Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.02.2013 18:32   #1951  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от albatros Посмотреть сообщение
Ammo o'zgalar she'ri orqali tanlovda ishtirok etgan bu "shoir" ukamizga nima deyishni bilmay qoldim. Bu "O'zbekiston" she'rimni men uforum sahifalarida e'lon qilgandim.Tog'ri men bu she'rimni matbuotda e'lon qilmaganman. .Ammo muallifligimni himoya etishim mumkinku, shunday emasmi? "Mualliflik huquqim"ni himoya etish uchun esa siz ahli forumdan maslahatlaringizni kutaman.

(Iltimos bu xabarni o'chirmang)
Интернет орқали кимнидир шеърини ўзиники қилиб ўзлаштириб олиб "шоирлик мақоми"га эга бўлаётганлар... Эҳ...
Ответить 
Старый 05.02.2013 21:53   #1952  
Аватар для Sodirjon
Оффлайн
bozor
sotuvchi
Сообщений: 80
+ 43  43/27
– 1  6/5

Uzbekistan
YONISH AZOBI

Do'stim, sovuqliklar bossa yurtingni,
Karaxt aylasalar bori-budingni,
Bir chetga biqinib, tutab yig'lama,
Olov bo'lib yongin,
Olov bo'lib yon!

Hech yo'q, sovuq qo'ldan tushadi nayza,
Hech yo'q, atrofingda ko'karar maysa.
Bir kun albat kelar quyosh - mehribon,
Ungacha do'stginam yonavergin ,
Yon!

Faqat... dargohingga kelmaydi hech kim,
Suyub quchog'iga olmaydi hech kim.

(C)
Ответить 
Старый 06.02.2013 04:59   #1953  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
газета таҳририятига хат юбордим, жавобини кутайлик-чи...
Жуда тўғри иш қилибсиз.Бу шеърни жўнатган одам,шеърнинг асл муаллифи Россиянинг "Турон" газетасини ўқиб юрибдими...деган ҳаёлда бемалол ёзган бўлиши мумкин.Газетада ўша плагиаторни фош этиб,шарманда қилиш керак.Керак бўлса биз ҳам тасдиқловчи мактублар ёзишимиз мумкин.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 06.02.2013 11:36   #1954  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 881
+ 1,270  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение

Интернет орқали кимнидир шеърини ўзиники қилиб ўзлаштириб олиб "шоирлик мақоми"га эга бўлаётганлар... Эҳ...
Шунинг учун ҳам ижодкорлар фаол эмас эканда, бу мавзуда...Ажаб эмас форумимиз ижодкорлари ҳам мана шу ҳолатга тушиб қолишдан чўчиб ижод намуналарини камроқ қўяетган бўлсалар...
Мана ўша "Турон" газетасининг 38-(68) сонидан айни шу саҳифа:



Бу "шоир" укамизнинг бошқа шеърлари ҳам бу ҳолатдан бехабар юрган ижодкорларнинг шеърлари бўлса ажаб эмас...
Албатта бу ҳолатда бирор чора кўришмиз керак. Токи ҳақиқий истеъдод эгалар ҳам бу каби "адабиёт кушандалари"га рўбару келмасинлар...
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy)
Ответить 
Старый 06.02.2013 17:42   #1955  
Аватар для pipicron
Оффлайн
"SDK Group And" FC LLC
Quality Manager
AKA:Ali Al Mehr
Сообщений: 455
+ 136  615/253
– 10  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для pipicron с помощью Skype™Мой мирFacebook
Ассалом алайкум ахли форумдош...
Ижод ахлига чегара йўқ. Шунингдек асл ижод ахли ўзганинг ижодига талабгорлик қилмайди, аксинча, ундан рухланади. Баъзида ўзимда ҳам шундай холат бўлади: қандайдир бир маънодор, гўзал ва бетакрор сатр миямда айланаверади, айланаверади. Афсуски, бу сатрлар қачон ва қаердан келганини эслай олмайман. Баъзида эса таваккал қилиб шу сатрлар такрорида шеър ёзилиб қолади. Баъзида эса кимнингдир топилмасидан илхомланиб кетаман. Шундай экан, агар шеър ўхшаш бўлса, асло бунга қаршилик қилмайман. Негаки, шеърнинг аслида бошқача ифода сезлиб туради. Лекин, минг афсуски, кимнингдир ижодини ўзлаштирганлар бор экан, бу ижод ахлини қалбига санчилган ханжардек озор беради...

