Цитата:
Сообщение от Dolimov
«Диншунослик» фанининг таълим дастурига ҳар қандай кўринишда киритилиши эса, ўртоқ Камолиддин Зайнутдинов ва унинг ҳамфикирлари, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, хусусан 31- моддасига зид келади. Зеро у ерда «Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» дея таъкидлаб ўтилган. Диний тарбия мактаб даргоҳининг ташқарисида олиб борилиши керак. Мактабда эса диний, миллий, ирқий бағрикенгликни ўргатиш даркор. Шундагина, Конституциямизнинг 8- моддасида тилга олинган халқ бир ёқадан бош чиқариб, кўзлаган мақсадларига эриша олади.
|
Адашаяпсиз. Фаннинг тўла номи "Дунё динлари тарихи" ( "История мировых религий") ва бу фан мактаб ихтиёридаги соатлар ҳисобидан 9 синфда ўқитилади. Равшанки, бу фан диний қарашларни сингдиришга қаратилмаган.