|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Закрыто |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Қанийди сиз ҳам ғийбатдан озгина тилингизни тийсангиз! Нимани ейишингизни кўрсатмасангиз кошки эди!
Қанийди, бирорта диний китоб ўқиб, мағзини чақа олсангиз! У ҳолда бунақа "маслаҳатгўйлигингиз" билан қанчалик гуноҳга ботаётганингизни тушунардингиз... Хафа бўлманг, куракда турмайдиган гапларингизни қабул қила олмадим. Гарчи, мушриклар ҳақидаги гапларимнинг сўнггида айрим форумдошларимга қаттиқроқ тегадиган гап ёзган (ва модераторимиздан жазо олган) бўлсам-да ғоят пурмаъно мавзуга қўл урганимни ҳис этиб турибман. Бу баҳсдан ютганим ҳам шу мавзуни кашф этиш бўлди! Худо хоҳласа, матбуотимизда "БУРУНГИ ВА БУГУНГИ МУШРИКЛАР" сарлавҳали ажойиб фалсафик мақола ёритмоқчиман. Чиндан-да мушриклар бирор яхшиликка ярамаган! Фақат, буюкларнинг бебаҳо асарларини бадном қилишган. "Таврот" ва "Авесто"дан тортиб мустабид тузум даврида "Ўткан кунлар"гача мушрикларнинг жаврини тортганлар. Бугун ҳам миллий қадриятларимизга, маънавий бойликларимизга четдан тош отаётган, юртимизга ахборот хуружлари қилаётган бузғунчилар асли ким, уларнинг наслу насаби ким бўлган деган оғриқли саволларга мухтасар жавоб топгандек бўлдим! Буюклар - яратувчилар! Бунинг исботи бир дунё! Мушриклар - йўқотувлар, бадном қилувчилар, яхшиликнинг кушандалари эканини англаб етдим! Англаган нарсамни ҳали обдан тадқиқ қиламан, яна диний манбаларни ўрганаман, мутахассислар билан суҳбатлашаман ва албатта ўша малъунларга қарши курашаман. (Бўтта дунё миқёсидаги террорчи, бузғунчилар назарда тутилмоқда). Сизни яхшигина ҳаваскор қаламкаш сифатида кашф этдим. Баъзи тўртликларимни бадиий жиҳатдан яхшигина таҳлил қилганингиз қанчалик ёққанини минг бора қуллуқ қилиб таъкидладим. Сиздан шундоқ эзгу фикрлар кутиб қоламан. Юқоридаги каби ўринсиз гаплар билан гуноҳга ботмаслигингизга тилакдошман. Ижодий парвозлар ила Дўстингиз! |
|
|
|