Эрамиздан аввалги 7-6 асрларда халқларнинг дунёқарашида муҳим ўзгариш рўй берган шекилли. Хитойда Конфуций таълимоти, Хиндистонда Буддизм, Японияда Лаоцизм, Туркистонда "Авесто", Италияда Пифагор мактаблари... Натижада икки қадимий тиллар - Санскрит ва Лотин - ўликка чиқди.
Ўйлашимча, "Авесто"ни чуқурроқ англашимиз учун янаям олис ўтмишга қайтиш керакка ўхшайди. Эшитган бўлсангиз керак, дунёда энг биринчи достон "Гилгамеш" эътироф этилмоқда. Менинг отам машҳур ёзувчи Отаули (Рахимжон Отаев) фараз қиляптиларки, "Гилгамеш" асли "Билгамеш" бўлиши керак. Сабаби, Билгамиш ёки Билга бу билимдон, доно деган маънода бўлиб, худди "Алпомиш" достонидаги Ҳакимбекка ўхшаб билимдонлик тимсоли. Хаттоки, бўлиши мумкин, "Алпомиш" достонига бор-йўғи минг йилгина эмас, ўтмиши жуда чуқур. Балки, ана ўша "Гилгамеш" достони минг йиллар ўтгач, айниқса, араблар истилосидан сўнг қайта ишланиб, Ислом динига мослаштирилган...
|