Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 24.06.2012 13:34   #1181  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Баъзи газеталарда
Оффтоп:
"Биржа"да эълонларга одамнинг кўзи тушиб, бунча мулкни кимлар сотиб оларкин-а, деган савол хаёлимиздан ўтиши табиий. Ема, ичма, бўл мулкдор, Бой бўлмасанг мен ҳақдор
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy)

Последний раз редактировалось barlos; 24.06.2012 в 13:39.
Ответить 
"+" от:
Старый 25.06.2012 05:15   #1182  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от barlos Посмотреть сообщение
бўл мулкдор
Интилганга толе ёр, деганларидек, бой-бадавлат бўлиб яшайдиган замон келганига минг бора шукрона айтсак арзийди!

Цитата:
Сообщение от barlos Посмотреть сообщение
бунча мулкни
Борига шукр! Мол-мулкимиз бундан ҳам кўпаяверсин!

Цитата:
Сообщение от barlos Посмотреть сообщение
кимлар сотиб оларкин-а
Ким кўп - худодан сўраган кўп! Бирор мулк беэга қолмаяпти!!

Цитата:
Сообщение от barlos Посмотреть сообщение
Бой бўлмасанг
Энди шундай мақол жорий этса бўлади: бой бўлмабсиз, дунёга келмабсиз...
Яна бир бора шукрона айтамиз; бугун деярли ҳар бир хонадонда енгил машина! Биз талабалик йилларида автобусда ўтиришга жой топилмаса Тошкентдан Самарқандгача ҳам тик туриб кетаверардик ва ўша тиқилинч автобусга чиқиб олганимизга ҳам шукр қилардик. Ҳозир йўловчилар турнақатор автобусларни танлаб чиқишмоқда. Айрим олифтароқ талабаларимиз автобусни писандга илмасдан чиройли енгил машиналарда қатнашмоқда!
Дарвоқе, асосий мавзуимиз: саводхонлик кушандаси саналмиш: саводсизсизлашиб кетаётганлар ҳақидамиди? Айрим саводсизлар ҳали ҳам "арава"да...
Ответить 
Старый 25.06.2012 13:45   #1183  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Албатта, борига шукур, етказганига шукур. Ҳавас билан яшайди, ўзбек, - деб бекорга шеърлар битилмагандир, ахир.

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Дарвоқе, асосий мавзуимиз: саводхонлик кушандаси саналмиш: саводсизсизлашиб кетаётганлар ҳақидамиди? Айрим саводсизлар ҳали ҳам "арава"да...
Қойил! Мана бу жойда мўлжални марказга урибсиз, домла
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy)
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.06.2012 06:38   #1184  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от barlos Посмотреть сообщение
марказга урибсиз
Йўқ, йўқ, ундай деманг! Жону дилимиз бўлган марказга асло бундай муносатда бўлмағаймиз.
Гапни нишонга уришимиз мумкин, холос...
Ответить 
Старый 27.06.2012 09:23   #1185  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Дарвоқе, асосий мавзуимиз: саводхонлик кушандаси саналмиш: саводсизсизлашиб кетаётганлар ҳақидамиди? Айрим саводсизлар ҳали ҳам "арава"да...
Тўғри! Саводлилар эса "мерс"да... Муаллимларда биттадан, тилшунос-филологларда иккитадан, профессорларда эса учтадан машина бор. Саводхонлик даражасига қараб.

Чекиниш: Хатто 7 синфда ўқиётганимизда ҳам ўзининг фамилиясини ёзганда иккита хато қилиб қўядиган синфдошимиз бўларди. Амал-тақал қилиб 8 битириб, муаллимлар СПТУга жўнатиб юборишган. Бизга "агар шунга ўхшасанглар, бутун умр косанг оқармайди" дейишарди.
Мактабни тугатганимиздан сўнг шу синфдошимизнинг қилмаган иши қолмади лекин. Биз кутубхоналарда ўтирардик, у кабоб сотарди. Кўпчилигиз институтда ўқидик, у сувоқчиларга шогирдлик қиларди. Биз бадиий кечаларда ўтирардик, у артистларга киракашлик қиларди...
Орадан 20 йил ўтди... Бугунги кунда айнан шу синфдошимизнинг ишлари ҳам, топиш-тутиши ҳам деярли барчамизникидан яхши. Фирмаси бор, тайинли иши ва даромад манбаи бор. Бир "гап"да ўтирганимизда мактабда фамилиясини хато ёзиб қўйган воқеани эслаб, роса кулишдик. Бир қитмирроқ юрист оғайнимиз "шу савод билан қандай қилиб фирма ишларини қилаяпсан, хайронман" қабилидаги гапига ўша синфдошимиз "ҳали ҳам фамилиямни тўғри ёзолмайман" - деди кулиб, - "фирманинг ҳамма ишини қўлимда ишлайдиган сенга ўхшаган саводлилар бажаришади, мен эса уларни бошқараман". Бу нокдаун эди. Нокаутни эса ўтириш сўнггида қилди:
-"Оғайнилар, навбат бўйича кейинги "гап" меники эди. Навбатимни кейинроққа кўчирсам майлими?".
-"И-е, негайкан? Тегирмон навбати билан! Фирмач бўлсанг ўзингга!".
- "Узрли сабабим бор: ота-онам ва оиламни олиб Туркияга дам олишга бориб келмоқчи эдим, хужжатлар тайёр бўлиб қолибди. Қайтганимдан кейин "с приездом" қилармиз".
Сиз бўлсангиз "арава" дейсиз....;-)

Последний раз редактировалось Maestro; 27.06.2012 в 09:25.
Ответить 
5 "+" от:
Старый 04.07.2012 07:37   #1186  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Муаллимларда биттадан, тилшунос-филологларда иккитадан, профессорларда эса учтадан машина бор. Саводхонлик даражасига қараб.
Гарчи киноя билан айтаётган бўлсангиз-да, аслида чиндан ҳам ҳозир аксарият профессорлар шахсий машиналарида юрганини ҳеч ким инкор эта олмайди!
Бироқ, моддий жиҳатдан бой бўлиш учун филолог ё профессор эмас, тадбиркор, ишбилармон бўлиш мақсадга мувофиқлигини ҳам изоҳлашга ҳожат йўқ!

Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Чекиниш: Хатто 7 синфда ўқиётганимизда ҳам ўзининг фамилиясини ёзганда иккита хато қилиб қўядиган синфдошимиз бўларди. Амал-тақал қилиб 8 битириб, муаллимлар СПТУга жўнатиб юборишган. Бизга "агар шунга ўхшасанглар, бутун умр косанг оқармайди" дейишарди.
Чекинманг: мен билган шу тоифадаги болалар ҳам кейинчалик ишбилармон бўлиб, қасрдек уйларда яшаб, қўша-қўша машиналарда юрибди! Ҳақиқий ишбилармонлар замони келди-да, иним! "Косанг оқармайди" деган мураббий унинг маънавий олами учун қайғурганини англамадингизми?

Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Мактабни тугатганимиздан сўнг шу синфдошимизнинг қилмаган иши қолмади лекин. Биз кутубхоналарда ўтирардик, у кабоб сотарди. Кўпчилигиз институтда ўқидик, у сувоқчиларга шогирдлик қиларди. Биз бадиий кечаларда ўтирардик, у артистларга киракашлик қиларди...
Қаранг, қандоқ сердаромад ишларнинг бошини тутибди. Сиз билан биз бу ишларга ор қилганча чиройли галстуг тақиб юраверамиз...

Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Орадан 20 йил ўтди... Бугунги кунда айнан шу синфдошимизнинг ишлари ҳам, топиш-тутиши ҳам деярли барчамизникидан яхши. Фирмаси бор, тайинли иши ва даромад манбаи бор. Бир "гап"да ўтирганимизда мактабда фамилиясини хато ёзиб қўйган воқеани эслаб, роса кулишдик. Бир қитмирроқ юрист оғайнимиз "шу савод билан қандай қилиб фирма ишларини қилаяпсан, хайронман" қабилидаги гапига ўша синфдошимиз "ҳали ҳам фамилиямни тўғри ёзолмайман" - деди кулиб, - "фирманинг ҳамма ишини қўлимда ишлайдиган сенга ўхшаган саводлилар бажаришади, мен эса уларни бошқараман". Бу нокдаун эди. Нокаутни эса ўтириш сўнггида қилди:
-"Оғайнилар, навбат бўйича кейинги "гап" меники эди. Навбатимни кейинроққа кўчирсам майлими?".
-"И-е, негайкан? Тегирмон навбати билан! Фирмач бўлсанг ўзингга!".
- "Узрли сабабим бор: ота-онам ва оиламни олиб Туркияга дам олишга бориб келмоқчи эдим, хужжатлар тайёр бўлиб қолибди. Қайтганимдан кейин "с приездом" қилармиз".
Ўша дўстингизга офарин, дейишдан ўзга чорамиз йўқ!
Сиз ҳам энди енг шимариб, би-ир фойдалироқ ишларга қўл урсангиз ёмон бўлмасди. Жилла қуриса, қалам ҳақи берадиган нашрларга ҳам мақолалар ёзинг, ана даромаду мана даромад!!!
Ответить 
Старый 04.07.2012 07:39   #1187  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Сиз бўлсангиз "арава" дейсиз....
Бўтта маънавий "арава" назарда тутилганини англамадингизми?
Ответить 
Старый 04.07.2012 09:23   #1188  
Аватар для pipicron
Оффлайн
"SDK Group And" FC LLC
Quality Manager
AKA:Ali Al Mehr
Сообщений: 455
+ 136  615/253
– 10  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для pipicron с помощью Skype™Мой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
"Косанг оқармайди" деган мураббий унинг маънавий олами учун қайғурганини англамадингизми?
Ассалом алайкум ахли форумдош. Хабарларни ўқиб ёшлигимни, мактаб давримни эсладим.
Баъзида "Иккичидан" чиққан "Ишбилармон"ларни, Маънавий билимларни четлаб ўтган "Бой-бадавлатлар"ни кўрсак уларни "Маънавий косаси оқармаган" деб ўзимизни оқлашга ўрганиб қолганмиз. Лекин кўп холларда тан олиш керакки, ўша маърифат ва маънавиятдан узоқ, Синус билан Косинусни фарқига бормайдиган, Ньютонни масхара қилган инсонлар вақти келса зиёли, ор-номусли, билимли, маънавий ва маърифий бой инсонларга ўрнак бўларли даражага етиб қолишяпти. Улар кашшоқлик хақида минглаб маърузалар ўқишмайди, осонгина бирор бир қашшоққа ёрдам бериб қўя қолишади. Буни шон шухрат учун қилган бўлсалар хам, лекин бир мискиннинг елкасидан тоғни ағдариб қўйишади. Биз эса уларни бу қилиғини қоралашни биламиз.
Менга мактабда порахўрликни ёмон иллат деб уқтиришган. Лекин, минг афсуски, кеч бўлса хам англаб етдим: агар пора беришни эртароқ ўрганганимда балки кўпроқ билимга эга бўлардим, яхшироқ олийгохда ўқирдим, балки насиб қилган бўлса, жамиятга кўпроқ фойдам тегадиган инсон бўлардим. Афсуски, ўша "Косаси оқармайдиган" синфдошларимга ўхшамаслик учун устозлар айтганини қилдиму, қилганини қилмадим. Коса нимага оқаради? Агар коса бўш бўлса ёки сувдан бошқа нарса қуйилмаса.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак...
Ответить 
"+" от:
Старый 05.07.2012 08:56   #1189  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от pipicron Посмотреть сообщение
кўпроқ билимга эга бўлардим, яхшироқ олийгохда ўқирдим, балки насиб қилган бўлса, жамиятга кўпроқ фойдам тегадиган инсон бўлардим.
Мақсадингиз жудаям яхши. Бироқ, унга пора орқалигина эришиш мумкин экан, деган хулосангизга қўшилмайман. Росмана илм олиб шундай бахтга эришаётганлар жуда кўп ва улар сони тобора кенгайиб бормоқда. Пора билан олийгоҳларга суқулиб кираётганлар эса кўпга бормаётганини ҳам кузатиб юрибмиз...
Ответить 
Старый 06.07.2012 20:27   #1190  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
Shu mavzudaya(((
Chalasavod boydan ko'ra, QASHSHOQ muallim yaxshi!!!
O'qiganlarni kamsitmanglar hech bo'lmasa shu mavzuda(((
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх