Рус тилида бир
мавзу очган эдим, бироқ буни ўзбек тилида муҳокама қилиш тўғрироқ бўлар эди.
Қизиқ бир ҳабар топдим. Россиянинг
ИМХОНЕТ порталида "Сўз ижоди" (словотворчество) номли мусобақа ўтказилмоқда.
Мусобақанинг мақсади - интернет тармоғи (ва бошқа соҳалада) пайдо бўлаётган янги тушунчалар учун рус тилида муносиб номлар топишдир.
Бу ерда бир қанча мавзуларда ўзбек тилининг ахборот технологиялари учун мослашмаганлиг муаммоси кўтарилган эди. Балки шу муаммони оз бўлса-да ҳал қилишга муносиб сўз ва ибораларни топиш қўл келар?
Мисол учун, кенг тарқалган ва машҳур "@" белгисини биз нима деб атайлик? "Кучукча" сўзини қаердан олдик? Русча "собачка" терминининг келиб чиқишини русларнинг ўзи ҳам айта олмайди. Менимча бу белги учун ўзбек тилида "манзил белгиси" каби ном тўғри келар эди. Шунда
falonchi@biryoqda.uz ибораси "фалончи, манзили бирёқда, нуқта уз" каби ўқилади.
Фикрлар?