|
Битта саҳнага эътибор берамиз. Йигит кутилмаганда қизнинг йўлини тўсади ва унга музқаймоқ таклиф қилади. Қиз жон деб рози бўлади. Йигит кўчанинг нарёғидан музқаймоқ олиб келади ва шу орада қизнинг қачонлардир йўқолган зирагини қайтариб беради. Шундан кейингина қиз йигитни қаерда кўрганлигини ва етим эканлигини эслайди-ю, шу ондаёқ ташлаб кетади.
Хулоса: қиз аввалига йигитни эслолмаган бўлса, нега музқаймоқ таклиф қилганда жон-жон деб рози бўлди?! Буни кўрган томошабинда бош қаҳрамонлардан бири - фаришта сифатида тасвирлашга уринилган қиз енгилтак сифатида тасаввур қолдиради.
Шу ўринда Зебо Наврўзова ўз интервьюларидан бирида "Нега фильмларга ўз фарзандларингизни жалб қиласиз?" деган саволга "Бири биридан талантли ўғилларим бўлса, нега мен энди уларни ўз фильмимга таклиф қилмаслигим керак!" деб жавоб берганди.
Наврўзова хоним ҳақиқатданда фарзандларига яхшиликни тиласа, улардаги истеъдодни намоён қилишларига шарт-шароит яратишни истаса эҳтимол уларни профессионал режиссёрлар қўлига топширгани маъқулдир. Ҳозирги шароитда эса у фарзандларига яхшилик қиламан деб ёмонлик қилиб қўймаяптими? Тўғри, бугун уларнинг орқасидан даромад топаётгандир? Аммо, бу кетишда фарзандларидаги бор истеъдоднинг (актёрликни назарда тутяпман) ҳам ўлишига сабабчи бўлиб қолмаса бўлгани!
|