|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1 | ||
![]() |
Шавкат Раҳмон...
Шавкат Рахмон ўз шеърларига ғоят улкан масъулият билан ёндошган, ҳар қандай бадиий асарнинг қуруқ гап ёки чиройли замзама эмас, балки Чинакм ЖАСОРАТ эканлигига ишонган шоир эди. Унинг эътиқоди бўйича асл қаламкаш "жасорат сўзининг таржимони" бўлиши керак: Наҳот шеър айтдим бўшлиққа қараб, наҳотки, соврилди олов сўзларим, наҳотки, ҳақ бўлса, эл-у юрт асли қуруқ сўзлар деган гумроҳ дўстларим? Азиз форумдошлар! Ушбу мавзуда ўзбекнинг асл миллатпарвар шоири Шавкат Раҳмоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида фикр юритамиз. Зеро, ўтганларнинг умри биз тириклар учун сабоқдир. |
||
|
|
Ответить |
|
9 "+" от:
|
|
|
#2 |
![]() |
![]() Шавкат Раҳмон ўз кайфиятларини тасвир этиш билангина кифояланадиган шоирлар сирасидан эмасди. У хамиша миллат дардини, халкининг армонларини ифодалашга интиларди. Чунки у уз такдирини, хаётини миллатнинг хаёти ва такдиридан айри тасаввур этмасди. У хар бир миллатдошининг кунгил мулкига кириб боришни орзу килиб, шу йулда тинимсиз дард чекиб яшаган шоир эди. "Бир кушик буламан дарёдай юракнинг энг чукур ерида",- дея орзу килган шоир хамиша чин, асл ва самимий туйгуларни бекиёс бадиий кенгликда ута куюнчаклик билан куйлади: Зулфикор рух керак, керак чин ёгду, чин ишк ёлкинлари багримда тулсин, жисмимни тобласин факат чин огрик, чечаклар коп-кора булса-да, булсин. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#3 |
![]() |
XX аср узбек шеъриятининг узига хос вакили, улкан миллатсевар шоир Шавкат Рахмон 1950 йилнинг 12 сентябрида Уш шахрида тугилган. Шоирнинг отаси Рахмонберди асли Шахрихон туманидаги Сарой кишлогидан булиб, такдир таказоси билан Уш шахрига келиб муким булиб туриб колган эди. Онаси Офтобхон хам шахрихонлик эди. Шавкат Рахмоннинг отаси хам, онаси хам савдо ишлари билан шугулланишарди. Улар эрта кукламдан то кеч кузга кадар Помир тоги этакларидаги Сармугил яйловларида мол-куй бокадиган чупонларни керакли товарлар билан таъминлаганлар. Ота-она узок вакт тог яйловларида хафталаб колиб кетишар, уйдаги барча юмушлар тиришкок ва хаёлчан Шавкатнинг зиммасида буларди.
Болаликдан тиниб-тинчимас. бакувват ва гайратли Шавкат хар жихатдан мустакил булишга интиларди. Ун уч ёшида таътил чоги гишт заводига ишга киради. Гишт куйишни урганиб олгач, келаси йил ховлидаги эски пасткам деворларни бузиб, урнига олдида очик айвонли булган икки хонали уй куради. Орадан ун йиллар утиб, айни шу уйга аёли- Манзура келин булиб тушади. Шунингдек, Шавкат ховлидаги томоркага турли-туман кучатлар экишни ёктирарди. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#4 |
![]() |
1966 йилда Шавкат урта мактабни битиради. Тошкент Давлат университети (хозирга Узбекистон Миллий университети)нинг филология факультетига кетма-кет икки йил хужжат топширади. Лекин танловдан утолмайди. Узбекистон пойтахтида укиш орзусига эриша олмаган Шавкат Уш вилояти газетасида харф терувчи, сунг мусаххих булиб ишлайди. Бу газетада уша пайтлари анча танилиб колган шоир, дилкаш ва самимий инсон Турсунбой Адашбоев ишларди. Шавкат Рахмон у билан танишиб колади ва ёзган шеърларини курсатади. Тортинчок, кайсар, индамас бу истеъдодли йигитчанинг шеърлари шу тарзда вилоят газетаси сахифаларида бирин-кетин босила бошлайди.
Шундай кунларнинг бирида матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига ижодий танлов эълон килинади. Тошкентдаги университетга киролмай, уз ёгига узи коврилиб юрган, шеъриятга доир деярли барча китобларни укиб чиккан Шавкат дустлари ёрдамида шеърларини рус тилига узи таржима килиб, танловга жунатиб юборади. Орадан маълум вакт утгач: "Сиз ижодий танловдан утдингиз, тезда Москвага етиб келинг",-деган мазмунда телеграмма олади. Бегона шахарга бориб, кириш имтихонларини хам яхши топширган Шавкат Адабиёт институти талабаси булади. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#5 |
![]() |
1975 йилда Москвадаги тахсилни тамомлаган Шавкат Рахмон Тошкентга келади. У бир катор нашриётларда мухаррирлик килади. Деярли хамиша кизгин ижод билан машгул булган талабчан шоир "Рангин лахзалар"(1978), "Юрак кирралари" (1981), "Очик кунлар"(1984), "Гуллаётган тош"(1985), "Уйгок тоглар"(1986), "Хулво" (1987) сингари шеърий китобларни чоп эттирди.
Дунё шеъриятидаги энг янги ва ижобий жихатларни миллий шеъриятимизга киритиш йулида изланган Шавкат Рахмон 1979 йилда атокли испан шоири Федерико Гарсиа Лорка шеърларидан иборат китобни рус тилидан узбек тилига агдариб, "Сайланма" номи билан чоп эттирди. Оташнафас шоир шеъриятига ошик булиб колган Шавкат Рахмон атай испан тилини урганади, 1986 йилда Испанияда ижодий сафарда булиб, Лорка шеърларини бевосита испанчадан узбекчага угиради. 1989 йилда Лорканинг "Энг кайгули шодлик" шеърий китоби шу тарика узбек тилида нашр этилади. 1996 йилда шоирга "Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими" унвони берилди. Шавкат Рахмон киска умр кечирди. У 1996 йилнинг 2 октябрида узок давом этган огир хасталикдан вафот этди. У Тошкент шахридаги Ялангоч кабристонига дафн этилган. Вафотидан сунг шоирнинг "Сайланма"си (1997) нашр килинди. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#7 | |
![]()
Сообщений: 589
+ 1,042
486/242
– 0
0/0
![]() |
Шавкат Рахмон шеърияти доимо кишини узига мафтун этиб келган.
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#8 | ||
![]() |
Цитата:
бари халок булган хиёнатлардан, тошдай ухлаганда тушларин очиб ё захар кушилган зиёфатлардан. Бирор асотирда баходирларни хаттоки юз бошли аждар емаган, минг бир синоатли ялмогизлар хам тогларни уйнаган девлар емаган. Бари халок булган хиёнатлардан, барига оркадан санчилган ханжар. Шундай булиб келган азал-у азал мана шу жафокаш, кухна Ватанда. Хар гал баходирлар йикилар экан куракка санчилган номард тигидан, кайта тирилгандай буларди ногох хар бир болакайнинг корачигида. Ишонгил, хеч качон сени алдамас софдил элатларнинг асотирлари, бирорта баходир улганмас жангда, куркоклар улдирган баходирларни. Шавкат Рахмон |
||
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
|
#10 |
![]() |
Уруш суврати
Сув урнига кон шимаётир халоватсиз, бечора замин. Хасрат билан ерга карайди чикармасдан худолар дамин. Конга ботган дунёни куриб, азобларга беролмасдан дош, улкан, кизил куёш хар куни олиб кетар узокларга бош. Кетаётир тубсиз мозийга куланкасиз йигитлар сафи, кизлар кола куз огушида унутилган мевалар каби. Шавкат Рахмон |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|