|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#8 |
Лолажон...
Ифор-у, банд билан танилмаган гул, Баргига тиканлар тақилмаган гул, Армондан ўзгани ранг билмаган гул, Тошли тоғ бағрини чаман билдингми? Дилозор бўстонлар бағридан кетиб, Тиконзор бўстонлар баҳридан кечиб – Тошларга алвон дил қулфини ечиб – Абр ўпган чўққини ватан билдингми? Тўкилиб кетарсан – эркалай десам, Қудрат йўқ азобинг тилкалай, десам... Боғларга Сен бўлиб ўпкалай, десам – Ожиз исёнимни каманд билдингми? Ёруғ кундан умид – кўзимга сурай, Жаннат исларини сенга келтирай, Изингдан камалак соғинчин сўрай – Баҳор саломини олиб келдингми? Баҳор соғинганин билиб, Келдингми?! Лолажон... Оффтоп: Бу шеърни айни баҳор фаслида ёзган бўлсам-да, форумга қўйишга имкон топмагандим. Куз бағрида БАҲОРни, ЛОЛАЖОНимни кўргим келди ![]()
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|
|
Ответить |
|