Режиссёр Феллинининг бир қанча совринга эга бўлган 55 дақиқали "Оркестр репетицияси" фильми бор. Сюжети оддий. Жиккаккина бир дирижёр нуқул, куйни бузиб чалдиларинг, деб созандаларга дакки бераверади. Улар эса, дакки эшитавериш жонига теккач, дирежёрни ҳайдаб солади-да, ҳар бири ўзича дирижёрликка даъво қилади. Бўлмагач, олдиларига каттакон метраном қўйиб, куй чала бошлайди. Энди, тўғри чаляпсан, менга ҳалақит бераяпсан, деб бир-бирини ҳақорат қилишга тушиб кетади. Хуллас, дирежёрсиз репетициянинг "оёғи осмондан келади" Фильм ниҳоясида дирижёрнинг ўзи қайтиб келиб, негадир немис тилида "Диққат, айтганимни қилинглар!" дея, дирижёрлик таёқчаси билан метрономни тақиллатиб уради. Энди ҳамма унга сўзсиз итоат қфилиб, рисоладагидек куй чалади.
Хўш, Феллини бу фильмини қачон ва нима учун суратга олган? Уни бунга нима мажбур қилган?
Урушдан кейинги Италия... Муссолини диктатураси қулагандан сўнг ҳар хил партиялар халқни ўз томонига оғдириб олишга уриниб ётган чоғлар. Феллини ушбу жараён имага олиб келиши мумкинлигини, ундай қил, бундай қил деб ақл ўргатиб ўтирмай, бадиий тўқима орқали кўрсатиб беради. Кинонинг санъат сифатидаги кучи ҳам шунда.
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.06.2010 в 17:55.
|