|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#151 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Гўзал фикрни бирёқлама талқин қилманг-да! Биргина ўзбекона паловни ҳамма вилоятда ҳар хил дамлашади! Турфа ширмой нонларимиз ҳам бири-биридан лаззатли! Ҳатто либосларимизда ҳам ўзига хослик, ранг-барангликдан кўзинг қамашади. Бетакрор тўйларимиз, келинни нақадар иззатини жойига қўйиб олиб келиш одатларимиз ҳам худди шундай - бири-биридан ажойиб! Узр, оилавий сир бўлса-да фахр билан айтаман: бир пайтлар биз ҳам келинни машинадан кўтариб тушурганмиз ва бебаҳо одатимизга кўра олов атрофида айлантирганмиз. Шу-шу, янгангизни бошимда кўтариб, юрагимда чўғ янглиғ кўраман. Катталар бош-қош бўлиб ўтказган тўйдаги одат ва анъаналар бизни шундоқ бахтли оила қуришга даъват этганини энди англаб етяпман.
Ўзбекона одатларимиз, тўйлардаги анъаналаримизнинг турган-битгани - МАЪНАВИЯТДИР! Уларга нисбатан "маънавиятсизлик" сўзини ишлатиш ножоиздир... |
|
Ответить |
![]() |
#152 |
![]() |
Ҳамза 1914 йилда қоғозга туширган «Бидъатми, мажусиятми?» деган мақоласини айни биз учун оғриқли бўлган масаладан бошлайди:
«Майдони исломиятда жоҳилият тиғи ила заҳмланиш бир жаҳолатимиз, тўғриси, Туркистон мусулмонлари бошига носир марази каби бир бало бор бўлса, ул шубҳасиз, никоҳдан сўнгра келинни куёвнинг уйига келатурулғон кеча ҳовлига зўр ўт ёқиб, келинни янгалари ила ўтнинг атрофидан айлантурмакликдир. Бу бидъати умумий урфу одат бўлуб, исломиятдан илгари мажусиятдан бир намуналар, десам шояд ёлғончи бўлмасман». |
|
Ответить |
![]() |
#153 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Бу ўша даврда бир шоирнинг шахсий фикри бўлгандир. Унинг ҳамма ёзганлари бутун миллат учун маёқ бўла олмайди.
Бутун миллат урф-одатига нисбатан бу тариқа ёзганини чиндан ҳам: деган фикри ила баҳолаш тўғрироқдир?! Кейинчалик Ҳамза беҳуда танқидга учрамаганидан ҳам яхши бохабарсиз. Ўша даврда Чор Россияси босқинчиларининг таъсири ғоят кучли бўлиб, туб ерли халқнинг урф-одатларига, миллий қадриятларига тош отиш роса авжига чиққани ҳақида жуда кўп асосли мақолалар ёритилди. Ҳамза ҳам ўша муҳитга мослашишга мажбур бўлгани ажабланарли ҳол эмас. Босқинчиликнинг мантиқий, узвий давоми бўлган собиқ мустабид тузумнинг сўнгги чорагини ўз кўзи билан кўриб, миллий қадриятларимизга муттасил отилган тошлардан юраги жуда зада бўлган авлод вакилларидан бири сифатида бу мавзуга ғоят ҳушёрлик билан қарайман. Миллий урф-одатларимизга бугун ҳам қай бир тарзда кишибилмас ё устамонлик билан тош отилаётганини сезиб қолсам, бефарқ қарай олмайман. Юқорида ёзганимдек, миллий урф-одатларимиз нақадар ранг-баранг ва ажойиб бўлиб, ҳар бир қишлоқ ва маҳаллада уларнинг турфа қирралари намоён бўлмоқда. Ҳар бирининг замирида олам-олам маъно мужассам! Истиқлол бизга энг аввало ана шу бебаҳо қадриятларимизни қайтариб берганидан наинки биз, келгуси авлодлар ҳам то абад фахрланса арзийди! Баъзи маънавияти ҳаминқадарлар мазза қилиб еган ош-нонини ҳам ёмонлайди... Кўп бора таъкидлаганимдек, иллат излаганга иллатдир дунё, ҲИКМАТ излаганга ҲИКМАТДИР ДУНЁ! Қадрли АбуМуслим! Сизнинг ижодий изланишларингизга катта қизиқиш ва ҳурмат билан қарайман. Миллий қадриятларимизни қадрлаб ёзган буюк адибларимизнинг асарларидан ҳам намуналар билан ўқувчилар маънавиятини бойитишда давом этаверасиз, деган умиддаман. Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 07.03.2011 в 04:45. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#155 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Асл қадриятларимизни асраб-авайлаш шунинг учун ҳам зарур, демоқчиман-да. Бир гал у одатимизни, кейин бошқасини йўққа чиқаришларига бефарқ қараб тураверсак нима бўлади? Албатта "бўшлиқ" ҳосил бўлаверади. Бу "бўшлиқ"ни ўзларига мақбул (асли номақбул!) ишлари билан тўлдиришга чиранадиганлар албатта топилади. Афсуски, тўйларимизда кўп одатлар шу тариқа йўқолиб, ўрнини ичкиликбозликдек заҳарли иллат тўлдириб бораётгани нақадар аянчлидир. Ўлан айтиши ё бошқа гўзал удумларимизни давом эттириши керак бўлган баъзи аёллар ҳам очиқ-ойдин спиртли ичимликлар ичиб, маст-аласт бўлиб қолаётганини оқлаб бўладими? Бу кетишда ҳолимиз не кечади?
Тўй - энг катта тарбия маскани ҳамдир. Айниқса, келин тўйи балоғатга етаётган ўғил-қизларимизга беқиёс даражада таъсир кўрсатади. Уларнинг оила қуриш борасидаги дунёқаришини тез шакллантиради, маънавиятини бойитади. Демак, тўйларимиз чинакам ўзбекона тўйга айланиши учун, бебаҳо удумларимиз, одатларимизни сақлаб қолиш учун курашмоғимиз зарур. Боболардан қолган улуғ урф-одатлар, удумларимизни авлодларга безавол етказишимиз ҳам фарз, ҳам қарздир. Мустақиллик бизга ана шу имкониятларни берган экан, унинг қадрига етайлик! |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#156 |
![]() ![]() |
Ҳаммамизники ҳам шахсий фикр. У кишиники сизникидан фарқ қилиши мумкин, сизники меникидан, меники JasurBek Urinboevникидан... Хуллас, таржима машаққатлари мавзусида толерантность сўзининг ўзбекча таржимасини мухокама қилиш керак шекилли
![]() Последний раз редактировалось Jamshid Begmatov; 09.03.2011 в 00:33. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#157 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Ибрат олишга арзигулик бадиий асарларимиз жуда кўп! Муҳими, қай биридан ибрат ола билиш-да! Буюк адиб Абдулла Қодирий асарларида ўзбек удумлари қанчалик гўзал қилиб тасвирланган! Шахсий фикр халқнинг маънавий хазинасига айлана олса - шоиру адибларинг энг катта ютуғи шу!
|
|
Ответить |
![]() |
#160 | |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
Албатта, ота-онасини юқорида кўтариб турибдику, ҳам ўнг қўлида, демак хотини ва боласидан юқори қўймоқда деган фикр ҳам туғилиши мумкин, лекин ушбу суратда "Дорбоз"ни кўпроқ тарозига ўҳшатдим. ![]() Последний раз редактировалось JUS; 30.03.2011 в 14:43. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|