Ёш ижодкорларга йул кўрсатиш, уларни янгидан янги топилма ва ўхшатишларини, муболағаларини, нур сочишларини рағбатлантириш устоз шоирларимиздан кўп мехнат ва талабчанлик талаб қилади. Шундай экан, биз хаваскорлар сизларнинг танқид ва мақтовларингизга муштоқ бўлиб қолаверамиз...

Яқинда бир дўстим фарзандининг туғилган куни эканлигини айтди. Сухбат давомида кувонч ва шодликдан ёзилган шеър эса ўзимга хам маъқул келди. Аслида айрим сатрлар бошқа шеърларимда такрорланган бўлсада сизларнинг эътиборингизга хавола қилмоқчиман.

Дунё менга ризқин сочган кун,
Жаннат менга эшик очган кун,
Дўстлар келиб, ёвлар қочган кун,
Жигарбандим, сен туғилган кун!!!!

Сенинг билан қалбим нурафшон,
Мехринг билан келди шараф шон,
Сен улғайиб бўлгин зўр ўғлон,
Ўғилгинам, сен туғилган кун!!!

Юрагимнинг навоси бўлгин,
Осмонимнинг хавоси бўлгин,
Чеварамнинг бобоси бўлгин,
Фарзандгинам, сен туғилган кун!!!

Ватанимнинг фидоси бўлгин,
Аждодларим нидоси бўлгин,
Келинимнинг ибоси бўлгин,
Шўх шаддодим, сен туғилган кун!!!!
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак...
Ответить 
Старый 09.02.2013 04:05   #1956  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
ОНА МЕҲРИ!
Онасидан айрилган йигит,
Ўтирарди бошин хам қилиб.
Бир фаришта келди ёнига,
Гўё йигит дардини билиб.
-Кимсан?-деди йигит кўрибоқ,
Ҳайронлигин сездирмай бироқ.
-Фариштаман онанг йўллаган,
Доим тинмай ўғлин ўйлаган.
-Онам мени ташлаб кетдилар,
Кўзларимни ёшлаб кетдилар.
Энди ўзи "бошқа бир жой"да,
Ўйлашидан менга не фойда.
-Ундай дема,тавба де бола,
Ўлмайман деб қилганди нола.
Парвардигор истаги ўқдир,
Қайтармоқа ҳеч илож йўқдир
Ундан кўра ҳамроҳ бўл менга,
Бир дунёни кўрсатай сенга.
Билагингдан ушласам ҳисоб,
Кўкка парвоз қиламиз шу тоб.
Йигит рози бўлди, учдилар,
Бир зум ўтмай кўкни қучдилар.
-Кўряпсанми катта бир шаҳар,
Ишга кетар одамлар саҳар.
Ана,ана биз иккимиз ҳам,
Шу шаҳарда юрибмиз бе ғам.
Тўрттт изни кўрятган бўлсанг,
Ўша излар бизнинг изимиз,
Оёқ изи кўринар фақат,
Кўринмайди лекин юзимиз....
*****
Шу аснода учдилар узоқ,
Қир яйловлар қолдириб йироқ.
Кенг саҳродан ўта бошлашди,
Чанг тўзондан кўзин ёшлашди.
Йигит излаб икки жуфт изни,
Қаратганди саҳрога юзни.
Икки изни тополди,аммо,
Иккисини кўрмади асло.
-Э воҳ-деди йигит ўйланиб;
-Бу қандай ҳол,Яратган Эгам?.
Чўл саҳрода,қийин аҳволда,
Ташлаб кетмиш мени малак ҳам.
Ана қара сен ҳам ўзимни,
Ёлғиз,чўлда ташлаб кетибсан.
Чўл,саҳронинг чанг тўзонида,
Ўксик кўнглим ғашлаб кетибсан.
-У икки из менинг изларим,
Кетганим йўқ,ёнингда қолдим.
Онажонинг илтимоси-ла,
Сени қўлга кўтариб олдим....
*****
Ҳулосани ўзинг қил дўстим,
Ана сенга дунёнинг сеҳри.
Тирик чоғи дуосин олсанг,
Мангу экан Онанинг меҳри.
(С)
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.

Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 09.02.2013 в 04:08.
Ответить 
Старый 12.02.2013 08:36   #1957  
Аватар для Sodirjon
Оффлайн
bozor
sotuvchi
Сообщений: 80
+ 43  43/27
– 1  6/5

Uzbekistan
Kecha, o’ylarimiz tutashar edi,
Kecha , bo’ylarimiz tutashar edi,
Qaerda yurmaylik, qayerga bormaylik,
Kecha. Yo’llarimiz tutashar edi.

Kecha , qadahimiz tushsa sinmasdi,
Har on bayram edi, qo’shiq tinmasdi,
Qo’llar zanjir edi, yuraklar bitta,
Ayriliq – o’limga hech kim ko’nmasdi.

Bugun. Zaminimiz ketgan bo’linib,
Xatto quyoshimiz chiqadi o’zga.
Sog’inch… qayerdadir yotar ko’milib,
Tili aylanmaydi , yaramas so’zga.

Faqat… ahyon-ahyon qaytgim keladi,
Vaqtga “zolimsan!”, deb aytgim keladi.


(C)
Ответить 
"–" от:
Старый 14.02.2013 17:04   #1958  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
КАТТА АДАБИЁТ ОСТОНАСИДА

Цитата:
КАТТА АДАБИЁТ ОСТОНАСИДА
ёхуд ёш шоирлар ижоди ҳақида айрим мулоҳазалар

Ижодкорлар орасида ўттиз ёшгача шоир бўлсанг бўлдинг, бўлмаса – кеч, қабилидаги гап юради. Бу гап нисбий бўлгани билан ҳақиқатдан озиқланади. Негаки, шеър – ёшлик, навқиронликнинг ўзгинасидир.
Адабиётимизнинг яқин тарихига назар ташласак, назм доимо наср ва бошқа турдаги асарлардан олдинда юрганини кўрамиз. Сабаби аён: лирика – ҳозиржавоб, насрнинг одими эса вазминроқ. Бу гап ҳозирги адабий жараёнга ҳам тааллуқли. Ҳа, қисқа фурсат ичида фақатгина ёшларнинг қанча шеърий тўплами чоп этилди. Ана сизга ҳозиржавоблик! Мен атайин «китоб» демаяпман. Негалигини яхши тушунасиз. Савияси, ютуқ-камчилигидан қатъи назар, уларнинг китоблари чоп этилаётгани – факт. Муҳими, ёшлар ёзаяпти, ижод қилишга интилаяпти.
Яқин 5–6 йил ичида кўплаб тенгдошларим – ёш ижодкорларнинг тўпламларини ўқидим. Баёзлар, матбуотдаги туркум шеърлари билан танишдим. Аввало, уларнинг ўзига ишончи мени қувонтирди. Ёш ижодкор учун муҳими ўз истеъдодига ўзи ишонч ҳосил қила олиши, деб ўйлайман.
Эътибор, ишонч қанот беради. Бугун ёш ижодкорларга давлат миқёсида қаратилаётган эътибор, албатта, уларнинг бадиий изланишларига катта таъсир ўтказаяпти. Кейинги йиллари Ёзувчилар уюшмасининг ёшлар билан ишлаш бўлими анча фаоллашгани сезилди. «Дўрмон» ижод уйида мунтазам ўтказиб келинаётган ёш ижодкорлар семинар-кенгашлари самарасини кўриб, кузатиб турибмиз. «ЎзАС»даги «Навқирон авлод сўзи» рукни ижодкор ёшларнинг дил сўзлари, орзу-интилишлари изҳори учун минбар бўлди. Албатта, имкониятлардан тўғри фойдаланиш ижодкор ёшлар зиммасидаги улкан масъулиятдир.
Бугун шеъриятимизга гуриллаб кириб келаётган умидли ёш шоирлар кўп. Лекин ким қандай ижод қилаяпти, ёзганларининг савияси қай даражада? «Ёш шоир» деганда кимларни назарда тутаяпмиз: ҳаваскор қаламкашдан тортиб ёши қирқ, ҳатто элликни қоралаб қолган катта ёшдаги ижодкорлар ҳам «ёшлар рўйхати»дан тушмай келаётгани ажабланарли эмасми?
Даставвал ушбу саволларга аниқлик киритиб олиш керакка ўхшайди. Назаримизда, ёшлар шеърияти вакилларини уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси – нисбатан аввалроқ номи кўрина бошлаган, адабий жамоатчиликка танилиб улгурганлар. Уларнинг айримларини ёш шоир деб аташга ҳам истиҳола қилади киши. Иккинчиси – икки-уч тўплами билан энди тилга туша бошлаган умидли ёшлар. Учинчиси – шеърият оламига кейинги йилларда қадам қўяётган қаламкашлар.
Бу уч гуруҳнинг пешқадам вакиллари матбуотдаги чиқишлари, қолаверса, тўпламлари билан назм мухлисларининг кўнглига йўл топиб бормоқда. Айримлари ўз мухлислари – ўқувчиларига эга. Лекин уларнинг ижоди етарли даражада таҳлил этилиб, ютуқ-камчиликлари кўрсатиб берилаяптими? Бу савол ҳамон тасдиқ жавобини кутаётир.
2008 йили чоп этилган «Ёшлар китоби»(«Шарқ») мажмуаси, гарчи қатъий тартиб – ижодкорлар ёши ёки асарлари савияси бўйича тузилмагандек кўринса-да, адабиётимизнинг янги авлоди ижоди, изланишлари ҳақида етарлича тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Тўпламда 76 нафар ёш истеъдод эгаларининг(уларнинг ярмидан кўпи назмда қалам тебратаётган ёшлар) ижод намуналари саралаб берилган. 2011 йили «Адиб» нашриётида чоп этилган «Кафтдаги ниҳол» ёшлар баёзи ҳам шеърият, наср ва адабиётшунослик йўналишида ижод қилаётган ёш қаламкашлар изланишлари маҳсулидир. Баёзнинг шеърият қисмидаги Баҳодир Баҳром, Жўрабек Жаҳон, Бобур Элмурод, Хуршида Юсуф қизи, Талант Примов каби ёшларнинг ижодий изланишлари ўқувчида яхши таассурот қолдиради.
Мана шундай тўпламлардаги шеърлар, ёш шоирлар ижодининг сара намуналари асосида ёшлар шеъриятининг асосий йўналишларини белгилаш, бугунги навқирон поэтик тафаккур ўз ичига нималарни қамраб олаётганига аниқлик киритиш мумкин. Аслида, бу адабиётшунос-тадқиқотчилар учун адабий жараённинг долзарб мавзуларидан. Аммо негадир ушбу мавзуга бағишланган мақолаларда кўпинча умумий гаплар билан кифояланилади.
Ахир, аксарият ёш шоирлар вазн, қофия, туроқ каби шеър техникаси билан боғлиқ илк сабоқларни аллақачон ўтаб бўлишган. Ҳатто улар орасида шеърни бундай «қолип»лардан чиқариш, вазн, қофия қоидаларини «бузиш»га уринаётганлари ҳам бор. Шундай экан, уларга шеър қандай ёзилиши ҳақида ваъз ўқиш эриш туюлса керак. Бундан ташқари, ёшлар шеърияти анча субъективлашган. Бугун уларни ўз қалб олами, руҳиятидаги ўзгаришлар, онгости дунёсидаги маънисиз маънилар кўпроқ қизиқтиради. Йўқ, бу уларнинг ташқи олам, ижтимоий муҳитдан узилиб қолаётганини кўрсатмайди. Аксинча, навқирон авлод вакиллари инсон қалбининг ўзи сирли олам, таъбир жоиз бўлса, етакчи мавзу эканини аллақачон тушуниб етишган. Албатта, айрим ҳолларда ижодкорнинг фақат ўзи билан ўралашиб, ўта субъектив истак-майллар доирасида қолаётгани акс этган шеърлар ҳам ёзилаётир. Шахсий икир-чикирлардан баланд кўтарила олмаган шоир, шубҳасиз, чинакам ижодий парвозга эриша олмайди, жўн «ёндим-куйдим»лари билан ўқувчини бездиради. Ваҳоланки, бугун бадииятдан узоқлашмаган ижтимоий-ахлоқий муаммолар акс этган шеърларга эҳтиёж катта. Шу маънода, кузатиб бораётганларга маълумки, бугунги ёшлар ижодида давр муаммолари, ижтимоий кайфиятнинг бадиий ифодаси ҳали ярқ этиб кўзга ташлангани йўқ.
Ёшлар шеъриятидаги етакчи мавзуларга келганда, айтиш жоизки, ватанпарварлик, ишқ-муҳаббат каби тушунчалар уларнинг шеърларида бош ғоя, етакчи мавзу сифатида тилга олинаётир. Мавзу-йўналишларига кўра ёшлар шеъриятини: севги-муҳаббат, ёшлик мавзусидаги, ота-она, Ватан, эл-юрт мадҳ этилган, табиат лирикаси ва бошқа мавзудаги шеърларга ажратиш мумкин. Бундан кўринадики, мавзу хилма-хиллиги ва кўламига кўра бу шеърият доираси ҳали анча тор.
Энди ана шу мавзуларнинг ёшлар ижодидаги талқинларига бир назар ташласак.
Маълумки, ишқ-муҳаббат – адабиётнинг абадий мавзуси. Ҳар кўнгил қайта янгилайдиган «ул эски нарса» истеъдодли ёшлар ижодида ўзгача жилоланади. Ойгул Асилбек қизининг муҳаббат мавзуидаги шеърлари ҳазин оҳангларга йўғрилган:
Тушунгин кўнгилни, тушун тақдирни,
Узоқ ибтидони эсламоқда ким?
Мен сени унутдим, одамлар ҳатто,
Худони унутиб яшамоқда жим... («Унутиш» шеъридан)

Лирик қаҳрамон шунчаки оҳ-вой қилаётгани йўқ. У «сершовқин, совуқ дунё»да эслашга арзирли ҳеч вақо қолмаётганидан ёзғираётир. Фоний дунё нағмаси билан банд севгисиз одамлар ҳатто Яратганни-да «унутиб» қўйган. Мана шундай фожеъ лаҳзаларда бир дилозорни ёддан ўчириш нима деган гап? Ойгул шу йўналишдаги шеърларида инсон севгида ҳам бутун бўлиши, майдалашмаслиги, аксинча, жасорат кўрсатиб яшаши керак, дея таъкидлагандек бўлади.
Ответить 
Старый 14.02.2013 17:07   #1959  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
КАТТА АДАБИЁТ ОСТОНАСИДА

Цитата:
Ёш шоира Ирода Умарованинг шеърий битиклари бир қарашда содда, доимий мавзудаги оддий дил изҳоридек туюлса-да, кутилмаган ифода, оҳорли ташбеҳлари билан ажралиб туради. Шу боис унинг «Лола», «Дил», «Майлими...» каби шеърлари ўқувчига кайфият улашади. Унинг «Лола» шеърида кўклам чечаги пок муҳаббат, вафо рамзи сифатида образга кўчган.
Аммо ёшлар қаламига мансуб жуда кўп шеърларда муҳаббат туйғуси ўта жўн тушунилаётгани ачинарли. Баъзи назмий машқларда севгини шунчаки ҳавас, кўнгил эрмаги деб тушунишга мойиллик сезилади. Бир қаламкаш шеърий машқида хатига жавоб ёзмаган қизни хиёнатда айблайди. Яна, бу каби битикларда лирик қаҳрамон(агар у бор бўлса) ўта серзарда, аламзада. Ҳатто бир ёш шоир бевафо севгилисини деб бутун оламдан нафратланади(?), қасд олишни кўзлайди.
Рости, ёшларнинг севги-муҳаббат ҳақидаги назмий тизмаларида қуруқ изҳори дил(«Айт, мени севасанми? Қайт, мени севасанми?» қабилида), туйғулар яланғочлиги каби қусурларга тез-тез гувоҳ бўламиз. Севган ёрини ҳамон «кўнгил ўғриси» дейишдан нарига ўтмаётганлар ҳам талайгина. Энг ачинарлиси, баъзан ишқий изҳор кимга қаратилгани мавҳум: қизгами, йигитгами? Ҳатто Яратганга ҳам мурожаат бир хил. Шундан эҳтиёт бўлиш керак эмасми?
Ватан ва ота-онага бағишланган шеърлар ҳам ёшлар ижодининг асосий қисмини ташкил этади. Айтиш мумкинки, Ватан мавзуси – ёшлар шеъриятининг шоҳтомири.

Боболар кафтида қабарди тупроқ,
Қабарган тупроқлар бердилар ҳосил.
Қўлда айри асо – абадий сўроқ;
Бор бўлса, бир келсин Шодмонқул.


Шу зайл ўзини-ўзи йўқлаётган Шодмонқул Саломнинг бағишловларидан қадим Сурхон кенгликлари нафаси келади. Унинг ота-она, Ватан мавзусидаги шеърлари ор-номус, эл-юрт шаънига қасидадек акс садо беради.
Очиғи, ёшларнинг Ватан ҳақидаги аксарият шеърлари қуруқ риторикадан иборат бўлиб қолаётгани ташвишлантиради. Ватан ҳақида оғиз тўлдириб эмас, юракни тўлдириб гапириш керак! Ватан ижодкорнинг қисматига айланмас экан, у мавзулигича қолаверади.
Назаримда, айрим ёш ижодкорлар мутолаа, адабий савод масаласида ҳам ғариброқдай. Ўтган асрнинг 80-йилларида шеъриятимизга ўзига хос янгиликлар олиб кирган авлод анча билимдон, интеллектуал салоҳияти ўрнак бўларли даражада эди. Зотан, сирдарёлик ёш ижодкор Дилмурод Дўст назарда тутган – «қуйиб қўйгандек ўзига ўхшаган» шеър ёзиш учун истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Образли қилиб айтганда, фақат истеъдод ва илҳом билан баланд учиб бўлмайди. Бугунги ёшлар устозларнинг ижодий тажрибаларини ўзлаштириш билан бирга улар бошлаган ишни янада юксакроқ даражада давом эттиришлари шарт. Бунинг учун эса, албатта, тинимсиз мутолаа, жаҳон адабиётидан етарлича хабардорлик ҳам керак.
Бир ҳол ажаблантиради. Яхшигина адабий саводга эга, астойдил меҳнат қилса, шеъриятимизга янгилик олиб кириши мумкин бўлган баъзи ёшлар илк қадамлариданоқ кўпчиликка ёқишни, аниқроғи, тез машҳур бўлишни исташади. Бунинг энг мақбул усули сифатида қўшиқчи-шоирлик йўлини танлашади, ўзларини эстрадага уришади...
«Шеър гўрингга чироқ бўлолмас», деб ёзади пискентлик ёш ижодкор Акром Малик. У гўрга чироқ, иймонга кафолат бўлгулик шеър ёзиш, сўз аталмиш гавҳарни беҳуда сочмаслик керак, дегандек бўлади тенгқурларига. Акромда шеър орқали бирор фалсафий фикр айтишга мойиллик сезилади. Шунданми, унинг аксарият битиклари «ақлли» шеърлар. Аммо, унутмаслик керакки, бу кўпинча сўз ясаш, шеърни сунъийлаштиришга олиб келиши мумкин. Шеъриятда фақат ақлли бўлишнинг ўзи камлик қилади.
Сурхондарёлик ҳали йигирма ёшга тўлмаган Сирожиддин Иброҳим, ёш бўлишига қарамай, катталардек мулоҳаза юритади. Дунёқараши кенг, ёзганлари самимий. Мана унинг сатрлари:

Самога қарадим, юлдуз қулади,
Бечора ёш тўла кўзимга ботди.
Кўкда қолганлари шўхчан кулади,
Мазлумнинг сукути мени уйғотди.
Кўзим қароғида йиғлади беун,
Оҳ, унинг дардида ёниб тўймадим.
Ер ўзи бошини пойимга қўйди,
Мен унинг юзига оёқ қўймадим.


Бундай мисраларни ўқиганда шеъриятимизга сўзни амал, адабиётни қисмат деб билишга шай ёшлар кириб келаётганидан қувонасиз, албатта.
Бундан уч-тўрт йил аввал «Олтин остонага биринчи қадам» туркумида ёшларнинг илк тўпламлари чоп этилганди. 2010 йилдан бошлаб Ёзувчилар уюшмаси томонидан «Биринчи китобим» лойиҳаси асосида ёш қаламкашларнинг илк тўпламлари нашр этилаётир. Ушбу туркумда 2011 йили чоп этилган айрим шеърий тўпламларнинг ютуқлари ҳақида матбуотда ёзилди. Очиғи, ушбу илк тўпламлардаги шеърларнинг даражаси ҳар хил. Ҳатто бир муаллифнинг шеърий битиклари орасида катта тафовут бор. Айниқса, бу Нуржаҳон Авазованинг шеърий машқларида кўзга ташланади.
«Кўзимни йўлларга боғлади тақдир», дея чиройли топилма битган Ориф Толиб худди шу шеър («Тақдир»)да қуйидагича ёзади:

Бунчалар гўзалсиз, бунчалар нафис,
Дод дейми, оҳ дейми, ёлворай – нетай?!


Шу каби сатрларни ўқиб, баъзан бир қизча назарга илмаган хатни тап тортмай катта ижодга кўтариб кирмаяпмизми, деган хавотир уйғонади. «Шу қизлар ичида танлаганим бор» қабилидаги гаплар, фаҳмимизча, шеърни жўнлаштиради, холос.
Баъзи тўпламлардаги имловий хатолар ошдан чиққан тошдек тишга тегади. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида кўпинча кириллчадаги «э» ва «е» ҳарфлари бир хил – «e» шаклида ёзилиши кузатиляпти. Натижада «ёмонни эр ютмаскан», «майин эл сочларим тортқилар секин» каби кулгили мисралар пайдо бўлади ёки «этмиш бир томирим» деб ёзилганда етмиш бир томир биттага айланиб қолади.

Келиб кўр кўксимда нишлар изи бор,
Тилларим учида тишлар изи бор,
Елкамда иккита қушлар изи бор,
Қуш эдим қайларга билмай қўндим ман,
Бир сени ўйласам фақат ёндим ман.
(Аҳад Қаюмнинг «Яна соғиндим, яна...» тўпламидан.)


Аллақачон қўшиққа айланган ушбу тизмалар шеър талабларига жавоб бера оладими-йўқми, буни ўзингиз билиб турибсиз, аммо қўлланилган сўзлар-чи? «Иккита қушлар» нима дегани? Соннинг ўзи кўплик маъносини бермайдими? Бундан ташқари, бу ерда «ман» дейиш ҳам ўзини оқламайди. Аҳаднинг ушбу тўпламида аксар шеърий машқлар мана шундай жўн ва кўпинча хато жумлаларга қурилган.
Муаллифнинг ўзи айтмоқчи, «Шеър экан деб ҳамма гапни ёзаверсанг», иш битмайди-да. Мана бу сатрлар унинг «Телефондаги суҳбатдан» шеъридан:

Билмам, мендан нени бунча истайверасиз,
Севаман деб айтинг дея қистайверасиз,
Муҳаббатим исботлагум мана кўрасиз,
Телефонда ҳамма гапни айтиб бўлмайди.


Оддий сўзлар тизимидан иборат шеър «энг яхши соғинч ҳақидаги қўшиқ»(жумлага эътибор беринг) ва «йилнинг энг хит таронаси» дея эътироф этилган бўлса-да, бадиий ижод – бошқа олам. Негаки, фақат телефонда эмас, шеърда ҳам ҳамма гапни айтиб бўлмайди...
Қисқаси, ёшлар ижоди ютуқ ва камчиликлари билан бугунги шеъриятимизда ўз ўрнига эга. Юқоридаги кузатишларимизга хулоса қилиб айтиш мумкинки, катта адабиётга кириб боришга интилаётган ёш ижодкорлар қалами тобора чархланаяпти. Энг муҳими, улар изланаётир.

Беҳзод ФАЗЛИДДИН

Мақола “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2012 йил 14 сентябрь сонида чоп этилган.
Ответить 
Старый 22.02.2013 11:32   #1960  
Аватар для Sodirjon
Оффлайн
bozor
sotuvchi
Сообщений: 80
+ 43  43/27
– 1  6/5

Uzbekistan
Sizni sevgan bitta men emas,
Sizni suygan oshiqlar bisyor.
Bilishimcha xatto mendayin
Ishqingizda devonalar bor.

Sizni sevgan bitta men emas,
Ming bitta kas sizga mahliyo.
Umidim bor kun o'tib bir kun,
Biz tamonga boqarsiz qiyo.

Balki shunda tutashar qalblar,
Ko'zlaridan ziyo balqqan qiz.
Balki shunda aytarsiz menga,
Tanlaganim o'sha - Siz, yolg'iz.

Ko'z ko'ngilning oina-aksi,
Ishonalman ko'zlar aldamas,
Ishonaman yurak so'zlagan
Sukutdagi so'zlar aldamas.


(С)
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить

Метки
hero




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх