Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.01.2010 18:25   #111  
Offline ID
Аватар для Pirimqul Qodirov
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 25
+ 10  74/24
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
* * *
Йўлда қаттиқ чарчаган Улуғбек ота-онаси билан Воғи Сафедга келиб тушди. Ҳаммомда ювиниб, тоза кийимларини кийгач, дастурхон устида ота-онасига бўлган ҳодисаларни бир-бир айтиб берди.
— Ҳазрат бобом менга муҳим бир гап айтганини маккор Аҳмад Тусий сезди. Шунинг учун биттаси Самарқандга келгунимча оғзимни пойлаб келди. Бухорода бўлса “тутиб олиб ҳибс қилинсин”, деган фармон бор экан. Аму бўйигача таъқиб этиб келишди-ку! Хайрият, ниятларига етишолмади ноинсофлар!
— Яратганга шукур, — деди Шоҳруҳ. — Паноҳида асрапти.
— Бобом менга қараб: “Темурийлар сулоласини илоё отанг билан сен давом эттиринглар! Омин!” — деб юзларига фотиҳа тортдилар.
Бу гапларни эшитганда Шоҳруҳнинг кўзидан ёш оқиб кетди, юзига фотиҳа тортганда кафти ҳўл бўлди. Ўзини тутолмай ўкириб йиғлай бошлади:
— Вой отажоним-ей! Шунчалик танти, улуғ одам энди йўқ! Қабр тоши остида! Вой, бунга қандай чидаб бўлади?!
Улуғбек ҳам отасига қўшилиб: “вой бобожоним-ей!” деб йиғлай бошлади. Уларнинг йиғисига Гавҳаршод бегим қўшилди. Улар ўша кундан бошлаб кўк кийиб аза тутдилар. Яқин-йироқдан хеш-ақраболар, ёру биродарлар йиғилиб, аза очдилар.
Маҳалла-кўйларда, жоме масжидлари олдида қўйлар сўйилиб, эл-юртга худойи ошлар тортилди.
* * *

Ответить 
Старый 15.01.2010 18:44   #112  
Offline ID
Аватар для Pirimqul Qodirov
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 25
+ 10  74/24
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Вазият жуда нозиклашиб кетди. Валиаҳд Пирмуҳаммад Мирзо Балхга етиб келди-ю Шоҳруҳ Мирзо билан маслаҳатлашмай, аччиқ устида бир элчини қуйидаги қисқа мактуб билан Самарқандга, Халил Султонга жўнатди:
— Жаноб Халилбек! Улуғ бобомиз Амир Темур ихтиёридаги валиаҳдликни сизга ким берди?
Албатта, бу аччиқ сўзлар Халил Султоннинг жон жойига бориб тегди. У янада аччиқроқ бир жавоб ёзиб юборди:
— Жаноб Пирмуҳаммадбек! Амир ҳазратларига тахту мамлакатни берган қодир эгам энди менга ҳам иноят қилди.
Бу жавобни ўқиган беку аёнлар Халил Султоннинг жуда катта кетганини, ўзини Амир Темурдан ҳам баланд қўйиб, ҳатто бобосининг номи-ю, Соҳибқиронлигини ҳам қаламга олмаганини кўргандан кейин “энди қирғин уруш бўлади”, деб бехатар жой излаб қолдилар.
Шоҳруҳ Мирзо подшоларга хос бир босиқлик билан ўз ерида салобат сақлаб турар эди. Бетараф турган тажрибали саркардалар энг бехатар жой деб Шоҳруҳ Мирзо мулкини тан олдилар ва тўп-тўп бўлиб Ҳиротга кела бошладилар.
Вақт — адолатли ҳакам — Халил Султонга қарши ишлаётганини кўпчилик сезиб турарди. Пирмуҳаммад Мирзо ҳам ҳозирги темурийлар орасида энг муносиб ворис Шоҳруҳ Мирзо эканини тан олмасдан, шошқалоқлик қилмоқда эди. Ундан бошқа одам бўлса, аввал ёши катта Шоҳруҳ Мирзонинг маслаҳатини олиши керак эди, кейин Халил Султон билан олишса, бирон натижа бўлиши мумкин эди... Ҳозир у ҳам ўз кучига ортиқ даражада ишониб, дарҳол қилич яланғочлади.
Уларнинг жанги қадимги Насаф яқинида, дарё бўйида бўлди. Икковининг ҳам ботир йигитлари кўп эди. Лекин Пирмуҳаммад Мирзонинг йигитларидан бир неча минг киши ғалабага ишонмаслиги туфайли урушмасдан Халил Султон томонига оқ байроқ кўтариб ўтиб кетди. Халил Султон истеъдодли саркарда эди. Қўшини кўпайганидан усталик билан фойдаланди. Жанг унинг ғалабаси билан тугади. Пирмуҳаммад Мирзо Балхга чекинди.
Унинг ёнида юрган вазири Али Тоз Балхнинг Ҳиндувон қалъасида “Ғалаба бизники бўлади!” деб катта зиёфат тайёрлатган, ажойиб хонандалар ва Ҳиндистондан олиб келинган раққосаларни базмга чақиртириб қўйган эди.
Аламзадаликдан ичишга ўрганган Мирзо Пирмуҳаммад қалъага қайтгандан кейин ўткир майинобдан бир коса кўтарди. Шу билан зиёфат ва ичкиликбозлик тонг отгунча давом этди.
Бу воқеанинг тафсилотлари Шоµруµ Мирзонинг Балхдаги хуфялари орқали ўша куни кечгача Ҳиротга ҳам етиб борди.
Самарқандга ғалаба билан қайтган Халил Султон Соҳибқирон бобоси ўнлаб йиллар давомида йиққан энг катта олтин хазиналарини очдирди. Жангда ғалаба келтирган беку навкарларга олтин тангалардан ҳовучлаб мукофот бердилар. Хазина жуда катта экан, шунча олтин улашсалар ҳам таги кўринмас эди. Шундан кейин Шодимулк бегим олтин тангаларга тўлдирилган челакларни хизматкорларга кўтартириб, баланд қалъа деворининг устига чиқди. Пастда турган ва олқиш айтаётган минглаб одамларга олтин тангаларни хазон япроқларига ўхшатиб соча бошлади. Бу унинг ғалаба шодиёнасига атаб эл-юртга улашаётган совғаси эди.
Бу ғалабадан кейин Халил Султон босар-тусарини билмай, ҳовлиқиб, айшу ишратга берилди. Давлат ишларини хотини Шодимулк бегим бошқарди, Бобо Турмуш деган бир қариндошини вазири аъзам қилиб кўтарди. Бобо Турмуш Балхдаги Пирмуҳаммад Мирзонинг вазири Пир Али Тоз билан яширин алоқа ўрнатди. Бобо Турмушнинг қутқуси билан Пир Али Тоз Мирзо Пирмуҳаммадни Балх қалъасида кечаси ухлаб ётган пайтда хотинини ҳам унга қўшиб қиличдан ўтказди. Бу қотиллик эвазига Самарқанддаги Бобо Турмуш Халил Султон номидан Пир Али Тозни Балх ва Бадахшон ҳукмдори қилиб кўтарди.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 15.01.2010 18:55   #113  
Offline ID
Аватар для Pirimqul Qodirov
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 25
+ 10  74/24
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Хиёнаткорларга бунчалик эрк бериб қўйилса, темурийлар сулоласи ҳалокатга учраши мумкин эди. Шуни сезган Шоҳруҳ Мирзо Ҳиротдан Балхга Пир Али Тозга қарши қўшин тортди. Пир Али Тоз Балхдан Бадахшонга қочди. Шоҳруҳ Мирзо уни таъқиб этиб Бадахшонга келаётганидан хабар топгач, қотил Самарқандга бориб, ҳомийларидан кўмак сўради. Халил Султон Пир Али Тозни деб Шоҳруҳ билан урушишни истамади. Шундан сўнг Пир Али Тоз Афғонистонда яшайдиган ҳазоралар томонга қочиб ўтди. Шоҳруҳ Мирзо уни таъқиб этиб, ҳазоралар устига қўшин тортди. Ҳазораларга махсус элчилар юбориб, Пир Али Тозни тутиб беришни талаб қилди. Шоҳруҳдан ҳайиқадиган ҳазоралар Пир Али Тознинг бошини кесиб, терисига сомон тиқиб, Шоҳруҳнинг элчисига бериб юбордилар.
Шу тарзда Пирмуҳаммад Мирзонинг қасдини олган Шоҳруҳ Мирзо Балхга унинг катта ўғли Қайду Мирзони ҳоким қилиб тайинлади. Энди Балх ва унинг атрофлари ҳам Шоµруµнинг қаламравига кирди.
