|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#121 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Шавкат Раҳмоннинг бунинг сингари хотира билан, табиат манзаралари билан боғлиқ жудаям кўп шеърлари борки, уларнинг аксарият қисми моҳият эътибори билан Ватанни куйлайди. Бироқ у 1984 йилда ёзилган «ҳали бирор ишни уддаламадим» деб бошланувчи шеърида Ватанни кечикиб англаганидан куйинади. Хўш, нега? Ахир, шоир бутун умр Ватанни куйлади, унинг оғриқларини, дардларини ошкор этди, уни севишга чорлади-ку? Нега энди сочи оқарганда «Нақадар кечикиб англадим сени» дея ўртанмоқда?..
Гап шундаки, Шавкат Раҳмон шўролар замонида туғилди, шўро манфаатини ҳимоя ва ташвиқ қилган муҳитда ўсди, вояга етди. У ҳаётининг қайси бир паллаларида деярли ҳамма қатори шўро мафкурасини тўғри деб билди, унга самимий ишонди. Бинобарин «Шоиранинг саволи» деган шеъри худди шу ишончнинг меваси сифатида дунёга келган, деса бўлади. Шеърда ҳамма жойда - йўл бўйларида тез-тез учраб турган Ленин ҳайкалига кўзи тушган қизининг «нега шунақа?» деган саволига шоир жавоб бериб айтади: Қизим, ҳали ёшсан, Англарсан ҳали, бу йўллар - мошинлар юргувчи йўлни, бу кураш йўлидир, толе йўлидир, Ленин бу йўлларда турмаса бўлмас... Бугуннинг имконларидан келиб чиққан ҳолда шоирни юқоридаги каби шеърлари учун танқид қилиш, ҳатто уни қоралаш, айблаш қанчалик осон бўлса, шунчалик жоҳилликдир. Аксинча, бундай вақтларда ўша давр руҳини, шу даврнинг фарзанди – шоирни, унинг ҳолини тушунишгина тарихий ҳақиқатни кўз ўнгимизда қайта тиклаши мумкин. Ҳақиқат шундан иборат эдики, шўро империяси ўз ҳудудини чиқиб бўлмас тўсиқлар билан ўраб ташлаган эди. Унда яшаётган инсон учун дунё гўё совет давлатидан иборат эди. Ташқаридаги ҳаёт эса таҳликали, у ерда инсон бир-бирига душман, одамлар очлик ва қашшоқликдан ўлиб кетмоқда... дея уқтириларди. Бу янглиғ ташвиқот ҳар қандай кишига таъсир қилмай қолмас эди. Ахир Абдулла Ориповнинг ўша машҳур «Тилла балиқча» шеъри бежиз ёзилмаган. Шеър маъноси шундайки, бутун умри ушоқ еб ҳовузда ўтган балиқча ўзи истиқомат қилаётган ҳовузни бутун дунё деб билади. Инсон ҳам худди шундай: шўро даврида туғилиб, унинг мафкураси таъсирида улғайган аксарият одамлар учун гўё дунёда ўзлари мансуб бўлган тузумдан одилроқ бошқа тузум йўқ эди. Бироқ Шавкат Раҳмон сингари оташқалб шоирларнинг хизмати шундаки, улар тузумни бирданига ва бутунлай инкор этмаган бўлсалар-да (бунинг учун тарихий вазият ҳали пишиб етилмаган эди), ундаги қусурларни - бошқалар кўрмаган, кўролмаган, балки кўришни хоҳламаган нуқсонларни кўра билдилар ва ошкор этдилар. Шунинг учун ҳам биз Шавкат Раҳмон шеъриятини моҳиятан ҳар нарсадан олдин Ҳақиқатнинг кўзларига тик қараш шеърияти деб айта оламиз. Агар у ўша вақтда шўролар мафкурасига сидқидилдан ишонмаганда эди, шеърида «Софдиллар Ленинга юзма-юз турар» деб ёзмасди. У ҳаётдаги-амалдаги ноҳақликларни, жирканч ишларни кўргани ҳолида назарияда Ленин ғоялари тўғри деб ишонгани учун ҳам «Шоиранинг саволи» (1983) шеърини ёзган деб айтса бўлади. Бироқ яна таъкидлаб айтиш жоизки, бунинг учун шоирни қоралаш эмас, балки тушуниш йўлидан бориш зарур. |
||
|
Ответить |
![]() |
#122 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Энди китобнинг бу юзидаги — 11 саҳифадаги шеърга эътибор беринг:
Елкамда Қақшаган асрлар юки: Кишанлар, Фарёдлар, Сўнгсиз урушлар... Мен қадам ташлайман чайқалиб, секин, Ориқдан юзларим буришар... Йиқилмак, тўхтамак мумкинмас! Қаерга бўлса ҳам юрганим яхши... Менинг ҳар қадамим муқаддас, Ўлимга қарши. (1976)[1] А.Михайловга бағишланган бу шеър ҳам ўша йили — 1976 да ёзилган. Лекин унда шоир «Елкамда қақшаган асрлар юки: Кишанлар, Фарёдлар, Урушлар...» демоқда. Демак, у ҳуррият олами — кўнгилдан ер юзига тушиб, унинг ҳолига назар ташламоқда. Ва талай муаммоларга — ҳаётнинг реал зиддиятларига рўбарў келмоқда. Нафсиламрини айтганда, биз таниган, тўғрироғи, бизга ўзини танитган шоир — Шавкат Раҳмон айнан шу ердан бошланади. Яъни Шавкат Раҳмон деб аталган ва ХХ аср ўзбек адабиётида ўзига хос ўрин тута билган шоир ҳар нарсадан олдин жамиятдаги ижтимоий адолатни тиклашга интилган, бу йўлда ёниб-куйиб ижод қилган ҳақиқатпарастдир. Шоирнинг иккинчи — «Юрак қирралари» тўплами юқоридаги бир фикримизни яхшигина инкор этган каби ўз бағрига кўпроқ табиат лирикасини жо қилган. Юқорида биз Шавкат Раҳмон - ижтимоий адолат куйчиси, деб ёзгандик. Мазкур китобчада эса бу руҳдаги шеърлардан кўра яна фалсафий мушоҳадалар билан тўйинган, ўйчан лирикага ҳам дуч келамиз. Умуман, шоирнинг ҳамма тўпламларида турли мазмун ва мавзудаги шеърларни истаганча топиш мумкин. Демак, Шавкат Раҳмон кўпқиррали шоир: у — табиат шоири, у — фалсафа сўқийди, у — ижтимоий адолат ҳимоячиси, у — муҳаббат куйчиси... Шоирнинг ўзига қўйиб берсангиз эса, Рубобий шеър ёзсам... Қайтсам бир нафас... Ҳамиша мусаффо чашмани кўрсам, Қорайган чўққилар қорига қараб, бир нафас хаёлчан ўсмирга дўнсам... дейди. Шоир бу ўринда