|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
***
Руҳу жоним аршга етти мен ўзиум осмониман, Тутти оламни шарорим, оташи сўзониман. Ҳеч макону манзилим маълум эмасдир дунёда, Мен қуюндек ёрни кўйида саргардониман. Доимо роҳат тилаб меҳнат яқомдан ушлади, Онадин бахти қаро келдим, они ҳайрониман. Қайси танни ишқи йўқ бўлса они иймони йўқ, Ҳар кишини дарди гар бўлса они қурбониман. Аҳли дардларға қилай зоҳир бу пинҳон дардни, Бехабарларға ва лекин Нўҳни тўфониман. Ҳеч киши билмас мени қайдин бу ерга келганим, Асли зотимни сўрсанг, мен ўзим Хўқониман. На малакман, на фаришта, мен ҳам одам наслидин, Мен таваллуди ўшал фарзанди Намангониман. Ҳам мазаллат хокига Машраб бошин қўйди букун, Тонгла машҳар бўлса мен ишқ аҳлини султониман. Баъзи сўзларга изоҳ бериб ўтаман: шарор учқун (учқуним осмонни тутди) сўзон ёнмоқ, оташи сўзон, ёниб турган олов зоҳир кўринадиган (аҳли дардларга кўринарли қилай) мазаллат хўрлик (хўрлик тупроғига) |
|
|
Ответить |
|
|
#2 |
![]() |
Нурлар жилоланиб юзингдан тошган,
Юлдузнинг ердаги шуъласи сенми? Ёки етолмасдан хунобим ошган, Гулларнинг тоғдаги лоласи сенми? Ҳусн-латофатда бўлиб бетакрор, Қаддимни лол этдинг, ларзага солдинг. Қўлингни тутмоққа этмасмисан зор, Сўролмай лол қолдим, хаёлим олдинг. Оҳудек ҳуркасан кўз тиккан чоғим, Аммо юрагингда пинҳондир бир сир. Бил, муҳтож сен гулга муҳаббат боғим, Кел, боғда севгидан қурайлик қаср. Келавер. Келавер остонам ҳатлаб, Кошона қасрда сени тахт кутар. Улуғлар ҳар доим келишган асраб, Муҳаббат сиймоли буюк бахт кутар. А.Абдураҳмонов |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#3 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Рост сўзлагин дейдилар бошга қилич келса ҳам,
Тўкилиб тушар тоғлар мард кўзига тўлса нам Савлати-ю, сийрати, обрў топар элда ҳам Йигит қасам ичмайди, йигитнинг сўзи қасам! (қўшиқдан)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
|
#5 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Йиғлайди юрагим пинҳон йиғлайди,
Ёлғон вадаларга билмайин кўндим. Ҳали ҳам кўзларим сени излайди, Васлинг умидида девона бўлдим... Соғиндим билмадинг соғинганимда, Бевафо келмадинг соғинганимда... Билмайин босибман муҳаббат йўлин, Мисоли гулдайин очилмай сўндим. Қанчалар узатсам етмайди қўлим, Жамолинг кўрмоққа кўп зора бўлдим... Соғиндим билмадинг соғинганимда, Бевафо келмадинг соғинганимда... қўшиқдан
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
|
#7 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Йигитдан омадни аяма фалак,
Жонини асрагил, этмагил халак. Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам, Номардга зор этма, кўрмасин алам. Эркакдан омадни аяма ҳаёт, Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод. Ишига унум бер, ҳамёнига пул, Билагига куч бер, эй қодири дил! (С)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|