AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Цитата:
Сообщение от Ulugbek Hamdam
Ижодкорнинг ижодкорлик ва фуқаролик бурчларини қандай изоҳлаган бўлардингиз? Ёки улар бир нарсами? Агар бир нарса бўлмаса, ижодкорнинг ижодкорлик бурчига садоқати унинг фуқаролик бурчини адо этишига монелик қилмайдими? Ва ёки фуқаролик бурчимни тўла-тўкис бажо келтираман, деган ижодкор кўнглига хиёнат қилиб қўймайдими? Масалан, жадид адабиёти вакилларини эсга олайлик. Улар давр тақозосига кўра, яшаб ижод этдилар. Кўнгилларида бўлса ҳам анъанавий “гул ва булбул” ҳақида куйлай олмадилар. Худди шундай тақдирни 70-йиллар авлодида кўриш мумкин. Шоирларимиздан Шавкат Раҳмон “рубобий шеър”лар ёзишни орзуладию “жангчи”ю “зобит” бўлиб қолганини алам билан шеърга солди...
|
Цитата:
Дилмурод Қуронов: Фуқаролик ва санъаткорлик бурчи деган тушунчаларни бир-биридан бу тарз ажратишда, назаримда, бироз сунъийлик бордек. Зеро, адабиёт ўзни ифодалаш шакли экан, асар ўзида яратувчисининг шахсини акс эттиради. Шахс дегани эса – бир бутун, унинг бу қисми фуқаро, буниси санъаткор дея ажратиб бўлмайди. Ҳа, шеърларидан бирида Ш.Раҳмон “рубобий шеър”лар ёзиш ўрнига курашиб ўтгани учун ўкингани бор. Лекин бу, менимча, оний бир кайфият. Ҳақиқатда шоир қаршисида “рубобий шеърлар ёзсамми ва ё курашчан шеърлар?” тарзидаги танлов зарурати турган эмас. Йўқ, у атиги ўзи тўғри деб билган равишда тўлақонли яшаган ва даврини кўнглида яшатгани ҳолда дилидагини изҳор қилган – қаламидан ўша сизу биз билган курашчан шеърлар тўкилган. Яъни шундай яшаш унинг бандалик тақдирига, шундай ёзиш шоирлик қисматига битилгандир... Савол ўзи ғоят мураккаб, бунинг устига муайян йўриқ-тавсия беришни талаб қилаётгандек: жавоб беришга журъат етишмайди, бермасликка ҳам кўнгил бўлмайди. Фикримча, ижодкор инсоний комилликка интилиб, атрофидагиларни ҳам баркамолу жамиятни мукаммал кўриш истаги билан яшаса, айни шу ҳаётий мавқеи билан воқелик муносабатидан туғилган ўй-ҳисларини рўй-рост ва гўзал тарзда ифодаласа, бас – фуқаролик бурчини ҳам, санъаткорлик бурчини ҳам ўтаган бўлади.
Парадокс шундаки: бадиий тафаккур жиҳатидан адабиётимизда ўсиш бўлгани ҳолда китобхонлик даражаси тушиб боряпти. Афсуски, бу гап фақат “жиддий адабиёт”га нисбатан тўғри, чунки турфа номдаги оммавий нашрлар ҳам, уларнинг адади ҳам, демак, ўқувчилари ҳам ортиб бормоқда. Бу эса ўша “жиддий адабиёт” билан ўқувчи омма орасида жарлик каттариб бораётганидан даракдир. Албатта, бунинг кўплаб сабаблари бор, бу ҳақда кўп айтилди ва яна айтилади. Мен бу ўринда “жамият миқёсида шундай адабиёт ҳақида қайғурмоғимиз керак” деган фикрни қувватлайман. Мавжуд аҳволни ўнглаш учун эса бир неча йўналишда иш олиб боришга тўғри келадики, шулардан энг муҳими, фикримча, адабий таълимдир. Менга қолса, илгари ҳам ёзганимдек, адабий таълимнинг пировард мақсадини аниқ ва лўнда қилиб қуйидагича белгилаган бўлардим: ўқувчи таълим муассасасини адабий асарни ўқиш, уқиш, ҳис қилиш, ундан завқлана билиш малакаларини эгаллаган, адабиёт ўқишни ўзи учун зарурат мақомидаги табиий эҳтиёжга айлантирган ҳолда тарк этмоғи керак. Бу эса адабий таълимни шулардан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилиш, шуларни назарда тутиб ўқув дастур ва режалари тузиш, дарсликлар, методик ишланмалар яратиш ва, муҳими, ҳар бир машғулотни шу мақсадларга мос ҳолда ташкил этишни талаб қилади.
|
|