нафақат ўсмирлигига дўнмоқчи, айни дамда яна у рубобий шеърлар ёзиш имконига — гунафша атирли тансиқ туйғуларига ҳам қайтмоқчи. Чунки аслида шоирнинг табиий ҳолидан — кўнгил истагидан келиб чиқадиган шеърлар айнан рубобий шеърлар эди. Бироқ у Яшил шажар эдим... Қандоқ соғиндим... кўзимни яшнатса рубобий ранглар. Қайси бир дунёга бунча оғриндим дилимни қаритди бесамар жанглар, — дейди азобланиб. Ҳа, мана Шавкат Раҳмонни бошқа кўйларга судраб кетган Сабаб! Уни ўз ҳолига қўймаган, рубобий шеърлар ёздирмаган куч! Уни шоир «бесамар жанглар» деб атамоқда. Нима эди ўзи бу жанглар? Мен жангчи эмасдим, Мен шоир эдим, ниҳоят шоирдан кўра зобитман, ҳар нафас мусулмон миллатни дедим, нафсига куйганлар келди оқибат. Ҳаромни хуш кўрган маслакфурушлар зиғирдай ҳимматин қилганда миннат, япроқдай сарғардим буюк урушда мусулмон йўқ эди, йўқ эди миллат. Дарҳақиқат, Шавкат Раҳмон жангчи бўлиб эмас, шоир бўлиб туғилганди. Лекин ҳаёт уни шундай чиғириқлардан ўтишга мажбур этдики, натижада шоирнинг ўз тили билан айтганда «ниҳоят, шоирдан кўра зобит»роқ бўлиб қолди. Чунки ҳақиқий шоир ўз давридан чекиниб, бутунлай узлатда умргузаронлик қила олмайди. Бунга унинг айнан шоирона қалби, ватанпарварлик туйғулари билан лиммо-лим виждони изн бермайди. Оқибат «атроф билан ёнма-ён юришга» мажбур қолган шоир атрофни бор бўй-басти билан кўра бошлайди. У ҳаромдан ҳазар қилмайдиган маслакфурушларга дуч келади, ёлғон ва фисқу фасодни ҳаётининг аъмолига айлантирган манфаатпарастларни кўради, мақтовни хуш кўрувчи бетайин кимсаларни, Ватанни сотиб кун кўришга ҳозир ватанфурушларни, хоинларни, қўрқоқ иймонсизларни... кўради. Буларнинг ҳаммаси шоирнинг ҳассос қалбини эзади, чўктиради, айни пайтда уни ғалаёнга келтиради. У жимгина қўл қовуштириб ўтира олмайди ва кўпинча рубобий шеърлар ўрнига ижтимоий-ахлоқий мавзуларга қўл уради, сўзни қуролга айлантириб жамиятдаги иллатларга қарши курашади. Шунинг учун ҳам шоир «япроқдай сарғардим буюк урушда» деб ёзади. Айни чоғда ёнимда «мусулмон йўқ эди, йўқ эди миллат» дея чўнг изтиробга берилади. [1] Ш. Рахмон. Рангин лаҳзалар. Тошкент. .... Б 11. |
||
|
Ответить |
![]() |
#123 |
Гость
Сообщений: n/a
|
"кидайтесь тапками", яъни тошбурон килсангиз килинг. лекин бу темадаги 90% катнашчилар "Синдром Глубинного Смысла" касалига чалинган инсонлар деб уйлайман
![]() |
|
Ответить |
![]() |
#124 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Хўш, буни қандоқ қабул қилиш ва талқин этиш мумкин.
