|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 | ||||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Ҳурматли фикри теран форумдошлар! Эзгулик мақсадларида бирор яхши ишга қўл урган инсонга қандай муносабатда бўлиш керак, деган оддий саволга биргаликда жавоб изласак қандоқ бўларкан? Бошқа соҳаларда кадр тайёрлаш қанчалик машаққатли эканини билмадим-у (албатта, ҳар бир соҳанинг ўзига яраша қийинчиликларини инкор этмайман), аммо айнан журналист-кадр тайёрлаш мураббийлардан жуда катта меҳнат ва масъулият талаб қилишини ҳис этишингизни, тушунишингизни истардим. Бўлғуси журналист аввало туғма истеъдод соҳиби бўлиши лозим. Ундан кейин, талантнинг 99 фоизи меҳнат, деган гап бежиз айтилмаган. Бугун биз талабаларга ана шу машаққатли меҳнатни қандай бажо келтириш йўллари, усулларини ўргатишга ҳаракат қиляпмиз. Қўшимча равишда айтмоқчиманки, бўлғуси журналистга соҳа ва ижодий маҳорат сирларини ўргатиш учун устози ҳам оддий мураббий (фан номзоди, ҳатто фан доктори) бўлиши камлик қиларкан. Айни пайтда фақат қалами ўткир амалиётчи журналист бўлиш ҳам етарли эмаскан. Демак, журналистика факультетда фаолият кўрсатиш учун мураббий – ҳам олим, ҳам истеъдодли журналист, ҳам ташкилотчи, ҳам муттасил изланадиган тадқиқотчи бўлиши талаб этиларкан. 30 йилдан ошибдики, мен жонажон факультетимизда шундай мураббийлар бўлишини ва ёш авлодга энг нозик соҳа – журналистика сирларини ўргата оладиган ва албатта амалда журналист қилиб етиштиришга қодир мураббийлар бўлишини орзу қилганман. (Бугун ўз фаолиятимда шундай бўлишга ҳаракат қиляпман, албатта). Шундай ҳаракатларимизнинг самараси ўлароқ бутун курс талабаларига ишни оддий қалам тебратиш, ижод қилиш, маҳорат сирларини ўргатишга киришдим. Мен учун муҳими, уларга журналистиканинг энг асосий жиҳати – ёзиш сирларини ўргатиш! Кейинчалик улар қандай мавзуларда ёзиши ўзларига, интеллектуал салоҳиятларига, қобилиятларига боғлиқ, албатта. Шу мақолаларни ёздириб, таҳрир қилиб, шу даражага етказиш шахсан мендан ҳам қанчалик залворли меҳнат талаб қилганини айтиб ўтирмайман. Энди, талабаларимизнинг ижодий ишларидан намуналар сифатида форумимизда тақдим этсам, ёш ижодкорларимизни таништирсам, нимаси ёмон? Шу йўсинда аста-секин уларни сафимизга қўшиш – асл ниятимдир. Шу ишимизни жиндай эътибор, самимият билан кутиб олиш, бўлғуси журналистларни қўлдан келганча маънавий рағбатлантириш, уларга далда бериш, илҳомлантириш, тўғри йўл кўрсатиш ўрнига... мунча менга ёпишдинглар? Худдики бир гуноҳ иш қилгандек ҳақоратлашда бир-биридан ўзишга ҳаракат қилаётган айрим форумдошларни сира тушуна олмадим. Гап менинг мураббийлигимни ҳақоратлашга борганини қандоқ қабул қилишим керак? Мен ҳам унга жавобан: “сен аввало университетимизнинг номини булғама, бу даргоҳда ўқимагансан, бу даргоҳда ўқиганлар ниқобга яшириниб сасимайди... хароми бўлмаганингда фамилиянг, отангнинг номини кўрсатишга ор қилиб ниқоб ичида шунақа сасирмадинг?” дейишим керакми? Йўқ, мен ҳечам унақа гаплар айтмайман. Бу форумдошимиз шундай тавқи таънатларга лойиқлигини кўрсатаётган бўлса-да, барибир, мен бунақа гапни ҳатто хаёлимга ҳам келтирмайман. Бу пасткаш билан асло тенг бўлмайман, бўлганим ҳам йўқ! Гарчи у Ота-онамиздек мўътабар университетимиз мураббийсини ҳақоратлаб шаллақилигини кўрсатаётган бўлса-да, “бу тарбиясиз, бетайин, тутуриқсиз ниқобли террорчи шу қадар пасткаш бўлмаганида университет мураббийси шаънига шунақа ҳақоратомуз сўзлар айтармиди?!” деб майдалашиб ўтирмайман. Барибир, бу ниқобли шахс шунча одамнинг кайфиятини бузаётганига хафа бўлдим, холос... Форумга талабаларимизни шунга ўхшаш пасткашлар итдек таласин, деб ижодий ишларини олиб чиққаним йўқ. Қўлингиздан келса, ёш авлодга бир-икки оғиз ибратли сўзингизни айтинг. Қўлингиздан келмаса, улардан ибрат олинг. Шу ёш ижодкор талабалар сиздан ҳар томонлама етуклигини намоён этаётган экан, уларга тасанно дейишга иродангиз кучи етмаса, лоақал асаббузарлик қилмаслигингизни истардим... Яхшиликнинг қадрига етганларга таъзим тажо айлаб, самимият ила, Тўлқин ЭШБЕК |
||||
|
|
Ответить |
|
7 "–" от:
|
|
|
#2 | ||
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Цитата:
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
||
|
|
Ответить |
|
8 "+" от:
|
|
|
#3 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Жуда чиройли ўхшатиш!
Яхши ниятлар билан бошланган ишимиз яхшилик билан давом этишини истайман, гап шунда. Энди бўлар-бўлмасга асабимизга тегишга чиранаётган бир форумдошимизга дўстона панд-насиҳат қилмоқчи бўлгандик, битта-яримта аччиқ-тизиқ гап чиқиб кетгандек бўлди, бироқ, биз бунақа гапларни айтмаймиз, айтмадик ҳам! Фақат, бундан буён айтишга мажбур қилмаса бўлди-да... |
|
|
Ответить |
|
|
#4 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
МУСТАҲКАМ ИЛДИЗНИНГ КЎРКАМ ЯПРОҒИ...
Ёш истеъдод соҳибаси Дилбар Райимжонованинг мақолалари республика газета-журналларида ёритилмоқда. Ижод билан бир қаторда илмий изланишлар ҳам олиб бормоқда. Дилбархоннинг журналист кадр бўлиб камол топишида “Фарғона ҳақиқати” газетасининг алоҳида ўрни бор. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Бола кимдан тарбия олади?” сарлавҳали мақоласи чоп этилган * * * О, ота маконим, онажон ўлкам! Дурдоналар ичра дурдона, мен учун оламда бирдона, водий гавҳари бўлмиш гўзал Фарғонам, Фарғонажоним! Бағрингда камол топаётганимдан қанчалар бахтиёрмана! Мен, мен сен етиштирган буюк аждодларнинг муносиб фарзанди эканимдан қалбимда қанчалар фахр ҳиссини туяман-а! Мен бугун бир оддий талаба, йўўқ-йўўқ оддий талаба эмас, талаба бўлганда ҳам сенинг нурафшон келажагинг, фаровон ҳаётинг, нурли истиқболинг ва самарали ривожинг йўлида узоқ манзилни кўзлаб йўлга отланган бир йўловчи талабангман! МЕН бугун гўзал она диёрим шаънини баралла дунёга таратишни мақсад қилган озодлик куйчисиман. Бугун юртим жамоли ўзгача тароват касб этмоқда. Кенг ва равон кўчалар гўё келажакнинг нурафшон йўллари бардавомлигидан, мен танлаган йўл, албат, юксак мақсадлар сари йўналганидан бир нишонадир. Шаҳримиз узра қад кўтарган виқорли, замонавий бинолар қаддимиз сингари қадримиз ҳам баланд эканининг тимсолидир. МЕН шундай озод ва обод юртнинг бахтли фарзандиман. Она! Ушбу сўз жаранглаганда, қалбимизнинг энг тубидаги жамики ҳис-туйғулар ўзгача тароват касб этади. Унинг меҳри қуёш тафтиданда иссиқ, музларнида эритишга қодир, қалби дунё кенгликлариданда чексиз, пок, эзгуликларнида яратишга қодир. Менинг онажоним эса дунёдаги барча оналардан ўзгача, бебаҳодирлар. Тақдир экан, мен ота меҳридан эрта жудо бўлдим. Отасизлик оғир дард, лекин меҳрибон онам биз учун ҳам оталик, ҳам оналик вазифасини бажариб, меҳрга ташна дилларимиз чанқоғини қондирдилар. Ширин сўзларию, ҳаётга, порлоқ келажагимизга бўлган юксак ишончлари ила дармон бўлдилар. Шундай меҳрини фарзандлари қалбига жо этган, жасорати зарҳал ҳарфлар ила битишга арзигулик онам билан умрбод фахрланаман. Дилбар РАЙИМЖОНОВА, ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси. |
|
|
Ответить |
|
|
#5 |
|
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617
543/277
– 8
129/41
![]() |
Domla uzr, hozir yaqinda, 10 daqiqa oldin, TVda Jahon Tillari Universitetining Jurnalistika fakulteti haqida gap bo`ldi, ya`ni o`sha yerda o`qiydigan bir qiz o`z she`rini o`qidi. Jahon Tillari universitetida Jurnalistika Fakulteti borligidan behabar ekanman. Shu haqda nima deysiz va sizning fakultet bilan o`sha fakultetning nima farqi bor? (Balki u yerdagisi xalqaro jurnalistikadir?)
|
|
|
Ответить |
|
|
#6 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
2006 йил сентябрдан ЎзМУ журналистика факультетида фаолиятимни давом эттира бошладим, ўша йили ЎзМУда диссертациямни ҳимоя қилдим. Бу ўқув даргоҳида ҳам журналист-кадрлар тайёрланади. Уларда кўпроқ жаҳон тилларини мукаммал ўргатади. Ижодкор кадрлар тайёрлашда иккала факультет ўртасида ўзига яраша рақобат ҳам йўқ эмас. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#7 |
![]() |
[MOD]Домланинг хабарларида шахсан кимгадир тегишли хабар бўлмагани сабабли, фақатгина "Кишиларнинг ҳамиятига тегадиган сўзларни ишлатгани учун" жарима берилди. Яна бир марта айтаман, бас қилинглар бир-бирларингни ҳақорат қилишни. Бўлмаса мавзуни ёпишга мажбур бўламан.[/MOD]
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#8 | |||||
|
Free-lance.ru
Сертифицированный партнер 1с-битрикс
AKA:master developer
Сообщений: 269
+ 409
180/102
– 58
14/11
![]() |
Цитата:
1) топик мавзуси буйича "Талабалар минбари"; 2) домланинг узлари "профил"ларидан талабалари ижодини мухокамага куяётганликлар; -сабабли талабаларнинг ижодларини узлари куйишлари ва уз ижодларига нисбатан танкидий ёки ижобий фикларни узлари кабул килишлари ёхуд уз гоя-фикрларини узлари химоя килишлари лозим деб уйлайман. Шу холдагина бундай дилхираликлар булмайди деб уйлайман. Чунки форумдошларнинг (хох НИК хох уз номидан) талабалар ижодига нисбатан танкидий фикрлари Домла томонидан уларнинг шахсиятига тегиш билан якунланмокда. Буни табиий хол деб караш мумкин, чунки домланинг ёшлари улуг, кейин дарс бериш каби машаккатли касбда анча йил фаолият юритиш хар кандай асаб учун каттик синов деб хисоблайман.
__________________
http://partners.1c-bitrix.ru/images/.../sertif_sm.gif Последний раз редактировалось Saidakbar; 08.11.2012 в 13:44. |
|||||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#9 | |||
|
Айтиб бўлибсизку!
Домла ўқимишли, зиёли одамсиз, шу сўзни маъносини тушунасизми ёки кимга нисбатан ишлатган бўлсангизни унинг дунёга келишининг сабабларини биласизми?
Цитата:
|
||||
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#10 | |
|
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
Бу форумда билиб ё билмай "зиёли журналист" ниқобини ечиб ташладингиз. Бу ҳам катта гап. Талабалар ҳам "муаллим"нинг асл башарасини кўришмоқда. шу сўзларни ўзингизга йўналтираман. Ҳурмат, самимият сўзлари сизга ярашмайди. |
|
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|