Кеча Ўзбекистон телеканалларидан бирида бир кўрсатув бошланди... Аввалига эътибор бермадим. Қулоғимга чалинган мусиқадан сўнг, яхши кино бошланди - дедимда телевизор турган хонага ўтдим. Не кўй билан қарайки, Ўзбекситон Халқ артисти Тўти Юсупова Мел Гипсон билан "Шер юрак" фильмида иштирок этяпти.
Ана сенга кўрсатув ташкилотчилари-ю, ижодкорларининг савияси дедимда, бироз сабр билан томоша қилдим. Фондаги мусиқа Enya нинг "Шер юрак" фильмига басталаган "Breaveheart Theme"и янграмоқда. Тўти Юсупова ҳаётининг кулминацон қисмини намойишига келганда, мусиқадаги авжи қўйилади.
Наҳотки шундай инсон ҳаёти ва ижодига бағишланган кўрсатув учун бирор яхши ўзбек мусиқаси топилмади. Наҳотки ушбу кўрсатувда озодлик учун курашишни тасвирлаган фильм мусиқаси ҳамоҳанг бўлса... Наҳотки миллионлаб томошабинлар учун хизмат қилаётган телевидение ходимларининг фаҳм-фаросати, савияси шу даражада бўлса...
Тўғри, ҳамма ҳам "Шер юрак" фильмини кўрмагандир, лекин кўрсатув ташкилотчилари ва муҳаррирларининг хабари борку?! Тўти Юсупованинг ҳаёти шу фильмга ўхшаган бўлса ҳам майли эди-я.
Эҳҳ.., халқим!