Гап шундаки, озми-кўпми тафаккур қилиб, дунё ва инсоннинг чин моҳиятини англамоққа уринган кишики бор, алал-оқибатда тушуниб етадики, олам яратилгандан буён ундан битта буюк уруш кетаяпти - НАФС муҳорабаси! Шоир ҳам шуни назарда тутиб, «ҳар нафас мусулмон миллатим дедим, нафсига куйганлар келди оқибат» деб ёзади. Сўнгсиз давом этаётган урушнинг шафқатсизликларига таҳаммул этолмаган чоғларида эса алам билан «мусулмон йўқ эди, йўқ эди миллат» деб ҳам юборади. Чунки у гоҳ-гоҳ ўзини ана шу буюк урушда ёлғиз ҳис этади, чорасиз ва абгор қолиб эзилади. Иккинчи ёқдан эса шоирни ҳақиқий шеърий илҳом қистовга олади, уни рубобий, яъни лирик шеърлар ёзишга ундайди. Оқибатда у ҳайқиради: Рубобий саболар руҳимдан эсинг, қайтадан уйғонсин илоҳий туғён... Бироқ не кўз билан кўрсинки, шоирнинг рубобий шеърларга эш бўлиб шивирловчи, ҳатто уни дунёга келтиришда доялик қилувчи япроқлари қолмабди: улар буюк урушда бой берилибди, япроқлар ўрнида энди фақат улуғ жангларгагина яровчи қиличдай кескир шохлар қолибди: Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон. Қаранг, ҳаётнинг шафқатсизлигини: Ш.Раҳмон қандай шоир бўлмоқчи эди-ю ҳақиқатда у қандай шоир бўлиб етишди... Шундан кейин ҳам биз «йўқ, давр шоирга мавзу бермайди, ҳақиқий шоир бундан юқорида туради ва фақат у замонасига мавзу беради» дея оламизми? Йўқ, албатта. Шоир — чинакам шоир ҳам даврдан мутаассир бўлади, ҳам унга ўз таъсирини ўтказади. Ахир улуғ мутасаввифлар ҳам «Ҳақдан олиб халққа бераман» дейди. Ҳақдан олинадиган маърифат айнан ҳаётдан, одамларга аралашиб юришликдан, ижтимоий ва бошқа муносабатлар натижасидан мисқол-мисқол йиғилади-да. Шавкат Раҳмоннинг навбатдаги тўпламлари «Очиқ кунлар»(1984), «Гуллаётган тош» (1985), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1987) номлари билан нашр этилди. Уларни мутолаа қилар экансиз, хаёлингизга «шоир ўзи ким? Умуман, шоирлик нима? Касбми, қизиқишми ё қисматми?» — деган ўйлар келади. Чунки биргина Шавкат Раҳмон шеърлари шуни кўрсатадики, шоир ўз шахсига алоқадор мавзуларда қалам тебратиб хумордан чиқадиган анчайин бир одам эмас, балки айни чоғда атрофни ҳам худди ўз ҳаётини кузатгандек кузатиб, унинг оғриқларидан дунёни хабардор этгувчи жарчи ҳам экан. Ажаб, унга нега керак бундай бош оғриғи? Бугун, оёғи ХХI асрга етган, ўзига мутакаббир замондош учун шоирнинг олам тўғрисидаги қайғулари бир қадар ғалати ва ҳатто кулгили туюлиши мумкин. Лекин шуни алоҳида урғу билан таъкидлаб айтиш лозимки, ушбу ҳол замондош савиясининг такомиллашиб, шоирникидан ўзиб кетганлиги билан изоҳланмайди. Аксинча, Шавкат Раҳмон деб аталмиш ва умуман, унинг каби жафокаш зиёлилар даражасига бизнинг ҳам яқинлашиб боришимиз айни муддао бўларди. Бағри ёмон баттолларга бор, Қаҳри ёмон қаттолларга бор; Қон ялаган қассобларга бор, Сўз ўйнаган каззобларга бор; Иймонидан кечганларга бор, Бор-йўғини ечганларга бор; Нега менга келасан, эй дард, Нега менга келасан, эй ғам! Ҳа, дунёнинг борлиқ дарду ғамини чекиш шоирнинг зиммасида. Чунки у шунақа — оламнинг бир парчаси бўлиб туғилган, ўзини мудом шундай ҳис этади, бутундан айрилиб кетолмайди. Инчунун, бутуннинг бошқа четида пайдо бўлган оғриқ ҳам бунда акс садо бераверади. Йигирманчи аср! Мени ўйлама, Тумшуғимга тиқма лираларингни, Муҳтожларга бергин, камингни яма, Шифола қонталаш яраларингни. ..Ўтинаман, Аср! Ачинма менга, Ўйлагин қисматлар ниҳоясини, Халос эт, йилларнинг ғубори кўмган Одамзод қалбининг троясини! (1976) Демак, бу ўринда шоирлик ҳам қисмат, ҳам виждон амридир, Шавкат Раҳмоннинг ўз-ўзини ифода қилиш ва умуман, яшаш усулидир. |
||
|
Ответить |
![]() |
#125 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Ижодкорлик хусусида овруполик ёзувчи Жорж Оруэлл «Мен нима учун ёзаман?» номли мақоласида қуйидагиларни ёзади:
«Мен ёзишга мажбур этадиган тўртта асосий мотивни кўрсатиб ўтган бўлардим: 1. Тоза худбинлик. Ақллилик хуружи. Сен ҳақингда гапиришларини, ўлганингдан сўнг эса эслашларини исташлик, болалигингда сени пастга урган катталардан ўзиб кетишга интилишлик.. . Тахминан ўттиз ёшдан кейин шахсий иззат-нафс йўқотилади (кўпинча у индивидуалликка бой берилади) ва асосан бошқалар учун яшайдилар, зерикарли ишдан эса аста-секин бўғила борадилар. Лекин уларнинг орасида ҳамиша қобилиятли, қайсар шундай озчилик одамлар борки, улар охиригача ўз ҳаётларини яшаш иштиёқида ёнадилар. Ёзувчилар айнан мана шу гуруҳга тегишлидир... 2. Эстетик жазава. Олам гўзаллигини қабул қилиш ёки бошқа тарафдан сўз жозибаси, уларни аниқ такомиллаштириш салоҳияти. 3. Тарихий сабаб. Нарса ва воқеаларни қандай бўлса ўшандай кўриш истаги, ҳақиқатга тўғри келадиган далилларни қидириш ва уларни келажак авлодлар учун сақлаш... 4. Сиёсий мақсад. Дунёни муайян томонга йўналтириш, одамлар интилаётган жамиятга нисбатан уларнинг ўз фикрларини ўзгартириш истаги. Ва яна: ҳеч бир китоб сиёсий тамойиллардан батамом озод бўлолмайди, ахир ҳатто санъатнинг сиёсат билан иши йўқ, деган фикрнинг ўзи ҳам сиёсий нуқтаи назардир...» Юқоридаги Жорж Оруэллнинг қарашларининг баъзилари билан баҳслашиш мумкин, айни пайтда улар асосан ёзувчига нисбатан айтилган бўлишига қарамай, кўп жиҳатдан ижодкорлик, хусусан, шоирлик моҳиятини ҳам очиб беради. Энди масалани психологик томонига бир қур назар ташласак. Улкан швейцар психиатри ва мутафаккири Карл Густав Юнг инсоннинг оламга муносабатига кўра икки хилини алоҳида таъкидлайди. Биринчиси — экстраверт тип. Иккинчиси — интроверт тип. «Агар инсон фикрлаш, ҳис этиш ва ҳаракатланишда, бир сўз билан айтганда объектив шароит талабларининг яхши ёки ёмон маънода бўлишидан қатъи назар, унга мослашиб яшаса, демак у экстравертдир» деб ёзади Юнг. Буни соддароқ қилиб айтсак ҳам бўлади: экстраверт тип шундай бир инсонки, унинг учун ташқи оламнинг, жамиятда ҳукм сураётган тартиботнинг талаблари бирламчидир. У ана шу талабларга бўйин сунади ва яшайди. Албатта унда ҳам субъектив нуқтаи назар бор, лекин ташқи муҳитнинг талаблари билан тўқнашганда ички фактор орқага чекинади. Экстраверт тип бутун муаммолари ечимини ташқаридан кутади. «... Интроверт тип экстраверт типдан шуниси билан фарқ қиладики, - деб ёзади Юнг, - у объектга ва объектив факторларга асосланиб мўлжал олмайди, балки унинг учун бирламчи — субъектив факторлар бўлади». Яъни интроверт ўз ички дунёсининг амрларига бўйин эгиб, уларни рўёбга чиқаришига интилиб яшайди. Юнг яна айтадики, интровертга ҳал қилувчи омил объектив фактор бўлишлиги қанчалик тушунарсиз бўлганидек, экстраверт учун субъектив нуқтаи назарнинг объектив шарт-шароитдан устун туриши шунчалик куракда турмайдиган қарашдир. Хўш, буларнинг Шавкат Раҳмонга нима дахли бор? — деган ҳақли савол туғилади. Гап шундаки, Шавкат Раҳмон — шоир, яъни ижодкор. Эътибор берган бўлсангиз интроверт тип моҳиятан ижодкор сийратига яқинлашиб келади. Ёки буни бошқачароқ айтиш мумкин: ижодкор ўзлигини намоён қилиб яшайдиган инсон бўлганига кўра ўз ички олами билан ҳисоблашиб борадиган зотдир. Бундай кишилар юқорида К.Г.Юнг айтганидек, интроверт типлардир. |
||
|
Ответить |
![]() |
#126 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Албатта, экстраверт ва интроверт типлар ўртасидан аниқ-тиниқ чизиқ тортиб қўйиш янглиш бўлар эди. Шунинг учун ҳам Юнг уларнинг ҳар бирини ўз ичида турли хилларга ажратади, яна таъкидлайдики, баъзан улар қоришиқ ҳолда намоён бўладилар.
ХХI асрга кириб келган замондошнинг аксарияти эса кўп жиҳатдан экстраверт типга, яъни ташқи факторларни бирламчи билиб, ҳаётини ана шуларга уйғунлаб яшайдиганлар хилига мансублигига кўра кўпинча Шавкат Раҳмонлар тутуми тушуниксиз, гоҳида ҳатто ғўрлик бўлиб кўринади. Чунки Шавкат Раҳмон ва унинг сингари ижодкорлар ўз ҳаракатларида, айтаётган сўзларида ҳамма вақт — ички, субъектив фактор — виждон амрига қулоқ тутадилар. «Шеър — шоирнинг ижтимоий виждони» деб сарлавҳа қўйганди Асқад Мухтор Рауф Парфининг «Сабр дарахти» номли тўпламига ёзган сўзбошисига. Шавкат Раҳмоннинг охирги китоби — «Сайланма»сига ёзган «Гул қаҳри» исмли сўнгсўзида эса Раҳмон Қўчқор ва Набижон Боқийлар қуйидагиларни таъкидлайдилар: Шавкат Раҳмон (таъкид бизники — У.Ҳ.) «ўзига ва ўзга қалбларга етган неки хўрлик, неки адолатсизлик бор — бефарқ бўлолмайди, мўлтираб туролмайди. У ҳар бир инсонга қалқон бўлгиси, қалбнинг ҳақ-ҳуқуқи учун жангга киргиси келади. У ўзининг нозик руҳини қай ерда кураш, қайси жойда ҳурлик ҳимояси бор — ўша жабҳага сафарбар этади. Ўзига ва маслакдошларига Фаустдан шиор танлайди: уни уйдан чиқаверишга, эшик тепасига михлаб қўяди: «Ҳар куни курашга чиққан инсон яшашга ҳақли!» Унинг уринишлари нақадар самимий, ўтли бўлса, шунчалар содда ва тажрибасиздир. Ўзи жангга кирмоқчи бўлган майдонда ҳалол ва мард олишув ҳеч қачон бўлмаслигини, бу ердаги ўйин қоидалари — қоидасизликка, ғирромлик ва номардликка асосланганини ҳали англамайди. Унга олий ҳакам деб таништирилган Вақт қачондир фурсат келганда ҳам бу ерда янги олишув бўлаётгани боис чиқаражак ҳукмларга таҳрир киритишга мажбур эканини ўйламайди. Майдондаги қип-қизил тупроқнинг ҳар заррасида «куракка санчилган номард тиғидан» йиқилган баҳодирлар руҳи чинқираётганидан, уни бўлажак фириблардан огоҳ этаётганидан мутлақо бехабар. Қалб, жувонмард қисмат фақат пўлатдай тобланишни, ханжардай ўткирланишни орзу қилади, холос». Нима, Шавкат Раҳмон дунёнинг ҳолидан, инсоннинг табиатидан бехабар гўлмиди? Йўқ, албатта. Юқорида мунаққид ва ёзувчи сўзнинг қуйилиб келишига эрк бериб, андак муболағага ўрин берганлар. Аслида Шавкат Раҳмондек зиёли шоирлар майдондаги олишув қандай олишув, қайси қоидаларга биноан ўтаётганини жуда теран англаган бўлиши керак. Бунга унинг биргина «Буқаламун билан учрашув» шеърини ўқиш кифоя. Ёхуд «Майдон таърифи» шеърига қулоқ беринг: Ҳеч қачон ишонма — Бу майдон маккор, деб ёзади шоир ва майдонни таърифлай кетади: Алвонлар — ажойиб, Ҳаммаси — ёлғон, Бу ерга инсонмас, келар жонивор, Майдонлар тошида қорайиб қолғон Милёнлаб алданган одам қони бор. Бироқ ҳамма гап шундаки, Шавкат Раҳмон шахслик мақомидаги шоир эди, шахс — шоир эди. Бундай шоирларнинг бўлса — қисмати томонидан зиммасига юкланган ўз вазифаси бўлади. Бундай вазифа шахснинг субъектив дунёси билан чамбарчас боғланиб кетганига кўра, шоир ана шу ботиндагини реал дунёга тадбиқ қилмоққа уринади. Ёки ҳеч бўлмаса ўзини, ўз турмушини ботиннинг измига соламан, дейди. Бунда у ташқи муҳитнинг, темир қоидалари қаршисида титраб қақшамайди ёки ундан нусха кўчирмайди, унга тақлид қилмайди, эргашмайди. Чунки шахснинг ўз ахлоқи бор, у ана шу чегарадан бошига ўлим келсин, четга чиқмайди. Изчиллик билан вазифани адо этишда то ўлимгача давом қилаверади. |
||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#127 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Шу ўринда Шавкат Раҳмон шеъриятига хос бўлган юқоридаги хусусга тағин бир урғу берсак. Шоирнинг талайгина шеърларида мумтоз адабиётдаги ағёр образи ижтимоий маъно касб этиб, бунинг устига турланиб — бўлакланиб келади. Чунончи номланиш ҳам шунга яраша майдалашган: нафсига куйган, маслакфуруш, иғвогар, номард, чумчуқ юрак, эшак суврат, тўнғиз калла, ҳирс ва таъма бандаси, бедил, қалби сўқир, фитначи, туҳматчи, қашқирлар галаси, ғофил, қаттол, баттол, жаллод ва ҳоказо. Тўғри, буларнинг айримлари (ғофил, бедил, жаллод, нафс бандаси кабилар) мумтоз адабиётимизда ҳам етарлича учрайди. Лекин қолган асосий қисми ХХ аср бадиий тафаккур мевасидир. Чунки бу асрга келгандагина тамаддун ўзининг янги, мисли кўрилмаган босқичига қадам босди: техника ривожланди ва ҳаётга тадбиқ этилди, атом кашф этилди, инсон илк марта космосга парвоз қилди, компьютер ихтиро қилинди ва ҳоказо. Буларнинг бари одам билан олам ўртасидаги муносабатга, унинг тафаккурига, дунёқарашига таъсир қилди. Натижада ижтимоийлашув жараёни тезлашди ва ижтимоий муаммо жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун аҳамият касб этди. Шу тарзда шеърият ҳам, хусусан, ХХ аср ўзбек шеърияти ҳам қайсидир маънода ижтимоийлашди. Бинобарин, Шавкат Раҳмон юқорида кўриб ўтганимиздек, рубобий шеърлар ёзишга чоғланса-да ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмай, кўпинча ижтимоий мавзуларга қўл уришга мажбур бўлди. Оқибат шу бўлдики, ҳаётнинг ширин ва адолатли бўлишига халақит бераётган ҳар қандай нарса ва кимсалар шеъриятга кўчиб ўтди, шоирнинг душманлари кўпайди:
Душманим кўпайди, Ҳатто, ўликлар Баҳорни соғинган қутлуғ ойлари, Хилватда йиғилиб юрди шўрликлар Чангалда бўҳтону иғво лойлари... Бироқ сирасини айтганда, шеъриятга айнан шу хил кайфиятни кириб келиши поэзия деб аталмиш юксак оламни қайсидир маънода оёғидан тортиб ерга тушириб қўйди. Натижада биз кўпинча шеър ўқиркан, қалбан юксалиш ва покланиш ўрнига турмушнинг деярли ҳар куни ўзимиз дуч келаётган чиркин нуқталарига такрор рўпара келиб қийналамиз. Лекин айни чоғда “бунинг учун шоирдан ўпкалаш ҳам нотўғри бўлар, чунки унда симобдек қайнаб турган ижтимоий мавзуларни қўйиб, гул ва булбул дунёсига шўнғиб кетолмай қийналаётгандир”, деган ўйлар ҳам бошингда айланади. Муҳими, Шавкат Раҳмонга ижтимоий мавзуни шахсий мавзу сифатида ёки бунинг акси: ўз шахсий дардини ижтимоий дард даражасида куйлай олиш бахти насиб этган. Яъни у кўпнинг дардини ўз кўнгил призмасидан ўтказиб, уни шахсийлаштира (персонификация) билган. Натижада умумдард шахс дардига, “мен” дардига айланган. Шунинг учун ҳам у, масалан, туркий халқларнинг аччиқ ўтмишидан ҳикоя қилиб келаркан, шеър ниҳоясида ҳайқиради: Борми эр йигитлар, Борми эр қизлар, Борми гул бағрингда жўмард насллар, Борми гул туфроқда ўзлигин излаб, Осмону фалакка етган болалар. Бор бўлса, Аларга еткариб қўйинг, Бир бошга бир ўлим демаган эрмас, Шаҳидлар ўлмайди, Бир қараб қўйиб: Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! |
||
|
Ответить |
![]() |
#128 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Она ватанни ёвга бермасликка даъват ва буни исташлик ҳар қандай миллатнинг ор-номусли фарзанди кўнглидан отилиб чиқадиган нидодир. Демакки, у кўпнинг дарди. Шоир ана шу умумдардни ўз юрагидан ўтказиб, ўзиники қилиб куйлаяптики, ижтимоий дард восита — шеър орқали бизнинг ҳам шахсий дардимизга айланмоқда. Ва биз “Ёвга терс қараган мусулмон эмас!” деган хитобнинг беш марта такрорланишига энсамиз қотиб эмас, балки тушуниб қараймиз. Чунки ҳар бири алоҳида интонацияга эга, демакки, алоҳида маънони ҳам ўзида жо қилган:
Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Айтилганлардан шундай хулосалар келиб чиқадики, 70-йиллар авлоди ўзининг ёрқин ижтимоий-маънавий мавқеи билан ХХ аср ўзбек шеъриятида алоҳида эътиборга моликдир. Шавкат Раҳмон ана шу истеъдодли авлоднинг битта забардаст вакилигина эмас, балки бутун бошли ўзбек шеърияти осмонининг доимий ўчмас юлдузларидан бири ўлароқ порлаб туришга муваффақ бўлган шоирларимиздандир. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#129 | |||||||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Қўполроқ бўлса ҳам бундай "ижтимоийлашиш" совет комедиясидаги "сен ўз жунинг билан давлат жунини аралаштирма" деган иборасини эслатади. |
|||||||
|
Ответить |
"+" от:
|
|