Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 29.01.2013 16:56   #41  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Федерика Гарсиа Лоркани Шавкат Раҳмон таржимасида ўқиганингизда руҳий мутаносибликнинг гўзал дурдонасидан беихтиёр истеъдоднинг қудратига таҳсин ўқийсиз... Чингиз Айтматов асарларини Иброҳим Ғафуров таржимасида ўқиганингизда ўзгача сурур ва маънавий озуқа оласиз. Суюн Қораев таржимасида эса бутунлай ўзгача таассурот... Ўз-ўзидан адабий таржимага келиб тақалди суҳбатимиз. Бугунги кунда ўзбек адабиёти намуналарини дунёга танитишда дунёга танитишда ёхуд жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек китобхонига тақдим этишда бадиий таржиманинг ўрнини қандай баҳолайсиз? Бу жараёндаги руҳий мутаносибликка қандай қарайсиз?
Бадиий таржима, албатта, юксак бадиий санъат. Оддийгина сўзма-сўз таржиманинг ўзи осон иш эмас. Лекин яна бадиий таржима этиб, китобхонни тамомила ўзга бир макон ва замон адибининг дунёсига олиб кириш жуда катта руҳий ва шуурий сафарбарликни талаб қилади. Номлари саналган таржимонларимизнинг бадиий маҳоратига шубҳа билдиришдан йироқмиз. Лекин вақти билан улар таржимасидаги асарларга яна кимдир мурожаат қилса, буни ҳам табиий ҳол сифатида қабул қилиш керак. Масалан, Ҳазрат Алишер Навоий асарларини гениал бирор шоир бошқа бир тилга ўгирганда ҳам аслиятнинг чексиз рангин маъносини ифодалай билиши душвор. Демак, келгусида муқобиллари, вариантлари бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ўзбек адабиётини юксак бадиий таржималар орқали дунёга олиб чиқиш ниҳоятда катта ташкилий-амалий жараённи талаб этади. Дунёда Данте, Шекспир, Гёте, Пушкин асарларини таржима қилиб, дунёга ёйиш бўйича махсус ташкилотлар ишлайди, катта-катта маблағлар сарфланади. Бизда ҳам ана шундай ташкилий-амалий жараён учун дастлабки қадамлар ташланяпти. Яъни, Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” фондининг асосий вазифаларидан бири мана шу мақсадларга йўналтирилган. Лекин буни ақл билан оқилона ташкил этиш мана бу муҳимлардан муҳимроқ вазифа. Ўйлайманки, вақти билан биз бу йўналишда маълум бир самараларга эришсак, ажабмас.
Ответить 
"+" от:
Старый 29.01.2013 16:57   #42  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ижодкор жамиятнинг иллатларини шахс нуқтаи назаридан баҳоламоғи учун, аввало, у Шахс мақомига етмоғи керак. Чунки, Шахснинг дарди ҳам, қувончи ҳам йирик, салмоқли бўлади дейишади?..
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 29.01.2013 16:58   #43  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ижодкор жамиятнинг иллатларини шахс нуқтаи назаридан баҳоламоғи учун, аввало, у Шахс мақомига етмоғи керак. Чунки, Шахснинг дарди ҳам, қувончи ҳам йирик, салмоқли бўлади дейишади?..
Ижодкор Шахс мақомига етмоғи учун унинг ниҳоятда катта маърифати, ахлоқий мезон ва қадриятлари, интеллектуал салоҳияти ва, албатта, ижтимоий моҳият ва аҳамият касб этувчи чўнг дарди, ўз мустақил фикри, қарашлари, дунёқараши бўлиши шарт ва у, албатта, муайян тамойиллар асосида барқарор даражага келган бўлиши керак. Шахс мана шундай сифатларни намойиш этса, унинг шахслиги билинади, жамият ҳаётидаги ўрни сезиларли бўлади. Яхши ижодкор бўлиб, шахс даражасига кўтарила олмаган тоифадаги одамлар ҳам бўлиши мумкин. Афсуски, уларнинг ижоди бора-бора унутилиши ҳам мумкин. Чунки ижодида ҳам шахслик намоён бўлмоғи шарт. Ижодкор азал-абаддан шахслик хусусиятларини намоён қилиб, халқ, миллат ва жамиятларнинг етакчиси бўлиб келган зот. Унинг мана шу шарафли миссияси авлод ва миллат хотирасига ҳам номини мухрлайди. Ундан ўрнак олинади, ибрат, идеал сифатида тақдим этилади. Бугун ана шундай ижодкорларга жамиятимизда эҳтиёж бор.
Ответить 
"+" от:
Старый 29.01.2013 16:59   #44  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бугун айтишга чоғланаётган, аммо не бир иштибоҳлар туфайли айтолмаётган сўзларингиз...
Ответить 
Старый 29.01.2013 17:01   #45  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бугун айтишга чоғланаётган, аммо не бир иштибоҳлар туфайли айтолмаётган сўзларингиз...
Бугун андиша ва турли иштибоҳлар билан айтолмаётган сўзларим кам эмас. Ўша иштибоҳ ёки андиша деб аталган ниҳоятда шарқона тушунчалар бу сафар ҳам айтишга чоғланаётган фикрларимни айтмасликка мажбур этади. Буни бодиликка йўймасалар бўлгани...
Ответить 
2 "+" от:
Старый 15.02.2013 15:15   #46  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
15 февраля председатель правления фонда Амира Тимура Мухаммад Али Ахмедов избран председателем Союза писателей Узбекистана. Он сменил на этом посту Бабура Алимова, ранее совмещавшего должность руководителя писательской общественной организации с должностью директора Агентства печати и информации республики (УзАПИ).

Мухаммад Али Ахмедов – прозаик и публицист, Народный писатель Узбекистана. Ему за семьдесят.
"Сарбадорлар", Амир Темур салтанатига оид туркум романларнинг муаллифи Муҳаммад Али Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси этиб тайинланди.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.04.2013 16:47   #47  
Real ID Group
Аватар для Ulugbek Hamdam
Оффлайн
журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146  281/102
– 0  0/0

Uzbekistan
Сир эмас, кейинги қарийб йигирма-йигирма беш йил мобайнида давр тубдан ўзгарди. Бу дегани шуки, янги даврга хос бўлган кайфият ҳам пайдо бўлди. Демак, истаймизми-йўқми, янгиланган кайфиятни ўз асарларида акс эттирувчи авлод ҳам вояга етган бўлиши керак. Агар шундай бўлса, қани улар? Нега “манаман” дея кўзга ташланмаяпти? Бу гапни яна шунинг учун айтаяпманки, давраларда кўпинча 70-йиллар авлодидан кейин бизда бошқа адабий авлод шаклланмади, деган иддаоларни тез-тез эшитиб қоламиз. Чиндан ҳам шундайми? Акси бўлса, бунинг исботи борми? Чунки ҳар бир янги авлоднинг ўз ижодий кредоси бўлади, дунёни бадиий-эстетик қабул қилишида ўзига хослик бўлади, хўш, шу хусусиятлар нималарда кўзга ташланади? ХХ аср ўзбек адабиёти тарихига назар ташласак, адабий авлодлар бир-бирларидан жуда кўп жиҳатларга кўра яққол ажралиб турганининг гувоҳи бўламиз. Чунончи, маърифат, ислоҳот ва озодлик ғоялари билан суғорилган ижтимоий кайфият жадидлар авлодининг; инқилоб ва шўронинг илк йилларидаги ғалабали (бунинг замиридаги қурбонлару йўқотишлардан қатъи назар) юришлари билан боғлиқ ижтимоий кайфият 20-йиллар авлодининг; социализм ғоясига ишончнинг тирилтирилиши билан боғлиқ ижтимоий кайфият 60-йиллар авлодининг; ғояга ишончнинг барбод бўлиши ва туб ижтимоий ўзгаришлар (жумладан, истиқлол) заруратининг ҳис этилиши билан боғлиқ ижтимоий кайфият 70-йиллар авлодининг ғоявий-эстетик мавқеини белгилаган. Хўш, бугун-чи? Бугунги адабий авлоднинг (магар у бор бўлса) ғоявий-бадиий-эстетик қарашлари нималардан иборат?
Ответить 
Старый 01.04.2013 16:47   #48  
Real ID Group
Аватар для Ulugbek Hamdam
Оффлайн
журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146  281/102
– 0  0/0

Uzbekistan
Назаримда, бугунги кунда адабиётимизнинг энг катта хусусияти унинг ранг-баранглигидир. Ҳа, замонавий ўзбек адабиёти мавзу жиҳатидан ҳам, жанрий ўзгаришлар нуқтаи назаридан ҳам, услуб томонидан ҳам ғоят хилма- хил кўринишга эга бўлиб бораётир. Фикримча, шу хилма-хиллик ва унга доимо эга бўлиш имкони бизнинг асл, бебаҳо бойлигимиз бўлса, ажаб эмас. Демак, аввало, шу бойликнинг қадрига етмоқ, уни асраб-авайламоқ керак бўлади. Чунки ижод учун эркинлик дегани кўчат учун мўътадил тупроқ, сув ва ҳаводек гап. Модомики, шундай экан, ижод эркинлиги учун бизнинг ҳаммамиз, бутун жамият, унинг зиёли қатлами ва, айниқса, ижод аҳли масъулдир, тўғрими?
Бошқа томондан, ранг-баранглик деганимиз авлод деган тушунчани инкор этмайдими? Ахир, авлод бўлиш учун муҳитнинг бир хиллигию шунга яраша дунёқарашдаги якранглик ҳам керак бўлади-да. Ҳозир истеъмолда ҳамма “изм”лар мавжуд. Ким анъанада, ким мумтозда, ким модерн ва яна ким “супермодерн”, яъни, ҳамма йўналишларнинг кесишувида ижод қилаяпти. (Буни оптимистлар “синтез”, пессимистлар бўлса “бўтқа” дейди.) Шундай бир вазиятда, дунёни бадиий-эстетик қабул қилишдаги яқинликка таянадиган адабий авлод ҳақида гапириш қанчалик ўринли экан?
Ответить 
Старый 01.04.2013 16:48   #49  
Real ID Group
Аватар для Ulugbek Hamdam
Оффлайн
журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146  281/102
– 0  0/0

Uzbekistan
Адабиёт биз кўниккан тушунчадангина иборат эмас, албатта, унинг миссияси хийла теран, шунчаларки, инсоннинг аслий ва, энг асосий, ичкин эҳтиёжларига ажабтовур тарзда жавоб бера оладигандек туюлади менга. Чунончи, қадимдан: “Биз қайдан келдигу кетурмиз қаён?” (Умар Хайём) деган савол фикрловчи инсон учун саволларнинг саволи бўлиб келган. Бунга муқаддас китобларда жавоб айтилган. Одатда, ўлмас битикларнинг жавоби ғоят умумий тарзда бўлади. Фикр одами эса шу умумийликни ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаёти мисолида конкретлаштиргиси, унга индувидуал либос кийдиргиси, яқиндан тушунгиси, ҳис қилгиси келади. Шу ерда адабиёт ўзининг образлар олами ва рамзий табиати билан унга ёрдамга бел боғлайди, назаримда. Румий ҳазратлари “Ичиндаги ичиндадир” асарида у дунёни, руҳлар оламини бу дунё орқалигина, бу дунёдан олинган мисоллар воситасидагина тушунтириш мумкин, дейди. Бу борада Карл Густав Юнгда ҳам ажойиб фикр бор экан. Унинг “Хотиралар, тушлар, мушоҳадалар” номли асарида ўлимдан кейинги ҳаётга ишора бор, булар туш, онг ости ҳаётимиз, деган фикр илгари сурилади. Аслида, адабиёт ўз табиатига кўра, худди шундай жиҳатларни ҳам қамраб олади ва қамраб олмоғи керак эмасми? Фақат уч ўлчовли оламга, бу дунёнинг ақидаларигагина суяниб, унинг талабларигагина мўлжаллаб битилган адабиёт инсон кўнглининг яримигагина малҳам қўйиши мумкин, ҳа, шаксиз, у мавжуд ҳақиқатнинг бир палласигина бўла олади. Ҳақиқий адабиётда ҳар икки оламга ишора бўлмоғи ва, энг муҳими, бундай адабиёт ҳар икки оламдан маънавий туртки олиб яратилмоғи керак, деб ўйлайман. Чунки бу адабиёт бизнинг ўзимиз, кўнгил ҳолимиз, онг устию онг остидаги борлиқ “мен”имиз экан, унинг “беш кунлик дунё”нинг малайи бўлиб, ундаги бирон-бир ўткинчи мафкурага хизмат қилибгина “кун кўриши” ҳар қандай жиддий адабиётнинг кечирилмас нуқсонидек туюлади менга. Бу борада, мисол излаб узоққа боришнинг ҳожати йўқ, масалан, совет адабиётининг аччиқ қисматини олиб кўринг... Шу хусусда ҳам фикрлашиб олсак.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 01.04.2013 16:49   #50  
Real ID Group
Аватар для Ulugbek Hamdam
Оффлайн
журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146  281/102
– 0  0/0

Uzbekistan
Дунё дунё бўлибдики, эзгулик ва ёвузлик курашиб келади. Кеча адабиёт эзгулик, яхшилик, ёруғликнинг ёнида туриб “жанг” қилаётган эди. Бугунчи?.. Бугун адабиёт эзгулик учун курашишдан “уялмаяптими”, “ор-номус” қилмаяптими? Кўпчиликнинг назарида кулгили аҳволга тушиб қолган эзгуликнинг ёнида, эзгулик учун “жон олиб, жон бериш” адабиётга ғалати, соғлом мантиқдан узоқ тутим, “романтика” бўлиб кўринмаяптими? Хуллас, адабиёт бугун кимнинг, ниманинг ёнида ва нима учун?..
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх