|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми? | |||
Ҳа |
![]() ![]() ![]() ![]() |
10 | 90.91% |
Йўқ |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 9.09% |
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#161 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Кексалик гашти
Қарилик гаштини мақташдан кўра, Мухбир болам, уни бизлардан сўра. Мана, биз бу гаштни сураётирмиз, Эрталаб инқиллаб тураётирмиз, Оғриқдан қақшаган белимиз силаб, Кавушимиз судраб, чунон имиллаб, Белимиз чангаллаб юраётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Билакдан куч кетган, кўздан эса нур, Пашшамизни зўрға қўраётирмиз. Бир вақт юз-юз отиб қилардик ҳузур, Энди валокардин ураётирмиз, Келар ичимиздан хўрсиниқ чуқур, Асқар тоғ эдик-ку, нураётирмиз. Кўнамиз, не илож, шунга ҳам шукур, Ҳарқалай кўз тирик, кўраётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Қариликни ҳавас қилмагин, болам, Ёмон кўринади кўзингга олам. Қариганда ачиб қоларкан одам, Баъзан бобов бўлиб ҳураётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Қарилик гашт эмас, юлғунли дашт ул, Қарилик тикандир, ёшлик эса гул, Ёшликка не етсин, у ўзи маъқул, Ёшлик хазинадир, қарилик – бир пул. Йигитларга айтар насиҳатим шул: Ёш ёшликда ёшлик гаштини сурсин, Кексалик ҳам келар, уни ҳам кўрсин, Ҳозирча қаришга шошмасдан турсин – Белангиси қурсин, йўтали қурсин. Агар маъқул бўлса фахрий деган ном Барча нишонимиз олиб, бир оқшом Ёшлигини бизга қарз бериб турсин. Қарилик гаштини мақташдан кўра, Мухбир болам, уни бизлардан сўра. |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#162 | |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Деманг, шоир тиниб кетди, Сиёсатга иниб кетди. Ва ё айтмангки, мўрт толдек Шамолларда синиб кетди. Сиз, эй лутф баҳрида ғаввос, У сизни соғиниб кетди. Деманг, шоир жимиб кетди, Ғазал ёзмай тиниб кетди. Тиниб кетса, билингизки, Ёғоч отга миниб кетди. |
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#163 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Фарғонанинг йўлларида
Дейдиларки, эр кишининг Уялгани ўлгани. Фарғонанинг йўлларида Қувиб ўтдик “Волга”ни. Довон ошиб, шамол бўлиб Учар бизнинг “Жигули”, “Жигули”мас, гўё Дулдул, Нақд Бойчибор дегули. “Жигули”да биз – тўрт улфат, Дунё билан иши йўқ. Ўзимиздан жуда мағрур, Бизга етар киши йўқ. Кечқурунги базми жамшид – Тўйга шошиб борамиз. Кўринган ҳар ғилдиракни Қувиб ошиб борамиз. Бир пайт бизнинг жайрон тойни Билолмадик не сабаб, Пачоққина “Запорожец” Қувиб қолди, воажаб. Ўзмоқ бўлиб йўлни гоҳ сўл, Гоҳи ўнгга солади. Тумов бўлган хўроз каби Бибилдоғин чалади. Бизлар эса бўш келмаймиз, Мингга қўйиб босамиз. Қий-қийлашиб, тил кўрсатиб, Масхаралаб қочамиз. “Запорожец” нима бўпти, Қувиб ўтдик “Волга”ни. Бос, дер Парпи, эр кишининг Уялгани – ўлгани. Рихситилло қичқиради: “Тоғорангни нари ол”. Эгамберди қаҳ-қаҳ урар: “Эски қумғон, яхши қол!”. “Запорожец” чидамади, Тўрт улфатни гангитиб, Шартта йўлни қирга солди, Ҳаммаёқни чангитиб. Тариллади, вариллади, Қувиб ўтди, воҳ, қаранг! Қувиб ўтиб машинани Йўлга қўйди кўндаланг. Биз тўхтадик. Йўл беркилган. Ўтишга ҳеч имкон йўқ. Тўртов ҳайрон ўлтирибмиз, Тиззаларда дармон йўқ. “Запорож”дан чиқиб келди Фарғоналик барзанги. Барзангининг ҳар елкаси Нақд Чотқолнинг харсанги. Белбоғига осиб олган Пичоғи ҳам бир қулоч. Қалтираймиз, олдга йўл йўқ, Қайтишга ҳам йўқ илож. Машинани ташлаб қочсак Қаерга ҳам кетармиз?! Битта-битта ушлаб олиб Чавақласа нетармиз?! Ана, қаддин ростлади у, Сўнг атрофга аланглаб – Бизга қараб аста юрди Кинг-Конг мисол лапанглаб. Шу пайт илож бўлса эди Биз тўрт аканг қарағай Тошкентгача қочар эдик Орқамизга қарамай. Яқин келди, салом берди, Эртакларда дейдилар: Девлар аввал салом бериб, Кейин тутиб ейдилар. Деразадан қўлни тиқди. Улкан, жундор, даҳшат қўл. “Сўрашайлик” демаганда Додлар эдик, шимлар ҳўл. Гулдираган овоз билан Гап бошлади: “Минг узр. Йўлингизни тўсиб сизни Қилган бўлсам беҳузур. Машинангиз ғилдираги Бўшаётир, акалар. Мотордан ҳам мой кетганга Ўхшаётир, акалар. Шуни айтиш учун қувиб, Йўлни тўсдим, кечиринг! Энди ўзим кўриб берай, Мотор ўтин ўчиринг”. Шундай дея кириб кетди Машинанинг тагига. Сўнгра чиқиб насос урди Орқа ғилдирагига. Сеҳрланган одамлардек Турар эдик биз ҳайрон. Қарашайлик десак қўймас: “Фарғонага сиз меҳмон”. Иш ораси латифалар Айтиб яна кулдирди. Хуллас, шу кун деҳқон йигит Бизни тирик ўлдирди. Ишни созлаб, ариқчада Ювар экан қўлини, Сўраб борар манзилимиз, Айтди яқин йўлини. Сўнг бор қараб машинага, Ён кўзгуни тузатди. “Оқ йўл”, деди, ўзи кетмай Аввал бизни кузатди. “Хайр, қамчи босинг, энди Тойчоғингиз ҳеч толмас. Бизнинг эски қумғон тугул Самолёт ҳам етолмас”. Йўлга чиқдик изза бўлиб, Қип-қизариб, шарманда. Энг ёмони кейин бўлди – Тўйхонага борганда. Остонада ўша йигит Бизни кутиб турарди. Қўлда қумғон, елкасида Сочиқ тутиб турарди. Кўзи кулиб боқар эди, Сир бермасди у бироқ. Бундан кўра бизни тутиб Урса эди яхшироқ. Ўзимизга аён шу кун Бўларимиз бўлгани. Дейдиларки, эр кишининг Уялгани – ўлгани. |
|
Ответить |
9 "+" от:
|
![]() |
#164 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Масканим Фарғонадир
Бу Ватанда бир макон бор, мен учун бир донадир, Кўҳна Туркистон садаф бўлса, у ер дурдонадир. Ким парихона деб айтар, ким учун Парконадир, Аҳли шеър таърифида уйқудаги жононадир, У менинг уйғоқ диёрим ўктаму мардонадир, Масканим Фарғонадир, Фарғонадир, Фарғонадир. Чин парилар маскани, Зуҳрою Тоҳирлар ери, Олиму шоир, ҳунарманд, фазли нодирлар ери, Кўп ажиб мўъжиза бунёдига қодирлар ери, Кифтда тўн, белда қийиқ, марду баҳодирлар ери, Мақтаниб юрдим жаҳонда, менга бу юрт онадир, Масканим Фарғонадир, Фарғонадир, Фарғонадир. Кечмишинг хобимга кирса, сесканиб уйғонаман, Сочи қирқилган момом фарёдидан тўлғонаман, Шоиринг ёзмиш: “Шул айбим – мардуми Фарғонаман”. Шукрларким, бу алам андуҳига бегонаман, Эл аро фарғоналикман, деб ғурурим қонадир, Масканим Фарғонадир, Фарғонадир, Фарғонадир. Масканим Фарғонаю кўҳна Самарқанд ҳам маним, Хоразм – фахрим, Наманган меҳриму жоним-таним, Ёшлигим ардоқлаган Тошкент кўнгулдан севганим, Андижон, Сурхон, Бухоро, ўз чўлим, ўз гулшаним, Лек, десам Фарғона, дилда ўзга оташ ёнадир, Масканим Фарғонадир, Фарғонадир, Фарғонадир. Мустақил тинчу омон юртим саодат ўлкаси, Келмасин бошига ҳеч ранжу балолар кўлкаси, Ризқи бут бўлсин унинг, ер кўрмасин ҳеч елкаси, Янграсин оламда мен ҳурман деган озод саси, Бу замин оби ҳаёт бирла тўлуғ паймонадир, Масканим Фарғонадир, Фарғонадир, Фарғонадир. |
|
Ответить |
7 "+" от:
|
![]() |
#165 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Меҳмон ва мезбон (Ўзбекчилик лутфларидан) Туртмасангиз борай, Юмшоқ ўрнимдан бўйрага Сурмасангиз борай. Қовоғингиз осиб, лабни Бурмасангиз борай. Томоғимга ханжар тираб Турмасангиз борай. Менинг учун темир қафас Қурмасангиз борай. Қамаб мени аямасдан Урмасангиз борай – Сиз мен учун азиз меҳмон, Туртарканман нега? Юмшоқ жойдан қоқ бўйрага Сурарканман нега? Қовоғимни осиб, лабим Бурарканман нега? Бўғзингизга ханжар тираб Турарканман нега? Сизнинг учун темир қафас Қурарканман нега? Ким ўз меҳмонин урипти? Урарканман нега? – Борсам, юқори чиқинг, деб, Мени туртасиз-ку, Хоҳлаган жойимни бермай Тўрга сурасиз-ку. Паққос ошингиз емасам, Лабни бурасиз-ку, Май ичмасам, ханжар тираб Зўрлаб турасиз-ку, Кетай десам, қўймай темир Қафас қурасиз-ку, Нодонга ҳамсуҳбат қилиб Мени урасиз-ку. |
|
Ответить |
7 "+" от:
|
![]() |
#166 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Ватан, то танда жоним бор,
Сенингдирман, сенингдирман, Таним ҳок ўлса ҳам сен ёр, Сенингдирман, сенингдирман. Жаҳон кенгдир, фалак кенгдир, Юрак кенгдир, чу сен борсан, Сенингсиз икки дунё тор, Сенингдирман, сенингдирман. Менга бегона элларда насиб гар Ўлса юз роҳат Чекай бағрингда минг озор, Сенингдирман, сенингдирман. Агар шодликларинг оздир, Менингдирсан, менингдирсан, Магарким ғамларим бисёр, Сенингдирман, сенингдирман. Бугун бор, эртага йўқ жисмим, Ва лек руҳим учун мангу Сенинг мангулигинг даркор, Сенингдирман, сенингдирман. Сенинг ишқинг билан ёндим, Кетар жонимда бу оташ, Сенингдирман, яна такрор, Сенингдирман, сенингдирман. |
|
Ответить |
7 "+" от:
|
![]() |
#167 | ||||
9 fevral O'zbek she'riyatining yetuk vakili, mutafakkur shoir Alisher Navoiy tavalludining 572 yilligi munosabati bilan Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti(TATU) da shoir, O'zbekiston qahramoni Erkin Vohidov bilan ijodiy uchrashuv bo'lib o'tdi. Bu ijodiy kechada Universitet talabalari, o'qituvchilar, shuningdek, O'zbekiston Xalq hofizi Orolmirzo Safarov ham ishtirok etdilar.
![]() Elimiz suygan shoir E. Vohidov Hazrat Navoiy haqida gapirar ekan quyidagilarni alohida ta'kidlab o'tdi: Цитата:
![]() Barchaning qalbida o'z qo'shiqlari bila joy topa olgan hofiz Orolmirzo Safarov ham Navoiy g'azallari ijrosida, shuningdek shoir Erkin Vohidov qalamiga mansub "Dutorim tori ikkidur" so'zlari bilan tayyorlangan ashulasini va yana xalqimiz sevib eshitadigan bir nechta ashulalarini aytib tadbir ishtirokchilarining kayfiyatiga ko'tarinlik bag'ishladi: ![]() ![]() Ijodiy kechada ishtirokchilar Shoir E.Vohidovning "Navoiyni o'qimay qo'ysa" she'ridan ham bahramand bo'lishdi: ![]() Цитата:
![]() ![]() ![]() Shu tariqa qiziqarli o'tgan ijodiy kecha o'z nihoyasiga yetdi ![]()
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) Последний раз редактировалось albatros; 10.02.2013 в 01:06. |
|||||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#168 | ||
Muxlislar savollariga javob berar ekan shoir E.Vohidov "Aruz"vazni haqida jumladan shunday deydi : *
Оффтоп: *- video sifati biroz yomonligi uchun uzr so'rayman
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#169 | ||
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Дунёнинг энг ажиб, энг сирли ва сеҳрли саёҳатларидан бири Сўз оламига саёҳатдир. Негаки, Сўз яралишдан мўъжиза. Аввал Сўз бўлган, дейилади муқаддас китобларда. Ҳазрат Навоий айтганлар:
Сўз келиб аввалу жаҳон сўнгра, Не жаҳонки, кавн ила макон сўнгра. Чунки мавжуд бўлса нуктаи “кун”, Бўлди мавжуд тоза, йўқса кукун. Яъни, аввал Сўз келган, Оллоҳнинг “бўл” деган нидоси келган ва майда заррачалар оламидан янги Олам яралган. Агар шу илоҳий Сўз келмаганда олам кукунлигича қолган бўларди. Холиқи олам одамзодга идрок ва Сўз айтиш неъматини бериб, уни барча хилқатларидан устун яратди, жонли ва жонсиз оламга ҳоким қилди. Оламни идрок қилган инсон Сўзни идрок қилади. Сўзни идрок қилиб оламни янада теранроқ идрок қилади. Сўзнинг илдизига етган киши дунёнинг тагига етгандек баҳра топади. Инсоният тарихи сўзлар қисматида яшириниб ётар экан. Оламни охиригача англаб бўлмагандек, Сўзнинг ҳам тубига етиш имконсиздир. Биз кўзламоқ, кўзикмоқ, кўзгунинг кўздан келиб чиқишини биламиз, лекин кўз нима сабабдан кўз дейилганини, нега уни биров айн, биров чашм, биров глаз, биров ай деб аташини билмаймиз. Нега тошни бизнинг аждод тош деган, бошқалар хажар, санг, камень, стоун, штайн атаганлар, бу юзлаб номлар қаердан келган, билолмаймиз. Биз фақат фаразлар қиламиз, асил ҳақиқат эса сирлар уммони тубида ётибди. Лекин барибир тинчимас идрок эгаси бўлган одамзод ғаввос бўлиб бу уммон остини кезади, кашфиётлар қилади ва кашфиётлари ҳам чексиздир. Лекин, ўйласам, изланишларимиз каби ғофиллигимиз-да поёнсиз экан. Сўзни эшитамиз, сўзлашни қотирамиз, лекин Сўз мағзини чақиш аксар хаёлимизга келмайди. Нега шундай деймиз, дея ўзимизга савол бермаймиз. Бу синоат тўла олам бамисоли олисдаги юлдузлардек ноаён қолаверади. Узум едим, “узум” дедим, билсам, токдан узиб едим, дегандек, ўз қўлим билан ишкомдан узум узатуриб, бу сўзнинг узмоқдан олингани хаёлимга келган эди. Ахир унган нарсани унум, ғуж ўсган мевани ғужум, жамият тузилишини тузум, чўғнинг қўридан қолган кулни қурум, деймиз. Оғизга солиб ютганимиз ютум, томоқдан қулт этиб ўтган сув қултум бўлганидек ишкомдан узиб еганимиз узум бўлади-да, дея ўз содда кашфиётимдан суюнган эдим. Курайдиган қуролимиз курак, ички аъзо ичак, гул тубида турадиган идиш тубак ― биз уни тувак деймиз― эканини билиш қийин эмас, лекин кўксимизда гурсиллаб урган юракни юрак дейиш тўғрими ёки урак? Юрак юрадими, урадими? Кўкрак-чи? Нега кўксимизни шундай атаймиз? Кўксим осмон, дегандек бу ном кўк, яъни осмон билан боғлиқми? Ундоқ десак, эмикдош маъносини англатувчи кўкалдош сўзидаги кўк ўзаги нимани англатади? Кўкракка алоқаси йўқмикан?.. Бундай жумбоқлар юзлаб, минглаб сўзларимиз замирида ётибди. Улар бизни қийнаши, уйқу бермаслиги керак, Маҳмуд Қошғарий бобомизнинг китоби ёстиғимиз остида бўлмоғи керак. Биз табаррук қадриятларимиз тикланаётган замонда яшамоқдамиз. Истиқлол йилларида она тилимиз ривожи учун сезиларли ишлар қилинди. Лекин кўп асрлик йўқотишни саноқли йилларда тиклаш мушкул экан. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллий. Мен ўзбекман, деган ҳар бир инсон ўзбек тили учун қайғурмоғи керак. Унутилган сўзларни тиклаш, борини бойитиб бориш, хорижий атамаларга муносиб истилоҳлар топиш ёлғиз тилшуносларнинг эмас, миллатнинг ишидир. Эски тузум барбод бўлди, Остановка турганда бекат, район турганда туман, вилка турганда санчқи дейишга нима бор, дегувчиларнинг даври ўтди. Тилимиз секин-асталик билан бўлса-да ўзбекчалашиб бормоқда. Адабий ижод ҳамиша Сўз оламига саёҳатдир. Ижодкор Сўзни тирик жон деб билади ва Сўз билан сўзлашади. Менинг бу ёзганларим ана шундай жонли тил билан жонли суҳбат бўлишини истайман. Умрини яшаб бўлган ва барҳаёт, мен англаган ва англаб етмаган соҳир хилқат билан кўнгил боғларида кезиб, хаёлан Сўз билан сўзлашсам, Тил билан тиллашсам, дейман. Сиз азизларимни ҳам бу сайрда ҳамроҳ бўлишга таклиф этмоқчиман. Сўз мўъжизаси қошидаги ҳайратларимга ошно қилмоқчиман. |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#170 | ||
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Уч дарёдан сув ичган денгиз Бир томчи шабнамдек мўъжаз ва тиниқ элчи деган соф ўзбекча туркий сўзда қанча хикмат бор! Эл деб, элат деб халқни айтамиз. Яна ёв ҳечқачон эл бўлмайди, деймиз, ёмонга элакишма деган ўгитимиз бор. Бу ўринда эл дўстлик, яқинлик маъноларини билдиради. Эл қадимда давлат тушунчасини ҳам ифода қилган. Элчи бир халқдан, бир давлатдан бошқа юртга юборилган вакилгина эмас, балки элни элга эл қиладиган одам, халқлар ўртасида меҳр риштасини боғловчи, дўстлик кўпригини қурувчи ҳамдир. Сўзнинг ўзида шахс зиммасидаги залворли юк бор. Элчи адолат ва эзгулик йўлида ҳақ сўзни айтишга бурчли инсон. Унинг жонига эса кафолат хужжати қилиб, қонундек мустаҳкам, шоҳлар ҳукмидек қатъий ҳикмат, айтилган: Элчига ўлим йўқ! Омонат деган ўзбекона сўзга қалб қулоғини тутинг. Қанчалар теран инсоний туйғулар бор бу сўзда. У мулк ҳақида айтилса бировнинг омонати, жон ҳақида айтилса оллоҳнинг омонати. Банда учун дунё омонат, дунё учун банданинг ўзи омонат. “Ёғилур ҳар дам фалакдан бошингга гарди фироқ, Ўт равонроқким, омонатдир басе бу эски тоқ.” Инсон бошига осмондан гард ёғилиб туради. Биз бугун бу гардни космик чанг, деймиз. Фазовий жисмларнинг Ер атмосферасида ёниб кетишидан хосил бўлган кул, деймиз. Бундай гардни Ҳазрат Навоий беш аср муқаддам қаёқдан билган, дея ҳайрон бўлманг. Берунийлар, Улуғбеклар яшаган юртда фазо сирлари аён эди. Ҳайратга сабаб бошқа, яъни бу илмий ҳақиқатнинг фасафий хулосаси, бадиий тимсолидир. Эй одамзод, дейдилар ҳазрат, бошингга ёққан само чанглари айрилиқ гардларидир. Томидан тупроқ ёғилган уйда узоқ туриб бўлмайди. Бундай уй омонат. Чириган том остида яшаш хатарли. Осмонидан гард ёғилган дунёни, бу эски тоқни ҳам равонроқ, тезроқ тарк этган яхшидир. Омонат сўзининг маъно товланишига қаранг. Уй омонат, олам омонат. Сўз― забаржад, Сўз ―гавҳар, олтин, Заргарликнинг машаққати кўп. Сўзни байтга қадашдан олдин Кафтингга қўй, тўйиб қара, ўп! Она тилимни севмасам, сўзларига маҳлиё бўлмасам, ҳайратланмасам менга шоирлик қайда эди! Офтоб чиқди, қуёш чиқди, кун чиқди, Меҳру шамсу хуршиди гардун чиқди. Бир замон болалар учун айтилган шу жўнгина ва ғўргина икки сатрнинг ўзида қуёшнинг олтита номини топасиз! Саноқни яна давом эттириш мумкин. Олимлар, топиб беринг, қайси тилда қуёшнинг ўндан ортиқ исми бор! Қайси тилда осмонни камалак рангларидек етти хил ном билан атайдилар? Осмон, фалак, само, чарх, гардун, фазо, кўк... Булар дафъатан хаёлга келганлари холос! Арш, даввор, мину сингари кам ишлатиладиган хос сўзлар ҳам саналса рўйхат янада узаяди. Маънодош сўзларимизнинг кўплигига сабаб бор. Ўзбек тили уч дарёдан сув ичган. Диний, илмий, ижтимоий атамаларимиз асосан араб тилидан, кўпгина иш қуролларимиз, жомадон, ҳокандоз, дастшу, жомашу, дазмол, қоғоз каби ҳунармандликка оид сўзларимиз, шунингдек юксак шеърий услубга хос суханлар форс тилидан келган. Лекин бу қатъий қоида эмас. Аксар ҳолат десак тўғрироқ бўлади. Араб тилидан ўтган нарса ва буюм номлари ҳам тилимизда кўп: Ароба, мусаллас, истеҳком, қалам сингари. Шунингдек, форс тилидан кирган фалсафий атамалар ҳам талайгина. Жавонмард, сарбадор, чархи кажрафтор, Оинаи Искандар ва ҳоказо. Ҳаракат номлари асосан туркийча. Алишер Навоий туркий тилдаги юзта ҳаракат номи, яъни феълларни санаб, форс тилида уларнинг муқобили йўқ эканини айтганлар ва туркий тилимизнинг бойлиги, қудратини намойиш этганлар. Қадимда туркий тил оддий халқ тили ҳисобланган. Аскарликка оддий халқдан олингани учун ва феъл ўзаклари тур, ёт, юр, от, чоп сингари асосан бир бўғинли сўзлардан таркиб топгани ва буйруқ беришга қулайлиги боис харбий тил туркча бўлган. “Темур тузуклари” ни бизга етиб келган форс тилидаги матндан ўзбекчага таржима қилар экан, Алихон Тўра Соғуний, “мен таржима қилмадим, балки асл тилига қайтардим,” деган эдилар ва мисол тариқасида тингчи, болонғар, жалонғар каби туркий атамаларнинг форсча муқобили топилмай, матнда ўз аслича қолганини кўрсатган эдилар. Ўзбек тилининг буюк денгизи ана шу уч буюк дарё ― туркий, арабий ва форсийдан сув ичиш баробарида эски лотин, хитой, мўғул, рус, Европа тилларидан баҳраманд бўлган. Шу сабаб тилимиз бой. Ҳеч бир бошқа тилда бўлмаган шаклдош сўзлар санъати туюқ ўзбек тилида бор. Ҳеч бири бошқа халқда йўқ азкия, сўз ўйини бизда мавжуд. Ҳазрат Навоий тўпори қора халқ тили ҳисобланган туркий ўзбек тилини шеърият осмонига кўтариб қўйдилар. “Муҳокаматул луғатайн”ни ёзиб она тилимизнинг форс тилидан устун бўлса устунки, кам эмаслигини исбот қилдилар. Ушбу рисолада ёзилишича, Навоий ҳам ёшлик йилларида бошқа шоирлар каби асосан форс тилида шеърлар ёзиб нафосат аҳлининг олқишини олган эканлар. Хусусан, форсийда битилган “Туҳфатул афкор” қасидасининг матлаи тўғрисида ҳазрат Жомий “Баҳористон” номли асарда ёзмишларки, мазмуни шундоқ: “Бу давлат ёрлиғини осмоннинг пештоқига осилса арзийди ва бу саодат тамғасини Муштарий юлдузининг бўйнига илиб қўйса, унга қувонч, ифтихор бўлгай.” Навоийнинг сўз бойлиги беқиёс. Сабаби ҳазрат форс тилини қанчалар мукаммал билсалар ― ўз эътирофлари бўйича: “форс алфозин киши мендин кўпрак билмайдур”― араб тилини ҳам шу қадар баркамол эгаллаганлар ва уларни тўла истифода этганлар. Туркий тилнинг эса бутун назокатини, сўзга бойлигини “Муҳокаматул луғатайн”дагина эмас, бутун умр, бутун ижод жараёнида намоён қилганлар. Ўзбекнинг содда, тўпори сўзларини ҳам, шеърга солиш мумкин бўлмаган даражада оддий ва жўн гапларни ҳам нозик ғазалга киритаолганларки, бундоқ сеҳрдан лол бўлмай илож йўқ. Саҳар ҳовар шаҳи чарх узраким ҳайли ҳашам чекди, Шуои хат била кўҳсор уза олтун алам чекди. Шундай юксак услубда ёзилган ғазалга “супурги” деган сўзни киритиб бўладими? Мутлақо мумкин эмас, дейсиз. Энди шеърнинг давомини ўқинг: Қазо фарроши сунди чархнинг сиймин супургусин, Музайян парлари андоқки, товуси ҳарам чекди. Ажабо, буюк истеъдод нафаси тегса ўзбекнинг қора ерда ётган супургиси ҳам осмонга кўтарилиб, қуёшнинг тарам-тарам шуъласига айланар экан. Ёки “тиш қирчиллатиш” иборасини бугунги шоирларимиз арузий байт у ёқда турсин, ҳатто халқона содда бармоқ вазнида айтишни ўзларига эп кўрмайдилар. Навоийга қулоқ тутинг: Тушда кўрдим ёрни, шодон рақибим ўтруда, Рашкдин ҳар лаҳза тиш қирчиллатурман уйқуда. Бундай халқ иборалари, лапарлари, мақолларини “Хазоинул маъоний”да кўплаб учратамиз ва ҳар гал бу хил жўн сўзлар тагида ётган маънолардан, бадииятдан ҳайратга тушамиз. Бизнинг шундай улуғ шеъриятимиз бор, бойликда беқиёс она тилимиз бор. Тил миллатнинг бош белгиси ҳисобланади. Тил бор ― миллат бор. Тил йўқ ― миллат йўқ. Истиқлол унут бўлган давлатчилигимизни тиклади, йўқ бўлишга маҳкум қилинган тилимизни, демакки миллатимизни асради ва азиз қилди. Энди унинг биз йўқотиб улгурган бойлигини тиклаш, турлича “изм” тамғаларини қўйиб истеъмолдан чиқарилган сўзларни ўрнига қайтариш, бунинг учун мумтоз адабиётимизни чуқур ўрганиш ҳозирги авлод зиммасидаги шарафли бурчдир. Гоҳи хаёл қиламан, агар мустақилликка эллик йил аввалроқ етишганимизда балки икки азим дарёдан сув ичган Орол денгизимиз бу аянчли ахволга тушмас эди ва агар собиқ тузум яна эллик йил яшаб қолганда уч денгиздан сув ичган она тилимизнинг қисмати ҳам Оролнинг қисматидек бўларди. Тикланаётган сўзларимиз истиқлол чечакларидир. Очилажак гуллар хали беҳисоб... |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|