|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Паноҳ изладим
Тушларимнинг таъбиридан паноҳ изладим, Ўзга чора, ўзга таскин қолмаганди, воҳ. Титраб-қақшаб йўғу бордан илоҳ изладим, Бирда топсам, бирда топмай йиғладим узоқ... Тушларимнинг таъбиридан паноҳ изладим... У йўқ эди на ўнгимда ва на сўлимда, На қулф урган ҳаётимда ва на ўлимда. Чирпинардим, юлқинардим: комсиз, бардошсиз, Телбаларча тикилганча бўм-бўш қўлимга Йиғлар эдим унсиз ҳамда қатра кўзёшсиз. Мўъжизалар кутмас эдим ҳаётдан аммо, Қўлим етмас юлдузлардан менга қандай наф? Ўз қўли-ла яратмаса тақдирин инсон Кўкдан тушган мўжизалар унга ҳайфдир, ҳайф! Мўжизалар кутмас эдим , кутмасдим асло. Тушларимнинг таъбиридан паноҳ изладим, Чўкаётган одам эдим номсиз уммонга. Кўкка қараб ёлборганча сўзсиз бўзладим, Боқмас эдим қибласи йўқ тўртта томонга... Тушларимнинг таъбиридан паноҳ изладим. Шундай ўлиб кетаманми, деб гоҳ ўйладим, Гоҳи эса бепарводек тутдим ўзимни. Чидаб бўлмас изтиробни келди куйлагим, Келди чўкким юмган куйи мунгли кўзимни, Тақдирига қолдирганча ўғил-қизимни... Шундай ўтиб борар экан менинг ёз-қишим Ханжар каби юрагимга кирди бир қайғу. Оҳ, ўзича битмас экан дунёнинг иши, Битармикан ўз ҳолича охиратда у?!.. Юрагимда оғриқларим кундан-кун асру... Тегирмоннинг тошларига ўхшар бу дунё, Сен-чи, тошлар орасига тушган буғдойсан: Чирпинасан, юлқинасан, қўймайди, аммо, Бағринг чок-чок сўкилар-да адо бўлгайсан... Сўнгра ухлаб... ҳаммасини тушда кўргайсан. Тушларимнинг таъбиридан паноҳ изладим... Последний раз редактировалось Ulugbek Hamdam; 20.08.2010 в 13:42. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
|