Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.02.2010 01:20   #26  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Мен билган "Авесто" зардўштийларнинг китоби эди.
ПС: Юқоридаги хабаримнинг иккинчи қисмига эътибор бермадингизми ёки ёқмадими?
"Авесто" ўзбек халқининг энг нодир, муқаддас китоби! Бу нодир китоб яратилганига 3000 йил тўлиши муносабати билан наинки Ўзбекистонда, ҳатто бутун дунёда катта тантаналар ўтказилди. Сиз албатта ўша китобни топиб ўқинг. Тополмасангиз, ўзим ёрдам бераман.
Иккинчи таклифингиз жуда маъқул. Фақат, ишга бошқача ёндошишни таклиф этмоқчиман. Яқинда газетанинг навбатдаги сони тайёр бўлгач, Сизни, қадрли Бекмирзони, Ҳусенжонни ва яна жонкуярлик қилишга бел боғлаган форумдош дўстларимни журфакка таклиф этмоқчиман. Марҳамат, фикрлашайлик! Бу фақат яхшиликка, эзгуликка хизмат қилади, деб ўйлайман.
Иккинчиси, талабаларимиз учун асосий ва каттароқ амалиёт ҳамда маҳорат мактаби - республика газета-журналлари, телерадио таҳририятлари ҳисобланади.
"Журналист" ўқув газетаси бошланғич зина. Уни атай талабаларнинг ўзларига ташлаб қўяман. Марҳамат, қўлидан келганича тайёрласин, излансин, бу йўлда ҳатто хато қилсин. Менинг вазифам - ўша хатоларини кўрсатиш, тузатиш, ижодий маҳорат сирларини ўргатиш!
Битта ниятим, талабаларимизда мазкур форумимизга қизиқиш уйғотиш ва бу форумни ҳам "Интернет журналистикасининг маҳорат мактаби"га айлантириш эди. Бу ният қанчалик амалга ошиши аввало форум саҳифаларида аҳллик, ҳамфикрлилик муҳитини яратиб олишимизга боғлиқ.
Битта хавотирга соладиган ҳол: форумимизни фақат Тошкентда кузатишмайди. Дунёнинг у бошида ҳам ойнадек эканини ажойиб форумдошимиз Масъуд Маҳсудов исботлаётганидан ҳар гал ҳаяжонга тушаман.
Демак, ёзаётган ва эълон қилаётган нарсаларимиз, ўзаро муомала маданиятимиз ҳам дунё кўзгусига яраша бўлишини истардим. Жонажон Миллий университетимиз, ўзбек журналистларининг катта авлодини камолга етказган факультетимиз юзига интернет орқали лой чапламасдан, аввало шу даргоҳга келиб, ҳар қандай муаммони дўстона ҳал этсак, деб баҳслашдим. Наздимда, форумдош дўстларим тўғри қабул қилдилар.
Ҳар сешанба, жума кунлари тушгача албатта шу факультетда бўламан.
Марҳамат, факультетимиз Сизларга мунтазир!
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх