Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 24.12.2010 09:53   #431  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Битта саҳнага эътибор берамиз. Йигит кутилмаганда қизнинг йўлини тўсади ва унга музқаймоқ таклиф қилади. Қиз жон деб рози бўлади. Йигит кўчанинг нарёғидан музқаймоқ олиб келади ва шу орада қизнинг қачонлардир йўқолган зирагини қайтариб беради. Шундан кейингина қиз йигитни қаерда кўрганлигини ва етим эканлигини эслайди-ю, шу ондаёқ ташлаб кетади.

Хулоса: қиз аввалига йигитни эслолмаган бўлса, нега музқаймоқ таклиф қилганда жон-жон деб рози бўлди?! Буни кўрган томошабинда бош қаҳрамонлардан бири - фаришта сифатида тасвирлашга уринилган қиз енгилтак сифатида тасаввур қолдиради.

Шу ўринда Зебо Наврўзова ўз интервьюларидан бирида "Нега фильмларга ўз фарзандларингизни жалб қиласиз?" деган саволга "Бири биридан талантли ўғилларим бўлса, нега мен энди уларни ўз фильмимга таклиф қилмаслигим керак!" деб жавоб берганди.
Наврўзова хоним ҳақиқатданда фарзандларига яхшиликни тиласа, улардаги истеъдодни намоён қилишларига шарт-шароит яратишни истаса эҳтимол уларни профессионал режиссёрлар қўлига топширгани маъқулдир. Ҳозирги шароитда эса у фарзандларига яхшилик қиламан деб ёмонлик қилиб қўймаяптими? Тўғри, бугун уларнинг орқасидан даромад топаётгандир? Аммо, бу кетишда фарзандларидаги бор истеъдоднинг (актёрликни назарда тутяпман) ҳам ўлишига сабабчи бўлиб қолмаса бўлгани!
Ответить 
"+" от:
Старый 24.12.2010 09:57   #432  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Шу ўринда Зебо Наврўзова ўз интервьюларидан бирида "Нега фильмларга ўз фарзандларингизни жалб қиласиз?" деган саволга "Бири биридан талантли ўғилларим бўлса, нега мен энди уларни ўз фильмимга таклиф қилмаслигим керак!" деб жавоб берганди.
Бошқа бир интервьюсида эса "Менинг олган ҳамма фильмларим фарзандларим учун" деган эди.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 24.12.2010 10:09   #433  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Битта саҳнага эътибор берамиз.
Бирор бир яхши саҳнаси йўқ. Яхшиси эътибор бермай қўяқолайлик!

Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Шу ўринда Зебо Наврўзова ўз интервьюларидан бирида "Нега фильмларга ўз фарзандларингизни жалб қиласиз?" деган саволга "Бири биридан талантли ўғилларим бўлса, нега мен энди уларни ўз фильмимга таклиф қилмаслигим керак!" деб жавоб берганди.
Бошқа бир интервьюсида эса "Менинг олган ҳамма фильмларим фарзандларим учун" деган эди.
Шунақа ўғилларига аталган мультфильмларини зангори экранга чиқармасдан, дискларга ёзиб ўзлари учун кўрииииб юришсада.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 27.12.2010 15:07   #434  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
Eski taqriz, lekin yaroqli.
СУВ ЁҚАЛАБ КЕЧГАН УМР ҚИССАСИ
Ўзбек киносида янги сўз
Ҳаммаслак дўстларим билан бир орага келганда кино ҳақида соатлаб суҳбатлашамиз. Суҳбат мавзуси эса кенг – кино тарихи, назарияси, охирги премьералар, актёрлар, техник жиҳатлар ва, албатта, ўзбек киносининг ютуқ ва камчиликлари. Суҳбатдошларнинг ҳар бири ўз нуқтаи назарига эга: кимдир сценарий композициясининг номукаммаллигидан нолиса, бошқа биров ёш актёрларнинг сунъийлигидан норози, яна кимдир сифатсиз режиссурани қораласа, бошқа бировни оператор ёки монтажчининг иши ранжитган, кимгадир махсус эффектлар камлик қилади. Баҳс-мунозаралар қизиган чоғда мен ўз фикримни билдираман: “Агар оригинал сюжет ва буюк ғоя бўлса бас, кинони ҳамма кўради”. Режиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг Эркин Аъзам сценарийси асосида суратга олган “Сув ёқалаб” янги бадиий фильми фикримни яна бир бора тасдиқлади, назаримда.

Премьера арафасида, Киночилар уйи олдида ҳали деярли ҳеч ким йўқлигида фильмда бош ролни ижро этган Эркин Комиловни учратиб қолдик.

- Қайси фильмга? – сўради устоз санъаткор.

- “Сув ёқалаб” – жавоб бердим.

- Яхши, - ўйчан гапирди Эркин ака: - Бу кинони кўринг. Бу КИНО, хонтахта эмас.

Устознинг насиҳати янги фильмга бўлган қизиқишимизни янада оширди. Секин аста Киночилар уйи олдида чинакам оломон тўплана бошлади. Улар орасида оддий кино мухлислари ва ёш журналистлардан тортиб, тажрибали кино танқидчилари-ю, Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, кинога асос бўлган қисса муаллифи Эркин Аъзам сингари халқ ардоғидаги шоир ва ёзувчиларни учратишимиз мумкин.

Қисқа тақдимот ва кино ижодкорларининг нутқларидан сўнг кино бошланди. Янги фильм ва янги ҳиссиётлар илинжида нафаслар ютилди.

Фильм экспозицияси, асосан техник томонларига эътибор берганлигим учун бўлса керак, бироз ҳафсаламни пир қилди. Барча ўзбек киноларида бўлганидек, узун кадрлар, статик тасвирдаги диалоглар, бироз зерикарли динамика... Эркин Аъзамнинг қиссаси билан таниш бўлмаганим учун сюжетдан бехабар эдим, шу боис воқеаларнинг бир текис ривожланиши секин-аста мени ўз гирдобига тортиб кетди.

Фильмнинг бош қаҳрамони – чекка тоғлик қишлоқлардан бирида бир пайтлар раислик қилган мўйсафид Болта Мардон. Қаҳрамон ноҳуш туш кўради, сўнгра, иримга кўра, уни сувга айтмоқчи бўлади. Аммо, не кўз билан қарасинки, ариқда сув йўқ. Неча йиллар мобайнида кўкартирган боғи ҳам секин-аста қуриб бормоқда. Нуроний чашмадан сув очиб келиш учун икки нафар ўғлини бошлаб тоғ тепасига йўл олади.

Қишлоқ ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этувчи сув муаммоси бутун фильм мазмунига йўғрилган. Болта Мардон ариқ ёқалаб жонажон қишлоғини кезаркан, турли-туман одамларга дуч келади: чиройли ҳаётдан умидини узган пиёнисталар, жанжалкаш аёллар, хуллас, ўзбек қишлоғида учратиш мумкин бўлган ҳар турли, нодон ва донишманд, бахтли ва бахтсиз инсонларни учратади. Фильмнинг бош мақсади мана шундай шароитда тирикчилик юритувчи инсонларнинг энг муносиби – Болта Мардоннинг кечинмалари, унинг атрофдагиларга муносабати ва атрофдагиларнинг унга муносабатини очиб беришдан иборат.

“Сув ёқалаб”да ижтимоий масалалару, турмуш муаммоларидан тортиб, алоҳида инсон фожиасигача ҳамма нарса бор. Болта Мардон билан сув ёқалаб бораркансиз, тубан ва пасткашлардан нафратланасиз, бахти очилмаганларга ачинасиз, чечак очмай сўлган мухаббат қисматидан йиғлайсиз...

Саҳий Болта бобо бутун қишлоқ аҳлига сув улашаркан, боғлар сув ичгани асносида инсонларнинг зимистонда ётган қалблари нурга қониб боради гўё. Аммо сув унинг ўз боғига етиб келмай қуриб қолади. Яна бир маротаба чашма бошига чиқиш эса насиб қилмайди...

Фильмда бош қаҳрамон образини жонлантирган Эркин Комиловнинг маҳоратига тан бермай иложи йўқ. Унинг ижросидаги Болта бобо жонлилиги ва фожиавий кўлами билан кишини ҳайратга солади. Умуман, актёрлар таркиби шу қадар яхши танланганки, айрим техник муаммоларга қарамай, фильм охирги йилларда ўзбек киносида ишланган энг яхши ва мазмунли фильмлардан бири сифатида таасурот қолдирди. “Сув ёқалаб” бизга нимасми биландир “Муз шамол” сингари воқеалари бир текис ривожланиб бориб, охири фожиа билан тугайдиган Голливуд шедеврларини эслатиб юборди.

Премьерадан сўнг ўтказилган пресс-конференцияда қатнашган журналистлар, танқидчилар ва маданият арбоблари икки гуруҳга бўлиндилар. Биринчи гуруҳ қисса билан фильм орасидаги фарқлар ва ўҳшашликларга диққат қаратган бўлса, иккинчи гуруҳ, табиийки, қиссадан айрича фильмни таҳлил қилишга уринди.

Лекин намойишдан бир олам таасурот билан чиққан лаҳзаларимизда пресс-конференцияда айтилган танқидларга қўшилгимиз келмади. Балки “Сув ёқалаб” йўналишидаги “ақлли” фильмлар киночилимизда жуда камлиги учундир, унинг кичик камчиликлари деярли кўзимизга ташланмади. Шу боис ҳаёлда фақат битта фикр ғужғон ўйнарди: кино ижодкорларига юракдан ташаккур айтиш учун. Яхши фильм учун, фильм улашган ҳаяжон учун...

Азиз кино мухлислари, ўзбек киносида айтилган янги сўз билан танишишни истасангиз, сизни Киночилар уйига таклиф қиламиз. Чинакам фильмдан баҳра олинг!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 27.12.2010 17:20   #435  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
Bu ham eski obzor, lekin mavzuga to`g`ri kelgani uchun keltirayapman.

Йилдан-йилга ўзбек кинолари ёмғирдан кейинги қўзиқоринлар мисол кўпайиб бормоқда. Яхшида – кино ишқибозларини ўз картиналаримиз билан таъминламоқдамиз. Лекин киноижодкорларимиз ҳақида фақатгина мақтовлар эмас, танқидлар, аҳён-аҳёнда хатто қарғишлар ҳам эшитиб турамиз. Мухлисларнинг норозилигига сабаб нима? Балки “гуруч” ичига оралаб қолган “курмак”лар томошабинларнинг асабини бузаётгандир? Киноижодкорларимиз касса ҳисоб-китоблари кетидан қувиб, мухлисларнинг талаби билан ҳисоблашишни унутиб қўйдимикан?

Келинг, халқимизга манзур бўлаётган фильмларни бир назардан ўтказайлик.


Ичкуёв.

Режиссёр Баҳром Ёқубовнинг янги комедияси ўзбек киносида янги рекорд ўрнатди – ичкуёвнинг саргузаштлари бир ҳафтада 48000 нафар мухлисга намойиш этилди. Аммо гап оригиналликда эмас – 2008-йилнинг энг омадли фильми деб тан олинган “Супер келинчак” ўз эгизагига яхшигина имидж яратиб улгурганди. Бош ролларда яна таниш қиёфалар – Адиз Ражабов, Диана Ягофарова, Мурод Ражабов. Баҳром Ёқубов эски муваффақиятни эски жамоа билан биргаликда такрорлашга қарор қилган кўринади.

Нима ҳам дердик, эски омаднинг қайтишини тилаб қоламиз.



Жаноб ҳеч ким.

“Ичкуёв”дан фарқли равишда, “Мухаббат ва дард учрашуви” дея ҳар тарафга бонг урган “Жаноб Ҳеч ким” ҳар куни минг нафардан мухлисини йўқотиб борди. Бир ҳафтада Мирмақсуд Охуновнинг картинаси 28000 мухлисни кинозалга тўплай олди, холос. Ҳар нарсанинг яхши томони бўлганидай, сирли жанобнинг қисматидан киночиларимиз тегишли хулосалар чиқариб олишгани мақсадга мувофиқ бўлади – гап фақат бақироқ рекламада эмаслигини бундай кейин унутишмасин.



Улфатлар 2.

Ажойиб актёрларимиз иштирокидаги “Улфатлар” фильмига ишланган ажойиб сиквел “Жаноб ҳеч ким”га ибрат бўлди, десак янглишмаймиз. Ҳеч қандай рекламасиз барча мухлисларга манзур бўлган ушбу қизиқарли комедия ҳали-ҳануз намойиш этилмоқда. Расмиятчилик учун эмас, албатта.

Энди “томошабинлар қандай фильмларни ёқтирмайди?” деган саволга жавоб берамиз.

Актриса.

Битта актрисанинг кундалик ташвишлари. Қаҳрамон ижро этаётган ролларига шу қадар киришиб кетадики, ўз ҳаётини ишидан ажрата олмай қолади. Қисқаси, Ёлқин Тўйчиевнинг инсон қалбининг қоронғу пучмоқларини тушунишга муваффақиятсиз уриниши.

Шатранж мамлакатига саёҳат.

Ёш шахматчи Илхом муваффақиятлари учун “Лоп-Топ” номли сеҳрли ускуна билан мукофотланади. Унинг ёрдамида яқин ўртоғи Ҳабиба билан биргаликда эртаклар мамлакатига бориб қолади. Улар минг хил саргузаштларни бошдан кечириб, ёвуз подшо Шатраншоҳ салтанатига келиб қоладилар ва унинг қўлида асирликда бўлган шаҳзодани қутқаришга қарор қилишади.

Нега фильм машҳур бўлмади? Ё халқимиз романтикага мойил эмас, ёки бўлмаса оригинал эртак яратиш учун режиссёр Жасур Исҳоқовнинг фантазияси етишмаган...

Хулоса.

Кўпгина фильмларимиз мухлисларнинг кўнглига ўтирмаётганининг сабаби, фикримизча, уларда ижодкорлик руҳининг йўқлигидир. Томошабин эътиборини қозониш учун илгари муваффақиятга эришган мавзуларни такрорлаш эмас, халқнинг дилига яқин янги мавзуни кўтариб чиқиш лозим.
Ответить 
Старый 06.01.2011 11:37   #436  
Аватар для Bobir Samadov
Оффлайн
Guliston Davlat Universiteti
o'qituvchisi
AKA:_-_ MASTER _-_
Сообщений: 727
+ 348  207/161
– 3  23/18

UzbekistanОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью ICQОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью YahooОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью Skype™Аккаунт на TwitterМой мирFacebook
Kino va tomashabin o'rtasidagi masofa yaqinmi yoki uzoq?! Бу мавзунинг номланиши. Агарда гап замонавий узбек кинолари тугрисида кетса, Кино ва томошабин уртасидаги масофа жудаям якин, яъни янги ичккан кино шув этиб овоща булади. буладию дарров йук булади, чунки иккинчи кино дунёга келади, нима килсин, у хам томошабинга якин масофада. Минг якину-узок булмасин, замонавий кинолар бир марталик булмокда (баъзи бирлари мустасно). Кизик бундай киноларнинг дунёга келишига томошабин айбдорми, ёки режиссёр?
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan!
Ответить 
"+" от:
Старый 06.01.2011 18:41   #437  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Bobir Samadov Посмотреть сообщение
Кизик бундай киноларнинг дунёга келишига томошабин айбдорми, ёки режиссёр?
Шарт-шароит.
Ответить 
Старый 06.01.2011 19:14   #438  
Аватар для Bobir Samadov
Оффлайн
Guliston Davlat Universiteti
o'qituvchisi
AKA:_-_ MASTER _-_
Сообщений: 727
+ 348  207/161
– 3  23/18

UzbekistanОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью ICQОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью YahooОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью Skype™Аккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от kanishka Посмотреть сообщение
Шарт-шароит.
Гапингизда жон бор, аммо томошабинлар хам сифатга эътиборлари сустлашиб колишмаяпдимикан?
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan!
Ответить 
Старый 07.01.2011 09:21   #439  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Bobir Samadov Посмотреть сообщение
Гапингизда жон бор, аммо томошабинлар хам сифатга эътиборлари сустлашиб колишмаяпдимикан?
Шарт-шароит деганда шуни ҳам назарда тутгандим. Катта кинотеатрларда ҳар доим қизиқ бир ҳолатни кузатаман. Энг бемаъни, лекин бир қарашда чиройли ва сифатли туюлувчи фильмларга ("Девона фаришта", "Дада"га ўхшаган шедеврнинг антонимларига) энг кўп одам киради (одатда комедия ва "драма"). Томошабинларнинг 95 % и, одатдагидек, кимлардан иборатлиги ўз-ўзидан тушунарли. Бирор-бир оригинал жиҳатга эга ёҳуд бизнинг киномиз учун камёб ҳисобланган йўналишдаги фильмларга деярли қизиқиш йўқ. "7 ҳайкал битта кал"га қизиқиш эса унинг комедиялиги учун. "Илова" ("Постскриптум"), "Йўл бўлсин", "Чашма", "Йўл бўлсин" сингари фильмлар эса тор давраларда намойиш этилади. Жавоб эса битта - кўпчиликка бундай фильмларнинг қизиғи йўқ. Кино ижодкорлари ҳам мухлисларнинг талабига мослашишга мажбур, акс ҳолда пул тополмайдилар. Sad but true.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 07.01.2011 10:37   #440  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Янги йил арафасида телеканалларда бир қатор янги филмьларнинг премьераси бўлиб ўтди. "Учар қиз", "Мухаббатнома", "Севгинатор 2" ва ҳоказо... Кимлардир буни байрам туҳфаси сифатида қабул қилди, кино санъатини тушунган озчилик эса байрам кунларида асабини чарчатгани қолди, холос.
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх