Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми?
Ҳа 10 90.91%
Йўқ 1 9.09%
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 06.06.2011 13:49   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Шеъриятни қалбларга кўчирган шоир - Эркин Воҳидов

Шоир бўлсанг бўлсин қалбинг
Элга қурбон бўлгулик
Шоир бўлсанг, бўлсин халқинг
Сенга қалқон бўлгулик.
Эркин Воҳидов
Эркин Воҳидов. Эл суйган шоир Эркин Воҳидов қўлига ижод қаламини олганига ҳам олтмиш йилдан ортиқ вақт ўтди. Устоз шоирнинг шеъриятга ошно бўлишларида Ғайратий тўгараги, Миртемир семинари, Ўзбекистон Миллий университетидаги ижодий муҳит катта таъсир қилганлигини қўп марта эътироф этганлар..
Эркин Воҳидов шоир сифатида шаклланган эллигинчи йиллар ўрталари, 60 -йиллар бошлари жамиятда янги руҳ, янгича қарашлар қарор топаётган давр эди; адабиёт ва санъатда ҳам янгиланиш белгилари пайдо бўлди, ижод заминий ҳисларга, ҳақиқатга, инсон қалби манзараларига яқинлаша бошлади. Бироқ бу жараён осонликча кечгани йўқ. Шоирнинг шеърлари 50-йиллар бошида ёзган табиат манзаралари ҳақидаги болаларча содда масъум сатрларидан тортиб, 1992 йили чоп этилган мардона, шафқатсиз ҳақиқат ёғдулари билан йўғрилган, ўзини чуқур тафтиш этган қалб туғёнидан иборат шеърларига қадар босиб ўтган ижодий йўлига назар ташланганда, бунга яна бир бора иқрор бўласан киши.

Муҳтарам форумдошлар!
Навбатдаги суҳбатдошимиз Ўзбекистон халқ қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг ардоқли фарзанди Эркин Воҳидовдир.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 06.06.2011 в 13:51.
Ответить 
Старый 06.06.2011 14:18   #2  
Аватар для albatros
Оффлайн
Сообщений: 880
+ 1,268  830/414
– 4  16/13

UzbekistanОтправить сообщение для albatros с помощью Skype™Facebook
Vatanimiz boshiga musibatli kunlar tushganida ham o'z istiqloli uchun qalbdagi tuyg'ularini baralla ayta olgan bu shoirimizga tasannolar aytsak arziydi. Uning har bir she'rlarida insonning yuragida his uyg'otadigan kuch mavjud.

O`ZBEGIM

Qasida

Tarixingdir ming asrlar
Ichra pinhon, o‘zbegim,
Senga tengdosh Pomiru
Oqsoch Tiyonshon, o‘zbegim.

So‘ylasin Afrosiyobu
So‘ylasin O’rxun xati,
Ko‘hna tarix shodasida
Bitta marjon, o‘zbegim.

Al Beruniy, Al Xorazmiy,
Al Forob avlodidan,
Asli nasli balki O’zluq,
Balki Tarxon, o‘zbegim.

O’tdilar sho‘rlik boshingdan
O’ynatib shamshirlarin
Necha qoon, necha sulton,
Necha ming xon, o‘zbegim.

Tog‘laring tegrangda go‘yo
Bo‘g‘ma ajdar bo‘ldi-yu,
Ikki daryo - ikki chashming,
Chashmi giryon, o‘zbegim.

Qaysari Rum nayzasidan
Bag‘rida dog‘ uzra dog‘,
Chingizu Botu tig‘iga
Ko‘ksi qalqon, o‘zbegim.

Yog‘di to‘rt yondin asrlar
Boshingta tiyri kamon,
Umri qurbon, mulki toroj,
Yurti vayron, o‘zbegim.

Davr zulmiga va lekin
Bir umr bosh egmading,
Sen - Muqanna, sarbador - sen,
Erksevar qon, o‘zbegim.

Sen na zardusht, sen na buddiy,
Senga na otash, sanam,
Odamiylik dini birla
Toza imon, o‘zbegim.

Ma’rifatning shu’lasiga
Talpinib zulmat aro,
Ko‘zlaringda okdi tunlar
Kavkabiston, o‘zbegim.

Tuzdi-yu Mirzo Ulug‘bek
Ko‘ragoniy jadvalin,
Sirli osmon tokiga ilk -
Qo‘ydi narvon, o‘zbegim.

Mir Alisher na’rasiga
Aks-sado berdi jahon,
She’riyat mulkida bo‘ldi
Shohu sulton, o‘zbegim.

Ilmu she’rda shohu sulton,
Lek taqdiriga qul,
O’z elida chekdi g‘urbat,
Zoru nolon, o‘zbegim.

Mirzo Bobur - sen, fig‘oning
Soldi olam uzra o‘t,
Shoh Mashrab qoni senda
Urdi tug‘yon, o‘zbegim.

She’riyatning gulshanida
So‘ldi mahzun Nodira,
Siym tanni yuvdi ko‘z yosh,
Ko‘mdi armon, o‘zbegim.

Yig‘ladi furqatda Furqat
Ham muqimliqda Muqiym,
Nolishingdan Hindu Afg‘on
Qildi afg‘on, o‘zbegim.

Tarixing bitmakka, xalqim,
Mingta Firdavsiy kerak,
Chunki bir bor chekkan ohing
Mingta doston, o‘zbegim.

Ortda qoldi ko‘hna tarix,
Ortda qoldi dard, sitam,
Ketdi vahming, bitdi zahming,
Topdi darmon, o‘zbegim.

Bo‘ldi osmoning charog‘on
Tole xurshidi bilan,
Bo‘ldi asriy tiyra shoming
Shu’la afshon, o‘zbegim.

Men Vatanni bog‘ deb aytsam,
Sensan unda bitta gul,
Men Vatanni ko‘z deb aytsam,
Bitta mujgon, o‘zbegim.

Faxr etarman, ona xalqim,
Ko‘kragimni tog‘ qilib,
Ko‘kragida tog‘ ko‘targan
Tanti dehqon, o‘zbegim.

O’zbegim deb keng jahonga
Ne uchun madh etmayin!
O’zligim bilmoqqa davrim
Berdi imkon, o‘zbegim.

Men buyuk yurt o‘g‘lidurman,
Men bashar farzandiman,
Lek avval senga bo‘lsam
Sodiq o‘g‘lon, o‘zbegim.

Menga Pushkin bir jahonu
Menga Bayron bir jahon,
Lek Navoiydek bobom bor,
Ko‘ksi osmon, o‘zbegim.

Qayga bormay boshda do‘ppim,
G’oz yurarman, gerdayib,
Olam uzra nomi ketgan
O’zbekiston, o‘zbegim.

Bu qasidam senga, xalqim,
Oq sutu tuz hurmati,
Erkin o‘g‘lingman, qabul et,
O’zbegim, jon o‘zbegim.
Ответить 
Старый 06.06.2011 14:19   #3  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Шоирнинг бутун ижод йўли баҳс-мунозаралар ичида кечди. Шоир ўз қўлига қурол-шеър, унинг табиати, шоирнинг бурчи, масъулияти хусусида қўп ўйлайди, шеър ва шоир ҳақидаги қарашларини баён этади. У шеър ва шоир хусусида сўз очганида, ҳар доим ижод машаққатларини, шоир учун осон эмаслигини алоҳида таъкидлайди. "Шоирлик-бу ширин жондан кечмакдир", шоир инсон ва жамият, инсоният яшайдиган заминдаги ҳамма воқеалар учун ниҳоятда масъул шахс; "Инқилоб зилзиласининг марказида шоирлар қалби", у "Ҳақ йўлда фидойи аскар", "Шоирнинг дарди-халқнинг дарди". "Агар ҳар бир сўзи халқнинг, даврнинг нидоси бўлса, у шоир-бахтли", дейди у. Шоир халқнинг, даврнинг нидоси бўла оладиган асарлар яратгунга қадар ҳар хил кўчаларга кириб чиқди.

Ответить 
Старый 06.06.2011 14:25   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Эркин Воҳидов

1936 йил. Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида туғилди. Тоғаси юрист Карим Саҳибоев қўлида тарбияланади.
1945-55-йиллар. Ўрта мактабда ўқиди, Островский номли ўқувчилар саройида шоир Ғайратий раҳбарлик қилган тўгаракка қатнайди.
Биринчи шеъри 7-синфда ўқиётган пайтида “Муштум” журналида чиқади.
1955-60 йиллар. ТошДУ(ҳозирги Ўзб.Миллий университети)нинг филология факультетида таҳсил олади.
1960-63 йиллар. “Ёш гвардия” нашриётида муҳаррир. “Буюк ҳаёт тонги” достонини ёзди.
1961 йил. Биринчи шеърлар тўплами - “Тонг нафаси” нашр этилди.
1962 йил. “қўшиғимиз сизга” шеърий китои босилди.
1963-70 йиллар. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир.
1963 йил. “Юрак ва ақл” шеърий тўпламини нашр эттиради.
1964 йил. Сергей Есениннинг “Форс тароналари”ни таржима қилади.
1965 йил. “Нидо” достони яратилади.
1966 йил. “Палаткада ёзилган достон” асарини ёзади.
1969 йил. “Ёшлик девони” китоби босилди, “Олтин девор” комедияси саҳналаштирилди.
1970 йил. “Чароғбон” шеърий китоби (ундан “Чароғбон” достони ўрин олган) чрп этилди.
1970- 75 йиллар. Немис шоири Иоган Волфганг Гётенинг “Фауст” трагедиясини таржима қилди.
1972 йил. “Қуёш маскани” достони ёзилди.
1975 йил. “Ҳозирги ёшлар” шеърий тўплами, “Бахмал” асари яратилди.
1975-82 йиллар. “Ёш гвардия” нашриётида муҳаррир.
1976 йил. “Муҳаббат” шеърий тўплами босилди.
1978 йил. “Тирик сайёралар” шеърий тўплами чиқди.
1980 йил. “Руҳлар исёни” достонини ёзди.
1981 йил. “Шарқий қирғоқ” шеърий тўплами яратилди.
1982 йил. “Кўҳи нур” достони ёзилди.
1982 йил. “Ёшлик” журнали бош муҳаррири.
1983 йил. “Келажакка мактуб” шеърий китоби яратилди.
1983 йил. “Шарқий қирғоқ”, “Руҳлар исёни” достони учун республика Давлат мукофоти берилди.
1986 йил. “Бедорлик” шеърий китоби чоп этилди.
1986 йил. Икки жилдлик “Сайланма” (“Муҳаббатнома” ва “Садоқатнома”) шеърий тўплами босилди.
1986 йил. “Истамбул фожиаси” драмаси яратилди.
1986 йил. Ўзбекистон халқ шоири унвони берилди.
1987 йил. “Шоиру шеъру шуур” китоби босилди.
1991 йил. “Ўртада бегона йўқ”, “Куй авжида узилмасин тор” шеърий китоблари босилди.
1991 йил. Туркия ёзарлар бирлигининг Юнус Эмро номли мукофоти соҳиби.
1996 йил. "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди.
1999 йил. Ўзбекистон қаҳрамони унвони берилди.
2000 йил. “Ишқ савдоси” китоби чоп этилди.
2001 йил. “Шеър дунёси”, “Умрим дарёси” тўпламлари босилди.
2006 йил. “Ўзбегим” шеърий тўплами чиқди.
2010 йил. “Орзули дунё”, “Табассум” китоблари чоп этилди.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 10.06.2011 в 18:24.
Ответить 
Старый 06.06.2011 14:35   #5  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эълон

Цитата:
Муҳтарам форумдошлар!

Шеърият ихлосмандларини жорий йилнинг 10 июнида, соат 14.30 да UZINFOCOM марказига Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов билан "Шоиру шеъру шуур" деб номланувчи ижодий мулоқотимизга таклиф этамиз.
Ответить 
Старый 06.06.2011 15:59   #6  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от albatros Посмотреть сообщение
Vatanimiz boshiga musibatli kunlar tushganida ham o'z istiqloli uchun qalbdagi tuyg'ularini baralla ayta olgan bu shoirimizga tasannolar aytsak arziydi. Uning har bir she'rlarida insonning yuragida his uyg'otadigan kuch mavjud.

O`zbegim
Qasida

Tarixingdir ming asrlar
Ichra pinhon, o‘zbegim,
Senga tengdosh Pomiru
Oqsoch Tiyonshon, o‘zbegim....
"Ўзбегим" қасидаси ҳақида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов билан бўлиб ўтган суҳбатларимиздан бирида шундай деган эдилар: "Ҳақиқий ижодкор ўз халқининг фидойи ва содиқ фарзанди бўлади. Бу ҳамма замонларга, ҳамма халқларга хос удум. Эркин Воҳидовнинг талай асарлари бунга мисол бўла олади. Биргина "Ўзбегим"ни олинг! Ўз вақтида шоирнинг бошига кўп савдолар солган, "пешонасини ғурра қилган" бу қасидани ўзбекнинг гимни дейиш мумкин. Аммо бу оддий мадҳия, фахрия эмас. Ҳажми кичик асарда халқимизнинг минг йиллик тарихи, қувонч ва изтироблари ғоят табиий, ғоят теран акс этган. Бир мактабга борганимда бутун синф болалари "Ўзбегим"ни бошидан охиригача жўр бўлиб ёддан ўқиганини кўрганман ва халқимизнинг шундай шоири борлигидан фахрланганман..."
Ответить 
Старый 06.06.2011 21:02   #7  
Real ID Group
Аватар для Muhammad Ismoil
Оффлайн
институт культуры им. Абдулла Кадырий
ст.преподаватель, писатель
Сообщений: 150
+ 81  320/117
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью YahooОтправить сообщение для Muhammad Ismoil с помощью Skype™LiveJournalМой мир
Ассалом алайкум муҳтарам устоз ! Авваломбор Форумимизга хуш келибсиз! Иштирок этишга розилик билдирганингиздан беҳад хурсандмиз.Сизга савол билан эмас, илтимос билан мурожаат қилмоқчиман. Ҳали ҳеч жойда чоп этилмаган энг янги шеърларингизни Форумга тақдим этаоласизми ?
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 07.06.2011 10:12   #8  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Бу каби учрашувларнинг тез-тез уюштириб турилаётганлиги учун ташкилотчиларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз!
Аммо, учрашувда иштирок этолмаганлар ёки иштирок этишга имкони йўқларнинг қизиқишларини ҳам унутиб қўймаслик керак. Одатда бу каби учрашувлардан сўнг фоторепортаж тақдим қилиш билан кифояланиб қолинмоқда. Учрашувда қандай саволлар ўртага ташланди, жавоблар қандай бўлди батафсил репортажлар, имкони бўлса учрашувнинг тўла матн версияси тақдим қилинса яна ҳам аъло бўларди. Акс ҳолда бу каби учрашувларнинг унда иштирок этган саноқли кишилардан ташқари кенг жамоатчиликка нафи тегмай қолади!

Ҳурмат билан...
Ответить 
"+" от:
Старый 07.06.2011 11:20   #9  
Known ID Group
Аватар для Bekmirzo
Оффлайн
Сообщений: 1,253
+ 1,042  1,526/636
– 63  80/43

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
... Учрашувда қандай саволлар ўртага ташланди, жавоблар қандай бўлди батафсил репортажлар, имкони бўлса учрашувнинг тўла матн версияси тақдим қилинса яна ҳам аъло бўларди. Акс ҳолда бу каби учрашувларнинг унда иштирок этган саноқли кишилардан ташқари кенг жамоатчиликка нафи тегмай қолади!
...
Оффтоп:

Husen
ga shunaqa ijodiy uchrashuvlarda stenograflik (yoxud protokol) vazifasini yuklashni taklif qilaman.
Ответить 
"+" от:
Старый 07.06.2011 11:33   #10  
Known ID Group
Аватар для Bekmirzo
Оффлайн
Сообщений: 1,253
+ 1,042  1,526/636
– 63  80/43

Uzbekistan
1) Yohann Volfgang fon Gyote o'zining "Faust" tragediyasini 1770-yilda yozishni boshlagan. Hurmatli shoirimiz Erkin Vohidov esa ushbu asarni O'zbek tiliga tarjima qilishni 1970-yilda boshlagan ekan.
Savol: Erkin aka, oradagi ushbu 200 yillik farq tasodifmi yoki tarjima asar yozilishining 200 yilligiga bag'ishlab boshlanganmi?


2) Erkin aka Vohidov Gyotening "Faust" tragediyasini tarjima qilish uchun 5 yil vaqt sarflagan ekan. Buning uchun Erkin aka tarjima jarayonida g'oyibdan bo'lsa-da, asardagi muhit bilan tanishgan.
Savol: Erkin aka, siz Germaniyada bo'lganmisiz? Agar Germaniyaga borgan bo'lsangiz (balki, bir necha marotaba), Weimar shahrida Gyotening uy-muzeyida bo'lganmisiz? Javob ijobiy bo'lsa, uy-muzeydan olgan taassurotlaringiz bilan o'rtoqlashsangiz. Rahmat!



Quyidagi rasm Gyotening Weimardagi uy-muzeyidan olingan (Rasm muallifi men emas. Lekin, men 2004 yil noyabr oyida ushbu uy-muzeyda bo'lgandim...).
Gyote janoblari rasmdagi kresloda o'tirgan joyida bu foniy dunyoni tark qilgan ekan.

Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2019, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх