Цитата:
Сообщение от Husen
одат
|
Миллий урф-одатларимиз турли мафкуралардан устун туради, деган фикрдаман. Уларнинг аксарияти жуда қадимий бўлиб, буюк бобокалонларимиздан мерос бўлиб келмоқда ва асрлар синовидан муваффақиятли ўтмоқда. Моҳиятан ўзини оқлаган удумлар, урф-одатларимизни қадрлашимиз лозим. Истиқлол берган улуғ неъматлардан бири - миллий урф-одатларимиз қайтадан қад ростлади!
Цитата:
Сообщение от Husen
келинни кўтариб олов атрофида айлантириш
|
Бу тўйдаги энг ажойиб, таъбир жоиз бўлса, дил торларини пайваста қиладиган бебаҳо одатдир. Буни миллий маънавиятимизнинг бетакрор жиҳати сифатида баҳолайман.
(Узр, келин билан куёв жимгина уйга кириб кетиши ҳам мумкин... бўтта маънавиятнинг "м"си ҳам кўринмай қолади, чамамда...)