Цитата:
Сообщение от dado
МТС компаниясининг справочний центрига телефон килиш бепул ёки пулли-ми булиши керакми?
|
1. Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасининг “Телекоммуникация хизматларига доир тарифлар”бандига асосан фақат фавқулодда тезкор хизматларни (ёнғинга қарши, милиция, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати ва бошқа хизматларни) чақириш барча фойдаланувчилар томонидан бепул амалга оширилиши белгилаб ўтилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 6 февралда 1900-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари”га асосан “Оператор ҳар бир абонентга тегишли хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак”- деб келтириб ўтилган, лекин, ахборот-маълумот хизматига бепул чақириш имконияти таъминланиши белгиланмаган.
Шу сабабли, оператор томонидан ўз ахборот-маълумот хизматига чақириш (вызов) пулли хизмат кўрсатилиши ҳақли.