Цитата:
Сообщение от Bobir Samadov
замонага огиб
|
Асл қадриятларимизни асраб-авайлаш шунинг учун ҳам зарур, демоқчиман-да. Бир гал у одатимизни, кейин бошқасини йўққа чиқаришларига бефарқ қараб тураверсак нима бўлади? Албатта "бўшлиқ" ҳосил бўлаверади. Бу "бўшлиқ"ни ўзларига мақбул (асли номақбул!) ишлари билан тўлдиришга чиранадиганлар албатта топилади. Афсуски, тўйларимизда кўп одатлар шу тариқа йўқолиб, ўрнини ичкиликбозликдек заҳарли иллат тўлдириб бораётгани нақадар аянчлидир. Ўлан айтиши ё бошқа гўзал удумларимизни давом эттириши керак бўлган баъзи аёллар ҳам очиқ-ойдин спиртли ичимликлар ичиб, маст-аласт бўлиб қолаётганини оқлаб бўладими? Бу кетишда ҳолимиз не кечади?
Тўй - энг катта тарбия маскани ҳамдир. Айниқса, келин тўйи балоғатга етаётган ўғил-қизларимизга беқиёс даражада таъсир кўрсатади. Уларнинг оила қуриш борасидаги дунёқаришини тез шакллантиради, маънавиятини бойитади. Демак, тўйларимиз чинакам ўзбекона тўйга айланиши учун, бебаҳо удумларимиз, одатларимизни сақлаб қолиш учун курашмоғимиз зарур. Боболардан қолган улуғ урф-одатлар, удумларимизни авлодларга безавол етказишимиз ҳам фарз, ҳам қарздир. Мустақиллик бизга ана шу имкониятларни берган экан, унинг қадрига етайлик!