Oshxona.Uz танлови
Ҳаш-паш дегунча Оshxona.Uz сайти дунё юзини кўрганига ҳам бир йил бўлиш арафасида экан. Сайтимиз ташкил топганининг бир ёши ҳамда зумрад қиш фаслининг бошлангани муносабати билан Oshxona.Uz янги пазандалик танловини эълон қилади.
Баҳор, ёз ва куз мавсумларида эълон қилинган аввалги танловлар маълум бир мавзу ва йўналиш бўйича эди. Бу сафарги танлов тамомила аксинча ҳисобланади. Чунки ҳар кимнинг пазандалик иқтидори турлича белгиланган бўлади. Мисол учун кимдир ширинлик ва қандолат маҳсулотларининг тайёрлашга уста бўлса, кимдир пишириқ ва таомларга, яна кимдир сарҳил салатлар тайёрлашга устасфаранг ҳисобланади.
Шу боис, бу галги танловимиз шарти эркин мавзу ҳисобланади. Ушбу танловда ҳар бир иштирокчи кўнгли тусаган ва ўзи учун “шохона таом” ҳисобланган егулигини (таом, пишириқ, ширинлик, салат, ичимлик, кабоб ва х.к) тайёрлаб, расми билан бирга рецептини юбориши лозим бўлади. Рецептлар босиқчма-босқич расмлари билан юборилса ғолиб бўлиш имконияти янада ошади.
Аввалги танлов ғолибларини аниқлашда биз овоз бериш орқали аниқлаган эдик. Бу сафар эса ғолибни аниқлаш олдингилардан фарқли равишда ўтказилади. Аниқроғи, ғолибни ҳакамлар ҳайъати аниқлаб беради.
Ҳакамлар ҳайъати уч кишилик гуруҳдан иборат бўлган халқаро экспертлардир. Қуйида улар билан танишиш мумкин.
- Акбар Умаров (Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси Раиси)
- Суннатила Сулаймонов (Ўзбекистон бош кулинари)
- Абдусаттор Сомадов (“Golden Hill” ресторани бош ошпази)
Oshxona.Uz танлови:- Танлов жорий йилнинг 1- декабридан бошлаб 2012 йилнинг 15-январигача давом этади.
- Танлов учун юборилган таомлар ва рецептлар муаллифларнинг ўзларига тегишли бўлиши лозим
- Танловда бир иштирокчи бир нечта ижоди(рецепти) билан қатнашиши мумкин.
- Иштирокчилар ўз рецептларининг oshxonauz@mail.ru электрон манзилига белгиланган муддатга қадар юборишлари лозим.
- Танлов учун юборилган рецептлар сайтга қўйиб борилади.
- Танлов муддати тугагач, икки ҳафта мобайнида иштирокчилар ижодлари ҳайъат аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.
- Ғолиблар сайтимизнинг махсус совғаси билан тақдирланадилар.
- 1-ўрин сохиб (аси) га Ҳаким Ғаниев ҳам ўзларининг яқинда нашр этилган пазандалик китобларини дастхат билан тақдим этадилар.
Танлов иштрокчиларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
