Цитата:
Сообщение от dili
Хуллас, ҳурматли форумдошлар болаларга ваъда қилинган плейерни олмасам ҳам коридор ремонтига мендаги пул етмайди. Ота- оналар қўмитаси раисига маслаҳат солсам "Амаллаб тўғрилаб беринг, кейин сентябрда болалардан йиғиб оламиз" дейди. Сизчи, сизлар нима дейсизлар? Маслаҳатингизга муҳтожман(ҳозирча директордан нарироқ юрибман, кўрса пул қистайди).
|
Бунақада тилладан тоғингиз бўлса емирилиб кетади-ку? Мактаб отангиздан қолган мулкмидики ёнингиздан унинг ремонтига пул тўласангиз?! Сизда ҳам оила, фарзандларингиз бордир? Ёки ойлигингиз ўзингизни қоплашдан ташқари ортиб қолмоқдами?
Ота-оналар қўмитаси раиси шунчалик "доно" экан нега ёнидан пул тўлаб коридор ремонтига тўлаб қўя қолмабди.
Мактабда ишлаган пайтимда ҳам отпускага чиқиш учун "Тўлдирув қоғози"(обходной лист)га мактаб фондига пул топширилиши бўйича ҳам қўл қўйдирилиб отпускага чиқиларди.
Бор йиғилган пулни бериб, "менда йиғилган пул шу" - деб топширинг. Ҳеч нарса қила олишмайди.
Оффтоп:
Нима бўлганлиги ҳақидаги гапларингизни кутиб қоламиз.