Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Школы
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.05.2012 13:28   #461  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Бу мавзуда джадидларни тиқиштириш оффтоп, супермодераторга ярашмайди ИМХО.
Оффтоп:
канишкани мен хам кўп эслайман, ким "гумдон" қилганини хам биламан ва нима учун
Muhtaram Colorado!
Zamonamiz boylari jadidlardan o'rnak olishsa bo'lardi degan ma'nodagi gap edi.
Оффтоп:
Fikrni tiqishtirdim emas, bayon etdim.
Kanishkaning esa g'oyib bo'lish masalasi bo'yicha alohida mavzu oching yoki forum haqidagi bo'limda muhokama qilsangiz biz "offtopchi"larga o'rnak ko'rsatgan bo'lar edingiz.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.05.2012 в 13:33.
Ответить 
Старый 19.05.2012 14:21   #462  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Muhtaram Colorado! Zamonamiz boylari jadidlardan o'rnak olishsa bo'lardi degan ma'nodagi gap edi. Оффтоп: Fikrni tiqishtirdim emas, bayon etdim. Kanishkaning esa g'oyib bo'lish masalasi bo'yicha alohida mavzu oching yoki forum haqidagi bo'limda muhokama qilsangiz biz "offtopchi"larga o'rnak ko'rsatgan bo'lar edingiz.
Мухтарама Нигора хоним!
На мунча жиддийсиз, айтим-қуйдимде, балким атайлаб, жиғингизга тегиш учун.
Мана уч тўрт кундан бери Ziyoга кириб, ваъда қилинган (фолклер) бўлимни қидираман.
Мавзу очиш, ёки бошқа мавзуларда қатнашмасликка ахд қилганман, бессрочий чилла дегандей. ақат фоторафия, фотография, фотография (соқобчасига).
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 19.05.2012 16:45   #463  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Барибир мен "даҳо"ман! Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: пул эвазига таълим берадиган мактабларни расмий равишда жорий қилиш керак, тамом вассалом! Ёки йиғимларни расмийлаштириш керак! Шунда ҳозирда мактабларда ремонтга, баннерга, хонаки гулларга, коридорнинг чироқларини алмаштиришга, туман ХТБсидаги ақллиларнинг талабига биноан "синфларда ҳужжатлар сақланиши учун регистрлар" сотиб олишга, ўзини боқа олмайдиган нашрларга обуна бўлишга, кузда капитал таъмирдан чиққан мактабнинг қишда ёрилиб кетган иситиш системасини қайта таъмирлашга, кўчатларга, пардаларга ва хоказоларга шундоқ ҳам йиғилаётган пуллар РАСМИЙ равишда тўланади. Бу маблағларнинг қатъий ҳисоби бўлади. Қатъий ҳисоб деганда мен ўқитувчининг спискасини ёки ота-онлардан иборат типа "назорат комиссия"сининг довдим-совдим ҳисоботини назарда тутаётганим йўқ. Бухгалтерия ҳисоботи юритилади демоқчиман: дебет-кредит, баланс, солиқ идорасига ойлик ҳисобот...

Ана шунда:
1. Ўқитувчилар "крайний" бўлмайдилар. Ота ёки она келиб мактаб кассасига топширади, банк муассасасидан ёки пластик карточкадан "вишт" этиб мактаб ҳисоб рақамига ўтказиб юборади. Ҳомийлар ҳам худди шундай! "Киптанса" борми? Бор! Счетга кирим борми? Бор! Бухгалтерияга шу маблағ ўтирдими? Ўтирди! Олам гулистон! Қарабсизки, ўқитувчилар худди ўз киссасига йиғаётгандек айримларга "бало"дек кўринмайдилар, анча ташвишдан озод бўладилар.

2. Пул балансга ўтирдими - тамом! Минг истаган билан "налево-направо" сарфлаш қийинроқ бўлади (турли комиссиялар, очиқ дарсларга келаётган мехмонлар тушликсиз қолишади;-)). Ана шундан кейин мактабни косметик ремонти ҳам ҳамма синф учун алоҳида эмас, балки марказлашган равишда, керакли ҳужжатлар асосида амалга оширилади: бирор фирма билан шартнома, иш ҳажми ва материаллар калькуляцияси, счет-фактура, ишларни қабул қилиб олиш акти... Асосийси, бажарилган иш сифати учун ижрочининг жавобгарлиги... Қарабсизки, "нега планировкаси, жиҳозлари, иш ҳажми, ишлатилган материаллари, уқувчилари сони бир ҳил бўлган икки синфнинг ремонтига икки ҳил сумма сарф қилинди" деган гаплар бўлмайди. Лекин, кимнингдир "чёткий ремонт" қиладиган ва нақдига ишлайдиган таниш усталари ишсиз қолишади ;-). Оталар ҳам навбатма-навбат шу усталарга "обед" ташишдан қутиладилар, чунки фирма билан тузилган шарномагадаги мажбуриятга асосан мактаб ошхонаси ҳамма усталар учун обед тайёрлайди. Бечора усталар: алвидо иссиқ сомсалар-у ёғлик паловлар :-).
Ҳисоб рақамида пул борми? Бор! Баннер тайёрлаш керакми? Пажалиста! Мингта фирмачалар бор пул ўтказиш йўли билан ишлайдиган. Парда олиш керакми? Ҳисоб рақами бўлган мингта тадбиркор бор: ўзи келиб ўлчаб, материалини олиб, тикиб, карнизга осиб кетади. Счет фактура- платежка- бажарилган ишларни қабул қилиб олиш акти. Тамом вассалом! Тўғри, унда кимнингдир "чёткий парда тикадиган" ва нақдига ишлайдиган холасининг келини ишсиз қолиб кетади. Ўша "кимнингдир" шу объёмга киритилиши мўлжалланган айвонининг пардаси ҳам битмай қолади ;-).
Экскурсия учун микроавтобус керакми? Вэй, нечта керак?! Қирилиб ётибди пассажир ташийдиган расмий фирмалар! Шартнома-счет-платежка. Тамом вассалом! Шунда "нега Самарқандга экскурсияга бир хил микроавтобусда борган икки синф ўқувчилари йулкира учун икки хил сумма тўлади?" деган гаплар бўлмайди. Тўғри, бунда кимнингдир "машинани чёткий ҳайдайдиган" ва нақдига ишлайдиган тоғасининг ўғли ишсиз қолиши мумкин, лекин на чора?
Мактабдаги тадбирга вақтинча овоз аппарутараси керакми? Марҳамат! Ҳозир афандининг эшаги ҳам "санъаткор", аппаратурани прокатга беради. Хусусий тадбиркор мақомига эга. Счети бор. Видеочи керакми? У хам худди шундай. Счет фактура - платежка. Тамом вассалом! Унда ""кимнингдир" ўғил тўйига скидка нима бўлади" дейсизми? Ну, ничего, бир амаллайди-да энди, эл қатори...

3. Энг асосийси - "йиғди-йиғди" муносабатларида ўқувчилар ва ўқитувчилар МУТЛАҚО ДАХЛСИЗ бўладилар! Энди ўқувчи онасидан мактабдаги бирор нарсага пул сўрашда зирриллашга мажбур эмас... Она ҳам энди отасининг кайфиятига қараб буни етказишга мажбур эмас... Ўқитувчи ҳам пул олиб келмагани учун ўқувчининг папкасини олиб қолиб яна уйига юборишга мажбур эмас... Айтилган пайтга тегишли сумма йиғилмагани учун ўз маошидан умумий кассага қўшиб туришга ҳам ҳожат йўқ! Отасининг маоши кечикканлиги учун айтилган пулни вақтида олиб келолмаган ўқувчи ҳам энди синфда тенгдошлари олдида жавдираб изза бўмайди! Пул келтиролмаганлиги учун синф раҳбарининг дарсидан қочишга ҳам ҳожат йўқ! Кам таъминланган оилалар учун тўловлардан расмий равишда имтиёзлар жорий қилиш ўам мумкин. Қандай бахт! Ўқувчи ўқиш билан, муаллим ўқитиш билан банд. Тамом-вассалом! Муаммо борми? Ана завхоз бор, бухгалтер бор, директор бор... Ҳал қилишсин! Ўқувчи ёки муаллим "здесь причем?";-). Ҳамма ўзининг ишини қилиши керак!
Қарабсизки, энди ўқитувчининг "ремонтга 6 мингдан" деган гапига ўқувчилар келишиб, ўзлари бормоқчи бўлган концертнинг билети нархини ҳам қўшиб, уйида "ремонтга 26 мингдан экан" деганидан бехабар оталар тегишли идораларга арз қилиб юрмайдилар. Мактабни ҳам комиссия босиб, ўқитувчи емаган сомсага пул тўламайди.

4.Шу форумда ёритилгани каби, энди турли ХТБ томонидан вазирлик билан келишилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан чоп этилган ва "ихтиёрий-мажбурий" равишда "тарқатилган" (бепул эмас, албатта) хашаки "услубий қўлланмалар"ни ҳам ХТБдаги димоғдор акахонлар-у опахонларнинг юз-кўзидан ўтолмай сотиб олиш ҳам керак эмас. Уларнинг "арзимаган хизматлари"нига ҳам "қарашвориш" керак эмас. Чунки энди ҳисоб рақамидаги бир тийин учун жавобгарлик бор! Ҳамма ҳаражатлар шартнома асосида, вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Алвидо, суюкли жиянчанинг хусусий босмахонасига бериладиган буюртма... ;-).

5. Мактабнинг ремонтга, материалларга қилинадиган ҳаражатлар фақат тендер асосида бўлади. Тендерни ким ва қандай ташкил қилиши иккинчи масала. Ҳар ҳолда, тендер комиссия таркибида вазирликдан ва тегишли идоралардан вакиллар бўлгани маъқул. Бўлмасам, ХТБ маълум тазъйиқ ўтказиши мумкин. Умуман олганда, тендерга тегишли ўрнатилган тартиб бор, назорат қилса бўлади. Ҳалиги, нимайди...Ҳа, "бу борада қонунларимиз мустаҳкам қалқон!" (с). ;-) . Шунда мактаб ишларига жалб қилинадиган ва сифатсиз ишлайдиган хашаки усталар "фильтр"дан ўтади. Икки ой олдин таъмир қилинган электропроводкани яна таъмир қилишга ҳожат қолмайди...

6. "Ҳаммаси "перечисление" бўлса, солиқлар ҳисобига баттар нарх ошиб, йиғимлар кўпайиб кетади" демоқчимисиз? Ну, бу ҳал қилинадиган масала. Битта қарор билан мактаб учун амалга ошириладиган хизматлар ёки етказиб бериладиган товарларни солиқлардан (НДС ва бошқ.) озод этиш, қолаверса, қўшимча имтиёзлар бериш мумкин.

"Дурдона" фикрларимни етказолдимми? Ҳеч ким "бермайман!" демаяпти! Берганмиз, бераяпмиз ва бундан кейин ҳам берамиз! Мен бунинг бирор салбий тарафини кўрмаяпман. Оғринмайман ҳам (бир марта чойхонага борилмаса - шу пулни мактаб орқали "келажакка инвестиция" қилиш мумкин. Бу келажак айнан менинг боламми ёки бошқаними, фарқи йўқ). Так что, шахсан менга "саховатпешалик, мурувват, зиқналик, бефақрлик" ҳақида узундан-узоқ амру-маъруф, ўтган асрларга тарихий саёҳатнинг кераги йўқ...
Шунчаки, "шу процессни оптималлаштириш, уни тартибга солиш, ва энг асосийси, ўқувчи ва ўқитувчиларни бу муносабатлардан ҳоли бўлишини таъминлаш керак" демоқчиман.

PS: Сразу айтаман: юқоридаги постимдаги мисоллар 100% муболаға, бўрттириш ва хаёлотдан иборат. Таажжубдан бўғилманглар. Шунақа одатим бор, осмондан олиб ёзадиган... Так что, "аниқ далил ва асослар билан тегишли идораларга қонун доирасида мурожаат қилишга" доир маслаҳатларга эҳтиёжим йўқ, маъзур тутасиз ;-). Кимнидир жазоламоқчи, ишдан бўшатмоқчи ёки қораламоқчи эмасман. "Тартибга солиб, такомиллаштириш керак" демоқчиман! Агар тартиб бўлганида, форумда шу мавзу бўлмас эди.

PSS: Ўзиям мегапост бўлиб кетибди. Форумдошлардан ззр сўрайман. Ҳаммасига Абу Муслим айдор, тўрига илиндим! "тиржайиб турган каллача" (с)

Последний раз редактировалось Maestro; 19.05.2012 в 17:15.
Ответить 
Старый 19.05.2012 17:24   #464  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Бухгалтерия ҳисоботи юритилади демоқчиман: дебет-кредит, баланс, солиқ идорасига ойлик ҳисобот...
Бунақада директор қуруқ ойликка яшашга, ўқитувчи эса фақат дарс ўтишга мажбур бўлиб қолади-ку?!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 19.05.2012 18:06   #465  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Бунақада директор қуруқ ойликка яшашга, ўқитувчи эса фақат дарс ўтишга мажбур бўлиб қолади-ку?
"Гражданин судья, вы такие вопросы задаете, что отвечать неудобно..." (с) к/ф Мимино

Билмадим, ҳеч кимни қўлидан ушламаганман, бирор нарса деёлмайман ;-).

Ома, ёмонам содда экансиз ;-)
Ўсиб келаётган ёш авлод учун нималар қилмайди киши... Масалан, бизнес-план таклиф қилишим мумкин. Ўқитувчи мактаб директорининг олдига киради ва таълим жараёнида янада фидоийлик кўрсатишга тайёрлигини айтиб, мактабда "ёш физиклар" (кераги қўйиб олинсин: кимёгарлар, ботаниклар, табиатшунослар, математиклар, адабиётчилар, спортчилар, географлар...") пуллик тўгарагини очишни таклиф этади. Барча хоналар деярли "банд бўлганлиги" сабабли, директор ҳам чорасини кўриб, масалани ҳал қилишга "сидқидилдан" ёрдам беради. Ну, скажем, просто за "спасибо" ;-). Пулли тўгарак фаолиятини бошлайди. Таълим жараёнига чунонан ёрдам берадики, асти нарёғи йўқ: пуллик тўгаракка қатнайдиган болаларнинг билими ошиб-тошиб, асосий дарсларда ўқитувчисидан (яъни, тўгарак раҳбаридан) аъло бахолар олишни бошлайдилар. Тўгаракка қатнамайдиган, лекин деярли "қизил аттестатга" кетаётган ўқувчилар давомади эса пасайиб кетаверади. Албатта, билими "паст"лиги учун. Билимларни чуқурроқ ўзлаштиришнинг ва давомадни "яхшилаш" йўли бормикин? Албатта бор! Пуллик тўгаракка қатнаш керак. Виж-виж билимни ўқитувчиси асосий дарсда эмас, айнан тўгаракда бера олади! Ечим тайёр! Олам-гулистон! Тушунинг ахир, пул бу ерда "непричем", гап фидоийлик ҳақида кетаяпти! ;-)

Последний раз редактировалось Maestro; 19.05.2012 в 18:32.
Ответить 
Старый 19.05.2012 18:12   #466  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
ўқитувчи эса фақат дарс ўтишга мажбур бўлиб қолади-ку?!
Бечора ўқитувчи. Энди фақат дарс ўтадими
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 20.05.2012 05:04   #467  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Энди фақат дарс ўтадими
Қанийди ўқитувчилар фақат дарс ўтса, таълим-тарбия, маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланса! Модемномаларда талаб қилинган топшириқларни ижро этса...
Ответить 
Старый 20.05.2012 12:30   #468  
Аватар для bekww
Оффлайн
Сообщений: 568
+ 1,307  476/245
– 9  11/6

UzbekistanLiveJournalМой мир
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Оффтоп:Jadidlar masalasiga kelsak, канишкаsiz ham o'zim tushunib olaveraman. Bilmasdan turib ularning nomlarini xabarimda bejizga keltirganim yo'q.
Бизларга ҳам имкон қадар тушунтириб берсангиз, тарихга бироз қизиқишимиз бор.
Ответить 
"+" от:
Старый 20.05.2012 14:04   #469  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  129/41

Uzbekistan
Bu yerdagi "o`ta aqlli" mulohazalarni "eshitib" men bizning mamlakatimizda faqat ta`lim sohasidagina menga o`xhsagan jinoyatchilar yig`ilib qolibmiz, qolgan sohalarning barida allaqachon farishtalar ishlashayotgan ekan degan qarorga keldim va arqon izlab ketdim
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 20.05.2012 18:11   #470  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Мен бунинг бирор салбий тарафини кўрмаяпман.
Демак, постингизга қараганда, давлат мактаб эҳтиёжларини таъминлай олмаяпти, шунинг учун пул йиғилиши шарт, фақат тартиб ва интизомли йўл билан демоқчимисиз?


Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Қанийди ўқитувчилар фақат дарс ўтса, таълим-тарбия, маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланса! Модемномаларда талаб қилинган топшириқларни ижро этса...
Ўқитувчиларни ўз мажбуриятларини аъло равишда бажармасликларига ким айбдор...?
Ответить 
"–" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх