Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 24.01.2013 21:46   #41  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Мўмин Орипов суратга олган “Қалбаки дунё” фильмининг премьераси барча томонидан кутилгани сир эмас. Негаки биринчидан ажойиб ижодкорнинг илк ва сўнгги ижодий ишини томоша қилишга муштоқлик бўлса, иккинчидан гуёки премьерага Мўмин кириб келадигандек, у билан яна бир бор учрашиш насиб этадигандек, илҳақлик бор эди томошабинда. Айнан мана шу ҳолат юз берди. Премерага Мўмин ташриф буюрди…

Зал томошабинга тўлиши билан икки йигит қўлида каттагина портретни саҳна ўртасига олиб чиқиб қўйишди. Унда Мўмин Орипов елкасига костюмини ташлаганча маҳзун табассум билан турарди. Гулдурос қарсаклар чалинди. Сўнг атроф бирданига қоронғулашиб экранда ҳам худди шу сурат. Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев томонидан ўқилган фотиҳадан сўнг чироқлар ёнди. Барча қўлини дуога очди. Актёримиз умрнинг қисқалиги ҳақида гапириб Мўминнинг умри ундан-да қисқа бўлганлигини афсус билан тилга олди. Аммо қувонарлиси Мўмин шу қисқагина умри давомида ҳам баъзилар 70 ёшга кириб ҳам қилолмаган ишни қила олганлиги билан юракларда қолганлигини таъкидлади. Лутфулла Саъдуллаев саҳнада қўлтиқтаёқда турган ва кўз ёшдан ўзини тия олмаётган Жаҳонгир Позилжоновга бундан буён дўсти, укасининг ўрнини билдирмаслик учун унинг яқинларидан, фарзандидан хабар олиб туриш масъулиятини сўради. Премерага Мўминни ҳурмат қилган ким борки, барчаси ташриф буюрди. Ҳаттоки “Киночилар уйи” заллари мухлислардан тўлиб тошганди. Саҳнага чиққан ТВ-М канали бошловчиси Равшан Ҳакимов сўз навбатини “Божалар” гуруҳининг маъмури, Мўминнинг яқин дўстларидан бири фильмнинг иккинчи режиссёри Жавлон Шодмоновни ижодкорларни таништириш учун таклиф этди. Яқиндагина кетма-кет оператциялардан оёққа турган Жавлоннинг ҳали тўлиқ ўзига келмагани кўриниб турарди. У микрофон олдига келиб Тожикистондаги консертимиздан сўнг Мўмин менга Жавлон насиб этса фильмни ҳам тугатдик, премьерада саҳнага ижодкорларни таништириш учун иккаламиз чиқамиз деганди. Афсуски бу кунлар унга насиб этмади… (унинг кўзларида ёш пайдо бўлди.) Лекин мен аниқ биламанки у ҳозир бизларни кузатиб турибди. Шунинг учун дўстимнинг порлоқ хотираси олдида ваъда бераман у бизнинг қалбимиздан ҳеч қачон ўчмайди. Сўнг ижодкорлар бирин-кетин таништириб ўтилди. Энг таъсирлиси сўз Жаҳонгир Позилжоновга берилганда бўлди. Овоз кучайтиргичларда эса дуойи фотиҳа янгради. Чуқур қайғуга, ҳаяжонга тўла бу фотиҳа янграётгандаёқ бутун зал томошабинлари кўзида милтиллаган ёш пайдо бўла бошлаганди.

Жаҳонгир: - Барча гуруҳлар икки ижодкорнинг эллик фоизлик меҳнати эвазига қурилган бўлса, Мўмин менинг етмиш фоизим эди. Санъатда мен Мўминсиз ҳеч кимман. Инсонга Аллоҳ энг буюк инъом сифатида фарзанд бераркан. Мўмин ҳам шу бахтга эришганлардан бири эди. Ваъда бераманки, отаси қилолмаган кўп ишларни насиб этса, унинг фарзанди Билолхўжа келажакда амалга оширади.

Премьерага Мўминнинг онаси, қайнонаси, рафиқаси ва ўғли Билохўжа ҳам ташриф буюрганди. Саҳнадаги таништирув ниҳоясига етиши билан барча уларга таъзия билдиришни ҳам унутмади. Ижодкорлар ўз ўрнини эгаллаши билан залда чироқлар ўчиб экранда Тоҳир Содиқов, Жаҳонгир Позилжонов, Зиёда ва “Божалар” гуруҳи шогирди Шаҳзоднинг биргаликда Мўмин Орипов хотирасига бағишлаб куйлаган “Қалбимдасан дўстим” қўшиғи клипи билан намойиш этилди. Юракларни ларзага солган ушбу клип кадрларида Мўминнинг сўнгги кунларидаги бахтли лаҳзалари акс эттирлганди. Ўша мулойим табассум, ўша қувончли кўзлар…
Юқорида бекорга премерага Мўмин ташриф буюрди демадик, негаки залга тўпланган яқинларнинг барчаси икки соат давомида унинг қайсидир хислатини, қайсидир ҳолатини, феъл-атвори, юриш-туриши, сўзлари, табассумини эслаб ўтирди. Шунинг учун ҳам тинимсиз кўз ёшлари оқаверди. Балки бунга саҳна атрофида айланиб юрган Мўминнинг руҳи сабаб бўлгандир.

Хуллас, фильм бошланди. “Қалбаки дунё” икки ёшнинг севгиси, бойлик ва инсоф, дўстлик ва оқибат туйғулари орасидаги муносабатларнинг акси бўлган десак, муболаға бўлмайди. Илк фильми бўлишига қарамай Мўмин картинанинг ҳар бир жиҳатига алоҳида эътибор билан ёндошганлигини сезиш қийин бўлмади. Унда ҳаттоки тасвирлар ҳам пухта ечимга эга эди. Фильмда акс этган машина билан боғлиқ ҳолатлар, фильм қаҳрамонининг комага тушиб қолиш ҳолатлари Мўминнинг ҳаётига ўхшатма тарзда ишланганлиги кишини ҳайратга солади. Яхшиямки, фильм сўнгида у тирик қолади. (Аслида ценарий бўйича қаҳрамон ўлиши лозим эди. Аммо Мўминнинг турмуш ўртоғи Камоланинг илтимоси билан бу ечим яхши томонга ўзгартирилган) Бўлмаса, шундоғам эзилиб турган томошабин яна бу ҳолатдан анчагача ўзига келолмаслиги аниқ эди. Хуллас, фильмда Мўмин яшайди. Премерадан чиққан ҳар битта томошабинда бир сўз: қанийди, ҳаётда ҳам шундай бўлганда… Афсуски, ўлим ҳақ, чора йўқ. Аммо бир нарса ҳақиқатки, қисқагина умри давомида жуда катта ишларни амалга оширолган ва ўзига энг яқин дўстлар орттирган Мўминнинг хотираси қалбларда абадий сақланиб қолади. “Киночилар уйи”дан чиқаётган ҳар бир киши сарой олдига катта қилиб осиб қўйилган сурат остига келиб шу сўзларни айтди. “Руҳинг ҳамиша шод бўлсин, Мўмин!”



Манбаа:
Видео муаллифи: Отабек Ҳамдамов
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 25.01.2013 00:02   #42  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
“Юрагимда ўша оғриқ, яра ҳеч қачон битмаса керак” *

Цитата:
“Божалар” гуруҳи билан бўлган воқеа барчани ларзага солгани ҳеч кимга сир эмас. Мўмин Ориповнинг вафоти, Жаҳонгирнинг оғир аҳволи мухлислар аудиториясида чуқур қайғу ҳолатини юзага келтирди. Бугун севимли газетангиз сизлар учун Жаҳонгир Позилжоновнинг эксклюзив суҳбатини тақдим этади.

Мўмин ҳақидаги машъум хабар…
Мен учун бу жуда оғир бўлди. Ҳолатимни ҳозир айтиб беролмайман.Шу воқеадан кейин умуман ҳеч ким билан учрашгим, суҳбатлашгим, ҳатто ижод ҳам қилгим келмай қолди. Оғир “шок” ҳолатида эдим. Ҳаётдаги барча нарсалар арзимасдек туйилиб қолди.Шунинг учун ижодни йиғиштираман, деган фикрга келгандим. Лекин атрофимдаги дўстларим шунча қилинган ишларни ташлаб кетиш яхши эмаслигини, қолаверса, бу ҳаракатим билан Мўминнинг ҳам орзуларини чиппакка чиқариш мумкинлигини таъкидлашгандан кейин, яна ижод қилишга рози бўлдим. Аммо юрагимда ўша оғриқ, яра ҳеч қачон битмаса керак… Энди Мўмин учун ҳам ижод қилишим шарт.

Мўминдаги қайси фазилатлар сизни қойил қолдирарди?
Кечиримлилик. Ким қаттиқ гапирса ёки айб иш қилса, ҳам кечирарди, тезда унитарди. Айримларга ўхшаб аразлаб, гина сақлаб юрмасди. Бундай одатлар унда умуман бўлмаган. Доим, кулимсираб, жилмайиб, атрофдагиларнинг кўнглини кўтариб юраверарди. Бировнинг ғийбатини қилиш, кимлар билан уришиш, муроса қила олмаслик унга бегона эди. Мен эса салга асабийлашиб кетаман. Ундаги сабр-тоқатга ҳавас қилиб, жуда кўп нарсаларни ўрганмоқчи эдим. Кўп нарсаларни ўргандим ҳам. У мени жуда кўп ёмон нарсалардан, ҳолатлардан қайтариб юрарди. Агар ниманидир хато қилаётганимни кўрса, дарҳол, “Жаҳон ака, келинг, мана шу ишни қилмайлик, ундан кўра мана буни қиламиз”, деб йўл-йўриқ кўрсатарди. Жуда кўп китоб ўқирди, мендан кўра ўқимишлироқ бола эди.

Демак келишмовчиликлар ҳам бўлмаган…
Ижодда талашиш бўларди, албатта. Аммо ҳаётий дўстликка бунинг алоқаси бўлмаган. Стол устида қанча тортишсакда, тушликка чиқишимиз билан яна кулишиб, жилмайиб кетаверардик. Ижоддаги муносабатларимиз ҳаётдагисига умуман халақит бермаган. Яна бир қойил қоладиган жиҳати жда одамшаванда йигит эди. Ким ёнига ёрдам сўраб келса, ўшанинг ишини битириб бермагунча кўнгли тинчимасди.

Мўминнинг энг катта орзуси нима эди?

Албатта, ҳар бир инсон юксак орзусини юрагида сақлайди. У келгуси йили баҳорда ўғлиинг суннат тўйини ўтказиб, укасини уйлантирмоқчи эди. Энг катта орзуларидан бири ота-онасини Ҳаж зиёратига жўнатиш бўлган.

Оиласидан хабар олаяпсизми?
Албатта. Оилавий борди-келди, оилавий ришталаримиз умримизнинг охиригача давом этади.

Бундан буён “Божалар” гуриҳининг фаолияти нима бўлади?

Юқорида айтганимдек, Мўминнинг хотираси учун ҳам давом этади. Фақат яккахон тарзда ижод қилишга қарор қилдим. Негаки, Мўминнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.

Ҳозир соғлиғингиз…
Аллоҳга шукрки, соғлиғим секин-секин яхшиланаяпти. Жавлон, Шаҳзод ҳам ижодга қайтди. Энди секин асталик билан янги қўшиқлар ёзиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳаракатини бошладик.

Эшитишимча, янги қўшиққа клип суратга олаётган экансиз?

Ҳа, дўстлар билан ҳажвий тарзда “Ҳалима холанинг тўққиз қизи бор” деб номланган янги қўшиқ ёздик. Шунга клип суратга олаяпмиз. Насиб этса, тез кунларда эфирга чиқади. Шунингдек, янги фильм устида ҳам иш бошлаганмиз. Бу ҳам комедия жанрида. “Ўқитувчи” деб номланган ушбу фильм мактабдаги воқеаларга бағишланади. Бош ролда мен ва “Бойвачча” фильми ижодкорлари.
Сўзимнинг охирда биз учун шунчалик қайғурган, бизга оғир кунларимизда елкадош бўлган ва имкон даражасида ёрдан берган барча-барчага ўз ташаккуримни билдираман.

Бахтиёр РАСУЛОВ суҳбатлашди.
“Даракчи”.
-----------------------------------
* -Муҳаббат Ҳамроеванинг "Эрта сўнган юлдузлар" китобидан олинди
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 25.01.2013 12:23   #43  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от albatros Посмотреть сообщение
Цитата:

Мўмин ҳақидаги машъум хабар…
Мен учун бу жуда оғир бўлди. Ҳолатимни ҳозир айтиб беролмайман.Шу воқеадан кейин умуман ҳеч ким билан учрашгим, суҳбатлашгим, ҳатто ижод ҳам қилгим келмай қолди. Оғир “шок” ҳолатида эдим.
“Даракчи”.
-----------------------------------
* -Муҳаббат Ҳамроеванинг "Эрта сўнган юлдузлар" китобидан олинди
Бунчаям дардли воқеаларни жойлаштирибсиз Комилжон?! Аммо жудаям савобли ишни бошлагансиз. Хотира ҳамма нарсадан азиз!
"Яраларни тирнаб қўйдиз". Майли йиғлаб ҳам туриш керакдир.
Ҳеч ким ўз яқинларидан айрилмасин экан...

Ўтганларнинг охиратлари обод бўлсин. Сиз юқорида ёдга олиб ўтган инсонларнинг ҳаммалари ажойиб, яхши инсонлар. Улар аллақачонлар мухлисларининг қалбидан жой эгаллаб бўлишган.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
"+" от:
Старый 25.01.2013 12:48   #44  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Хотира ҳамма нарсадан азиз!
Жуда ҳам хақ гапни айтингиз опа. Айтилишларича инсон вафот этгач, бу дунёдаги барча амаллар эшиги, яъниким бажариши(олиши) мумкин булган савоб ва гуноҳлар эшиги ёпилар экан. Аммо мехрибон Аллоҳ ўтганлар гуноҳини "енгиллатиш" учун бир имконият бергандир. Бу шундай имкониятки ҳар бир марҳумнинг барча яқинлари томонидан унинг бу дунёда бажарган эзгу ишларини эслаб унинг(марҳумнинг) гуноҳини кечирилишини сураб у ҳақдаги қиладиган дуоларини қабул қилар экан. Демакким, ўтганларнинг илинжи тирикларнинг оқибатида... Шундай экан барчамиз ўтганлар хақида дуо қилиб, уларнинг қилган эзгу ишларини эслайлик...
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)

Последний раз редактировалось albatros; 25.01.2013 в 12:57.
Ответить 
Старый 25.01.2013 13:16   #45  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от albatros Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Хотира ҳамма нарсадан азиз!
..барчамиз ўтганлар хақида дуо қилиб, уларнинг қилган эзгу ишларини эслайлик...
Ташаккур! Сизнинг ўтганлар руҳини шод этиш ва йўқлаш борасидаги олиб бораётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Юқорида номлари зикр этиб ўтилган инсонлар бу дунёдан ўтиб кетган бўлишлари мумкин, аммо руҳлари барҳаёт.

Шоир Ҳамид Олимжоннинг ушбу тўртлиги ёдимга тушди:

Ҳалққа айтинг мен асло ўлганим йўқ,
Ёв қўлига таслим ҳам бўлганим йўқ.
Мен элимнинг юрагида яшайман,
Эрк деганнинг тилагида яшайман!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
2 "+" от:
Старый 26.04.2013 12:29   #46  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! *

Бугун 26 - апрель шеърлари ҳофизлар томонидан севиб куйланаётган, халқимиз севган шоир - Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун. Шоир ҳаёт бўлганларида бугун 59 баҳорни қарши олган бўлар эди. Келинг бугун севимли шоиримизни ёдга олайлик...

Цитата:
МУҲАММАД ЮСУФ
(1954-2001)





Халқ бўл, элим!

Одатда, қаламкаш ҳақидаги энг яхши гапни унинг асарлари айтади...
Муҳаммад Юсуф ижоди ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Унинг бир қарашда содда-дўлвор мисраларини мутолаа қиларкансиз, юрагида дарди, оғриғи бор, юрт-дошларига, халқига «Ахир Сиз яхши яшашга муносиб-сиз... Бунинг учун бир-бирингизни суйсангиз, бир-бирингизни бошга кўтарсангиз... ҳеч бўлмаганда бир-.бирингизга андаккина меҳр қўёлсангиз бас...» деган изтиробли мушоҳадаларини фавқулодда оҳангдор, қуйма мисралари қатига жойлаб юбораётган куюнчак, фидойи ижодкор қиёфаси кўз олдингизда намоён бўлади. Йўқ, Муҳаммад Юсуфни «қўшиқчи шоир» дегувчилар қаттиқ янглишадилар. Муҳаммад Юсуф — изтироб шоири. Фақат у ўз ҳиссиётларини зўраки мураккаб матнларда ифодалашга зўр бермади, билъакс, бир шоир эътироф этганидай, сунъий мураккаблик чўққисига тирмашиб юрмай, тўғридан-тўғри соддалик (жўнлик эмас) водийсига тушиб олди. Баайни тилни атай бузиб, ғалат оҳанжамаларда сўйлаётган тўда ичида кимдир жонли, халқона тилда сўйлай бошлагани каби, Муҳаммад Юсуфнинг битиклари ҳам дарҳол эл кўнглига «жиз» этиб тегди. Ва бу эътироф кўлами, мана неча йилдирки, ошса ошмоқдаки, асло камаймаяпти.
Муҳаммад Юсуф — эл муҳаббатига сазовор бўлган шоир.
Аммо... эл тинчиса тинчир, аммо шоир зоти тинчимайди.
Муҳаммад Юсуф ҳам, балки Истиқлол туфайли «оломонлик»дан «эл»га айланган Ватандошларининг «халқ»қа айланишини тиламоқда...
Аёнки, шоир учун энг юксак мукофот — юрт меҳри. Муҳаммад Юсуф мана шундай мукофотга сазовор бўлган шоирлардан. Бу улкан меҳрнинг турфа кўринишларида мавжуд. Дейлик, эл-юрт ўзи суйган шоирини расмий мукофотга ҳам такдим этса — бу ҳол нур устига нур эмасми?..
Хуллас, шоир Муҳаммад Юсуф Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотини олишга номзод этиб кўрсатилди. Биз, «Ҳуррият»чилар ушбу эзгу ниятни чин дил-дан қутлаган ҳолда элнинг эрка шоири ижодига яна муваффақиятлар тилаб қоламиз.

«Хуррият» газетаси тахририяти


__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)

Последний раз редактировалось albatros; 26.04.2013 в 12:32.
Ответить 
Старый 26.04.2013 12:31   #47  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! (Давоми)*

Цитата:
«Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан»

Бундан йигирма йил бурун, ўша пайтда адабиётимизнинг кўзгусига айланган «Шарқ юлдузи» журнали таҳририятида ёш шоир Муҳаммад Юсуфнинг бир даста шеърини нашрга тайёрладик. У пайтларда бу каби воқеалар тез-тез бўлиб турса-да, журнал ходимларига байрамдек таъсир этарди. «Биринчи чиқиш»ларнинг наин-ки шоир, китобхон учун ҳам эсда қоларли бўлишига ҳаракат қилардик.
Журналнинг ўша пайтдаги масъул котиби — ёзувчи Тоҳир Малик Муҳаммаджоннинг шеърларини кўздан кечиргач, мени хонасига чақиртирди. Кирсам, қўлёзмага қараб, пешоналари тиришиб ўтирибдилар. Юрагим шув этди. «Наҳотки ёқмаган бўлса...» деган хаёл ўтди миямдан. Бундай бўлиши мумкин эмасди. Тоҳир аканинг шеърга муносабатини яхши билардим. Шундай бўлса-да, тайёр-ланган шеърларнинг мазмун-мундарижаси, ҳайрат-ҳаяжони ва ўзига хос бошқа жиҳатларини яшин тезлигида хаёлимдан яна бир бор ўтказиб олдим. Ҳатто уларни танлаш баробарида, эсимда қолган сатрлар ҳам дилимдан ўтди:

«Бригадир ака, мунча озғинсиз,
Мунча бўлиқ гўзаларингиз? »

Ҳам содда, ҳам самимий сатрлар. «Пахтани деб одамлар озиб-тўзиб кетди, одамларнинг қонини сўриб, пахталар семириб, тўлишиб кетди», — дегандай. Битта ўхшатиш билан, битта чоғиштириш билан эсда қоларли ва дардли мисраларда халқ такдири очиб бериляпти. У иайтларда бунақа гапларни ёзиш — ўзига хос ижодий жасоратни талаб қиларди.
— Ҳа, Тоҳир ака, нешонангиз тиришиб қолибди? Ёқмадими шеърлар?
— Нега? Шеърлар маъқул. Шу сонда эълон қиламиз, - деди Тоҳир Малик ўша кайфиятда. — Лекин исми шарифи ёқмайроқ турибди.
— Худо берган исми шариф — Муҳаммад Юсупов. Нимаси ёмон? Ҳали машҳур шоир бўлиб кетса, бу гапингиз учун уялиб юрасиз. — Муҳаммаднинг шеърлари босилишини эшитиб, кўнглим хотиржам бўлиб, ўзимча ҳазил қилган бўлдим.
— А?! — дедилар Тоҳир ака, ҳазилимнинг ўринсизлигидан энсаси қотиб. Кейин қўшиб қўйдилар: — «Юсупов» тарзида чиқармаймиз. Пайғамбаримиз Юсуф алайҳиссаломнинг исмларини ўрисча ишлатмаслигимиз керак. Бу шоирингиз «Муҳаммад Юсуф» имзоси остида нашр этилади энди. Келиб қолса, розилигини олайлик. Айтинг менга учрашсин.
Шундай қилиб, илк бор «Шарқ юддузи» журналида «Муҳаммад Юсуф» деган имзо пайдо бўлди. Лекин ҳозирги кунда халқимиз севиб, номини эъзозлаб тилга олаётган Муҳаммад Юсуфнинг шон-шуҳратига ҳали анча бор эди. У кўп меҳнат қилиши, ижоднинг машаққат ва заҳматларини бошидан кечириши лозим эди. Албатта, бунинг устига, унда Худо берган иқтидор ҳам бор бўлиб, ана шу иқтидор уни тез кунда тенгқурлари даврасидан, ёзган асарларининг пишиқ-пухталиги ва мукаммаллиги билан ажралиб, чақмоқдай отилиб чиқиб кетганлигидан ҳам кўриш мумкин.

«Мен дардимни кимга айтаман?»

Муҳаммад Юсуфнинг ўша пайтдаги ёш хонанда Маҳмуджон Азимов ижросида янграган «Улуғбекнинг армони» қўшиғидаги мазкур сатри халқнинг дилидаги дардга мос келди. Гарчанд, асарда одамлар яхши билган фожиа тўғрисида ҳикоя қилинсада, шоир талқинидаги ҳаяжон қалбларда акс-садо берди. У ахир, мустабид жамиятнинг асоратли дамларида, юртимизда собиқ тузумнинг хўжасизликлари авж олаётган пайтда янгради. Устига-устак, меҳрсизлик, шахс манфаатларининг энг охирги даражада ҳал этилиши, баъзан ҳал этилмай қўя қолиниши, порахўрлик ва таниш-билишчиликнинг кўпайгандан кўпайиб кетиши натижасида ҳақиқатан ҳам кишилар дардларини кимга айтишни билмай юрган паллалар эди. Улуғ-бек тақдири баҳонасида, шоир халқ юрагидаги армонни усталик билан қўшиққа солди. Шу ўринда «Улуғбекнинг армони» қўшиғи яратилиши билан боғлиқ ҳодиса тўғрисида ҳам тўхталиб ўтайлик.
...Ўша кунлари шоирга Дархон маҳалласидан янги хонадон ажратилганди. Уй битган, лекин ҳали фойдаланишга топширилмаган, Муҳаммаджоннниг эса ичи қизиб, ярим кечаси ўша уй ёнига бориб қолади. Қурилиш қоровулини йўлга солиб, эшикни очдиради. Хонадонига кўтарилади. Чарчаган шоир олдинроқ келтириб қўйилган бир кўрпача ва болишга ўзини ташлаб, ухлаб қолади. Тушида оппоқ кийинган бир чол кўриниб, унинг бошини силайди ва оқ отга Муҳаммадни миндириб қўяди. Шоир уйғониб, қўлига қоғоз-қалам олади ва «Улуғбекнинг армони» деган қўшиқ қоғозга тушади...
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларида яхши амаллар, яхши муносабат ва муаммолар тўғрисида улуғ ўгитлар бор:

«Сўнгги кун маййитга борар эргашиб,
Уч нарсаси — аҳли, моли, амали.
Аҳли, моли қайтур орқага шошиб,
Амали қабрда қолдирмас холи».


Шоир Муҳаммад Юсуф эса шу қадим ҳикматлар йўлидан бориб, бундай куйлайди:

«Келганда ҳам замона охир,
Меҳр қолур, муҳаббат қолур».


Бу ўтлиғ нидо ҳам имонли кишиларимиз қалбида акс-садо бериши табиий эди. Боз устига, бастакор Анор Назаровнинг унга яратган куйи қўшиқнинг парвозини юксак-юксакларга олиб чикди.
Мен шоир истеъдодининг халқ орасида нечоғлик қадрланишини кўрган одамман. Бир куни у билан Балиқчи туманининг Чинобод қишлоғида кетаётсак, йўлимизни бир кекса, нуроний киши кесиб чикди. Ва биздан оддин салом берди.
— Янглишмасам, сиз Муҳаммад Юсуфсиз-а? — шоирга юзланди у.
— Ҳа, мен ўша Муҳаммадман. Рақмат, эътиборингиз учун. — Кейин мени хижолат бўляпти, деб ўйлади шекилли, қўшиб қўйди: — Бу акам Шукур Қурбон, катта шоир, устозим.
Отахон менга ҳам қурмат бажо этди. Хижолат бўлдим.
— Болам, — деб энди у Муҳаммаджонга мурожаат Қилди, — «Самарқандга борсам мен агар»ни ёзган қўлингиз дард кўрмасин.
Шоирга бундан ортиқ мукофот борми?
Балиқчилик талабаларнинг олти юз кишилик даврасида эса Муҳаммад Юсуфнинг бастакор Анор Назаров билан биргаликда яратган, «Ўзбекча танго»си янгради. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, олти юз талабанинг барчаси шоир ҳамда бастакорни қутлаб, рақсга тушди. Ҳозир у қўшиқ Нуриддин Ҳайдаров ижросида ҳаво мавжлари-да тез-тез таралиб туради. Қўшиқдаги «Юр, муҳаббат кетдик бу ердан» деган чорлови инсонларни ёмонликдан яхшиликка, қаҳрдан меҳрга, ҳаромдан ҳалолга томон даъват этади. Қўшикда муҳаббат мавзусининг қаламга олингани эса бир баҳонаи сабаб, холос. Демак, бу ёшларнинг шоир ижодига эҳтироми эди.
Марҳум ва машҳур қўшиқ ёзувчи шоирлардан бири (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) Муҳаммадни бир куни нашриёт йўлагида учратиб қолиб, унга ҳавас ва ҳасад билан:
— Қайнаяпсан-а бола, шу кунларда! Жуда-жуда қайнаяпсан, ишқилиб охири бахайр бўлсин! — деганди.
Бу ёши катта шоирларнинг эътирофларидан бири. Ўзи тенгиларнинг қанчадан-қанчаси Муҳаммад Юсуфни «янги шеърият» яратиш ишига ҳисса қўшмаётган санаб, яниб юрдилар. Ҳатто шунақаси ҳам бўлдики, орқаваротдан уни «рўзғорбоп шеърлар» ёзадиган шоир, деб ҳам гап қилдилар. Шоир эса уларнинг шеърларидаги қилиқларига есенинча қилиб, буларнинг айтаётган йўлларидан юриб кўрганмиз, қабилида гап қилди ва ўзининг халқ қўшиқлари йўлидаги асарларини ёзаверди. Деҳқонларимиз, мунис онахонларимиз ҳақида, қатағон йилларида ҳалок бўлган боболар тўғрисида «Онам йиғлар», «Деҳқон бобо», «Файзулла бобо», «Қодирий бобо» каби ўнлаб ажойиб қўшиқлари дунёга келди. Мустақил давримизни куйловчи «Халқ бўл», «Белбоғ», «Дўппи киймай қўйди одамлар», шунингдек, «Ўзбекистон — Ватаним маним» кўрик-танловларида муттасил янграётган тароналари яратилди. Яратилмокда.
Мен бу иқтидорли шоир укамга ижодий парвозлар ҳамиша ёр бўлишига тилакдошман.

Шукур Қурбон
2000 йил
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
"+" от:
Старый 26.04.2013 12:36   #48  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! (Давоми)*

Цитата:

Уч кун илгари ўзбекистонлик шеърият мухлислари шоир Муҳаммад Юсуфни сўнгги манзилга кузатишди. У 47 ёшда эди...
Бу дунёда шоир бўлиб, айниқса, халқнинг шоири бўлиб яшаш осон эмас. Чунки халқ шоири ўз юрагини суяклари билан ўраб, кўкрак қафасига яшириб қўймайди. Унинг юраги очиқ ва юзада бўлади. Халқи атрофида эса бошлаган шамол унинг юрагига изғирин бўлиб урилади, келаётган ҳар шарпани сезади юраги. Бор қуввати юрагида бўлгани учун биров қоқилса ё йиқилса ҳам елкаси ё қўлини эмас, юрагини тутади, юраги билан суяйди. Халқи бошига қувонч келса ҳам секингина суюниб қўя қолмайди. Юраги ёрилгунча қувонади.
Муҳаммад Юсуф ўзбекнинг ана шундай шоири эди. У бирданига Муҳаммад Юсуф бўлиб қолгани йўқ. Бир пайтлар Ўзбекистон олти миллион пахта топшириши шарт деб ўзбекнинг етти яшаридан етмиш яшаригача изиллатиб далага қувганларида, марҳаматлик толчивиқдай Муҳаммад ҳам ҳайдалганлар орасида бор эди. У ҳам олис қишлоқлардан пойтахтга бахти, йўлини излаб келган юзлаб иқтидорли йигитлар қатори ижара уйларда яшади. Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари бири-биридан нуфузли ёрлиқларга етгунча кўп баланд-паст йўлларни босиб ўтди.
Муҳаммаджон минбарларда, давраларда, кўчада, уйида — ҳамма жойда, ҳамма вақт самимий эди. Турланиб, тусланмасди. Ғурурини ҳам, эркалигини ҳам, хижолатини ҳам сир тутмасди.
...Бугун балки шунинг учун ҳам унинг бевақт ўлимидан ич-ичимиздан қайғурамиз. Жону жигаримиздан айрилгандай бир-биримизга «Бандалик-да, Муҳаммаджондан айрилиб қолибмиз» деяпмиз. У билан боғлиқ хотираларни ўртаниб эслаяпмиз.
Бу ҳали хотираларнинг бошланиши.
Ҳали мустақиллик байрамларида мушаклар отилганда, майдонда минглаб ватандошларимиз бир-бирига елка тираб «Халқ бўл, элим», «Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон» дея куйлаганларида, 6у элни бирлаштирув-чи, юрагида Ватанга меҳр уйғотувчи сатрлар эгасини ёдлаймиз.
Унинг рафиқаси — кўп оғир-енгил кунларида доим ёнида бўлган Назирахоннинг интизор кўзларини кўрган-да эслаймиз.
Фарзандлари — қизлари келин либосларини кийганда, «ёр-ёр» билан остонага қадам қўйганда, уйдан чиққанда «ота» деган салобатнинг бўш ўрнига қараб узликамиз.
Эслаймиз, эслайверамиз. Балки бир яхши шоирнинг бевақт заволи ҳам бизга кўп нарсаларни — бу ҳаётнинг нақадар омонат эканини, бу ғанимат дунёда бир-биримизни асраб, бир-биримизга таянч бўлиб яшаш зарурлигини ўргатиб турар.
Балки, бу «балки»лар ҳам бизнинг қабариб турган қалбимизга бир таскиндир...
Оллоҳ сизни раҳмат қилган бўлсин, Муҳаммаджон!

Қутлибека Раҳимбоева

Ортда қолган из...

Дунёда шоир кўп, шоирман деган ҳам кўп...
Булбулман деб сайраб юрган зоғлар ҳам кўп. Лекин чин шоирлар, ҳақиқий булбуллар...
Дўстимиз Муҳаммад Юсуф чин шоир эди, шундайлигича қолди. У илк шеъри чиққандан буён бир одам зотига берилмиш наинки қувончу изтироб, меҳнату заҳмат, бахти фароғат бўлса — ҳамма-ҳаммасини шеърига сарфлади, ўзини, оиласи, гулдай қизларининг бари оро-му ҳаловатини ҳам шеърга алмашди.
Бир пайтлар шарқироқ сойлардай юрган шоирлар қаторига сокингина бир ирмоқ, жайдаригина бир ўзбаки ариқ келиб қўшилганини биров сезиб, биров сезмай қолганди. Қалдироқлару чақинлар гулдураб, чақнаб, булутлару ёмғир-жалалар алғов-далғов бўлиб ётган осмонга қуёш шундай билинмайгина чиқади, ой шундай пайдо бўлади. Кейин... ҳаммаёқ нурафшон, мунаввар бўлади.
Унинг шеъри содда эди. Ўзбек даласининг тупроғидай жайдари эди. Содда, меҳнаткаш элини, улуғ Ватанини ўзига хос, ҳаммага тушунарлигина қилиб куйлади.
Қизғалдокдай севгисию капалакдай муҳаббатини шабнамга чўмган майсалар янглиғ тоза ва беғараз айтиб ўтди.
«Шоирликка ўқимаган», «мутахассис» шоирлар орасида мудом «мен ортиқча эмасманми?» дегандай қимтиниб, тортиниб юрарди. «Менинг шеърим ҳам бир нимага арзирмикан?» деган янглиғ ўз шеърлари олдида ҳам тортингандай тутарди ўзини. Бу кибру ҳаво, манманлигу адоват дунёсига шундоқ бир шоир қаради-да, кетди.
Ҳақиқий шеърият ҳамиша фидойиликни талаб қилади, беаёв қурбонликни сўрайди. Шеър учун аёвсиз яшамоқни, ўзини сарфламоқни ўз ҳаёти, шеърлари, китоблари ила кўрсатиб кетди у.
Бир пайтлар етаклашиб илк шеърларимизни «Ёшлик» журналига олиб борганмиз. Устоз Эркин Воҳидов бош муҳаррир бўлган, шеър чиқариш ғоят шарафли саналмиш бу нашрда шеърларимиз босилганда, иккимиз учун қанчалар байрам бўлган эди. Абдулла аканинг назарига ниҳоятда тез тушган, мудом у кишининг диққат-эътиборида бўлган шогирднинг ҳам шогирдлари қисқа муддатда кўпайиб кетди.
У менга бор-йўғи бир мартагина илтимос қилган: «Мабодо мен ҳақимда бирон нима ёзсангиз агар «Қўшиқчи шоир» деган сўзни ишлатмасангиз, ёмон кўраман...» У айнан ўйлаб, қўшиқ қилиб айтилсин учун шеър ёзган эмас. Шеърлари қўшиқдай, халқона, содда, равон яралгани учун ҳам қўшиқларга айланиб кетарди.

Сирожиддин Саййид
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 26.04.2013 12:39   #49  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! (Давоми)*

Цитата:

Муҳаммад Юсуф ўзбекнинг кўксини куйдирган шоир эди. Чунки у куйса ёзарди, гулласа ёзарди. Куйиш учун, гуллаш учун одам ошиқ бўлиши керак.
Муҳаммад Юсуф ўз миллатини, ўз Ватанини, унинг ҳар бир гиёҳи, ҳатто хасини ҳам ўзидан-да ортиқ суяр-ди. У шеър қидирмасди, шеър уни излаб келарди. Халқона оҳанг унинг сатрларида ажиб садо берарди. Шу боис ҳам шоир шеърлари қўшиқ бўлиб қанот ёзарди. Бу қўшиқларда халқнинг дарди бор эди, орзуси, армони бор эди. Айни пайтда миллатнннг меҳри балқиб турарди, Ватаннинг гўзаллиги уфуриб турарди.
«Кўкламойим кўкингдан бер бир чимдим» дея булбулдек бўзлаган шоир кўклам ўз кўксига сиғмаган кунда — 26 апрелда туғилган эди. У Андижоннинг Марҳаматида туғилиб, бутун халқимизнинг эъзоз ва марҳаматига мушарраф бўлганди. Уни Қорақалпоғистонда ҳам, Сурхонда ҳам, Бухоро, Самарқандда ҳам бирдек суярди мухлислари. У том маънода халқимизнинг эрка шоири эди. У Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлигига сайланганди. У Паркентни ўзининг иккинчи ижод маскани деб биларди. «Ку-мушкон», «Сўқоқ» оромгоҳларида умр йўлдоши Назира ва қизлари билан ҳордиқ чиқарарди. Муҳаммаджон Кумушкон сойида чўмилишни ниҳоятда хуш кўрарди. Шоирнинг ўнлаб шеърларини илк ўкувчиси бўлганимдан, айни пайтда шоир шеърлари оқ қоғоз юзини кўрганда унинг ўз овозидан эшитганимдан фахрланаман.
Бугун ана шу фахр билан ёнма-ён дилни армон эзади, кўнгилни соғинч эзади. Камолоти кўксига сиғмаган пайтда наҳотки шоир кетиб қолди, деган сўроқ жисму жонимни кемиради. Чунки унинг орзулари чексиз эди.
Муҳаммад Юсуф беназир устози, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов билан ёнма-ён ишлаётганидан ўзига сиғмасди. «Устоз ҳақида ажойиб бир нарса бошлаб қўйдим, бу ҳозирча сир» деганди Муҳаммаджон мамнуният билан. Яна бир куни у менга «Мен» деган достон ёзаяпман деб қолди.
— Нима учун айнан «Мен» номини кўйдингиз деган саволимга:
— Мен деганим, 6у ўзлигим, ўзлигимиз дегани. Меним орқали, кўнглим орқали кўрган азобимизни, насиб этган бахтимизни, ҳурлигимизни куйламоқчиман, — дея жавоб берганди.
Афсуски, бу битиклар оқ қоғозга тушмай қолди. «Ёзилмаган қўшиқларим сиздан узр», дея хижолат бўлган шоирнинг ёзилмаган шеърлари Тошкентда 5-қаватдаги бетон уйи деворига бош ураётган бўлса ҳам ажаб эмас. Ёзилганлари эса шоирни ўлдирмайди.

Айланайин қора қошу кўзипгдан-а,
Ўзингдан қўймасин халқим, ўзингдан-а!

Бу сатрларни битган шоирни халқи ҳеч қачон унутмайди. Зеро, Муҳаммад Юсуф деса ҳар бир дилда «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!» деган садо жаранглайди. Усмон Носири, Чўлпони, Қодирийсининг дийдорига тўймай қолган ўзбек халқи энди Муҳаммад Юсуфни ҳам соғиниб яшаяпти. Чунки у халқ шоири эди, шу халкнинг шоири эди.
Мен ўзимни Муҳаммад Юсуф руҳи олдида ҳамиша қарздор ҳис қиламан. Чунки унинг меҳридан кўп бора баҳраманд бўлганман. Шоир туғилган куни унинг уйига ҳофизлар сиғмасди. Бугун эса кўнгилга қўшиқ сиғмайди. Ёднома ёзаяпман-у, ишонгим келмайди. ИЗТИРОБ билан «Қандай кетиб колдинг, Муҳаммад Юсуф» дея сўрайвераман.

ИЗТИРОБ

Миллатнинг дардига дармон шоирим,
Энди ўз халқига армон шоирим,
Йўц, сенинг ўлганинг ёлгон шоирим,
Наҳот ажал йўлин бўлмайди тўсиб,
Қандоқ кетиб қолдинг, Муҳаммад Юсуф?

Балқиб турган бахтнинг жарангидай хуш,
Шеьр ўқиб элингни қилардинг сархуш,
Қайга шошдинг, иним, тобутингдан туш,
Онанг йўлларингга тургандир чиқиб,
Қандоқ кетиб қолдинг, Муҳаммад Юсуф?

Демагин сен билан битта жон кетди,
Қанча ёзилмаган шеър, достон кетди,
Тангри сенга берган зўр имкон кетди,
Ноламдан тиконлар чиқмоқда ўсиб,
Қандоқ кетиб қолдинг, Муҳаммад Юсуф?

Ҳар нафас кўзларим ўнгидадирсан,
Меҳринг билан меҳрим рангидадирсан,
Оҳ, энди оҳларнинг оҳангидасан,
Қизларинг туришар сочлари тўзиб,
Қандоқ кетиб қолдинг, Муҳаммад Юсуф?

Юлдуз йўлга чиқди сени ахтариб,
Ғуломжон, Ғиёслар гарибдан гариб,
Ҳофизлар бир кунда қолдилар қариб,
Наҳот сени бошқа кўрмаслар қайтиб,
Қандоқ кетиб қолдинг, Муҳаммад Юсуф?

Муҳаммади билан бахтли Андижон,
Муҳаммадсиз қолди аҳли Андижон,
Йигласанг арзийди, йигла Андижон,
Бобур ҳам Афгонда ётибди ўксиб,
Қандоқ кетиб қолдинг, Муҳаммад Юсуф?

Беҳишт болиш берсин, булбул шоирим,
Изингдан интизор минг гул шоирим,
Йўқ, сен ўлганинг йўқ буткул шоирим,
Ўзбек олиб юрар жонига қўшиб,
Қандоқ кетиб қолдинг, Муҳаммад Юсуф?


Махмуд Тоиров
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.04.2013 12:42   #50  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Бир арслони ўтди ўзбекнинг! (Давоми)*

Цитата:

Шоирлар — Худонинг эркатойлари ёхуд эзгулик элчилари


Ўшанда адашмасам 31 июль эди... Шу машъум кунда биз, халқимизнинг асл фарзандидан айрилганмиз. Гарчи куз келишига бир ой вақт бор бўлса-да, куз бизнинг қалбимизга ўз хазонларини эрта тўшаб кетди. Наилож, бандаси барига кўникиб кетади. Шоирнинг тупроғи совугач, уларнинг аёллари Назира опага қўнғироқ қилдим.
Муҳаббатхон, бир неча бор сизга телефон қилдим, аммо сизни топа олмадим. Акангиз қатнашган барча кўрсатувларни ёзиб олмоқчи эдим. Ҳарҳодда таскин бўларди.
Албатта мен бу ишда ёрдам беришимни айтдим. Сўнгра Назира опа ҳазин оҳангда:
— Акангиз ҳақида битта хотира кўрсатув қилиб берсангиз, — дедилар.
Мен ўзимни тўхтатолмай йиғлаб юбордим. Сўнгра, бир кун келиб ўз жонажон акам ҳақида кўрсатув қиламан деб хаёлимга келмаганини айтиб, бир оз дардлашдик.
Тасвирга олиш жараёнидамиз. Шоир хонасига кириб борарканман, унинг ёзув машинкаси, стули — ўриндиғини қўриб, бўғзимга бир нима тиқилиб қолди. Ўзимни қўлга олиб, фотиҳа ўқидик. Ишни шоирнинг иш столидан бошладик. Сўнгра суратлар, назаримда, Муҳаммад аканинг руҳи уйнинг қайсидир бурчагидан бизга қараб тургандек туюлаверди менга.
— Шоир вафотидан сўнг қандай армонлар қийнаяп-ти сизни, нима деб ўйлайсиз, биз тирик чоғида баъзида яқинларимизга меҳр кўрсатиб улгурамиз ёки йўқ. Шунга қўшиласизми, йўқми?
— Муҳаммад акангиз биздан айрилгилари келмасди. Мен бўлсам, болаларимни олиб, тез-тез Марҳаматга кетардим. Оналарининг, яқинларининг кўнглини олибману ёнимдаги инсоннинг кўнглини овлашга кеч қолибман. Мана армон! Энди уйимдан бир қадам чиққим келмайди. Аммо фойдасиз!
— Назира опа, худди пгу ўринда Муҳаммад аканинг бир сатрлари ёдимга тушди: Биз тириклар йиғи нима эканлигини англаб етган чоғимизда бизнинг яқинларимиз бу дунёдан ўттан бўлишади.
— Муҳаббатхон! Йиғи нималигини мен бундан ўн бир йил аввал — биттаю битта акам бедарак йўқолганда, уч йил аввал меҳрибон отамдан айрилганимда тушуниб етганман. Аммо Муҳаммад акангиз — менга ҳам ота, ҳам ака бўлиб қолган суянчиғимдан айрилиш хаёлимга ҳам келмаганди. Ўз ғамим билан бўлиб, у мен учун қанчалик азиз эканлигини ҳис қилиб яшашга улгурмай ҳам қолибман. Сиз келтирган сатрлар бугунги тўкаётган кўз ёшларимга дахлдор бўлса керак.
Шоир А. Орипов шоирни шундай хотирлайди: Бир куни туш кўрибман. Эмишки, Муҳаммаджон оппоқ соқолда, оппоқ кийимда юрганмиш. Илоҳим, у дунёда ҳам жаннатларда юрган бўлсин. Унинг ижодини мен ҳеч қайси шоирга ўхшатмайман. Унинг ўз йўли, ўз овози, ўз қалами бор эди. Минг афсуски, эрта кетди. Унинг шеърлари умрига умр қўшади, деб умид қиламан. Адабиётимиз, шеъриятимиз жуда оғир жудоликка учради. Биз халқимизнинг севимли шоири, менинг ишонган шогирдим Муҳаммад Юсуфдан айрилдик. Болалари унинг изидан бориб, отасининг руҳини шод этади, деган умиддамиз.
Шу ўринда шоирнинг энг яқин дўстларидан бири — Юлдуз Усмонова: Биласизми, менга ҳозир дўстим Муҳаммаднинг ўрни жуда билиняпти. Нафақат менга, ўзбек қўшиқчилигига ҳам. Унинг ижодида мен бошқа шоирларда кўрмаган бир хусусият бор: дард бор. Энг асосийси — сизнинг дилингиздаги армон бор. Мен яқин дўстларимиз Охунжон Мадалиев ва Муҳаммад Юсуф-арнинг номини халқимиз ҳеч қачон ёддан чиқармайди деб ўйлайман. Чунки, ҳар иккаласи ҳам ўзига муносиб ўрин қолдириб, номларини мангуга муҳрлаб кетишди. Жойлари жаннатда бўлсин. Илоҳим, от босмаган изларни, тойлар боссин. Аёлларига жуда ҳам қийин. Уларга сабр-бардош тилайман. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!
Ҳа, бу фоний дунёдан кимлар ўтмади. Аммо келмак ва кетмакда ҳикмат кўп. Одамзот устун бўлолмаган бу очун ҳеч кимга вафо қилмаган. Аммо сенинг бедор тунларинг, қалб оғриқларинг, дарду интилишларинг сендан сўнг, ажойиб ҳайкал қўйишади, сенга.
Шу маънода шоир Муҳаммад Юсуфнинг номи биз мухлисларнинг қалбида мангу яшайди.
Шоир бизга берган интервьюларидан бирида шундай деган эди: «Шоирлар — эзгулик элчилари, Худонинг эркатойлари улар. Улар ҳамиша яхшиликка ошно бўлишади. Орзулари ҳамиша қалби мисол беғубор бўлади уларнинг. Қисқа умр кўрадиган истеъдодлар ўз умрининг қисқалигини билганларидай шошиб юришади».
Қисқа, аммо мазмунли умрида Муҳаммад Юсуф ўзидан сўнг, тўғрироғи тирик чоғида яхшиликдан, эзгуликдан ўзига ҳайкал қуриб улгурди.
Ер юзида битта бўлса-да шеър мухлиси қолгунча шоир яшайди. У бизнинг қалбимизда. Айтишадику, марҳумлар бу фоний дунёдан кўз юмганларидан сўнг, уларнинг вужуди қабристонга, руҳлари эса тириклар қалбига руҳан дафн этилади. Илло, шундай. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин, Оллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

Муҳаббат Ҳамроева
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх