Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.10.2012 12:35   #1  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Post Номи сўнмас юлдузлар...

Азиз замондошим...
Биз ҳаётмиз, яшаяпмиз биз. Улар эса йўқ. Улар бугун орамизда йўқ. Улар номи сўнмас юлдузларга айланди. Йўқ, йўқ... Улар аслида сўнмади, сўнмас юлдузлар бўлиб қолди дунёда. Улар ўз номига, ўз шаънига, ўз ғурурига ҳайкал қўйиб кетди дунёда...
Замондошим...
Келинг уларни ёд этайлик, руҳларини шод этайлик.Замондошлари, ёру-дўстлари, оила аъзолари, шогирдлари хотираларини сўзларга илайлик. Улар ҳақидаги қалбимиз тўрида оташ бўлиб турган хотираларни эслайлик...Зеро:

Ўтар қанча йиллар тўзони,
Юлдузлар кўз ёши сомони.
Ўтар инсон яхши-ёмони
Меҳр қолур, муҳаббат қолур...

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.11.2012 в 16:36.
Ответить 
Старый 28.10.2012 13:40   #2  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Куйларим қолди

Муҳриддин Холиқов (1959-2001)
Цитата:



“Буюк яралгандир азалдан инсон,
Муҳаббат аталур унинг неъмати.
Ишқнинг мевасидир, ҳар шеър, ҳар достон,
Қалблилар яратар шеърни, санъатни.

Шу гапда жон бор. Агар инсон гўзал қалб эгаси бўлса, унинг қолдирган нарсалари, мероси ҳам гўзал бўлади. Халқимиз ҳассос санъаткор Муҳриддин Холиқовни ҳам ана шундай чуқур энтикиш, гўзал қўшиқлари билан хотирлайди. У санъатимиз учун, унинг саҳифаларини безайдиган гўзал ишлар қилиб кетди. Ҳар бир қўшиғида дард, мунг, армон қувонч бор эди унинг.
Ҳусниддин Холиқов: Акам биз инсонларга садоқатдан, яхшиликдан дарс бериб кетди. Қачон қараманг оила даврасида. Уларни бозорга, шаҳар айланишга олиб чиқарди, кўнглини оларди. Бева бечораларга ёрдам берар эди. Ҳатто бир куни меҳрибонлар уйига бориб, бир автобус болани олиб келдилар Уларни овқатлантириб, едириб-ичириб, совға-салом бериб олиб бориб ташлаганларини эсласам, тоғриси бу ишни камдан-кам одам қилади. Акам ҳақиқий инсон эди.
Юлдуз Усмонова:Биласизми, мен кўпинча бир нарсага ҳайрон қоламан. Яхши инсонлар, истеъдодлилар жуда қисқа умр эгаси бўлиб чиқадилар. Мен бу гапни бекорга айтмаяпман. Чунки, мен яқин кунларда уч дўстимдан жудо бўлдим. Охунжон Мадалиев, Муҳаммад Юсуф, Муҳриддин. Баъзида айтаман, эй худо баъзи бир ҳасад бандаларини,нафс қурбонларини умрини шуларга қўшиб берса бўлмасмикин. Энди бу ишлар барчаси яратганнинг измида. Нима дейман, умрини фарзандларига қўшиб берган бўлсин. Улар жисмонан ўлган бўлсаларда, руҳан тириклар. Чунки, уларнинг қилган ишлари, қўшиқлари ҳамон мухлислари томонидан эшитилиб, эъзозланаяпдими, демак улар тирик.
Обид Асомов: Дўстимиз Муҳриддиннинг ажойиб хислатлари бор эди. Куюнчак, одамдўст. Мен бу гапларни айтиш керак бўлгани учун эмас, чин инсонийлик бурчим сифатида айтаяпман. Тўй-ҳашамларда, учрашувларда кўришиб қолсак, фақат хурсандчилик қилиб ўтирарди. Санъаткорлар орасида ичида қалби тозасиям ўзи. Бўйимиз ҳам тенг, ақл-чи, деб ҳазиллашардик. Аммо у чиндан ҳам ақлли, оиласига меҳрибон инсон эди. Жойи жаннатда бўлсин. Биз уларни тез-тез хотирлаймиз. У ҳамиша биз билан бирга.
Гулсара опа: Оила қуриб, баъзи бировларга ўхшаб, жанжал, тўполон деганлари йўқ эди. Ким учундир бу муолаға бўлиб туйилар, аммо рости ҳам шу. Жуда меҳрибон, дилсўз, болаларининг устида парвона эдилар. Шу бугун бир нима керак бўлса, аввал мана шу болаларнинг ишини битирар эдилар. Шунчалик машҳур бўлишларига қарамай, ўта сода, самимий, ғамхўр дилар. Улардақа инсон бир марта келиб кетади, менимча. Уйда бўлган кунлари тез-тез ош дамлаб, болаларни хурсанд қилардилар. Ҳали-ҳалигача кўника олмаймиз. Душманим ҳам кўрмасин бу кунни…
Қўшиқчилар, умуман санъаткор аҳли халқнинг энг хурсанд куни, яъни тўйида хизматда бўлишади. Шу маънода улар эзгулик, яхшилик фарзандларидирлар. Биз уларни тез-тез хотирлаб, уҳларини шод этиб туришимиз керак. Бу биз тириклар учун ҳам фарз, ҳам қарз. Бекорга айтишмайди – Марҳумларнинг илинжи – тирикларнинг оқибатида, - деб. Барча ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Муҳаббат Ҳамроева.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 28.10.2012 14:53   #3  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Куйларим қолди (давоми)*

Цитата:
Биз билмаган саодатга етдингизми?

Яхши қўшиқни мен баландпарвоз қушга ўхшатаман. Унинг бир қаноти шеър бўлса, бир қаноти оҳанг. Шеър юрагингизга етиб боролмас экан, оҳанг дил торингизни тебратмас экан, бу қушнинг парвози узоққа бормайди. Аммо иккала қанотини топган қўшиқ ўз эгасини – хонандасини топмс экан, бу қўшиқнинг умри ҳам узоқ бўлмайди.
Яхши қўшиқ яратиш осон иш эмас. Шоирнинг, астакорнинг, хонанданинг ўз маъсулияти бор. Бу маъсулиятни тўла адо этадиган, ижодкорлар бирлашган жойда юракларни тўлқинлантирадиган, йиғлатадиган, ҳаяжонлантирадиган, эзгуликка чорлайдиган ўлмас қўшиқлар дунога келади.
Олтин хазинамизни мана шундай қўшиқлар билан бойитган ижодкорлардан, шоир Муҳаммад Юсуф, Охунжон Мадалиев, Муҳриддин Холиқовлар бугун халқ кўнглидан чуқур чой олганлиги бежиз эмас.
Мен – шоирнинг рафиқаси, юзлаб қўшиқлар матнининг дунёга келишига гувоҳ бўлганман. Шоирнинг қошиқчиликка кириб келиши ўзи учун кутилмаган ҳол бўлган эди. У буни истаган ҳам эмасди. Унинг 80-йиллар ижодига разм солсангиз, шеърлари дардчил, жиддий кўпроқ ижтимоий мавзуда эди. Шўролар замонида, ўз халқи, ўз Ватани, ўз “Мен”И ҳақидаги нимадир айтиш мумкин бўлмаган даврда “Топгани талоним менинг” деб қилган нолаларига Фарғона томондан шеър дардига ҳамоҳанг бўлган бир маъсум овоз садо берди.
“Тин билмаган жоним менинг, - Бободеҳқоним менинг”.
Бу ширали овоз соҳибининг ижроси, қўшиқчиликка, назаримда ўзгача руҳ бағишлади. Бу қўшиқнинг ижрочиси кейинчалик ўзбекнинг севимли ҳофизига айланган Охунжон Мадалиев эди.
… Кунлардан бир куни Муҳаммад ака ёшгина, истарали, тортинчоққина бир йигитчаи бошлаб келдилар:”Нозижон, бу йигитчани танийсизми? Охунжон деган ҳофиз бу. Яқин келажакда машҳур санъаткорга айланади, таниб олинг!” дедилар. Йигитча эса – “ошириб юбордингиз, ака!” деб қизариб кетди.
…Кўпроқ севги тоғрисида, қизғалдоқлар ҳақида куйлайдиган, овози ҳам севгидай беғубор, болга ботириб олгандай ширали, аммо дардли овоз соҳиби Муҳриддин Холиқовни 1988-йилда “Халқлар дўстлиги”(ҳозирги “Истиқлол”) санъат саройи ёнида учратиб қолгандик. У Муҳаммад акани кўриб югуриб келди-да, қучоқ очиб сўрашиб, ийманибгина, паст овозда бир нима деди. Муҳаммад ака эса менга юзландилар: “Ноз, бу менинг укам бўлади. Катта ҳофис бўлиб кетганда, бугунги учрашувни эслаб юрасиз. Муҳриддин янаги йил бўладиган танловда қатнашади биринчи ўринни олса, энг зўр шеърларимни унгаёзиб бераман, сиз гувоҳсиз” дедилар ва уни бағирларига босдилар.
Муҳаммад аканинг ниятлари ижобат бўлиб, 1989-йилдаги “Камолот-89”да Муҳриддин 1-ўринни эгаллади.Охунжон эса олий мукофот совриндори бўлди. Шундан сўнг уларнинг ҳақиқий ҳамкорликларигина эмас, ака-укалик муносабатлари ҳам қалинлашиб кетди. Айниқса, Муҳриддин орадаги масофа яқинроқ бўлгани туфайли Муҳаммад акасини, бизни тез-тез уйига олиб кетар, Муҳаммад акага ёш боладай суйкаларди. Муҳаммад ака унинг умр йўлдоши Гулсарахонга ҳам атаб шеърлар бағишлаган, уни ўзининг энг суюкли синглиси Муҳаббатга ўхшатарди.
Улар – Муҳамад ака, Охунжон, Муҳриддин тутинган ака-укалар эди десам, камлик қиса керак. Уларни бир бутун дарахтга ўхшатгим келди. Дарахтнинг илдизи танасисиз, танаси илдизисиз яшолмагандай, бугун улар бир –бирларини ортидан эргашиб, гўё қўл ушлашиб бу ёлғон дунёни тарк этдилар.
…Охунжоннинг ўлидан кейин Муҳаммад ака унинг қўшиқларини тез-тез эшитадиган бўлиб қолганди.
Айниқса, сафада чоғИ, йўлда унинг ўлим ҳақидаги қўшиқларини қайта-қайта эшитар, гўё шу қўшиқлар унинг ажалига сабабчидай, асабийлашар, “ҳар бир ёзган шеъринг, айтган қўшиғингга эҳтиёт бўлиш керак эканда” – деб хўрсинарди.
Ҳа, у ҳақ эди.
Ака-укалик ришталари шундай қаттиқ бойланган эканки, Муҳаммад акасиниг вафоти туғишган укадан ортиқ азият чеккан Муҳриддинни ҳам бу ришталар тезда олиб кетди.
… Бугун биз – уларнинг ортидан қолган аёллари ҳалқимизнинг суюкли шоир ва ҳофизларидан қолган меросни асраб-авайлаб, улар жонидан ортиқ кўрган халқи – элига оқизмай-томизмай етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Шу билан бирга уларнинг удумларини ҳам давом эттириб, яқинлик ришталарини боғлаётирмиз. Ишонаизки, улар ҳаётдан кетган бўлсаларда, яратган қўшиқларини парвози алсо пасаймайди. Улар инсонларни эзгуликка чорлайверади!
Муҳаммад ака ўз укаларидай суйган, бу дунёни тарк этган инилари Охунжон ва Муҳриддинга ёзган менинг ушбу шеъримни эса уларни севган халқига, оиласига, яқинларига таъзия ўрнида қабул қилгайсиз:

Қайлардасиз менинг икки ҳофиз иним,
Торларингиз сизни қўмсаб йиғлаётир.

Гўёларим – Охунжон-у Муҳриддиним, -

Хаёлингиз менинг бағрим тилаётир.


Қанча меҳр муҳаббатлар тутди элим,

Қайси меҳр олиб кетди сизни бундан.

Дардларимни ёзолмайин титрар қўлим,

Айтилмаган қўшиғингиз айтган ундан.


Суйган икки ёрингизни зор йиғлатиб,

Суйилмаган ҳурлер билан кетдигизми.

Бу дунёнинг лаззатида кўнгил узиб,

Биз билмаган аодатга етдингизми.


Наволарнинг осмонида ой бўлдингиз

Учиб кетган менинг икки ҳофиз иним.

Куйдек тоза кўнгилларга жой бўлдингиз –

Ўлмагансиз, Охунжоним, Муҳриддиним.


Назира ас-Салом.


__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 28.10.2012 18:00   #4  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Куйларим қолди (давоми)*

Цитата:

Муҳриддин Холиқов хонодонида

Ўлим ҳақ. Бундан ҳеч ким қочиб қутулолмайди. Кимдир олдин, кимдир кейин Аллоҳ таолонинг даргоҳига боради. Шундай инсонлар борки, қисқа умр кўрсада, улкан ишларни амалга ошириб кетади. Ана шундай инсонлардан бири элимизнинг ардоқли ҳофизи Муҳриддин Холиқовнинг рафиқаси билан учрашиб дилимизга тугиб қўйган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилдик…

