Цитата:
Сообщение от dili
Ўқувчилардан пул йиғишим тўғрими? Иккита синф хонам бор: бирида синф раҳбарлик қиладиган синфим дарсда ўтиради(синф системаси), иккинчисида ўзим рус тили дарсимни ўтаман(синфнинг ярми киради). Хуллас иккала синфга 300 000 сўмга ремонт масаллиғи олинди, 200 000 сўм иш ҳақи кетди(ремонт ҳали тугагани йўқ). Энди директор коридор ремонти учун 175 000 сўм берасан деяпти. Ремонтга 250000 сўм йиғилди ва синф фондидан 320 000 бор эди. "Мен ремонт учун ажратилган пулдан 70 000 ошиб қолади, синфга DVD плейер оламиз" деб болаларга ваъда берувдим. Энди нима қилишга ҳайронман. Кимдан ёрдам сўрасам елка қисади. Директор билан хўп тортишдим, "Ҳамма берди, сени шохинг борми?" дейди. Мени шохим йўғу, лекин пулни қаердан оламан???!!!!...
|
Синф фонди, мактаб фонди ...Сиз синф раҳбари бўлиб умуман бунга аралашга ҳақингиз йўқ эди. Буни ҳаммасини ота-оналар ўзлари қилишса қилди, қилмаса нимага синф раҳбари бўлиб пул йиғасиз? 200000, 300000 сўм бу катта пул, ҳар бир ота-она қанча беради? Бошидан ҳеч қандай синф фонди, мактаб фондини йиғмайман ва ота-оналар ишига аралашмайман.