|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми? | |||
Ҳа |
![]() ![]() ![]() ![]() |
10 | 90.91% |
Йўқ |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 9.09% |
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#141 | ||
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Кечиккан қаҳқаҳа
Бу воқеага қарангки, қирқ йилдан ошибди. Ёзувчилар анжуманида содир бўлгани учун у тезда тилдан тилга, китобдан китобга кўчиб шуҳрат топди ва эшитмаган одам деярли қолмади. Биласиларки, адиблар тўқимага уста бўладилар. Битта рост гапга ўнта ёлғонни қўшиб, оддий воқеани латифага айлантириб ҳикоя қиладилар. Қизиқ бўлсин деб туппа-тузук инсонларни гўл, далли-девона қилиб тасвирлайдилар. Аслида воқеа бундай бўлган. Ёзувилар уюшмасининг йиллик ижодий ҳисобот йиғинида ўша вақтда ёш мунаққид бўлган Салоҳиддин Мамажонов ёш ёзувчи Юсуф Шомансурнинг "Қора марварид" романини таҳлил қилиб, роса пўстагини қоқди. Яроқсиз асарга чиқарди. Унга жавобан Юсуф Шомансур сўз олиб, танқидини нохолисликда айблади: -Мамажоновнинг менда қасди бор,-деди у.- Уюшма боғида биллиард ўйнаб, унинг мазасини қочирган эдим. Аламини олаяпти. Залда қаҳқаҳа кўтарилди. Мажлисда ўтирган Миртемир доланинг қулоғи оғир эмасми, танқидни ҳам, жавобни ҳам эшитмади. У то ён атрофдагилардан кулгунинг сабабини сўраб билгунча Юсуф аллақачон гапини тугатиб бўлган, минбарда академик Воҳид Зоҳидов ижодкорнинг замон олдидаги, инсоният олдидаги бурчи тўғрисида чуқур фалсафий фикрларни баён қилиб турар эди. Анжуман аҳли улкан файласуфнинг сеҳрли овозига маҳлиё бўлиб жим эшитарди. Шу вақт залда бирданига Мртемир домланинг кучли қаҳқаҳаси янграб кетди: - Оббо тентагей, оббо жиннивоей! Топган гапини кўринг! Домла завқдан ўзини тўхтата олмас, минбарга қарамай кулишда давом этар эди. Ҳамма ҳайрон. Академик олим минбарда қотиб қолган. Унинг кўнглидан ўша лаҳзада нималар кечди экан? Вазиятни Носир Фозилов енгиллаштирди. -Домла ўтиб кетган гапга кулаяпти. Юсуф Шомансурнинг жавоби нашъа қилди. Залда яна кулгу кўтарилди. Бу галги қаҳқаҳа аввалгисидан ҳам қаттиқ ва узоқ бўлди. |
||
|
Ответить |
9 "+" от:
|
![]() |
#142 | ||
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Ёрдонга келган Иордан
Бир вақтлар булғор ёзувчиси Иордан Милев Ўзбекистонга келганда уни Фарғонага олиб бордик, шоҳимардонни кўрсатдик. Гўзал тоғ қишлоғи Ёрдонга келганимизда таниқли адиб Ўлмас Умарбеков дўстига ҳазиллашиб деди: - Сен бу қишлоққа келган биринчи чет эллик ёзувчисан. Кеча оқсоқоллар кенгаши қарор чиқарди. Қишлоқ сенинг номинг билан аталадиган бўлди. Биз ҳаммамиз буни тасдиқладик. Атрофда юрганларни чақириб бир-бир қишлоқнинг номини сўрадик. "Ёрдон" сўзини эшитиб, меҳмонимиз яйраб кетди. Уни боплаб алдадик, деб биз ҳам хурсанд. Кечки зиёфат вақтида Иордан сўз олиб шундай деди: -Бу ажойиб сўлим масканга менинг номим берилгани учун бошим осмонга етди. Араблар бир замон катта дарёсини Иордан деб, бир мамлакатни Иордания деб атаган эдилар. Мана, улар ёнига қишлоқ ҳам қўшилди. Булғорияда биров таниб, биров танимаган бир ёзувчига дунёда шунча иззат, эътибор1 Араб дўстларимга раҳмат, лекин уларнинг дарёси ҳам, малакати ҳам менга керак эмас. Булбуллар сайраган, сойлари шарқираган аннат шамоли эсиб турган бу қишлоққа оламни алишмайман! Иордан Милев Ўзбекистонга кўп бор келди. Ҳар келганда биринчи биринчи саволи шундай бўларди: Қишлоғимга қачон борамиз? |
||
|
Ответить |
7 "+" от:
|
![]() |
#143 | |||
Цитата:
|
||||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#144 | |||
Цитата:
|
||||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#146 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Ўзбек бўлиш осон эмасдир
Инсон ҳар ким бўлмоғи мумкин, Ғайрат қилса, қунт қилса басдир. Бир рутба бор оламда лекин – Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Кўп юрт кўрдим, кўп кездим жаҳон, Кўра-кўра келтирдим имон: Араб бўлиш, рус бўлиш осон, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Япончилик демайди япон, Немисчилик демайди олмон, Ўзбекчилик бор бўлсин омон, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Ўзбек бўлиш фидолик демак, Роҳатидан жудолик демак, Шаън деб, ор деб адолик демак, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Дини – поклик, инсоф, мурувват, Тариқати – мардлик, футувват, Дўсти – меҳнат, ёри – уқубат, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. У ҳаммани ўйлаши керак, Кўнгил олиш, йўқлаши керак. Ўзбек қачон ухлаши керак? Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Боласига макка, мош берган, Дош қозонда юртга ош берган, Борми бундоқ урфга дош берган, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Битмас ишни битирувчи халқ, Йўқни топиб келтиргувчи халқ, Егувчимас, едиргувчи халқ Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Оғиз очмас каму кўстидан, Ҳасадгўй кўп лекин дўстидан, Ошини еб кулар устидан. Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Қонда бор феъл – ҳиммати баланд, Файз-барака шу феълга монанд. Минг йилларни кўрган донишманд Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Ўзбек азал яралган омил, Фанда устоз, ҳунарда комил Фотиҳларга дарс берган оқил Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Неча бўлиб йўқликка маҳкум, Тилдан, диндан бўлмаган маҳрум, Синиб, сингиб кетмаган мардум – Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Даҳрийликка асло кўнмаган, Гаҳ деганда қўлга қўнмаган, Жанозасиз ўлик кўммаган Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Миллат ҳисси борки, курашар, Миллатман деб жам бўлиб яшар. Ўз йўлини танлаган башар Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Янги аср, янги давронда, Низоларга тўла жаҳонда, Зўрлар тўқнаш келган маконда Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Бу идроку фаросат асри, Кураш асри, жасорат асри, Сабру бардош, матонат асри Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Ватанида янги бир ватан Қураётир ўзбек қайтадан, Осон эмас, такрор айтаман, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Даст кўтармоқ замона юкин, Юрт асрамоқ обод ва тўкин Енгил ишмас, айниқса букун Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Шеърим битди айни тонг саҳар, Зуҳро майин тўкар эди зар. Шу юлдуздек бағрида гавҳар Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Қалби тўла меҳру зиёга, Эътиқоди ёлғиз Худога, Лаббайка, деб келган дунёга Ўзбек бўлиш осон эмасдир. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#147 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Нўноқ шоирлар
Биз бир замон муҳаррир бўлдик, Қисмат экан, бўлдик ноширлар. Ўлсак ёмон шеърлардан ўлдик, Адо қилди нўноқ шоирлар. Қўлёзмалар ўқирдик дил ғаш, Кўргиликдан оҳлар урардик. Сўзи чалкаш, Ўзи жанжалкаш Шеърбозлардан қочиб юрардик. Йиллар ўтди. Танидик одам, Дунё надир, қилдик тафаккур. Энди ўша ташбиҳи мубҳам Нозимларга деймиз ташаккур. Кўп зотларни кўрдик, Алҳазар, Ёқа тутдик, астағфируллоҳ! Энди бизга энг ғўр байтёзар Валий бўлиб кўринар, биллоҳ! Шеър йўлласа – Ҳатто саёз, хом – Ёш шоир ё ҳаваскор бахши Мақтаб-мақтаб тилаймиз илҳом, Шеър ёз, деймиз, ёзганинг яхши. Сени шоир билишмаса ҳам, Шеърингни чоп қилишмаса ҳам, Қофияси келишмаса ҳам Шеър ёза бер, ёзганинг яхши Оқ қоғозга қоматинг эгиб, Оқ кўнгилга умидлар экиб, Муҳаррирлар жонига тегиб Шеър ёза бер, ёзганинг яхши. Бахтни уйғоқ тунлардан сўра, Бўлма кину ҳасадга жўра, Юмалоқ хат ёзгандан кўра Шеър ёза бер, ёзганинг яхши. Дунё нўноқ шеърга тўлса ҳам, Мунаққидлар хуноб бўлса ҳам, Диди нозик ўқиб ўлса ҳам Шеър ёза бер, ёзганинг яхши. Зинҳор-зинҳор бу ишдан тўйма, Ишқибозлик умрнинг нақши. Бизга ўхшаб ёзмасдан қўйма, Шеър ёза бер, ёзганинг яхши. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#148 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Тўкислик
Бутликка не етсин, Камликдан кўра Инсон тўкис бўлиб юргани яхши. Лекин яратгандан бир бахтни сўра, Нимангдир етмасдан тургани яхши. Шукрона дилингга ошно бўлсину Армоним йўқ, десанг хато бўлади. Дунёнинг энг кўҳна фалсафаси бу: Орзу ўлса ҳаёт адо бўлади. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#149 |
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Сўз – забаржад
Сўз – забаржад, Сўз – гавҳар, олтин, Заргарликнинг машаққати кўп. Сўзни байтга қадашдан олдин Кафтингга қўй, тўйиб қара, ўп! Эркак бўл Эрмисан, эркак бўл, саналмас бутун Бир аёлни бахтли қилмаган эркак. Бошимда эрим бор, деган сўз учун Аёлни бошингга қўйишинг керак. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|