“Очиқ эшиклар” куни энди uForum’да
|
|
Давлат алоқа инспекцияси таркибий бўлинмалари томонидан тегишли ташкилотлар билан вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш юзасидан ҳар ойда семинар кўринишида профилактик тадбирлар олиб борилади. Кўп холларда ҳуқуқбузарликлар ҳуқуқий билимларнинг етишмаслиги туфайли содир бўлмоқда. ДАИ томонидан олиб бориладиган семенарларда алоқа соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, текшириш натижаларида кўпинча аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар, телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш фаолияти каби масалалар муҳокама қилинади. “Очиқ эшиклар” куни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида вужудга келадиган саволларига ечим топиш мақсадида ўтказилади.
Шу каби ўтказиладиган тадбирлар ўзаро малака ва билимлар алмашиш, ҳуқуқбузарликлардан хўжалик юритувчи субъектларни огоҳлантириш ва уларни олдини олиш учун хизмат қилади.
Сизда алоқа соҳасидаги фаолиятлар юзасидан қизиқтирган саволларингиз бўлса, мархамат, ушбу форумда муҳокама қиламиз.
|