uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Таълим муассасаларида ZiyoNet дан фойдаланиш даражаси .... (https://uforum.uz/showthread.php?t=16477)

Sherzod Nortojiev 05.10.2011 17:24

Таълим муассасаларида ZiyoNet дан фойдаланиш даражаси ....
 
Бугунги кунда республикамиздаги барча таълим муассасалари, ахборот ресурс ва ахборот кутубхона марказлари, олий таълим муассасалари билан биргаликда барча музейлар "ZIYONET" тармоғига уланди. Бу борада қабул қилинган Ҳукумат қарорларининг ижроси таъминланмоқда. Бироқ, бугунги кунда масаланинг иккинчи томонига назар соладиган пайт келган, яъни "ZIYONET" тармоғига уланган таълим муассасаларида ушбу яратилган имкониятдан фойдаланиш даражаси қанака? Барча ўқувчилар ҳам ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланаяптими? "ZIYONET" тармоғининг афзалликлари, фойдаланиш тартиблари барча муассасаларда ҳам тўлиқ ўргатилаяптими, айниқса олис қишлоқ ҳудудларида ушбу масалаларни кимдир ўрганаяпти "жойида", юқоридан сураб-суриштириб эмас... Бу масала жиддий, долзарб масала... Сизнинг фикрингиз қанақа?

Husen 05.10.2011 18:05

Обращение к модераторам:
Кўтарилган муаммонинг долзарблигини рад этмаган ҳолда, муҳокамани қуйидаги мавзулардан бирида давом эттириш таклифини билдираман:

1) Ziyonetнинг 5 йиллиги. Натижалар ва муаммолар.(Мавзу номини ўзгартирса ҳам бўлади)
2)
Как рассказать про ZiyoNet?
3) Перспективы развития ZiyoNET в масштабах страны
4) Подключение образовательных учреждений к сети ZiyoNET

Shokir Dolimov 05.10.2011 22:30

Цитата:

Сообщение от Sherzod Nortojiev (Сообщение 621954)
Бироқ, бугунги кунда масаланинг иккинчи томонига назар соладиган пайт келган, яъни "ZIYONET" тармоғига уланган таълим муассасаларида ушбу яратилган имкониятдан фойдаланиш даражаси қанака? Барча ўқувчилар ҳам ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланаяптими? "ZIYONET" тармоғининг афзалликлари, фойдаланиш тартиблари барча муассасаларда ҳам тўлиқ ўргатилаяптими, айниқса олис қишлоқ ҳудудларида ушбу масалаларни кимдир ўрганаяпти "жойида", юқоридан сураб-суриштириб эмас... Бу масала жиддий, долзарб масала... Сизнинг фикрингиз қанақа?

Сизнинг фикрингиз-чи, қанақа? Балким, соҳага оид тадқиқотларингиз билан батафсил, аниқ мисоллар келтириб, бу масалада вилоят ҳудудидаги илғор ва қолоқ қишлоқларнинг номларини санаб ўтиб, жойларда сиз тилга олган имкониятлар қай даражада зўр ёки қониқарсиз яратилганлигига танқидий баҳо бериб, ўртоқлашарсиз? Эҳтимол, давлат бюджетидан ажратилган мақсадли маблағлар таълим муассасалари томонидан тўғри ёки нотўғри, самарали ёхуд самарасиз фойдаланилаётганлиги ҳақида холисона мулоҳазаларингизни, ўзингиз ўртага ташлаган саволларга жавобларингизни дариғ тутмассиз? Шахсан мен, саводи пойтахтда чиққан фарзандларимга, таҳсил кўришаётган мактаб ва коллежларида ўша имкониятлар яратилмаганлиги, яратилган бўлса ҳам ўқувчиларни яқин келтиришмагани учун Интернет нима эканлигини, уйда ўргатаман.

Nigora Umarova 06.10.2011 08:54

Цитата:

Сообщение от Dolimov (Сообщение 622087)
Эҳтимол, давлат бюджетидан ажратилган мақсадли маблағлар таълим муассасалари томонидан тўғри ёки нотўғри, самарали ёхуд самарасиз фойдаланилаётганлиги ҳақида холисона мулоҳазаларингизни, ўзингиз ўртага ташлаган саволларга жавобларингизни дариғ тутмассиз? Шахсан мен, саводи пойтахтда чиққан фарзандларимга, таҳсил кўришаётган мактаб ва коллежларида ўша имкониятлар яратилмаганлиги, яратилган бўлса ҳам ўқувчиларни яқин келтиришмагани учун Интернет нима эканлигини, уйда ўргатаман.

Айнан қайси мактаб ва қайси туманда жойлашган коллежни номини келтириб фикрингизни далиллаб берсангиз мамнун бўлардик.

Sherzod Nortojiev 06.10.2011 09:44

Цитата:

Сообщение от Dolimov (Сообщение 622087)
Сизнинг фикрингиз-чи, қанақа? Балким, соҳага оид тадқиқотларингиз билан батафсил, аниқ мисоллар келтириб, бу масалада вилоят ҳудудидаги илғор ва қолоқ қишлоқларнинг номларини санаб ўтиб, жойларда сиз тилга олган имкониятлар қай даражада зўр ёки қониқарсиз яратилганлигига танқидий баҳо бериб, ўртоқлашарсиз? Эҳтимол, давлат бюджетидан ажратилган мақсадли маблағлар таълим муассасалари томонидан тўғри ёки нотўғри, самарали ёхуд самарасиз фойдаланилаётганлиги ҳақида холисона мулоҳазаларингизни, ўзингиз ўртага ташлаган саволларга жавобларингизни дариғ тутмассиз?

Айнан ушбу масаланинг жиддийлигини инобатга олиб, 2010-2011 ўқув йиллари давомида Навоий вилоятидаги барча шаҳар ва туманлардаги ўрта таълим мактаблари ва касб ҳунар коллежларининг ZiyoNet тармоғига уланганлик ва ундан фойдаланиш даражаси махсус ишчи гуруҳи томонидан таҳлил этиш мақсадида ўрганиб чиқилди. Минг афсуски, ўрганиш натижалари статистикада кетаётган "Барча мактаблар ZiyoNet тармоғига уланган, ишлайди" деган мазмундаги ҳисоботларга тўғри кемади. Ўрганиш натижалари батафсил тухталиб ўтиш ниятим йўқ. Фақатгина умумий ҳолат статистика билан таққосланганда 47% мактабларда ZiyoNet тармоғидан турли сабабларга кўра фойдаланилмасдан келинаётганлиги кузатилди. Энг ачинарлиси, тўғридан тўғри таълим муассасалари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ва янги замонавий ахборот коммуникация технологияларидан хабари йўқлиги сабабли бир йил давомида муассасада ZiyoNet тармоғининг ишламаганлик ҳолатлари хам учради... Баъзи муассасаларда ZiyoNet тармоғига улаш бўйича масъул операторлар томонидан берилган модемлар носоз ҳолда бўлса, яна баъзиларида компьютерлар муаммоси ... Шу сабабдан, ушбу масала вилоят ҳокимлигининг аппарат йиғилишида 3 маротаба кетма-кет танқидий муҳокамалар ва баъзи раҳбарларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилганлиги натижасида энди озгина ижобий самара берди... Лекин, бу билан ҳаммаси жойига тушиб кетди дейиш қийин... Бизни қийнаётган энг катта муаммо - таълим муассасалари раҳбарларининг бу борадаги совуққонлиги... Бу битта вилоятдаги ҳолат, республика даражасида қанақа бу ҳолат???

Abdusalim Nursaidov 06.10.2011 12:09

Бир мисол, якинда мактаб укитувчилари АКТ буйича интернетдан тест топширилди. Билишимча хозир хамма мактабларда интернет тармоги мавжуд. Лекин купгина мактабларни информатика укитувчилари мени олдимга келиб укитувчиларни АКТ тестини топшириб беришни илтимос килаяпти. Кейин мен уларни узига алохида компьютер ва интернет куйиб бердим . Лекин улар интернетда ишлашни билмасликларини айтишди. Шунда уларга АКТ тестини очиб бердим ва тушнтирдим. Улар тестни атига 40-45%га ечишди . Информатика укитувчилари тестни шундай ечишса колган укитувчилар хакида гапирмаса хам буларкан. Тестни куриб чиксам жуда оддий саволлар куйилган нахотки укитувчиларимиз шунчалик замондан оркада колиб кетган булса. Менимча туманларда мактаб укитувчилари учун ИНтернет буйича саводхонлик курслари ташкил килиш керак еки малака оширишга борган укитувчиларни информатикадан чукуррок укитиш ва укитишни назоратини кучайтириш керак. Бу мени фикрим.

Abdusalim Nursaidov 06.10.2011 12:10

Баъзи бир коллежни информатика укитувчилари хам бундан мустасно эмас.

Sherzod Nortojiev 06.10.2011 21:19

Цитата:

Сообщение от Abdusalim Nursaidov (Сообщение 622300)
Менимча туманларда мактаб укитувчилари учун ИНтернет буйича саводхонлик курслари ташкил килиш керак еки малака оширишга борган укитувчиларни информатикадан чукуррок укитиш ва укитишни назоратини кучайтириш керак

Фикрингизга кушиламан. Вилоятлар марказларида барча сохадаги каби кадрлар масаласи борасида хам сифат анча яхши, лекин туманлар, кишлок жойларида педагогик кадрларни малакасини ошириш, уларни кайта тайёрлар ва жорий аттестациялардан мунтазам равишда ўтказиб бориш талаб этилади, ана шундагина ходимлар ўз устида ишлашга киришади.... Ахир ўқитувчи ўз фанини юқори даражада билмас экан, ўқувчилар нимани ўзлаштиришади, нимани ўрганишади??? Бу нарсани оқибати ёмон, ҳозирдан олдини олишга ҳаракат қилишимиз зарур ва шарт деб ҳисоблайман!

Shokir Dolimov 06.10.2011 23:01

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 622160)
Айнан қайси мактаб ва қайси туманда жойлашган коллежни номини келтириб фикрингизни далиллаб берсангиз мамнун бўлардик.

Чилонзор тумани 162- сонли ўрта мактаб ва Ҳамза туманидаги Тошкент авиасозлик касб-ҳунар коллежи

Shokir Dolimov 07.10.2011 00:59

Цитата:

Сообщение от Sherzod Nortojiev (Сообщение 622184)
Минг афсуски, ўрганиш натижалари статистикада кетаётган "Барча мактаблар ZiyoNet тармоғига уланган, ишлайди" деган мазмундаги ҳисоботларга тўғри кемади. Ўрганиш натижалари батафсил тухталиб ўтиш ниятим йўқ. Фақатгина умумий ҳолат статистика билан таққосланганда 47% мактабларда ZiyoNet тармоғидан турли сабабларга кўра фойдаланилмасдан келинаётганлиги кузатилди. Энг ачинарлиси, тўғридан тўғри таълим муассасалари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ва янги замонавий ахборот коммуникация технологияларидан хабари йўқлиги сабабли бир йил давомида муассасада ZiyoNet тармоғининг ишламаганлик ҳолатлари хам учради... Баъзи муассасаларда ZiyoNet тармоғига улаш бўйича масъул операторлар томонидан берилган модемлар носоз ҳолда бўлса, яна баъзиларида компьютерлар муаммоси ... Шу сабабдан, ушбу масала вилоят ҳокимлигининг аппарат йиғилишида 3 маротаба кетма-кет танқидий муҳокамалар ва баъзи раҳбарларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилганлиги натижасида энди озгина ижобий самара берди... Лекин, бу билан ҳаммаси жойига тушиб кетди дейиш қийин... Бизни қийнаётган энг катта муаммо - таълим муассасалари раҳбарларининг бу борадаги совуққонлиги... Бу битта вилоятдаги ҳолат, республика даражасида қанақа бу ҳолат???

Бу масалага холис баҳо берадиган энг олий ҳакам – боладир. Таълим муассасасининг раҳбарияти амалда йўқ Зиёнет ҳақида қанчалик чиройли, соҳага оид терминологияни қанчалик моҳирона қўллаб ҳисобот бермасин, бола, ушбу масалада, улар каби ёлғон гапириш, аравани қуруқ олиб қочишни ҳали билмайди. Шундай экан, ўзбек халқининг пули (давлат бюджети) тўғри мақсадларда ўзлаштираётганини муассаса ўқувчисининг мавзуга оид назарий билим ва амалий кўникмаларини синовдан ўтказиб бориш йўли билан англаб етса бўлади. Бунинг учун тегишли вазирлик ва идораларнинг махсус комиссияларини овора қилиш шарт эмас. Уйида компьютери (маҳалласида Интернет кафеси) бўлган, XXI асрда яшаётган фарзандининг соҳага оид билими тор бўлмаслиги, нутқи, мулоҳазалари тўғри шаклланиши, юртбошимиз таъбири билан айтганда, бошқалардан кам бўлмаслигидан манфаатдор ота-она арзимаган пул сарфлаб, боласига берилаётган таълим самарасини мустақил равишда текшириб бориши, ҳисоботларнинг реаллиги борасида хулоса чиқариб бориши мумкин. Бу билан мен, кимларнидир қоралаш, номини бадном қилиш мақсадини кўзлаётганим йўқ. Зеро, мансаб курсисини эгаллаб олган, ўз хизмат мажбуриятига масъулиятсиз ёндашаётган кишилар бугун бор, эртага эса уларнинг номини... ҳам, яъни ҳеч ким эсга олмайди. Модомики, фарзандларимиз чиндан ҳам замон билан ҳамнафас яшаши, кимлардир уларнинг устидан кулмаслиги, юртимиз келажаги порлоқ бўлиши, қолоқ мамлакатлар рўйхатида саналмаслиги, охир-пировардида сиз билан бизнинг кексалигимиз таъминланишини истар эканмиз, болаларимиз таълимоти тўғри йўлга қўйилиши, хусусан ахборот технологиялари ва воситалари билан яқиндан танишиб боришини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Истаймиз-ми, йўқми эртанги кун, оддий оиланинг кундалик ҳаёти ахборот воситаларисиз ниҳоятда қийин кечади. Буни тан олишни истамаганлар, ғафлат уйқусида ётганлар, фидойилик ва ташаббус деган тушунчалардан бехабарлар, эҳтимол ички ағёрлар шаҳар ва қишлоқларимизга, сиз билан бизнинг таянчимиз – фарзандларимизга оддийгина Зиёнетнинг етиб боришига қўлдан келганча тўсқинлик қиладилар, ҳар хил баҳона ва важларни рўкач қиладилар.


Текущее время: 02:31. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»