- Гулсара опа, Худо раҳматига олган бўлсин, ўлимидан икки кун олдин Муҳриддин ака билан суҳбатлашган эдик. Ўшанда рўза ойи эди. Одатда, бу паллада тўй ва шунга ўхшаш маросимлар тўхтатилади…
- (Кўзига ёш олиб, уф тортади). Тўғри, рўза ойида маросимлар бўлмасди. Лекин ўша йили рўза ойининг учинчи куни улар тўйга боришган. Аслидаоилавий дачага кетишимиз керак эди. Баъзи сабабларга кўра, биз боролмадик. Муҳр ака уйдан рўза оғиз билан чиқиб кетган. У кишининг битта одати бор эди. Рўзами, рўза ойида ичмасди(кўзидаги ёшни артиб). Ўлимидан ярим соат олдин қўнғироқ қилиб, ўлда балиқ овлаб, оғзини очганини, энди йўлга ҳиқмоқчи эканлигини айтди. Бахтсиз тасодиф туфайли автоҳалокатга учради. Бошимга шундай мусибат тушганда, одамларнинг миш-миши ортиқчалик қилар экан.
Муҳриддин ака билан 20 йил бирга яшадингиз. У кишини ҳеч ким сизчалик яхши билмайди.
Бирор бир иш бошлашидан олдин мен билан маслаҳатлашар эди. У киши учун ҳар доим оила биринчи ўринда турган. Саҳнага ҳофиз бўлса, уйда фарзандларига меҳрибон ота, шогирдларига қаттиқ қўл узтоз эди. Кўпчилик у кишини кибрли деб ўйлаган. Лекин манманлик ёт эди.Ҳатто, шогирдларига ҳам камтар бўлишини бот-бот такрорлаган. Шунданми, шогирдлари оиламизга жуда ҳавас қилишарди.
- Шогирдлари жуда кўп. Улар сизни тез-тез йўқлаб туришса керак.
- Ҳамма шогирдлари хабар олиб туради. Рустам Маҳмудов билан Анвар Санаев ўспиринлик даврларида Муҳр акага мусиқачи бўлган. Улар битта оиладек ижод қилишган. Баъзида уйларимизда ётиб қолиб, ишлашарди. Муҳр акага кўп шогирдлари ўхшашга ҳаракат қилади. Ҳатто, хаёл суришларига ҳам.
Шогирдларидан бири Озодбек Назарбековни уйлантириб қўйган экан…
Озодбек Тошкентга келганида, қўшиқларин аудиокассетада эшитганимда, ҳатто овозларини ҳам ажрата олмаганман. Шогирдлари ичида энг уятчан, тортинчоқ, камтарин. Ўз ўғлимиздек бўлиб қолган. Уйимизни қурилишида ёрдами катта бўлди. Бир куни кутилмаганда Муҳр ака, Озодни уйлантирамиз деб қолди. Бозида ҳазил деб тушиндим. Озод ҳам рози бўлмади. Бир амаллаб кўндирдик. Бир ҳафтада тўй қилдик. Келин ҳам ўзимизнинг маҳалладан.
- Озодбек Назарбеков илк чиқишларида “Одил” гуруҳи номи билан ижодини бошлаган эди.
- Муҳр аканинг Одил исмли шогирди бўларди. Истеъдодли, зеҳни ўткир эди. Бахтсиз тасодиф туфайли тоғ йўлида автоҳалокатга учраб, оламдан кўз юмди. Муҳр ака роса сиқилган. Озодбекнинг гуруҳига ҳам шу шогирдининг исмини берган. Қолаверса, кичик ўғлимиз туғилганида, унга ҳавас қилиб, умри ўхшамасину, ўзи ўхшасин деб Одил қўйганмиз.
Муҳриддин ака билан суҳбатимизда, Муҳаммад Юсуф ўлимидан куйиб-ёниб, унинг номини абадийлаштироқчи бўлиб юрганини айтган эди.
Муҳаммад ака билан жуда яқин ака-укадек эди. Оилавий борди-келдиларимиз бор. Ҳар сафар янги қўшиқ ёзишларидан олдин Муҳаммад акани таклиф қилар эди. Баъзида Муҳаммад ака, менга “шу Муҳрнинг бир нимаси бор. Тайёр мусиқага ҳеч қачон шеър ёзмайман. Нимагадир шу болага йўқ деёлмайман”, дердилар. Муҳаммад аканнг ўлимидан ларзага келди. Хотираси учун қанча ишлар қилмоқчи эди. Охунжон билан Муҳаммад акага бағишлаб қўшиқ ёзган эди. Тақдирни қарангки, ўзи ёзган қўшиқни укаси Ҳусниддин Холиқов ўзининг номини ҳам қўшиб куйлади.
- Хотира кечасида эшитмадикку!
- Аввало, шу хотира кечасини уюштирган мутасаддиларга раҳмат. Шунчалик эсга олганликлари учун. Аммо мухлислар “хотира кечаси” деганда, умуман, бошқа нарсани кутган экан. Санъаторларимиз ўз қўшиқларини айтиб кетишди. Ваҳоланки, мухлислар уларнинг консертига ҳам бориб эшитиши мумкин. Хотира кечасида ёдга олиниши лозим бўлган инсонларннг ўзи, гапи, қўшиқларини берганда бошқача бўларди.
Бундан ташқари шу санъаткорларнинг хотирасига бағишлаб қўшиқ ижро этган ҳофизларимизни таклиф қилиш керак эди. Оммавий ахборот воситаларини чақирсак бўларди. Маслаҳатли сиҳ бўлганида, биз ҳам қўлимиздан келганича чиройли ўтказишга ҳаракат қилар эдик.
- Муҳриддин акани саховатли инсон эди, деб шогирдлари кўп айтишади.
- Етимларни кўрса, юраги эзиларди. Уйимизда юрган шогирдларидан бирининг отаси, бошқасининг онаси йўқ болалар эди. Ҳар йили қўлидан келганича хайрия консертлари уйиштириб, тушган маблағни меҳрибонлик уйига берардилар. Навруз байрами арафасида саховат уйидан хабар олардилар.
Кўп етимларни бошини силаш ҳам Аллоҳга ёқмадими, деб ўйлаб қоламан. Балки нотўғри ўйлаётгандирман? Кўрни ҳам, карни ҳам, шолни ҳам, етимни ҳам Аллоҳ яратиб қўйибди. Мен уларни шундай яратиб қўйганманки, сен бошини силайсан, дегандай туйилаверади. Шунданми, 4 та фарзандим етим қолди. Фарзандларимни олиб, ўзим ҳам меҳрибонлик уйига бориб тураман. Юқорида айтилган хотира кечасида оиламиз учун ажратилган 150 минг сўмга қўшиб, меҳрибонлик уйига бермоқчиман.
- Гулсара опа, аччиқ хотираларингизни эслатганимиз учун узр.
- Биласизми, ҳалиям ишонгим келмайди. Худди тушдай. Муҳр аканинг саховатли ишларини ўзим давом эттирмоқчиман. 5 сентябр туғилган кунларига бағишлаб катта хотира кечасида ҳофизларимиз ўртасида танлов ўтказмоқчиман.

Дилрабо Худойбердия суҳбатлашди.
Оффтоп:
* - маълумотлар "Эрта сўнган юлдузлар" китобидан олинди.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 28.10.2012 22:38   #5  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook

Цитата:
Эл суйган ҳофиз Муҳриддин Холиқов билан суҳбат

- Муҳриддин ака,айрим ёшларда истеъдод ҳам,тиришқоқлик ҳам, қулай муҳит, шарт-шароит ҳам бўлади. Лекин у барибир машҳур бўлолмайди.Демак, таниқли бўлиш учун омад ҳам керак эканда?
- Санъат йўлига кириб, эл юрт ҳурматини қозониш,олқиш олиш осон иш эмас, албатта. Ўз истеъдодига ҳар ким, ҳар хил ёндашади. Айримлар, Абдулла Қаҳҳор ибораси билан айтганда, санъат даргоҳига “ўғри мушикдек” туйнукдан ошиб тушади. Демоқчиманки, баъзи туппа-тузук ёшларимиз кимларгадир суяниб, кимларнингдир “қўллаб юбориши” орқасидан унвону мукофотлар олади. Биронта яхши қўшиғи борми-йўқми, телевизорга кўринишга талпинаверади. Кимдир эса қайта-қайта изланиш билан, кимдир Аллоҳ берган истеъдод билан. Қайси томондан ёндашишни билмаган ёшларимиз тақлид қилиш билан ўз ёлларини топадилар.
Ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, отам санъаткор бўлгани учунми, Менда ҳам бу касбга нисбатан қандайдир бир умид уйғонди. Ҳар бир яхши ниятга ҳам, ёмон ниятга ҳам фаришталар “оминъ деркан. Худо кўнглимга солиб, мен санъаткор бўламан, дея ният қилган эдим. Ҳарқалай, эл назаридан четда қолмай, халққа хизмат қили ўзимнинг озми-кўпми, камтарона ҳиссамни қўши юриман. Омад ҳақида гапирсам, унга ҳам кўп нарса боғлиқ, деб ўйлайман. Ҳаётга бир назар ташласак. Буюк инсонлар ҳам умрининг бошида бошқалардан унчалик ажралиб турмайдиган бир бола бўлишган. Ҳазрат Навоий ҳам Алишербек исмли гўдак бўлган, устоз Абдулла Қодирий ҳам Абдулла исмли бир бола эди… Мен бу гапим билан ўзимни мақтаб буюк демоқчи эмасман. Фақат ҳар бир ишда ҳам Худонинг мадади борлигини таъкидламоқчиман, холос. Аллоҳнинг ўзи қўллаб қувватласа, йўқдан бор бўлар экан…
- “Қиз бола” қўшиғингизни илк ижодий изланишлар маҳсули, деб айтиш мумкинми?
- Бу қўшиғим яратилганидан кейин кўча-куйдагилар, таниш билишлар ҳамкаминага “Қиз бола” деб ном қўйиб олишди. Мени янада яхҳироқ қўшиқлар яратишга, тинимсиз изланишга ундаган ҳам шу ашуладир. Бу қўшиғимни ижодий изланишимнинг бошланиши десам янглишмайман.
- Қўшиқларингиз мусиқаси ўзгалардан бетакрорлиги билан ажралиб туради. Бастакорлар билан ҳакорлигингиз хусусида гапириб берсангиз
- Қўшиқ яратишнинг ўзига хос машаққатлари тўғрисида жуда кўп санъаткорларимиз айтиб ўтишган. Қўшиқ ҳам ўз болангиздай – азиз. Худо кўрсамасин, фарзандингиз бетоб бўлиб қолса, кўнглингизга ҳеч нима сиғмай, томоғингиздан сув ҳам ўтмай, дилингиз ғаш бўлиб юради, токи у соғайиб кетмагунича.Қошиқ ҳам шундай гап. Мусиқа устида қайта-қайта ишлаш – машаққат. Матнни мусиқага жойлаштириш қийинчиликлари ҳақида ўзингиз ҳам эшитган бўлсангиз керак. Фарзандларингиз устида қанча парона бўлсангиз, у шунча тез кучга киради. Гапнинг лўндаси, мен бастакорлар билан ишламайман. Қошиқларимга мусиқани укам – Ҳусниддин Холиқов ёзиб беради. У билан маслаҳатлашиб, иш қиламан. Қўшиқларимни “оранжировка” қилишда эса менга Шамсиддин Холмуродов, Рустам Маҳмудов каби йигитларимиз яқиндан ёрдам беришади.
- Қайси тўйга бормайлик, сизнинг “Комила қиз” деган қўшиғингизни эшитамиз. Шу қўшиқнинг яратилишига нима сабаб бўлган?
- Берган саволингизни мен деярли ҳар куни мухлисларимдан эшитаман…”Комила қиз”ни кимга атабайтгансиз, менга атаб ҳам ашула айтинг, деб қизларимиз тез-тез мурожаат қилишади. Бир куни тўйга хизматга борсак, Мансур ака деган танишим менга:”Муҳриддин, менинг неваранга ҳам атаб қўшиқ айтмайсизми, қўшиқларингизни жуда яхши кўради-да, исми Комила”, деб қолдилар. Мен: “ Хўп, “заказ” қабул қилинди”.- деб кулиб қўя қолдим. Ўз-ўзидан шу қўшиқ ҳам яратилди.. Назаримда, барча Комила қизларимиз хурсанд, уларни кўриб мен ҳам хурсандман.
- Замонавий эстрада хонандаларини турк, форс куйларига тақлидчиликда айбламаган газета, журнал қолмади, десак муболаға бўлмас…
- Юқорида айтиб ўтганимдай, баъзи бир ёш санъаткорларимиз даставвал тақлид қилиб ўз кучларини синаб кўрадилар. Ҳар ким онасидан истеъдодли, пишиққина бўлиб туғилмайди. Уни ҳаёт тарбиялайди, халқ ичида юриб улғайиб аста-секин ўзи “пиший” бошлайди.
Тоғри, санъаткор ўзи излансин, бировлардан кўчирмасдан, ўзи мусиқа яратсин, деган гапларни кўп эшитганмиз. Кўнглида ҳақиқий санъаткор бўламан, деган ҳаваскор ўз йўналишига, услубига, овозига эга бўлиши керак. Бунга эришиш учун эса санъаткор изланишдан бўшамаслиги озим. Илк ижодини турли йўналишларда синаб, мумтоз қўшиқларни ҳам, шўх ашулаларни ҳам ижро эта олиш осон эмас. Баъзан қийинчиликдан қочган ёшларимиз фақат тақлидга ёпишиб олиб, ундан узоқлаша олмайдилар.
- Муҳриддин ака, сизни ҳам матбуотда ҳеч танқид қилишганми?
- Танқид қилишган. Фақат қайси газетада босилганини аниқ эслолмайман. Лекин катта-катта ҳарфлар билан: “Нимага Гулистонга Муҳриддин Холиқов келмади” деган мақоланинг сўзлари ёдимда турибди. Қайсидир сабабларга кўра, тўйгами, бошқа бир хизмат юзасиданми, боролмай қолгандим. Кейин шу танқидий мақола босилиб чиққан.
- Таниқли кишилар ҳақида одамлар орасида миш-мишлар юради. Шу гапларга қандай қарайсиз?
- Ҳаёт сиз ва биз эшитаган сирли гаплар билан тўла. Баъзан ўзим ҳақимда тарқалаётган ҳар хил миш-мишларни эшитиб, ҳайратдан ёқамни ушлаб қоламан. Агар тоғри гап бўлса, ижобий қабул қиламан. Аввалари кўнглимга олар эдим. Гоҳида вой одамлар-ей, яна қанақанги гаплар ўйлаб чиқаришаётган экан, деб кулиб қўяман. Баъзан таниш-билишлар: “Ешитдингми, Муҳриддин, сенинг ҳақингда шунақа гап юрибди”, дейишса, “Одамларнинг оғзига янги сақич солиб қўйганман, чайнаб бўлишсин, оғизлари чарчагандан кейин жимиб қолишади”, - деб ҳазиллашиб қўяман.
- Мулкдор, бой бўлиш тушунчаларини қандай изоҳлаган бўлардингиз? Умуман, санъатдан ташқари қошимча даромад манбаингиз борми?
- Инсон ҳамиша чиройли яшашга интилиб келган. Данғиллама ҳовлию машинаси бор одамни мулкдор деб ҳисоблашади. Лекин бу нарсалар биз учун зарурий мулкдир. Санъаткор ўз санъатини элга намойиш қилиб кун кечиради: “Уни юксак чўққига кўтарадиган ҳам, бир зумда оёғидан тортиб, пастга тушириб қўядиган ҳам – ХАЛҚ бўлади” Қошимча даромад туширадиган фирмам йўқ, бизни қўллаб – қуватлаб боқадиган халқим бор.

Суҳбатдош Лобар Йўлдошева.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 29.10.2012 09:34   #6  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
ЁШ КЕТГАН ШОИРЛАР

Мен ҳам қайти келмасман,
Ўтгай баҳорим, ёзим.
Бечора мен эмасман,
Бечора Асқар Қосим.

Дўстим, гар хор-у хассан,
Бу дунёга овора.
Бечора сен эмассан,
Назар Шукур бечора.

Боқиб сўнг бор чор-ночор
Жизғанак орзу ҳавас,
Неларни ўйлади зор,
Бечора Чори Аваз?

Нечун бунча ғарибмиз,
Эй, мунгли дўст, эй, жўра?
Биз-ку тирик юрибмиз,
Бечора Тилак Жўра.

Сирожиддин Саййид
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
2 "+" от:
Старый 29.10.2012 12:37   #7  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от albatros Посмотреть сообщение
ЁШ КЕТГАН ШОИРЛАР
Ўтганларни йўқлаш мақбул иш (уларнинг руҳи шод бўлаётган бўлса, ажабмас).
Шу аснода, Чори Аваз ҳаёти ва ижодини ўқувчиларга янада чуқурроқ етказиш истаги туғилди менда... холис ният ила.
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy)
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 05.11.2012 10:56   #8  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Куйларим қолди (давоми)

Elimiz ardog'idagi hofiz Muhriddin Xoliqov haqida qadrdon do'sti va akasi shoir Muhammad Yusuf fikrlari:

__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 05.11.2012 11:00   #9  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Куйларим қолди (давоми)

Hamon quloqlarimiz ostida jarang sochib turgan, Muhriddin Xoliqov tomonidan ijro etilgan, xalqimiz sevib tinglaydigan qo'shiq - "Alamli dunyo".

__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 09.11.2012 13:20   #10  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook


Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Каримов хотирасига бағишланган кўрсатув.
Ойбек ака, мазмунли кўрсатув тақдимоти учун раҳмат.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх