Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Закрыто

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.11.2011 20:41   #41  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Бугун мактабда диншунослик дарслар, эртага хар махаллада мадраса очиш, ундан кейин нима? Ха, толибонлар, аёлларни тошпаррон қилиш, бурнини, қулоғини кесиш....
Ушбу постингиз мусулмонман деган кишилар учун ҳақоратдан бошқа нарса эмас.
Ислом террористи дея дунёга айюҳаннос солаётган ғарб бузғунчиларининг сарқит тушунчалари бу.

Бугун бутун дунёга фахр этаётганимиз -- Регистон майдонининг ўзидаёқ учта мадраса бор-ку ахир. Мадраса -- таълим маскани-ку. ё сизнинг назарингиздда қотиллар тайёрлайдиган жойми?
Жудаям бузуқ фикрлар....
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Старый 20.11.2011 22:24   #42  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Shuhrat Ismailov Посмотреть сообщение
Узрку, диншунослик ћам, "Дуне динларининг тарихи" ћам диний фанлар туркумига асло кирмайди. Булар соф дунёвий фанлар
Шућрат ака, назаримда Сиз ушбу мавзуни очган форумдошнинг ўртага ташлаган саволи ва айрим бошќа форумдошлар томонидан кўзланаётган маќсадни тушуниб етмаяпсиз чоѓи. Улар мактабда ўќувчиларга Сиз назарда тутган тарих фани, яъни дунёвий фанни эмас, хусусан диннинг ўзини ўргатиш, унга даъват этиш фикрини илгари суришмоќда. Мен эса ќонун ћужжатлари бунга йўл ќўймайди демоќчиман, бироќ бу фарзандларимизни даћрийлик рућида тарбиялаш керак дегани ћам эмас.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 20.11.2011 23:07   #43  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Shu o'rinda...

Men yuqoridagi fikrlarni o'qib ba'zi bir eslatmalarni bu erda qoldirishni ma'qul bildim:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКС

184-1-модда. Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари -
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

184-2-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш
Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, -
материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

184-3-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш
Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, -
материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш -
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти -
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш
Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш -
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
"+" от:
Старый 20.11.2011 23:11   #44  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Yana

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

145-модда. Виждон эркинлигини бузиш
Диний ташкилотнинг қонуний фаолиятига ёки диний маросимларни ўтказишга тўсқинлик қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, худди шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш -
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишларига ёки фуқаролик бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилиш билан, диндорлардан мажбурий йиғим ундириш ва солиқ олиш билан ёхуд шахснинг шаъни ва обрўсини камситувчи чора-тадбирлар қўллаш билан ёки диний таълим олишда ҳамда фуқаро динга нисбатан, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка нисбатан, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда мажбурлаш билан боғлиқ диний фаолият юритиш, шунингдек диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш шахс баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

156-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш
Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш, -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;
б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда;
в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда;
г) масъул мансабдор шахс томонидан;
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
__________________
Nur bor joyda soya bor.
2 "+" от:
Старый 20.11.2011 23:14   #45  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Yana

Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар

190-модда. Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш
Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
216-модда. Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш
Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш -
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
216-1-модда. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш
Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
216-2-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, руҳонийлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,-
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,-
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Старый 20.11.2011 23:17   #46  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Men kiritgan ma'lumotlar bu mavzu ochilgan birinchi varag'ida bo'lishi kerak edi asli

Men bu dinshunoslik darsi uchun etarlicha kerakli va zarur bo'lgan ma'lumotlarni kiritdim deb o'ylayman...
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Старый 21.11.2011 00:27   #47  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
Ушбу постингиз мусулмонман деган кишилар учун ҳақоратдан бошқа нарса эмас. Ислом террористи дея дунёга айюҳаннос солаётган ғарб бузғунчиларининг сарқит тушунчалари бу.
Оффтоп:
Айтингчи, исломда шер ёзиш, ишқий шер, гунохми, ёки йўқ?
Авесто туғрисида тушунчангиз борми?
Эраклар бахсига суқулиш одабданми, ёки йўқ? ва хоказо

"Адолат уюшмаси", "Ислом лашкарлари", "Наманган батальёни" бу сизнингча бузғунчиларнинг сарқит тушунчаларими?

Я хорошо помню и видел своими глазами, как по центральной улице вашего родного Туракургана шествовали с белым знаменем радикалы, а потом крушили обком, не забыть как лашкары зарезали моего друга в его доме, отрезали голову милицейскому чину и повесили в сеточке на дверь. Продолжить?
Я мусульманин, узбек по крови и менталитету,так что воздержитесь от оценок и ярлыков.
А лицемерие и ханжество это большой грех, мафтун.

Последний раз редактировалось Colorado; 21.11.2011 в 00:30.
3 "+" от:
Старый 21.11.2011 05:54   #48  
Аватар для DURIAN
Оффлайн
DEPOK
maneger
AKA:durian
Сообщений: 390
+ 136  173/115
– 7  51/31

Indonesia
Цитата:
Сообщение от Fayzbek Посмотреть сообщение
Men bu dinshunoslik darsi uchun etarlicha kerakli va zarur bo'lgan ma'lumotlarni kiritdim deb o'ylayman...
Yo'q, bu qigan ishiz tipichniy dahriylik ongi bilan zaharlanib, dinni qaysidur toipalarga o'xshab machitlaga sop qo'yadigan, hayitlada o'tkazadigan deb o'ylaydiganlani ishi. Eski sovet paytidagi JK ni to'laligicha qabul qilib, keyin uni ustiga O'zbekiston Respublika JK si deb qo'yganlani ishi.
O'zi aslida bunaqa insonlar uchun o'ziga yot bo'lgan (e'tiqodiy jihatdan)larning na diniy va vijdon erkinligi ularga kerey emas.
Старый 21.11.2011 08:28   #49  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Иқтибос:
мафтун дан хабар
Ушбу постингиз мусулмонман деган кишилар учун ҳақоратдан бошқа нарса эмас. Ислом террористи дея дунёга айюҳаннос солаётган ғарб бузғунчиларининг сарқит тушунчалари бу.
Оффтоп:
Айтингчи, исломда шер ёзиш, ишқий шер, гунохми, ёки йўқ?
Авесто туғрисида тушунчангиз борми?
Эраклар бахсига суқулиш одабданми, ёки йўқ? ва хоказо

"Адолат уюшмаси", "Ислом лашкарлари", "Наманган батальёни" бу сизнингча бузғунчиларнинг сарқит тушунчаларими?

Я хорошо помню и видел своими глазами, как по центральной улице вашего родного Туракургана шествовали с белым знаменем радикалы, а потом крушили обком, не забыть как лашкары зарезали моего друга в его доме, отрезали голову милицейскому чину и повесили в сеточке на дверь. Продолжить?
Я мусульманин, узбек по крови и менталитету,так что воздержитесь от оценок и ярлыков.
А лицемерие и ханжество это большой грех, мафтун.
Биров боғдан келса, Сиз тоғдан келяпсиз.

Бу ердаги гапларнинг ҳаммаси Сиз айтгандек, толибон, бало-баттар экстремистик гуруҳлар ниқоб қилган дин эмас, балки боболаримиз бўлгани учун биз дунёга фахр этаётганимиз БУХОРИЙЛАР, ТЕРМИЗИЙЛАР, МОТУРУДИЙЛАР, НАҚШБАНДИЙЛАРдан келган соф ислом, демакки, мутлақо умуминсоний ғояларга ҳамоҳанг дин ҳақида кетяпти.

Сиз айтган гуруҳлар нима мақсадда, кимлардан "илхом" олиб ҳаракат қилганини бугунги ёшлар яхши билади. Ё сизнинг хаёлингизга дин деса фақат ўшалар келадими???

Шеър ёзиш гуноҳми, деб шоирлигимга шаъма қиляпсизми?
Авестонинг бу ерда нима дахли бор?
Эркаклар баҳси деганингиз фикр маъносидами? бу форумда род ажратиш борми? билмас эканман. Бўлгандаям бу гапнинг менга алоқаси йўқ, Чунки ман (худога шукр) эркакман. 4 нафар фарзандим ҳам бор.

Дарвоқе, юқоридаги фикрларим оғир ботган бўлса, узр, ман сизга бирор ёрлиқ ёпиштирмоқчимасман, фақат юқоридаги постингиздаги гаплар бир ёқламалиги учун кескинроқ фикр билдириб юборган бўлишим мумкин. Оғир ботган бўлса, яна бир бор узр.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 21.11.2011 16:50   #50  
Аватар для DURIAN
Оффлайн
DEPOK
maneger
AKA:durian
Сообщений: 390
+ 136  173/115
– 7  51/31

Indonesia
Qaysi erinmagan ikta postimni o'chirib chiqibdi. Ha qo'yila shtraf berganga yasrasha o'sha shtrafli postniyam qoldiriyla bunday baho berishsin qolganlaram nima sababdan shtraf berilyotganiga.
23 ta postdan keyin srazu 15 ochko.Bunaqa ketishda 50 postli marragayam yetib borolmiymiz shekilli.
O'rtola mavzu bo'yicha muhokama qilaylik nima kereyi bor mavzu tashqarisidagi gaplani qilib.
Vaqtida rus okkupantlari O'zbekistonni zabt qilib, diniy va madaniy boyliklarimizni yo'q qip tashashgan bo'lsa ham, man hozir duch kelgan joyda yurtimizda yashab kelayotgan ruslani yomon otliq qilayotganimiz yo'ku, nimaga endi tolibon va hizbutga o'xshagan zararkunandalarni hadeb musulmonlar deganda misol sifatida keltiraverishadi?!
Balki yetar endi oq bilan qorani bir qilish.
2 "+" от:
Закрыто




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх