни айтолмасам ўзингга,
Вижир-вижир қалдирғочга айтайин:
Ҳар баҳорда шу зангори сўзлардан
Бўғотингда уя қурсин атайин.

Айтолмайин, чекиб оҳу нолалар,
Ерга кўксим қўяр бўлсам ногаҳон,
Юрагимдан хабар топган лолалар
Фарёд солиб қирга чиқсин бағри қон.

Омон Матжон

gofurov
14.05.2011, 14:31
Agar seni aldasa hayot
Sen noumid bo'lma hech qachon.
G'amli kunga qilgin itoat,
Xushnud kunlar keladi, ishon!
Qalb kelajak ishqi-la yashar;
Bu kunimiz qayg'u va dog'li:
Bari oniy, o'tishga shoshar,
O'tgan esa, hamisha totli.


A.Pushkin

Nigora Umarova
14.05.2011, 14:39
Xastamen... Fikrga, tuyg'uga to'lib-
Oy menga hamqadam-sokin yuramen.
Sog'aysam bir kuni yozaman to'yib,
Hislarga qalbimni qo'shib yozaman.

Kechalar yururmen telbaday horib,
Yonimda oy borur menga hamqadam.
xayollar uchadi mash'alda yonib,
To'yib yozajakman bir kun sog'aysam...

Oybek

gofurov
14.05.2011, 14:57
Shodmonlik izlama, ohir boshinga g'am kelur,
Odamining boshiga andishayi motam kelur.


Osmonga etsa boshing misli Muso homush o'l,
Sar daraht nurmeva bolgan songra boshi ham kelur.


Odamiyning asli birdur, bir-biridin farqi bor,
Necha qari o'tgan soghun dunyoga bir odam kelur.


Vahmi mahshardin gapurmang norasoni oldida,
Goshi kargha haq sozi albatta noforam kelur.


Yighlamoq oson emasdur, ey jigarbandim, eshit,
Mulki dil sadpora bolghan song kozingdan nam kelur.


Olimi ilmiga maghrur, johili isyonga gharq,
Kas ne bilsun, rozi mahshar kimni toshi kam kelur.


Yoshligingda yolga kirghil, toki topqaysan kamol,
Gar jarohat kohna bolghan songra bemalham kelur.


Mashrabo, siynamdagi dardimni aytsam, arsh kuyar,
Yol hatadur, qorqaman, majlisga nomahram kelur.


B.Mashrab

Nigora Umarova
14.05.2011, 15:04
U, dunyoga kelib tashvishning
Orqasidan yelib-yugurdi.
Na so'ngiga yetoldi ishning,
Na dunyoni9 anglab ulgurdi.

Oxir bir kun,
Aqli to'lgach, u
O'z jonining qadriga yetdi.
Bor-ey, deya qo'l siltadi-yu
Bu dunyoni tashladi-ketdi.

Erkin Vohidov

gofurov
14.05.2011, 16:07
Talpinma ko`p, devona ko`ngil,
Barchamizdan yuz o`girmish baxt.
Shafqat tilar gadolar faqat...
Talpinma ko`p, devona ko`ngil.

Fusunkor oy kiyib zar libos,
Shu’la to`kar kashtanlar uzra.
Qo`yib La’lim siynasiga bosh,
Niqobini tortaman yuzga.
Talpinma ko`p, devona ko`ngil.

Biz barchamiz go`dakmiz bir oz,
Goh, ko`zda yosh, goh labda kulgu.
Bo`lmish ushbu dunyoda meros
Odamlarga shodlik va qayg`u,
Talpinma ko`p, devona ko`ngil.

Ko`rganman ko`p elatlarni men,
Tole izlab kezganman jahon.
Yuragimning ezgu istagin
Endi ortiq qidirmam sarson,
Talpinma ko`p, devona ko`ngil.

Umidim bor hayotdan hali,
Tugamagan ko`nglimda bardosh,
Kel, bir nafas orom ol, qalbim,
Uxla, qo`yib yor ko`ksiga bosh,
Umidim bor hayotdan hali.

Zora taqdir boshimiz silab,
Saodatga yor etsa bizni,
Tole bulbul ovozi bilan
Allalasa pok sevgimizni,
Talpinma ko`p, devona ko`ngil.

Yesenin

Hero
14.05.2011, 23:08
Aziz Insonim
Orzular bag'rida cho'milsa yurak
Baxtimdik tuyilar xatto armonim
Baxtli bo'l doimo menga shu kerak
Qayerda bo'lsayiz ham aziz insonim

MB

Hero
14.05.2011, 23:11
Dunyoda eng go'zal tovus patidir
Gul bilan yozilgan sevgi hatidir
Dunyoda eng go'zal tuyg'u va hijron
Bu ikki yurakning muhabbatidir

MB

Hero
14.05.2011, 23:13
Qalbim yaqin xayolim mangu
Ko'zlarimga yingan chiroqsiz
Sog'inganda ko'rgim kelai
Lekin afsus mendan yiroqsiz

MB

Hero
14.05.2011, 23:15
Sevgi degan buyuk tuyg'uni
Qadriga yetish kerak
Qadriga yetish uchun
Ishinch, Mehr Muhabbat kerak

Hero
14.05.2011, 23:18
Qachondir dunyoda dunyo bo'lmagan
Dunyoni yaratgan tilaklarimiz
Yuzma-yuz ko'rishib turolmasakda
Doimo birgadir yuraklarimiz

MB

Hero
14.05.2011, 23:20
Dunyo shunday yaralgan asli
Kimga visol kimga yor vasli
nasib etsin sizlatga xam ey do'stlarim
Olloh bergan buyuk baxt qasri

MB

Bobir Samadov
15.05.2011, 14:12
Хушдурур аччик хакикат,
Лек ширин ёлгон ёмондур,
Бу ширин ёлгонга мендек,
Алданиб колмок ёмондур!

Hero
15.05.2011, 16:28
Tush shirin inson doim kularmi
Unga xayot kulib boqarmish
Sevgining ko'nglini kulib kutaring
Xayot lazzatini olloh berarmish

MB

Hero
17.05.2011, 07:45
MB

Gulchehra Ibragimova
17.05.2011, 10:15
Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик,
Элу юрт дардига малҳам бўлайлик.
Зулмат хоналарни ёритмоқ учун,
Машъал бўлолмасак, бир шам бўлайлик.

********************

Жон қўшиб чорласанг, берай жонимни,
Хон қўшиб чорласанг--хонумонимни.
Боримни олсанг ҳам, дўппимни қолдир,--
Ўзбеклигим муҳри,--шараф-шонимни.

***
Оҳ урдик, тақдир ишқ куйин чертганда,
Ва ҳатто йиғладик ҳижрон элтганда.
Шундай яшайликки, энди, бу жаҳон,
Оҳ уриб йиғласин бизлар кетганда!

Порсо Ҳошим

Gulchehra Ibragimova
17.05.2011, 10:42
Бу дунёни менга ташлаб, ўзи бундан кетган онам,
Маҳзун куйи манда қолиб, Ҳақ томонга етган онам
Фарзандига жон бахш этиб, ҳайҳот, умри битган онам
Пешонамни бир силолмай, ўзи дардда ўтган онам…

Жаннат Онам, райҳон Онам, АРМОН ОНАМ..,
Ҳар бир сўзи юрагимга дармон Онам,
Йўқдан мени бор этдингиз, борман Онам,
Энди Сизни бир кўрмоққа зорман Онам..

ОНАЖОНГИНАМ..
(Ч.Б)

millenium
17.05.2011, 10:50
Биз учун чаласиз қарсак
Бир кун келиб агар қарисак
Бошқаларга чалинар қарсак
Биз қоламиз чалиб чапак

хеч қачон чапак чалиб қолмайлик

Mohlaroy
17.05.2011, 12:14
Хастадилми дунё...кунларим маюс,
Дилгир ҳазонларни бошдан тўкар куз.
Моҳтоб бир тилимдир мен каби ёлғиз,
Баҳорлар унутди мени онажон!

Қирмиз олмаларни оқизарди сой,
Ортимдан рашк ила эргашарди ой,
Қани у гул ёшлик,қани у чирой,
Кўрклар унутти-я, мени онажон!

Кўнглим кўнглимдай бир ёр истаб ўтди,
Бир дўсти жигаржон, зор истаб ўтди.
Тақдир мендан ҳар дам кулди, ўкситди,
Ишқлар унутди-я, мени онажон!

Ишқлар унутса-да қайғурмадим-а,
Кўрклар унутса-да қайғурмадим-а,
Бир ёруғ қайғудан йиғлайди дилим,
Дўстлар унутди-я, мени, онажон!

Ғамингиз бу дардчил умр ҳам ўтди,
Қуёшим оғди, кун ботардан ўтди,
Ёлғиз сиз бошимда ,жонкаш гиргиттон,
Роббим унутмасин,мени онажон!

Э.Сиддиқова

Mohlaroy
18.05.2011, 00:15
Бу кун табиатдан кетмай туриб киш,
Менинг юрагимда гуллайди бахор.
Мени енгаман, деб уйламанг, дардлар,
Ахир "сабр" номли лашкарларим бор.

Тик бокиб яшайман,тик кояларга,
Балки сизга хамрох гурур ва кибр.
Олиб тушолмайсиз кунглим тупрокка,
Мен уни кукларга илганман ахир!


Мехрихон

мафтун
18.05.2011, 00:27
Қошингдай қорайди қаро тун,
Юлдуздек учдингми, юлдузим.
Неча минг айланди бу гардун,
Мен ҳамон ёлғизман, ёлғизим.

Гавҳарим, гавҳарга чопдингми,
Бир дунё бўлардим мен ўзим?
Тенгсизим, тенгингни топдингми,
Мен ҳамон ёлғизман, ёлғизим.

Суймадим бошқа бир санамни,
Ё қалбим кўр бўлган, ё кўзим.
Мен ёлғиз ўғлийдим онамнинг,
Мен ҳамон ёлғизман, ёлғизим.

Сен эрка ўғлингни эркала,
Тиззамни қучоқлай мен ўзим.
Кўксимда йиғлайди бир нола,
Мен ҳамон ёлғизман, ёлғизим.

мафтун
18.05.2011, 00:29
ОНАМНИНГ ҚЎЛЛАРИ

Кўп қўллар бошимни силади,
Қанча қўл менга бахт тилади.
Сабабин бир худо билади,
Онамнинг қўллари бошқача.

Кўп инсон мен учун меҳрибон,
Қанчаси хушфеълу хушзабон,
Ичимни тирнайди бир армон,
Онамнинг тиллари бошқача.

Йўлидан адашган карвонман,
Қаёққа кетяпман?! Ҳайронман.
Онамга етолмай сарсонман,
Онамнинг йўллари бошқача.

Зор бўлдим онамнинг меҳрига,
Борида етмадим қадрига.
Гул экай дейману қабрига,
Онамнинг гуллари бошқача.

Бўзлайман, онажон, қайдасиз,
Ёнимга оҳ қачон қайтасиз.
Оҳларим барибир фойдасиз -
Онамнинг тилари бошқача.

Руҳлари нур сочар йўлимга,
Сўнг қуръон тутқазар қўлимга,
«Ўғлим, бу худонинг қисмати
Йўқ, лаънат ўқима ўлимга»!
Онамнинг дили ҳам бошқача...

Hero
18.05.2011, 07:58
Bir o'zbek qiz sevgisi

Go’zal bir qiz sevar edi sinfdoshini.
Lekin qanday aytsin ko’ngil nidosini?
Qiz bola-da, o’zbek qizi, nima qilsin?
Qurbon qila olmas axir ibosini!
Yigit uchun edi u qiz eng yaqin do’st
Sir tutmasdi yigit undan biror bir so’z.
Qiz bola-chi nima qilsin, ul ohu ko’z?
Qurbon qila olmas axir ibosini!
Yillar o’tdi, Maktab endi bitti, tamom!
Tarqalishdi sinfdoshlar har yon tomon.
Izhori dil qilolmagan u qiz hamon,
Yo’qdir hech dard bundan og’ir, bundan yomon.
Vaqt - davo deyishrdi har bir darga,
Lekin davo bo’lolmadi bu safarga.
Borgan sari oshib borar qizning ishqi,
Rad javobin berdi kelgan sovchilarga.
Lekin bir so’z aytolmaydi suyganiga.
Qandoq chetga surar ayting, hayosini?
Qurbon qila olmas axir ibosini!
… Yig’ilmoqchi bo’lishibdi sinfdoshlar
Qiz yuragi endi tez-tez ura boshlar.
Bugun endi haqiqatni aniq aytar,
Cheksiz muhabbatin endi izhor aylar.
... Sog’inishgan sinfdoshlar bir-birlarin,
Suhbat qurib, shodon o’ynab kulishadi,
Lek, biz bilgan qiz ko’rinardi biroz ga’magin
Fursat topsa aytmoqchi u o’sha sirin.
Shu on qizning suyuklisi kulib turib,
Taklifnoma berib chiqdi har-biriga
Taklif qilgan edi yigit hammalarin,
Shu yaqinda bo’ladigan o’z to’yiga!
Ko’rsa maymun yig’lar qizning ko’yiga…!
Ichga yutti, go’zal, sevgi sadosini
Topmagandi shu ongacha aytish ilojini
Bilasizku…
O’zbek qizi сhetga surmas hayosini,
Qurbon qila olmas axir ibosini

Hero
19.05.2011, 07:52
"Döst"

Dunyo gami ko'zlarim ko'r qilganda
Qadirdonim qadrim bilmay xor qilganda
Ishonganim yo'llariga zor qilganda
Unutmayman bu dunyoda siz borligingiz
Yo'larim yoritmay qoysa quyosh
Qolmaganda yonimda bir sirdosh
Maslaxatingizga qilib amal
Unutmayman sizdek do'stim borligini.

www.sherlar.uz

Juda yoqadi

Hero
19.05.2011, 07:55
Maktab


MAKTABIM BAG'RINGDA O'YNAB YURGANDIM,
ILK SEVGI HAYOLIN O'ZINGDA SURDIM.
KATTA BO'LISHGA HAM QACHON ULGURDIM,
BU SAVOL JAVOBIN TOPIB BER MAKTAB.
YODIMDA DARSLARDA YOZGAN XATLARIM,
YURAKLAR RASMIGA TO'LGAN DAFTARIM.
DOIM TERGAB TURGAN SINF RAHBARIM,
QADRINGNI SANOG'IN TOPIB BER MAKTAB.
FARZANDING ULG'AYDI BU SENING BAHTING,
O'N BIR YIL SHAXT BERDI ONALIK MEHRING.
KO'ZIMGA QADRDON HAR BIR DARAXTING,
MEHRINGNING ADOG'IN TOPIB BER MAKTAB.
BAG'RINGDAN KETYAPMIZ UCHIB XAR TOMON,
QOCHGAN DARSLARIMIZ BIZ UCHUN ARMON.
BILIMLAR ULASHGAN BILIMDON MAKON,
O'ZINGDEK ARDOG'IN TOPIB BER MAKTAB.
KELAJAK XAYOTDA SENING YUZINGMIZ,
BIR BIRIDAN ERKA O'G'IL QIZINGMIZ.
SEN BILAN QOLADI BIZNING MEHRIMIZ,
BIZ UCHUN BIR UMR QOLIB BER MAKTAB.

MB

Hero
19.05.2011, 07:57
So'ngi qo'ng'iroq

Bu oqshom osmonda yulduz yig'laydi
Ko'k aro to'lin oy unsiz yig'laydi
Majnuntol yonida maktab bog'ida
Yurakda dard bilan bir qiz yig'laydi
Bunchalar yuraklarga solasan titroq chalinmay qo'yaqol
''So'nggi qo'ng'iroq''
Ayriliq onlari bunchalar azob
Chalinmay qo'yaqol ''So'nggi qo'ng'iroq''
Aytilmay qoldiku aytilmas gaplar
Goh oshkor goh pinhon bitilgan xatlar
Bir bora yurakdan chiqmagan suhbat
Ranglar sarg'ayib ko'nglimni ezar
Qizlar qo'lidagi estalik daftar
Nahot armonga aylansa endi
Sinfdosh qiz bilan tushgan suratlar
Bunchalar yuraklarga solasan titroq
Chalinmay qo'yaqol ''So'nggi qo'ng'iroq''
Ayrilgim kelmaydi munis maktabdan
Ko'nglimga abadiy yoqding sen chiroq
Yashirgim kelmaydi men ham yoshlarim
Chalinmay turaqol ''So'nggi qo'ng'iroq''
Nelar kutmoqda bizlarni hali
Qayg'uli muhabbat, xijronli firoq
Nahot tark etmoqda sho'xli davrimiz
Chalinmay turaqol ''So'nggi qo'ng'iroq''

MB

Hero
19.05.2011, 08:01
Maktab

Bugun maktab ostonasin hatlab so'nggi bor
to'qqiz yillik bolalikka yasaysiz yakun.
Endi xayot darsxonangiz bo'lar maktabda,
Chalinadi eng oxirgi qo'ng'iroq bu kun.
Bilmam, balki joningizga tekkan bu jarang,
Balki bezor bo'lgandirsiz darslardan xatto.
Balki ustoz asabingiz qilgandir tarang,
Lekin o'tgan maktab davrin unutmang aslo!
Axir oson bo'lmagandir 9 yil kutmoq,
Bekor sarf bo'lmagandir 9 yil umr.
Oson bo'lmas ustozlarning etagin tutmoq,
Barchasining o'z gashti bor, qilingiz sabr.
Balki sizga unut bo'lgan, eslarsiz balki,
Shu dargoxga qadam qo'ygan jajji qizaloq,
Yo bolakay edingizlar, quvonchga to'lib
Kutgandinglar chalinishin ilk qo'ng'iroq.
Alifboni tanimagan sofdil qizaloq
Katta bo'lib onasiga berar maslaxat.
Darsdan qochib bezor qilgan bir shalpangquloq
Bugun endi o'zimizga qilar nasixat.
9 yilda 9 mingta quvonchu-tashvish:
Sarguzashtlar xotiradan ketmaydi albat.
Sinfdoshlik bog'i ichra ochildi do'stlik,
Kimlargadir nasib bo'ldi sof bir muxabbat.
Endi ustoz tekshirmaydi xayot darsini,
Vazifani ko'chirmoqqa bo'lmaydi imkon.
Kundalikka qo'yilmaydi "2" baxolar,
Biling endi, xatolarni kechirmas zamon.
Sinfdoshlar, bo'lolmaysiz endi partadosh,
Endi sirdosh bo'lolmassiz, unutmang biroq:
Do'stlaringiz bir umrga bo'lar yelkadosh,
Do'stlik uchun chalinmaydi so'nggi qung'iroq.

MB

Hero
19.05.2011, 08:04
So'ngi qo'ng'iroq
Quloq tinglaydi-yu, yurakda titroq,
Sira xayr degin kelmaydi biroq,
Sinfdosh örtoqlar jam bölgan damda,
Bizga baxt bormidi bundam ortiqroq?
Mayliga chalinsin söngi qöng'iroq,
Maktabni unitma öquvchi,örtoq!
Yodda tut ustozlar nasixatini,
Sobiq sinfdoshlar fanga böl mushtoq!
Ilm-fan nöridan yöling bölsin oq,
Doimo porloq bölsin yam-yashil chiroq.
Mustaqil parvozdan qiladi ogox,
Söngi qöng'iroq ham bu-ilk qöng'iroq!!!

MB

Hero
19.05.2011, 08:21
Maktab

Biz sinfdosh bo'ldik,
sinfdoshmas dildosh bo'ldik,
Naxot bugun endi begona bo'ldik,
seni sog'inaman aziz sinfdosh.
maktab yillarimiz o'tdi birma-bir,
o'tdi kun fasllar,o'tdi kun-oylar,
bugun sog'inchdan otadi tonglar
tongdan sog'inaman seni sinfdosh.

to'g'risi ranjitgan kunlarim bo'ldi,
shu kun bedorli tunlarim bo'ldi,
sog'inchim, iztirobibi o'ylarim bo'ldi,
yig'lab sog'inaman seni sinfdosh.

yillar o'tib ko'rib oqar ko'z yoshlar,
endi ayro bo'ldi o'shal dildoshlar,
nahot endi begonadir o'sha sirdoshlar,
harvaqt sog'inaman seni sinfdosh.

qara, oxirgi bor darsda birgamiz,
oxirgi bor birga tanaffus kutib,
o'tiribmiz jimgina dardlarni yutib,
dardli sog'inaman seni sinfdosh.

so'nggi qo'ng'iroq ham chalinar asta,
ko'zda mayusligu, qo'lda guldasta,
maktab yillarimiz o'tdi bir pasta,
har vaqt sog'inaman SENI SINFDOSH!!!!

MB

Hero
19.05.2011, 08:23
Maktab

Yuragimda bu kun cheksiz ehtirom,
Yuragimdan chiqar dil izxorlarim.
Opalarim akalarim ketishar bu kun,
Chunki chalinmoqda so'ngi qo'ng'iroq.

Dillarni titratib so'ngi qo'ng'roq,
Maktab dargohidan qiladi yiroq.
Ustozlarim ko'zidan tirqiraydi yosh,
Chunki chalinmoqda so'ngi qo'ng'iroq.

Ko'zimdan qalqiydi quvonch yoshlarim,
Maktab dargohini tark etar bu kun.
Yangi hayotga ham qo'yishar qadam,
Chunki chalinmoqda so'ngi qo'ng'iroq.

Men ham bir kun kelib tark etarman deb,
Ustozim ko'ziga mayus boqaman.
Opalarim maktabni tark etib ketdi,
Chunki chalinmoqda so'ngi qo'ng'roq.

Maktab dargohini tark etib ketish,
Men uchun azobdir bu axir azob.
Yuragimni ezar og'ir bir qiynoq,
Chunki chalinmoqda so'ngi qo'ng'iroq.


MB

Hero
19.05.2011, 08:28
Qora ko'zim

Vos kechdim sevgimdan bugun
Majburman unga aslida
Alamli yosh to`kib xar kun
G`oyibsan ko'z ongimda

Yagonamann taqdir ichra yolgiz o'zim
Begonaman endi senga qora ko'zim
Beshavqat taqdir oldida ojiz so'zim
Qalbimdasan ne bo'lsa xam Qora ko'zim

Be ozor nozik farishtam
Yiglama chekinar alam
Qalbimda sirli dardimdan
Taralar alamli nola

Yagonamann taqdir ichra yolgiz o'zim
Begonaman endi senga qora ko'zim
Beshavqat taqdir oldida ojiz so'zim
Qalbimdasan ne bolsa xam Qora ko'zim

Yagonamann taqdir ichra yolgiz o'zim
Begonaman endi senga qora ko'zim
Beshavqat taqdir oldida ojiz so'zim
Qalbimdasan ne bo'lsa xam Qora ko'zim

ALISHER UZOQOV-QORA KO'Z!!!!

Alisher Asror
19.05.2011, 09:31
Vos kechdim sevgimdan bugun
Majburman unga aslida
Alamli yosh to`kib xar kun
G`oyibsan ko'z ongimda

Biror nima deyishga til ojiz... Hech yo`q imlo xatolariga ozgina e`tibor bering , hurmatli forumdosh!!!

Hero
19.05.2011, 10:27
Biror nima deyishga til ojiz... Hech yo`q imlo xatolariga ozgina e`tibor bering , hurmatli forumdosh!!!

Albatta bundan kiyin e'tiborliroq bo'laman

Nigora Umarova
19.05.2011, 11:21
Biror nima deyishga til ojiz... Hech yo`q imlo xatolariga ozgina e`tibor bering , hurmatli forumdosh!!!

Albatta bundan kiyin e'tiborliroq bo'laman

Bir-biringizga naqadar chiroyli lutf qildingiz. :)
Bo'larkan-ku, hamma narsaga moderatorni aralashtiravermay, kamchiliklarni yotig'i bilan tushuntirsangiz.

Samarqand-uz
19.05.2011, 11:42
Одамни беканот килиб яратиб,
Синамок бўлибди ўжар табиат.
Табиат колибди ҳайратда котиб
Одамлар килибди учишни одат
Канот-ку чикмабди одамдан, лекин
Канотли фикрлар учирмиш уни!
Табиат ҳисобга олмабди шуни
Ичида ўкиниб кўярмиш секин...

Шуҳрат

Gulchehra Ibragimova
19.05.2011, 19:38
Отим қолар демагин
Бу дунёда, шоирим.
Номард тўфонлар турса,
Отингдан гард қолмагай.

Зотим қолар демагин
Бу дунёда, шоирим.
Қисмат тескари бурса
Зотингда мард қолмагай.

