|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Муҳтарам форумдошлар!
Барчангизга маълумки, улуғ сиймолар Фаридиддин Аттор ва Низомиддин мир Алишер Навоийлар "Қуш тили" бадиий - фалсафий асарини ёзганлар. Замонавий ўзбек шеърияти талқинида қуш тили қандай ифода этилади? Ўзбек шеъриятини дунёга олиб чиқишни ният қилган бир гуруҳ таржимон ижодкорлар "Қуш тили" замонавий ўзбек шеърияти талқинида йўналишида шеърият антологиясини тузишни мақсад қилиб хайрли ва савобли ишга қўл урибдилар. Мажмуа 2011 йилда ҳазрат Навоийнинг таваллуд айёмлари арафасида нашрдан чиқади. Китоб рус, инглиз, француз, испан, немис, турк ҳамда она тилимиз ўзбек тилида бўлиб, шеърнинг хорижий тилдаги варианти ва ёнида ўзбек тилидаги кўриниши бўлади. Кўрсатиб ўтилган тиллардаги қушлар ҳақидаги шеърларни мавзуда қолдиришингиз ёхуд azam_obidov@yahoo.com ёки azanjon1974@gmail.com электрон манзилига жўнатишингиз мумкин. Шеърни мавзуда қолдириш асносида қуйидаги нарсалар илтимос қилинади: 1. Шеърда албатта, рамзий маънода "қуш"атамаси ишлатилган ва рус,инглиз, француз, испан, немис, турк ёки ўзбек тилларидан бирида бўлмоғи даркор. 2. Шеър муаллифи ҳақида қисқача маълумот. 3. Шеърларни 2010 йил 31 июлгача тақдим этиш сўралади. Маълумотноманинг рус тилидаги шакли Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.06.2010 в 16:16. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#2 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Батамом уйғонсам...
Тураётган қушга ўхшайман жуда. Қушларга ўхшайман уйғонаётган. Баъзи томирларим ҳали уйқуда, Баъзи томирларда қонларим қотган. Хас-хашаклар билан судралиб юриб, Ўқлик орзусида кетиб борар ёй. Ўзимча нелардир ғудраниб юриб, Гулдайин умримни бермоқдаман бой. Ўзимча кимнингдир ғамини едим, Кимнингдир кунига юрибман яйраб. Батамом уйғониб ололсам эди... Учиб кетармидим кўкларга қараб. Ҳалима Худойбердиева, 31 январ, 2010 йил. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#3 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Қалдирғочлар кўтариб учган-
Осмонларда қолди нигоҳим. Ураётган гул юрагида- Наҳот пинҳон менинг гуноҳим Кўзларимда эриган баҳор. Тополмасдан кетди кўнглимни Шунча мардлик, қудратим билан Йўқ, йўқ чақирмадим ўлимни. Ялпизларнинг нафаси урган, Анҳорларнинг қалбини ичдим. Озод қалдирғочлар сингари Осмонларни кўтариб учдим Яшил экан билсам бахт ранги Ўзимни топширдим яшилга Бунча фараҳ, бунча саодат Оғирлик қилмасми бир дилга?! Қоламанми ширин соғинчдек, Чиройли кунларнинг ёдида... Бахтли бўлиш шунча осонми Ўлим соясининг олдида?! Ҳалима Аҳмедова |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#4 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Турналар овози мени уйғотди,
Сарғайган бир илинж ўртабми жонни Шамол қовурғасин синдириб қўйди Устидан қаҳ-қаҳа урган хазонни. Мен узоқ ухладим, кўзимда ҳамон Қуёшсиз кечанинг ғамгин уйқуси, Қадим суворийдай чопар тўрт томон Шамол, елкасида ҳаёт қайғуси... Уйғониб, мен йўлга тушаман сокин Судралиб, сарғайган нурлар изидан, Бемор дилни ташлаб кетмоқчи эдим, Аммо ўтолмадим унинг юзидан. Кузак оҳангидай куй излаб мендан, Бемор томирларим чертади худо. Силлам қуриб борар, тугамайди йўл, Бахт билан яшашга кечикдикми ё? Турналар овози мени уйғотди....
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#5 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Бир кушман самонинг қўйнида,
Адашиб топмаган йўлини. Йиглагим келади кўйида, Саргардон булутлар кўнглини. Видолар эриган бир саҳар, Кўксимни конатган тошмиди? Бир гул нафасида эгилиб, Япрокдай жон берсам, кошкийди. Кошкийди, кўзимдан томган ёш, Эритса умримнинг музини. Мен кандай унутиб яшайман Соғинчнинг умидвор кўзини? Кўксимда илдизлаб ўсади, Япроғи конталаш бир дарахт. Мен сен учун туғилган эдим, Сен меники бўлолмадинг бахт. Бир қулман фалакнинг кўйнида, Осмон ўгирлаган йўлини, Йиғлагим келади кўйида, Саргардон булутлар кўнглини.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#6 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Муҳаббат бор ҳали олдинда,
Айтилмаган сир каби гўзал. Атиргулкўз кечалар бордир, Кундузларга бўлгувчи бадал. Лаззат бўлиб гуллар оғриқлар, Умид тикар жоннинг қабосин. Тунлар палак ёзади қайғу, Ой титрайди-бир тутам ёсин. Шунда мани ёрилган кўксим Ишқин фанолардан сўрагин. Мен қандайин кўтарай, ўргат, Йиғлаётган қушлар юрагин. Муҳаббат бор ҳали олдинда, Илоҳий май ичган афсунгар- Бир муқаддас оғуш ичинда Кўзларимда кўкарар саҳар. Шунда маним ёрилган кўксим Ишқин фанолардан сўрагин. Мен қандайин кўтарай, ўргат, Йиғлаётган қушлар юрагин.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#7 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Кўз ёш каби силқиллайди жон,
Қорачиқда уфқлар инди. Осил шафақ дорига, дилим, Бухорога қайтамиз энди. Қуриётган оғоч баргидай, Тўкилмоқда кафтимга дунё. Минорларнинг мангу сиридай, Бизни кияр нуқраваш нидо. Лайлакларнинг оппоқ тушида. Орзуларнинг қадаҳи синди. Сен синмагил, лайлакваш дилим, Бухорога қайтамиз энди. Саробхунли кечалар додин Эмиб бўлди ғамгин парвона. Бухоронинг қалби қалқиган Кўзларингга қайтамиз, она... Кўз ёш каби силқиллайди жон. Қорачиққа уфқлар инди. Осил шафақ дорига , дилим, Бухорога қайтамиз энди...
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.10.2011 в 15:37. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Лайли кафани ичра сенинг жамбилам,
Оққушлари сувга чўккан сусанбилам. Бошимни беринг ғам қушининг озиғига, Дийдорига етолмаган ташна дилим. Ҳайрат ёқасин тутмангиз, эй аҳли замон, Жонимки, агар, дийдорина бўлса гилам. Гарчи бугун оёғимни ўпар замин, Эрта унинг оёғини ўпарманам. Бугун-ки фалак томирина қўйди мани, Кўнглим ичига киролмагай буту санам. Руҳимга Ватан сўранг само дарахтидан, Бир кун жасадим кўзлари тўқ-Адамгирам. Лайли кафани ичра сепингки жамбилам, Оққуш тушига киролмаган Сусанбилам.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.10.2011 в 15:37. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#9 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Қушлар ташлаб кетган индай вайрона
Ва бўм-бўш қадаҳдай қақроқ юрагим. Туннинг оқаётган қаролигида- Танҳолик- бу менинг дилкаш эртагим... Ваҳшат дунёсининг титроқларидан Юлдузлар сўндилар совуқ қўйнимда. Хазонлар кафтида ингради жоним: Бугуноҳ гуноҳлар менинг бўйнимда. Ҳижрон кечаларин шаробдай ичдим, Дилимни ухлатиб ишқ соясида. Дардбандим, кўзларинг ёшини кўрдим, Дарбадар булутлар ҳикоясида. Сен нурсан, севишга етмайди умрим, Жаннат гулдонига исминг соларман. Минг раво кўрсанг, бехато кўрсанг, Чорласанг, ёнингга учиб борарман... Бугун юрагимда шамоллар базми, На ҳаёт ишқи бор, на ўлим ёди. Ўтган кунларимни тирилтирмоқда Ўлаётган майсалар фарёди... Қушлар ташлаб кетган индай вайрона Ва бўм-бўш қадаҳдай қақроқ юрагим. ("Осмон кўнглидан")
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.10.2011 в 15:37. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#10 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Хаёл кечалари қисмат боғида,
Ёлғизликда адашган манму, Оллоҳ кафтларингда бир куни, Майса бўлиб эгиламанму. Ёмғир каби ёғилса жоним, Қароқларим бўлармикин жом, Тиғ урилган бағрим қонига, Юрагини чаярму оқшом. Мен нур бўлиб ўпсам жимгина, Дил шаҳрининг эртакларини, Тилларида ўзлашаманму. Онам қабрин чечакларини, Қушлар кўзин қорачиғида, Асир этиб кўмилган манму, О, жаҳаннам оташи сандан * Қочиб санга интиламанму, Кўз ёш каби силқиган жонни, Ичганида ичиккан дийдор. Дил қонидан ман сархуш ўлсам, Бандангманму, айт, Парвардигор?! Хаёл кечалари қисмат боғида, Ёлғизликда адашган манму?!
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.10.2011 в 15:37. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|