|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#51 | |||
Цитата:
Bu fikrizga men ham qo'shilanman
__________________
JAVOBLAR.UZ |
||||
|
Ответить |
![]() |
#52 | |
![]() |
Цитата:
Иккинчидан, агар ўқувчиларда "ZiyoNET" тармоғига қизиқиш уйғотолсак, ҳар ойда бундай кунларни ташкил этишга ҳожат қолмайди деб ўйлайман - улар ўзлари "ZiyoNET" дан фойдаланиш бўйича устозларига мурожаат этавериб жон-ҳолига қўйишмайди. Бундан ташқари, тадбирлар давомида бўлимимиз телефон рақамларини "ишонч" телефон рақамлари сифатида тарқатиш кўзда тутилган ("зарур ҳолат"ларда мурожаат этишлари учун.) Масалан, бугунги кунда ҳам фаол ўқувчилар телефон қилиб туришади ("ZiyoNET" да муаммолар мавжуд бўлса ёки "просто так" ![]() Масалан, Сирдарё вилояти Оқолтин туманидан бир ўқувчимиз ҳа доим биздан хабар олиб туради ![]() |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#53 | |||
Цитата:
Оффтоп: Лекин буни соха мутахассиси билан ўтказиш ишконияти йўқ
__________________
JAVOBLAR.UZ |
||||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#54 | ||
![]() |
Цитата:
Цитата:
Кейинги фикрим мактабларда ўқувчиларни "ZiyoNET" тармоғидан фойдаланишга қизиқишни уйғотиш учун аввало мактабда шунга яраша шароит, малакали кадрлар билан бирга албатта ўқувчи ёшлар ўртасида бу борада кичик конкурс ва викториналар ўтказиб (ҳудудларда) албатта рағбатлантириш масаласи ташкил этилиши керак...чунки ўқувчилар ёш бола, совғани, эътиборни яхши кўришади, умуман нафақат ўқувчилар, барча соҳа ва тармоқларда ҳам рағбатлантирилгандан кейинги натижаларда ижобий ўзгаришларни кузатишимиз мумкин...Битта мактабда 10 та ўқувчини ҳеч булмаса ҳар чоракда бир марта конкурс қилиб рағбатлантиришни қийинчилик жойи йўқ, ҳаттоки ҳар ойда қилсаям буни имконияти тўлиқ етарли... Лекин энг ёмон иллатлардан бири, шу рағбатлантириш ҳам таниш билиш бўлиб кетиб қоладида... ҳақиқий ғолибга эмас, "кимларнидир" эркатойлари совғани олиб кетиб қолишса, қолган ўқувчиларда қиғиқиш пайдо бўлишига ишониш қийин.... |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#55 | ||
![]() |
Цитата:
Шунингдек, кўпгина мактабларимизда персонал компьютерлар ҳам мавжуд. Улар ўқитувчилар хонаси, қабулхона, маънавият хонаси ва бошқа хоналарга ўрнатилган ҳамда бу компьютерлардан асосан маъмурий мақсадларда фойдаланилади. Лекин, ушбу компьютерлар орқали ҳам ZiyoNET тармоғидан фойдаланишни ташкил этиш мумкин. Бундан ташқари, 1000 та ахборот ресурс марказларимиз кредит маблағлари эвазига 2 комплектдан компьютер техникаси билан таъминланган. Вазирликнинг тегишли топшириғига мувофиқ ушбу марказлар ҳам локал тармоқ орқали ZiyoNET тармоғига уланган ва тармоқдан фойдаланиш имконияти яратилган. Цитата:
Бундан ташқари, АКТ бўйича яхши мутахассис бўлгани билан улар махсус педагогик билимга эга эмас дейилади, яъни нопедагог-мутахассис бўлади ва ўз-ўзидан тушунарли камроқ ойлик олишади. Ўқувчиларни моддий рағбатлантириш масаласи яна иқтисодий масала, жойларда, мактаб даражасида буни ҳал қилиш эса унчалик осон иш эмас. Лекин ҳал қилиб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Бу борада баъзи муассасалар раҳбарларининг ишлари таҳсинга лойиқ. Қани эди шунақа муассаса раҳбарлари кўпайса... |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#58 | ||
![]() |
Цитата:
Цитата:
|
||
|
Ответить |
![]() |
#59 | |
![]() |
Цитата:
Оллоҳ раҳматига олган бўлсин, марҳум Ҳожибой Тожибоев тўғри айтгандилар, бир мактабда ўқитувчи 50 йил ишласин, ҳеч кимни иши йўқ, лекин мактаб директори 4-5 йилдан кўп ишлолмийди, нега? Чунки...... ![]() |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#60 |
![]() ![]() ![]() |
Беш қўл баравар эмас
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|