Бу дунёнинг дардини
Териб кетгин шоирим.
Жонингга ачинмагин-
Кетмайдими чириблар.

Бу дунёга бир қўшиқ,
Бериб кетгин, шоирим,-
Марҳумлар уйғонсинлар,
Ухлолмасин тириклар.

Усмон Азим

Gulchehra Ibragimova
19.05.2011, 20:00
Ўлгин дединг — ерга кўмдинг —
Илдиз бўлдим.
Кўкка отдинг — йўқ бўл дединг —
Юлдуз бўлдим.
Тилим кесдинг — дилим айтди —
Рост калима...
Қийин бўлди сенга шўрлик
Душманим-а!
Душманим-а, тошлар отиб
Тўймайдирсан—
Тупроқ бўлай десам, нега
Қўймайдирсан?...

Усмон Азим

Hero
20.05.2011, 07:57
Iltijo

Mendan ibodatu Sendan ijobat,
Mendan itoatu Sendan hidoyat,
Mendan qanoatu Sendan baroat –
Yojg’iz madadkorim, Parvardigorim.

Savobu gunohim bilguvchi O’zing,
Umrimni, rizqimni berguvchi O’zing,
Imonimni butun etkuvchi O’zing –
Yolg’iz xaloskorim, Parvardigorim.

Qilgan gunohlarim kechir, Xudoyim,
Obi Kavsaringdan ichir, Xudoyim,
Borar yerimni keng bichir, Xudoyim –
Sensan najotkoim, Parvardigorim.

Isajon Topilov

Hero
20.05.2011, 07:58
Hurlar bormish u yonda marvarid marjondek,
Pokiza ermish nihoyat, pokiza iymondek,
Vasliga yetmakka oning bu umr yetmas emish
Lek anga yetmakka bordur rahnamo Qur’ondek.

Olloh-Olloh shundayin izzat nasib etgin menga,
Hurlar qoshidagi himmat nasib etgil menga.

Ikki dunyo borligi rostdir, rostdir mudom,
Bu tomon aldoqchi derlar, u tomon rostdir mudom,
Bunda kim och, kimsa to‘q, kimlarga ko‘p sozdir mudom,
Kimni yozi qish esa, kimlarga qish yozdir mudom,
Har kimni bosgan izi niyatiga mosdir mudom.

Hurlar bormish u yonda marvarid marjondek,
Pokiza ermish nihoyat, pokiza iymondek,
Vasliga yetmakka oning bu umr yetmas emish
Lek anga yetmakka bordur rahnamo Qur’ondek.

Olloh-Olloh shundayin izzat nasib etgin menga,
Hurlar qoshidagi himmat nasib etgil menga.

Pok yursang bu jahonda senga shuldir toj-taxt,
Kelganing haq, ketmaging haq, oxirat ham barhaq,
Jannatu do‘zaxni Tangrim qilmishing-chun qildi taxt,
Haq taoloning yo‘li ikki dunyoyingga baxt,
Ushbu yo‘lda kimki o‘tdi hurlar tutgay qadah.

Olloh-Olloh shundayin izzat nasib etgin menga,
Hurlar qoshidagi himmat nasib etgil menga.

Sherali Jo'rayev

Hero
20.05.2011, 08:00
Oftobdan nur tilagandim,qayerga botib ketdi,
Oltin degan do`stlarim oltinga sotib ketdi.
,,dardkashlarim,, dastidan siydam ham qotib ketdi
Endi meni o`ldirsa ishqing o`ldirsin Alloh.

Labimdagi kulgularni quzg`unlar yulib ketdi,
men hasrtada kuyunsam odamlar kulib ketdi.
Bag`rimga bosganimda bagrimni tilib ketdi
Endi meni o`ldirsa darding o`ldirsin Alloh.

Men bahorga yukundim, hazon sochdi yo`limga
Bulbulga yukungandim tikon tutdi qo`limga.
Yuraverib bu yo`ldan yo`l topmadim o`limga,
Endi meni o`ldirsa hajring o`ldirsin Alloh.

Dog`i borga o`xshayman to`lin oydek to`lishgan,
Yulduzlarninh yuzini bulutlaring tosishgan.
Meni shunday ko`zi ochiq tirigimda ko`mishgan,
Endi meni o`ldirsa vasling o`ldirsin Alloh.

Shamshir

Hero
20.05.2011, 08:01
Bir kun savol berdi yoshgina o‘g‘lon:
- Nechun Allohim deb yig‘laysiz nolon.
Dedim, javobimdan bo‘lmagin hayron,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Tinimsiz aldasa muhit, makoning,
Tortsa oyog‘ingdan do‘stu yoroning.
Shunday o‘tar bo‘lsa har zum, har oning,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Noshukur emasman dunyoda garchand,
Qaydadir menga ham bor balki dilband
Va lekin tiriklay kuydirsa farzand,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Insofu ishonch ham shirin so‘z bari,
Tiriklik toshqindir yoki ko‘pkari.
To hayot ekansan qochgaydir nari,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Shunchalar kaj erur dunyoi gardun,
Undan diyonatni axtarmoq nechun,
Padar shod o‘z o‘g‘lin bag‘rin etsa xun,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Mingta ko‘z poylaydi bitta joningni,
Joningmas, martabang, balki shoningni,
O’t qo‘ymay yoqarlar xonumoningni,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Bu ko‘hna dunyoda yashadim nega,
Yaydoq ot misoli bo‘ldim beega.
Malomat qilurman, olomon, senga:
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Mendan ranjimasin bo‘lsa do‘st agar,
Balki ularning ham dilida kadar,
Hoynahoy mendaylar degay muqarrar:
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Umr ham oxirlab bormoqda sekin,
Endi sarg‘aymoqda men ekkan ekin.
Mayli, sen o‘zingga suyangil, lekin,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Abdulla Oripov

Alisher Asror
20.05.2011, 22:24
Bu voqe`aga ham 20 yildan oshib qoldi...


Alanga


Odamlar, qahrli ko'zlar ne uchun,
Odamlar, zahrli so'zlar ne uchun...
(M. Ergasheva)



-- Halima, xoy, Halima! O'choqning tagiga gugurt chaqib yubor, tutayverib jonga tegdi. Hidoyat xola bu gaplarni shoshilib ishga chiqib ketayotib aytdi-da, javobini eshitmadi ham.
--Aya, Sodiqqa ayting, men imtihondan kech qolyapman,-- deb, Halima imtihonga tayyor emasligini bir zum hayolidan o'tkazdi. Oynaga qaradi, ko'ringan u qizning turishi yoqmadi. O'zini u yoq-bu yog'ini tuzatgandek bo'ldi. Bugun bitirish imtihoni, biologiyadan. Shu bilan maktab ham tugaydi. Keyin-chi... Dadasi bir nimalar deyayotgandi. Yana shu dalaning ishlari-yu, uyning tashvishlaridan boshqa nima ham bo'lardi. Balki, balki... u haqida o'ylagani ham uyaldi.

Imtihonga borgisi kelmas, uyda ham qolmoqchi emasdi. Maktabga ketyapti-yu, xuddi oyog'iga tosh bog'langanday. Yo'lda uchragan o'rtoqlarining gaplari ham u qulog'idan kirib, bunisidan chiqib ketaverar, ular kulishsa nimaga kulishayotganining sababini tushunmasa-da, bir qarab miyig'ida kulib qo'yar, ko'ziga aniq bir narsa ko'rinmas, fikri esa tarqoq edi.
Imtihon boshlandi. Halima bo`lsa o'zi bilan o'zi ovvora. Komissiya a'zolari 5-6 kishini chaqirib ham oldilar. Kim mayda varoqchalarga nimalardir yozilgan qog'ozlar ko'targan, hayajon bilan uni qayerigadir berkitmoqchi bo'ladi. Kimdir qayta-qayta kitob varoqlaydi, xuddi hozir kirsa shu mavzu tushadiganday. Yana kimdir taqdirga tan berib, eshik yonida besabrlik bilan imtihonga chaqirishlarini kutadi. Halimaga esa bu tuyg`ular begonaday. Tezroq qutulsa-da... keyin bir gap bo'lar.

--Halim, kir seni chaqirishyapti,--deb, turtdi dugonasi. Shundagina u koridorda anchadan buyon derazaga termulib turganini sezdi.Biroz hushyor tortdi. Chuqur nafas oldi va biologiya kabineti tomon yo'l oldi.

26-bilet tushibdi... borib orqaroqqa o`tirdi.

1-savol -- bilmaydi
2-savol -- uni ham
3-siga ham javob yo'q.

Bir oz fursat o'tgandan so'ng uni ham javob berish uchun chaqirishdi. Aytarli javob bera olmagach, imtihondan "yiqitishdi".
--Bahoying "ikki"-- dedi, qorachadan kelgan, yoshi elliklardan oshib qolgan jikkakkina ayol -- biologiya o'qituvchisi. Unga o'qituvchining o'ziga yarashmagan katta ko'z oynagining ortidagi ko'zlari tashqariga chiqib ketganday ko'rindi. Mayli, nima qilsin, ayb o'zida. Aslida nima farqi bor... bo'lar, degan hayollar bilan endi eshikka yuzlanmoqchi bo'lib turgan bir paytda, orqasidan haligi o'qituvchining:
--Halima, qani bu yoqqa qara,-- degan tahdidli ovozini eshitdi. Qaytdi. Sinfda muallima, bir sinfdosh qiz va besh-olti nafar bolalar qolishgan edi. Avval atrofga, so'ngra esa muallimaga qaradi-da, darhol ko'zini polga qadadi.

-- Endi nima qilamiz, maktabda qolib ketaverasanmi!?...Hozir borib bizning uydagi mollar tagini tozalaysan, keyin ertaga kelsang "3" qo'yib beraman, tushinarlimi!!?
Halimaning ko'ngli aynib, qayt qilib yuboray dedi.Qanaqa isnodlarga qoldi u , ertaga o`rtoqlarining yuziga qanday qaraydi? Dadasiga, akalariga nima deydi…
Bir zumda uyga yetib kelganini bilmay qoldi. Uyida yig`lab berayin desa Onasi ham yo`q…
-- Dunyosidan to'yib ketdim-ku! Bu nima gap o'zi!??

Borgan sari yuragini vahima bosa boshladi. Shu payt ayvonda yotgan chilvir ko'ziga ko'rindi. Hashakxonaga qo'yilgan shotiga arqonning bir uchini bog'ladi...
… tashqaridan kelgan yengil shabboda tutab yotgan o'choqdagi o'tinni yoqib yubordi.

Halimaning dadasi, Duvona amaki(men haqiqiy ismlarini bilmayman)ni ertasi kuni maktabda qizining rasmini ko'tarib, yig'lab yurishganini ko'ribdilar:
--Qizimni topib beringlar, qizimni...

(C)

Hero
21.05.2011, 07:51
SEVILMAGANLAR.

Firoq daryosida yuvilmaganlar,
Taklif ham qilinmay quvilmaganlar,
Tunlarning qo'yniga g'arq bo'lib yashar,
OLLOX TAMONIDAN SEVILMAGANLAR.
Hayot saxnasida afsona go'yo,
Baxt bilan egzak durdona go'yo,
Armon degan so'zga begona go'yo,
OLLOX TAMONIDAN SEVILMAGANLAR.
Muxabbat so'zini yod so'zidek tinglar,
Hijron kalimasin o'zicha anglar,
Kulguvsi yig'iga aralash yangrar,
OLLOX TAMONIDAN SEVILMAGANLAR.
Shamol ham g'amzoda ko'ksini o'pmas,
Tunda ko'zlarini hotirjam yopmas,
Qasrlarda yashab halovat topmas,
OLLOX TAMONIDAN SEVILMAGANLAR.
Baxtlilar davrasin zab etar axtsiz,
Podishoxdir u ammo saroysiz taxtsiz,
Baxtsizlar ichida asli eng baxtsiz,
OLLOX TAMONIDAN SEVILMAGANLAR.
Bittagina dilga zorlanib yashar,
Har kimsa g'ar yo'lda torlanib yashar,
Ko'zguvga qarashga orlanib yashar,
OLLOX TAMONIDAN SEVILMAGANLAR.
Olgan nafaslari tuyilar mavhum,
Vujudi bor esa ruxi chin marxum,
Qaqiqiy va manguv yo'qlikka maxkum,
OLLOX TAMONIDAN SEVILMAGANLAR.
Ularning qalbiga muxabbat qozi,
Qishdan sovuq kechar bahori, yozi,
O'limga indamay bo'larlar rozi,
OLLOX TAMONIDAN SEVILMAGANLAR.

MB

Hero
21.05.2011, 07:52
ESLAGIL DARHOL

Osmonda bir yulduz ko'ringan bo'lsa,
Sarxatsiz hilqatni eslagil darhol.
Bonagoh baxt qushi boshinga qo'nsa,
Tark etar bir vaqtni eslagil darhol.
Musibat aslida bir ne'mat derlar,
Buni bilmaslikni musibat derlar,
Uyingni band etsa betsiz qashqirlar,
Sabryo toqatni eslagil darhol.
Boshinga bir dardni yubordi RAXMON.
Endi faqat o'zi aylagay omon,
Shunda ISLOM uchun sarflanmagan on,
Befoyda sixatni eslagil darhol.
Onging kuzatishdan atrofni tolsa,
Arzimas matodan bir taskin olsa,
Hayot abadiydek tuyulib qolsa,
Sen ham bor ro'yxatni eslagil darhol.
Amal kursiysiga o'tir vassalar,
Turfa iqlimlarni senla kezsalar,
Oxiri qadringni xorlab essalar,
O'chmas xaqiqatni eslagil darhol.
Birov yurmasa gar chizgan yo'lingdan,
Do'stlar ergashmasa o'ngu so'lingdan,
Mo'min ozor cheksa sening qo'lingdan,
Suraiy TABBATni eslagil darhol.
Bolam chaqam deysan qadding bo'ldi dol,
Labingdan yolg'onlar uchar misli bol,
Uying uch qavatga yetganda dam ol,
Tengi yo'q JANNATni eslagil darhol.
Risqingda bo'lsin gar bir burda noning,
Topib kelguvsidir bir kuni yoning,
Dunyo dengiziga sho'ng'igan oning,
OLLOXga toatni eslagil darhol.
Tashqari noqulay ayollar yupin,
Er zoti bu holga sarimasdir nechun,
Bugunning holidan qutulmoq uchun,
Asri saodatni eslagil darhol.
So'ngi maslaxatim sal nari chopib,
Bir uyga kirib ol eshikni yopib,
IYMON saroyida halovat topib,
O'n ikki rakatni eslagil darhol.

MB

Hero
21.05.2011, 07:53
SIZNI ESLAB

Bugun sizni eslab Onajon,
Yo`l oldim men qabriston tomon.
Ko`zlarimda yoshlarim marjon,
Telba bo`lib sarson-sargardon.
Sizdan keyin topolmadim o`zga sirdosh,
Do`stlarim ham bo`lolmadi menga yo`ldosh.
Yig`lasam gar ko`zlarimni yoshin artib,
Dardrlarimni olardingiz berib bardosh.
Qani endi Onajonim bag`ringizda
Erkalanib mehringizga to`ysam edi.
Hech bo`lmasa qabristonning yo`llarida,
Qabringizni Yaproq bo`lib quchsam edi!

MB

albatros
21.05.2011, 12:46
O`ZBEK QIZLARI

Bu Momo Havodan ularga odat:
Ushlasa gul ushlar qo`lini faqat,
Kuyovga chiqmagan o`zbek qizlarin
O`psa faqat shamol o`par yuzlarin.
Bu Momo Havodan ularga odat:
Nozik belda qirqta kokili qavat,
Silasa yomg`irlar silaydi faqat,
Ko`rsa faqat osmon ko`rar ko`zlarin —
Kuyovga chiqmagan o`zbek qizlarin.
Jilmaysa nur yog`ar gul yanoqlardan,
Sir yashirar hatto qizg`aldoqlardan.
Oftob botgandan so`ng xilvat bog`lardan,
Behuda izlamang sira izlarin —
Kuyovga chiqmagan o`zbek qizlarin.
Ko`ngli daryoday keng, mehri ulug`vor,
Dugonasi Hayo, dugonasi Or.
Ayting, farishtadan nima farqi bor,
Kuyovga chiqmagan o`zbek qizlarin?..
Bardoshi oldida tog` — oddiy tuproq,
Ular etagidan jannat bir qadam.
Beayb Parvardigor, degandek biroq,
Yoq emas kichkina kamchiligi ham.
Sevadi,
Kuyadi,
Qiladi alam,
Dorga osing, ammo aytmas birovga.
Aytmay sevishini sevganiga ham,
Tegib ketaverar boshqa kuyovga!

MUHAMMAD YUSUF

Bobir Samadov
21.05.2011, 14:44
Бир куни узимни, узим каргайман,
Онамнинг дуоси мени асрайди!

Kahramon Jalilov
21.05.2011, 18:46
Ўғлим
Инсон қадр деб билган одамга ўхшаб ўғлим,
Ўксик дилим қил баланд отамга ўхшаб ўғлим.
Дўсту-душман олдида кўтариб қўйгин кўнглим,
Отанг умиди сендан отамга ўхшаб ўғлим,
Яхши-ёмон кунимга мен-ку чидадим, кўндим,
Отамдек ет қадримга отамга ўхшаб ўғлим...

Ким бўлсанг хам халол бўл сендадир манинг йўлим,
Қон-занжиринг тоза бил отамга ўхшаб ўғлим,
Инсон қадар деб билган одамга ўхшаб ўғлим,
Ўксик дилим қил баланд отамга ўхшаб ўғлим...

Отамдек тушунмаган мени қалбимни хеч ким,
Хеч кимим йўқ биласан отамга ўхшаб ўғлим,
Яхши ниятла сенга отам исмини қўйдим,
Отамни қайтар менга отамга ўхшаб ўғлим...

Дўстдан қарзга бериб узилиб кетди қўлим,
Кул бўлдим куявериб отамга ўхшаб ўғлим,
Номардан олмагин қасд, дегин Худога солдим
Пастларга кетмагин паст отамга ўхшаб ўғлим,
Отам ният қилгандек муносиб яша ўғлим
Юртга тиргак бўлгандек отамга ўхша ўғлим.
Инсон қадр деб билган одамга ўхшаб ўғлим,
Ўксик дилим қил баланд отамга ўхшаб ўғлим...

(муаллифи кимлигини билмайман, О. Назарбеков куйи)

albatros
22.05.2011, 15:47
Dilim ilmlardan mahrum bo'lmagan
Biror sir qolmadi mavhum bo'lmagan.
Tun-u kun o'ylasam yetmish ikki yil,
Bildimki hech narsa ma'lum bo'lmagan

U.Xayyom.

Hero
23.05.2011, 07:24
O'n olti daqiqa ichida xullas
Aytib ulguribman barcha sirlarim
Gulim ham jimgina meni eshitib
- Sojida sen haliyam go'daksan dedi
To'g'risi men unga hazillashmovdim
Aytgan gaplarimni bari rost edi.
Eh yurak, yurakjon. Devona yurak.
Aqlning oldida uyatga qolding
Uyqum kelmayapdi uni kutayapman
Qizlarni buncha ko'p kutmagan edim
So'zlarni buncha ko'p kutmagan edim
Nahotki dunyodan uyg'oq utayapaman

MB

Hero
23.05.2011, 07:25
Bu olamni yaratgan,
Yolg'iz Ollohdir.
Yeru-osmon, tog'u-tosh
Bunga guvohdir.

Xoxi dexqon ho olim,
xoxi podishohdir.
Tanimasa Ollohni
Nodon gumrohdir.

Holih yaratguvchimdan,
Kimki ogohdir
Tanimasa Ollohni,
Nodon gumrohdir.

MB

Mahmud Jurat
23.05.2011, 09:11
Holih

Тилимизда бундай сўз йўқ. Бу сўзнинг маъноси нима??????

Hero
27.05.2011, 08:38
BARAKAGA TO’LSIN UYINGIZ

Onalar, opalar, singillar,
Muborak bo‘lsin bu to‘yingiz.
O’zbekcha aytganda, har doim
Barakaga to‘lsin uyingiz.

Onalar, opalar, singillar,
Shodlikka jo‘r bo‘lsin kuyingiz.
Faqat bolalarning baxtini o‘ylab,
Kechar bo‘lsin ezgu o‘yingiz.

Onalar, opalar, singillar,
Hayotning shavqini tuyingiz.
Vatanni jondan ham ortiqroq,
Allohim qadarli suyingiz.

Onalar, opalar, singillar,
She’rimni faxrga yo‘yingiz.
Bir do‘stim degandi so‘nggi dam,
Onamning yoniga qo‘yingiz...

MB

Hero
27.05.2011, 08:39
OTA DUOSI

O’g‘lim so‘ramasman sendan mol-dunyo,
Uy ham qurib berma, mayli, alomat.
Mayli, ko‘zlarimga bo‘lmagil ziyo,
Yonimda yursang bas sog‘u salomat.

Mayli, ko‘tarmagil meni yelkangda,
Qalqon ham bo‘lmagil yog‘sa malomat.
Bir kuni yostiqqa boshim tekkanda,
Tepamda tursang bas sog‘u salomat.

MB

Hero
27.05.2011, 08:39
ONAga talpinib...

Bir mehring olamni to'ldirib turar,
Bag’ringdan hayotga talpinib keldim.
Bir dunyo bolalik sho’xliklarimni,
Onajon, qoshingga etaklab keldim…

Kitobni ushlatib, maktabga eltding,
Maktabdan har kuni uy tomon yeldim.
Gohida bir maqtov, gohida tanbeh,
Onajon, qarshingga yetaklab keldim…

Faxr-la, g’urur-la oq yo’l tilading,
Ilm deb eng katta shaharga keldim.
Har safar “Dunyoda sendan ulug’ zot,
Onajon, also yo’q!”, demak-la keldim...

Fashishtalar kurashib, qo’ldan ayrildim,
Afg’onda oyoqning qadrini bildim.
Bir nidong doimo chorladi meni -
Onajon, huzringga emaklab keldim…

MB

Hero
28.05.2011, 08:28
Ko'ringan guyohdan ifor izlama,

Shabnamga termulib g'ubor izlama,

O'ziga yukunib yig'lasang goh-goh,

Nasibang berguvchi Olloh bor ,Olloh

Tiriksan ,tugamas sira armoning,

Mehnating,tuzingdan topgan darmoning,

Gullab ketmasa bas tilda yolg'oning,

O'zingni o'zingdan etolsang ogoh

Seni qo'llaguvchi Olloh bor ,Olloh

Odamzod azaldan tomoshaga o'ch,

Yo'bars yo'llaringda har kun kelmas duch,

Himoyaga topsang vujudingda kuch,

O'zing o'zgalarga qazimasang choh,

Seni asraguvchi Olloh bor Olloh.

Kunduz quyosh ,oqshomda oy arzanda,

Yo'lga yarashasan yursang Vatanda,

Nogoh chaqib olsa bitta gazanda,

Dod solma, axir bor boshingda panoh,

Shifoni berguvchi Olloh bor Olloh.

Kelibsan ayo do'st ,ketishdan qo'rqma,

Bobong o'tgan yo'ldan o'tishdan qo'rqma,

Mangu makoningga etishdan qo'rqma,

dildan chiqsa LA ILAHA ILLALLOH,

Bandamsan deguvchi OLLOH bor OLLOH.


Mahmud Toir qalamiga mansub.

Hero
28.05.2011, 08:29
Boshingda nima bor?
-Toji davlat.
Ko´zingda nima bor?
-Nuri Muhammad.
Tilingda nima bor?
-Kalomi shahodat.
Qulog´ingda nima bor?
-Azon-u qomat.
Burningda nima bor?
-Bo´yi Muhammad.
Qo´lingda nima bor?
-Hayr-u sahovat.
Belingda nima bor?
-Kamari xizmat.
Tizzangda nima bor?
-Hurmat-u izzat.
Qalbingada nima bor?
-Alloxga muhabbat.

Alisher Asror
29.05.2011, 10:19
.

...Бармоққача етар
Юракнинг учи...
Шеърлар ёзилади
Ҳамон сен учун.

Кўндаланг - энг қийноқ
Сўзлар - томоқда.
Ғам ҳануз жон сари
Ўтиб бормоқда.

...

У. Азим

Hero
30.05.2011, 08:25
Кизик бу серташвиш дунё ишлари,
Тангри кулиб боккан бандасини кўр,
Ишида омадли, кут баракали,
Юраги талпинган нурларини кўр.
Хеч кимга ёмонлик тиламас сира,
Гийбату, тухматдан нари юради,
Ким унга ёмонлик тиламок бўлса

MB

Hero
30.05.2011, 08:27
Dunyoda baland bir tog' bor deyishadi,
Hurmatiz shu tog'day baland bolsin.
O’sha tog'ning boshida oq qor bor deyishadi,
Kongliz shu oq qordek oppoq bolsin.
O’sha tog'dan pastga tushganda kop archa bor deyishadi,
Savobiz shu archalarday ko’p bo’lsin.
Yanada pastga tushsang toza buloq bor deyishadi,
Yuragiz shu buloqdek toza bo’lsin.
O’sha buloq yoqasida uzun yo’l bor deyishadi,
Umriz shu yoldek uzun bo’lsin.


MB

Hero
31.05.2011, 08:11
Ishonardim sözlaringa,
muxabbating sof sevginga.
Lekin adashdim,
ishonib men adashdim.
Xiyonating kördi közim.
Xech ham sig'dirolmas aqlim.
Qoldim bir özim, nahot
qoldim bir özim......

MB

Hero
31.05.2011, 08:13
Seni uzoq kutdim ming yilcha kutdim
Qo'rqdim so'nmasaydi yurakdagi shahd
Yillar oqib o'tar imillar kunlar
Qaydasan kutganim sog'inganim...Baxt

Tangrim! Bu charxi dun bunchalar ayyor
Xech kim mening kabi hayron bo'lmasin
Borimga shukur deb turibman tayyor
Sharxi g'amim aslo doston bo'lmasin
Ilmni qurol et sabrni libos
Pir deb turganlarim shayton bo'lmasin
Sen uchun do'st bo'lsin, kim do'st bo'lsa
Do'stim seni bilmas inson bo'lmasin
Kimni ardoqlasam yahshi deb hayhot
Qiyomatta holi yomon bo'lmasin.
Barokat nuri ila zarlanmish hayot
Zahrimni samon et, isyon bo'lmasin
Ishonchim hazinam, ojizlik fahrim
Qalbimning rohati ibodatdir
Bor shafqim, rahmatim sengadir robbim
Dardimning toqati itoatdir
Yer shari arshingda zarradir zarra
Mehringdan mosuvo hazon bo'lmasin
Xar onda xar qachon ming bor ming karra
Madhing yangramagan zamon bo'lmasin!

Baxtingiz eshitsam bahtiyordekman,
G'amingiz eshitsam gunohkordekman
Quvonib, shodlanib bir kulsangiz
Shu dam yoningizda men ham bordekman

MB

Nigora Umarova
02.06.2011, 09:53
Tavakkal

Har gal yo'llaysiz salom:
"U ko'ziga qarasin.
Yuqsa, o'nglanmas tamom,
Qozonlarning qorasi".

Yugurmasam, yelmasam,
Mushkulim bo'lmas oson.
O'zim yaqin kelmasam,
Qaynamayapti qozon.

O'zidan qazo, qadar,
Ne bo'lsa, shu-peshona.
Asramay qo'ysa agar,
Bu dunyo-qozonxona.

A'zam O'ktam

Nigora Umarova
02.06.2011, 10:18
Duo

Uylaringiz bug'doyga to'lsin,
Farishtalar aylasin makon.
Sho'x bolalar to'palon qilsin,
Kelsin toza yurakli mehmon.

Qutlug' qadam kelin buyursin,
Qiz uzatib tinchisin dillar.
Kuyov kelsa, ketolmay yursin,
Hatlamasin ostona sirlar.

Oydin bo'lsin siz kechirmish tun,
Ip esholmay qolsin ertaklar.
Osh buyursin saharlik uchun,
"Tarovih"dan qaytgan erkaklar.

Yuzdan o'tmay o'tmasin aslo
Duogo'ylar, ota, onalar.
Nabiralar jamlansa goho
Yetmay qolsin o'nlab xonalar.

O'g'illar daf etsin hamlani,
Qiz tiriklay go'rga tiqmasin.
"Otam"lashi tayin hammaning
"Bo'tam"lagan ovoz chiqmasin.

A'zam O'ktam

bekww
08.06.2011, 06:03
***


Кўкламда иссиқ қор қаерда пайдо?
Бул қадар илиқлик, топ-тоза ҳусн.
Мен тиниқ ҳаёллар чарх урган жойда
Йўқотиб қўяман дунёнин исин.

Кўкарар кўксимда баргин тўккан боғ,
Ўтолмас дарёда кўраман кечик.
Ўзини йўқотиб топмоқ, чарх урмоқ
Кўклам жирғасининг иши ҳарнечук.

О, ажаб! Бул қадар ёлғизлик нега?
Ғаройиб бу ҳаёт, биз ўтар йўлак.
Ҳеч ким, ҳеч нарсага мен бўлмам эга,
Сизга бўлган шу пок севгимдан бўлак.

Ишқ, армон гул очиб сўлса жонимда,
Йиллар олиб кетса бекитиб, ўраб.
Жилға дардин берманг қаҳратонимда,
Сиз мени кечикиб келмангиз сўраб.


***


Келдим қошингизга чопиб, энтикиб,
Майсага бурканган тоғ этаклари.
Йўлингизга турдим узоқ кўз тикиб,
Эй баҳор эгаси, гул чечаклари.

Қалдироқ гумбирар юксак тоғларда,
Чилтор торларидай таралар ёмғир.
Шамол шовуллайди қадим боғларда,
Буюк кўҳна дунё кўпчийди оғир.

Мен унинг қўйнида кездим Сирот,
Қорлардан лоларанг оловлар ёнди.
Бир зум шаҳаншоҳлик теккан гадодай
Завқлангин дедиму дунёга боқдим.

Қучоқ оч баҳорим шу гул наҳорга,
Туманли туйғулар босмасин оғир.
Интихоб қилмасак жажжи баҳорга
Нуроний куз бизни сийламас ахир.


***

PS. Муаллифлари ноъмалум, радиода эшитгандим...

Gulchehra Ibragimova
08.06.2011, 11:55
Онамга тасалли

Ҳамма мендан миннатдор,
Ҳамма очади қучоқ.
Аммо қайдан қадалган
Елкамга бунча пичоқ?

Пичоқ камайса бўлди--
Қайтариб бермайман мен...
Она, хавотир олманг,
Елкам--осмон каби кенг.

Усмон Азим

Kavsar
09.06.2011, 20:15
Ойнинг ўн беши...

Тоғу тошларнинг чиройи, лолагул, оху билан,
Хаста кўнглимнинг қувончи, ул томон обрў билан.
Найлайин дардимга парво, қилмадинг кулгу билан.

Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёғду билан,
Умрини ошиқ ҳамиша, ўтказар орзу билан.

Гарчи ҳижрон эзди бағрим, найлайин шому сабо,
Шул экан севган севишган, қисмати жабру жафо.
Қанчалар ёзсам, юрак қон, ҳийла арз бўлмас адо.

Заҳмати ишқ дард, эрурса, заҳмати шеърдур даво,
Чунки оғунинг шифоси, дейдилар оғу билан.

Боғладим меҳрим ипини кўнгима ёт деб ўйламанг,
Ошкора ишқ дардим, сиз уят деб ўйламанг.
Ғайратийни ёрсиз асло, ки ҳаёт деб ўйламанг.

Ёрни мен "жоним" деб айтсам, илтифот деб ўйламанг,
У яшар менсиз, ва лекин мен тирикман у билан.

Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёғду билан,
Умрини ошиқ ҳамиша, ўтказар орзу билан...

Ғайратий шеъри
Одилбек Холиқов қўшиқ қилиб куйлаган.

Alisher Asror
10.06.2011, 00:45
Тоғу тошларнинг чиройи, лолагул, оху билан,
Хаста кўнглимнинг қувончи, ул томон обрў билан.

Хаста кўнглимнинг қувончи. ул камон абру билан..... дейилса керак. Кейинги бандда ҳам "Гарчи ҳижрон" эмас , "Дарди ҳижрон" дейилса тўғрироқ бўлармиди.

Kavsar
10.06.2011, 10:00
Хаста кўнглимнинг қувончи. ул камон абру билан..... дейилса керак. Кейинги бандда ҳам "Гарчи ҳижрон" эмас , "Дарди ҳижрон" дейилса тўғрироқ бўлармиди.

Rahmat, domla. Katta forumda kichik-kichik xatoliklar bo'lib turadi. :) ;)

To'g'risi qo'shiqni eshitib so'zlarini yozib olgandim, she'ri menga yoqqanligi uchun. Ayrim so'zlarini yaxshi eshita olmagandim, hozir tuzatilganligini ko'rib xursand bo'ldim, Alloh rozi bo'lsin, minnatdorman.

Nigora Umarova
18.06.2011, 18:12
Агар сендан тонар бўлсам, насибам оҳу зор ўлсин,
Баҳорим кузга айлансин, чечаксиз бир диёр ўлсин.
Чаманзорим, боғим, боғчам тўкилсин, бори хор ўлсин,
Мозорим ўт олиб ёнсин, бу ишқим ошкор ўлсин...

Самад Вурғун

Gulchehra Ibragimova
21.06.2011, 12:17
Баланддан келганга осмондан келдим,
Бошимга кўтардим ерга тушганни.
Гулларнинг қошига нур бўлиб елдим,
Ташладим-да, қочдим бурни шишганни.

Ўзим катта қилим-бу дардлар ўктам,
Тошдан тоғ яратдим, заррадан оташ.
Фақат оғир экан ҳаммасидан ҳам-
Шамоллар юртида Шам бўлиб яшаш...

Беҳзод Фазлиддин

Nigora Umarova
23.06.2011, 11:24
Furqatingdin za'faron uzra to'karmen lolalar,
Lolalar ermaski, bag'rimdin erur pargolalar.

Dur tishingdin donayi sabrim qolur bebar, desam,
Kulub ayturkim, ekinning ofatidur jolalar.

Bargi gul uzra yopishibdur shakar har saridin,
Yo magar la'ling uza qaynabdurur tabxolalar.

Tola-tola nay o'qung ko'ksumda go'yo sindikim,
Tevruluptur notavon ko'nglumda bir-bir tolalar.

Fitnalik to'qquz falak girdingda, jono, turfadur,
Kim, ko'ruptur bir quyosh davrinda mundoq holalar.

Bordilar ahbobu men yig'larmen o'z ahvolima,
Korvondin qolg'an it yanglig'ki, qilg'ay nolalar.

Ko'hi g'am bo'ldi Navoiy, lolalar-gulgun sirishk,
Tog' agar budur, bale, ashk o'lg'usidur lolalar.

Hazrat Nizomiddin mir Alisher Navoiy

Nigora Umarova
23.06.2011, 11:35
Furqatingdin za'faron uzra to'karmen lolalar,
Lolalar ermaski, bag'rimdin erur pargolalar...

Hazrat Nizomiddin mir Alisher Navoiy

Ta'sirli g'azal. Uni o'qib ko'rib hazratning fikrlari naqadar teran va purma'no ekanligidan hayratlanadi kishi. Go'zal tashbehlar, ma'naviy va lafziy she'riy san'atlardan mohirona foydalanilgan. Birgina tamsil san'atini olaylik:

...Bordilar ahbobu men yig'larmen o'z ahvolima,
Korvondin qolg'an it yanglig'ki, qilg'ay nolalar...

"It hurar - karvon o'tar" degan maqol bor. Biroq bizning kunga kelib maqol o'z ma'nosini, mazmunini o'zgartirgan. Ushbu maqol ko'chma ma'noda qo'llaniladi. Maqol avvallari o'z ma'nosida qo'llanilgan, ya'ni hurayotgan it karvonning iti bo'lib u karvonnning o'tib ketayotganligini bildirib turgan. It hurayotganida odamlar, ha karvon o'tib ketayotgan ekan-da, deb o'ylashgan. "yanglig'" so'zining qo'llanilishi orqali tamsil san'atidan tashqari tashbeh san'ati ham qo'llanilishiga sabab bo'lgan.
Kecha uch soat mobaynida ushbu g'azalni tahlil qilibmiz-a :)

Nigora Umarova
23.06.2011, 11:49
Kecha uch soat mobaynida ushbu g'azalni tahlil qilibmiz-a :)

Bir guruh shogirdlar ustoz olim Omonilla Madaevning suhbatlaridan bahramand bo'ldik. Ustozning yangi "Ozbek xalq og'zaki ijodi" kitoblari nashrdan chiqibdi.(4 oy bo'lib qoldi :)).
Shunda Lutfiyning g'azalini maqol mavzusida berganlar. Bahs-munozaraning boshlanishiga ham kichkinagina "maqol" sabab bo'ldi.

Nigora Umarova
23.06.2011, 12:02
Shunda Lutfiyning g'azalini maqol mavzusida berganlar. Bahs-munozaraning boshlanishiga ham kichkinagina "maqol" sabab bo'ldi.

G'azal tahlilini ushbu mavzu (http://uforum.uz/showthread.php?t=6270&page=10)da keltirib o'tamiz.

Kavsar
27.06.2011, 10:35
"It hurar - karvon o'tar" degan maqol bor. Biroq bizning kunga kelib maqol o'z ma'nosini, mazmunini o'zgartirgan. Ushbu maqol ko'chma ma'noda qo'llaniladi. Maqol avvallari o'z ma'nosida qo'llanilgan, ya'ni hurayotgan it karvonning iti bo'lib u karvonnning o'tib ketayotganligini bildirib turgan. It hurayotganida odamlar, ha karvon o'tib ketayotgan ekan-da, deb o'ylashgan. "yanglig'" so'zining qo'llanilishi orqali tamsil san'atidan tashqari tashbeh san'ati ham qo'llanilishiga sabab bo'lgan.

Yodimga tushdi, himoya paytida Zulxumor Xolmanova domlamiz siz keltirgan kitobdan o'qib aytgan ekanlar-da... Hayron bo'ldim o'shanda qayerdan tilshunos domlamiz bunday ajoyib misolni kashf etdilar deb :) Madayev ustoz tahlil qilib qo'ygan ekanlar-ku...

Juda go'zal tahlil bo'libdi, rahmat opajonim bundan bizni bahramand etganingiz uchun... :)

Nigora Umarova
27.06.2011, 10:41
Yodimga tushdi, himoya paytida Zulxumor Xolmanova domlamiz siz keltirgan kitobdan o'qib aytgan ekanlar-da... Hayron bo'ldim o'shanda qayerdan tilshunos domlamiz bunday ajoyib misolni kashf etdilar deb :) Madayev ustoz tahlil qilib qo'ygan ekanlar-ku...

Juda go'zal tahlil bo'libdi, rahmat opajonim bundan bizni bahramand etganingiz uchun... :)


Zulxumor Xolmonovaning fikrlarini eshitib manba qidira boshladim. "Furqatingdin za'faron uzra to'karmen lolalar..." matla'li hazrat Navoiyning g'azallarida ushbu maqolga duch keldim va o'zimcha sharhlab ko'rdim. Madayev domlaning darsliklarida esa Lutfiyning "oyog'ingga tushar har lahza gisu..." g'azalining sharhi berilgan.

Mutashakkirman. G'azal tahlili sizga manzur bo'lganidan xursandman :)

Kavsar
27.06.2011, 10:46
Mutashakkirman. G'azal tahlili sizga manzur bo'lganidan xursandman

Albatta manzur bo'ldi. Menimcha bunday g'azallar sharhi va tahlilini yanada ko'paytirish kerak. O'quvchilargayam juda foydali bo'lardi. :)

Agar yangilaridan bo'lsa yana kutib qolamiz, shunday paytlarda meniyam bironta g'azalni ishlagim kelib ketadi :) Baribir o'zimizni mumtoz adabiyot boshqacha-da, nima dediz.... Estetikani hammasi shu mumtozda deb o'ylayman... boshqalarini bilmadim.

Nigora Umarova
27.06.2011, 11:00
Agar yangilaridan bo'lsa yana kutib qolamiz, shunday paytlarda meniyam bironta g'azalni ishlagim kelib ketadi :) Baribir o'zimizni mumtoz adabiyot boshqacha-da, nima dediz.... Estetikani hammasi shu mumtozda deb o'ylayman... boshqalarini bilmadim.

Kavsaroy!
"Furqatingdin za'faron uzra to'karmen lolalar..." g'azalini sharhlashni "O'zbek mumtoz adabiyoti" (http://uforum.uz/showthread.php?t=6270&page=10) mavzusida sharhlashni boshlaylik unda.

Gulchehra Ibragimova
27.06.2011, 11:19
Шоир Шавкат Раҳмоннинг "Сайланма" китобига киритилган шеърларидан

МУҲАББАТ

Муҳаббат — чиройли капалак,
қўрқаман шўрликни тутгани.
Капалак қувганим ёнимда,
ёдимда йўқ аммо етганим.

Юрагим ранжиган боладай
на эрмак, таскинга кўнади.
Муҳаббат — чиройли капалак,
ҳали ҳам гулларга қўнади.

Ортидан ҳаллослаб чопаман,
хижолат бўламан ғўрликдан —
қанчалик югурмай, барибир
орқада қолардим шўрликдан.


ФАРИШТАЛИ...

Чолу кампир
шошилмай салкам
бир асрни ҳам яшаб қўйишди.
Кунжарага, зоғора, патир,
томошага роса тўйишди.
Кампирини эшитмайди чол,
эшитмайди чолни кампири.
Бир-бирига суяниб қолган,
бири кетса,
йиқилар бири.
Лек кўзлари ҳамон кулади,
юзларида айланар зиё.
Бузилади дунё тасвири
чолу кампир бўлмаса гўё.
Ҳар нарсага қодир табиат
асрамагин бундай қаришдан!
Иккисининг кифтидан кетмас,
саксон йилдир
икки фаришта.

* * *

Кўп йиғлама,
оғрийди бошинг,
ахир бахтли бўлмоғимиз шарт.
Ёмон бўлар агар кўзёшинг
тугаб қолса, келгунича Бахт.

Кўзёшингни сочма тунларга.
асраб қўйгин яхши кунларга.

albatros
28.06.2011, 19:46
Лойимни узинг корган эсанг, мен на килай?
Шаклимни узинг чизган эсанг, мен на килай?
Х,ар яхши-ёмонки мен этарман, ё Раб,
Манглайга узинг ёзган эсанг, мен на килай

* * *
Шох тожими, хон зийнати — биз отгаймиз,
Дастору либосни най учун сотгаймиз.
Tасбехки, макр лашкарининг элчисидир,
Ногох уни хам май учун сотгаймиз

* * *
Бор эрди кулол дукони, кирдим бир гал,
Дастгох бошида кузагар ишларди жадал,
Курдимки, гадо илкию шох калласидан
Ул кузага бежирим буйин, даста ясар

У.Хайем.

Gulchehra Ibragimova
29.06.2011, 09:49
ВИСОЛ

Аста-аста эриб боради
нарсаларнинг зарралари ҳам,
икки қушча бир-бирин суяр
япроқларнинг ораларида...


Шаббодалар олиб келади
райҳонларнинг ўткир нафасин,
япроқларнинг ораларида
икки кушнинг бахтиёр саси.


Кеча узун,
хаёлдай узун
ундан узун қоронғи сукун,
ҳадиксираб тураман фақат,
ногоҳ келиб колмасайди кун.

Шавкат Раҳмон

Gulchehra Ibragimova
29.06.2011, 14:52
АБУ АЛИ ИБН СИНО

1
Шул хоки сиёҳдин то авжи Зуҳал,
Ҳар нечаки мушкилот эрур, этдим ҳал.
Очдим неча занжир — занжири макру ҳиял,
Ечдим неча бир тугун, магар қолди ажал...
2
Соқий, қадаҳи журъати жонинг қайда?
Ул оинаи нури жаҳонинг қайда?
Сун менгаки, кўнглимни мусаффо этайин,
Тақвони шикаст айлагонинг қайда?
3
Пир бўлдинг, ишингни ончунон этмассен,
Соч оқи-ла пирлигинг ниҳон этмассен.
Тун зулматида ҳар неки қилдинг — қилдинг.
Тонг равшанида бўлди, аён этмассен.
4
Эй меҳр, ки борми сен каби оламгард,
Саргашта йўловчиман, ўзинг йўл кўрсат.
Кўрдингми бировниким яна ишқ йўлида,
Ким юзида шунча гард эмиш, кўнглида дард?..
5
Зулфинг сочилиб, бўйинг қадар эврилмиш,
Огоҳмисен нечун, магар эврилмиш?
Чун лаълинг аро лаълию зумрад кўрибон,
Аждар бўлибон кўҳи камар эврилмиш...

Aliya
29.06.2011, 15:37
Алла.

Ҳозирча аламдан қалбим минг пора,
Дилни оғритади севги ҳижрони.
Содда-да, алданди суйиб бир бора –
Оловдек куйдирар йигит ёлғони...

Мени овунтирар қўшиқни бошланг,
Кун сайин ортади қизингиз дарди.
Журъатим етмади – сиз йиртиб ташланг –
Ёстиғим остида унинг сурати...

Бағрингизга олинг, соғиндим, Она,
Тинглай, айтақолинг ширин аллангиз...
Ғамни ютавериб, тўлди паймона,
Тўйиб ухлаб олсин ошиқ болангиз...

Уйғонгач, кўзимда юқ бўлар шабнам,
Севгидан куйган-да нозик юрагим.
Балки, қайтиб келар келаси кўклам –
Оқ қушга айланиб учган тилагим...

Мени овунтирар қўшиқни бошланг...

Har safar shu she`rni ko`zda yosh bilan o`qiyman...

Kavsar
29.06.2011, 16:27
Соқиё, май берки, биз дурдикаши* майхона биз,
Ошно вайронага, ҳам ақлидан бегона биз.

Куйдирармиз ўзни шамъдек, бош уза жонни қўйиб,
Қайси мажлисда агар шамъ бўлса, биз парвона биз.

Илму дониш аҳлининг йўқдир бу гуфторга иши,
Йўқ зиёни аҳли оқилгаки, биз девона биз.

Гарчи мардумда салоҳлик, некномлик бор аён,
Биз жаҳонда майзада, риндлик ила афсона биз.

Ушбу йўлда, гар биларсан, иккимиз бир йўлда биз,
Ушбу кўйда, гар кўрсанг, иккимиз ҳамхона биз.

Халқ дер, фарзоналикда фазлу мансаб аслида,
Бўлмасин, де майли бизда, ринди нафарзона биз.

Ул сенинг айбинг, агар гавҳар кўрувчи йўқ кўзинг,
Варна, маъни денгизи ичра дури якдона биз.

Йўқлик даштидан кеча келдику, лек эрта бўлар,
Камдур бул кеч айшимиз, биз сонини кошона биз.

Саъдиё, гар бодаи соф истасанг, такрор де:
Соқиё, май берки, биз дурдикаши майхона биз.

Саъдий Шерозий, форсийдан Ҳаёт Неъмат таржимаси.

_________
*Дурдикаши - майни қуйқаси билан охиригача ичадиган киши

Nigora Umarova
29.06.2011, 16:59
Соқиё, май берки, биз дурдикаши* майхона биз,
Ошно вайронага, ҳам ақлидан бегона биз...


Саъдий Шерозий, форсийдан Ҳаёт Неъмат таржимаси.

_________


Iltimos, ushbu g'azalning forsiysini shaxsiy xabar orqali yuborsangiz.

Gulchehra Ibragimova
29.06.2011, 23:03
..Кўчангдан кечалар ўтганим пинхон,
Келмасингни билиб кутганим пинхон,
Ою юлдузлардан тутганим пинхон
Ишқим достон бўлди сени соғиниб.

Жонимга тиғ уриб қийнайди соғинч,
Кейин тиғ суғуриб қийнайди соғинч.
Хайрлашмай туриб қийнайди соғинч.
Юрагим қон бўлди сени соғиниб.
.
Саргардонлик Мажнун-Лайлига эди.
Бизники фақат гул сайлига эди.
Олисда бўлсанг ҳам майлига эди,
Боғим хазон бўлди сени соғиниб.

Нетай. Пешонамда шу дард бор бўлса!
Қанийди бу дардга харидор бўлса...
Сени танлармидим ихтиёр бўлса!
Ҳолим ёмон бўлди сени соғиниб.

Иқбол Мирзо

Gulchehra Ibragimova
30.06.2011, 15:49
МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

Ай дил, кўзингни оч, жаҳон ўтгусидир,
Умринг бу жаҳонда ройгон ўтгусидир,
Тан манзилида маҳбусу ғофил қолма,
Манзил оша манзил карвон ўтгусидир...

***
Жоним берайин, ол уни, жондин кечма.
Дилдан кечайин, ол у жаҳондин кечма.
Сен ўқсану мен эсам камонмен ҳануз,
Эй ўқ, сабр айла, камондин кечма...
***
Майлинг, малагим, хублик эса, хубинг ўзим,
Жанг қилсанг агар, қўлингдаги чўбинг ўзим.
Ўлдирсанг агар ранж ила, Айюбинг ўзим.
Эй Юсуфи рўзгор, Яъқубинг ўзим...
***
Сенданми чу безор бўлайин? Йўқ, йўқ, йўқ!
Бир бошқасига ёр бўлайин? Йўқ, йўқ, йўқ!
То боғи висолингда фақат гул кўрдим,
Гулдин кечибон, хор булайин? Йўқ, йўқ, йўқ!

***
Кўнглим ҳавасинг била рубобдир, рубоб,
Ҳар пораси ўртаниб, кабобдир, кабоб.
Дилдорки дардимга боқиб, хомушдир.
Ҳомушлиги менга минг жавобдир, жавоб...

***
Эй сарви равон, ҳеч хазонлиқ кўрма,
Эй чашми жаҳон, ҳеч ёмонлиқ кўрма.
Эй жон, ки жон дер сени осмону замин,
Роҳат бори кўргилки зиёнлиқ кўрма...

Gulchehra Ibragimova
01.07.2011, 15:48
ОЗОДЛИК ҚЎШИҒИ

Бу қўшиқ ажойиб қўшиқдир,
сўзлари куйдирар томоқни,
ўлимни назарга илмайсан,
сезмайсан сургуну қамоқни.

Шалдироқ кишанлар ҳукмига
ачинмай берарсан ёшлигинг.
Юзларинг буришмас оғриқдан,
фароғат бағишлар очлигинг.

Куйласанг, чекинар разолат,
чекинар кадарлар, нолалар.
Унчалик қўрқинчли эмасдир
кўксингда эзилган лолалар...

Шавкат Раҳмон

Gulchehra Ibragimova
01.07.2011, 15:50
ЎЗГАЛАР ДАРДИ...

Қушчалар,
сайроқи қушчалар
қафасда бўғилиб сайрашар,
бетоқат потирлаб симларга
ўралган оламга карашар...
Қушчалар,
озодруҳ қушчалар
оламдан кўзларин узмайди,
чирқираб ўзларин ҳолимас,
ўзгалар ҳолига бўзлайди.


* * *

Чакин бўлма,
бўлма гулдирак,
ердан кўпам узоқлаб кетма.
Овозингни йиртмагин бекор,
ерни қучма — қулочинг етмас.

Ундан кўра бирор одамнинг
макони бўл — ирмоқли, сойли,
шамолларни тўсган тоғи бўл,
осмони бўл — юлдузли, ойли.


ХЎРСИНИҚ

Тоғ хўрсиниб юборди оғир —
водийларга югурди шамол,
юзларини яширди ҳилол.

Тоғ хўрсиниб юборди оғир,
теран хобдан уйғонди юрак,
тоғлар каби хўрсинмоқ керак.

Шавкат Раҳмон

bekww
02.07.2011, 08:40
Мўмин Мирзо

***

Бу дунёда ўчмасин тинчлик сўзин садоси,
Меҳрибон ота-онанг ширин сўзинг гадоси.

Тугармикан нодоннинг қилган ғийбат ғавғоси,
Кулфат кўрган улфатинг яхши сўзинг гадоси.

Бизга азиз бўлган зотнинг ҳеч ҳам йўқдир хатоси,
Нуроний оқсоқоллар ширин сўзнинг гадоси.

Инсонларнинг ўзаро тугармикан низоси,
Мўмин Мирзо давлатмас, ширин сўзнинг гадоси.

bekww
02.07.2011, 09:10
***

Барча шодлик сенга бўлсин,
Бор ситамзорлик менга.
Барча дилдорлик сенгаю,
Барча хушторлик менга.

Сен менинг жонимни олгин,
Мен сенинг дардинг олай.
Барча соғлиқ сенга бўлсин,
Барча беморлик менга.

Сенга бўлсин барча ҳусну,
Менга бўлсин барча ишқ.
Кору хумдорлик сенгаю,
Меҳри пойдорлик менга.

Бу жаҳоннинг роҳатин ол,
Бор азобин менга бер.
Сенга бўлсин барча ором,
Барча бедорлик менга.

Ол ўзинг кошоналарни,
Менга қўй майхонани.
Барча хушёрлик сенгаю,
Барча хуморлик менга.

Сенга бўлсин нурли кундуз,
Менга қолсин қора тун.
Барча гулшан сенга бўлсин,
Бор тиконзорлик менга.

Сен шоҳаншоҳликни олгин,
Менга қуллик бўлса бас.
Бор жафокорлик сенгаю,
Бор вафодорлик менга.

Майли, майли остонангда ётсам,
Майли қувсанг тош отиб.
Бор дилозорлик сенгаю,
Бор дил абгорлик менга.

Сенга шеърим битсин Эркин,
Йиртиб отмоқ ўз ишинг.
Касби инкорлик сенгаю,
Айбга иқрорлик менга.

***

PS. Охирги сатрларга қараганда, ушбу шеър Эркин Воҳидов қаламига мансуб (балким)...
PSS. Радиодан олинди...
PSSS. Баъзи сўзларда хато кетса маъзур тутарсиз.

albatros
02.07.2011, 18:48
SAVOB

Avji saratonda hansirab, yonib,
Qovrilib olovli yo‘llar taftida,
Muzdayin buloqdan suv ichgach qonib,
Hordiq olganmisan chinor tagida?

Ruhingda safoyu taningda mador,
Umidbaxsh qo‘shiqlar kuylaganmisan?
O’sha payt, o‘sha on hech qursa bir bor
Chinorni kim ekkan - o‘ylaganmisan?

Ro‘baro‘ kelding sen toshqin daryoga,
Qolding sohil uzra chorasiz, giryon,
Lekin yo‘liqqanday ajib ro‘yoga,
Qarshingda bir ko‘prik bo‘ldi namoyon.

Bamisli uzala tushgan xor vujud,
Ko‘targay u turfa insonlar korin.
O’tding sen daryodan salomat va but,
Lekin o‘yladingmi ko‘prik me’morin?

O’rmonlar bag‘rida sayr etgan sayyoh,
Changalzor qo‘ynida sargardon ovchi,
Mo‘jaz boshpanani ko‘rdingmi nogoh,
Uni qoldirmishdir qay bir yo‘lovchi.

Qoldirmish u senga qaro kun uchun,
Bir chimdim tuz bilan bir juft chaqmoq tosh.
O’ylab ko‘rganmisan, bu himmat nechun,
O’ylab ko‘rganmisan, kimdir u g‘amdosh?

Ha, inson umrining kechmishi ajab,
Goh to‘ng‘ar, goho u yashnar qulf urib...
O, balki qaysi bir fidoyi sabab,
Yuribsan sen hayot nash’asin surib.

Ayt, axir o‘zing ham to borsan sobit,
Kimsaga nasiba uzatganmisan?
Ko‘changdan lapanglab o‘tganda tobut,
Sen uni to‘rt qadam kuzatganmisan?

Chorasiz bir inson uchragan damda,
Unsiz so‘rog‘iga qildingmi javob?
Ayt-chi, bilarmisan, yorug‘ olamda
Bularning barchasi atalgay savob.

Yo‘q, yo‘q, o‘zga erur bid’at va karam,
Himmatu saxovat tiriklarga xos.
Bobolar beta’ma qurgan dunyo ham
Asli savob uchun qolgan bir meros.

Kimdir tuzar uni, kimdir buzadi,
Kimdir borini ham qiladi barbod.
Kimdir ta’ma bilan dunyo kezadi,
Kimdir o‘ksuk dilni etadi obod.

Savob deb ingraydi dunyomiz behol,
Zordir u najotbaxsh hislar sehriga.
Janglarda toliqqan majruh zot misol,
Suyanib yashar u inson mehriga.

To hayot ekanmiz savobga zormiz,
Yilt etgan shu’ladan dillar fayziyob.
Goh g‘amgin, goh esa umidga yormiz,
Yo‘qolmasa deymiz dunyodan savob.

Axir uning bilan gullagay ochun,
Axir uning bilan umrlar shoyon.
Faqat savob borki, jahon bus-butun,
Faqat savob borki, azizdir Inson!

A.Oripov

albatros
02.07.2011, 18:53
SAVOL

Tanho sahrolarga bosh olib ketsam.
Yo yiroq g‘orlarni oshyon etsam,
Bedo‘stu beyoron tugasam, bitsam,
Ko‘ngling to‘ladimi, o‘shanda, ayt-chi?

Qolmasa dunyoda mendan xotirot,
Nainki xotirot, oddiy, jo‘n bir ot.
Bo‘lsa na bir qavmim, na xesh, na avlod,
Ko‘ngling to‘ladimi, o‘shanda, ayt-chi?

Olamga o‘t qo‘ysa har aytar so‘zing,
Yiqsang dunyolarni - tikkan choq ko‘zing,
So‘ngra mo‘ri kabi qolsang bir o‘zing,
Ko‘ngling to‘ladimi, o‘shanda, ayt-chi!

A.Oripov.

albatros
02.07.2011, 19:19
SHOIR UMRI

Daraxtni hamisha o‘raydi shamol,
Shoirni tashvishlar chulg‘ar hamisha.
Sen shoir umrini dema bezavol
Uning ham har oni tashvishga pesha.

Qara-ya, o‘tibdi qirq yil muttasil,
Yashabman yulduzlar ostida karaxt.
Oh, shoir umriga havas qilmagil,
U quyun ichida ungan bir daraxt.

A.Oripov

albatros
02.07.2011, 19:20
HAYRONLIK

Chindan g‘alat erur dunyo ishlari,
Miyang g‘ovlab ketar o‘ylagan sari,
Diyonat, xiyonat aralash bari,
Boqib bu savdoga, hayron o‘tdik biz.
Ko‘rdik inson fe’lin o‘ru qirini,
Baham ko‘risharlar avval sirini.
So‘ngra nimta qilar biri birini,
Boqib bu savdoga, hayron o‘tdik biz.
Goho sendan aziz ostingda oting,
Goh bir g‘alamisga bog‘liq hayoting,
Yaxshiyam qatorda bordir bayoting,
Boqib bu savdoga, hayron o‘tdik biz.
Sen deysan, dilim pok, rashkdan yiroqman,
Sen unding, men esa hanuz tuproqman.
Yo‘q, do‘stim, men sendan bechoraroqman,
Boqib bu savdoga, hayron o‘tdik biz.
Ne qilay, yomonga o‘qiymi la’nat,
Yo shodon qo‘shiqlar aytaymi faqat.
Birovda mehr mo‘l, birovda nafrat,
Boqib bu savdoga, hayron o‘tdik biz.
Har qalay baxtlimiz - tirikmiz magar,
Qolgan gaplar esa o‘tarda ketar.
Bamisli karnayga ishqi tushgan kar,
Boqib bu savdoga, hayron o‘tdik biz.

Abdulla Oripov.

albatros
03.07.2011, 12:55
Утинаман,
Йироқлардан мен
Хузурингга соганиб елсам,
Толеимга кулиб чиққин сен,
Қувончингни яширма ҳеч ҳам.
Узокдарга отлансам яна,
Сафар тунин кийсам эрта-кеч,
Утинаман, эркам, ушанда
Дapиғ тутма куз ёшингни ҳеч!

A.Oripov.

albatros
03.07.2011, 12:57
Yashasang dunyoda yorug‘ yuz bilan,
Hurmat ko‘rguzsang va bo‘lsa izzating!
Ketsang, eslasalar shirin so‘z bilan,
Yaxshi noming qolsa, qolsa xizmating.

G‘anim nafratingga kelolmasa bas,
Kulsang, sidqidildan yayrab kulolsang.
Dilda g‘ashlik bo‘lmay yashasang, xullas,
Baxtli odamlarday baxtli bo‘lolsang.

Abdulla Oripov

albatros
04.07.2011, 17:40
Сен борсан — мен учун бу ҳаёт гузал,
Сен борсан — мен учун дилбар коинот
Сенсиз қолар эдим зулматда тугал,
Сенсиз қолар эдим буткул бемурод.

Сенинг висолингда умрим яширин,
Чечаксан, мен учун асло сулмассан.
Шу қадар дилбарсан, шу қадар ширин,
Афсус, шундайлигинг узинг билмассан.


А.Орипов

Nigora Umarova
04.07.2011, 17:44
Комилжон, Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб алоҳида мавзу очсангиз бўлмайдими? Мавзуни шоирнинг нафақат шеърлари, балки ижоди ҳақидаги фикрлар билан ҳам бойитиб борардингиз. Улар билан форум учун суҳбат уюштириб берсангиз ҳам хурсанд бўлардик.

albatros
04.07.2011, 17:55
АЁЛ

Йигитлар мактубин битганда қондан,
Келинлар фироқдан чекканда ёҳу,
Унинг ҳам паноҳи қайтмади жангдан,
Ун туккдиз ёшида бева колди у.

Севгидан етиму умрдан ярим,
Қуриган куксида ёлгиз беланчак.
Абадий фирок,ни, ҳайҳот, дустларим,
Абадий висол деб билди келиичак.

Қақраган лабларда оловли нафас,
Кечалар кечмишин айлади кумир.
Паришон сочлари ёр кукси эмас,
Муздайин болишда қолди бир умр.

Йиллар ҳам утдилар, ҳамон у ёлгиз,
Мушайиб термудар ботгувчи кунга.
Эй номард табиат, борми сенда ҳис,
Қайтадан бахт берсанг булмасми уига?

Наҳот ишк, қисмати бунча бераҳм,
Бунчалар буюксаи вафо шеваси.
Сенгадир ҳурматим, сенга шарафим,
Қаҳрамон жангчининг содик, беваси.

Сиз-чи эй, садоқат сатридан нолиб,
Надомат комида колганлар айтинг.
Узини минг битта бозордан олиб,
Минг битга бозорга солганлар, айтинг.

Шу чулпон кузларнинг буюк х,урмати,
Шу ак,ик, лабларнинг рост сузи дея,
Суйланг-чи, вафонинг надир қиммаги,
Сиз ҳам кутганмисиз бирор сония?!

Баъзида тирнокдар безаги учун
Сахардан шомгача қилурсиз ток,ат.
Бироқ ёрингизни кутгали нечун
Топилмас тирноқча сабру қаноат.

Назокат пайтимас, яқинроқ келинг,
Буюк зот қошида айлангиз салом.
Шу содиқбевага саждалар қилинг,
Шу содиқ бевага айланг эхтиром.

Ҳатто зеб-зийнатни юлқиб зиёда,
Ҳайкал ҳам куйингиз бамисли хаёл.
Шундайлар булмаса агар дунёда
Бу қадар муҳтарам булмасди аёл.


А.Орипов

Nigora Umarova
05.07.2011, 13:14
Meni esla, tashvish tushsa boshingga,
Meni esla, og`u tomsa oshingga;
Meni esla, gar adashsang yo`lingdan
Meni esla, baxting uchsa qo`lingdan.
Meni esla, gar eshitsang shum xabar;
Gar oldingda tursa olis, zo`r safar;
Meni esla, do`sting tashlab ketganda
Nomardlardan mehr-u shafqat kutganda.
Labbay, deya men qoshingga borurman,
Yelka tutib, yonginangda tururman.
Yo`lda yo`ldosh,
Ishda qo`ldosh bo`lurman,
Og`ir yuking bir tomonin olurman!
Qo`zg`almasman yaxshi kuning kelguncha,
Yaxshiligin amin bilib bilguncha!

Lekin...

Yaxshi kunlar eslamasang, mayliga,
Oydin tunlar eslamasang, mayliga.
Mayli, aytma, hatto orzu to`yingga,
Oyda bir bor kelmay esu o`yingga,
Zarra qadar, ishon, gina qilmasman,
Bu ginani o`zimga ep bilmasman.
Senga mehrim birday bo`lur hamisha,
Garchand ko`nglim noziklikda bir shisha!

Shuhrat(G'ulomjon Alimov)

Nigora Umarova
06.07.2011, 14:28
Yo Tangrim, Sen menga kuch ber,
Ber chidam-
Xuddi daraxtlarday ko'tarayin qad.
Ichimga qor yog'ib turganida ham,
Men kulib turishim kerak hamma vaqt.
Qushlar daraxtlarni aylasa ham tark,
Chidar. Ayozlardan o'tar tippa-tik.
Shunda ham olmalar yozaverar barg,
Shunda ham gullaydi bechora o'rik.
O'rgat, toshlarga ham gapiray mayin,
Ayolman! Xudoyim, keltirmayin shak.
Men ham daraxtlarday gullayverayin,
Men ham daraxtlarday yozayin kurtak.

Xosiyat Rustamova

Alisher Asror
08.07.2011, 10:08
Кўп кезма дарахтлар, боғлар ичинда,
Дарахтлар дил сўзинг бўлолмас сенинг,
Чорласанг келолмас, ёниб қучолмас,
Сен фақат менинг бўл , меники, менинг...

Кўп турма жаранг сув - булоқ бўйинда,
Булоқ ҳам дил сўзининг бўлолмас сенинг,
Қайнашим чашмадан теран жойдандир,
Сен фақат менинг бўл , меники, менинг...

Кўп титма муҳаббат китобларини,
Китоб ҳам дил сўзининг бўлолмас сенинг,
У ишқнинг дафтари менинг қалбимда,
Сен фақат менинг бўл , меники, менинг...


Омон Матжон

Gulchehra Ibragimova
08.07.2011, 11:01
Ҳаёт қўшиғи

Боғ қўйнида икки дарахт -
Бир-бирига интизор.
Сен - бир дарахт,
Мен - бир дарахт,
Куйиб-куйиб ўтдик, ёр.

Аммо баҳор келганида
Очилиш керак экан.
Гулу мева, хазон бўлиб,
Сочилиш керак экан.

Шамолларга дилим ёрдим,
Гул-япроқлар тилида.
Ел кафтида олиб келган
Ҳар шивиринг дилимда.

Аммо баҳор келганида
Очилиш керак экан.
Гулу мева, хазон тўкиб,
Сочилиш керак экан.

Ерга боғлаб қўйилганман,
Илдизим ер остида.
Кечалари шовуллайман,
Боқиб бўйи бастингга.

Аммо яшаш керак экан,
Очилмоқ керак экан,
Гулу мева хазон тўкиб,
Сочилмоқ керак экан.

Боғ қўйнида икки дарахт -
Бир - бирига интизор.
Сен - бир дарахт,
Мен - бир дарахт,
Куйиб-куйиб ўтдик, ёр!

Усмон Азим

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:41
Саҳар ўтиб кетмасин, дейман,
кўксимда урилиб туради –
бир қўрқув, ғамини хўб ейман,
кўксимдан кўзимга юради –

Очаман, шарпамас, улкандир,
одамдан, оламдан, жаннатдан.
Покиза кўнгилдан ул камдир,
ул камдир ризою раҳматдан.

Уйқуда ўтмасин бу саҳар,
ғафлат саҳарида тўлғониб.
Бу тонгда тонг қотган бесамар
қуёшни кўрмасам уйғониб.

Йўлдош Эшбек

Nigora Umarova
08.07.2011, 14:43
Девона кўнгилга севги шоҳ,
жаҳолат - нафратнинг тошидир.
Кўнглимда қайнайди бир булоқ ,
муҳаббат – кўзимнинг ёшидир.

Нур келар, ҳур келар сўзимга,
муҳаббат – кўнглимнинг тожидир.
Шуълавор жимирлар кўксимда,
муҳаббат кўзимнинг ёшидир.

Ҳижрон ҳам, висол ҳам бари у –
ҳисларнинг охири бошидир.
Кўзларга тошса ҳам бу туйғу –
муҳаббат кўнгилнинг ёшидир.

Йўлдош Эшбек

Gulchehra Ibragimova
08.07.2011, 15:04
* * *

Кел, яшириб қўяйин сени
юракнинг энг чуқур ерига.
Кейин сен ҳам яширгин мени
юракнинг энг чуқур ерига.

Тополмасин бизларни биров!

* * *

Дунё ҳали норасо, ҳали
ўртамизда чопар айрилиқ,
чақирамиз бир-биримизни,
оғзимизни ёпар айрилиқ.
Нафрат яшар дунёда, ҳали
ёзилгандай қайси китобда
Муҳаббатнинг асрини кутиб,
ўтирибмиз икки қутбда...

***
МУҚАДДИМА

Бутун умрим тайёргарликдир,
ҳали кўпдир битмаган ишим,
англанмади ҳозирча кўп сир,
ҳали вужуд ичида ишқим.
Йилдиримдай лаҳза сувратин
яширинча асрар хотира.
Мени бор ҳам йўқ қиладиган
лаҳза порлаб турар олдинда.

Шавкат Раҳмон

Gulchehra Ibragimova
08.07.2011, 16:24
Одам дарахт

Ўсаётган
кучли дарахтман,
шохларимда пишар сўзларим,
ўйчан кузак келгувчи йўлга
икки тоғдай боқар кўзларим.
Фурсат эса —
шошқалоқ бола,
меваларнинг хуш бўйин туйиб,
атрофимда тинмай айланар,
гоҳ кундузни, гоҳ тунни кийиб...


* * *

Узум йиғлар,
йиғлар буралиб,
йиғлайверар қишгача дилдан,
биллур каби мўлдир турланиб,
кузда дўнар олтин шингилга.
Поёни йўқ куз оғушида
қандай гўзал йиғлайди узум!
Шундай бўлар ҳақиқий йиғи.
кўриб қўйгин,
эй, ношуд кўзим

Шавкат Раҳмон

Romiy
09.07.2011, 04:31
Мен ҳам "дилдаги сатрлар"имни баҳоли қудрат қоғозга туширган эдим. Лекин менинг адабий билимим йўқ деярли. Шунинг учун фикрларингизга ва маслаҳатларингизга муҳтожман.

Арзи ҳол.

Ҳаётимнинг бари хато
Бирла ўтди қаддим дуто.
Гар иноят қилсанг ато,
Ҳайрон ўлай қодир якто.

Намозларим ман тарк этдим,
Рўза тутмай нафсга кетдим,
Ўларга ман охир етдим,
Нолон ўлай қодир якто.

Номаҳрамда кўзу қошим,
Ҳаром луқма ичмиш ошим,
Оғригайдур ваъздин бошим,
Вайрон ўлай қодир якто.

Қилмай ҳурмат отам-онам,
Сўз қайтариб ўтдим ҳар дам,
Қобил фарзанд бўлмай манам,
пушмон ўлай қодир якто.

Қинғир йўлда ман юрубон,
Қалбға шайтон уй қурубон,
Қилди мани хор, урубон,
Сарсон ўлай қодир якто.

Ман гуноҳга чандон ботдим,
Кўп исёнлик сўзлар қотдим,
Иймонимға ўқлар отдим,
Сўзон ўлай қодир якто.

Уқбо нафъин кўзламайин,
Зикри худо сўзламайин,
На учун ман бўзламайин,
Гирён ўлай қодир якто.

Айла ё Раб қалбим сафо,
Кўргузмағил жабру-жафо,
Бу Ромийға бергил шифо,
Қурбон ўлай қодир якто.

Romiy
09.07.2011, 04:48
Кўз очиб қарасам, ёруғ дунёға келибман,
Кўз очиб қарасам, ул мосувоға келибман,
Кўз очиб қарасам, юз минг балоға келибман,
Кўз очиб қарасам, дард-бедавоға келибман,
Кўз очиб қарасам, ул бебақоға келибман.

Тоқат йўқ, бул кўҳна дунёни ташвишлариға,
Тоқат йўқ, ул малакни суол қилишлариға,
Тоқат йўқ, бу золим фалакни гардишлариға,
Тоқат йўқ, жаҳонни заҳр-заққум емишлариға,
Кўз очиб қарасам, минг ҳасратоға келибман.

Юрсам қаландар сифатлиғ, қилурлар маломат,
Ғариб бўлсам ҳақларимға этурлар хиёнат,
Бул ғарибликдин номусим қолмади саломат,
Шул сабабдин сочар кўзларим ашки надомат,
Кўз очиб қарасам, вовайлатоға келибман.

Ушбу дарду ҳасратларим мани этди вола,
Ҳоли-аҳволларим барчаға этиб ҳавола,
Қалбимдаги иймонларим заиф мисли тола,
Жайҳун сифатлиғ кўзда ёшларим бўлуб жола,
Кўз очиб қарасам, ман бул шақоға келибман.

Таним ариғ, зарраи мадор йўқ, рангим сомон,
Халойиқнинг дашномларидин бўлмадим омон,
Дардларим айтурға рафиқим йўқ ушбу замон,
Ҳаста Ромий, сўзни қисқа қил, ортуғи ёмон,
Кўз очиб қарасам, бир бевафоға келибман.