Цитата:
Сообщение от Korabahtoff
шевам блан фахрланаман
|
Ҳаммамиз фахрланамиз, шева - халқнинг жонли тили! Фақат, биз зиёлилар ундаги айрим қусурларга, жумладан, адабий тил нормасига зид сўзларга эътибор билан қараб, ўз ўрнида тўғрилаб қўйсак демоқчиман. Масалан, "ж"ловчи шева вакиллари даврасида ўтирсангиз, ошнинг тагини, яъни, тавоқни "ялаб қўйинг"ни ҳам шевасида баралла айтаверади ва унга ҳеч ким эътибор бермайди. Адабий тилда мавжуд сўзга зид равишда ишлатилаётган бу каби сўзларга беэътибор бўлиш мумкинми?
Цитата:
Сообщение от bekww
оталарни - ада (дада), боболарни - дода деб чақирамиз
|
Мана бу - ҳақиқий шева! Унинг адабий тилга зарари йўқ, билъакс, бойитишга хизмат қилмоқда! Аммо, ота - "ака", "тоға" ё "почча" эмас! Адабий тилимизда уларнинг ўз ўрни, маъно-моҳияти бор!