Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
"Косанг оқармайди" деган мураббий унинг маънавий олами учун қайғурганини англамадингизми?
|
Ассалом алайкум ахли форумдош. Хабарларни ўқиб ёшлигимни, мактаб давримни эсладим.
Баъзида "Иккичидан" чиққан "Ишбилармон"ларни, Маънавий билимларни четлаб ўтган "Бой-бадавлатлар"ни кўрсак уларни "Маънавий косаси оқармаган" деб ўзимизни оқлашга ўрганиб қолганмиз. Лекин кўп холларда тан олиш керакки, ўша маърифат ва маънавиятдан узоқ, Синус билан Косинусни фарқига бормайдиган, Ньютонни масхара қилган инсонлар вақти келса зиёли, ор-номусли, билимли, маънавий ва маърифий бой инсонларга ўрнак бўларли даражага етиб қолишяпти. Улар кашшоқлик хақида минглаб маърузалар ўқишмайди, осонгина бирор бир қашшоққа ёрдам бериб қўя қолишади. Буни шон шухрат учун қилган бўлсалар хам, лекин бир мискиннинг елкасидан тоғни ағдариб қўйишади. Биз эса уларни бу қилиғини қоралашни биламиз.
Менга мактабда порахўрликни ёмон иллат деб уқтиришган. Лекин, минг афсуски, кеч бўлса хам англаб етдим: агар пора беришни эртароқ ўрганганимда балки кўпроқ билимга эга бўлардим, яхшироқ олийгохда ўқирдим, балки насиб қилган бўлса, жамиятга кўпроқ фойдам тегадиган инсон бўлардим. Афсуски, ўша "Косаси оқармайдиган" синфдошларимга ўхшамаслик учун устозлар айтганини қилдиму, қилганини қилмадим. Коса нимага оқаради? Агар коса бўш бўлса ёки сувдан бошқа нарса қуйилмаса.