|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#392 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Бола - подшо, деган гап замирида оламча маъно уққандим.
Сизнинг гапингиздан кейин ёш болаларнинг ҳам - аллома, донишманд, етук ва комил инсонлар даражасига етиб қолаётганини англаяпман! Қанийди, сиздек катталар ҳам салгина ўшандай фикр юрита олсангиз!!!
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#393 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Кўча супирган энг кўп савобга қолади, деган пурҳикмат гап бежизга айтилмаган. Ҳайит кунлари маҳалламизнинг жамики келинчаклари йўлаклардан тортиб оёқлари етгунча йўлларни ҳам супириб-сидириб, қўқимларини темир ҳандакка ташлаб келдилар. Тоза ва саришта йўллардан юрганингда шу қадар баҳри дилинг очилар эканки, тасвирлашга тил ожиз.
Бу бебаҳо анъанани ҳар куни бардавом қилишга эришсак қанийди!.. |
|
|
Ответить |
|
|
#394 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Бугунги кун сен учун қанчалик омадли ё аксинчароқ бўлиши мумкинлигини эрталаб кутган автобусингга улгуриш ё улгура олмай қолишингдан бошланади баъзан.
Ундан ҳам қизиқроғи, эрта саҳардан кайфиятинг қандай бўлиши, ким нима деб муомала қилишидан ҳам бошланади. ишқилиб, ҳаммамизга ҳар куни ОМАДЛИ КУН бўлверсин-да. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#395 |
![]() |
...Ўша ўриндиқда ўтирган қиз эса жимгина ойнадан қараб кетарди. Аёл эса қизнинг жой бермагани учун ранжиди ва баланд овозда: «Ёшларда инсоф қолмади. Бундоқ катталарга жой берай дейишмайди», — деди киноя билан. Қиз бирданига аёлга қаради. Лекин жой бермади. Аёл бунга янада тутақиб: «Ўзининг онаси, отаси автобусга чиққанда ҳам шундай қилишса керакда», — деди. Қизнинг кўзидан ёш томчилари сизиб чиқарди. Аммо «мана сенга» дегандай ойнадан кўз узмай кетаверарди. Аёл яна кўп гапларни айтди. Шу тариқа навбатдаги бекатда автобус тўхтади. Бир йигит чопиб чиқдида, бояги қизни авайлаб кўтарди. Қиз ногирон экан. У аёлнинг ёнига келганда: «Опажон, агар ногирон бўлмаганимда бутун умр автобусда тик туриб катталарга жой берардим. Мени кечиринг жой бермаганим учун», — кўзида ёш ила гапирди қиз.
мақоланинг давоми: http://oilam.uz/bosh-sahifa/dolzarb-...76-maqola.html |
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
|
#396 |
|
Сообщений: 27
+ 533
43/17
– 6
0/0
![]() |
Мен хам хаётимда бир неча бор шу каби ходисалар учратганман, эшитганман хам. Жамот транспортларида кимнидир жой беришни овози борича, (хакорат ва камситиш билан булса хам) талаб киладиган одамлар аввало узини хурмат килмайдиганлар деб уйлайман. Юкорида айтилгандай нокулай вазиятга тушиб колмаслик учун ёки 4 мучаси сог була туриб "безрайиб" жой бермай ёки ойнадан, телефонидан куз узмай утирган бир ёшларга "Шуларга жой берасизми синглим, укам" деб секин, узи эшитадиган килиб айтилса имкони бори албатта жой беради, жой бера олмаган такдирда нокулайлик хам булмайди, кузига ёмон куринмайсиз. Хаммани олдида танбех (гарчи уринли булса хам) эшитиш хеч кимга ёкмайди. Яхши гапга илон инидан чикади деган гап шу каби вазиятларда жуда уринли булса керак.
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#397 |
|
- Ака, 22ми? Чиқинг...
- Худога шукр, шошаётгандим... Хаммаёқ музлама, туман. Яна ишга кеч қолдим... Ишқилиб минг сўмданми? - Ака, шароитни кўриб турибсизку. Газ ошиб кетди, йўллар расво... - Узр, лекин ўтган кунларда, бундан хам баттар вақтда хам нарх ошмагандику? - Тўғри тушунасиз. Бизни хам қопламаяпти... - Унда минг бор узр. Тушиб қоламан. Иккиланиб автомобилдан тушаман. Шошаяпман. 500 ёки 1000 сўм билан бугун қийналиб қолмайман. Лекин хайдовчининг бу тарзда иш қилиши менга ёқмади. Карвон кўп, ризқи бўлак... Кейинги таксида хар кунги бахо, 1000 сўм билан манзилимга етиб оламан. Йўл йўлакай киракашнинг гапларини тахлил қиламан: - Ака, бошқаларни билмайману, лекин кирага чиқдингми, чидаш керак. Қачондир фойда, қачондир зиён. Қандайдир бир кунлик киракашларни касофатига биз маршрутка киракашлар қоламиз. Ха, нарх ошди, биз хам оширдик, лекин музлама деб нархни ошириб бўлмайди-да ака. Киракашликни чидаганга чиқарган. Худо сақласин, кимдир норизо бўлса топганимиз етмай ҳам қолади. Мусулмончиликда ҳам гап бор: халқнинг бошига тушган кулфатдан фойдаланиб қолиш ёмон бўлади. Иложсиз, қийин кунлари бизни ҳам қопламади. Шунинг учун линияга қатнамай питакда таксилик қилдик. Лекин қилганлар қилиб олишди. Мана, эрта индин кунлар исиб хам қолади. Линияни қонуни шу: нарх борми, ташиш керак. Киракашлар хам хар хил бўлади экан. Йўловчилар хам. Қандайдир вазиятда истаган пулини беришга тайёрмиз, кайсидир вазиятда эса бир сўм устида талашамиз. Лекин киракаш хақ: линияда юрибсанми, чида. Дунё ишлари хам қизиқ: кўпроғига интиламиз. Қайсидир онда узиб олишга харакат қиламиз. Қачондир эса борига қаноат қиламиз. Кимдир эса бир текисда яшайверади. Хеч ким уни синибди демайди.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
|
#398 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Эрта тонгда фаришталар йўлларга эзгулик, яхшилик нурларини бахшида этади, деган ҳикматли сўзлар болалик шууримизга муҳрланган. Ёшимиз улғайганида бу ҳикмат замирида олам-олам маъно борлигини англадик.
Муҳими, кун бўйи шу йўллардан юрар эканмиз, ўша нурларнинг қадрига етайлик... |
|
|
Ответить |
|
|
#399 | |
![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Афсуски, кейинги йиллиарда бунга этибор берилмаяпти. Мухтарам Абу Муслим, қаламнгиз уткир, ОАВ да бу холат туғрисида макола ёзсангиз савоб бўларди. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#400 |
|
Хар доимгидек йўлда турли сухбатларга дуч келасан киши. Бугун мен кетаётган ДАМАС хайдовчиси йўлга хамроҳ деб менга гап бошлади.
- Бир синглимизнинг қизини қайнотаси уриб қўлини синдирибди. Бечора етимчани тинмай камситишлари етмагандек, қайнона қайнотаси "Етим" деб чақиришлари етмагандек, энди уриб мажрух қилишибди. Бечора келинчак... - У қизнинг эри борми? - Бор. Бирга яшашади. - Ота ўғил бир гўр экан унда. Эркаклик номига доғ туширган хезалаклар бўлишибди. Кимлигини айтсангиз, юзига қарамай ўтардим. Ўртага сукунат чўкди... Бир оз ўтиб ДАМАС хайдовчиси гапини давом эттирди: - ЭЭЭ. Эркакман деганлар камайиб кетди. Гапиргани ҳам фақат тилида. Кизим уйимизда егани нон қолмабди деса куёвим уриб хаммаёғини шишириб ташлабди. Оқсоқланиб юрганига уйга хайдаб юборибди. Бир хафта ўтиб қайнонаси билан куёвим кириб келди. Жанжал қилиб келишибди. Ўғилларим куёвимни бир четга чақириб тавбасига таянтириб қўйишибди. Ха, эркак бўлгач уйини харажатини қилиб қуйсин, кейин хотинини урсин. Қизим ишламаса ҳам гўрга эди. Ойликларини қайнотаси олиб кетар экан келин куёвни. - Ўғилларингиз аралашиб бекор қилишибди. Оилада хамма нарса бўлади. Қизингиз бир оз ёшлик қилибди акаларига ўхшаб. ДАМАС хайдовчиси бир жахл билан менга қарадию, сал ўтмай нигохи юмшади. -Тўғри. Лекин бу бир марта бўлмадида. Хар сафар қизим ойлик олганда уйга уриб хайдайди. Қизим хам жим турмагани аниқ... Орага яна сукунат чўкади. Фақат машинанинг тарақлашию, мияда чарх ураётган хаёлларнинг шовқини. Аёл киши тилини тия олмаслиги аниқ. Лекин йигитлар белбоғини ечиб олгани ачинарли. Эркак киши жахлини тия олиши зарур хар қандай вазиятда ҳам. 12 километрда 2 тақдир, бирида эркак, бирида аёл айбдор. Лекин хар иккисида хам эркакнинг сабрсизлиги, енгиллиги ва матонатсизлиги сабаб... Йўл нихоясига етиб, манзилимда тушиб қоламан. Хайрият... Хаёл яна бошқа нарсалар билан чалғиб, чуқур нафас оламан....
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|