|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#23 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Баҳодир ака, менимча, жудаям қизишиб кетибсиз. Шеърият тўғрисида мунозара қолиб, шахсиятга ҳам ўтиб, ундан ҳам ошириб юборибсиз. Ҳеч ким Сизнинг укангизга тош отаётгани йўқ, ёш эканлар, уларнинг ижодларига ўз фикрларини бераяптилар. Масалан, менинг шеърларимни ҳам танқид қилишади, мен улардан имкон қадар тўғри хулоса қиламан, сайқаллайман. Чунки, инсон қанча кўп билмасин, билим шунча кам бўлаверади. Бу ерда адабиёт билан яқиндан таниш, кўп китоб ўқиганлар бор. Уларнинг фикрлари ижодкорларга, ишонаманки, ёрдам беради. Адабий мунозараларни бу тусга олиб келишимиз яхши эмас. Узр, Сиздан анча кичкинаман, ақл ўргатишга ҳам ҳаққим йўқ. Лекин, форумдошнинг "ниқобли" ёки "ниқобсиз"лиги мазкур мунозарада асосий омил эмас. (Сиз мақтаётган Россия форумларида неча фоиз фойдаланувчи ниқобсиз экан, айта оласизми?) Муҳими, уларнинг нимани айтаётганларида.
Адабий нуқтаи назардан юқоридаги янги фойдаланувчи укамизнинг шеърлари, чиндан ҳам мукаммал эмас. Чиройли ўхшатишлар, қофиялар, фикрлари бор, баракалла. Бироқ уларни тартибга солиш, чиройли шеър шаклига келтиришлари билан уларнинг ижодлари янада такомиллашади. Адабиёт майдонига чиқадиган ҳар қандай инсон, мақтовга ҳам, танқидга ҳам тайёр бўлиши керак. Йўқса, ижодларини бировга кўрсатмай, ўзи учун ёзиб юраверишлари лозим. Фикримча, шоир укамиз шу кунгача фақат мақтов гаплар эшитиб, ўрганиб қолганлар, шу сабабли, танқидлар уларга оғир ботган бўлиши мумкин... Мақтов ҳаммага ҳам ёқади, бироқ ҳақиқий мақтов эшитишингиз учун шеърингиз мукаммалликка яқинлашиши зарур. Яна бир нарса, ҳеч ким уларни оёғидан чалгани йўқ, шу иддаоларини тушунолмадим уларнинг. Марҳамат, ўз нуқтаи назаримдан, мен уларнинг ютуқ ва камчиликларини айтишга тайёрман.
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 09.10.2012 в 08:42. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|
|