|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
- Дадажон. Уйга борамизми?
- Борамиз қизим. Борамиз. - Опопига борамизми? - Борамиз. Опоқингизни соғиндингизми? - Соиндим. Опопи мачона обеади, қуқу қанд обеади, ужум обеади. Аммажонам обеади. - Аммаларингизни хам соғиндингизми? - Ха. Соиндим. Чизам мачона обеасими? - Обеаман. Уйга борайлик, олиб бераман. - Ана магазин бойу, обейин? - Уйга борайлик, олиб бераман. - Хози олели? - Хуп. - Ана. обемадизу? Обемадиз. Обемадиз. Хафа булдим... - Хафа буменг мунчоғим, уйга етиб олайлик.... Мунчоғим ростдан хам хафа бўлди шекили, индамай қолди. Фақат очиқ ойнадан йўлнинг шовқини эшитилади. Йўл атрофидаги дўконларга қараб ўтаман. Тўхтагим келадию, лекин шошаман, уйга тезроқ, соғ омон етиб олсак бўлгани. Сукунат юрак бағримни тилади. Фараларни ўчириб ёқиб огохлантиришимга қарамай, узоқни ёритувчи чироқларини ўчирмай келаётгани етмагандек туманга қарши фараларини хам ёқиб олган автомобил хайдовчиларини хаёлан сўкиб бораман. Қарама қарши йўлакдан келаётган автомобил фаралари кўз очиргани қўймайди. Автомобилни секинлатиб четроққа чиқишга харакат қиламан. Ичимда бўралатиб сўкканча яна тезликни маромига чиқараман. Шахарга кириб борар эканман, йўл четидаги минимаркетга тўхтадим. - Нега тўхтадик? - Мунчоғимга мачона олгани. - Кизингиз қучоғимда ухлаб қолди. - Хафа бўлдим.... Индамай автомобилга ўтираман. Кизалоғим! "Хафа бўлдим" дега жумлани шу қадар чиройли айтасанки, хатто хафа бўлганингни хам хис қилмайман. Бу шу қадар ширин эркаликки, қани энди мен хам сендек бўлсаму, лабларимни буриб, кўзларимни катта катта очиб, ширингина бўлаб "Хафа бўлдим" десам... Хафа бўлиб эмас, сендек эркалаб, эркаланиб айтсам бу жумлани... Афсуски... Хафа бўлишга хаққим йўқ... Хафа бўлсам хам фойдаси йўқ... Барибир қаршимдан келаётган хайдовчиларнинг баъзилари нафақат узоқни ёртувчи чироқларини, хатто туманга қарши фараларини хам учиришмайди... Туманда нима қилишаркин, хайронман. Хафа бўлдим....
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
11 "+" от:
|
|
|