Бу ҳодиса Шоҳруҳнинг қудрати ва нуфузини қанчалик оширган бўлса, Самарқандда туриб Пир Али Тозга ён босган Халил Султон ва Бобо Турмушларнинг обрўсига шунчалик путур етказди. Халил Султонга тожу тахтни олиб берган Амир Худойдод Ҳусайний ва Амир Арғуншоҳ Бобо Турмушни ҳокимиятдан четлатишга уриниб кўрдилар. Аммо Шодимулк бегим бунга йўл бермади, аксинча, Худойдод билан Арғуншоµнинг ўзларини бир четга суриб ташлади. Халил Султонга она ўрнида тарбия берган Сароймулкхоним сирли бир тарзда тўсатдан вафот этди. Унга Бобо Турмуш заҳар бериб ўлдиргани ҳақида овозалар тарқалди. Улар яна Амир Темурнинг хотирасини беҳурмат қилиб, унинг садоқатли беваси Туман оқони Шайх Нуриддинга мажбуран никоҳлаб бериб, Самарқанддан чиқариб юбордилар.
Норозиликлар тобора кучайиб, охири катта бир гуруҳ амирлар ва навкарлар Халил Султонга қарши исён кўтардилар. Самарқанднинг кун чиқиш томонида Шероз деган қишлоқ ёнида Худойдод Ҳусайний бошлиқ исёнчилар Халил Султон қўшинини тор-мор қилиб, ўзини асир олдилар.
Асл воқеадан бехабар одамлар “Шоҳруҳ Мирзо Халил Султонни урушда енгди. Самарқанд тахтини ундан тортиб олди”, деган миш-мишларга ишонадилар. Ваҳоланки, Шоҳруҳ Мирзо Халил Султон билан бирон марта қилич яланғочлаб жанг қилган эмас, Халил Султонни тахтга чиқарган амирларнинг ўзи Худайдод бошчилигида уни тахтдан туширдилар. Унинг хотини Шодимулк бегимни ҳам канизлари билан асир олишиб, Шаҳрисабзга етиб келган Шоҳруҳ Мирзо ҳузурига жазолаш учун юбордилар.
Ответить 
Старый 15.01.2010 19:45   #114  
Offline ID
Аватар для Pirimqul Qodirov
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 25
+ 10  74/24
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Амир Худойдод тожсиз подшо бўлиш ниятида эди. Бунинг учун марҳум Муҳаммад Султоннинг ўғли бўлган ўн икки ёшлик бўшанггина Муҳаммад Жаҳонгирга Самарқанд тахтини бериб, давлатни унинг номидан ўзи бошқармоқчи эди.
Шоҳруҳ Мирзо отасининг пойтахтини Худайдодга осонгина бериб, қараб турадиган анойилардан эмас эди. У қатъият билан Худойдодга қарши ҳамла қилди.
Амир Худойдод Шоҳруҳга бас келолмаслигини сезиб Самарқандни жангсиз ташлаб чиқди ва Хўжанд орқали Андижонга қочди. У ердан Мўғилистон подшоси Муҳаммадхоннинг ҳузурига бориб кўмак сўради.
Бундан олдинроқ Шоҳруҳ Мирзо Муҳаммадхонга элчилар ва нодир совғалар юбориб, икки орада яхши муносабат ўрнатган эди. Худойдодга ўхшаган битта қочқин туфайли Шоҳруҳ билан орани бузиш Муҳаммадхоннинг манфаатига тўғри келмас эди. “Ўз валинеъматларига шунча хиёнатлар қилган Худойдод бизга вафо қилармиди?” деб, унинг бошини кесдириб Шоҳруҳга жўнатиб юборди.
Халил Султон Худойдоднинг асоратидан қутулгандан кейин Туркистон томонга қочиб кетди. У Шоҳруҳ Мирзо ҳузурига боришдан қўрқарди. Чунки Шоҳруҳ Самарқандда кўп ёвузликлар қилган Бобо Турмуш билан Амир Арғуншоҳни қатл эттирганини Халил Султон эшитган эди.
Шодимулк бегим Шоҳруҳ Мирзо даргоҳига келтирилганда ўлимга ҳукм бўлишидан қўрқиб дағ-дағ титрарди. Гавҳаршод бегим орага тушиб, шафоат сўради:
— Ҳазратим, бу аёл қилган гуноҳлари учун минг бор узр сўрамоқда! Бир лаҳза арзини эшитинг!
Шоҳруҳ Мирзо Шодимулк бегимни қабул қилганда бу чиройли жувон юм-юм йиғлаб, ергача бош эгиб, илтимос қилди:
— Мен гумроҳлик қилдим! Майли, мени ўлимга буюринг, подшойи олам! Лекин Халил Султонни қутқаринг! Унинг душмани кўп! Бирон жойда ўлдириб кетмасин! Бечорани қутқаринг!
Ёш аёл бош эгиб шундай сўзларни айтгандан кейин Шохруҳ Мирзо уни бирон жазога буюришни ўзига эп кўрмади.
Туркистон томонларда юрган Халил Султон Дашти Қипчоқдаги кўчманчи чингизийларнинг қуролига айланиб қолиш хавфи бор эди. Ўша томонларда янги бир фитна қўзғалишига йўл қўймаслик учун Шоҳруҳ Мирзо қўшин тортиб Туркистонга борди ва Узун Ота деган жойда Халил Султон билан учрашди.
— Энди ўтган ишга саловат, сиз менинг жигаримсиз! — деб, қучоқ очиб Халил Султон билан ярашди.
Ўзаро суҳбатда Халил Султон отаси Мироншоҳ ҳукмронлик қилган Исфаҳон ва Озарбойжон томонларга ҳоким бўлиб бориш истагини билдирди.
— Ҳоқони Саййид, Самарқандда биз элнинг назаридан қолдик, бобомиз пойтахтига Улуғбек Мирзо муносибдирлар, — деди.
Халил Султоннинг тантилик қилгани Шоµруµ Мирзога ёқиб тушди. У Самарқанд тахтини ўғли Улуғбек Мирзога иноят қилди-да, Халил Султонни хотини Шодимулк бегим билан Ҳиротга бирга олиб бориб, бир неча кун меҳмон қилди.
Подшонинг илиқ муносабатидан диллари юмшаган Халил Султон ва Шодимулк бегим Ҳиротнинг Боғи Сафедида меҳмон бўлиб турган кунлари кимларнинг қутқусига учиб Соҳибқирон боболари васиятига қарши исён қилганларини батафсил сўзлаб бердилар.
— Биз, ошиқ-маъшуқлар, — деб Халил Султон ўзларини истеҳзо билан тилга олди: — Биримиз подшо, биримиз малика бўлиб, жуда катта кетган эканмиз. Кейин билсак, ҳокимият учун курашган қиморбозлар “гарткам!” деб, бизни ошиққа ўхшатиб, ўртага ташлаган эканлар. Ўйин тугагандан кейин ошиқ керак бўлмай қолганда биримизни Худойдод банди қилиб Хўжандга олиб кетди, биримизни Кешга сизнинг ҳузурингизга асира қилиб олиб келишибди.
Халил Султон Шоҳруҳ Мирзодан етти ёш кичик — энди йигирма олтига кирган эди. Лекин сўнгги йилларда унинг юзи алланечук сўлиб, қаримсиқ бўлиб қолган, соч-соқолига оқ тушган эди.
— Амирзодам, мардона лутф қилдингиз, — деб Шоҳруҳ Мирзо ошиқ-маъшуқлик билан қиморбозлар ошиғи ҳақидаги сўз ўйинидан завқланди.
— Хайрият, толеимизга Хоқони Саййид, сиз билан ҳазрат бегим, сиз бор экансизлар, — деб Шодимулк бегим эрининг сўзларини қўллаб-қувватлади. — Сизларни парвардигор бизга нажоткор қилиб юборган экан. Бўлмаса душманларимиз бизни аллақачон ўлдириб юборишарди.
— Ҳар бир иш Худодан. Бобо Турмуш билан Арғуншоҳлар жазосини олди-ку.
— Бироқ сизга душманлик іилган Хўжа Аҳмад Тусий ёнидаги Табризийлар билан бирга қочиб қутилиб кетди, — деди Халил Султон. — Мен асир тушганимда улар хазинада қолган олтину жавоҳирларни ўмариб, Табриз томонларда ҳукмрон бўлган Қора Юсуф ҳузурига қочиб ўтибдир.
— Рейга ҳоким бўлиб борсангиз, балки улар ҳузурингизга қайтиб келишар? — деди Гавҳаршод бегим.
— Агар қайтиб келишса, мен уларни туттириб Ҳоқони Саййиднинг ҳукмларига топширгаймен. Қора Юсуф билан ҳам алоҳида ҳисоб-китобим бор. Икки йил бурун унинг одамлари менинг отам Мироншоҳ баҳодирни Султония яқинида қийнаб ўлдирганлар. Уларга қасос қайтмоғи керак!
— Илоё яхши ниятларингиз рўёбга чиқсин! — деб Шоҳруҳ Мирзо суҳбатни якунлади.
Шундан кейин Шоҳруҳ Мирзо тажрибали амирлардан Пўлатбек, Ҳамзабек, Саид Ҳасан деганларни ўн минг кишилик лашкар билан Халил Султон ихтиёрига бериб, уни Рейга ҳоким қилиб жўнатди.
Лекин Рейда ҳам Халил Султоннинг иши юришмади. Соҳибқирон бобосининг арвоҳини чирқиратгани, валиаҳд тайинланган Пирмуҳаммад Мирзонинг ўлимига сабаб бўлгани туфайли унинг руҳида қандайдир синиш ва емирилиш юз берган, соғлиғи ҳам ёмонлашган эди. Рейда у оғир хасталикка учраб, уч кун тўшакдан туролмай ётди-ю, йигирма етти ёшида вафот этди. “Бобосининг арвоҳи урди” деган гаплар тарқалди.
Йигирма тўрт ёшлик Шодимулк бегим севгилиси Халил Султонсиз яшашни истамай, заҳар ичиб оламдан ўтди.


Ответить 
Старый 16.01.2010 04:19   #115  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Shu munosabat bilan tabarruk yozuvchimiz Pirimqul Qodirovning xonadonlariga ul kishidan xabar olgani forumdoshimiz Husniddin Ato bilan bordik.
Тиллога тенг иш қилибсиз Нигорахон! Имконингиз бўлса, романдан яна парчалар эълон қилиб борсангиз икки карра кўпроқ савоб иш қилган бўлардингиз.
Ответить 
Старый 10.03.2010 14:18   #116  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Пиримқул Қодировнинг ёзувчилик маҳоратини кўрсатиш учун самарқандлик тилшунос олим С. Каримов бир тадқиқот ишини олиб борибди. Тадқиқот ишига кўра махсус компьютер дастури ёрдамида тузилган роман матни луғати шуни кўрсатибдики, ёзувчи 240 саҳифалик "Она лочин видоси" романида 14852 та сўзни 58071 марта ишлатган. улар орасида 1 мартадан тортиб 818 тагача бўлган сўзлар мавжуд.
Ответить 
Старый 10.03.2010 14:25   #117  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Начора...Умидвор қилган ўзингиз, умидни сўндирган ҳам ўзингиз... Бинафшаранглиларга ҳамма нарса мумкин экан-да!!! (хазил)

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ундан ортик саволларга жавоб берган форумдошимиз Адибимиз дасхатлари билан ёзилган китоб билан такдирланади.
Ҳусайнжон!
Севимли адибимиз Пиримқул Қодироқ Сизга- ҳаваскор ижодкор, мусобақалар ғолибига порлоқ истиқбол тилаб "Шоҳруҳ ва Гавҳаршод" романларини тақдим этдилар. Менга мурожаат қилиб олиб кетишингиз мумкин.
Ответить 
"+" от:
Старый 21.12.2010 10:15   #118  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Noxush xabar

Allohim u kishining ruhlarini shod, joylarini jannat aylagan bo'lsin.
Ответить 
Старый 21.12.2010 13:44   #119  
Аватар для AbdulAziz
Оффлайн
www.ziyouz.com
Главный редактор
AKA:AbdulAziz
Сообщений: 1,932
+ 273  2,100/980
– 3  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью MSNОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью YahooОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью Skype™LiveJournalFacebook
Alloh rahmat qilsin.
Yaqinlariga go'zal sabr bersin!
__________________
www.ziyouz.com | www.ziyouz.uz - Зиё истаган қалблар учун!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 21.12.2010 20:18   #120  
uParty Member Known ID Group
Аватар для Husniddin Ato
Оффлайн
Erkin ijodkor
Musiqachi, Musiqashunos, Photographer
Сообщений: 303
+ 603  510/147
– 4  4/1

UzbekistanОтправить сообщение для Husniddin Ato с помощью ICQОтправить сообщение для Husniddin Ato с помощью YahooОтправить сообщение для Husniddin Ato с помощью Skype™
Alloh o`z rahmatiga olsin.
__________________
Do`st orttir! Do`st orttir! Do`st orttir! Birlashtir!
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх