|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | |||||
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Оффтоп: Домла, кечирасиз-у "Авесто" ўзи оташпарастларнинг китобимасмиди?Факультет ишига аралашиш нотўғрилигини биламан. Лекин, эртага бизнинг фарзандларимиз газеталарда айнан шу талабаларнинг мақолаларини ўқиб, телевизорларда шу талабалар тайёрлаган лавҳаларни томоша қилишади. Агар шифокор ёки бошқа касб эгаси нўноқ бўлса бунинг иложи бор. Бошқа мутахассисга борса бўлади. Лекин журналистни танлай олмаймиз-ку. Шуни ҳисобга олиб аралашишимизни тўғри тушунасиз деган умиддаман.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.02.2010 в 18:46. |
|||||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#3 | |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Оффтоп: Цитата:
ПС: Юқоридаги хабаримнинг иккинчи қисмига эътибор бермадингизми ёки ёқмадими?
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#4 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Иккинчи таклифингиз жуда маъқул. Фақат, ишга бошқача ёндошишни таклиф этмоқчиман. Яқинда газетанинг навбатдаги сони тайёр бўлгач, Сизни, қадрли Бекмирзони, Ҳусенжонни ва яна жонкуярлик қилишга бел боғлаган форумдош дўстларимни журфакка таклиф этмоқчиман. Марҳамат, фикрлашайлик! Бу фақат яхшиликка, эзгуликка хизмат қилади, деб ўйлайман. Иккинчиси, талабаларимиз учун асосий ва каттароқ амалиёт ҳамда маҳорат мактаби - республика газета-журналлари, телерадио таҳририятлари ҳисобланади. "Журналист" ўқув газетаси бошланғич зина. Уни атай талабаларнинг ўзларига ташлаб қўяман. Марҳамат, қўлидан келганича тайёрласин, излансин, бу йўлда ҳатто хато қилсин. Менинг вазифам - ўша хатоларини кўрсатиш, тузатиш, ижодий маҳорат сирларини ўргатиш! Битта ниятим, талабаларимизда мазкур форумимизга қизиқиш уйғотиш ва бу форумни ҳам "Интернет журналистикасининг маҳорат мактаби"га айлантириш эди. Бу ният қанчалик амалга ошиши аввало форум саҳифаларида аҳллик, ҳамфикрлилик муҳитини яратиб олишимизга боғлиқ. Битта хавотирга соладиган ҳол: форумимизни фақат Тошкентда кузатишмайди. Дунёнинг у бошида ҳам ойнадек эканини ажойиб форумдошимиз Масъуд Маҳсудов исботлаётганидан ҳар гал ҳаяжонга тушаман. Демак, ёзаётган ва эълон қилаётган нарсаларимиз, ўзаро муомала маданиятимиз ҳам дунё кўзгусига яраша бўлишини истардим. Жонажон Миллий университетимиз, ўзбек журналистларининг катта авлодини камолга етказган факультетимиз юзига интернет орқали лой чапламасдан, аввало шу даргоҳга келиб, ҳар қандай муаммони дўстона ҳал этсак, деб баҳслашдим. Наздимда, форумдош дўстларим тўғри қабул қилдилар. Ҳар сешанба, жума кунлари тушгача албатта шу факультетда бўламан. Марҳамат, факультетимиз Сизларга мунтазир! |
|
|
Ответить |
![]() |
#5 | |
![]() |
Цитата:
Домла айтган китоб аввалида Юртбошимизнинг "Авесто" хакидаги ибратли фикрлари, сунгра таникли олимлар Нарзулла Жураев ва Тилаб Махмудовларнинг асар тахлилига багишланган кенг камровли маколалари берилганки, уларни эътибор билан укиган киши бир олам таассурот олади. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#6 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Ойгулой, ўқимоқчи бўлсангиз профессор Ҳомиджон Ҳомидийнинг "Авесто пандлари" ("Ўзбекистон" нашриёти, 2003 йил) ушбу китоб ва зардуштийлик дини ҳақида маълумотлар бор. Бундан ташқари 10-синф, академ. лицейларнинг биринчи босқичидаги адабиёт дарсида "Авесто" исломгача бўлган туркий адабиёт ва илк уйғониш давридаги туркий адабиёт" бўлимида ўрганилади. "авесто"даги дунёқараш мифологик дунёқарашга асосланган. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#8 | ||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
"Энг мўътабар, қадимги қўлёзмамиз "Авесто"нинг яратилганига 3000 йил бўляпти,- деди Президентимиз Ислом Каримов тарихчи олимлар билан учрашувда.- Бу нодир китоб бундан XXX аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор этолмайди". Цитата:
Эътиборингизга "Авесто"дан бир парча келтираман: "Мамлакатни бузадир палид, Ҳам лафзсиз тубан каззоблар. Юзлаб аблах муттаҳамлардан, Баттар нобуд айлайди улар - Яхшиларни, хайрлиларни". Хўш, ушбу шеърда қайси сўз "ўлик" бўлиб туюлди? Тушунмадим... |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#9 | ||
![]() |
Цитата:
Цитата:
Китоб аввалида берилган маълумотларда «Авесто» яралганига 3000 йил булгани хакида маълумотлар берилади. Китобни мутолаа килар экансиз, унга сузбоши ёзган Нарзулла Жураев ва сунгги суз ёзган Тилаб Махмудовларнинг маколаларида хам бу ноёб асар яратилганига 3000 йил тулгани куплаб олимларнинг фикрлари, ноёб манбалар билан исботланади. «Авесто» айнан кайси тилда ёзилгани хакида Тилаб Махмудовнинг фикрлари уринлидир: «Авесто»нинг тили хакида хам фаразлар куп. Яъни, мидия тилида, бактрия тилида, авесто тилида, сугдиёна тилида ва хоказо тилларда ёзилган деган тахминлар учрайди. Бу тилларни бутунлай улик тил дейиш хам канчалик уринли ё ноурин эканлигига хакида тилшунос ва тарихчи олимлар ойдинлик киритгани маъкул. Факат шу нарса аёнки, бугунги узбек тилимизнинг тарихий илдизлари ана шу даврда яшаган бобокалонларимиз, кадим аждодларимиз сузлашган уша тилларга бориб такалади. Нима булганида хам бугунги узбек китобхонлари уни Аскар Махкам таржимасида укиш бахтига мушарраф булмокда. Нигора опанинг «Авесто» яратилганига 2700 йил тулгани хакидаги фикри хам асосли. Куп китобларда шундай ёзилган. Домламизнинг фикри эса айнан «Авесто» китобидаги фикрларга асосланган. 2000 йилда республикамизда «Авесто» яратилганининг 2700 йиллиги кенг нишонланган ва бу борада ёритилган куплаб маколаларда, телевидение оркали берилган интервьюларда бу ноёб асар пайдо булганига хатто 3000 йилдан ошгани, у дастлаб халк огзаки ижоди тарзида пайдо булгани хакида маълумотлар берилган. Менимча, бу масалада ортикча бахслашишдан кура она тилимизда нашр этилган «Авесто»нинг узини укиб, маънавий дунёмизни бойитганимиз маъкулдир. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#10 | |||
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
odamni shunchalar ham uyaltirasizmi-a? Prezident Karimovdan keltirilgan iqtibosda "bo'lyapti" deyilmoqda, "bo'ldi" emas. Siz nega Respublika Prezidentining gapini bu yerda noto'g'ri talqin qilyapsiz? Xo'sh, sizningcha "Avesto"ning 3000 yilligi keng nishonlangan bo'lsa, bunga atigi bitta bo'lsa ham rasmiy manba keltira olasizmi? Mana, men Nigora Umarovaning gapini tasdiqlaydigan rasmiy manba keltiraman: Цитата:
Oliy va o'rta-maxsus ta'lim vazirligi Matbuot xizmati adashsa ham, Prezident devoni Matbuot xizmati adashmasa kerak-a, To'lqin aka? Цитата:
Masalan, oddiygina "muttaham" so'zining Islom dini bilan birgalikda arabchadan kirib kelganligi xayolingizga kelmadimi? Uyat! uyat... Последний раз редактировалось Bekmirzo; 21.02.2010 в 18:21. |
|||
|
Ответить |
|